Ресурс соли қлари

23
Ресурс солиқлар и . Д Султанов, Молия вазирлиги, бўлим бошлиғи ўринбосари

Upload: bert

Post on 04-Jan-2016

133 views

Category:

Documents


5 download

DESCRIPTION

Ресурс соли қлари. Д. Султанов , Молия вазирлиги, бўлим бошлиғи ўринбосари. Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар учун солиқлар вамахсус тўловлар. Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар қуйидаги солиқларни ва махсус тўловларни тўлайдилар: ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ; - PowerPoint PPT Presentation

TRANSCRIPT

Page 1: Ресурс соли қлари

Ресурс солиқлари

Д. Султанов,Молия вазирлиги, бўлим бошлиғи ўринбосари

Page 2: Ресурс соли қлари

2

Ер ости бойликларидан фойдаланувчиларучун солиқлар вамахсус тўловлар

Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар қуйидаги солиқларни ва махсус тўловларни тўлайдилар:

1) ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ;

2) устама фойда солиғи;

3) бонус (имзоли ва тижоратли топилма бонуслари)

Page 3: Ресурс соли қлари

3

Ер ости бойликлариданфойдаланувчилар учун солиқ

Солиқ тўловчилари:

1) ер ости бойликларидан фойдали қазилмаларни қазиб олаётган, шу жумладан техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмалар чиқариб олаётган ер ости бойликларидан фойдаланувчилар;

2) фойдали қазилмалардан фойдали компонентлар чиқариб олиш учун уларни қайта ишлашни амалга ошираётган ер ости бойликларидан фойдаланувчилар.

Page 4: Ресурс соли қлари

4

Ер ости бойликлариданфойдаланувчилар учун солиқ

Тайёр маҳсулотни қазиб (чиқариб) олиш ҳажми ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш учун қазиб (чиқариб) олинган тайёр маҳсулот ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача реализация қилиш баҳосида ҳисобланган қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Page 5: Ресурс соли қлари

5

Ер ости бойликлариданфойдаланувчилар учун солиқ

Кенг таркалган фойдали қазилмаралнинг рўйхати Солиқ кодексенинг лойихасида кўрсатилган.

Тайёр маҳсулотлар рўйхати ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.

Page 6: Ресурс соли қлари

6

Устама фойда солиғи

Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар устама фойда солиғининг тўловчилари ҳисобланадилар, айрим фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун маҳсулот тақсимотига оид битимга кўра фаолият кўрсатувчилар бундан мустасно.

Табиий ресурслардан ишлаб чиқариладиган ликвидли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик шахслар ҳам устама фойда солиғи тўловчилари ҳисобланишлари мумкин.

Page 7: Ресурс соли қлари

7

Устама фойда солиғи

Ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобот даврида олган даромадининг бир қисми устама фойда солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Солиқ солинадиган база Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳисоб-китоб баҳоси билан реализация баҳоси ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.

Устама фойда солиғининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.

Page 8: Ресурс соли қлари

8

Бонуслар

Бонус ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўлов ҳисобланади.

Ер ости бойликларидан фойдаланувчи қуйидаги турдаги бонусларни тўлайди:

имзоли бонус; тижоратли топилма бонуси.

Page 9: Ресурс соли қлари

9

Имзоли бонус

Имзоли бонус ер остидан фойдала-нувчининг лицензияланган ҳудудда фойдали қазилмаларни аниқлаш, қидириш ва қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловдир.

Имзоли бонуснинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.

Page 10: Ресурс соли қлари

10

Тижоратли топилма бонуси

Тижоратли топилма бонуси лицензия-ланган ҳудудда фойдали қазилма конлари-нинг ҳар бир тижоратли топилма учун, шу жумладан бирламчи белгиланган қазиб олинаётган захираларни кўпайтиришга олиб келувчи конларни қўшимча қидиришни ўтказиш чоғида фойдали қазилмаларни топганлик учун тўланадиган тўлов ҳисобланади.

Page 11: Ресурс соли қлари

11

Тижоратли топилма бонуси

Ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган конларда фойдали қазилмаларнинг чиқариб олинадиган захираларининг ҳажми солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Тижоратли топилма бонусининг ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.

Page 12: Ресурс соли қлари

12

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Солиқ тўловчилар: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан

фойдаланишни амалга оширувчи юридик шахслар;

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи жисмоний шахслар;

Юридик шахс ташкил этган ҳолдаги ва ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари.

Page 13: Ресурс соли қлари

13

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув русурслари солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.

Page 14: Ресурс соли қлари

14

Мол-мулқ солиғи – юридик шахслар

Солиқ тўловчилар: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ

солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари;

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз мулкида кўчмас мулкка эга бўлган юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари.

Page 15: Ресурс соли қлари

15

Мол-мулқ солиғи – юридик шахслар

Солиқ солиш объекти:Резидентлар учун:

асосий воситалар ва номоддий активлар; тугалланмаган қурилиш объектлари; белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-

ускуналар.Норезидентлар учун:

доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ асосий воситалар;

мол-мулк хуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк.

Page 16: Ресурс соли қлари

16

Мол-мулқ солиғи – юридик шахслар

Солиқ солиш базаси:асосий воситалар ва номоддий

активлар бўйича – ўртача йиллик қолдиқ қиймати;

тугалланмаган қурилиш объектлари ва белгиланган муддатда ишга туширил-маган асбоб-ускуналар бўйича – ўртача йиллик қиймати.

Page 17: Ресурс соли қлари

17

Мол-мулқ солиғи – юридик шахслар

Солиқ тўловчилар - Мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл фуқаролари.

Солиқ солиш объекти - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган турар-жой уйлари, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, бинолар солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Солиқ солиш базаси - Солиқ солиш объектларининг жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан белгиланадиган инвентаризация қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Page 18: Ресурс соли қлари

18

Ер солиғи – юридик шахслар

Мулк, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари юридик шахслардан олинадиган солиқнинг тўловчилари ҳисобланади.

Мулк, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Page 19: Ресурс соли қлари

19

Ер солиғи – юридик шахслар

Солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонларини чегирган ҳолда ер участкасининг умумий майдони солиқ солинадиган база ҳисобланади. Солиқ солинадиган базага ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер майдонлари ҳам киритилади (самозахват?).

Page 20: Ресурс соли қлари

20

Ер солиғи – жисмоний шахслар

Ўз мулкида, эгалигида, фойдаланишида ёки ижарадаги ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ҳолдаги ва ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари тўловчилари ҳисобланади.

Page 21: Ресурс соли қлари

21

Ер солиғи – жисмоний шахслар

Қуйидаги ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланади:

1) турар жойлар этагида ва жамоат ерларида деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган ер участкалари;

4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;

7) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.

Page 22: Ресурс соли қлари

22

Ер солиғи – жисмоний шахслар

Ваколатли давлат органининг маълумотлари бўйича ер участкалари майдони солиқ солинадиган база ҳисобланади. Солиқ солинадиган базага ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер майдонлари ҳам киритилади.

Page 23: Ресурс соли қлари

Эътиборингиз учун рахмат!