Муҳаммад Юсуф шеърларида эпифорик такрор

4
Муҳаммад Юсуф шеърларида эпифорик такрор Ҳ.Соипова 8-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси - Синтактик стилистик фигуралар бадиий тасвирда ифодалилик ҳосил қилувчи ва маълум бир стилистик функция - . бажарувчи интонацион синтактик воситалардир Шундай . воситалардан бири эпифорадир Эпифора синтактик қурилмаларнинг бир хил шакллар билан тугалланиш усулидир. Эпифора такрорланган нутқ бўлагининг маъносини кучайтириш учун хизмат қилади. Эпифора ҳодисасининг услубий хусусиятларидан яна бири шундаки, у асосан ёзма нутқда кўп учрайди. Бадиий асарлар матнлари қиёси гувоҳлик беришича, эпифора поэзияда прозага нисбатан анча кенг фойдаланиладиган стилистик амалдир 1 . Ўзбек тилида қўлланиш нуқтаи назаридан иккинчи . ўринда турадиган синтактик такрор типи эпифоралардир Эпифора синтактик конструкцияларнинг айнан бир хил . формалар билан тугалланиш усулидир Эпифора такрорланган нутқ бўлагининг маъносини : кучайтириш учун хизмат қилади Қабр учун дилдан жой топганлар бошқа, Қул бўлиб шоҳ қўлин ўпганлар бошқа, Ўлганнинг устидан тепганлар бошқа, . Биздан рози бўлинг руҳи нотинч зот ( . ) М Юсуф . Эпифора шарқ поэзиясида кенг қўлланади Эпифорик . такрор бирмунча кенг маънода тушунилади Эпифораларни синтактик бирликлар турига кўра қуйидагича гуруҳлаш : мумкин 1. . Эпифорик бўлаклар 2. . Эпифорик сўз бирикмалари 3. . Эпифорик придикатив бирликлар 1. : Эпифорик бўлаклар , Олов эди шўх эди ўғлим, , Шамол эди ўқ эди ўғлим, , Уйимда нон йўқ эди ўғлим, 1 . . Боймирзаева С Бадиий матнда қўшма гап Монография. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2008.

Upload: ferghanasoft

Post on 13-Jan-2017

167 views

Category:

Education


8 download

TRANSCRIPT

Муҳаммад Юсуф шеърларида эпифорик такрор Ҳ.Соипова

8-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Синтактик- стилистик фигуралар бадиий тасвирда ифодалилик ҳосил қилувчи ва маълум бир стилистик функция бажарувчи интонацион- синтактик воситалардир. Шундай воситалардан бири эпифорадир.

Эпифора синтактик қурилмаларнинг бир хил шакллар билан тугалланиш усулидир. Эпифора такрорланган нутқ бўлагининг маъносини кучайтириш учун хизмат қилади. Эпифора ҳодисасининг услубий хусусиятларидан яна бири шундаки, у асосан ёзма нутқда кўп учрайди. Бадиий асарлар матнлари қиёси гувоҳлик беришича, эпифора поэзияда прозага нисбатан анча кенг фойдаланиладиган стилистик амалдир1.

Ўзбек тилида қўлланиш нуқтаи назаридан иккинчи ўринда турадиган синтактик такрор типи эпифоралардир. Эпифора синтактик конструкцияларнинг айнан бир хил формалар билан тугалланиш усулидир.

Эпифора такрорланган нутқ бўлагининг маъносини кучайтириш учун хизмат қилади:

Қабр учун дилдан жой топганлар бошқа,Қул бўлиб шоҳ қўлин ўпганлар бошқа,Ўлганнинг устидан тепганлар бошқа,

Биздан рози бўлинг руҳи нотинч зот. ( М.Юсуф)

Эпифора шарқ поэзиясида кенг қўлланади. Эпифорик такрор бирмунча кенг маънода тушунилади.Эпифораларни синтактик бирликлар турига кўра қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

1. Эпифорик бўлаклар.2. Эпифорик сўз бирикмалари.3. Эпифорик придикатив бирликлар.

1.Эпифорик бўлаклар:Олов эди, шўх эди ўғлим,

Шамол эди, ўқ эди ўғлим, Уйимда нон йўқ эди, ўғлим, Энди менинг ҳолим не кечар? ( М.Юсуф)Бу парчада эга эпифорик бўлак бўлиб келган.

Баҳордан буён бир рағбатингиз йўқ,Меҳнат қилдингизу миннатингиз йўқ,Белни силарга ҳам фурсатингиз йўқ,Деҳқонбобо, сиз ҳам энди тин олинг. ( М.Юсуф)

Бу парчада эса кесим эпифорик бўлак бўлиб келган.

1 Боймирзаева С. Бадиий матнда қўшма гап. Монография. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2008.

Қўшма гап компонентларида аниқловчиларнинг эпифорик ҳолатда қўлланиши ўзбек тили грамматик қурилиши учун характерли эмас.2

2. Эпифорик сўз бирикмалари. Сўз бирикмалари турларининг деярли ҳамма кўриниши эпифорик ҳолатда қўлланиши мумкин:

Бобоюрт боғлари сиздан хотира,Чақнар чироқлари сиздан хотира,Кўзёш булоқлари сиздан хотира,Ўзингиз қайдасиз, Файзулло бобо? ( М.Юсуф)

3. Эпифорик предикатив бирликлар:

Дунёга боқ, қадди сендек ким бор яна,Довруғи ҳам дарди сендек ким бор яна.Халқ бўлишга ҳадди сендек ким бор яна,Мозийни ёд этай десанг – халқ бўл элим. ( М.Юсуф)

Эпифорик бўлак сифатида кириш бўлаклар ҳам қўлланади.

Бедарак йўқолди қанча одам, эсиз,Сўроқларда ўлди қанча одам, эсиз,Қийноқларда ўлди қанча одам, эсиз,Сиртмоқларда қолди қанча одам, эсиз... ( М.Юсуф)

Эпифорали синтактик конструкциялар таркибида ундалмалар ҳам иштирок этади:

Анор сенинг юзларинг, сулув,Хумор сенинг кўзларинг, сулув,Ёдда қолмас сўзларинг, сулув,Меҳр қолур, муҳаббат қолур. ( М.Юсуф)Эпифорик такрорнинг эргаш гапли қўшма гап ҳосил қилмаслиги аниқ,

чунки эргаш ва бош гап кесимларининг бир хил грамматик формада айнан такрорланмаслиги табиийдир.

Хуллас, эпифора нутқнинг ифодали воситаси сифатида рекламаларда, сарлавҳаларда, халқаро нутқ матнларида қўлланади. Эпифора оғзаки нутқ кўринишларида ҳам баъзан учраб туради, улар кўпинча, халқ мақолларидан иборат бўлади:

Яхши топиб гапирар,Ёмон қопиб гапирар. (Мақол)

2 Мамажонов А. Қўшма гап стилистикаси. – Тошкент, 1990. 23-б.