ПХ мак. doc - teach kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк...

42
ИЛК МАСИҲИЙЛАР Алан Д. Жорж ИЛТИМОС, ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ! Таклиф қилинган дарс цикллари учун кўргазма қуролларни БХЖ офисларидан ва интернет-магазинлардан сотиб олиш мумкин. БХЖ офисларининг ва Европадаги интернет-магазинларнинг рўйхатини «Мамлакатлар» тугмачасини босиб www.teachkids.eu/uz сайтидан топишингиз мумкин. Copyright © 1997, 2012 Child Evangelism Fellowship® Inc. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Рухсат билан ишлатилади. Фақат шахсий, хизмат ва нотижорат мақсадлар учун фойдаланиш мумкин. Рухсат ҳақидаги тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун www.teachkids.eu/uz сайтига мурожаат қилинг.

Upload: others

Post on 19-Jul-2020

5 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

ИЛК МАСИҲИЙЛАР

Алан Д. Жорж

ИЛТИМОС, ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ! Таклиф қилинган дарс цикллари учун кўргазма қуролларни БХЖ офисларидан ва интернет-магазинлардан сотиб олиш мумкин. БХЖ офисларининг ва Европадаги интернет-магазинларнинг рўйхатини «Мамлакатлар» тугмачасини босиб www.teachkids.eu/uz сайтидан топишингиз мумкин.

Copyright © 1997, 2012 Child Evangelism Fellowship® Inc. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Рухсат билан ишлатилади. Фақат шахсий, хизмат ва нотижорат мақсадлар учун фойдаланиш мумкин. Рухсат ҳақидаги тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун www.teachkids.eu/uz сайтига мурожаат қилинг.

Page 2: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  2

Мундарижа: Дарслар Саҳифалар

1. Гувоҳлар (Марям, Бутрус ва Юҳанно Масиҳнинг тирилишига гувоҳ бўлган) ....................... 5

2. Масиҳийларга берилган Худонинг қудрати ............................................. 12

3. Худо масиҳийлар орқали амал қилади (Бутрус, Юҳанно ва чўлоқ одам) ....................................................................... 18

4. Худони алдаб бўлмайди (Ҳанания ва Саффира, сеҳргар Симон) ............................................................. 23

5. Худонинг хабари (Корнилий ва Бутрус) ....................................................................................... 30

6. Худонинг фарзандлари қувғинда (Бутрус ва Юҳаннонинг қамалиши; Стефаннинг тошбўрон қилиниши) ……........ 35

Page 3: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  3

ИЛК МАСИҲИЙЛАР Кириш

Илк масиҳийларнинг ҳаётини тасвирлаш учун жуда кўп сўзлардан фойдаланиш мумкин, аммо бу рўйхатнинг таркибидан биринчи бўлиб “ҳаяжонга солувчи” ва “хавфли” сўзлари ўрин олади. Умид қиламизки, бу дарслардан болалар илк масиҳийларнинг ҳаёти тўғрисида кўплаб янги нарсалар ўрганишади, лекин замонавийлик билан алоқасига ҳам диққат қилинг. Қутқарилмаган болалар Раббий Исонинг ўликлардан тирилиши нима учун шунчалик муҳимлигини тушунишлари керак; ҳамда улар ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ гуноҳларига кечирим олишга муҳтож эканликларини ва фақат Исо уларга ёрдам бера олиши мумкинлигини билишлари керак. Қутқарилган болалар эса Худо Ўз Муқаддас Руҳи орқали улар билан бирга бўлишини, ҳатто уларнинг ҳаётида қандайдир қувғинлар бўлиб турсада, У уларни асло ташлаб кетмасликка ваъда берганини билишлари лозим. Шу дарслар ёрдамида Худо болаларга ҳамма нарсада ёрдам беришини тушунтиришингиз учун Раббимизнинг Ўзи сизларни қўллаб-қувватласин. Ҳамиша тайёр туринг Муқаддас Китоб материалларини ўтаётиб, сиз турлича жавоб қайтарадиган болалар билан тўқнашасиз. Баъзилари Раббий Исо Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилганини айтишади, баъзилари эса – йўқ. Лекин ёрдам беришларини истайдиган болалар ҳам бўлади. Уларда саволлар туғилиши, ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлишлари мумкин. Имонли болалар ҳам вақти-вақти билан, айниқса қийин вазиятларда сизнинг маслаҳатларингиз зарур бўлиб қолади. Балки уларга шу дарсни кундалик ҳаётида қандай қўллашни тушунтириш керакдир. Улар Муқаддас Китоб нима қилишни буюраётганини билмайдиган вазиятга тушиб қолишлари мумкин. Балки уларда сиз ибодат қилишингиз учун, айниқса уларнинг бошқа масиҳий таниши бўлмаган ҳолатларда, ўз бошидан кечираётган қийинчиликларни сизга айтиш истаги пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун сиз ҳар доим улар билан суҳбатлашишга тайёр эканлигингизни болалар билишлари муҳим. Шунингдек, агар улар сиз билан

суҳбатлашишни исташса, қачон ва қаерга боришлари кераклигини билишлари ҳам муҳим. Ва ниҳоят, қутқарилмаган болалар сизнинг таклифингиз билан нажот топиш учун Раббимиз Исонинг ҳузурига келишни адаштириб қўйишмаса бўлгани. Бу борада сизга ёрдам бериш учун 2,3,5 ва 6 дарсларда, агар сиз билан суҳбатлашишни исташса, қачон ва қаерга келишни учун мисоллар келтирилган. Улар матнда СТ ҳарфлари билан (Суҳбатлашиш учун таклиф) белгиланади. 2 ва 6 дарсларда қутқарилган болаларни суҳбатга таклиф қиласиз, 3 ва 5 дарсларда эса – қутқарилмаганларни. 1 ва 4 дарсдаги намуналар эса болаларга шу маълумотни етказишингиз керак бўлган, дастурнинг бошқа қисмига тааллуқли. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бир пайтнинг ўзида ҳам суҳбатга ҳам Раббимизни қабул қилишга чақирманг, акс ҳолда болаларда Масиҳни сизнинг иштирокингизсиз қабул қилолмайман деган таассурот қолади, шунингдек, уларнинг нажот топиши кутишнинг ёки сиз билан ўтказилган суҳбатнинг натижасидир. Муқаддас Китоб ҳақиқатини ўргатиш учун Агар болаларга Муқаддас Китоб ҳикояларини шунчаки айтиб берсак, биз ўқитувчининг жавобгарлигини англаб етмаймиз. Муҳими, болалар бу ҳикоялардаги ҳақиқатларни тушунишлари ва биз кейин шу ҳақиқатларнинг кундалик ҳаётимиздаги аҳамиятини кўрсатиб беришимиздир. Албатта, бирон-бир ҳикоядаги бутун материални битта дарсда ўтишнинг иложи йўқ, шунинг учун ҳар бир дарс учун битта марказий ҳақиқат ажратилган. Марказий ҳақиқат шу воқеанинг бутун ҳикоя таркибида кузатилади, лекин сизга ёрдам бериш учун дарснинг марказий ҳақиқат ўргатиладиган қисмини МҲ1, МҲ2 ва ҳакозо қилиб белгиланган. Улар дарс режасида ҳам ажратиб кўрсатилган. Марказий ҳақиқат болаларнинг қутқарилган ёки қутқарилмаган гуруҳига қараб Қ ва Қм ҳарфлари билан белгиланади. Матнда бу қуйидаги сўзлар туфайли ҳам кўзга ташланади: “агар Худо гуноҳларингни кечириши учун, сен Раббимиз Исо Масиҳни

Page 4: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  4

қабул қилмаган бўлсанг...” ёки “Агар МАсиҳни қабул қилган бўлсанг, сен...”. Ҳақиқатни қўллаш эса қора ҳарфлар билан ажратиб кўрсатилади. Балки сиз болаларга ўргатаётган қўллашни соддалаштириш зарурлигини ҳис қилишингиз мумкин. Энг муҳим, Худонинг Сўзи болалар ҳаётида қўлланишидир. Болалар қандай ўрганишади Болалар (албатта, катталар ҳам) эшитганларининг атиги 10% эслаб қолишади. Агар улар ҳам тинглаб, ҳам кўрса, унда материални ўзлаштириш 50% кўтарилади. Агар дарс пайтида қоғозга ёзилган тасвир ва сўздан фойдалансангиз, ўргатишингиз самарали бўлади. Материални ўзлаштиришнинг юқори даражасига 70% чиқиш учун, болалар фақат кўриши ва эшитиши эмас, балки бажариши ҳам керак. Сиз болаларни саволлар бериш (мисоллар дарс матнида берилган) ва дарс матнидан ўрин олган Муқаддас Китоб оятларини ҳар доим ўзингиз ўқимасдан, каттароқ болалардан ўқиб беришини сўрашингиз мумкин. Материални кейинчалик мустаҳкамлаш учун ҳар бир дарснинг охирида амалий иш тавсия қилинади. Болалар ишлаётган пайтда, сизда ва ёрдамчингизда ўтилган материал тўғрисида гапириш учун яхши имконият пайдо бўлади. Дасрга такрорлаш учун саволлар ҳам киритилган. Агар қизиқишни сўндирмасдан тўғри ташкил қилинса, такрорлаш вақти ўтилган материални мустаҳкамлаб олишда болалар учун ажойиб имконият бўлади. Бу вақтдан фойдаланиб, сиз болаларнинг билимидаги камчиликларни ва нотўғри жойларни қайта-қайта кўрасиз ва тўғрилашга имкон бўлади. Қоғозга ёзилган сўз Сиз ёзганингизда, катта ҳарфлар зарур бўладиган ҳолатларни ҳисобга олмаганда, кичкина ҳарфлар билан ёзинг. Ҳарфларни кўриш осон бўлиши учун етарлича каттароқ ёзинг. Сўзлар бир-бирига яқин турмаганлигига диққат қилинг. Агар компьютерингиз бўлса, сиз чиройли ёзувларни тез ва осон бажарасиз, аммо бунда ёш ўқувчилар учун тушунарли ёзув билан ёзинг.

Ёдлаш учун оят Ҳар бир дарсда ёдлаш учун битта оят берилади. Агар дарсларни 6 ҳафта мобайнида ўтсангиз, унда болалар яхши ёдлаб олишлари учун икки ёки учтасини танлаб олишни маслаҳат берамиз. Агар уларга олтита оятни ҳам ўргатишга ҳаракат қилсангиз, унда болалар биттасини ҳам зарур даражада ёдлай олмасликлари мумкин.

Page 5: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  5

1 Дарс

Гувоҳлар Муқаддас Ёзув

Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар 1:1-9.

Марказий ҳақиқат Раббий Исо ўликлардан тирилди.

Қўллаш Қутқарилмаганлар учун: У сени қутқара олади Қутқарилганлар учун: У ҳар доим сен билан бирга.

Қалб васийлиги суҳбатига таклиф Бу дарснинг матнида қандай қилиб масиҳий бўлиш мумкинлиги тўғрисида кўпроқ билишни истайдиган болани суҳбатга чақиришнинг имкони йўқ. Сиз буни дарснинг бошқа қисмида, масалан, Муқаддас Китоб оятини ёдлагандан кейин қилишингиз мумкин. Сиз тахминан қуйидагича гапиришингиз мумкин: “Агар Раббий Исо сенинг гуноҳларинг учун хочга михланганини тушунсанг ва У сени кечиришини ва ҳаётингга киришини истасанг, буни бугуноқ амалга оширишинг мумкин. Сен жойингда ўтирган ҳолда, кечқурун ухлашга ётишдан олдин Унга ибодат қилишинг мумкин, лекин сен нима дейишни ёки нима қилишни билмаётган бўлсанг, “Хуш Хабар” тўгараги тугагунча кутиб туришинг мумкин. Мен сенинг барча саволларингга жавоб беришга ҳаракат қиламан. Агар мен билан суҳбатлашишни истасанг, бошқа болалар кетгандан кейин жойингда ўтириб тур”. Ёдлаш учун оят Луқо 24:7

“Инсон Ўғли гуноҳкор одамлар қўлига тутиб берилажак, хочга михланажак, учинчи куни эса қайта тирилажак” Бу оятни контекстда ўргата олишингиз учун, Муқаддас Китоб дарсидан кейин ёдланса мақсадга мувофиқ бўларди. Бу сўзларни Раббимиз Исонинг Ўзи ўлимидан олдин айтган, лекин бу оятда фаришталар бўш қабр олдида турган аёлларга Исонинг сўзларини эслатган.

Кўргазма қуроллар Фланелеграф учун шакллар: 1 А-3, 4,5,6,7, 15 ва 16. Бошқа тасвирларни агар сизда бор бўлса, “Исо Масиҳнинг ҳаёти” альбомининг 4 қисмидан олиб фойдаланишингиз мумкин. Фланелли китобда шакллар қуйидагича рақамланган: 4 С-265 ва 266 (шогирдлар), 4С-260 (Исо), 4С-267 (кўтарилаётган Исо) ва 4С-268 ва 269 (оқ кийимдаги кишилар). Агар альбомдан фойдалансангиз, 24-4, 5 ва 6 саҳналарни танланг. Кўргазмали марказий ҳақиқат. Сиз уни карточкага Раббий Исонинг боши шаклида ёзишингиз мумкин. Сиз ҳар сафар марказий ҳақиқатни гапирганингизда уни кўрсатинг. Балки, сиз қабр суратини чизишни истарсиз. Кўрсатмалар дарс матнининг охирида берилган. Бошқа кўргазма қуроллар. Алоҳида қоғозларга ёзилган “шогирдлар, Магдалалик Марям, Бутрус, Юҳанно” сўзлари. Сўроқ белгиси шаклига “Раббий Исо ҳар доим сен билан биргами? деб ёзилган катта карточка. Сиз бундан якуний чорловни айтиш учун фойдаланишингиз мумкин. Раббий Исо Масиҳнинг тирилиши ҳақидаги таълимотни ва унинг маъносини мустаҳкамлаш учун, қоғозга қуйидаги сўзларни ёзишингиз мумкин: Раббимиз Исо ўликлардан тирилгани учун, биз биламизки

• Худо Раббий Исонинг қурбонлигини қабул қилди.

• Исо барча жазони Ўзига олди

• Раббий Исо гуноҳлар учун тўлиқ тўлов тўлади.

• Биз ҳеч қандай тўлов тўлашимиз шарт эмас.

Агар орқасига бархат қоғоз парчасидан ёпиштирсангиз, бу ёзувларни фланелеграфга ёки оддий доскага (девога) жойлаштиришингиз мумкин, бунда сизга Блу так зарур бўлади.

Page 6: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  6

Дарс режаси Кириш Шогирдларнинг умидсизликка тушиши ва қўрқуви. Воқеаларнинг ривожи

1. Марям янгилик олиб келади. МҲ1 2. Бошқа аёллар ҳам келишади.

Қ/ҚмМҲ2 3. Бутрус билан Юҳанно қабр

томонга югуриб кетишади. Қ/ҚмМҲ3

4. Марям боққа қайтиб келади. ҚМҲ4 5. Исо қулфланган хонада

шогирдларининг ҳузурида пайдо бўлади.

6. Исо кўп одамларга ва ҳар хил тарзда зоҳир бўлади.

7. Кульминацион нуқта: Исо осмонга қайтиб кетади. ҚмМҲ5

8. Хулоса: Шогирдлар бошқа хафа бўлишмайди.

Дарс Исо Масиҳнинг шогирдлари жуда ғамгин бўлиб қолишади. У уларнинг яқин дўсти эди, энди эса У бу дунёда йўқ. Раббий Исо хочда ўлди (1А-15 тасвир) ва Унинг жасадини қабрга қўйишди (1А-16 тасвир). Шогирдлар Уни бошқа кўролмасликларини ўйлаб жуда ҳафа бўлишди. Бундан ташқари улар жуда қўрқишарди. Улар Раббий Исо Масиҳнинг яқин дўстлари бўлгани учун, уларни ҳам ҳибсга олиб жазолашади, ҳатто ўлимга маҳкум этишади деб ўйлашарди. Шунинг учун ҳаммаси берк хонага кириб олишганича, ғамгин бўлиб қўрқиб ўтиришарди. (1А-15 ва 16, тасвирни 1А3,4 ва 5 тасвирларга алмаштиринг). Менимча, ўша якшанба куни тонгда бу хона жим-жит бўлган бўлса керак. Лекин мана, Марям халлослаганича югуриб (1А-6) ақл бовар қилмайдиган янгилик олиб келди. Қулоқ солинглар, у шогирдларга нима деди (ўқитувчи,Муқаддас Китобингиздан Юҳанно 20:2 оятни ўқиб беринг). “Раббимни қабрдан олиб кетишибди, Уни қаерга қўйишганини билмаймиз”. Марям бошқа аёллар билан, жума куни кечқурун Ариматеялик Юсуф билан

Никодим Исонинг жасадини қўйган қабр ёнига келишди. Кимдир вафот этганда қилинадиган, жасадга хушбўй ёғлар суртишга жуда кеч бўлганди. Эртаси куни шанба эди, Худонинг Қонуни бўйича улар дам олишлари керак эди. Шундай қилиб, улар якшанба куни эрта тонгдан қабр томонга йўл олишди. Нима деб ўйлайсан, улар қабрда Раббий Исонинг жасади йўқлигини кўргач, нимани ҳис қилишган? (Болалар жавоб беришсин. Жавоблар қуйидагича бўлиши керак: донг қотиб қолиш, ғамгинлик, ҳафа бўлиш). Марям бу ҳақда шогирдларга айтиш учун, бошқа аёлларни қолдириб югуриб кетди. Марям, шогирдлар ва Исонинг барча дўстлари, улар билан бирга бўлган пайтда Унинг айтган сўзларини унутишган эдилар. (МҲ1) Мана шунинг учун улар жуда ҳафа бўлган ва қўрқиб қолишган эканда. Шунинг учун Марям Раббий Исонинг жасади қабрда йўқлигини кўриб хафа бўлган. Агар улар Исонинг ўлиб қайта тириламан деб айтганини эслашганда эди, бунчалик хафа бўлишмасди, лекин аслида улар У нимани назарда тутганини тушунишмаган эдилар. Балки, сен ҳам ҳали Раббимиз Исонинг ўлимдан қайта тирилиши сен учун қандай аҳамиятга эгалигини тушунмаслигинг мумкин. Шогирдлар нимани билиб олишганига диққат қилиб қулоқ сол, шунда сен ҳам тушуна оласан. Кутилмаганда шовқин кўтарилди. Улар Исонинг қабрига борган аёллар Йўанна, Саломея, Марям, Ёқубнинг онаси ва бошқа аёллар эдилар. Улар янаям ҳайратланарли янгилик олиб келишди. Ишончим комилки, улар шунчалик ҳаяжонланишганларидан, ҳаммаси бирдан гапиришган. Балки, уларнинг ҳар бири бу ғаройиб нарсаларни ўзи айтиб беришни истагандир. Булар қандай содир бўлганини тасаввур қила оласанми? (Ўқитувчи, ўз кечинмаларини бўлишаётган аёлларнинг ҳаяжонини ифодалаб беришга ҳаракат қилинг).

• Тош олинган экан! • Исонинг жасади йўқолибди! • Фаришталар, улар фаришталар

эди! • Уларнинг кийимлари ялтироқ эди!

Page 7: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  7

• Биз қўрққанимиздан ерга йиқилдик!

• У тирик! Буни фаришталар айтишди!

• Исо ўлимдан қайта тирилди!

Нима деб ўйлайсан, шогирдлар уларга ишонишдими? (Болалар жавоб беришига имкон беринг). Муқаддас Китобда улар шу ҳақда нима деб ўйлашгани айтилган (ўқитувчи, Луқо 24:11 оятни ўқинг): “Бироқ бу сўзлар ҳаворийларга қуруқ гап туюлиб, аёлларга ишонмадилар”. Бу улар учун бўлиши мумкин бўлмаган нарса бўлиб туюлди ва аёлларнинг сўзларига ишонишмади. (Қ/ҚмМҲ2) Бугун ҳам бу аёллар айтган гапларга ишонмайдиган одамлар жуда кўп. Ҳатто ўзини масиҳийман дейдиган одамлар орасида ҳам, Исонинг ўлимдан қайта тирилганига ишонмайдиган одамлар бор. Лекин Худо Ўз Сўзида бунинг тўғри эканлигини аниқ айтган, масалан, 1 Кор 15:3,4 (ўз Муқаддас Китобингиздан ўқиб беринг): “ ... Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, ..У кўмилди ... учинчи куни тирилди”. Агар Раббий Исо ўлимдан қайта тирилмаганида эди, биз гуноҳларимиз туфайли олишимиз керак бўлган жазодан қутулиб қолмаган бўлардик. Худо Исони ўлимдан қайта тирилтириб, Раббий Унинг қурбонлигини қабул қилганини кўрсатди. У Раббий Исо хочда бизнинг барча жазоимизни хочда Ўзига олганини кўрсатди. У хочда бизнинг гуноҳларимиз учун тўлиқ тўлов тўлади. Биз ҳеч қандай тўлов тўлашимиз керак эмас. Агар сен Исо ўликлардан қайта тирилганига ишонмасанг, унда У сенинг барча гуноҳларингни жазосини Ўзига олганига ҳам ишонмайсан. Агар У ўликлардан тирилганига ишонсанг ва Ундан гуноҳларингни кечиришини сўрасанг, шунда Худо бу дунёдан кўз юмганингдан кейин сени жазолашидан хавотирланишингга ҳожат қолмайди. Худо Раббий Исони ўликлардан тирилтиргани учун, сен гуноҳларинг учун ҳеч нарса тўлашинг керак эмаслигини билишинг керак, ахир Исо сен лойиқ бўлган жазони Ўзига олди. Раббий Исо ўликлардан тирилганига ишонасанми? Шогирдлар эса ишонишмади. Бутрус ва Юҳанно хонадан югуриб чиқишди ва қабрга қараб томон шошиб кетишди. (1А-3 олиб ташланг, кейин 1А-4, 5 ва 6ни). Агар ўша пайтда уларни кимдир кўрганида, бу икки киши нима учун

бундай қилиб юришибди, деб ажабланган бўларди. (Агар “қабр” кўргазма қуролидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, уни кўрсатинг). Юҳанно Бутрусдан ҳам тезроқ югурди. У тезда етиб келиб, қабрга кираверишда тўхтади. У эгилиб қабр ичига қаради.у Исонинг жасади ўралган кафанни кўрди, аммо Раббий Исонинг жасади эса йўқ эди. Юҳанно Хушхабарининг 20:6-7 оятларида нима ёзилганига қулоқ солинглар ва Бутрус кўрган ғаройиб нарсани айта олсанг, қўлингни кўтар. (Оятларни ўқинг ва болалар жавоб беришига рухсат беринг). Ҳа, Бутрус Раббий Исонинг бошига ўралган мато алоҳида ётганлигини кўрди. Юҳанно Бутруснинг ортидан кириб борди ва буни ўз кўзи билан кўрди. Кафан ётар, Раббимиз Исонинг жасади эса йўқ эди. Жасадни ўғрилаб кетишлари мумкинми? Йўқ, биронта ўғрининг кафанни ечиб олишга вақти бўлмасди, устига-устак, қабр муҳрланган ва аскарлар томонидан қўриқланаётган эди. Бутрус билан Юҳанно аёллар рост гапиришганига ишонч ҳосил қилишди. Раббий Исонинг жасади ғойиб бўлди. Улар кўрганларининг мағзини чақишга уриниб, ортга қайтиб келишди. Нима учун Раббий Исонинг жасади йўқ эди? Нима учун кафан қолиб кетган? (ҚмҚМҲ3) Раббий Исонинг жасади нима учун ғойиб бўлганини биз биламиз, тўғрими? (Болалар жавоб беришсин). Ҳа, чунки Раббимиз Исо ўлимдан қайта тирилди. Худо сени ўз гуноҳларинг эвазига оладиган жазодан қутқазиш учун, Исони ўликлар орасидан тирилтириб олди. Ўлик одам ҳеч кимга ёрдам бера олмайди. Раббий Исо тирик бўлгани учун сенинг гуноҳларингни кечира олади ва жазоданг қутқара олади. Сен қачонлардир худди гуноҳ билан жанг қилаётгандек ҳис қилганмисан? Сен Жаннатга лойиқ бўлиш учун, гуноҳ билан курашишга ҳаракат қиласан, аммо одатда гуноҳ ғалаба қилади. Балки, сен Худо уни Жаннатга киритиши учун ёрдам бўлар, деб ўйлаб ёмон сўзлар айтмасликка қарор қилган Анварга ўхшарсан? Лекин Анвар шунга амин бўлдики, у урушмай туролмас экан, айниқса ғазабланганда. У ёмон сўзлар айтишдан тилини тийишдан олдин, улар оғзидан лип этиб чиқиб кетишини сезди. Анвар ўз кучи билан гуноҳ қилишни тўхтата олмади. Сен ҳам ўзингни гуноҳ қилишдан тўхтата олмайсан. Аммо Раббий Исо ўликлар ичидан тирилиб, гуноҳ билан жангда бир марта ва абадий ғалаба қилганини кўрсатди. У тирик бўлгани учун, агар Унга

Page 8: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  8

тўлиқ ишонсанг, сенинг гуноҳларингни кечира олади. Шунда У сени ўзгартиради ва бирон ёмон иш қилиш учун васвасага тушганингда, гуноҳга “йўқ!” деб жавоб беришингга мадад беради. Раббий Исо гуноҳ устидан ғалаба қозонганини биз қаердан биламиз? (Болалар жавоб беришсин). У ўликлар орасидан қайта тирилгани учун, биз Унинг ғалаба қилганини биламиз, аммо Унинг дўстлари ҳали ҳамма нарсани тушунишмаганди. Улар Унинг тириклигига ҳали ишончи комил эмасди. Магдалалик Марям яна боққа қайтиб келди. (1А-6 жойлаштиринг). Бакли, у Бутрус билан Юҳаннонинг отидан секин боргандир. Улар кетгандан кейин, Марям ёлғиз ўзи қабр ёнида йиғлаб турарди. У нима юз берганини ўйлаб ўйига етолмасди. У ҳалиям Раббий Исонинг жасадини кимдир олиб кетган деб ўйлаб ўтирарди. Марям эгилиб яна қабр ичига қаради.... ва иккита фариштани кўрди. Улар Исонинг жасади ётган жойда ўтиришарди: бири – бош томонида, иккинчиси – оёқ томонида. (Юҳанно 20:13 оятда нима дейилганини ўқинг). “Эй аёл, нега йиғлаяпсан?” – деб сўрашди улар. “”Раббимни олиб кетишибди, Уни қаерга қўйишганини билмайман”, - деб жавоб берди ва орқасига бурилди. Балки бўм-бўш қабрни кўриш у учун ачинарли бўлгандир. Шу пайтда яна кимдир (1А-7 қўйинг) гапирди (Юҳанно 20:15 оятни ўқинг): “Эй аёл, нега йиғлаяпсан? Кимни қидиряпсан?” – деди. Марям Уни боғбон деб ўйлади: “Оға, агар сен уни олиб кетган бўлсанг, қаерга қўйганингни менга айтчи, мен Уни олиб келай” – деди. “Марям!” – деди унга баниш бир овоз. У Исо эди! У чиндан ҳам тирик эди! Марямнинг қувончи ичига сиғмасди. У Исони ўз кўзлари билан кўрди, У эса чиндан ҳам тирик эди! Бу ҳақда бизга Муқаддас Китоб айтмоқда (Ўқитувчи, Марк 16:9 оятнинг мос келадиган қисмини ўқиб беринг). “... Исо биринчи бўлиб ... магдалалик Марямга кўринди”. Марям Исони ўлимдан қайта тирилгандан кейин биринчи бўлиб кўрган инсон эди. У Исонинг тириклигини билгач, ўзини бутунлай бошқача ҳис қила бошлади. Марям Исони бошқа кўролмаслигини ўйлаб жуда ғамгин бўлиб қолганди, лекин ҳозир у жуда бахтиёр, чунки Исонинг тириклигини кўрди.

(ҚМҲ 4) У бугун ҳам тирик, ҳамда абадий яшайди. Раббий Исо энди асло ўлмайди. У Ўз шогирдлари ва издошларига нима ваъда қилганига қулоқ сол. (Муқаддас Китобингиздан Матто 28:20 оятнинг бир қисмини ўқиб беринг). “Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. У бизлар билан бирга бўла олади, чунки У тирик. Агар сен Масиҳий бўлсанг, У сен билан ҳар доим бирга бўлишга ваъда бермоқда. Шунинг учун, ҳар сафар қўрққанингда, У сен билан бирга эканлигини эсла ва Ундан сенга ёрдам беришини сўра. Балки, масиҳий бўлганинг учун кимдир сени масхара қилар. Унутма, Исо сен билан бирга ва У сенга ёрдам беришига ишон. Балки, сен қоронғуликдан қўрқарсан. Исо сен билан бирга эканлигини эсла ва Унга бу ҳақда айтгин. Агар бирон ёмон иш қилиш учун васвасага тушсанг, шу пайтда ҳам Исо сен билан бирга эканлигини эсла ва Унга маъқул келмайдиган ишга “йўқ” деб айтишингга У ёрдам беришига ишон. Анвар масиҳий бўлгандан кейингина ёмон сўзлар айтишни бас қилди. У Раббий Исодан ёмон сўзлар айтишдан озод қилишини ўтиниб сўради. У Нажоткор ҳар доим ўзи билан биргалигини ва ёмон ишлар Уни ранжитишини биларди. Анвар Раббий Исони ранжитадиган биронта иш қилишни истамасди, чунки у Исо у учун хочда қанчалик азоб чекканини тушунарди. Исо сен билан биргалигини билсанг, буни тушуниш сен учун муҳим. Албатта, Марям учун Раббий Исонинг тириклигини кўриш энг муҳим нарса эди. (1А-7 олиб ташланг). У яна шогирдларнинг олдига борди (1А-3,4 ва 5 суратларни қўйинг). Марям шодликка тўлиб, Исонинг тириклигини тўлқинланиб айтиб бериш учун келганда, улар ҳалигача, Раббий Исонинг ўлими учун аза тутиб ўтиришарди. Марям уларни Раббийни ўз кўзлари билан кўрганини ишонтириб айтишига қарамай, барибир унга ишонишмади. Ўша якшанба куни кечқурун шогирдлар бир хонада йиғилишиб, қулфлаб олишди, чунки улар яҳудийлардан қўрқишар ва ғамгин эдилар. Бирдан Исо уларнинг орасида пайдо бўлиб қолди (1А-7 жойлаштиринг). (Юҳанно 20:19 оятдан Исонинг сўзларини ўқиб беринг). “Сизларга тинчлик бўлсин!” – деди У ва уларга қўл оёқлари ва биқинини кўрсатди. Энди шогирдлар Уни ўз кўзлари билан кўришди. Ва ниҳоят

Page 9: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  9

Унинг тирик эканлигига ишонишди. Ғам ва қайғунинг ўрнини шодлик эгаллади. Бу ҳақиқат. Исо ўлимдан қайта тирилди. Шундан сўнг Раббий Исо турли одамларга кўп маротаба кўринди. Бир куни 500 кишидан иборат оломон олдида пайдо бўлди. У шогирдлари билан бирга бўлди, уларни таълим берди ва хочда нима содир бўлганини тушунишларига ёрдам берди. Раббий Исо ўлимдан қайта тирилганидан сўнг 40 кун ўтгач, яна Ўз шогирдлари билан бирга бўлди. У уларга Муқаддас Руҳ келганда Қуддусда бўлиб туришларини буюрди. Муқаддас Руҳ уларга Исо тўғрисида бошқа одамларга гапиришларига ёрдам беради. Улар шундай туришган пайтда, Раббий Исо улардан узоқлаша бошлади (1А-7 суратни олиб ташланг). Шогирдлар Раббий Исони булутлар қандай қилиб уларнинг кўзидан пана қилганини ҳайратланиб кузатиб туришди. Кутилмаганда оппоқ кийимли икки киши (улар фаришталар эди) уларнинг олдида пайдо бўлди. Улар мана бундай дейишди (Ҳав. 1:11 оятни ўқиб беринг): “Эй жалилаликлар! Нега сизлар осмонга қараб турибсизлар? Сизларнинг орангиздан осмонга олинган бу Исо, кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсангиз, худди шундай қайтиб келади”. (ҚмМҲ5) Раббий Исо яна ўладими? (жавоб беришлари учун болалар рухсат беринг). Йўқ, У тириклигича Осмонга чиқиб кетади. Шогирдлар ортиқ ғамга ботишмади. Улар бир кун келиб Осмонда Исо билан бирга бўлишларини билишарди ва У улар билан бирга бўлиши учун Муқаддас Руҳни юборишга ваъда берди. Раббий Исо доимио сен билан биргами? Сен Уни Нажоткорим деб қабул қилганмисан? Агар бу саволларга “йўқ” деб жавоб берган бўлсанг, унда мен ҳозир айтмоқчи бўлган нарсалар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўргин. Раббий Исо хочда ўлган пайтда, сенинг жазоингни Ўзига олди ва У ўликлар орасидан тирилгани ва ҳозир ҳам тирик бўлгани учун бугун сенинг гуноҳларингни кечира олади. Агар сен жазога лойиқ эканлигингни англаб етган бўлсанг, унда Раббий Исога бу жазони Ўзига олгани учун миннатдорчилик билдир, Унга қилган гуноҳларингдан афсусланаётганингни айт ва ўлимингдан кейин гуноҳ учун жазо олишдан озод қилишини сўрагин. (Римликларга 10:13оятни ўқиб беринг): “Раббимиз

Исмини чақирадиган ҳар бир нажот топур”. Агар ҳозироқ сени қутқариши учун Раббимиз Исонинг исмини чақирсанг, шунда тирилган Нажоткорнинг ваъдаси сенга ҳам тааллуқли бўлишига шубҳа қилмаслигинг мумкин. Сенинг барҳаёт Нажоткоринг, Раббий Исо Масиҳ, ҳар доим сен билан бирга бўлади. Такрорлаш учун саволлар

1. Шогирдлар нима учун ғамгин ва қўрқиб қолган эдилар? (Улар Исо ўлганидан қайғуда эдилар ва ҳибсга олишларидан/жазодан/ўлимдан қўрқишарди)

2. Магдалалик Марям қайтиб келгач уларга нимани айтди? (Раббий Исонинг жасади қабрда йўқлигини айтади).

3. Бошқа аёллар ҳам қайтиб келишади. Шогирдлар уларнинг гапларини нима деб ўйлашди? (Уларнинг гаплари ёлғон деб ўйлашиб, уларга ишонишмади).

4. Раббий Исо ўликлардан тирилганига ишониш нима учун муҳим? (Агар У тирилмаганида эди, У бизни кечира олмаган бўларди).

5. Жаннатга кириш учун яхши бўлишга ҳаракат қилиб, гуноҳ қилмасликка ҳаракат қиламан деб қарор қилган одамга нима деган бўлардинг? (У буни ўз кучи билан қилолмайди, у ўзгариши учун кечиримга ва кўмакка муҳтож).

6. Магдалалик Марям қабр ёнига қайтиб бориб, унинг ичига қараганида кимни кўрди? (Иккита фариштани).

7. Марям Исо сўзлаётганини қандай билиб қолди? (У унинг исмини айтди).

8. Нима учун масиҳийлар Исо ҳар доим улар билан бирга эканлигини билишлри муҳим? (Бу қўрқинчли бўлганда руҳлантиради, васваса келганда ёрдам беради).

9. Шогирдлар Раббий Исонинг тириклигига қачон ишонишди? (У хонада уларнинг орасида пайдо бўлганда).

10. Исо ўликлардан қайта тирилгандан кейин 40 кун ўтиб нима юз берди? (У Осмонга кўтарилиб кетди).

Page 10: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  10

“Қабр” кўргазма қуролини ясаш учун йўл-йўриқ Қабр ва уни бекитадиган тошни қилиш учун фланел ёки юпқароқ картондан фойдаланинг (унга шаклларни қирқиб олгандан қолган фланел парчаларини ёпиштиринг). Уни ўзингиз чизишингиз ёки қуйида берилган намунага қараб катталаштиришингиз мумкин, тошга узун қоғоз ёпиштиришни ва кирадиган тешикни қоронғу қилишни унутманг.

Амалий иш Ҳар бир болага қалин қоғоз ёки юпқа картондан қилинган (узун қоғозча билан) қабр ва тош расмининг кўчирмасини тарқатинг. Болалар қобилиятларига ва вақтга қараб бу қўлланмани ясашлари мумкин. Болалар қилмайдиган нарсаларни олдиндан ўзингиз тайёрлаб қўйинг. Тошга узун қоғозча ёпиштиришни унутмаган ҳолда, қабр ва тошни қирқиб олинг. Қабрда кўрсатилган жойда (улар “а” ва “б” ҳарфлари билан

ИСО МАСИҲ

ТИРИЛДИ

ЮҚОРИ

Page 11: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  11

белгиланган) иккита чизиқ қирқинг. Тошга ёпиштирилган қоғозчани ўша тешикларга киритинг. Тош қабрга кирадиган тешикни бекитиши керак, лекин уни силжитганимизда сўзлар ўқилиши керак. Қабрни бўяш учун рангли қаламлар ёки бўр тарқатишингиз ҳам мумкин.

1. Агар “Исо Масиҳнинг ҳаёти” номли фланел китобнинг 4 қисмидан фойдалансангиз, бу дарс учун қуйидаги суратлардан фойдаланишингиз мумкин: 4С-256 ва 266 (шогирдлар), 4С-260 (Исо), 4С-267 (Осмонга кўтарилаётган Исо), 4С-268 (оқ кийимдаги кишилар). Агар альбомдан фойдалансангиз, 24-4,5 ва 6 саҳналардан фойдаланишингиз мумкин.

ГУВОҲ

МУҚАДДАС РУҲ

Page 12: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  12

2 Дарс

Масиҳийларга берилган Худонинг кучи Муқаддас Ёзув:

Ҳаворийлар 2:1-41 Марказий ҳақиқат

Муқаддас Руҳ –Худо ҳар бир масиҳийда яшайди.

Қўллаш Қутқарилмаганлар учун: Раббий Исога ўз Нажоткорим деб ишон, шунда сенда Муқаддас Руҳ яшайди. Қутқарилганлар учун: У сенга Худога маъқул бўладиган ҳаётда яшашингга ёрдам беради.

Ёдлаш учун оят Ҳав. 1:8

“Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар ва ...Менинг шоҳидларим бўласизлар”. Раббий Исо бу сўзларни Осмонга кўтарилиб кетишидан олдин Айтган. Худо фарзандлари У ҳақда бошқа одамларга айтишларини истайди. Бу осон бўлмаслиги мумкин, лекин У уларни ёрдамсиз қолдирмайди. Муқаддас Руҳ –Худо Раббимиз Исо ҳақида бошқаларга гувоҳлик беришда ёрдам ва куч ато этиш учун, Худонинг ҳар бир фарзандида яшайди. Кўргазма қуроллар Фланел суратлар: 1А-11, 12,13,14,15,16,17,30,34 ва 38. Марказий ҳақиқатни думалоқ картонга ёзинг. Марказий ҳақиқатни ҳар сафар гапирганингизда уни кўрсатинг. Сизга қуйидаги сўзлар ёзилган қоғоз парчалари ҳам ёрдам беради: Муқаддас Руҳ, шогирдлар, имонлилар, Қуддус, тавба.

Муқаддас Руҳ ҳақидаги таълимотни мустаҳкамлаш учун, картонга қуйидагиларни ёзинг. Масиҳий, Муқаддас Руҳ сенга ёрдам беради:

• Худога маъқул ҳаёт кечиришга

• Нотўғри йўл тутаётганингни англашга

• Худонинг Сўзини тушунишингга

• Исога тегишли эканлигингни билишга

• Исога ўхшаб ўзгаришингга Дарс режаси Кириш Кимдандир берган ваъдасини бажаришини кутиш Воқеаларнинг ривожи 1. Имонли Раббий Исодан берган

ваъдасини бажаришини кутади. МҲ1 2. Муқаддас Руҳ келади. ҚМҲ2 3. Имонлилар турли тилларда гапириб

кетишади. ҚМҲ3 4. Бутрус воизлик қилади. 5. “Биз нима қилишимиз керак?”

ҚмМҲ4 6. Кульминацион нуқта: 3000 киши

нажот топади. 7. Хулоса: Улар Муқаддас Руҳнинг

ваъдасига ишонишди. ҚмҚМҲ5

Дарс Сенга ваъда берган одам ваъдасини бажаришини кутганмисан? Балки, буванг билан бувинг шанба куни сени истироҳат боғига ёки ўйинчоқлар дўконига олиб бориш учун келишга ваъда бергандир. Шанба куни эрталаб ўзингни қандай ҳис қиласан? Балки, сен дераза олдида туриб уларнинг келишига қарарсан, балки телевизор кўришга ёки ким биландир ўйнашга уринарсан, аммо ҳар сафар улар келганмикан деб эшикка югуриб бориб қарайсан. Қандайдир яхши нарса бўлишини билиш одамни

Page 13: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  13

жуда ҳаяжонга солади. Биз бу тезроқ амалга ошишини жуда хоҳлаймиз. Қизиқ, Раббий Исонинг шогирдлари У Осмонга чиқиб кетганидан кейин, шунга ўхшаш нарсани ҳис қилганмикан? Раббий Исо кетишидан аввал Ўз шогирдларига ваъда берган. Улар берилган ваъдани Қуддусда қолиб кутишлари лозим эди (1А-11 суратни жойлаштиринг). Ўтган дарсимиз бўйича (ёки бугунги оят бўйича) улар кимни кутишганини биласанми? (Болаларга жавоб бериш учун рухсат беринг). Ҳа, Раббий Исо Муқаддас Руҳни юборишга ваъда берган. (ҚмМҲ) Муқаддас Руҳ ким эканлигини биласанми? (Болалардан биронтаси жавоб беришига рухсат беришингиз мумкин). У Раббий Исо ва Ота-Худо каби Худодир. Худо ягонадир, аммо У уч шахсда мавжуддир. Ота-Худо, Ўғил-Худо (Раббий Исо) ва Муқаддас Руҳ-Худо. Биз мана шу нарсага тушуна олмаймиз, лекин бунга ишонамиз, чунки Муқаддас Китоб шундай ўргатади. Муқаддас Руҳнинг танаси йўқ. У – руҳ, шунинг учун У кўринмайди. Шогирдлар унинг келганини қаердан билишди? Шогирдлар ва бошқа имонлилар Раббимиз Исо буюрганидек Қуддусда кутиб ўтиришарди. Ўша пайтда Қуддус жуда гавжум бўлган: шаҳарда кўплаб одамлар яҳудийларнинг ҳосил байрамини, Эллигинчи кун деб аталувчи байрамни нишонлаш учун йиғилишганди. Ҳақиқий Худога эргашадиган бу яҳудийлар ва бошқа одамлар турли юртлардан келишганди, улар турли тилларда сўзлашишларига қарамай, Эллигинчилар кунини нишонлаш учун Қуддусдаги Маъбадда қолишни исташди. Улардан кўплари, балки, 50 кун олдин, Фисиҳ байрамига келиб Раббий Исо ўлимга топширилганда, ўша ерда бўлишгандир. Балки уларнинг кўплари нима содир бўлганини кўришгандир. Ўша одамларнинг орасида Исонинг шогирдларини қўшиб хисоблаганда 120та имонли Қуддуснинг бир хонадонида йиғилишиб ва Муқаддас Руҳнинг келишини кутишаётган эди. Улар Раббий Исога Муқаддас Битикда ваъда қилинган, Ўз халқини гуноҳларидан қутқара оладиган Ягона Нажоткор деб ишонганлари учун имонлилар деб аталади. Энди эса улар У ваъда берганидек, Муқаддас Руҳнинг келишини кутиб ўтиришибди. Мана бу

амалга ошди! Муқаддас Китоб бизга нима дейишини диққат билан тингла (Ҳав. 2:2,3 оятларни ўқиб беринг). “Тўсатдан осмондан кучли шамол эсаётгандек бир шовқин келди-ю, улар турган уйни тамоман тўлдирди. Оловга ўхшаш алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди”. Муқаддас Руҳ имонлиларнинг ичида яшаш учун келди! Худо шамол шовқини ва оловли тилларни Муқаддас Руҳ уларнинг ичида яшаш учун келганлигини кўрсатиш учун юборди. Муқаддас Руҳ – руҳ бўлгани учун, улар Уни кўролмас эдилар, лекин бу белгилар орқали улар Муқаддас Руҳнинг келганлигини кўришди. Муқаддас Руҳ энди қаерда? (Болалар жавоб беришига рухсат беринг). У ўша имонлиларнинг ҳар бирида яшаган. (ҚМҲ2) Муқаддас Руҳ бугун қаерда? (Болалар жавоб беришсин). У Раббий Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилган ҳар бир инсонда яшайди. Агар ўз гуноҳларингдан воз кечиб, сени кечириши учун Раббий Исога ишонган бўлсанг, унда Муқаддас Руҳ сенинг ичингда яшайди. У сенга Худога маъқул ҳаёт кечиришингда кўмаклашади. Сен ёмон иш қилганингда, У сени фош қилади. Худонинг Сўзини ўзинг уйда ўқиётганингда ёки жамоатда ва “Хуш Хабар” тўгарагида Уни тинглаётганингда, тушунишингга ёрдам беради. У Раббий Исога тегишли эканлигингга юрагингни туб-тубидан ишонишингга ёрдам беради. У сени Раббий Исога ўхшаш қилиб ўзгартиради. Балки, сен худбин бўлгандирсан, лекин Раббий Исони Нажоткорим деб қабул қилганингдан бошлаб, кўпроқ бошқалар билан бўлишишни истарсан. Муқаддас Руҳ сени ўзгартиради ва Худога маъқул ҳаёт кечиришингга ёрдам беради. Худо Унга ишонганларнинг ҳар бирига Муқаддас Руҳини беришини билиш ажойиб эмасми? Муқаддас Руҳ келган ўша кунда, Худо бошқа одамларга Раббий Исога ишонганларнинг ичида яшашини ўзгача тарзда кўрсатди. Ўша уйга яқин турадиган уйлардагилар ҳам ўша шовқинни эшитиши мумкин эди. Балки, шовқин қаердан келаётган экан деб, одамлар йиғилишгандир. (1А-12, 17, 30, 34, 38 – оломон, 1А-13 ва 14 – иккита шогирда суратини қўйинг). Бу одамлар имонлилар қандай гапиришаётганини

Page 14: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  14

эшитиб, ҳайратланиб қолишди. Ёдингдами, Қуддус шаҳрига турли тилларда сўзловчи, ҳар хил шаҳарлардан келган одамлар йиғилишганди. Мана, оломон орасидан баъзи одамлар, имонлилар уларнинг она тилларида гапирганларини эшитишди. Худо Муқаддас Руҳ Раббий Исога ишонган одамларга тушиб келганини кўрсатиш учун ўзгача иш қилди. Имонлилар ўзлари билмаган тилларда сўзлашларига Муқаддас Руҳ ёрдам берди. Имонлилар жуда ўзгариб қолишди! Эсингдами, улар Раббий Исонинг ўлимидан сўнг, Унинг тириклигини билмасларидан олдин, Унга эргашгани учун бизни ҳам ҳибсга олади деб қўрқишиб, хоналарни қулфлаб ўтиришарди? Энди эса улар Раббий Исо ҳақида кўчаларда ҳаммага, ҳар бир одамга айтишарди. (ҚМҲ3) Бундай ўзгаришлар бўлишига нима сабаб бўлди? Бу уларнинг ичига кирган ва Раббий Исо тўғрисида гапириш учун жасорат берган Муқаддас Руҳдир. Агар Масиҳни қабул қилган бўлсанг, айтгинчи, ўз дўстларингга Раббий Исо тўғрисида гапиришга қийналяпсанми? Балки, улардан баъзилари Худонинг исмини ҳурматсизлик билан тилга олаётгандир, сен эса нима учун бундай қилиш мумкин эмаслигини уларга тушунтиришинг кераклигини биласан. Шунда Худодан Муқаддас Руҳи орқали сенга жасорат ва ёрдам беришини сўрагин. Кел Севара исмли қиз ҳақида ўйлаб кўрамиз. У – масиҳий, унинг мактабдош дўстлари – йўқ. Севара Худога маъқул ҳаёт кечиришни истайди ва Худо унинг Исо ҳақида бошқаларга гапиришини исташини билади. Севаранинг дўстлари эса кўпинча қасам ичишади, Худонинг исмини бекорга ишлатишади. (Бундан кейинги суҳбатларга кўпроқ болаларни жалб қилишга ҳаракат қилинг). Нима деб ўйлайсан, Севара нима қилиши керак эди? Унинг дўстлари нимани ҳис қилишлари мумкин деб ўйлайсан? (Болаларга унинг дўстлари – қаршилик қилиши, қўпол муомала қилиши, дўстлигини бузиши мумкинлигини айтинг). Севарага ким ёрдам бериши мумкин? Агар Севара шуни бажарса, Худо нимани ҳис қилади?

(СТ) Балки, сен аллақачон Масиҳни қабул қилгандирсан ва сен ҳам Севаранинг ҳолатига тушиб қолгандирсан. Баъзида сен нима қилишни билмай қоласан ва қандай йўл тутиш кераклигини Муқаддас Китобдан билиб олишни истайсан. Шуни унутмагинки, сен хоҳлаган машғулотдан кейин менинг олдимга келишинг мумкин ва биз Муқаддас Китобни очиб, унда бу ҳақда нима ёзилганини кўриб чиқамиз. Балки, сен Худо нима қилишнингни истаётганини биларсан, лекин бу жуда қийин туюлаётган бўлиши мумкин. Агар бу ҳақда менга айтсанг, Худо сенда яшовчи Муқаддас Руҳи орқали, сенга ёрдам бериши учун ибодат қиламан. Муқаддас Руҳ сени турли йўллар билан ўзгартиради. (Сиз болаларни қуйидаги саволларга жавоб беришга жалб қилишингиз ва ўз фикрини тавсия қилишларига ижозат беришингиз мумкин: “Нима деб ўйлайсан, ота-онанг/дўстларинг/якшанба мактабидаги ўқитувчинг сенда қандай ўзгаришни кўришлари мумкин?). Сенинг ота-онанг кўпроқ итоатгўй бўлиб қолганингни ва сендан сўраган нарсаларни бажонидил қилаётганингни кўришади. Дўстларинг эса бошқаларнинг орқасидан кесатиқ гаплар гапирмаётганингга эътибор беришади. Якшанба мактабидаги ўқитувчинг Худонинг Каломини кўпроқ ўрганишни истаётганингни кўришади. Муқаддас Руҳ Қуддусдаги масиҳийларни ўзгартиргани каби, сени ҳам ўзгартира олади. Оломон ичидаги одамлар бир-бирларидан (Ҳав. 2:12 оятни ўқиб беринг): “Бу қандай гап?” деб сўрашибди. Муқаддас Китоб имонлилар бошқа тилларда “Худонинг буюк ишлари” ҳақида гапирганларини одамлар эшитганларини айтади. Мен аминманки, имонлилар уларга Худо Раббий Исони уларнинг гуноҳларини кечириши ва уларни Осмонга боришга тайёрлаши учун юборганини айтишган. Баъзи одамлар диққат билан тинглашди, бошқалари эса имонлиларнинг устидан кулишиб (Ҳав. 2:13 оятни ўқинг): “Улар мусаллас ичиб маст бўлишибди” - дейишди. Шундай қилиб, Бутрус ўрнидан туриб (1А-13 суратни суринг ва оломон олдига қўйинг), нима бўлганини тушунтириш учун овозини баланд қилиб

Page 15: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  15

гапирди. У оломонга, Йўэл пайғамбар буни олдиндан башорат қилганини айтди (Муқаддас Китобингиздан Йўэл пайғамбарнинг китобини очинг, токи тушунтиришга ҳожат қолмаслиги учун, гапирганингизда бу Эски Аҳдда ёзилганини кўрсатинг). Бу содир бўлишидан кўп йиллар илгари Худо Ўз халқига Йўэл пайғамбар орқали, Ўз Руҳини юборишини ва “Раббимиз исмини чақирган ҳар бир киши нажот топишин” айтган (Йўэл 2:32). (Кейинги қисмларда болалар фойдаланаётган манбангизни эслаб қолишлари учун Ҳав. 2 бобни ўқинг). Бутрус уларга Раббий Исо қандай қилиб хочда ўлганини ва Худо Уни қандай қилиб ўликлар орасидан тирилтириб олганини; у ва бошқа кўп одамлар Раббий Исони тирилгандан кейин кўришганини айтди. Кўчада Раббий Исонинг кўп издошлари бор эди, улар “Биз Уни ўз кўзларимиз билан кўрдик” деб айта олишарди. Бутрус Раббий Исо Осмонга қайтиб кетганини, энди эса Муқаддас Руҳни юборганини тушунтирди. Айнан Муқаддас Руҳ имонлиларга ўзга тилларда сўзлаш иқтидорини берди ва Раббий Исо ҳақида гувоҳлик беришига кўмаклашди. Муқаддас Руҳ оломон ичидаги кўп одамларга ҳам гапирди. Улар гуноҳларига кечирим олиш учун ҳали Раббий Исога ишонишмаган эдилар; Муқаддас Руҳ уларда яшамас эди, лекин У уларга гапирди. Муқаддас Руҳ уларни фош қилди ва улар чиндан ҳам ўз гуноҳларидан афсусланишди. Муқаддас Руҳ уларга Раббий Исонинг уларнинг гуноҳлари учун хочда жазони Ўзига олганига ишонишлари ва уларни кечириши учун Раббий Исони қабул қилиш орқали гуноҳдан озод бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Шунинг учун улар (Ҳав. 2:37 оятни ўқинг): “Биз нима қилайлик?” деб сўрашди. (ҚмМҲ4) Сен ҳам шундай савол берганмисан? Муқаддас Руҳ сенга ўз гуноҳингни ва унинг қанчалик даҳшатли эканлигини кўрсатганми? Сен бир кун келиб Жаннатда Худо билан бирга бўла олишинг учун гуноҳдан қандай озод бўлишни билишни истайсанми? Бутрус бу одамларга нима деб жавоб берганига қулоқ сол (Ҳав. 2:38 оятни ўқинг). Бутрус улар тавба қилишлари лозимлигини айтди. Тавба қилиш – қилинган гуноҳдан шу даражада афсусланишни англатадики, токи Худога қарши гуноҳ қилиш истаги

йўқолиб кетсин. Агар сен Худонинг амрларини бажармасанг ва гуноҳларингга Раббий Исосиз, бошқа йўллар билан кечирим олиш мумкин деб ўйласанг, сен Худога қарши гуноҳ қиляпсан. Раббий Исо хочда ўлган пайтда, Худо Уни сенинг гуноҳинг учун жазолади. Агар сени кечириши учун тавба қилган ва Раббимизни қабул қилган бўлсанг, энди ўз гуноҳларинг учун жазо олишингга ҳожат йўқ. Бу гуноҳларга кечирим олишнинг ягона йўли. Бутрус одамларга агар улар гуноҳлари кечирилиши учун тавба қилишса ва Раббимизни қабул қилишса (яна Ҳав. 2:28 оятга қайтинг), Муқаддас Руҳни олишларини айтди. Муқаддас Руҳ уларга Худога маъқул ҳаёт кечиришда ёрдам бериш учун, уларнинг ичида яшайди. Сен кечирим олиш учун Раббий Исога мурожаат қилишни ўзгаришингга ва гуноҳ қилишни бас қилишингга ишонмаганинг учун кечиктираяпсанми? Бундан кейин ўзингни бундай деб оқлама. Агар сен Раббимиз Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилсанг, Муқаддас Руҳ сенинг ичингда яшаш учун келади ва У сени ўзгартиради. Бутрус одамларга Муқаддас Руҳни юбориш ваъдасини (Ҳав. 2:39 оятни ўқинг) “сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдек, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамзод учун берган” деб айтди. Бу ваъда Раббимиз Исога ишонган ҳамма одамлар учун берилган. Бу ваъда кўп йиллар аввал, Эллигингчи кунда Қуддусдаги одамларга қандай тааллуқли бўлган бўлса, бугун сенга ҳам шундай тааллуқлидир. Бу кун оломмон ичидаги 3000 киши учун махсус кун бўлган. Айнан ўша куни шунча одам Раббий Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилди. (1А-17 суратдан ташқари ҳамма суратларни олиб ташланг). 3000та янги имонли! Энди Муқаддас Руҳ 3000 дан ортиқ одамнинг ичида бўлади, уларни ўзгартиради ва Худога маъқул ҳаёт кечиришларига ёрдам беради. Уларнинг устида оловли тиллар пайдо бўлмади, лекин улар гуноҳларидан воз кечиб, кечирим олиш учун Раббий Исони қабул қилган ҳар бир одамнинг ичида яшаш учун, Муқаддас Руҳ келиши ҳақидаги Худонинг ваъдасига ишонишди. (ҚмҚМҲ5) Сенда Муқаддас Руҳ-Худо яшайдими? Агар сен Раббий Исони ўз

Page 16: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  16

Нажоткорим деб қабул қилган бўлсанг, унда – Муқаддас Руҳ сенда яшаяпти. Ҳеч ким сенда Муқаддас Руҳ яшаётганини кўролмайди, лекин одамлар У сенинг ҳаётингда қилган ўзгаришларни кўришади. Сен кутилмаганда ўзгша тилларда гапириб кетмайсан – Худо ўша даврларда кўплаб одамлар Раббий Исо ҳақида эшитишлари ва ваъда берганидек Муқаддас Руҳни юборганини билишлари учун атайлаб шундай қилган, лекин бошқа одамлар сендаги ўзгаришларни кўришади. Балки, сен аллақачон Раббий Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилгандирсан, аммо Муқаддас Руҳ сенда яшашини билмаган бўлишинг мумкин. Энди, билганингдан сўнг, У қийин вазиятларда сенга ёрдам беришига ишонишинг мумкин. Сен бирон ёмон иш қилиш васвасасига тушиб қолсанг, унутма, У шу ерда, сен билан бирга, агар шу ишни қилсанг, Уни ранжитиб қўйишинг мумкинлигини ўйла. Балки, Муқаддас Руҳ ҳали ичингда яшамаслиги мумкин, лекин гуноҳингни фош қилади. Сен қилган гуноҳларингдан афсусланасанми? Гуноҳдан воз кечишни истайсанми? Раббий Исо – сенинг гуноҳларингни кечирувчи ягона Кимса эканлигини биласанми? Агар бу саволларга “Ҳа” деб жавоб берсанг, унда Муқаддас Руҳнинг айтган сўзларига қулоқ сол ва бу учун нимадир қил. Худога Унга қарши гуноҳ қилганингдан афсусланишингни айт. Унга сенинг ўрнингга Раббий Исо жазолангани учун миннатдорчилик билдир. Сени кечиришини Ундан ўтиниб сўра ва У сени кечиришига ишон. Бутрус одамларга нима деганлигини унутма. Қилган гуноҳларингга тавба қил ва Раббий Исо гуноҳларингни кечиришига ишон. Агар буни бугуноқ қилсанг, Муқаддас Руҳ сенинг ичингда яшаш учун келади, чунки Худо гуноҳлари кечирилиши учун Раббий Исога ишонган ҳар бир одамга Муқаддас Руҳини беришга ваъда берган. Такрорлаш учун саволлар

1. Исо кимни юборишни ваъда қилган? (Муқаддас Руҳ)

2. Муқаддас Руҳ ким? (Худо) 3. Қуддусдаги бир уйда 120та имонли

йиғилишганида Муқаддас Руҳ қандай кўринишда тушиб келди? (Шомолдек шовқин билан алангалиб турган тилларга ўхшаб).

4. Бошқа юртлардан келишган одамлар имонлиларнинг гапиришини эшитиб қандай тушинишди? (Муқаддас Руҳ имонлиларга бошқа тилларда гапириш қобилиятини берди).

5. Муқаддас Руҳ бугун кимларда яшамоқда? (Гуноҳлари кечирилиши учун Раббий Исога имон келтирган ҳаммада).

6. Муқаддас Руҳ нимада ёрдам беради? (Худони таниб билиб яшашда; нотўғри иш қилмасликка тушунишга, Худонинг Сўзини тўғри тушунишга; Исога талуқли эканингни билишга; Исога ўхшаб боришга ёрдам беради).

7. Нима учун имонлилар Исо Ҳақида гапиришга қўрқишмади? (Муқаддас Руҳ уларга тушиб келганидан кейин уларнинг жасур бўлишига ёрдам берди).

8. Оломоннинг кўпчилиги имонга келмаганлар эдилар. Уларга Муқаддас Руҳ нима ҳақида гапирди? (Уларнинг гуноҳлари ҳақида).

9. Бутрус у одамлар нима қилишлари кераклигини тушунтирди. Айнан нимани? (Тавба қилишни).

10. Бутрус Худонинг қандай ваъдаси ҳақида гапирди? (Агар улар тавба қилишса ва Раббий Исога имон келтиришса, улар Муқаддас Руҳни қабул қилишлари ҳақида).

Амалий иш Ҳар қандай фикрдан алоҳида алоҳида фойдаланинг ёки, болалар билан муҳокама қилганингиздан кейин, болалар уни расмда тасвирлаши учун битта мисол танланг.

Page 17: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  17

1. Болаларни катта гуруҳларга

бўлинг ва уларнинг ҳар бирига етакчи тайинланг (ўқитувчи ёки ёрдамчи ҳам бўлиши мумкин). Ҳар бир гуруҳга қоғоз ва қалам беринг, болалар Муқаддас Руҳ уларнинг тенгдошларининг ҳаётини қандай ўзгартириши мумкинлиги ҳақида рўйхат тузишсин.

2. Ҳар бир болага иккига бўлинган

ёки букланган қоғоз беринг. Болалар қоғознинг ҳар бир бўлагини “гача” ва “ундан кейин” бўладиган ишларни билдириш учун ишлатиши мумкин. Ҳар бир бола одам Муқаддас Руҳ ишлаб бошлашдан олдин ва кейин ўзини қандай тутишини чизиши мумкин.

Page 18: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  18

3 дарс

Худо масиҳийлар орқали амал қилади Муқаддас Ёзув:

Ҳаворийлар 3:1-16 Марказий ҳақиқат:

Раббий Исо Масиҳ сенинг барча муҳтожликларингни бажо келтира олади.

Қўллаш Қутқарилмаганлар учун: Фақат Раббий сенинг гуноҳларингни олиши мумкин. Унга ишон. Қутқарилганлар учун: Раббий уларнинг муҳтоҳжликларини қандай бажо келтиришини бошқаларга гапириб бер.

Ёдлаш учун оят: Ҳаворийлар 3:19

“Шундай қилиб, гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар” Кўргазма қуроллари Фланел суратлар: 1А-22, 23, 24, 25, 26, 29, 30 ва 41. “Гуноҳ” сўзи (қора юракка солиб қўйинг). Кўргазмали марказий ҳақиқат: Сиз уни Исонинг бир рангда ишланган суратида ёзишингиз мумкин. Марказий ҳақиқатни ўргатаётганингизда уни ҳар доим кўрсатинг. Қоғозга Шол, Бутрус, Юҳанно, Маъбад деб ёзилган сўзлардан фойдаланишингиз мумкин. Дарс режаси Кириш Шол одамни ва унинг ҳаётини тарифлаш. Воқеаларнинг ривожи

1. Бутрус билан Юҳанно маъбадга қараб йўл олади.

2. Шол одам пул сўрайди. ҚмМҲ1 3. “Бизларга қара” – бизда пул йўқ.

ҚмМҲ2 4. “Носиралик Исо Масиҳ номи билан

тур ва юр”. 5. Кульминацион нуқта: У одам туриб

кетади ва хурсандлигидан сакрайди. ҚмМҲ3

6. Хулоса: У одам маъбадда Худони улуғлайди.

7. Одамлар ҳайрон қолишди. ҚмМҲ4 Дарс У Қизил дарвоза деб аталувчи, маъбад эшиги ёнидаги чанг жойга (1А-24суратни жойлаштиринг) ўтирарди. Уни одатдагидек ўтган-кетганлардан садақа сўраш учун олиб келиб, ўтқизиб қўйишди. Уни нима учун олиб келишди? Чунки у туғилгандан буён юролмас эди: у чўлоқ эди. Унинг оёғи ишламасди. У нима учун одамлардан садақа сўраши керак эди? Чунки у шол бўлгани учун ишлай олмасди, ўша даврларда давлат бундай одамларга ёрдам бермаган. Шунинг учун, қариндошлари ва дўстлари бу одамни маъбад олдига олиб келиб, шу ерда қолдириб кетишган, чунки у тиламчилик қилиб пул йиғиши керак эди. Маъбад ёнида жуда қулай жой бор эди. Бу ерга ҳар куни кўплаб одамлар ибодат қилиш учун келишарди, шунинг учун у ерда пул сўраш учун етарлича одам бўлар эди. Бир куни у одатдагидек ўз жойида ўтирар эди. Тахминан соат учлар эди – маъбадда айни ибодат қиладиган вақт эди, шунинг учун одамлар ҳам кўп келаётган эди. Мен аминманки, шол одам ўтган-кетганлар унга кўп пул беришига умид қиларди. Бутрус ва Юҳанно ҳам маъбад томонга йўл олишди. (1А-41 ва 23 суратларни жойлаштиринг). Улар ибодат қилиш ва Худони олқишлаш учун ҳар куни бу ерга келишарди. Ўша куни улар маъбадга Қизил дарвозадан кириб келишди. Нима деб ўйлайсан, улар кимни кўришди? (Болалар жавоб беришсин). Ҳа, улар шол одамни кўришди. Нима деб ўйлайсан, шол одам улардан нима

Page 19: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  19

сўрашди? (болалар жавоб беришсин). У улардан пул сўради. (ҚмМҲ1) Нима деб ўйлайсан, шол одам кўпроқ нимага муҳтож эди? Унга аслида нима керак эди? Пулми? Юриш имконими? Ҳа, у егулик сотиб олиши учун унга пул керак эди. Албатта, агар врач уни тузатганида ва у юра олганида, ўзига иш топиб, пул ишлаб топган бўларди. Аммо бу шол одам пулдан ҳам кўпроқ муҳтож бўлган нарса бор эди. У шолликдан ҳам жиддийроқ муаммо билан туғилган. Сен ҳам шундай катта муаммо билан туғилгансан. Бу эса – гуноҳдир. (Қора юрак ичига “гуноҳ” сўзини жойлаштиринг). Гуноҳ нима ўзи? (Жавобларни тингланг). Гуноҳ бу – Худога итоатсизлик қилишдир, У тақиқлаган нарсани қиламиз, қил деган нарсани эса қилмаймиз. Нима гуноҳ, нима гуноҳ эмаслигини қаердан биламиз? (Жавобларга қулоқ солинг). Худо бизга Ўз Сўзи, Муқаддас Китобда нима тўғри нима нотўғри эканлигини айтади. У яна биз гуноҳкор табиат билан туғилганимизни ҳам айтади. Сен Худонинг иродаси бўйича эмас, ўз истагинг бўйича яшаш хоҳиши билан туғилгансан. Сенга тўғри йўл тутишдан кўра, нотўғри иш қилиш жуда осон. Ўзингни тийишдан кўра жаҳл қилиш осонроқ; ноҳушликлардан қочиш учун ёлғон гапириш осон; дўстларинг бирон ёмон иш қилишга сени ундаганда, уларга қаршилик кўрсатиш қийин. Сени ҳеч ким бундай бўлишга ўргатмаган. Сен туғилганингдаёқ гуноҳкор табиат билан туғилгансан. Нима учун гуноҳ шунчалик катта муаммо ҳисобланади? (Жавобларни тингланг). Чунки гуноҳ сени Худодан ажратади. Чунки гуноҳ тўсиқ бўлиб турган экан, сен ҳеч қачон Осмонларда Худо билан бирга бўлолмайсан. Бунинг ўрнига Худо сени гуноҳларинг учун абадий жазолашига тўғри келади. Сенинг энг буюк муаммоинг – бу гуноҳдан озод бўлишингдир; бироқ, сен балки жуда муҳтож бўлган нарсадан кўра, бошқа муҳтожликлар ва истакларинг тўғрисида кўпроқ ўйларсан. Балки, шол одам ҳам шундай бўлгандир, уни гуноҳ муаммосидан кўра, кўпроқ пул олиш қизиқтиргандир. Бутрус ва Юҳанно тўхтади ва шол одамга қарашди. Эҳтимол, бу одам ўтган-кетганларга унчалик кўп мурожаат қилмагандир.

Балки, у садақа сўаршга мажбурлигидан уялиб, бошини ҳам кўтармай ўтиргандир. Балки, у пул сўраш учун бу одамларга қараб олгандир. Бутрус шундай деди: (Ҳав. 3:4 оятни ўқинг) “Бизга қара”. Балки, шол одам улар менга пул беришади деб ўйлагандир ва бошини кўтариб уларга қаради. Лекин Бутрус (Ҳав. 3:6 оятни ўқиб беринг): “Бизда олтин ва кумуш йўқ...” гап бошлаганда унинг ҳафсаласи пир бўлган бўлса керак. Бутрус билан Юҳаннони пули йўқ эди, аммо улар бу шол одамга қандай ёрдам бериши мумкин? (ҚмМҲ2) Бутрус ҳам, Юҳанно ҳам ўзларича ҳеч қандай ёрдам бера олмас эдилар, лекин улар ёрдам бера оладиган Кимсани билишарди. Улар Раббий Исо ҳар қандай муҳтожликни қондира олишини билишарди. Улар Раббий Исо бу одамнинг энг катта муаммосини ҳал қила олишини билишарди. Бу қандай мҳтожлик эди? (Болалар жавоб беришсин). Ҳа, гуноҳдан халос бўлиш. Бутрус билан Юҳанно ва бошқа имонлилар ҳамма жойда одамларга фақат Исо Масиҳ уларни гуноҳдан озод қила олишини айтиб юришарди. Улар одамларга Раббий Исо хочда ўлганда, дунёнинг гуноҳи учун Худо томонидан жазоланганини (бошқа доскадан ёки чўнтакли доскадан фойдаланган ҳолда, 1А-26 суратни жойлаштиринг), ўликлардан тирилганини ва шунинг учун У гуноҳларидан воз кечиб, Уни қабул қилган одамларни гуноҳдан қутқара олишини тушунтиришарди. Гуноҳдан озод бўлиш – сенинг ҳам буюк муҳтожлигинг эканлигига ишонасанми? Ёки сенинг бундан ҳам кўпроқ хоҳлайдиган бирон истагинг борми? Кел, ҳаётда ҳамма нарсадан ҳам кўра кўпроқ янги велосипед олишни истайдиган кичкина болани бир тасаввур қилиб кўр. Уни Алишер деб атаймиз. У велосипедга эришмагунча ҳурсанд бўлмайди, у янги велосипед олсам бахтли бўламан деб ўйлайди. Унинг туғилган кунига янги велосипед совға қилишади, у жуда хурсанд бўлади! Лекин бу узоққа чўзилармикан? Йўқ, бир неча ҳафта ўтгандан кейин, у олишни жуда

Page 20: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  20

истайдиган бошқа нарсани учратади, масалан, компьютер ўйини, бу сафар ҳам у шу нарсани олкас ўзимни бахтли ҳис қиламан, деб ўйлайди. Алишер ўсади, унинг истаклари ҳам у билан бирга ўсиб боради. Унинг иши бор, аммо кўпроқ пул тўлайдиган жойда ишлашни истайди. У машина сотиб олади, лекин у янада замонавийроқ машина сотиб олишни истаб қолади. У уй сотиб олади, лекин унинг катталиги уни қониқтирмайди. Алишер бу нарсаларга эришиш жуда муҳим деб ўйлайди. У айнан шу нарсалар мени бахтли қила олади деб ҳисоблайди. Лекин у барибир нимадандир қониқмай юради. Ҳаётда энг муҳим нарса, фақат пул ёки мол-дунё эмас. Алишерга кўпроқ нима зарур? (Жавобларга қулоқ солинг). Худди сен каби, у ҳам гуноҳдан озод бўлишга муҳтож. Бу қандай амалга ошиши мумкин? Бу ҳақда Худонинг Сўзи нима дейишига қулоқ сол. (Ҳав. 3:19 оятни ўқинг) “Шундай қилиб, гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар..” Сен гуноҳларингдан воз кечиб, Раббий Исо сени барча гуноҳлардан қутқариши учун Уни қабул қиласанми? Раббий Исо Масиҳ шол одамнинг муҳтожлигини қондиргани каби, сенинг ҳам энг катта муҳтожлигингни – гуноҳдан озод бўлишдек катта муҳтожлигингни қондира олади. Бутрус шол одам билан суҳбатини давом эттирди. (Ҳав. 3:6 оятни ўқиб беринг) “...аммо ўзимда борини сенга бераман...”. Бутруснинг пули бўлмаса, шол одамга нима бериши мумкин? У давом этди: (Ҳав. 3:6 оятни ўқинг) “...насролик Исо Масиҳ номидан сенга айтаман, ўрнингдан туриб юр!” Бутрус унинг ўнг қўлидан тутди (1А-41 суратни 1А-22 сурат билан алмаштиринг) ва туришига ёрдам берди. (1А-24 суратни 1А-25 сурат билан алмаштиринг). Бирданига унинг тиззалари билан тўпиқлари мустаҳкамланиб қолди ва у дик этиб оёққа турди! У жуда хурсанд эди! (ҚмМҲ3) Нима учун у оёққа тура олди? (Болалар жавоб беришсин). Раббий Исо унга шифо берди. Бутрус билан Юҳанно

унга шифо беролмаган бўларди. Шол одамнинг дўстлари уни тузата олмаган бўлардилар. У ҳам ўзига ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилолмаган бўларди. Лекин Раббий Исо унинг муҳтожлигини қондирди. Муқаддас Китобда шундай дейилган (Ҳав. 3:16а оятни ўқинг). У киши Исога ишониш орқали шифо топди. У киши Раббий Исо уни тузата олишига ишонди. Сен ҳам Раббий Исо сени гуноҳдан озод қила олишига ишонасанми? Бошқа ҳеч зот бу ишни қилишга қодир эмас. Мен ҳам, ота-онанг ҳам, вазир ҳам, ўзинг ҳам бунга қодир эмасмиз; Лекин Раббий Исо бунга қодир, чунки У сенинг ўрнингга жазоланди. Гуноҳларинг кечирилиши учун қилишинг керак бўлган иш бу Исо Масиҳга ишонишдир; У сенинг жазоингни Ўзига олганига ва сенинг гуноҳингни фақат У кечира олишига ишонишинг керак. Одамлар гуноҳларига кечирим олиш учун ҳаракат қиладиган бошқа усулларни айтиб бера оласанми? (Жавобларни тингланг). Кўп одамлар ўз кучи билан солиҳ бўлишга ҳаракат қилишади. Баъзилар ёмон ишларини яхши ҳатти-ҳаракати билан ёпишга уринишади. Баъзи одамлар махсус ибодатларни қайтаришади. Бироқ юқорида айтилганларнинг ҳеч бири сени гуноҳдан озод қила олмайди. (СТ) Агар гуноҳларингга кечирим олишни истасангу, лекин бу учун нима қилиш кераклигини билмасанг, тўгаракдан кейин (бола сизни кутиши керак бўлган аниқ жойни кўрсатинг, масалан, “доска ёнида”, “пианинонинг олдида” ва ҳок.) кетиб қолма. Шунда мен гуноҳларинг кечирилиши ҳақида мен билан суҳбатлашмоқчи эканлигингни билиб оламан. Биз биргаликда Муқаддас Китобни очамиз ва мен ягона Исо Масиҳ шол одамнинг муҳтожлигини қондиргани каби, қандай қилиб сенинг энг катта муаммоингни қондиришини кўрсатаман. Ўша одам ўзини қандай ҳис қилганини бир тасаввур қилиб кўр! У ҳаётида биринчи марта юра олди. (1А-22,23 ва 25 суратларни олиб ташланг ва 1А-29 суратни қўйинг). У Бутрус ва Юҳанно билан биргаликда маъбад ичига кириб келди, у сакраб-сакраб Худони улуғларди. У Ким унга шифо берганини

Page 21: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  21

биларди. У Худони мақтар ва Унга шукрона айтарди, Бутрус билан Юҳаннога эмас. Қандай ажойиб мўъжиза! Бутрус ва Юҳанно ҳам шол одамга шифо бергани учун, Худовандни улуғлашганига шубҳам йўқ. Ҳамма одамлар (1А-30 суратни жойлаштиринг) шол бўлиб ётган одам, маъбадга кириб келганини ва Худовандни улуғлаганини кўришди. Улар ҳар куни унинг садақа сўраб ўтирганини кўришарди. Энди эса унинг шифо топганини кўриб ҳайратдан ёқа ушлаб қолишди. Бу одамнинг ҳаётида улкан ўзгариш юз берди. (ҚҚмМҲ4) Раббий Исо гуноҳдан озод қилганда, унданда улканроқ мўъжиза юз беради. Бу энг буюк мўъжиза. Агар У сени гуноҳдан озод қилган бўлса, унда Унга шукрона айт ва Уни улуғла. Сен ўзингда Худодан миннатдорлик ҳиссини сезяпсанми? Унинг сен учун қилган ишларини ва буни бошқа одамлар учун ҳам қилиши ҳақида бошқа одамларга айтишни истайсанми? Бошқа одамлар Худо сенинг ҳаётингда қилган ишларникўришяптими? Сен гуноҳларингдан қутқариши учун Исога ишонганлигингни бошқалар билишадими? Бу одам Худони улуғлашдан ва Худо унинг ҳаётида қилган ишларини айтишдан қўрқмади. Бутрус билан Юҳанно ҳам шол одамга, Исо Масиҳ унинг муҳтожлигини қондиришини айтишдан қўрқишмади. Сен ҳам оила аъзоларингга, дўстларингга Раббий Исо уларнинг энг катта муҳтожлигини қондириши ҳақида айтганмисан? Лекин сен ҳали гуноҳларингдан озод қилиши учун Исо Масиҳни қабул қилмаган бўлсанг, буни бугуноқ амалга оширмайсанми? Унинг Каломида нима дейилганини унутма: “Шундай қилиб, гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар” (Ҳав. 3:19). Агар гуноҳларингдан воз кечиб, сени кечириши учун бугуноқ Исо Масиҳни қабул қилсанг, У гуноҳларингни ўчиради ва сен ҳам ҳаётингда қилган ўзгаришлари учун Худовандни улуғлайсан ва рахмат айтасан.

Такрорлаш учун саволлар 1. Маъбаднинг Қизил дарвоза деган

жойида ўтирадиган одамга нима қилган эди? (У чўлоқ ва юра олмас эди).

2. Гуноҳ бу нима? (Худога итоатсизлик).

3. Нима учун Худога итоат қилишдан, бизга итоат қилмаслик осон? (Биз гуноҳкор табиатда дунёга келганмиз).

4. Нима учун гуноҳ катта муаммо ҳисобланади? (Бизни Худо билан ажратади; жаннатга бориш ҳуқуқидан маҳрум қилади).

5. Чўлоқ одам Бутрус билан Юҳаннодан нима сўради? (У илтифот қилишларини сўради).

6. У ҳаммасидан ҳам кўпроқ нимага муҳтож эди? (Гуноҳдан озод бўлишга ва кечиримга).

7. Чўлоқ одамни ким шифолади? (Раббий Исо Масиҳ).

8. У одам нима учун шифо топди? (У Раббий унга шифо беришига ишонди).

9. Сенинг гуноҳларинг қандай йўл билан кечирилиши мумкин? (Агар гуноҳларингни ташласанг ва Раббийга ўз Қутқарувчим деб ишонсанг).

10. Агар Раббий сенинг гуноҳларингни кечирган бўлса, сен нима қилишинг керак? Уни улуғлаш ва Ундан минннатдор бўлиш; бошқаларга У ҳақида гапириш).

Амалий иш Ҳар бир болага кейинги саҳифада берилган бошқотирмадан кўчирма беринг. Каттароқ болаларга топилиши керак бўлган сўзларни таърифлаб айтиш учун тайёргарлик кўринг, сўзнинг ўзини айтманг. Кичик болалар учун топиши керак бўлган сўзларнинг рўйхатини беринг ва

Page 22: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  22

уларнинг маъносини тушунтиринг. Хабар ота-оналарга ҳам етиб бориши учун, истасангиз сўзни таърифлаб айтишни қўшишингиз мумкин. Бошқотирмадаги баъзи сўзлар икки марта ишлатилади. Барча сўзлар ёки горизонтал, ёки вертикал чизиқ бўйлаб ўқилади.

Топиш керак бўлган сўзлар: Гуноҳ мурожаат Муҳтожлик шифо Шукрона тавба Ўчириш озод бўлиш Осмон шол Таърифлаб айтиш • Худога итоатсизлик.

• Гуноҳдан Худога юз буриш.

• Раббий Исо сизларнинг энг улкан _______________ қондира олади.

• Касалликдан халос бўлиш.

• Миннатдорчилик ифодаси

• Бошқа гуноҳ қилмаслик учун, гуноҳдан шунчалик даражада афсусланиш.

• Худо Унга мурожаат қилган ҳар бир одамнинг гуноҳи ________________ ваъда берган.

• Сен ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ гуноҳдан _____________________ муҳтожсан.

• Сен гуноҳларингга кечирим олмасдан туриб у ерга бора олмайсан.

• Юра олмайдиган одам.

Page 23: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  23

4 Дарс

Худони алдаб бўлмайди Муқаддас Ёзув:

Ҳаворийлар 4:32-37; 5:1-11; 8:9-24 Эслатма:

Бу дарс иккита алоҳида ҳикоядан иборат, иккаласида ҳам ўша марказий ҳақиқат ўқитилади. Ҳар бир ҳикояни дастурингизнинг қисмларида алоҳида ўқитишингиз мумкин. Ҳанания ва Саффира Симундан фарқли ўлароқ имонли деб ҳисобланади.

Марказий ҳақиқат Худо ҳамма нарсани билади.

Қўллаш Қутқарилмаганлар учун: (а) Қисм: Сен ўз гуноҳларингни Худодан яшира олмайсан. (б) Қисм: Сен ўзингни масиҳийдек кўрсатиб Худони алдай олмайсан. Қутқарилганлар учун: Сен аслида бошқача бўлган масиҳийлик ҳаётинг билан мақтаниб Худони мамнун қила олмайсан.

Қалб васийлиги суҳбатига таклиф

Бу дарсда сиз билан суҳбатлашишни истаган бола билан қалб васийлиги суҳбатига таклиф қилиш кўриб чиқилмаган. Буни дастурнинг бошқа қисмида, масалан хушхабар ҳақидаги қўшиқни айтгандан сўнг амалга оширишингиз мумкин. Масалан, сиз шундай дейишингиз мумкин: “Агар сен ҳалигача гуноҳларингга қандай кечирим олиш ҳақида билмасанг ва бу ҳақда мендан сўрашни истаётган бўлсанг, қўл ишини бажараётган вақтда мен билан суҳбатлашишинг мумкин. Мен банд бўлишим мумкин, лекин сен мен билан суҳбатлашишни истасанг, мен машғулотни қолдираман”. (Албатта буни ёрдамчиларингиздан бири дарсни

давом эттирадиган ҳолда қилишингиз мумкин.)

Ёдлаш учун оят:

Забур 43:22

“У юрак сирларини билади” Кўргазма қуроли Фланелеграф суратлар: 1А-31, 32, 33, 34, 35 ва 36. Марказий ҳақиқатни айлана шаклдаги карточкага ёзинг. Ҳар сафар у ҳақида гапирганингизда карточкани кўрсатинг. Агар қуйидаги сўзларни қоғозга ёзсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди: (а) қисм – масиҳий, ҳаворийлар, Ҳанания, Саффира, Бутрус; (б) қисм – Самария, Симон- чўпон, Филлип, Бутрус, Юҳанно. Дарс режаси – (а) қисм Кириш Тўлқин йиғган самолётнинг модели. Воқеанинг ривожи 1. Илк масиҳийлар бир жон бир тан

эдилар. 2. Ҳанания ва Саффиранинг режалари

бор эди. (МҲ1) 3. Ҳанания пул олиб келади. 4. Бутрус унга мурожаат қилади. (ҚМҲ2) 5. Кульминацион нуқта: Ҳананиянинг

ўлими. 6. Хулоса: Саффиранинг ўлими.

(ҚМҲ3) Дарс Тўлқиннинг дадаси унга самолётнинг моделини йиғишда ёрдам берди. Майда қисмлардан ташкил топган самолётни йиғиш осон бўлмади, аммо моделни ясаб бўлишгандан кейин у жуда чиройли кўринди. Тўлқин уни ўз хонасидаги жавонга қўйиб қўйди. Бир куни унинг уйига Воҳид ўйнаш учун келди. У самолёт моделини кўриб: “Вой-бў”, - деб ҳайқириб юборди. “Буни сен ясадингми?

Page 24: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  24

– деб сўради. “Ҳа” – жавоб берди Тўлқин. “Мен ҳам ясагим келяпти, - деди Воҳид ҳўрсиниб, - мен ясаган нарсалар яхши чиқмайди”. Тўлқин Воҳиддан нимани яширди? (Болалар жавоб беришсин). Тўлқин Воҳидга бор ҳақиқатни айтмади. У отаси ёрдам берганлигини ундан яширди. У Воҳидни алдади ва ўзининг ёлғонига Воҳидни ишонишга мажбур қилди. Воҳид эса Тўлқин мендан кўра яхшироқ ясар экан, деб ўйлаб қолди, лекин аслида бундай эмасди. Бор ҳақиқатни айтмаслик – барибир ёлғон гапириш билан тенг, шундай эмасми? Ҳанания ва унинг рафиқаси Саффиралар ҳам (1А-31 ва 32 суратларни жойлаштиринг) бор ҳақиқатни айтмасликка қарор қилишди. Биз улар ҳақида Муқаддас Китобдан ўқишимиз мумкин. (Муқаддас Китобингиздан Ҳаворийлар 5 бобни очинг ва болалар бу воқеа Худонинг Сўзида ёзилганига ишонч ҳосил қилишлари учун уларга кўрсатинг). Улар Раббимизни ўз Нажоткорим деб қабул қилишган; улар илк масиҳийлардан бўлишган. Илк масиҳийлар ўзларида бор нарсаларни бошқалар билан бўлишган. Ерлари ва уйлари бор бўлганлари ҳамма нарсасини сотиб, пулларни ҳаворийларга келтириб беришган ( Исонинг 11 шогирдини шундай деб аташган. Яҳуда ўн иккинчи шогирди эди, аммо у ўлди). Сўнгра ҳаворийлар пулларни муҳтожларга тарқатишган. Ҳанания ва Саффиранинг ҳам ери бор эди. Балки, улар уни асло бўлишишни исташмагандир, лекин ўша пайтда бошқалар уларни, о қанчалик саҳий экан, деб ўйлашларини истагандир. Балки бошқалар каби ерларини сотмаса, уларни худбин деб ўйлашларидан қўрққандир. Улар эса бошқалар уларни худбин деб эмас, балки саҳий экан деб ўйлашларининг ва пулларини сақлашнинг йўлини топишди. Улар ўз ерини сотишди. Лекин ҳамма пулни ҳаворийларга олиб келишнинг ўрнига, пулнинг бир қисмини ўзлари

учун бекитиб қўйишга қарор қилишди. Пулнинг бир қисмини ўзига олиб қолишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ эди. Ҳанания билан Саффира қилган гуноҳ шундан иборат эдики, улар ўзларини ҳаммасини бергандек тутишди. Улар ҳаворийларга пулнинг бир қисмини бекитишганини айтишмади, уларни ҳаммасини беришди деб ўйлашга мажбур қилишди. Бу ҳақда ҳеч ким билмасди... (МҲ1) ... аммо бир Кимса биларди. У Кимса улар нима ҳақида ўйлаётганини айтмасларидан олдин билганди. Ўша Кимса сен ўйлаётган ва сен қилаётган ҳамма нарсани билади. Чиндан ҳам Худо билади. У билиш мумкин бўлган ҳамма нарсани билади. Балки, сен ўзингни диққат билан тинглаётгандек кўрсатишинг, лекин аслида қандай қилиб футболда гол уришни ёки севимли кўрсатувингда қаҳрамонлар ҳаётида нима бўлишини ўйлаб ўтирган бўлишинг мумкин. Сен жуда яхши ўқувчидек кўринишинг (ёнингдаги болага қайрилиб қарамаслигинг ва у билан гаплашмаслигинг мумкин) , аммо ўша пайтда ҳеч нарсага қулоқ солмаслигинг мумкин. Сен мени алдашинг мумкин, аммо ҳеч қачон Худони алдай олмайсан. У ҳамма нарса ҳақидаги асл ҳақиқатни билади. Худо Ҳанания ва Саффира нима қилмоқчи эканлигини биларди. (1А-32 суратни олиб ташланг ва 1А-36 суратни қўйинг). Ҳанания ҳаворийларга пулни олиб келиб берганда, Худо Бутрусга бу пулнинг ҳаммаси эмаслигини очиб берди. Бутрус Ҳананиядан (Ҳав. 5:3 оятни ўқинг) “Нима учун сен шайтонга юрагингни бой бериб, Муқаддас Руҳга ёлғон гапирдинг, ернинг пулидан бир қисмини олиб яширдинг?” – деб сўради. Ҳанания масиҳийларнинг Худога итоат қилишини истамайдиган шайтонга қулоқ солди. У пулнинг бир қисмини яшириб, фақат одамларни эмас, балки Худони алдади. Ҳанания масиҳийларни алдагани каби, Худони ҳам шундай алдайман деб ўйлаганди.

Page 25: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  25

(ҚМҲ2) Бундай деб ўйлаш аҳмоқлик эди! Ҳеч ким ҳақиқатни Худодан яшира олмайди, чунки У ҳамма нарсани билади. Балки, сен масиҳийдирсан, лекин кўпроқ журнал ўқиб ёки ётишдан олдин бир-иккита оят ўқиб, Худони Уни таниб-билиш учун Муқаддас Китобни ўрганяпти деб ўйлашга мажбур қилаётган бўлишинг мумкин. Сен Худони ўзинг ҳақингда худди инсонлардек ўйлашга мажбур қила олмайсан. Сен Худони алдай олмайсан; У ҳамма нарсани билади. Агар сен масиҳий бўлсанг ва Худони алдашга уринган бўлсанг, Унга бундан афсусланаётганингни айт ва Ундан сени кечиришини сўра. 1 Юҳанно 1:9 оятда (бу оятни Муқаддас Китобингиздан ўқиб беринг) У шундай ваъда беради: “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир”. Худодан яширин қоладиган сир йўқлигини унутма. Ҳанания ёлғони фош бўлганини билгач, ерга йиқилиб жон берди! Унинг жасадини олиб чиқиб, кўмиб келишди (1А-31 суратни олиб ташланг). Саффира у ерда йўқ эди. У нима бўлганидан бехабар уч соатлардан кейин келди (1А-32 суратни жойлаштиринг). Бутрус ундан сўради: “Ерни шунчага сотдингларми?” “Ҳа, шунчага сотдик”, - деди Саффира. Бу тўғрими? (Жавобларни тингланг). Йўқ, Саффира Бутрусга ва ўша ердаги одамларга ёлғон гапирди. У Худони ҳам алдашга ҳаракат қилди. Бутрус Саффирага нима деганига қулоқ сол (Ҳав. 5:9 оятни ўқинг): “Мана, эрингни кўмганлар эшикдан киришаяпти. Энди сени ҳам ташқарига олиб чиқишади”. Бирдан Саффира ҳам Ҳанания каби ерга йиқилди ва жон берди. Унинг жасадини ҳам олиб чиқиб (1А-32 суратни олибташланг), эрининг ёнига кўмишди. Буни эшитганларнинг бариси жуда қўрқиб қолишди. Шу орқали улар Худога қарши гуноҳ қилиш қанчалик

жиддий эканлигини билишди (1А-36 суратни олиб ташланг). (ҚҚмМҲ3) Кўряпсанми, Худога қарши гуноҳ қилишнинг оқибати қанчалик жиддий эканлигини? Худо сенинг барча гуноҳларингни кўриб туради. Сен улардан ҳеч бирини Ундан яшира олмайсан, чунки У ҳамма нарсани билади. Сен Масиҳни қабул қилганмисан? Унутма, сен аслида бошқача бўла туриб, Уни ўзинг ҳақингда яхши ўйлашга мажбур қила олмайсан. Қачонлардир У учун яшаяпман деб, Худони алдаганмисан? Сен бошқаларни, ҳатто ўзингни алдашинг мумкин, аммо Худони алдай олмайсан! Агар сен Худога ёқмайдиган тарзда ҳаёт кечираётган бўлсанг, буни Унга айт ва сени ўзгартиришини ўтиниб сўра. У сени ўзгартиришни истайди. Унинг 1 Юҳанно 1:9 оятдаги ваъдасини эсла. (шу оятни яна бир бор ўқинг). Агар ҳали Раббимизни Нажоткорим деб қабул қилмаган бўлсангчи? Сен Худони жаннатга кира оладиган даражада яхшиман деб ўйлашга мажбур қила оламан, деб ўйлайсанми? У сен қилган гуноҳларнинг ҳатто икир-чикиригача билади. Агар сен фикрингда нималар кечаётганига эътибор бермаган ҳолда, кўпгина яхши ишлар қилиб қўйсангу, Худо сендан мамнун бўлади деб ўйлайсанми? Балки сен истаган ёмон нарсалар тўғрисида ўйлашим мумкин, чунки менинг фикрларимни ҳеч ким, ҳатто Худо ҳам билмайди деб ўйлайсанми? Худо сенинг ҳар бир фикрингни билади. Сен ҳеч қачон Худони мен Жаннатга кира оладиган даражада яхшиман деб ўйлашга мажбур қила олмайсан. Худо учун ҳар қандай гуноҳ жиддий. Кўряпсанми, сен гуноҳинг туфайли Худонинг олдида қанчалик даҳшатли ҳолатдасан? Раббий Исо сенинг барча гуноҳларинг учун аллақачон жазоланиб бўлди. Сен учун шу ишни қилгани учун Унга рахмат айт. Унга ўз

Page 26: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  26

гуноҳларингдан қанчалик афсусланаётганингни айт ва Ундан сени тозалашини ўтиниб сўра. Худо сенинг чин юракдан афсусланаётганингни билади ва Ўз ваъдасини бажаради (Юҳанно 6:37б оятни ўқинг): “Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайди”. У ҳеч қачон ўз гуноҳларидан чин юракдан афсусланган одамни ҳайдамайди. Ўзингни яхшидек кўрсатиб, Худонинг алдашга уринма. Бундан ҳеч қандай фойда йўқ, чунки У ҳамма нарсани билади. Дарс режаси – (б) қисм Кириш Севинч ва шафтоли. Воқеаларнинг ривожи 1. “Бу Худонинг буюк қудратидир”. 2. Филипп воизлик қилади ва кўплар

имон келтиради. 3. Симўн масиҳий ролини даъво

қилади. ҚмМҲ1 4. Бутрус ва Юҳаннонинг келиши. 5. Симўн кучни сотиб олишга ҳаракат

қилади. 6. Бутруснинг жавоби. ҚмМҲ2 7. Хулоса: Тавба қил ва кечириласан. Дарс Севинч якшанба кунлари шаҳар ташқарисига кетди. У жуда чанқаб қолди. Унинг олдидаги столда, мени қачон ер эканлар деб кутиб турган, ширадор шафтоли турар эди. Айнан мана шу нарса унга керак эди, ахир шафтоли ҳам бутун диққатни ўзига қаратиб турарди. Севинчнинг оғзидан сўлаклари оқиб турарди. Лекин у шафтолининг ичидаги майда қуртларни кўрганда қанчалик даҳшатга тушганини тасаввур қила оласанми? Шафтоли ташқи томондан жуда жозибали кўринган эди, лекин ичи қуртлаб кетган экан (бу бўлган воқеа). Баъзида одамлар ташқи томондан яхши бўлиб кўринишади, аммо ичи ёвузликка тўлиб

ётган бўлади. Муқаддас Китобда биз шундай одам ҳақида ўқиймиз. (Ҳав. 8:10 оятни ўқинг). «Бу Худонинг буюк қудрати!» – деб айтар эди. (1А-33 жойлаштиринг). Самарияликлар ким ҳақида гапиришди? (1А-34 жойлаштиринг). Бутрус, Юҳанно ҳақидами ёки бошқа ҳаворийлар ҳақидами? Йўқ! Улар Симун исмли бир одам ҳақида гапиришди. У сеҳргарлик билан шуғулланар ва шундай ғаройиб ишлар қилар эдики, одамлар уни қандайдир буюк одам деб алданардилар. Симуннинг кучи Худодан берилганмиди? Йўқ! Бу куч шайтондан келар эди. Симуни ҳамма уни улуғлашини ва у билан фахрланишини истарди. У ўзи учун шундай кучга эга бўлишни истарди. У Самария аҳолиси унинг ишлари билан фахрланиб, унга иззат-икром кўрсатишларини истарди, у узоқ йиллардан буён сеҳргарлик билан шуғулланиб келгани учун, чиндан ҳам у Худонинг буюк қудратига эга деб ўйлашарди. Лекин, мана, Самарияга ҳаворий Филипп келди (1А-35 суратни жойлаштиринг). У Самария аҳолисига воизлик қилишни ва уларга Раббий Исо бизнинг гуноҳларимиз учун хочда жазо олиб ўлганини, сўнгра У ўликлардан тирилганини ва агар улар тавба қилишса (ўз гуноҳларидан воз кечиб) ва Уни қабул қилишса, уларнинг гуноҳларини кечириши ҳақида гапиришни бошлади. Худо Филипп орқали касалликдан ва заифликдан азоб чеккан кўплаб одамларга шифо берди. Самария аҳолиси Филиппнинг ваъзларини эшитганда ва Худо у орқали қилган мўъжизаларни кўришганда, кўпчилиги Раббий Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилишди. Улар Симунга қилганидек, Филиппни улуғлашмади, улар ўзларини гуноҳ жазосидан қутқарган ва касалларга шифо берган Худони улуғлашди. Симун ҳам буларнинг барчасини кўрди ва эшитди. Одамлар уни тинглашга ва у қилган ишлар билан фахрланишга ўрганиб қолишганди, лекин энди у

Page 27: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  27

одамлар Филиппнинг сўзларига ишонишганини кўрди; у Худонинг Филиппга берган қудратини кўрди ва Симуннинг ўзи ҳам лол қолди.У бу куч ҳақида кўпроқ билишни истади, шунинг учун ўзини гуноҳларига тавба қилган ва Раббий Исони қабул қилгандек кўрсатди. (ҚмМҲ1) Қизиқ, шу ерда ўзини масиҳий қилиб кўрсатаётган кимдир бормикан? Балки, сенинг ота-онанг, якшанба мактабидаги ўқитувчинг ва ҳатто мен ҳам, сенинг масиҳийлигингга ишонишимиз мумкин, аммо қалбингни туб-тубидан сен асл маънода масиҳий бўлмаслигинг мумкин, чунки сен ҳеч қачон ўз гуноҳларингда воз кечмаган ва Раббий Исо сени кечириши учун Унга ишонмаган бўлишинг мумкин. Сен ҳаммамизни алдашинг мумкин, лекин шуни унутмагинки, Худовандни ҳеч қачон алдай олмайсан. Чунки У сен ҳақингда ҳамма нарсани, сен қачонлардир қилган ва ўйлаган нарсаларни билади. У сен аслида қандай эканлигингни билади, У Симуннинг ҳам ким эканлигини биларди. Симун Филипп қилган мўъжизалардан ҳайратланиб, унга эргашди. Бутрус билан Юҳанно келгандан кейин эса улар қилган ишларни кўриб, ундан ҳам кўпроқ ажабланди (1А-36 суратни қўйинг). Симун ҳам шундай кучга эга бўлишни истаб қолди. У ҳаворийларга пул таклиф қилиб (Ҳав. 8:19а оятни ўқинг): “Менга ҳам бу қудратни беринглар” – деди. (Ҳав. 8:20 оятни ўқинг): “...кумушинг сен билан бирга ҳалок бўлсин, - деб жавоб берди Бутрус. – Сен Худонинг ҳадясини пул билан олиш мумкин деб хаёл қилдинг”. (ҚмМҲ2) Худо яна Бутрусга ҳақиқатни билишига ёрдам берди. Худо Симуннинг ким эканлигини биларди. Худо бошиданоқ у нимани исташини билар эди. Худо сенинг ҳам ўзингни масиҳий қилиб кўрсататётган ёки ундай эмаслигини билади. У сен буни нима учун қилаётганингни ҳам билади. Балки, сен кимгадир

ёқмоқчидирсан. Сен ўзингни масиҳий қилиб кўрсатиб, Уни алдаётганингдан уялмаяпсанми? Сен чиндан ҳам гуноҳларингдан воз кечишга ва сени кечириши учун Раббий Исо Масиҳга ишонишинг кераклигин кўряпсанми? Бутрус Симунга деди (Ҳав. 8:22 оятни ўқинг): “Энди бу ёмонлигингдан тавба қилиб Худога ёлвор, балки юрагингнинг ниятидан кечар”. Ачинарлиси шуки, биз ҳеч қачон Симун гуноҳларидан воз кечиб, Худодан кечирим сўраган ёки сўрамаганлигини билолмаймиз. (ҚмМҲ3) Сен тавба қилиш (Худога мурожаат қилиш, гуноҳлардан воз кечиш) ва кечирим сўраш кераклигини биласан. Сен бугуноқ шундай қиласанми? Сен Худовандни алдаёлмаслигингни биласан, чунки У ҳамма нарсани билади. Симун каби бўлмасдан, гуноҳ қилишни бас қил. Гуноҳдан юз ўгир ва Раббимизни ўз Нажоткорим деб қабул қил. Худо Ўз сўзида (Юҳанно 6:37б оятни ўқинг): “Олдимга келган одамни ҳайдаб чиқармайман” деб айтган ваъдасини унутма. Такрорлаш учун саволлар

1. Илк масиҳийларнинг кўпчилиги ўз уйлари ва ерларини нима қилишди? (Уларни сотиб пулини муҳтожларга тарқатишлари учун ҳаворийларнинг ихтиёрига топширар эдилар).

2. Ҳанания ва Саффира нима қилишни ўйлашди? (Пулнинг бир қисмини яшириб, гўёки ҳаммасини олиб келгандек муғомбирлик қилишди).

3. Нима учун улар бу сирни Худодан яшира олмадилар? (У ҳамма нарсани билади).

4. Ҳанания билан Саффирага нима бўлди ва Худога қарши гуноҳ бошқаларга қандай таъсир қилди? (Улар йиқилди ва жон берди).

5. Ўзингнинг яхшилигинг билан осмонга боришинг, нима учун Худони мамнун қила олмайди? (У

Page 28: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  28

ҳамма нарсани, ҳатто сенинг барча ёмон ишларингни билади).

6. Симунга ким куч ато этган? (Шайтон).

7. Самарияликларга Филипп нима деди? (Масиҳ сизнинг гуноҳларингиз учун ўлди ва қайта тирилди; тавба қилинглар ва имон келтиринглар).

8. Самарияликларнинг кўпчилиги нима қилишди? (Ишонишди ва тавба қилишди).

9. Симун Бутрус ва Юҳаннодаги кучни қандай йўл билан олмоқчи бўлди? (Пул таклиф қилди).

10. Бутрус Симунга тавба қилишинг керак деди. “Тавба қилиш” нима дегани? (Гуноҳдан юз ўгирмоқ; гуноҳдан шунчалик афсусланиш керакки, бошқа гуноҳ қилишга хоҳиш бўлмаслик учун).

Амалий иш “Худо мен ҳақимда нимадир билади”. Оятлардан қандай фойдаланиш ҳақидаги фикр пастда кўрсатилган. Бир ёки бир қанча оятларни вақтга, ёшга ва болаларнинг қобилиятига қараб танланг. “Қилич ўйини” ни ўйнанг. (Муқаддас Ёзувдан оятларни тез топиш) Муқаддас Ёзувдан оятни топган биринчи бола ўрнидан туради. Болаларнинг диққатини жалб қилганингизга амин бўлганингиздан кейин, “Ғолиб” бўлган бола оятни ўқийди, қолган болалар эса Худо нима ҳақида билишини ўйлайди. Агар сиз бирорта бола жавоб беришини айтсангиз, улар диққат билан тинглашади. Ҳар бир бола кўриб чиқиши учун оятлар рўйхатини ва оятнинг асосий маъносини ёзиш учун қоғоз беринг (болалар мустақил ёки катта гуруҳ бўлиб ёрдамчи билан ишлашлари мумкин). Болаларнинг ёшига қараб кичкина болаларга оятни ўқиб беринг, улар тасвирлаш учун битта оятни танлашсин.

Муқаддас Китоб оятларини ва жавобларни қавс ичида икки устун қилиб ёзиши учун иш қоғози қилинг. (Жавобларни ҳар хил жойлаштиринг). Болалар оятларни кўриб чиқиши ва оят билан тўғри жавобни чизиқ билан бирлаштириш керак. Забур 43:22 (Юрак сирлари) Забур 138:2 (ётиш ва туришимни) Забур 138:4 (оғзимдан чиқмаган сўзларни) Матто 6:8 (Муҳтожликларимни) Матто 10:30 (Бошимдаги тола сочимни) Юҳанно 10:3 (Исмимни)

Page 29: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  29

Page 30: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  30

5 Дарс

Ҳамма учун Худонинг хабари Муқаддас Ёзув:

Ҳаворийлар 10:1-48. Марказий ҳақиқат:

Худо ҳамманинг хушхабар эшитишини хоҳлайди.

Қўллаш: Қутқарилмаганлар учун: Хушхабарни эшитдингми, унга ишон. Қутқарилганлар учун: Худо барча одамларга Хушхабар айтишингни хоҳлайди.

Ёдлаш учун оят: 1Юҳанно 3:23.

“Илоҳий амр – Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонишдан ва худди Исо Масиҳ буюрганидек, бир-биримизни севишдан иборат...” Бу Худонинг амри. Аввало биз гуноҳимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз Нажоткорим деб тавба қилишимиз (ишонишимиз, бутунлай ён беришимиз) керак. ??? Кўргазма қурол: Фланелеграф суратлари: 1А-37, 38, 39, 40, 41 ва 42. Марказий ҳақиқатни айлана шаклидаги карточкага ёзинг. Уни глобус шаклидаги карточкага ёзишингиз мумкин. Ҳар сафар марказий ҳақиқат ҳақида гапирганингизда, уни кўрсатинг. Бошқа қўлланма: Ҳалол ва нопок ҳайвонлар тасвири Яффа ва Кесарияни кўрсатиш учун Фаластин харитаси. Сўзларнинг қоғозга ёзилиши сиз учун фойдали бўлиши мумкин. Сиз барча сўзларни ёки баъзиларини ёзишингиз мумкин: яҳудий, ҳалол, нопок, мажусийлар, Яффа, Симон, Корнилий, юзбоши, Кесария.

Қўллаш: Агар бу дастурнинг биринчи қисмида Сўзсиз китоб ёки хушхабарни англатувчи “О-о-о, Исо мени қанчалик севади” ашуласидан фойдаланиб, “Хушхабар” сўзининг маъносини тушунтирсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Дарс режаси Кириш Қачондир қатъий қоидага амал қилишингга тўғри келганми? Воқеанинг ривожи: 1. Худонинг фарзандлари учун

Худонинг махсус қоидаси. (ҚМҲ 1) 2. Бутруснинг ваҳий кўриши 3. Уч кишининг келиши. (ҚМҲ 2) 4. Улар нима учун келишди. 5. Бутрус уларни киришга таклиф

қилади. (ҚМҲ 3) 6. Бутрус ва бошқалар Корнилийникига

йўлга тушишади. 7. Бутрус воизлик қилади. 8. Кульминацион нуқта: Мажусийлар

тавба қилишади (ҚмМҲ 4) 9. Хулоса: Ишон ва нажот топасан. Дарс Сен бирон махсус кўрсатма ёки қоидани бажаришингга тўғри келганми? Балки, мактаб пайти саёҳатга чиққандами ёки уйингга меҳмон келгандами? Муқаддас Китобда биз Худо яҳудийлар учун ўрнатган, кўплаб турли туман қоидаларни топамиз. Бу қоидалар яҳудий халқи Худонинг танланган халқи бўлганлиги учун, бошқалардан фарқ қилиб туришини бошқа одамларга кўрсатиши керак бўлган. Баъзи қоидалар озиқ-овқатларга тааллуқли бўлган. Худо яҳудийларга овқат учун белгиланган ҳайвонлардан ишлатишга рухсат берган. Улар истеъмол қиладиган ҳайвонлар “ҳалол” деб аталган, улар истеъмол қилиш мумкин бўлмаган ҳайвонлар эса “нопок” деб аталган. Худонинг халқи бўлган яҳудий халқи, бирон нопок нарса еб қўймаслик учун, мажусийлар пиширган

Page 31: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  31

овқатларидан ейишмаган. Уларга ҳатто яҳудий бўлмаган хонадонларга кириш ҳам тақиқланган. Улар Худо танлаган халқ бўлгани учун, бошқа халқлардан ажралиб турган. Яҳудийлар қайси юртдан келганлигидан, қайси динга эътиқод қилганлигидан қатъий назар, бошқа ҳамма халқларни мажусийлар деб аташган.Худонинг халқи бошқача халқ бўлган ва бошқа барча халқлардан ажралиб турган. Раббий Исо яҳудий оилада туғилган, аммо ҳаммага, хоҳ у яҳудий бўлсин, хоҳ мажусий бўлсин бир хил муносабатда бўлган. Бу Унинг дўстларини ҳайратга солар ва ҳатто баъзиларини ранжитарди ҳам. Илк масиҳийлар қоида бўйича, яҳудийлар бўлган. Бутрус ва бошқа ҳаворийлар қаерга бормасин яҳудийларга воизлик қилишган ва кўп яҳудийлар Раббимизни Нажоткорим деб қабул қилишган. (ҚМҲ1) Нима деб ўйлайсан, Худо гуноҳлари кечирилиши Раббий Исо улар учун ўлганини фақат яҳудийлар билишини истаганми? (Болалар жавоб беришсин). Йўқ, Худо ҳар бир инсон Хушхабарни билишини истаган ва У бугун ҳам шуни истайди. Агар сен Масиҳга ишонган бўлсанг, сен бошқаларга фақат Раббий Исо сени Жаннатга олиб киришга тайёрлай олишини айтишингни Худо истайди. Балки, оила-аъзоларингдан кимдир, ёмон ишдан кўра кўпроқ яхшилик қилса жаннатга тушади деб ўйлаши мумкин. Худо уларга гуноҳларига кечирим олишга ва Раббий Исога ишонишга муҳтож эканликларини айтишинг керак. Улар жаннатга кира олишлари учун қилган хайрли ишларига эмас, балки Исога ишонишлари зарур. Худо сенинг оиланг Хушхабарни эшитишини истайди. У ҳар бир одам Хушхабарни эшитишини истайди ва У буни Бутрусдан бошлаб, барча яҳудий масиҳийларга кўрсатди. Бутрус Яффа шаҳрида тўхтади. (Агар харитангиз бўлса, уни кўрсатинг). У кўнчилик қиладиган Симон исмли одамнинг уйида қолди.Бир куни Бутрус овқат тайёр бўлгунча, ёлғиз қолиб ибодат қилиш учун томга чиқди. (1А-41 суратни жойлаштиринг). Шу пайтда Худо унга ваҳий кўрсатди. Бутрус ваҳийда осмон очилиб, катта рўмолга ўхшаш бир идиш тўрт бурчагидан осилган ҳолда пастга тушиб келаётганини кўрди. (1А-42ни

жойлаштиринг). Рўмолнинг ичида ҳар турли “ҳалол” ва “нопок” ҳайвонлар бор эди. (Ҳайвонлар тасвирини яна бир бор кўрсатинг). Сўнгра Бутрус унга сўзлаётган бир овозни эшитди (Ҳав. 10:14 оятни ўқинг): “Бутрус, тур ва сўйиб егин”. Бутрус ҳайрон бўлиб қолди! (Ҳав. 10:14 оятни ўқинг). “Асло, ё Раббим! Мен мутлақо ифлос ёки ҳаром нарса еган эмасман”. У ҳеч нарсани тушуна олмасди. Яҳудийлар ҳаром деб ҳисоблайдиган ҳар қандай ҳайвонни ейишинг мумкин деб Худо айтдими? Худо яна Бутрусга гапирди (Ҳав. 10:15 оятни ўқинг): “Худо ҳалол деганини сен ҳаром дема”. Бу уч марта такрорланди ва рўмол яна осмонга кўтарилиб кетди. (1А-42ни олиб ташланг). Бутрус бу ваҳийнинг маъноси нима экан деб ўйланиб ўтирган эди, шунда Муқаддас Руҳ унга (Ҳав. 10:19 оятни ўқинг): “Мана, уч киши сени излаяпти; Ўрнингдан тургинда, ...улар билан бирга боргил, чунки уларни мен юбордим”. Бутрус пастга тушгач, ўша одамлар аллақачон келганини кўрди. (1А-39 ни жойлаштиринг). У уларга (Ҳав. 10:21 оятни ўқинг): “Сизлар излаётган одам мен бўламан; Нима юмуш билан бу ерга келдингизлар?” – деди. (ҚМҲ2) Бутрус бу одамларнинг ким эканлигини ва нима учун келганлигини билмасди, бироқ Худо уларни биларди. Бу Унинг яҳудий масиҳийларга, Хушхабарни мажусийлар ҳам эшитишларини истаётганини кўрсатиш режасининг бир қисми эди. Худо мажусийлар ҳам Раббимиз Исо уларнинг ҳам гуноҳлари учун жазоланганини ва агар улар ишонишса, У уларни кечириши ҳақида билишларини истайди.Ўлгандан кейин эса Худо уларни абадий жазоламайди, лекин жаннатга Ўз ҳузурига олади. Худо бугунги кунда яшаёган ҳар бир одам ҳам бу ҳақда билишини истайди. Қулоқ сол, Марк 16:15 оятда Худо Ўзининг барча фарзандларига нима қилишни буюрган. (Муқаддас Китобдан ўқиб беринг): “...ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”. Бу ҳар бир инсонга тегишли эканлигини билдиради. Агар сен масиҳий бўлсанг, шу буйруқни бажаряпсанми? Худо ҳар бир инсон деганда, айнан шуни назарда тутган. “Ҳар бир” сўзи ҳатто сенга кўп муаммо келтирадиган ва ҳамманинг жонига теккани учун ҳеч ким у билан дўстлашишни истамайдиган одамларни ҳам билдиради. Худо уларнинг ҳаммаси

Page 32: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  32

Хушхабарни эшитишини истайди. Сен уларга Хушхабар айтишни истайсанми? Худо Бутрусда Хушхабарни мажусийларга ҳам етказиш истаги бўлишини хоҳлаган, шунинг учун У ваҳий орқали унга мурожаат қилди. Аммо Бутрус ўша пайтда Худо унга нимани кўрсатмоқчи эканлигини мутлақо тушунмаган эди. Шундай қилиб, бу одамлар ким экан? (1А-41 суратни олиб ташланг). Улардан иккитаси хизматкор, учинчиси эса рим ҳарбийси эди. Улар яҳудий эмас, балки мажусий эдилар. (1А-39ни олиб, 1А-37ни қўйинг). Уларнинг хўжайини ҳам мажусий эди. Унинг исми Корнилий бўлиб, Рим қўшинида юзбоши эди. Унинг қўл остида юз киши бор эди. У Худога ишонар ва ўзи яшайдиган Кесария шаҳрида яҳудийлар билан бирга Унга сажда қилар эди. (Харитадан Кесария шаҳрини кўрсатинг). Корнилий ҳар куни Худога ибодат қилар, Унга бўлган севгисини камбағалларга пул бериш орқали изҳор этарди. У ва оиласи ҳамда хизматкорлари Худодан қўрқишар (улар Худонинг қанчалик буюклигин ва муқаддаслигини билишган) ва Унга сажда қилишарди. Бутрус рўмол ва ҳайвонлар ҳақидаги ваҳийни кўрган кунгача, Корнилий ҳам ваҳий кўрганди. Бир куни тушдан сўнгги соат учларда, у ибодат қилаётган пайтда, унга фаришта зоҳир бўлди (1А-40 суратни қўйинг) ва: “Корнилий!” – деб чақирди. Нима деб ўйлайсан, Корнилий ўша пайтда нимани ҳис қилган? (Жавобларни тингланг). Корнилий фариштани кўрганда жуда қўрқиб кетди! Фаришта унга одамларини Яффадаги Бутруснинг олдига юборишини буюрди. (Ҳав. 10:6 оятни ўқинг): “У уйи денгиз бўйида бўлган Симон исмли кўнчиникида меҳмон бўлиб турибди”, - деди фаришта Корнилийга. (1А-40ни олиб, 1А-39 суратни қўйинг). Шунинг учун Корнилий иккита хизматкори ва битта ҳарбийсини чақирди. Улар ҳам Худога ишонишар ва Унга сажда қилишарди. Корнилий уларга фариштанинг сўзларини тушунтирди ва уларни Бутрусни олиб келишлари учун Яффага юборди. (1А-37 суратни олиб қўйинг). Яффа Кесариядан 51 километр узоқда жойлашганди. ...дан ...гача пиёда боришни бир тасаввур қилиб кўр! (Болаларга таниш бўлган ораси шунча масофа чиқадиган иккита шаҳар номини айтинг). Одамлар ўша куни йўлга чиқишди, кейин эрта туриб яна йўл юришди, Симон кўнчининг уйига тушларга яқин етиб келишди.

(1А-41 суратни қўйинг). Одамлар Бутрусга фаришта Корнилийга уни олиб келишни буюрганини айтишганда, Бутрус уларни уйга таклиф қилди. Тасаввур қилиб кўр! Бутрус, яҳудий бўла туриб, ўзи меҳмон бўлиб турган уйга мажусийларни таклиф қилди. Бутрус Худо мажусийларни ҳам, яҳудийлар каби севишини аллақачон билганди. У Худо ваҳий орқали нима демоқчи бўлганлигини тушуна бошлади. Бу билан Худо Бутрусга мажусийларга, ҳатто гаплашиш ҳам мумкин бўлмаган“нопок” одамлар сифатида қарамаслиги кераклигини кўрсатди, лекин у уларга Исо ҳақидаги Хушхабарни айтишини ўйлаб кўрмаганди. (ҚМҲ3) Сен аллақачон Масиҳни қабул қилгансан, лекин сен Хушхабарни айтишга журъат қилолмаган танишларинг борми? Балки, сен бошқа нарсаларга ишонадиган одамларни танирсан. Балки, синфингда Иегова гувоҳларига ишонадиганлар бордир. Сен бундай одамларга Хушхабарни айтишнинг кераги йўқ, чунки улар бошқа нарсага ишонишади, деб ўйлайсанми? Нима деб ўйлайсан, Худо нима истайди? Албатта, Худо ҳар бир инсон, ҳатто бошқа нарсаларга ишонадиган одамлар ҳам Хушхабарни эшитишини истайди. Турли мамлакатларда миллионлаб одамлар турли нарсаларга ишонишади. Худо эса улар Хушхабарни эшитишларини истайди. Сен уларнинг ҳаммасига ёлғиз ўзинг Хушхабарни айта олмайсан, лекин уларга хушхабар айтадиган Худонинг хизматчилари учун ибодат қилишинг ва бу хизмат учун ўз пулингни қурбон қилишинг мумкин. Корнилий, унинг оиласи ва хизматкорлари кимдир келиб Хушхабарни айтишига муҳтож эдилар. Улар Худо ҳақида баъзи нарсаларни билишар, аммо Раббий Исони Нажоткорим деб қабул қилишга муҳтож эканликларини билишмасди. (СТ) Балки, сен ҳали Раббий Исодан гуноҳларингни кечиришини сўрамаган бўлишинг, лекин буни истаётган бўлишинг, бу учун баъзи нарсаларни яхшироқ тушуниб олишинг керакдир. Бошқалар кетгандан кейин, ўз жойингда ўтириб тур, шунда мен билан қандай қилиб Раббий Исони Нажоткорим деб

Page 33: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  33

қабул қилиш ҳақида суҳбатлашишни истаётганингни билиб оламан. Худо Корнилий, унинг оиласи ва хизматкорларига Хушхабарни тушунтиришни истади, мана шунинг учун ҳозир бу одамлар Бутрус билан суҳбатлашиб ўтиришибди. Корнилий юборган одамлар эрталабгача Симоннинг уйида қолишди, эртаси куни эса Бутрус бошқа имонлилар ва Корнилийнинг хизматкорлари билан бирга Кесарияга жўнаб кетишди. Эртаси куни улар уйга етиб келгач, кутиб турган Корнилий уларни қарши олди. (1А-37 суратни қўйинг). У ўзининг барча қариндошларини ва яқин дўстларини (1А-38 суратни қўйинг) Бутруснинг сўзларини тинглаш учун таклиф қилди. Бутрус ичкарига кирганда, Корнилий уни қаршилаб, оёқларига йиқилиб сажда қилди, аммо Бутрус (Ҳав. 10:26 оятни ўқинг): “Тур, мен ҳам бир инсонман” – деди. Улар уйга киришди, Бутрус эса уларни кутиб ўтирган катта жамоани кўрди. Бутрус уларга мурожаат қилиб: “Ўзларингиз биласизлар, бизнинг қонунимиз менга мажусий хонадонга киришни тақиқлайди, бироқ Худо менга шуни очдики, мен ҳеч бир инсонни ҳалол ёки нопок ҳисобламаслигим керак экан” – деди. Бутрус уларга Хушхабарни воизлик қилишидан олдин, Корнилий фариштанинг сўзларини айтиб берди. Бутрус Худо яҳудий ёки мажусий бўлишидан қатъий назар, Исо Масиҳга ишонган ҳар бир одамнинг гуноҳини кечиришини тушунганини айтди. Бутрус (Ҳав. 10:43 оятни ўқинг): “Исога ишонган ҳар бир кишининг гуноҳлари Унинг номи (Раббий Исо Масиҳнинг номи) билан кечирилади” – деб айтди. Корнилий ва йиғилганларнинг барчаси Хушхабарни эшитишгач, ҳар бири Раббий Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилди! Бутрус билан келган яҳудий-масиҳийлар ҳайрон бўлишди. Энди улар Худо Хушхабарни ҳамма, ҳатто мажусий ҳам, эшитишини исташини билади. (ҚмМҲ4) Бугун сен Хушхабарни эшитдинг. Баъзиларингиз уни кўп марталаб эшитгансизлар. Бу боради сен нима қилдинг? Гуноҳларингдан воз кечдингми? Бундан қаттиқ афсусланаётганингни Худога айтдингми? У сени кечиришини учун Уни қабул қилдингми? Корнилий, оила-аъзолари ва дўстлари: “Бутрус, бу ҳақда бизга айтиб берганинг учун рахмат, биз яхшилаб ўйлаб кўрамиз ва балки

қачонлардир Исо Масиҳни қабул қилармиз” – деб айтишмади. Улар эшитишни истаган нарсаларни эшитишди. Энди улар Худо билан қандай ярашишни билишади ва шу ондаёқ Масиҳни қабул қилишди. Сен ҳам бугун шундай қиласанми? Бутруснинг Корнилийга ва унинг оила-аъзоларига айтган сўзлар сен учун ҳам ҳақиқат. (Ҳав. 10:43 оятни ўқинг): “Исога инонган ҳар бир кишиниинг гуноҳлари Унинг номи (Раббий Исо Масиҳнинг номи) билан кечирилади”. Агар ишонсанг ва Раббий Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилсанг, унда сен Худо сен учун қилган ишларни бошқа одамларга айтишни бошлашинг мумкин, чунки Худо ҳар бир инсон Хушхабарни эшитишини истайди. Такрорлаш учун саволлар

1. Яҳудий бўлмаганларни яҳудийлар кимлар деб аташган? (Мажусий)

2. Худо Хушхабарни ким учун белгилади? (Ҳар бир инсон учун)

3. Бутрус нима учун уйнинг томига чиқди? (Ёлғиз ибодат қилиш учун).

4. Худо Бутрус ибодат қилаётганида қандай ўзгача нарса кўрсатди? (Худо унга ваҳий кўрсатди)

5. Худо бу ваҳий орқали Бутрусга нимани айтди? (Худо ҳалол қилган нарсаларни у ҳаром демаслигини)

6. Худо Бутрусни нимага ўргатди? (Худо мажусийлар ҳам хушхабар эшитишини хоҳлашини)

7. Корнилий қандай одам эди? (Мажусий; Худони ҳурмат қиладиган ва қўрқадиган, камбағалларга садақа қиладиган)

8. Корнилийнинг оиласи ва дўстлари нимани эшитишлари керак эди? (Исо ҳақида хушхабарни)

9. Нима учун Корнилий Бутрусга одам юборди? (Фаришта шундай деган эди)

10. Корнилийнинг оиласига ва унинг дўстларига Бутрус воизлик қилаётганида нима содир бўлди? (Улар Масиҳга ўз Нажоткорим деб имон келтиришди)

Page 34: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  34

Амалий иш Болаларга қўлда қилган материалларни қолдиринг, токи улар бошқа одамларга Хушхабарни айта олишсин. Ҳар бир бола гунвоҳлик беришига ёрдам берадиган, қуйида берилган қўлланманинг бирини ясаши мумкин. Вариант сифатида болаларга тайёр кичкина Сўзсиз китобчани беришингиз мумкин (уни кўрсатмалар билан бирга БХЖнинг маҳаллий директоридан олишингиз мумкин). Болаларга ҳар бир рангнинг маъносини қандай тушунтиришни кўрсатиш керак. Агар уларни жуфт қилиб ёки кичик гуруҳларга бўлиб, гувоҳлик беришни машқ қилишларига имкон берсангиз, улар учун янада фойдали бўлади. Сўзсиз китобчанинг рангларидан фойдаланию қуйидагиларни қилинг: • Ҳар хил рангли карточкалардан

Сўзсиз китобча.

• Ҳар хил рангли иплардан билагузук қилинг.

• Ҳар хил рангли бисерлардан мунчоқ ёки билагузук қилинг.

• Ҳар хил рангли тасмалардан кичкина қутича ясанг.

1. Сиз болаларга кўрсатиш учун тасвирларни икки тўплам қилишингиз мумкин. Биттаси “ҳалол”, иккинчиси “нопок” номи билан. Левийлар китобининг 11 бобидан Худо берган қоидани кўриб чиқинг. Бу қоидаларни батафсил тушунтириш учун вақт сарфламанг. Қизиққон болалар бу саволларни дарсдан кейин батафсил кўриб чиқишлари мумкин.

Амр севги

Page 35: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  35

6 Дарс

Худонинг болалари қувғинда Муқаддас Ёзув:

Ҳаворийлар 4: 1-31; 5: 17; 7:60 Марказий ҳақиқат:

Худонинг болалари Худо учун азоб чекишади.

Қўллаш: Қутқарилган болалар учун: Азоб чекиш имконини билиб ол, Худодан ёрдам сўраб ибодат қил ва У сен билан бирга бўлишини унутма. Бу дарсда қутқарилмаган болалар учун қўллаш бўлмагани учун, дастурнинг бошқа Ёзув қисмида чорласангиз яхши бўларди. Масалан, хушхабар айтишга мўлжалланган ашулани ёдлагандан кейин ёки қисқа дарс пайтида. Сиз тасвир сифатида, қутқарилмаган одам учун Раббимиз Исо Масиҳда янги ҳаёт зарурлигини кўрсатиш учун, тўхтаб қолган соатдан фойдаланишингиз мумкин. Тўхтаб қолган соатнинг кўриниши жуда чиройли бўлиши мумкин, лекин унга батарейка қўймагунча (ёки бурамагунча) ишлатиб бўлмайди. Улар белгиланган вазифани бажармайди. Агар сен Раббимиз Исо Масиҳдан янги ҳаёт олмасанг, яхши ёки меҳрибон бўлишга қанчалик уринма, Худо истагандек инсон бўла олмайсан. Соатсоз уста соат яхши ишлаши учун нима қилиш кераклигини билади. Худо сени яратган Ижодкордир, шунинг учун У сен учун нима яхши эканлигини билади. У Ўз Сўзида шундай дейди: “Ўғилга эга бўлган одам абадий ҳаётга эришади..” (Юҳанно 3:36).

Сен Раббий Исога сени гуноҳлардан қутқара оладиган Ягона Қутқарувчи деб ишонишинг керак. У сенга Унинг ёрдами билан У истагандек яшай олишинг учун янги ҳаёт беради.

Ёдлаш учун оят

Ибронийлар 13:5.

«Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман» Кўргазмали қурол Фланелеграфли суратлар: 1А -12, 30, 38 ва 46-56. Марказий ҳақиқатни карточкага ёзинг. Сиз уни бола боши ёки қилич шаклида қилишингиз мумкин. Ҳар сафар у ҳақда гапирганингизда уни кўрсатинг. Сиз қоғозга қуйидаги сўзларни ёзишингиз мумкин: Бутрус, Юҳанно, ҳаворийлар, Гамалиэл ва Стефан. Сиз “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман” оятини очиқ Муқаддас Китоб шаклидаги картонга ёзишингиз ёки олтин оят учун кўргазма қуро сифатида ишлатишингиз мумкин (Ибр. 13:5). Дарс режаси Кириш Бутрус ва Юҳанно маъбадда чўлоқ одамни учратганида нима содир бўлди? Воқеанинг ривожи: 1. Бутрус воизлик қилади. 2. Бутрус билан Юҳанно қамоқда. 3. Исо ҳақида гапириш ман этилади.

(ҚМҲ 1) 4. Ибодат йиғилиши кучли воизликка

олиб келади. (ҚМҲ2) 5. Ҳаворийлар қамоқда. 6. Фаришта томонидан озод қилинади. 7. Оқсоқоллар томонидан

калтакланишади, бироқ хурсандчилик билан қайтишади. (ҚМҲ3).

8. Стефанни ҳукм қилишади.

Page 36: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  36

9. Кульминацион нуқта: Стефаннинг ўлими.

10. Хулоса: “Сени ташлаб кетмайман...”. Дарс Бутрус билан Юҳанно (1А-46 суратни қўйинг) маъбадга кетаётганда йўлда шол одамни учратганда нима бўлгани ёдингдами? (Болалар жавоб беришига имкон беринг). Ҳа, Худо унга шифо берган эди. Шол одам шифо топгандан сўнг, улар биргаликда қаерга боришди? (Болалар жавоб беришсин). Тўғри, улар маъбадга боришди. Улар маъбадда нима қилишди? (Яна болалар жавоб беришсин). Улар шифо бергани учун Худовандни улуғлашди ва шукрона айтишди. Маъбаддаги ҳамма одамлар (1А-12, 30 ва 38 суратларни қўйинг) бўлган воқеани эшитгач, ҳайрон бўлиб Бутруснинг, Юҳаннонинг ва шол одамнинг олдига югуриб боришди. Бутрус йиғилган одамларни кўриб, уларга Исо Масиҳ ҳақида воизлик қилишни бошлади. У гапириб турганда руҳонийлар, маъбад қўриқчилари бошлиғи ва бошқа яҳудий бошлиқлар келишди. (1А-47 ва 48 суратларни қўйинг). Уларга Бутрус билан Юҳаннонинг айтган сўзлари ёқмади. Улар Исонинг ўликлардан тирилганига ишонмасди ва Бутрус ва Юҳанно ёки яна кимдир бу ҳақда гапиришини истамасдилар. Шунинг учун улар Бутрус билан Юҳаннони ушлаб, қамаб қўйишди. (1А-12,30,38 ва 48 суратларни олиб ташланг). Эртаси куни Бутрус ва Юҳаннони сўроқ қилиш учун яҳудий бошлиқлар ва оқсоқолларнинг олдига олиб келишди. Бошлиқлар уларан сўрашди (Ҳав. 4:7 оятни ўқинг): “Сизлар қандай ваколат билан ва кимнинг номидан буни қилдингизлар?” Бутрус уларга жавоб берди (Ҳав. 4:10 оятни ўқинг): “Насролик Исо Масиҳ исми ҳақи”. У бошлиқларга яна, улар фақат Исо Масиҳ орқали нажот топишини айтди. Бошлиқлар халқ Бутрус билан Юҳаннонинг гапларига ишонишларини

исташмасди, шунинг учун уларга Исо Масиҳнинг исмини тарғиб қилишни ман этди. Бунга Бутрус билан Юҳанно (Ҳав. 4:19 оятни ўқинг): “Ўзларингиз қарор қилинглар, Худодан кўра кўпроқ сизларга қулоқ солишимиз Худо олдида тўғри бўладими? Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз”, - дейишди. Бошлиқлар уларга қандай жазо беришни билишмасди, чунки бутун халқ бўлган воқеа учун Худонинг улуғлашарди, шунинг учун уларга дўқ уриб қўйиб юборишди. (ҚМҲ1) Агар сен Бутрус билан Юҳаннонинг ўрнида бўлганингда нима қилган бўлардинг? Сен Масиҳни қабул қилганмисан? Ўйлаб кўрчи, агар Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик берганинг учун сенга дўқ-пўписа қилса нима қилган бўлардинг? Исо Масиҳ ҳақида гапиришдан тўхтармидинг? Раббимиз издошларини Унга ишонганлари учун азоб чекишларини айтиб огоҳлантирган. Бу бугунги масиҳийлар учун ҳам муҳим. Раббимизга ишонганинг учун ёки У ҳақда гувоҳлик берганинг учун сени қамаб қўйишмайди, лекин гуноҳлари кечирилиши учун Раббий Исога ишониши кераклигини айтганингда, дўстларингдан кимдир сени масхара қилиши мумкин. Ёки сен бирон дўстинг билан ёмон фильмларни кўришдан воз кечсанг, у сен билан дўстлашишни тўхтатиши мумкин. Сен ўзингни худди дўстлари ҳатто унга айтмасдан фильм кўирш учун кетиб қолган Поля исмли қизга ўхшаб, эътиборсиз ва ёлғиз ҳис қилишинг мумкин. Улар уни шу фильмнинг баъзи жойларини кўриш шарт эмас деб ҳисоблагани учун атайлаб ташлаб кетишади. Бу Исо Масиҳ учун азоб чекишдир. Сен бошқалар масхара қилмасликлари учун Раббий Исо ҳақида гапиришни тўхтатасанми ёки буни Исо хоҳлашини билиб давом эттирасанми? Ёлғиз қолмаслик учун беадаб фильмларни кўришга борасанми ёки Раббингга содиқ қолиб, ўзингни муқаддас

Page 37: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  37

сақлайсанми? Бутрус билан Юҳанно нима қилди? (1А-47 суратни олиб қўйинг). Улар бошқа имонлиларнинг олдига қараб йўл олишди ва оқсоқолларнинг айтган сўзларини айтиб беришди. Сўнгра улар ибодат қилишди ва Худодан буни бошқаларга жасорат билан айтиш учун ёрдам сўрашди. Худо уларнинг ибодатига жавоб берди ва уларга ёрдам берди. Агар улар яҳудий бошлиқларга қулоқ солишса, Худога итоатсизлик қилишган бўларди. Улар Худо берган мадад билан Худога итоат қилишди. Улар буни ўз кучлари билан қилишлари керак эмасди. Худо уларга Муқаддас Руҳ орқали Унга итоат қилишларига ёрдам берди, ҳатто улар бу қийинчилик ва муаммолар келтириб чиқаришини билишса ҳам. (ҚМҲ2) Агар сен Масиҳни қабул қилган бўлсанг, билгинки, Худо сенга ҳатто бошқалар дўқ-пўписа қилган ёки назарга илмай қўйган пайтда ҳам, Унга итоат қилишинг учун кучли ва жасур бўлишингга ёрдам бераолади. Бошқалар қилаётган ишларни кўриб, сенга дўқ-пўписп қилмасликлари ва ёлғиз ташлаб қўймасликлари учун, шу ишни қилиш васвасасига енгилма. Чунки шайтон айнан шуни истайди. У сенинг гувоҳлигингни бузишни, бошқалар масиҳий бўлишдан ҳеч қандай маъни йўқ, чунки бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, деб ўйлашлари учун уларга ўхшаб қолишингни истайди. Ҳар куни бошқалар нима қилаётганлигидан қатъий назар, тўғри йўл тутишингга ёрдам бериши учун Худодан мадад сўраб ибодат қил. Агар қийинчилик туғилса, улар учун ўша заҳотиёқ қалбингда ибодат қил ва Худодан сенга ёрдам беришини сўра. У сен билан бирга бўлади ва сенга ёрдам беради. У Ибронийларга мактубининг 13:5 оятида берган ваъдасини тингла (Ибр. 13:5б оятни ўқинг): “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман». Илк масиҳийлар бу ҳақда билишган ва дўқ-пўписп қилишгани учун

Раббий Исо ҳақида гувоҳлик беришни тўхтатишмади. Бутрус, Юҳанно ва бошқа ҳаворийлар Исо Масиҳ ҳақида воизлик қилишни давом эттиришди. Улар ҳатто кўп одамларни Унинг номи билан тузатишди. Яҳудий бошлиқларни тинглашга ва улар ўргатган нарсаларга итоат қилишга ўрганиб қолган одамлар, энди ҳаворийларнинг сўзларини қабул қилишди. Бошлиқлар бу ҳақда эшитгач, рашки қўзғалди. Шунинг учун ҳаворийларни тутиб, қамаб қўйишди. Лекин ярим тунда Худованднинг фариштаси қамоқхона эшигини очиб, уларни у ердан чиқариб олди (1А-49 суратни қўйинг). Нима деб ўйлайсан, фаришта уларга нима қилишни буюрди? Бекиниб олишними? (Жавобларни тингланг). Йўқ! Фаришта уларга маъбадга қайтиб бориб, қандай қилиб Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётга эришиш мумкинлиги ҳақида воизлик қилишни буюрди. (1А-49 суратни олиб ташланг). Кун ёришгандан кейин, улар маъбадга боришди ва буюрилган ишни қилишди. (1А-46 суратни олиб ташланг). Бу пайтда олийруҳонийлар ва бошқа оқсоқоллар йиғилишиб (1А-47 суратни қўйинг), ҳаворийларни олиб келиш учун хизматкорларни юборишди. Хизматкорлар қамоқхонага келишганда, эшиклар мақкам ёпиқ, қўриқчилар қўриқлаб турган ҳолатни кўришди. Аммо эшикни очишганда, ичкарида ҳеч ким йўқ эди! Улар ортларига қайтиб боришди (1А-48 суратни қўйинг) ва кўрган нарсаларини айтиб беришди. Ҳаммалари ҳайрон бўлишди. Кейин кимдир келиб: “Мана, сизлар қамаб қўйган одамлар маъбадда туриб халққа таълим беришмоқда!”- деди. Ҳаворийларни яна оқсоқолларнинг ҳузурига олиб келишди. (1А-46 суратни қўйинг). Ҳаворийлар (Ҳав. 5:29 оятни ўқинг): “Инсондан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак”, - дейишди ва оқсоқолларга гуноҳлар фақат Исо Масиҳ орқали кечирилишини тушунтиришди. Оқсоқоллар буни эшитиб ғазаб ўтида

Page 38: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  38

ёнишди. Улар Исо – Худонинг Ўғли эканлигига ишонишмасди, шунинг учун бу сўзлар уларга куфр бўлиб туюлди. Улар шунчалик ғазабланишдики, ҳаворийларни ўлдирмоқчи бўлишди. Аммо оқсоқоллардан бири, Гамалиэл исмли киши ўрнидан туриб, ҳаворийларни вақтинча олиб чиқишларини сўради. (1А-46 суратни олиб ташланг). Сўнгра у қолганларга (Муқаддас Китобингиздан фойдаланган ҳолда, Ҳав. 5:38-39 оятларни ўқиб беринг): “Энди сизлар бу одамлардан қўл тортинглар, дейман, уларни қўйиб юборинглар! Чунки агар бу қилинган ташаббус, бу ҳаракат инсон иши бўлса, вайрон бўлади. Лекин агар Худодан бўлса, сизлар уни бузолмайсизлар. Яна сиз ҳам Худога қарши уруш қилганлардан бўлиб қолманглар!”- деди. Унинг маслаҳати билан оқсоқоллар ҳаворийларни ўлдирмасликка кўнди. Улар яна уларни чақиртириб, калтаклатиб, Исо номи билан гапирмасликни тақиқлаб, қўйиб юборишди. (1А-47 суратни олиб ташланг). Қандай ўйлайсан, ҳаворийлар ўзларини қандай ҳис қилишган? Уларнинг елкалари қонаб кетгани аниқ деб ўйлайман. Нима деб ўйлайсан, Худо шунга йўл қўйганига улар нолишдими? (Болалар жавоб беришсин). Муқаддас Китоб нима дейишига қулоқ солинг. (Ҳав. 5:41 оятни ўқинг): “Ҳаворийлар эса, Раббимиз Исо номи учун ҳақоратга сазовор бўлдик, деб қувониб, Кенгашдан чиқиб кетишди”. Улар Исонинг номи учун азоб чекишларига Худо рухсат бергани учун хурсанд бўлишди! (ҚМҲ3) Сен Масиҳни қабул қилганмисан? Исо Масиҳни қабул қилганинг учун, бошқалар сени масхара қилса ўзингни қандай ҳис қиласан? Сен Ундан уяласанми?Худо шунга рухсат берганидан жаҳлинг чиқадими? Сени “муқаддасвой” деб ҳисоблашгани учун биронта ўйинга қўшмаса, ўзингни айбдор ҳис қиласанми? Бундай туйғулар учун Худодан кечирим сўра ва Худо Масиҳ

учун бироз азоб чекишингга йўл қўйгани учун ҳаворийлар сингари хурсанд бўлишингга, бахтиёрлик ҳиссини туюшингга ёрдам беришини сўра. Ундан ҳар доим Унинг “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман” деган ваъдасини эслашингга ёрдам беришини сўра. (Ст) Балки, масиҳий бўлмаган дўстларинг билан муаммоинг бордир. Балки, уларга нима дейишни ёки улар сендан нима исташаётганини билмаётгандирсан. Бошқалар кетгандан кейин, стол олдига келиб кутиб тур, шунда мен билан суҳбатлашмоқчи эканлигингни билиб оламан. Сен менга шу ҳақда гапириб беришинг мумкин, мен эса сенга бу ҳақда Муқаддас Китоб нима дейишини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ёки, сен нима қилиш кераклигини биларсан, аммо бу қийин туюлаётгандир. Агар бу ҳақда менга айтсанг, Худо Ўзига маъқул бўлган йўлни тутишингга куч бериши учун ҳафта давомида сен учун ибодат қиламан. Сен айни дамда васвасага тушаяпсанми? Васваса сен нимага ишонаётганинг ҳақида гапирмайдими, нима учун уни ёки буни қила олмаётганингни тушунтирмайдими? Қийналмаслик учун тинчликни сақлашга ва бу ҳақда ҳеч нарса айтмаслик керакми? Ҳаворийлар ўзларини қандай тутганликларига қулоқ сол (Муқаддас Китобингиздан Ҳав. 5:42оятни ўқиб беринг): “Улар ҳар куни маъбадда ва хонадонларда таълим бериш, Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни ёйишдан тинмас эдилар”. Ҳаворийлар воизлик қилишни давом эттиришгани учун, кўп одамлар Исо Масиҳни қабул қилишди ва Ундан гуноҳларини кечиришини сўрашди. Ҳаворийларнинг ишлари жуда кўп эди! Улар барча одамлар учун ғамхўрлик қилишлари, ҳамда Хушхабарни воизлик қилишлари керак эди. Одамларга ғамхўрлик қилишда ёрдам бериши, ҳамда ҳаворийлар Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида воизлик қилиши ва имонлиларга

Page 39: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  39

таълим беришга кўп вақт ажратишлари учун яна 7 киши танланди. Шу одамлардан бирининг исми Стефан эди (1А-50 суратни жойлаштиринг). Баъзи яҳудийлар у билан гапирган ва қилган ишлари ҳақида баҳслашишди, аммо уни енга олишмади, чунки Муқаддас Руҳ унга ҳамма нарсада ёрдам берарди. Шунинг учун бу яҳудийлар баъзи одамларни гижгижлаб, Стефанга туҳмат қилишга кўндиришди. Уни оқсоқолларнинг ҳузурига олиб келишди (1А-47 ва 51 суратларни жойлаштиринг) ва сохта гувоҳларни гапиртиришди. Стефан оқсоқолларга воизлик қилишни бошлади. У Исо Худо юборишга ваъда берган Нажоткор эканлигини айтди. Аммо бу уларни шунчалик ғазаб отига миндирдики, унга қараб тиш қайрай бошлашди. (Болаларга юзингизни жаҳлдор кўрсатиб тишларингизни қисиб,“қайраш” сўзи нимани англатишини кўрсатинг). Аммо Стефан осмонга қараб, Худонинг улуғворлигини ва Унинг ўнг томонида турган Исони кўрди. У кўрган нарсасини оқсоқолларга айтди. Лекин улар унга бақириб кетишди ва уни эшитмаслик учун қулоқларини ёпиб олишди. Ёдингдами, улар Исо Худонинг Ўғли эканлигига ишонишмаган эди, шунинг учун У Худонинг ўнг томонида турибди деганини куфр қиляпти деб ҳисоблашди. Улар шунчалик ғазабланишдики, Стефаннинг олдига югуриб бориб, уни шаҳар ташқарисига судраб олиб чиқиб, тошбўрон қилишди (1А-50 суратни 1А-52 суратга алмаштиринг, 1А-51ни эса 1а-53 билан алмаштиринг. 1А-54, 55 ва 56 суратларни қўйинг). Нима деб ўйлайсан, ўша пайтда Стефан нимани ҳис қилган? У тош отганлардан ғазабландими? Балки, у бақириб уларни сўккандир ёки улар ҳақида жаҳл билан ўйлаган деб ўйларсан? (Болалар жавоб беришига рухсат беринг). Энди уни тошбўрон қилишаётганда, у нима деб ибодат қилганини эшит. (Ҳав. 7:60 оятни ўқинг): “Ё Раббий, бу гуноҳни уларга қўйма!”. У қаттиқ азоб чекаётган бўлса ҳам, Худодан бу одамларни

кечиришини сўради. Ибодатдан кейин у жон берди. (ҚМҲ4) Сен Масиҳга имон келтиргансан ва балки, ўз имонинг учун ҳеч қачон ўлмаслигинг мумкин, лекин баъзи мамлакатлардаги имонлиларни, Раббимиз Исо Масиҳ учун ўлим пойлаб туради. Уларнинг кўпчилиги қамоқхонада ўтиришибди, уларнинг оиласи бошқалардан ажратиб қўйилган ва бунинг ҳаммаси уларнинг Раббий Исо Масиҳга ўз Нажоткорим деб имон келтиргани учундир. Агар сен Масиҳий бўлсанг, ўша одамлар – сенинг Худонинг оиласидаги опаларинг ва акаларингдир. Худо билан мулоқот қилаётганингда улар учун ибодат қиласанми? Улар Худонинг: “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман” , - деган ҳақиқий ваъдасини билишлари учун Ундан ёрдам сўрайсанми? Сен Худога мамлакатингда дин эркинлиги борлиги учун миннатдорчилик билдиришинг мумкин. Агар сен Худонинг иродаси бўйича яшасанг ва У ҳақда гапирсанг, Худога итоат қилганинг учун бироз азоб чекишингга тўғри келади. Бунга тайёр тур. Ҳаётингда бўладиган ўзгаришларга тайёр тур. Азоблар келгунига қадар ибодат қил ва Масиҳ учун азоб чекканингда эса у катта ёки кичик бўлсин, Худо шунга рухсат бергани учун хурсанд бўл. Сен ёлғиз эмаслигингни унутма, чунки Худо: “Сени ҳеч ташлаб қўймайман, асло тарк этмайман” – деб ваъда берган. Эслатма: Дарсни ўқитувчи ёки болалардан биронтаси ибодат қилиб тугатса яхши бўлади. Болаларга ёрдам бериш учун қисқа ибодатлар ёки ибодат учун муҳтожликлар олдиндан ёзилиши керак. Тўгаракдаги болалар қийин вазиятларга дуч келганда ҳамда имони учун азоб чекаётган масиҳий болалар учун ибодат қилинг. Агар ҳозир бошқа мамлакатларда бўлаётган шундай вазиятлар ҳақида мисоллар келтирсангиз жуда яхши бўларди. Мисолларни журналлардан ёки

Page 40: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  40

масиҳийча адабиётлардан топишингиз мумкин. Такрорлаш учун саволлар:

1. Яҳудий дин пешволари, Бутрус билан Юҳанно воизлик қилиб юрганларини эшитгач нима қилишди? (Уларни қамоққа қамашди).

2. Бутрус билан Юҳаннога оқсоқоллар нимани таъқиқлашди? (Уларга Исо номи билан гапириш ва ўқитиш таъқиқланди).

3. Бутрус билан Юҳанно нима учун уларга қулоқ солишмади? (Оқсоқолларга қулоқ солишлик Худога итоат қилмасликдир; энг муҳими Худога итоат қилишликдир.)

4. Агар сен Худонинг иродасини бажараётган масиҳий бўлсанг, уйда ёки мактабда нима содир бўлиши мумкин? (Ҳамма тўғри келадиган жавобларни қабул қилинг.)

5. Бутрус билан Юҳанно нима юз бергани ҳақида имонлиларга гапириб берганларида, улар нима қилишди? (Жасурлик ва дадиллик учун ибодат қилдилар.)

6. Худо Ибронийлар мактуби 13:5 да Ўзининг фарзандларига нима ваъда қилган? (Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман.)

7. Ҳаворийлар қамоқдан қандай қутилиб чиқдилар? (Фаришта

пайдо бўлди ва уларни олиб чиқди.)

8. Ҳаворийлар яна қамалди ва калтакланди. Ўшандан кейин улар ўзларини қандай ҳис қилишди? (Исо учун азоб чекканларидан хурсанд бўлишди.)

9. Стефан оқсоқолларга гапирганидан кейин улар уни нима қилишди? (Ўлгунича тошбўрон қилишди.)

10. Стефан бу одамларга нисбатан нимани ҳис қилди? (Худодан уларни кечиришини сўради.)

Амалий иш Ҳар бир бола учун хатчўпни кўпайтиринг (намунаси кейинги саҳифада берилган). Унинг юқори қисмидан думалоқ тешик қилинг ва болаларга тутқич қилиш учун ипни қандай ўтказишни кўрсатинг. Катта ёшдаги болалар ҳарфларни рангли қаламлар ёки фломастер билан бўяши мумкин. Кичик ёшдаги болаларга эса сўзларни улар билан бирга ўқиш учун, ёрдамингиз керак бўлади, айниқса оят катта ҳарфлар билан ёзилган бўлса. Шу оятни эслаб қолишлари учун, уларни шу хатчўпни ўз Муқаддас Китоблари орасига қўйиб ишлатишга унданг. 1. Агар дарсдан олдин ёдлаш учун оят сифатида Ибронийларга мактубининг 13:5 оятни ўргатган бўлсангиз, унда болалардан сўранг: “Муқаддас Китобдан, Худо Ўзининг болалари билан бирга бўлиши ҳақидаги ваъда қаерда ёзилганлигини биласанми?”

Page 41: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  41

Xudo O’zining

bolalariga

va’da bergan,

Xudo O’zining

bolalariga

va’da bergan,

Page 42: ПХ мак. doc - Teach Kids · 5 1 Дарс Гувоҳлар Муқаддас Ёзув Марк 16:1-15 Луқо 23:47-56; 24:1-12, 36-53; Юҳанно 19:38, 20:23; Ҳаворийлар

  42

Масиҳни қабул қилишга қарор қилган болалар билан қалб

васийлигини ўтказиш учун қадамлар

Болалар тушунаётганлигига ишонч ҳосил қилинг Худо Худо ким? Худо бизларни яратди. У Ўзининг Каломи Муқаддас Китоб орқали биз билан гаплашади. Худо нур ва пок. У бизларни севади. Гуноҳ Гуноҳ нима? Гуноҳ – бу Худонинг амрларига итоатсизлик. Гуноҳ – Худога қарши. Маҳлум бир гуноҳ ҳақида гаплашинг. Болалар гуноҳкор ҳисобланишади. Гуноҳ жазо лойиқ бўлади. Нажоткор Ягона ким сени гуноҳингдан халос қила олади? Худонинг Ўғли гуноҳкорлар учун хочда ўлди. Раббий Исо ўликлардан қайта тирилди. У ҳамма нарсанинг Рабби.

Қутқарилиш йўлини тушунтиринг Худо биздан нима кутишини ва У нима қилишини тушунтиринг. Муқаддас Каломдаги оятдан фойдаланинг (Юҳанно 1:12; 3:16; 6:37; Ҳаворийлар. 16:31; Рим. 6:23; 10:13) Худо сендан нима кутмоқда? У нима қилади? Келажакда бўладиган қийинчиликлар ҳақида огоҳлантиринг. Сўранг: “Масиҳни ҳозироқ қабул қиладими ёки яна бироз кутадими?” Болаларни овоз чиқариб ибодат қилишга унданг (агар болалар тайёр бўлса)

Қутқарилиш ҳақида ишонч билан гапиринг

Фойдаланган оятга қайтинг. Ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида гаплашинг. Худони қабул қилган ҳақиқий масиҳий қандай бўлишлиги ҳақида болаларга гапириб беринг.

Масиҳий ҳаёт ҳақида насиҳат беринг.

Муқаддас Китобни ўқинг ва итоат қилинг. Бизнинг Осмондаги Отамиз Худо билан гаплашинг. Худо сен учун нималар қилгани ҳақида бошқаларга гапириб беринг. Гуноҳ қилган вақтингда Худодан кечирим сўра. Бошқа масиҳийлар билан учрашиб тур. Худонинг: “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман”, - деган ваъдасини эсланг.