КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/hidoyat -...

32
2011 5 1 Бугуннинг гапи Етти йилдан бери ушбу билим даргоҳида араб тилидан сабоқ бера- ман . “ Йил ўқитувчиси танловида қатнашиб, ғолиб бўлишимда устозларим- нинг , ҳамкасбларимнинг ҳиссаси катта. Бу мен учун масъулият бўлиб , яна - да кўпроқ, яхшироқ иш- лашга рағбатлантиради , дейди Жамол Мавло - нов . – Яна бир нарсани таъкидламоқчиман. Тош- кент Ислом институтида таҳсил олаётганлар ораси- да собиқ ўқувчиларимизни кўриб , жуда қувондим . Улар мадрасада олган билимлари институтда ас- қотаётганини айтишди. Ҳа, мадрасамиз битирувчила- рининг кўпи турли олий ўқув юртларида таҳсилни давом эттиряпти. Бу биз учун шараф. Бугун мадрасамизда кат- та ўзгаришлар, янгиланиш- лар бўляпти. Мударрислари- миз замонавий технология- лар билан жиҳозланган, ин- тернет , лингафон хоналари- да дарс беришга, ўз билим- ларини оширишга, замон билан ҳамнафас бўлишга тинмай ҳаракат қилишяпти. Мақсадимиз ёшларга пух- та билим, гўзал тарбия бе- риш, муқаддас Ислом дини- мизнинг чинакам инсоний моҳиятини муносиб тарзда халқимизга етказишдир. 19 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом инс- титутида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида- ги таълим масканлари илғор ўқитувчи-мударрисларининг Йил ўқитувчиси – 2011” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда етти нафар мударрис ва уч нафар мударриса йилнинг энг яхши ўқитувчиси деган фахрли номга эришиш учун билим- ларини синовдан ўтказишди. Мусобақанинг биринчи босқичида қатнашчиларнинг илми, иқтидори ва педагогик маҳорати ўрганилди. Иккинчи босқичда улар тайёрлаган ўқув-кўргазмали қуроллари намойиш этилди. Танлов натижасига кўра, Жамол Мавлонов (Мир Араб) бирин- чи, Жалолидин Аҳмедов (Кўкалдош) иккинчи, Сайидаҳмад Сайдар- алиев (“Саййид Муҳйиддин махдум”) учинчи ўринни эгаллади. КЎПРОҚ, ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИК Мир Араб Ислом ўрта махсус билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир му- овини Қобилжон Сиддиқов у ҳақида бундай дейди: Жамол Мавлоновнинг дарс услуби ўзига хос. Ҳар бир сабоқни дастур - ре - жа, маъруза матнлари ва кўргазмали қуроллар асо- сида олиб боради. Талаба- ларга араб тилини мукам- мал ўргатиш ва уларнинг арабча сўзлашув малакаси- ни ошириш учун қўшимча тўгараклар очган . Дарс - ларида Тезкор савол-жа- воб”, “Ақлий ҳужум”, “Ким топағон?” каби қизиқарли ўйинлар билан талабалар диққатини мавзуга торта олади . Бундан ташқари , қўшимча қўлланмалар, за- монавий ўқув-ахборот во- ситаларидан кенг фойдала- нади. Шу боис йилдан-йил яхши натижаларга эриш- япти. Муҳаммад СИДДИҚ ёзиб олди. Нўьмонжон МУҲАММАДЖОН суратга олган. Жамол Мавлонов 1979 йили Бухоро шаҳрида туғилган. Ўрта мактабдан сўнг Мир Арабмадрасасига ўқишга кирди. Интилувчанлиги сабаб мударрислардан қўшимча таҳсил олди. Мадрасани битир- гач, устозлар таклифи билан ушбу билим даргоҳида ишлаб қолди. 2007–2010 йилла- ри Бухоро Давлат универсетети педагоги- ка факултетининг сиртқи бўлимида ўқиди. www.ziyouz.com kutubxonasi

Upload: others

Post on 31-Jan-2020

14 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 1

Бугуннинг гапи

– Етти йилдан бери ушбу билим даргоҳида араб тилидан сабоқ бера-ман. “Йил ўқитувчиси” танлови да қатнашиб, ғолиб бўлишимда устозларим-нинг, ҳамкасбларимнинг ҳиссаси катта. Бу мен учун масъулият бўлиб , яна-да кўпроқ, яхшироқ иш-лашга рағбатлантиради, – дейди Жамол Мавло-нов. – Яна бир нарсани таъкидламоқчиман. Тош-кент Ислом институтида таҳсил олаётганлар ораси-да собиқ ўқувчиларимизни кўриб, жуда қувондим. Улар мадрасада олган би лим лари институтда ас-қотаётганини айтишди. Ҳа,

мадрасамиз битирувчила-рининг кўпи турли олий ўқув юртларида таҳсилни давом эттиряпти. Бу биз учун шараф.Бугун мадрасамизда кат-

та ўзгаришлар, янгиланиш-лар бўляпти. Мударрислари-миз замонавий технология-лар билан жиҳозланган, ин-тернет, лингафон хоналари-да дарс беришга, ўз билим-ларини оширишга, замон билан ҳамнафас бўлишга тинмай ҳаракат қилишяпти. Мақсадимиз ёшларга пух-та билим, гўзал тарбия бе-риш, муқаддас Ислом дини-мизнинг чинакам инсоний моҳиятини муносиб тарзда халқимизга етказишдир.

19 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом инс-титутида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида-ги таълим масканлари илғор ўқитувчи-мударрисларининг “Йил ўқитувчиси – 2011” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танловда етти нафар мударрис ва уч нафар мударриса йилнинг энг яхши ўқитувчиси деган фахрли номга эришиш учун билим-ларини синовдан ўтказишди. Мусобақанинг биринчи босқичида қатнашчиларнинг илми, иқтидори ва педагогик маҳорати ўрганилди. Иккинчи босқичда улар тайёрлаган ўқув-кўргазмали қуроллари намойиш этилди.

Танлов натижасига кўра, Жамол Мавлонов (Мир Араб) бирин-чи, Жалолидин Аҳмедов (Кўкалдош) иккинчи, Сайидаҳмад Сайдар-алиев (“Саййид Муҳйиддин махдум”) учинчи ўринни эгаллади.

КЎПРОҚ, ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКМир Араб Ислом ўрта

махсус билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир му-овини Қобилжон Сиддиқов у ҳақида бундай дейди:

– Жамол Мавлоновнинг дарс услуби ўзига хос. Ҳар бир сабоқни дастур-ре-жа, маъруза матнлари ва кўргазмали қуроллар асо-сида олиб боради. Талаба-ларга араб тилини мукам-мал ўргатиш ва уларнинг арабча сўзлашув малакаси-ни ошириш учун қўшимча тўгараклар очган. Дарс-ларида “Тезкор савол-жа-воб”, “Ақлий ҳужум”, “Ким топағон?” каби қизиқарли ўйинлар билан талабалар диққатини мавзуга торта олади. Бундан ташқари, қўшимча қўлланмалар, за-монавий ўқув-ахборот во-ситаларидан кенг фойдала-нади. Шу боис йилдан-йил яхши натижаларга эриш-япти.

Муҳаммад СИДДИҚёзиб олди.

Нўьмонжон МУҲАММАДЖОН

суратга олган.

Жамол Мавлонов 1979 йили Бухоро шаҳрида туғилган. Ўрта мактабдан сўнг “Мир Араб” мадрасасига ўқишга кирди. Интилувчанлиги сабаб мударрислардан қўшимча таҳсил олди. Мадрасани битир-гач, устозлар таклифи билан ушбу билим даргоҳида ишлаб қолди. 2007–2010 йилла-ри Бухоро Давлат универсетети педагоги-ка факултетининг сиртқи бўлимида ўқиди.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 2: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2 T S R Q U

Таянч нуқта

«HIDOYAT»Ойлик диний-маърифий,илмий-адабий нашр

Муассис

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиБош муҳаррир

Нуруллоҳ МУҲАММАД РАУФХОНТаҳрир ҳайъати

Усмонхон АЛИМОВАбдулазиз МАНСУРАбдураззоқ ЮНУСОртиқбек ЮСУПОВАнвар ТУРСУНАҳад ҲАСАНОВ

Зоҳиджон ИСЛОМОВАбдулҳамид ТУРСУН

Ҳайдархон ЙЎЛДОШХЎЖАЕВБаҳодир КАРИМОВЭркин МАЛИК

Муҳаммад Шариф ЖУМАНИсомиддин ОЛИМОВАбдул Жалил ХЎЖАМ

(Бош муҳаррир ўринбосари)Муҳтарама УЛУҒОВА

(Маъсул котиб)Аҳмад МУҲАММАД

Муқова«Voris Design» маркази биланҳамкорликда тайёрланди.

Бадиий муҳаррирХайруллоҳ ҚУДРАТУЛЛОҲ ўғли

СаҳифаловчиБаҳром ИКРОМОВ

МатнниРаҳима КАРИМЖОН қизи

терди.Манзилимиз:

100002 Тошкент шаҳриЗарқайнар 18-берк кўча 47а-уй;Тел: 240-08-23, 240-05-19, 227-34-30.Интернет сайтимиз: www.hidoyat.uzИнтернет почтамиз: [email protected]Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олинган. Гувоҳнома рақами 0177.Босишга 2011 йил 7 майда рухсат берилди. Босмахонага 2011 йил 10 майда топширилди.Қоғоз бичими 60х841/8. Адади 43.500 нусха. 1586-cон буюртма. «Sharq» нашриёт-матбаа аксиядорлик компаниясида босилди.

Қўлёзмалар қайтарилмайди. Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин. Келтирилган иқтибос ва рақамлар учун муаллиф масъул. Хат юборилгани-да исмлар тўлиқ, манзил аниқ ёзилсин. Мақолалар кўчириб босилса ёки иқтибос олинса, «Ҳидоят»дан

олингани кўрсатилиши шарт.

Журналимиз саҳифаларида оят ва ҳадислар берилаётгани учун уни ножоиз жойларга ташламаслигингизни сўраймиз.

МАСХАРА ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ

Бошқаларни масхара қилиш, уларни ўзи-дан паст санаш, уларнинг шаънини писанд қилмаслик, кибрланиш натижасидир. Масалан, ўғил фарзанди борнинг ўғли йўқ кишини кам-ситиши ёки башанг кийинган кимсанинг оддий кийинган кишининг устидан кулиши ва ҳоказо...

Қуръони каримда бундай дейилган:“Эй мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат

(бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улар-дан яхшироқ бўлса. Яна (сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасин)! Эҳтимол, (масхара қилинган аёллар) улар-дан яхшироқ бўлса. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмон-дир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир” (Ҳужурот, 11).

Ойшадан (розийаллоҳу анҳо) ривоят қилинади: “Мусибатга учраган бир киши бир гуруҳ аёллар ол-дидан ўтди. Аёллар уни масхара қилиб, кулишди. Ўша аёлларнинг баъзилари ана шу мусибатга муб-тало бўлишди” (Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмоннинг бошқа бир мусулмон жонига, молига тажовуз қилиши ва обрўйини тўкиши ҳаромдир. Тақво мана бу ерда бўлади” деб, қалбларига ишора қилдилар. Шунингдек, инсон бу иллатга бошқаларнинг айбини қидириш орқали ҳам дучор бўлиб қолади.

Абу Журай Ҳажмий айтади: Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига ке-либ, дедим: “Ё Расулуллоҳ, менга васият қилинг”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мар-ҳамат қилдилар: “Бир киши сенинг айбингни би-либ олиб, юзингга солса, сен унинг айбини билсанг ҳам, юзига солмагин. Қўявер, балоси ўзига, саво-би сенгадир” (Имом Бухорий ривояти).

Азизхўжа ИНОЯТОВ,Мир Араб Ислом ўрта махсус

билим юрти мударриси

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 3: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 3

Бугуннинг гапиЖамол МАВЛОНОВКўпроқ, яхшироқ ишлайлик ............................... 1Таянч нуқтаАзизхўжа ИНОЯТОВМасхара қилишдан сақланинг ........................... 2Идора ҳаётиТотувликка боғлиқ.................................................5Мунаввар оламАбдулазиз МАНСУРТўғри йўл танлаган устозлар...............................6Мамлакат янгиликлариДўрмон сабоқлари.................................................. 7Мовароуннаҳр уламолариДилбар УБАЙДУЛЛАЕВА,Фахриддин розий ...................................................8Ибратли ҳикояларОдам ва олма дарахти ...........................................9МулоҳазаКомилжон РАҲИМОВ“Ат-таъарруф...” ва унинг шарҳи ......................10Илм масканларидаТалабалар учун муҳим тадбирлар .....................11ТарбияМуҳтарама УЛУҒОВАБоланинг назари тўқ бўлсин ..............................12МасалаБир савол сўрасам................................................13МулоҳазаМуҳаммадсафо ДАВЛАТИЁРОВНозик иш.................................................................15Олисларга саёҳатБангладеш республикаси.................................... 16ТарихСаида ДАРИЕВАБухорога сафар..................................................... 18Ўлкамизни ўрганамизСуюндик МУСТАФОЕВСаҳобалар номи билан аталган жойлар ....................................... 22ХотираМаъруф ЖАЛИЛ Кўнгли кенг Тилак Жўра ................................... 23ШеъриятХУШНУДАзизлик истасанг, элдан ҳаё қил ..................... 24Зокиржон МАННОПХЎЖАЕВЙироқлашиш эмасми?........................................ 25Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилиЗебунисо ҲУСАЙНМомолардан мерос ............................................ 26НасиҳатҚизларгул ШАПИЕВАҚаттиқ кўз, тош қалбдан асрасин ....................27ОгоҳликРаҳимберди РАҲМОНОВМиссионерларнинг асл қиёфаси ......................28МасжидларимизЭрназар ТОПИЛОВ“Қурайш” жоме масжиди ................................. 30Машҳур аёлларСaрoймулкxoним..................................................31Халқона ўгитларМомоларимиз айтади... ...................................... 32

МУНДАРИЖАУшбу сонда

Очлик ва чанқоқликни кетказади-ган миқдорда еб-ичиш мустаҳабдир. Ана шу миқдордагиси киши жисмининг ва ҳиссиёт аъзоларининг саломатли-гига кифоя. Шунинг учун шариат иф-тор ва саҳарликсиз – узлуксиз рўзадан қайтарган.

Тафсир

Яхшиликка чақириш

Хабарлар

Аёллар саҳифаси

ИККИ МУҲИМ МАСАЛА

ОСОН ЁДЛАШ ҚОИДАЛАРИ

ИСЛОМ ВА ОЛАМ

САОДАТИМ ҲИКМАТИ

Раҳматуллоҳ НУРМАТОВ

4

14

21

19

Ёдланган оятларни устознинг тек-ширувидан ўтказиш керак. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, та-крорлаган киши хатосини билмай-ди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.

Расман эътироф этилдиМолдовада Ислом дини расман

ҳуқуқий мақом олди. Энди мамлакат му-сулмонлари эмин-эркин тоат-ибодат би-лан қилишлари мумкин. Шу муносабат билан Кишинёвда катта байрам танта-наси бўишлди. Унда мамлакат ҳукумати аъзолари, расмийлар, Оврупа парла-менти депутатлари, элчилар, чет эллик меҳмонлар иштирок этди.

Қайнота, қайнонанг, улар нинг яқин ларини, қариндош-уруғларини ҳурмат қил. Кўча-кўйда эшитган ҳар қандай сўзни айтиб, куёв дилини ғаш қилма, имкони етмайдиган нарсани олиб беринг, деб қистама. Сирини оч-ма. Уйнинг га пи ни кўчага, кўчанинг га пини уйга ташима.

Журналимиз саҳифаларида оят ва ҳадислар берилаётгани учун уни ножоиз жойларга ташламаслигингизни сўраймиз.

Маҳбуба СОБИРОВА

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 4: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

4 T S R Q U

Тафсир

“Эй Одам болалари! Ҳар бир мас-жид (намоз) олдидан зийнатларинг (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олинг-лар! Шунингдек, еб-ичинглар, (ле-кин) исроф қилманглар! Зеро, У исроф қилувчиларни севмайди” (Аъроф, 31).Бу ояти кариманинг тушиш сабаби

ҳақида муфассирлар бундай тушунтири-шади: Жоҳилият даврида ҳаж қилувчилар Ми-

нодан қайтгач, Каъбаи муаззамани ки-йимларини ечиб ташлаб тавоф қилишарди.Аллоҳ таоло Ҳазрат Муҳаммадни

(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбар қилиб юборгунига қадар одамлар ана шун-дай жаҳолат ботқоғида эди. Аллоҳ тао-ло “Эй Одам болалари! Ҳар бир мас-жид (намоз) олдидан зийнатларинг (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олинг-лар!” мазмунли оятни туширди. Бу оят тушгач,

Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жарчиси: “Каъбани яланғоч та-воф қилманглар”, деб ҳаммага эълон қилди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).Ушбу ояти карима

авратни ёпиш вожибли-гига далолат қилади. Инсон намозда ҳам, бошқа ҳолатда ҳам ав-

ратини бошқалардан беркитиши керак.Каъбий айтади: “Жоҳилият аҳли ҳаж

қилганларида ёғ, қуйруқ емасди. Шу би-лан ҳажни улуғлашарди”. Мусулмонлар: “Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам), бундай одатга биз ҳақли эмасмизми?” дейи шди. Шунда Аллоҳ таоло оятнинг “...еб-ичинглар, (лекин) исроф қилманглар!” мазмунли қисмини туширди. Ибн Аббос бундай дейди: “Оятда исроф ва шубҳадан холи еб-ичиш ҳалол экани баён қилинган”.

Очлик ва чанқоқликни кетказадиган миқдорда еб-ичиш мустаҳабдир. Ана шу миқдордагиси киши жисмининг ва ҳиссиёт аъзоларининг саломатлигига етади. Шу-нинг учун шариат ифтор ва саҳарликсиз – узлуксиз рўзадан қайтарган. Овқат емай, узлуксиз рўза тутиш баданни ҳолдан той-диради ва ўлимга сабаб бўлади. Киши-ни ибодатга қуввати етмайдиган даража-да заифлаштиради. Нафсининг зарурий эҳтиёжларини қондирмаган киши яхши-лик ва зуҳддан насибасиздир.Эҳтиёждан ортиқ миқдорда еб-ичишни

баъзилар ҳаром, баъзилар макруҳ дейишган. Зеро, кўп еган киши ошқозони тўла овқатни хазм қилишга қийналади. Бу нарса турли ка-салликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва

саллам): “Одамзод қориндан кўра ёмон бирор идишни тўлдирмаган. Одам бола-си гавдасини тик тутишга бир-икки луқма озуқа етади. Агар кўпроқ егиси келса, ун-да ошқозонининг учдан бири овқатга, уч-дан бири ичимликка, учдан бири ҳавога тўлдирилиши керак”, деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).Нақл қилишларича, Ҳорун ар-Рашид-

нинг жуда моҳир насроний табиби бор экан. У бир куни олим Али ибн Ҳусайн ибн Воқидга: “Сизнинг китобингиз (Қуръ-он)да тиб илмига оид ҳеч нарса йўқ. Илм ўзи икки хил бўлади: дин илми ва бадан илми (тиб илми)”, дебди. Али ибн Ҳусайн унга бундай жавоб берган экан: “Аллоҳ та-оло тиб илмининг барчасини ушбу ярим-та оятга жойлаб қўйган: “... еб-ичинглар, (лекин) исроф қилманглар!”Шунда насроний табиб: “Пайғам-

барингиздан тибга оид бирон нарса нақл қилинмаган”, дебди.Али ибн Ҳусайн бундай жавоб бериб-

ди: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тиб илмини бир неча сўзга жам қилганлар”.

ИККИ МУҲИМ МАСАЛА

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 5: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 5

Идора ҳаёти

“Улар қайсилар?” деб сўрабди табиб.“Ошқозон – касалликлар макони. Пар-

ҳез – барча давонинг боши. Ҳар бир ба-данга ўрганган нарсасини бер!”Шунда насроний табиб ҳайрат би-

лан иқрор бўлган экан: “Китобингиз ва пайғамбарингиз Жолинусга тиббиётда ҳеч нарса қолдирмабди!”Қуртубий айтади: “Касалликнинг даво-

си икки қисмдан иборат: ярми дори-дармон, ярми эса парҳез. Иккиси бир бўлдими, ка-сал соғайиб оёққа турди, деявер”.Бу иккиси қиёсланса, парҳез яхшироқ-

дир. Парҳезсиз дориларнинг фойдаси йўқ, аммо дори бўлмаса ҳам, парҳез фойда қилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Парҳез барча давонинг бошидир”, деганлар.Оятнинг “...исроф қилманглар!” қисми

кўп ейишдан ёки тўйгандан кейин ейиш-дан қайтаради. Кўп еган кўп ичимлик ича-ди, бу билан ошқозон оғирлашади. Натижа-да тоат, хайрли ишлар қилишга, меҳнатга ҳоли келмай қолади. Бу ҳолда ейишда ҳам, ичишда ҳам исрофга йўл қўйилган бўлади. Баъзи тафсир уламолари бу буйруқни “Ман қилинган нарсаларни еманг!” тарзида ҳам тафсир қилишган.

“У исроф қилувчиларни севмайди”. Яъни, Аллоҳ таоло ҳалол ва ҳаром бора-сида ҳаддан ошувчиларни яхши кўрмайди. Зеро, юқорида айтилганидек, еб-ичиш каби ҳалол ишларга ҳам муккасидан ке-тиш меъёрнинг бузилишига ва чегарадан чиқишга олиб келади. Чегарадан ошиш эса исроф бўлиб, Аллоҳ яхши кўрмайдиган сифатлардан экани ўрганаётганимиз оят-да баён қилинмоқда.Демак, ўртачалик ва меъёрни сақлаш

овқатланишда ҳам фойдали экан. Чунки Аллоҳнинг розилиги ҳам, саломатлик си-ри ҳам ана шу олтин ўртани сақлай би-лишдадир.

Қуртубий, Табарий ва Фахриддин Розий тафсирлари асосида

Нўъмон АБДУЛМАЖИД тайёрлади.

Тотувликка боғлиқБулоқбоши туманидаги (Андижон)

“Найман” жоме масжиди имом-хатиби До-ниёр Камолов “Ёш оила қурувчилар” дар-сида қатнашиб, никоҳ шартлари, одобла-ри, фарзандлар келажаги оиладаги тотув-ликка боғлиқ экани ҳақида гапирди.

Ҳуқуқий саводхонлик ҳафталиги

Тошкент вилояти ҳокимлигида мута-ассиблик ва миссионерликнинг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент ви-лояти вакили Қурбонбой Турсунов ишти-рок этди. Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-

ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоятнинг шаҳар ва туман-ларида, жумладан, Оҳангарон, Паркент, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Пискент, Бўка туманларида “Ҳуқуқий саводхонлик” ҳафталиги ўтказилди.

Огоҳликка чақиришдиСурхондарё ва Наманган вилоятлари

ўқув юртларида мутаассиблик ва мисси-онерлик таъсирларининг олдини олиш-га қаратилган тадбирларда Тошкент Ис-лом институти ректори Ҳайдархон Йўл-дошхўжаев, институт проректори Абду-маннон Каримов иштирок этишди.

Мадрасага ташриф20 апрель куни Ўзбекистон мусулмон-

лари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раи-си вазифасини бажарувчи Ортиқбек Юсу-пов, Бухоро вилоят ҳокими Самоиддин Ҳусенов “Жўйбори Калон” аёл-қизлар Ислом ўрта-махсус билим юртида бўлиб, мадраса биносини таъмирлаш ишлари-ни, дарсхоналар ва компютер хоналарини кўздан кечиришди. Таълим - тарбия жара-ёни билан танишишди.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 6: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

6 T S R Q U

XX асрда Ислом маърифатчилари су-лоласи – Бобохоновлар авлодидан етишиб чиққан уч муфтий шафқатсиз даҳрийлик ва коммунистик мафкура ҳукм сурган бир мамлакатда салкам ярим аср (1943-1989) мусулмонлар қалбида диний ҳис-туйғуларни уйғотиш, исломий эътиқодни қайта тиклаш, имом-хатиб кадрларни тай-ёрлаш тизимини шакллантириш ишлари-нинг бошида турди. Бу муфтийларнинг ақл-заковати, узоқни кўра билиши туфай-ли собиқ Иттифоқнинг улкан ҳудудида Ис-лом дини қайта тикланиши ва ривож топи-шининг истиқболли йўналиши белгиланди.Муфтийлар Ислом динининг тинчлик-

севар моҳияти ва ғояларини ҳамма жой-да кенг тарғиб-ташвиқ этишга, қарор топтиришга, муқаддас исломий тамо-йилларни асл ҳолида хурофотдан тоза-лаб, қайта тиклашга, турли оқимларнинг ихтилофлари сабаб узоқ давр мобайни-да шаклланиб қолган ғоявий тарқоқликни йўқотишга, исломий эътиқод ҳақида чина-кам тўғри билимларни ёйишга, жаҳолат, зўравонлик ва шафқатсизликнинг олдини олиш мақсадида одамларни ўзаро тинч лик

Мунаввар олам

16 апрель куни Тошкентдаги “Эшон Бобохон” жоме масжи-дида “Динимиз фидойилари” китобининг тақдимоти бўлди. Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, профессорлар Зоҳиджон Исломов, Убайдулла Уватов, академиклар Азиз Қаюмов, Иброҳим Искандаров ва бошқа олим-лар иштирок этишди.

Мазкур китобда 1943–1989 йиллар Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг ташкилотчи раҳбарлари бўлган, беш республика муфтийлари – шайх Эшон Бобохон ибн Аб-дулмажидхон, шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Шамсиддин-хон Бобохоновнинг серқирра фаолияти мухтасар баён қилинган. Ки-тобни “Тошкент Ислом университети” нашриёт-матбаа бирлаш-маси чоп этган.

Қуйида ана шу китоб муқаддимасини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

ва муҳаббатга чақиришга катта эътибор бе-ришди.

1945 йили Бухорода Мир Араб мадра-саси қайта тикланиши, 1971 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳади очилиши, бу масканларда таъ-лим-тарбиянинг ривожланиши Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси раислари шайх Эшон Бобо-хон ибн Абдулмажидхон, унинг ўғли шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, набира-си доктор Шамсиддинхон Бобохонов ном-лари билан боғлиқдир.

1962–1989 йиллари собиқ совет дав-лати Ислом ташкилотларининг халқаро алоқалар бўлими раҳбари бўлиб ишла-ган муфтийлар Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шамсиддинхон Бобохо-нов жаҳоннинг 80 мамлакатидаги дин-дошларимиз билан дўстона алоқаларни ўрнатишга муваффақ бўлишди.Ҳозир Мустақил Давлатлар Ҳамдўст-

лиги мамлакатлари, жумладан, Россия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекис-тондаги диний ташкилотларнинг раҳбар-

ТЎҒРИ ЙЎЛ ТАНЛАГАН УСТОЗЛАР

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 7: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 7

ларининг кўпчилиги ўтган асрнинг 50–90-йиллари оралиғида Бухородаги Мир Араб мадрасасида ёки Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида таълим-тарбия олишган.Муфтий Бобохоновлар аҳли сунна ва

жамоанинг ўрта ҳанафий йўналишини тўғри танлашгани даврлар ўтиши билан ҳам, уларнинг собиқ иттифоқдош респуб-ликалардаги издошлари эришган ютуқлар билан ҳам тасдиқланди. Ҳамдўстлик мам-лакатларида ҳам мустақиллик туфайли мусулмонларнинг эмин-эркин яшашла-ри, ибодат қилишлари учун кенг имкони-ятлар очилди.Ушбу китоб муаллифи Амирсаидхон

Усмонхўжаев Эшон Бобохон ибн Абдулма-жидхон набираси, тарихий далиллар, ноёб ҳужжатлар асосида уч муфтий ҳаёти ва фао-лиятига доир гоҳ ғамгин, гоҳ ёрқин воқеалар ҳақида ҳикоя қилади, уларнинг шогирдла-ри, ҳамкасблари ва замондошларининг дил сўзларини келтиради, замонлар ва энг янги та-рих асосида собиқ иттифоқдош республикалар мусулмон халқлари тақдири ҳақида сўз очади. Бу халқларнинг умумий, бўлинмас тарихи бор-лигини, уларнинг маданият ва маънавият ил-дизлари умумий, диний таълим берган устоз-лари якдил эканини таъкидлайди.Ушбу китоб нашри муфтий Бобохонов-

лар, уларнинг ҳамкасблари ва ҳамфикрлари бошлаган хайрли ишларни давом эттираёт-ган – Ислом динимизга хизмат қилаётган дўстларимизни илҳомлантиради, билимла-рини бойитади, деб умид қиламиз.Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таоло-

нинг ҳақ динига, Ватани ва халқига хиз-мат қилган XX аср Ислом қаҳрамонлари ҳаёти ва тажрибасини ўрганиш фойдадан холи бўлмаслиги аниқ.Иншааллоҳ, ушбу китоб исломий илм

масканларининг, гуманитар ўқув юртла-рининг талабалари, динимизнинг янги та-рихи билан қизиқувчилар учун ҳам муҳим манба бўлади.

Абдулазиз МАНСУР,Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

“Темур тузуклари”нинг янги нашри

Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур ту-зуклари” асари мустақиллик йиллари мил-лий-маданий меросимизнинг ноёб намуна-си сифатида қайта тикла-ниб, бир неча бор нашр қилинган эди. Амир Темур туғил-

ганига 675 йил тўлиши муносабати билан Юрт-бо шимиз таклифига кўра, бу китоб мукаммал ҳолда қайта нашр этил-ди. Халқаро “Амир Те-мур” жамғармаси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номида-ги Шарқшунослик институти нашрга тай-ёрлаган китоб муҳтарам Юртбошимиз ёз-ган сўзбоши билан очилади.

Инсулинга талаб ошяптиТошкент вилояти Бўстонлиқ туманида

швейцарияликлар билан ҳамкорликда йи-рик доришунослик корхонаси қурилиши бошланди. Лойиҳага кўра, мажмуада илк босқичда инсулин, шунингдек, антибиотик-лар, дармондорилар ишлаб чиқарилади. Бу-гун дунё бўйича қанд касалига чалинганлар тобора кўпайиб, инсулинга талаб ошяпти .

Қурилиш ишларини Олмониянинг “Linde” ширкати бажаради. Қурилишни жорий йил охиригача битириш, 2012 йил-дан маҳсулот ишлаб чиқариш режаланган.

Саид РАҲМОНОВ

Дўрмон сабоқлариЯқинда Ўзбекистон Ёзувчилари уюш-

масининг “Дўрмон” ижод уйида “Болалар адабиёти кунлари” республика анжума-ни бўлиб ўтди. Анжуманга барча вилоят-лар, Қорақалпоғистондан ижодкор бола-лар келишди. Олтмишдан зиёд қўлёзмадан ўттиз иккитаси саралаб олинди. Ишти-рокчиларнинг шеър ва ҳикоялари “Маъ-рифат”, “Тонг юлдузи” газеталари, “Гул-хан”, “Ғунча” журналларида чоп этилади.

Мамлакат янгиликлари

а

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 8: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

8 T S R Q U

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Али Фахриддин Ро-зий Рай шаҳрида туғилган. Отаси шу ердаги мас-жиднинг имом-

хатиби бўлгани учун уни “Розий ибн Ха-тиб” ҳам дейишган. Фахриддин Розий-нинг туғилган йили хусусида баъзи тарих-чилар ҳижрий 543, баъзилари 544 (милодий 1148) йилни кўрсатишади. Аллома ҳаёти ва илмий-ижодий фаолиятини чуқур ўрганган араб олими Муҳаммад Солиҳ Зарконнинг фикрича, у 544 йилда туғилган.Ёшлигидан турли илмларга қизиққан

Фахриддин Хуросон ва Ўрта Осиёнинг бир қанча шаҳарларида бўлиб, кўплаб олим, шоир, файласуф ва давлат арбоблари би-лан мулоқотда бўлади. У таълим олиш-ни Хуросоннинг Мароға шаҳрида бошла-ган бўлса-да, ҳаётининг кўп қисми Бухо-ро, Самарқанд, Насаф, Хоразм, Банокат ва Марвда ўтади. Жумладан, Бухорода буюк мутафаккирлар Абу Али ибн Сино ва Абу Наср Форобий таълимотларидан таҳсил олади, илмий баҳсларда қатнашади. Олим қайси шаҳарга бормасин, унга

ҳурмат кўрсатилган. Хоразмда шоҳ Ало-уддин Такаш иззат-икром эҳтиром би-лан кутиб олган. Фарзандларига устоз-лик қилишини сўраган. Отаси вафотидан кейин тахтга ўтирган Муҳаммад усто-зи Фахриддин Розийга алоҳида илтифот кўрсатиб, мартабасини оширган.Фахриддин Розийнинг вафоти ҳақида

ҳам олимлар орасида турли фикрлар мав-жуд. Баъзилари Хоразмда, баъзилари Рай шаҳрида, яна бошқалари Ҳиротда вафот этган дейишади. Аммо кўпчилиги унинг Хоразмда оғир касаликка чалинганини

эътироф этиб, у ерда вафот қилганига гувоҳлик беришади. Шунга кўра, Фахрид-дин Розий ҳижрий 606 (милодий 1209) йи-ли рамазон ойининг 15 кунида боқий ду-нёга кўчгани айтилади. Тафсир, фиқҳ, калом, усул, тарих, ада-

биёт, фалсафа фанлари бўйича даврининг қомусий олими ҳисобланган Фахриддин Ро-зий бой илмий-маънавий мерос қолдирган. Алломанинг биргина “Жомеъул улум” аса-ри ақида, фиқҳ, фароиз, васият, тафсир, та-рих, грамматика, тиб, табиат, ов қилиш, деҳқончилик ҳақида батафсил маълумотлар беради. Тафсир илмига оид “Мафотиҳул ғайб” асари чуқур мазмун-моҳияти ва кенгқамровли билан бошқа тафсирлардан ажралиб туради. Розий тафсирида оят ва сураларнинг ўзаро боғлиқлиги ва муноса-бати тўғрисида бир эмас, бир неча далил келтиради. Олим Ибн Халликон бу ҳақда: “Розий ўз тафсирида кўп ажойиб ва ноёб маълумотларни жамлаган”, дейди. Оламлар ва бутун борлиқни илмий асос-

да теран англашда зарур бўладиган фикрат-лар ва қарашларни ёйишда алломанинг но-ёб асарлари катта аҳамиятга эга. Унинг “Маҳсулул афкор ал-мутақадимин ва мутаах-хирин” (“Қадимгилар ва кейингилар афкор-ларининг маҳсули”) асари жамият ҳаётида алоҳида эътиборга лойиқ. Аллома унда ёш авлодни буюк аждодлар ҳаётидан ўрнак олиб, турмуш тарзлари учун фойдали хуло-са ва сабоқлар чиқариб олишга даъват этади.Фахриддин Розийнинг инсонлар-

ни ҳамиша имон-эътиқодли, ҳалол, адо-латли, ватанпарвар, меҳнатсевар, раҳм-шафқатли, мурувватли бўлишга чорлаб келган асарлари ҳозирги кунда ҳам илм-фан ва маданиятнинг ноёб дурдоналари сифатида жамият аъзоларининг маънавий юксалишига катта ҳисса қўшяпти.

Дилбар УБАЙДУЛЛАЕВА,Тошкент Ислом университети магистранти

Мовароуннаҳр уламолари

ФАХРИДДИН РОЗИЙ

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 9: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 9

Ибратли ҳикоялар

Бир болакай ҳар куни катта олма дарахти ёнида ўйнашни жуда яхши кўраркан. Шох-ларига чиқиб олма ер, туш маҳали соясида мизғир экан. Хуллас, болакай олма, олма эса болакай билан ўйнашни жуда яхши кўриб қолибди. Кунлар ўтибди. Болакай анча улғайибди. Энди олма дарахти олдига ҳар куни келмайдиган бўлибди.

Бир куни бола жуда хафа ҳолда келибди.– Кел, бирга ўйнаймиз, – дебди дарахт.– Йўқ, мен энди дарахт атрофида ўйнаб

юрадиган болакай эмасман, – деб жавоб берибди, – турли ўйинчоқларим бўлишини истайман, сотиб олиш учун менда пул йўқ...

– Афсус, пул менда ҳам йўқ, лекин мева-ларимни териб, сотиб, ўйинчоқлар оли-шинг мумкин, – дебди қайғуриб дарахт.

Бола ҳаяжонланиб кетибди. У мева-лардан узиб олиб, хурсанд ҳолда орти-га қайтибди ва шу кетганча яна узоқ вақт дарахт ёнига келмабди. Дарахт эса уни соғинибди, йўлига интизор бўлибди…

Бир куни ҳалиги бола (энди у катта киши эди) яна олма дарахти ёнига келибди. Олма жуда хурсанд бўлиб, ҳаяжонланиб кетибди.

– Кел, ёнимга ўтир, – дебди дарахт.– Афсус, вақтим йўқ. Оилалиман, уларни

боқишим, бошпана қилишим керак. Менга ёрдам бера оласанми?

– Узр, пулим йўқ-да, аммо шохларим-ни кесиб, ундан уй қурсанг бўлади, – деб-ди дарахт.

Киши олма дарахтининг барча шохлари-ни кесиб олиб, хурсанд бўлганича ортига қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда шодланибди. Аммо... анчагача ёлғиз қолибди.

Иссиқ ёз кунларининг бирида киши дарахт ёнига келиб, унга суянибди.

Олма дарахти зиёратига келган эски қадрдонини кўриб, ўзида йўқ хурсанд бўлибди ва:

– Кел, суҳбатлашамиз! – дебди.– Қарияпман. Ҳолим йўқ. Чарчаганман.

Қани энди бир қайиғим бўлса-ю, унда сузиб ҳаёт ташвишларидан йироқлашсам... – деб-ди киши.

Дарахт бир оз жим қолиб, сўнг дебди:– Кел, танамдан қайиқ ясагин-да, узоқ

ерларга сузиб бор, ташвишларни унут, дам ол, ёнимга шодон қайтиб кел...

Киши унинг бақувват танасини арра-лаб, ундан қайиқ ясабди ва орзуига етибди.

Дарахт кўз ёшлари билан унга табассум қилибди...

Қиссадан ҳисса: Олма дарахти ота-

она тимсоли. Улар ҳам боласи учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёр. Бола-нинг дарахтга бепарволиги, шафқатсизлиги бизни ачинтирди, лекин ўзимизни кузат-сак, биз ҳам кўп ҳолда ота-онамизга шун-дай муносабат кўрсатамиз. Уларнинг меҳр-муҳаббатига яраша жавоб қайтаролмаймиз ёки яхшиликларини вақтида қадрламаймиз.

Аллоҳ таоло хатоларимизни кечириб, тўғри йўлга бошласин. Ота-оналаримизни рози қилиш бахтини насиб этсин.

Тошкент Ислом институти 3-босқич талабаси Дилафрўз САЛОҲИДДИН қизи

тайёрлади.

ОДАМ ВА ОЛМА ДАРАХТИ

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 10: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

10 T S R Q U

Мерос

Бу борада Тожулислом унвони би-лан машҳур муҳаддис, фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад Бухорий Калободийнинг “Ат-таъарруф ли мазҳаб ат-тасаввуф” (“Тасав-вуф йўлини билиш ҳақида китоб”) асари асос манбалардан ҳисобланади. Ушбу ки-тобда ақида ва фиқҳга доир турли масала-ларга Қуръон оятлари, ҳадиси шариф, улуғ орифлар, дин арбобларининг сўзларига та-яниб, ечим топилади.Бу китобга даврининг улуғ олимларидан

Абу Иброҳим Исмоил Мустамлий форс ти-лида “Шарҳ ат-таъарруф” номли шарҳ ёзган.Олимнинг тўлиқ исми Абу Иброҳим Ис-

моил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Мус-тамлий Бухорийдир. У нима учун бу ки-тобни шарҳлагани ҳақида бундай дейди: “Дўстлар мендан форс тилида диёнат, му-омала, ҳақойиқ, ишоратларни ўзида акс эт-тирган бир китоб ёзишимни истадилар. Бу

китоб улар тушунчаси даражасида бўлса ва ибодатда адашмасалар, чунки тавҳидда ғалат кетиш куфр эрур. Имконим даражаси-да ҳаракат қилдим ва пиримиз Абу Бакр ибн Абу Исҳоқ Муҳаммад Бухорий Калободий-нинг (раҳимаҳуллоҳ) “Ат-таъарруф...” ки-тобини шарҳладим. Сўзимни олдин ўтган азизлар сўзи билан табаррук айладим. Би-ров менга айб қўймаслиги учун нимани айтган бўлсам, уни оятлар, ҳадиси шариф ёки фиқҳнинг бирор масаласи билан да-лилладим. Ушбу китобда тавҳидда эътиқод масаласи, диёнат, ҳол, мақом, ҳақойиқ, мушоҳадалар, рамзлар, ишоратлар, шайх-ларнинг сўзлари ва ҳикоятларни аҳли сунна ва жамоа ақидасига мувофиқ баён этдим”1.Абдулкарим Самъоний (1113–1167)

“Ал-Ансоб” (“Насабнома”) китобида Мус-тамлий ҳақида шундай маълумотларни келтиради: “Абу Иброҳим Исмоил Мус-тамлий Бухоро аҳлидан бўлиб, муфассир эдилар. Бухорода кўп олимлардан таълим олганлар. Бу кишидан баъзи муҳаддислар ҳадис ҳам ривоят қилишган. ...Фақиҳ ва муҳаддис киши эдилар. Ҳижрий 434 (ми-лодий 1043) йили зулқаъда ойининг ўн ол-тинчисида, душанба куни пешиндан ке йин вафот этганлар”2.Абу Иброҳим Исмоил Мустамлийга яна

икки китоб нисбат берилади. Биринчиси – Қуръони карим тафсири. “Имом Мустам-лий фазл ва илм бобида дадил, ақл боби-да ибрат эди. Унинг тафсири тўғрилиги ва мукаммаллиги билан уламоларнинг як-дил эътирофига сазовор бўлган”, деб эс-

“АТ-ТАЪАРРУФ...” ВА УНИНГ ШАРҲИ

Тасаввуф чин исломий-маърифий ҳодиса сифатида юзага келди. Лекин милодий X–XI асрларда уни бузиб талқин қиладиган, асл ўзанидан узоқлаштирадиган тоифалар чиқди. Шу боис олимлар бу борада дасту-риламал бўладиган китоблар ёзишди.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 11: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 11

“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ислом институти му-даррис ва талабалари Тему-рийлар тарихи, Ўзбекистон халқлари тарихи музейлари-га, Шаҳидлар хотираси май-донига саёҳат уюштиришди.

* * *Институтнинг “Тил-лар” кафедраси мудири Ибодуллоҳ Аҳроров талаба-лар билан “Имом-хатиб учун зарурий хислатлар” мавзуи-да суҳбат ўтказди, саволлар-га жавоб берди.

* * *19 апрель куни Кўкалдош Ислом ўрта махсус билим юртида 2010–2011 ўқув йи-ли битирувчиларининг иш жойларига тақсимоти бўлиб

ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мас-жидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов иштирок этди.

* * *21 апрель куни “Хожа Бу-хорий” ислом ўрта махсус билим юрти 1-босқич тала-баларидан икки жамоа маъ-навият асослари ва араб ти-ли бўйича мусобақалашди. Матнларни имло хатолари-сиз ёзиш, грамматик таҳлил ва таржима қилиш бўйича

билимлар синалди. Ҳайъат иккала гуруҳни ҳам ғолиб топди. Жамоаларга эсдалик совғалари берилди.

* * *“Саййид Муҳйиддин мах-дум” Ислом ўрта махсус би-лим юрти талабалари Анди-жон вилояти Жалақудуқ ту-

манига саёҳат уюштириш-ди. Улар Қутайба ибн Мус-лим номи билан аталган зиёратгоҳда бўлишди.

* * *20 апрель куни диний идо-ранинг Андижон вилояти ва-кили Нуриддин Ҳолиқназаров билим юртининг 3-4-босқич талабалари билан “Мутаас-сиблик ва миссионерликнинг жамиятга салбий таъсири” мавзуида маънавият дарси ўтказди. Вилоят вакили мав-зуга доир кўп маълумотлар-ни кўргазмали воситалар ёр-дамида тушунтириб берди.

* * *19 апрель куни “Фахрид-дин Розий” Ислом ўрта мах-сус билим юртида “Мавли-ди шарифнинг ҳукми ва ула-моларнинг бу ҳақдаги фикр-лари” мавзуида маърифий тадбир ўтказилди.

Мухбиримиз

лайди XV асрда яшаб ўтган аллома Рашидуддин Ват-вот. Афсус, бу бебаҳо ки-тоб бизгача етиб келмаган. Иккинчиси – “Кашф ул-маҳзуб” номли асар. Унинг бир нусхаси Истамбулдаги Қилич Пошо кутубхонаси-да сақланади.

“Шарҳ ат-таъарруф” XI асрнинг содда, равон насри намунасидир. Бироқ унда арабча калима ва иборалар-дан кўп фойдаланилган. Уш-бу китобнинг бир неча нус-халари бор. Шулардан энг қадимгиси Покистон мил-лий музейида сақланаётган форсча нусхадир.

“Шарҳ ат-таъарруф” 1912 йили Покистоннинг Лакҳнав шаҳрида тўрт жилдда нашр этилган. 1850 йили доктор Ҳасан Манучеҳр “Шарҳ ат-таъарруф”нинг баъзи бир жузларини, кейинча-лик Муҳаммад Равшан беш жилдли илмий-танқидий наш рини чоп эттирган. 1980 йили доктор Аҳмад Али Ра-жоий Бухорий “Хулосаи шарҳи таъарруф” номи би-лан Теҳронда чоп эттирган.Мустамлий ёзган шарҳ-

нинг турли даврларда, тур-ли мамлакатларда бир неча бор нашр этилгани асар-нинг қадр-қиммати ҳамон юксаклигини кўрсатади.

Комилжон РАҲИМОВ,“Баҳоуддин

Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси илмий ходими

1Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад Мустамлий Бухорий. “Шарҳ ат-таъарруф ли мазҳаб ат-тасаввуф”. Теҳрон. (1994–1997), 1 жилд, 15-бет.

2Абдулкарим Самъоний . “На-сабнома”. “Бухоро”, 2004, 99-бет.

ТАЛАБАЛАР УЧУН МУҲИМ ТАДБИРЛАР

Илм масканларида

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 12: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

12 T S R Q U

Тарбия

Мендан сал олдинроқда ёш аёл тўрт-беш ёшларда-ги қизини етаклаб борар-ди. Кутилмаганда қизча онасининг қўлидан чиқиб, йўл четидаги савдо раста-си томон чопди. «Тўхта, ҳой, йиқиласан», деганча жувон қадамини тезлатди. Қизча сотувга қўйилган ширинликлардан бирини олди-да, онасига ўгирилди: «Манувни оберасиз!» Аёл у ёқ-бу ёққа ҳижолатланиб

қараб қўйди-да, боласига тушунтирди: «Ҳозир сен-га мумкинмас. Томоғинг оғрияпти-ю…» Аммо га-пи оғзида қолди, қизча кес кин «Йўқ!» деб ширин-ликни орқасига беркитди. Уларнинг олдидан ўтиб кетдим, аммо анча жойга-ча қизчанинг кайсарлик, инжиқлик билан айтган сўзлари, йиғиси эшитилиб турди… Хаёлимга онам-

нинг ажойиб насиҳатлари, ўгитлари келди. Бола пай-тимиздаги манзараларни эсладим.

…Бирор жойга бориш-дан олдин онам албатта: «Кўчада мени жавратмай-сизлар. Уни-буни олиб бер деб хархаша қилмайсизлар. Меҳмонга борганда, кат-талар орасида ўтирмай, ташқарида ўйнайсизлар. Дастурхондаги нарсалар га тикилманглар, уят бўлади»,

деб тайинлар эдилар . Агар айт ганларини бажармас ак , зим дан шун -дай қараш қи-ларди лар , бу қарашлари уй-га келганимиз-дан кейин ола-диган жазомиз-га ишора эди.Меҳмон ке-

лишини яхши кўрмаган бо-ла бўлмаса ке-

рак. Унинг ҳурмати учун дас турхонга алоҳида ноз-неъматлар қўйилади. Ай-ниқса, онамнинг дадалари – Қозоқбой ҳожи опоқдадам келганларида дастурхонда тансиқ неъматлар кўпайиб кетарди. Биз болалар са-лом бериб, опоқдадам пе-шонамиздан ўпганларидан кейин катталар ўтирган хо-нага деярли кирмас эдик. Ўзимизга алоҳида дастур-

хонча солиб, ширинликлар билан сийлашарди. Ле-кин на ота-онам, на яқин қариндошларнинг дар-возадан кириб келибоқ қўлимизга бирор егулик ёки совға тутишганини эс-лай олмайман.Йиллар ўтди, ўзимиз

фарзандли бўлганимиздан кейингина бу одатнинг ҳикматини тушундим.

“Болага олиб келган нар-сангни ҳеч қачон кўчадан кирибоқ қўлига тутма, – дердилар онам. – Ким кел-са, қўлига қарайдиган, меҳ-монниям шунинг учун кута-диган бўлиб қолади. Ҳаётда ҳар хил вазият бўла ди, кел-ган одамдан совға олишга ўрганиб қолган бола кат-таларни хижолат қилиб қўяди. Кўча-кўйда юрга-нида ҳам айтган нарсасини олиб бераверма, ҳамманинг кўз ўнгида кавшаниб юрма-син. Биринчидан қўли то-за бўлмайди, иккинчидан ҳар кимнинг назари туша-ди, яна энг ёмони, пулинг борми, йўқми, тўғри кел-ган жойда истаган нарсаси-ни олиб беролмасанг, шар-манда қилади… Одамнинг қорни тўқ бўлсаям, наза-ри оч бўлса, қорин қулига айланади. Буларни менга опоқдаданг айтганлар”.Болалигимда айрим ду-

гоналарим оналари билан қўни-қўшнининг тўйига боришса, ҳавасим келар-

БОЛАНИНГ НАЗАРИ ТЎҚ БЎЛСИН

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 13: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 13

ди. Чунки онам аёллар би-лан йиғилиб тўйхонага ки-ришдан олдин акам икка-ламизга: «Орқамдан кир-манглар, мен сизларни тўйхонада кўрмай», деб тайинлардилар. Бу гапни икки қилмаганмиз.Болалик-да, тўйхонага

кириб ширинликми, пиши-риқми кўтариб чиққан ўртоқларимга ҳавас қилган пайтларим ҳам бўлган. Ҳатто бир куни ён қўшнимиз: «Одатингиз қурсин, Мали-кахон. Тўй дастурхони элга ёзилади-да. Болаларингизга иккита қанд олиб чиқсангиз, биров уришармиди?» дега-нида, зимдан онамнинг жа-вобларини кутганман. «Шу уйда борига кўникишсин. Бугун битта қандни ортиқча еса, шохи чиқармиди?» де-ганлар.Болаларим йўлга ки-

рар-кирмас, онам менга бундай тайинлаганлар: «Меҳмондорчиликдан чўн-тагингга нимадир солиб ке-либ, болага берма. Фалон ишни бажарсанг, уни олиб бераман, буни олиб бера-ман, деб ваъда қилма – бо-ла тамагир бўлиб қолади».Бу насиҳатларни мен

онамдан эшитдим, онам опоқдадамдан, у киши… Хуллас, фарзанд одоб- ах-ло қини азиз деб билган халқимизнинг ақлий, маъ-навий, тиббий, руҳий жиҳат-ларни уйғунлаштирган тар-бия усулларидан битта ми-сол бу.

Муҳтарама УЛУҒОВА

Масала

Савол: “Банданинг моли садақа қилиш билан ка-маймайди”, дейилган. Илтимос, шуни тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Садақа қилиш билан мол кўпаяди ва ун-га барака киради. Ҳадисда, закотини вақтида бериш ва муҳтожларга садақа қилиш билан молнинг кўпайиши, қўрғонланиши айтилган. Қуръони каримда: “Аллоҳ судхўрликни (фойдасини) йўқ қилади ва садақа (берув-чиларга бойлик)ларни кўпайтиради...”, деб марҳамат қилинган (Бақара, 276).Абу Кабша Амр ибн Саъд Анморий (розийаллоҳу

анҳу) айтади: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганларини эшитдим: “Уч нарсага қасам ичаман: банданинг моли садақа қилиш билан камаймай-ди; кишига бирор зулм қилинганида сабр этса, Аллоҳ та-оло унинг иззат-шарафини оширади; инсон тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очади...”» (Имом Термизий ривояти).Инсон асло садақа қилсам, молим камаяди, деган ха-

ёлга бормаслиги керак. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганида ер юзига икки фаришта тушади. Улардан бири: “Ё Аллоҳ, нафақа, садақа қилган инсон молининг ўрнини тўлдир”, деса, иккинчиси: “Ё Аллоҳ, зиқна одамнинг молига та-лофат етказ”, деб дуо қилади” (муттафақун алайҳ), деб хабар берганлар.Одатда ҳадиснинг қасам билан бошланиши айтила-

диган нарсанинг муҳимлигини билдиради. “Банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди”, дейиш билан инсонларни саховатли бўлишга қизиқтириш ҳам бор. Чунки қўлимиздаги озгина нарсани бериб бўлса ҳам бир муҳтожнинг кўнглини шод қилсак, катта савобга эриша-миз. Демак, имкони бор одам муҳтожларга ёрдам бери-ши керак. Бу иши туфайли унинг молига барака киради.

“Сўраган эдингиз”дан олинди.

БИР САВОЛ СЎРАСАМ

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 14: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

14 T S R Q U

Яхшиликка чақириш

Қуръони карим башариятнинг ҳидоя-ти учун нозил қилинган. Ҳар бир му-сулмон Каломуллоҳ оятларини ёдлаш ва амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп му-кофотлар ваъда қилинган. Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ри-воят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади”, деганлар (Имом Муслим ри-вояти).Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлаш-

нинг айрим қоидаларини баён қиламиз:1. Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал

қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.

2. Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомли-сидир”, деганлар (муттафақун алайҳ).

3. Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятлар-нинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.

4. Ёдланган оятларни устознинг тек-ширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши ха-тосини билмайди. Устоздан ўтказган ки-шининг эса хатолари тузатилади ва ёдла-ганлари мустаҳкамланади.

5. Кечалари Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, их-лос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.

6. Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.

7. Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.

8. Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. На-тижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.

9. Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкашти-риб юборишдан сақлайди.Саҳар пайти, шом билан хуфтон намоз-

лари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарса-лар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.

Раҳматуллоҳ НУРМАТОВ, Тошкент Ислом институти ўқитувчиси

ОСОН ЁДЛАШ ҚОИДАЛАРИ

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 15: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 15

Мулоҳаза

Мажлислардан би-рида Ҳасан Бас-

рий (раҳматуллоҳи алайҳ ) ҳамсуҳбатларидан сўра-дилар:

– Экин пишиб етилгани-дан сўнг нима қилинади?

– Ҳосил йиғиб олинади, – деб жавоб беришди.

– Шуни билинг, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат (касал-лик) етиши ҳам мумкин, – дея Ҳасан Басрий фарзанд

тарбиясига лоқайд бўлиш оқибатига ишора қилдилар.Фарзанд улуғ неъматдир.

Оталик, оналик масъулияти катта. Бурчини тўғри тушун-ган ота-она тарбияга асло эъ-тиборсиз бўлмайди.Тарбия жуда нозик иш-

дир. Фарзандга бир яхши одатни сингдириш учун бир неча ой, ҳатто йиллар керак бўлади. Бу машаққатли иш ота-онадан катта қунт ва сабр-қаноат талаб эта-ди. “Сабр қилган кам бўлмас” ҳикмати фар-зандига яхши таълим бериб, одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаган ки-шилар ҳаётида исботи-ни топган.Фарзанд тарбияси-

да онани нг ўр ни бе-қиёсдир. Чунки бо-ла лар кўп вақтлар она лар и билан бирга бўлишади. Шу сабабли ҳам Расулуллоҳ (сол-лаллоҳу алайҳи ва сал-

лам): “Хотинлар тўрт нар-санинг бири учун никоҳга олинади: мол-дунёси, насл-насаби, чирой-жамоли ва дин-диёнати учун. Сен дин-диёнатлисига уйланиб муваффақият қозонгин, эй қўлинг тупроққа белангур!” деб марҳамат қилганлар (муттафақун алайҳ).Ойшадан (розийал лоҳу

анҳо) ривоят қилинади. Пайғам баримиз (сол лал-лоҳу алайҳи ва саллам) де-

дилар: “Ўз нутфангиз (нас-лингиз)га муносиб жуфти ҳалолни ихтиёр қилинглар (яъни, бўлажак зурриётин-гиз учун яхши, солиҳа аёл-ларни танланглар)” (Ибн Можа, Дорақутний).Баъзан ота-она меҳр

кўрсатяпман деб ҳам ўз-лари га, ҳам болаларига зулм қилишади. Бурч де-ганда, фарзанди айтганини

НОЗИК ИШ

а

муҳайё этишни тушуниша-ди. Мутахассислар таъкид-лашича, бундай шароит бо-лада худбинлик, дангаса-лик, лоқайдлик иллатларини уйғотади. Шу билан бирга, ўта сиқиқ муҳитда яшаган, оиласи, ота-онасидан етар-лича меҳр кўрмаган бола-ларда ҳам бу каби иллатлар, айниқса, худбинлик шакл-ланиб боради. Демак, ҳар бир ишда бўлганидек, фар-зандга меҳр беришда ҳам,

қаттиққўл, талабчан бўлишда ҳам ўртача йўл тутиш керак.Донишмандлар бола-

ни ниҳолга қиёслашади. Ниҳол чоғидаёқ тўғри ўси-шига эътибор берилган, ях-ши парваришланган дарах-тнинг ҳосили ҳам шунга яраша бўлади.

Муҳаммадсафо ДАВЛАТИЁРОВ,

Тошкент Ислом институти

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 16: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

16 T S R Q U

Майдони: 143 998 кв. км.Аҳолиси: 133,5 миллион киши.Пойтахти: Дакка шаҳри.Тузуми: Буюк Британия бошчилигидаги Миллатлар ҳамдўстлигига кирувчи пар-ламент республикаси.Давлат бошлиғи: президент.Маъмурий тузилиши: 19 округни бирлаштирган 4 вилоятдан иборат.Йирик шаҳарлари: Читта-гонг, Кхулна, Ражахи.Пул бирлиги: така.

Олисларга саёҳат

БАНГЛАДЕШ РЕСПУБЛИКАСИ

Жуғрофий ўрни. Осиё-нинг жанубий қисмида жойлашган бу мамлакат аҳолиси ва ҳудуди жиҳа-тидан қитъанинг йирик давлатларидан саналади. У Миянма ва Ҳиндистон дав-латлари билан чегарадош, жанубда эса Бенгал бўғози сувларига туташган.Тарихи. Бенгал қабила-

лари Қуйи Ганг водийида милоддан аввалги мингин-чи йиллар атрофида пайдо бўлган. Кейинчалик Ван-га (Бенгалия) давлати таш-кил топди. Саккизинчи-ўн иккинчи асрларда яго-на Бенгал давлати мавжуд эди. Ўн олтинчи асрга ке-

либ Бангладеш Бобурий-лар сулоласи қўл остида бўлди ва айни шу давр-ларда мамлакатда Ислом

дини кенг тарқалди. Бо-бурийлар даврида мамла-катда илм-фан, мадани-ят ривожланди. Ҳаммани лол қолдирувчи муҳташам меъморий обидалар бар-по қилинди, аҳоли турму-ши фаровонлашди. Аммо ўн саккизинчи асрга келиб Англия мустамлакачилари бу мамлакатга кўз олайти-ра бошлади ва 1757 йилги Плесси яқинидаги жанглар-дан кейин бангладешлик-лар инглиз босқинчилари тасарруфига ўтишга маж-бур бўлишди. 1947 йили Ҳиндистоннинг мустақил бўлиши ва унинг икки дав-латга бўлиниб кетиши на-тижасида Шимолий Бен-галия ҳудуди Покистонга ўтиб кетди. «Бенгаллар за-мини» (Бангладеш) 1971 йили мустақил Бангладеш Халқ Республикаси деб эълон қилинди. Бир неча бор ҳарбий тўнтаришлар бўлиб, ҳокимият ҳарбийлар қўлига, 1996 йили эса мам-лакатни бошқариш бетараф ҳукумат ихтиёрига ўтди.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 17: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 17

Олисларга саёҳат

Иқтисоди. БМТ тасни-фига кўра, ҳозир Бангла-деш дунёдаги энг кам ри-вожланган мамлакатлар қаторига киради. Унинг иқтисоди асосини қишлоқ хўжалиги ташкил қилади. Чой, каноп, шакарқамиш, мойли ўсимликлар етиш-тирилади. Деҳқончиликда шоли, буғдой, дуккакли экинлар экилади. Газлама, қоғоз, шакар, ўғит ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд. Каноп маҳсулот-лари саноатда етакчи ўрин эгаллайди. Металлга иш-лов бериш, семон ишлаб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш корхоналари ҳам бор. Саноатида чет эл сар-моясининг улуши катта. Чет элга хом каноп, тери ва тери буюмлари, кийим, чой, қисқичбақа ва бошқа ден-гиз маҳсулотлари сотади. Чет эллардан эса хом нефт ва унинг маҳсулотлари, оғир саноат моллари, тран-с порт ускуналари, дори- дар мон , пахта толаси , буғдой сотиб олади. Буюк Британия, АҚШ, Япония, Сингапур унинг савдодаги асосий шерикларидир. Аҳолиси . Бангладеш

аҳолисининг тўқсон сак-киз фоизи бенгаллардан

иборат. Булардан ташқари, ассам-бирма халқлари тар-кибига кирувчи оз сонли майда миллатлар ҳам яшай-ди. Аҳоли зичлиги бўйича дунёдаги энг пешқадам ўлкалардан. Бу ерда ҳар кв. км. ерда ўртача 953 киши яшайди.Маданияти. Бобурий-

лар сулоласи ҳукмронлиги давридаги маданият ва меъморий ёдгорликлар сақланиб қолган. Читта-гонгдаги ўн иккинчи аср-да тикланган “Қадами Му-

борак” масжиди, “Жомеъ” масжиди (XVII аср), Дак-кадаги 1680 йили қурилган машҳур “Сад Гумбаз”, ўн саккизинчи асрга мансуб «Юлдузли масжид» ка-билар исломий маданият-нинг гўзал ёдгорликлари-дир. Лал-Батҳ қалъасида 1678 йили қурилган Биби Пари мақбараси бор. Дини. Бангладешнинг

ҳозирги ҳудуди ўн иккин-чи асрнинг охирида Деҳли султонлигига қўшиб олин-ганидан сўнг бу ерда Ис-

лом дини тарқала бошла-ган. Ҳозирги вақтда му -сулмон лар мамлакат аҳ-ол и сининг салкам сак-сон етти фоизини таш-кил этади. Уларнинг кўп-чилиги суннийликнинг ҳанафия мазҳабига ман-субдир. Аҳолининг озги-нагина қисми (йигирма мингга яқин) шиаликнинг имомийлар, исмоилийлар ва аҳмадия оқимларига киради. Бундан ташқари, аҳолининг ўн икки фоизи ҳиндувийлик ва тўрт юз мингдан ортиқ киши буд-давийликка мансуб. Му-сулмонлар лигаси ва Ис-лом демократик лигаси каби партиялар мамлакат ҳаётида сезиларли мавқега эга ва мусулмонлар ман-фаатини ҳимоя қилади. Мамлакатда минг лаб мас-жидлар, Ислом универси-тети ва кўплаб мадрасалар фаолият олиб бормоқда. Биргина респуб лика пой-тахти Даккада етти юздан ортиқ масжид бор. Бан-гладеш Ислом Конферен-сияси ташкилотининг аъ-зосидир.

Аҳмад ТУРСУНтайёрлади.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 18: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

18 T S R Q U

Тарих

Жуда кўп оврупалик сайёҳлар қа-дим дан кўҳна шаҳарларимиз та-

рихига қизиқишган, уларга сафар қилиб, таассуротларини ёзиб қолдиришган. Қуйида франсиялик бир аёлнинг Бухо-рога сафари ҳақида маълумот бериляпти.Ўн тўққизинчи асрнинг биринчи чора-

гида (1823 – 25) Бухоройи шарифга келган франсиялик Мари Маран хоним Париж-да туғилган. Қизлар мактабида ўқиган. Отаси Тома Маран унга кичкиналигидан кўпинча сирли Шарқ ҳақида ҳикоялар айтиб берарди. Улар орасида Марига энг қизиқарлиси, асли келиб чиқиши испани-ялик бўлган катта бобоси Франсуа Ма-ран Франсияга келиб ливанлик мусулмон қизга уйлангани ҳақидаги қисса эди. Мари 12–13 ёшидан араб ва форс тил-

ларини мустақил ўргана бошлайди. Умар Ҳайём ва Ҳусайн Лубноний шеърларини ёдлаб, шарқ тарихини ўрганади. Кунлар-дан бир куни хонадонга отасининг дўсти полковник Котияр келиб, тез орада фран-суз расмийлари билан Туркистонга – Бухо-ро шаҳрига жўнаб кетишини айтади. Буни эшитган ёш Мари ота-онасига ялиниб-ёлво-риб, полковник оиласи билан бирга кетиш-га рухсат сўрайди. 17 ёшли Мари Котияр оиласи билан бирга олис сафарга жўнайди.Мари хоним бу лаҳзаларни кейинчалик

кундалигида бундай тасвирлайди: “Франсуз оиласининг яккаю ягона эрка қизи гарчанд ёлғиз бўлмаса-да, олис Осиё ўлкасига ке-

тиши атрофда-гиларни тамо-ман эсанкира-тиб қўйди. Мен ҳарчанд урин-май, отамдан бошқаларга бу сафарим Шарқ севгиси билан тўлиб-тошган

БУХОРОГА САФАРёш қалбим учун нечоғли муҳим эканини ту-шунтира олмасдим...”Олти ойда франсуз сайёҳлари Туркия

орқали Бухорога етиб келишади. “Олис-дан Бухоронинг ярқираган гумбазларини кўришим билан сафар машаққатлари унут бўлди. Дарвозадан қадам қўярканман, гўё муқаддас бир ерга кираётгандек ҳаяжонда эдим, одамларнинг сўзларини эшитиб, чала-ярим тушунсам-да, ўзимда йўқ шод эдим”.Мари хоним Арк яқинидаги уйда ўз хо-

насини ўзбекча безатишларини илтимос қилади. Бухоролик аёллардан урф-одат ва анъаналар билан таништиришларини сўрайди. Мари Бухорога келган биринчи ҳафтасидаёқ оврупача либосларини бухо-ролик аёлларнинг одатий кийимларига ал-маштиради. У ҳар куни шаҳарликлар би-лан суҳбатлашар, уларнинг оилавий ҳаёт тарзи, касб-корлари, муомаласи, тарбияга доир маълумотларни тўплар, кундалиги-га ёзиб олар эди. У кундалигида: “Ўзбек халқининг орасталиги, саришталиги олди-да Оврупа халқлари бош эгишса арзийди”, деб қайта-қайта таъкидлайди.Мари Бухорога келганидан икки-уч ой ўтиб,

маҳаллий тилда деярли эркин сўзлашишни ўрганиб олади. У оддий бухороликлар ҳаёти, Минораи Калон, Лаби Ҳовуз, Арк тарихи, Ми-рараб мадрасасидаги ўқув жараёнлари билан жуда қизиқар, оврупаликларга қўҳна Шарқ ҳақида маълумот беришга интилар эди. Парижга қайтиш чоғида бундай ёзади:

“Бу икки йил мен учун икки лаҳзадай ўтди, ҳаётимнинг энг ширин дамларини мен Бухо-рода ўтказдим. Бу шаҳар одамларини худди ўз оила аъзоларимдай яхши кўриб қолдим”.Мари хонимнинг кундалиги кейинчалик

Парижнинг “Шарқшунос” журналида “Мари Маран хонимнинг саҳро оша афсонавий Бу-хорога сафари” номи билан босилиб чиқади.

Саида ДАРИЕВА,таржимон

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 19: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 19

Аёллар саҳифаси

Оилада ёлғиз қиз бўл-ганим учунми, доим

айтганим айтган, деганим деган эди. Қайсарлигим, шў х лик ларимдан эса дуг-она ларимнинг ота-оналари ҳам уйимизга шикоят қи-либ келишарди. Бувим эса гоҳ койиб, гоҳ куйиниб: «Болагинам, бу ишинг яхши бўлмабди, қиз болага шўхлик қилавериш ярашмайди. Сен одоб-ахлоқда, юриш-ту риш-да ҳаёли, иболи бўлмасанг, акаларингнинг юзини шувит қиласан... Бундай ишларинг

билан уларни дўстлари, ма ҳ ал ла-кўй олдида уятга қолдирасан...» дер эди. Ёш бўлганим учунми, бу га п-лар бир қулоғимдан кириб, иккинчидан чиқарди. Ле-кин ҳамма нарса ҳам вақ-тинча экан. Улғайганим сари шўхликларим босил-ди, кўчадаги ўйинлар қизиқ-тирмай қўйди. Бувим эрин-май уй-рўзғор ишларини ўргатар, ҳаётда қиз боланинг вазифаларини, аввало у яхши рафиқа, меҳрибон она бўлиши зарурлигини уқтирар эди. Илгарилари қулоғимга кирмаган сўзлар энди қалбимга муҳрланиб борарди... Бир куни сўрида кўрпа

қавиб ўтирар кан, имлаб ёнига чақирди. Бордим, кўзлари жиққа ёш. Сўз айтишга ботинол май, ёнида жим ўтирдим. Бир муддат сукутдан сўнг гап бошлади:

- Болажоним, манави кўрпаларни сенга атаб тик япман. Қиз бола па-лахмон тоши, қаерга отса, шу ерга тушади, дейи ша-ди. Аянг иккимиз сен га атаб сеп йиғяпмиз. Ле кин қизлар сепининг кўп ли-ги, қимматбаҳолиги, та -қинчоқларининг асл ли -ги билан эмас, одоб-ах-лоқи, чиройли тарбияси, ширинсуханлиги, сабр-тоқати, итоати билан эъзоз топади. Нима демоқ чилигим-ни англаган дирсан?..

Бошимни ҳам қилиб, «тушундим» дедим. Бувим бағрига босиб, юзларимдан ўпди, кўзларимга тикилиб гапида давом этди:

– Бировнинг уйига келин бўлиб борасан. Ўз уйингдаги одатлар, шарт-шароитлар у ерда бўлмаслиги мумкин. Жоним болам, қаноатли ва хушфеълли бўл. Нима олиб келишса, хурсанд қабул қилгин. Буйруқларига итоатли, айтаётган сўзларига диққатли бўлгин! Эркаклар озода, сариштали аёлларни жуда суйишади. Ёмон ҳидлар дилни хира қилади, шу боис, уйингдан нохуш ҳидлар келмасин. Очлик ва толиқиш эр кишининг ғазабини кел-тира ди, жанжалга йўл очади. Уддабурон бека бўлсанг, овқатларинг доим бир вақтда пишади, дастурхонинг тўкис бўлади. Рўзғор ашёлари,

САОДАТИМ ҲИКМАТИ

маҳсулотларни ишлатишда тежамкор бўл, исрофга йўл қўйма, қадр топасан. Қайнота, қайнонанг, улар-

нинг яқин ларини, қариндош-уруғларини ҳурмат қил. Кўча-кўйда эшитган ҳар қандай сўзни айтиб, куёв дилини ғаш қилма, имкони етмайдиган нарсани олиб беринг, деб қистама . Сирини очма. Уйнинг га-пи ни кўчага, кўчанинг га-пини уйга ташима. Яна,

эр хафа бўлса хурсанд бў-либ, хурсандлигида хафа бўлиб юриш фаросатли ва тарбияли аёлнинг тутуми эмас...Бувим такрор-такрор:

«Уқиб олдинг ми?!» деб сўрар ди. «Ҳа» дейман-у, уят-дан қи зараман. Кўп ўтмай, ўзга бир хонадонга келин бўлиб узатилдим... Мана, орадан бир неча

йил ўтди. Бугун бувим ҳаёт эмас, аммо насиҳатлари ҳамон ёдимда. Бугунги бахт-саодатим ҳикмати ҳам бувимнинг ўша насиҳат-ларида яшириндир.

Маҳбуба СОБИРОВА,Тошкент Ислом

институти талабаси

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 20: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

20 T S R Q U

ИСЛОМ ВА

ОЛАМ

Хабарлар

Ишбилармонлар анжуманиШу йил 20–21 июнь кунлари Татаристон-

нинг Қозон шаҳрида ишбилармонлар III халқаро анжумани бўлиб ўтади. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад МДҲ мамлакатлари, Жанубий-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ давлат-лари ўртасида иқтисодий алоқаларини яхши-лаш, сармоялар киритиш ва хусусий тадбир-корликни ривожлантиришдир.

Муҳим иқтисодий масалалар муҳокама қилинадиган бу анжуманда Татаристон, Ма-лайзия, Британия, Россиядан ҳукумат вакил-лари, шунингдек, Ислом Конференцияси Таш-килоти савдо ва саноат палатаси раиси Шайх Салим Комил иштирок этади.

Белорусда ислоҳотлар

Ҳозир Белорусда ўн битта масжид қу-рилмоқда , деб ха-бар беради мамлакат-нинг СТВ телекана-ли. Ундан ташқари, собиқ совет замони-да ташландиқ ҳолатга кел ган ушбу машҳур

тош мас жидида тиклаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Ҳозир Белорусда ўттизта масжид бўлиб, улар асосан татарлар истиқомат қиладиган ҳудудларда қурилган.

Белорус Республикаси мусулмонлари ди-ний бирлашмаси муфтийи Абу Бакр Ша-банович айтишича, мусулмонлар мамла-катда бошқа динларга мансуб аҳоли билан ҳамжиҳат, ҳамфикр яшаб келмоқда. Муфтий ибрат тариқасида зодагон католик аёл Элви-

ра Замойская Ивъе шаҳрида татар теричила-рининг тўғрисўзлиги ва меҳнаткашлигининг эътирофи сифатида масжид қурдирганини айтиб ўтди.

Маълумотларга кўра, ҳозир Белорусда ўттиз икки миллатга мансуб икки юз минг мусулмон истиқомат қилади.

Украина масжидлари

“Сўнгги уч йил ичи-да Украинадаги мас-жидлар сони эллик фо-изга ошди”, деб хабар беради “Новый Регион” ахборот агентлиги.

Украинада саксон битта, Қирим Мухтор Республикасида икки юз ўттиз саккизта масжид мавжуд.

Асосан татарлар истиқомат қиладиган Қиримда сўнги уч йил ичида фақат тўртта, Украинанинг бошқа ҳудудларида эса олтита масжид рўйхатдан ўтган. Биргина Херсон ви-лоятида масжидлар йигирма тўққизтадан олт-миш биттага кўпайган.

Қорилар мусобақаси

22 апрель куни Татаристоннинг Апастов туманида анъанавий қорилар мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани ҳакамлар ҳайъати раиси, Татаристон мусулмонлари диний идо-раси муфтийи Илёс Зиганшин олиб борди.

Қизғин ўтган мусобақа ғолиби Россия қорилар мусобақасининг финал босқичига йўлланма олди. Мусобақа якунида ғолиблар ва иштирокчиларга совринлар, совғалар топширилди.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 21: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 21

Хабарлар

Хаттотлар учун сайт

Қирол Фаҳд номидаги Қуръони каримни чоп этиш мажмуаси мусулмон хаттотлар учун махсус сайт очди. Бундан мақсад дунё омма-сини Қуръони каримдан нусха кўчирган хат-тотлар ишлари билан яқиндан таништириш, истеъдодли хаттотларни топишдир.

Иқтидорли хаттотлар мажмуага бепул са-фар қилишади, умра зиёратини адо этиш им-конига эга бўлишади.

Шимолда намоз вақтлари

Таниқли олим Юсуф Қарозовий Ер ша-рининг шимолий қутб ҳудудларида намоз вақтларини аниқлаш мақсадида Норвеги-яга бормоқчи. Қарозовий ва унинг ёрдам-чилари шимолий қутб минтақасида қуёш чиқиши ва ботишига қараб, намоз вақтларини аниқлайди.

Исломнинг асосий ибодатлари вақти қуёш ҳаракатига қараб белгиланади. Норве-гия, Финландия, Аляска каби мамлакатлар-нинг айрим ҳудудларида ёз ойлари қуёш бот-май уфқда туриб қолади, қишда эса уфқдан кўтарилмайди. Бу минтақалар учун ибодат-лар вақти алоҳида ишлаб чиқилиши керак.

Францияда янги телеканалФранция мусул-

монлари уюшмаси тез орада “Тавҳид” номли янги телеканал очиш ниятида. Ушбу канал одамларни Ислом ар-конлари билан таниш-тириш ва уюшма фао-

лиятини ёритиш мақсадида ташкил этилади. Уюшманинг йиғинлари ва дастурлари кенг ёритилади.

Ҳозир лойиҳа синовдан ўтказилиб, зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Расман эътироф этилдиМолдовада Ислом дини расман ҳуқуқий

мақом олди. Энди мамлакат мусулмонлари эмин-эркин тоат-ибодат қилишлари мум-кин. Шу муносабат билан Кишинёвда кат-та байрам тантанаси бўлди. Унда мамла-

кат ҳукумати аъ-золари , расмий-лар, Оврупа пар-ламенти депутат-лари, элчилар, чет эллик меҳмонлар иштирок этди.

Шу йилнинг 14 март куни мамла-

катда мусулмонларнинг илк ташкилоти – Молдова Республикаси Ислом Лигаси тузил-ган эди.

Масжид билан танишди

Финландия иммиграция ва Оврупа ишла-ри вазири Астрид Турс Хелсинки шаҳридаги фин татарлари жамоаси масжидига келди. Вазир масжид шарт-шароитлари билан танишди. Имом-ха-тиб Рамил Беляев ма с ж ид фаолияти ва ибодатларнинг маз-мун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. “Мас-жидимиз фақат му-сулмонларга хизмат қилмайди, ҳар қандай меҳмонга Ислом ди-ни тарихи, асослари ҳақида маълумот бе-рамиз”, деди у.

Астрид Турс самимий қабул учун ташаккур билдириб, мамлакатда мусулмонлар кўпайиб бораётганини таъкидлади.

Полосин билан учрашув23 апрель куни Доғистоннинг Махачқала

шаҳрида машҳур жамоат арбоби, сиёсат-шунос, “Ислом” журнали бош муҳаррири ўринбосари Али Вячеслав Полосин билан учрашув бўлиб ўтди. Расул Ҳамзатов номи-даги миллий кутубхонада ўтказилган тад-бирда Али Полосин дин ва шариат, ахлоқ-одоб, бугунги долзарб масалалар ҳақида тўхталди. Йиғилганларни қизиқтирган са-волларга жавоб берди.

“Маърифий савиямизни ошириш, бар-ча соҳаларда илғорлик қилиш даври кел-ди. Ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаро ҳақида қайғуришимиз керак”, деди у суҳбат чоғи.

а

а

т

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 22: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

22 T S R Q U

Кўплар уни ҳаётга жиддий қара-майдиган, чуқур фикрламайдиган чапани, беғам деб ўйларди. Лекин яқиндан бил-ган, тушунган одамлар унинг қанчалик нозикфаҳмлигини, таъсирчан кўнгли бор-лигини яхши биларди.У дуч келган жойда дардини дастурхон

қилиб ёзмасди, чуқур ўйларди.* * *Шоир яхши замонлар умиди би-

лан яшарди. Ҳақиқат юзага чиқишини, босқинчилар оёғи остида топталган Ватан бир кун озод бўлишини истарди. Шунинг учун ночор қолганида умид унга далда, тас кин берди. Шу боис ҳасрат, алам билан “Умидларнинг этагига осилдим” дейди.

Хотира

* * *Тилакнинг кўнгли кенг эди. Шунинг

учун бўлса керак, дўстлари кўп. Доим дарвозаси очиқ, дастурхони ёзилган. Уйи тор бўлса ҳам, ҳар куни меҳмон аримас-ди. Ҳамма уни яхши кўрарди. Хотини ҳам бунга кўникиб кетганиди. Ҳеч оғринмай хизмат қилар, эрини ҳижолатга қўймасди. Икковининг тупроғи бир ердан олинган, бир-бирига мос эди.

* * *Баъзи дўстларни қора қилиб борга-нимда кўнглим чўкиб, борганимга пу-шаймон бўлиб қайтардим. Тилак билан кўчадами, ишхонадами учрашсам, бутун дилхираликларим тарқаб, ўзимни енгил ҳис қилардим. Унга дарду ҳасратларимни

айтмасдим. У менинг хафалигимни билгандай нуқул яхшиликлардан га-пирар, қизиқчилик қилиб, шеърлар ўқирди.

* * *Тилак уйланиб, Сағбон кўчасидан торгина бир ҳовли сотиб олганидан кейин бир куни уйига таклиф қилди. Борсак, онаси ҳам келган экан. Мени “акам” деб таништирди. Онаси бирам меҳрибон, бирам дилкаш аёл экан.Бу ҳовлига тез-тез борадиган

бўлдим. Тилак Жўра мен учун энг азиз, энг самимий дўст, туғишган

Ўтган асрнинг 70-йилларида шеъриятимизга кириб келган авлод шоирлари орасида Тилак Жўра ижоди са-мимияти, жўшқинлиги, беғубор туйғуларга бойлиги билан ажралиб туради. Унинг “Сандувоч”, “Юлдузлар табассуми”, “Шеърлар” каби тўпламлари шеърхон-лар кўнглидан муносиб жой олган. Қуйида марҳум шо-ир ҳақида устоз Маъруф Жалил хотираларидан парча-лар чоп этяпмиз.

КЎНГЛИ КЕНГ ТИЛАК ЖЎРА

ҳ қ

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 23: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 23

ҲАСАН ИБН АЛИНавоий вилояти Нуро-

та туманидаги Деҳибаланд қишлоғининг шарқи-ши-молий қисмида ҳаз рат Ҳа-сан ибн Алига (розийал-лоҳу анҳу) нисбат берилган мақбара бор. Таъмирлаш пайти топилган тош лавҳда унинг XIX асрда қурилгани ёзилган. Аслида, Имом Ҳасаннинг қабри Мадина-да, Бақиъ қабристонида, оналари Фотимаи Заҳро ёнида.Бу зот ҳалимлиги, са-

хийлиги, тинчликпарвар-лиги ва кенгфеъл лиги би-лан машҳур бўлган.Отаси ҳазрат Алидан

(каррамаллоҳу важҳаҳу) кейин давлатни олти ойча бошқаради.

ҲУСАЙН ИБН АЛИҲусайн ибн Али бизнинг

диёрларда “ҳазрат Ҳусан” номи билан машҳур. Ҳазрат Ҳасан ва ҳазрат Ҳусан ша-рафига эгиз чақалоқларга шундай исм қўйилади.Навоий вилояти Ну-

рота тумани Деҳибаланд қишлоғидаги бир зиёратгоҳ ҳам “Ҳасан-Ҳусан” деб номланган.Мақбара ва ён-атрофдаги

иморатлар вақт ўтиши билан ўзгариб турган. XIX асрнинг охири ва XX аср бошлари-да қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилган.

Имом Ҳусайн (розийал лоҳу анҳу) ҳазрат Ҳасандан бир йи-лу бир ой кейин туғилган. У кишига Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ўзлари исм қўйиб, гўдаклигидан тарбия-лари билан шуғул ланганлар. Бу хусусда кўплаб ҳадислар бор.

МУҲАММАД ИБН ХАНАФИЯ

Навоий – Нурота катта йўли ўтадиган Деҳибаланд қишлоғининг кунботар то-монида Муҳаммад ибн Ҳанафияга нисбат берил ган қадамжо бор. Бу зиёрат гоҳ Туркманистон ва Кавказбўйи халқлари орасида ҳам машҳур.Қабрлар устига мақ бара

тикланган. Бинолар турли даврларда таъмирланган.Манбаларда қайд эти-

лишича, Али ибн Абу То-либ (каррамаллоҳу важҳаҳу) Шом сафарига тайёргарлик кў риш ҳақида волийлар-га буйруқ юборади. Сафар байроғини ўғли Муҳам мад ибн Ҳанафия га беради.

«Қандия»да ҳазрат Аҳмад Яссавий Муҳам мад ибн Ҳанафия (раҳ матул лоҳи алайҳ) наслидан деган маъ-лумот бор. “Ислом” энци-клопедиясида Муҳаммад ибн Ҳанафиянинг “Бани Ҳанифа” қабиласига мансуб аёлдан туғилгани қайд этилган.

Суюндик МУСТАФОЕВтайёрлади.

Ўлкамизни ўрганамиз

САҲОБАЛАР НОМИ БИЛАН АТАЛГАН ЖОЙЛАР

жигаримдай яқин эди. Онасини онамдай, Ти-лакнинг болаларини туғишганимдай ҳурмат қилардим. Бу хонадон-да ҳамма бир-бирига меҳрибон, ҳеч қачон аччиқ-тизиқ гап, жан-жал бўлганини кўр-маганман. Ҳақиқатан ҳавас қилса арзигулик оила. Бу уларнинг дили поклиги, бағри кенгли-гидан бўлса керак.

* * *Тилакнинг касал бў-либ шифохонага туш-ганини эшитдим. Янги ТошМИ шифохонасида экан. Бориб хабар ол-дим. Ранги-рўйи тузук, лекин хасталиги били-ниб турарди. Кейин-ги борганларимда ўғли Орифни кўрдим. От-асидан хабар олиб ту-раркан, барака топкур. Лекин Тилак жуда озиб кетибди. “Умидларнинг этагига осилдим” деган ўша шеърини яна эсла-дим.

* * *“Тилак касалхона-дан чиқибди, қишлоғига кетган эмиш” деган ха-барни эшитиб, рос ти, безовта хаёлим таскин топгандай бўлди. Ам-мо бу унинг қишлоғига охирги сафари экан... Кўнглимда хотирала-

рим кўп. Тилак билан учрашган, сўзлашган ҳар кун ҳақида бир ки-тоб ёзсам арзийди.

Маъруф ЖАЛИЛ

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 24: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

24 T S R Q U

Шеърият

Азизлик истасангАзизлик истасанг, элдан ҳаё қил,Ширин тил бирла сўзни мўмиё қил.

Башардир ақлу дил бирла ҳар одам,Бу сувратни фиолингдан намо қил.

Безангил хилъати одоб бирла,Адиблар шевасини ошино қил.

Тамаъдан нон ема, хорлик кўрурсан,Бу иллатга қилиб меҳнат даво қил.

Ҳаётнинг лаззати меҳнат биландир,Ҳалол меҳнат қилиб яхши ғизо қил.

Айибсиз ҳеч киши йўқдир жаҳонда,Ким огоҳ қилса анга жон фидо қил.

Очиб дил ғунчасин Хушнуд бўлурғаШараф аҳлига доим иқтидо қил.

1965

БўлмасаНеки бахт, инсон деманг аҳду вафоси бўлмаса,Қўлида нури ҳидоятдан асоси бўлмаса.

Йўлдан озгайму киши нафсига қул бўлмай туриб,Бу хаёллик бирла кўнглида қароси бўлмаса.

Бағри тош кўнгулга ҳеч урфон суви кор айламас,Маърифат таъсир этарму иштиҳоси бўлмаса.

Ҳазм этар келса ўлим ҳар лаззати дунёни чу,Ким ҳаёт қадрини билгай интиҳоси бўлмаса?

Ёмоннинг фитнасиЁмоннинг фитнаси инсонга офат,Етар андин ўтиб давронга офат.Ақлнинг хислати хушфеъл бўлмоқ,Ёмонлик шиддати ҳар онга офат.Тавозиъ пеша қил қаддингни букмай,Такаббур аҳлидир эҳсонга офат.Тамаъ қил илм учун, олим бўлурсан,Жаҳолат келгуси ҳар онга офат.Гўзалсан ёки бир гулшан гулисан –Ҳазон фасли гулу райҳонга офат.Тилинг бирдир, қулоқ икки – нечундир?Эшит, кўп сўзламак дармонга офат.Амалнинг яхшиси касби ҳалолдир,Бекорнинг қурбати ош-нонга офат.Очилгай мақсадинг жаҳду жадалдан,Магар афсус лаби хандонга офат.Ёмондан яхшилик кутма, азизим,Келур улфатчилик қилганга офат.Ғазабдан бўлгуси ҳар зулм пайдо,Анинг тиғи қадалса, жонга офат.Жаҳонда етмасин, Хушнуд, элигаОчилган гул юзи бўстонга офат.

1965

Аҳрорхон Музаффархон ўғли Хушнуд (1910–1987) Тошкентда туғилган. Ўрта мактабни би-тириб, Алишер Навоий номидаги техникумда (1926), сўнг ўқитувчилар институтининг (1935) тил ва адабиёт факултетида таълим олди.Муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон,

Ҳабибий ва бошқалар билан суҳбатдош бўлади. Шеърлари, ғазаллари республика даврий нашрла-рида чоп этилган.

ХУШНУД

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 25: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 25

Журналхон илҳоми

Зокиржон МАННОПХЎЖАЕВ

Йироқлашиш эмасми?(Баъзи адашганларга деганим)

Тақво дейсиз, инсонларни қайтармайсиз гуноҳдан,Гапирмайсиз фарзу вожиб, суннатлардан – сабоқдан.Суҳбатингиз бошланади мудом ғийбат қилмоқдан,Бу одатлар эзгуликдан йироқлашиш эмасми?

Юрт осмони тинч, мусаффо, шукр қилмоқ керакдир,Эл хизматин ўз ишингдан устун билмоқ керакдир.Ғаюр ният саҳросидан тезда жилмоқ керакдир,Ношукрлик бахт билан ҳам фироқлашиш эмасми?

Зангиота туманимани

Ақл

Ақл-идроки кишининг муътабар йўлдошидурҲусни хулқи бирла одоби, ҳаё қўлдошидур,

Сўзининг мағзи ширин, маънода лаззат бўлса гар,Жумла инсоннинг ўзига хос юрак фаррошидур.

Бўлса ким ақли расо дерлар ани аҳли шараф,Ул киши қаерда бўлса шул жамоат бошидур.

Бу ақл кўзга кўринган бир мужассам шай эмас,Муҳташам этган жаҳонни серзиё наққошидур.

Ақлига молик эмас инсонни нодон дейдилар,Эл кариҳ кўргай аларни кексадур хоҳ ёшидур.

Ҳар оғир мушкулни ечган софдил илҳоми бу,Неки бахт этгучи элни марҳамат қардошидур.

Ақл ила ҳар бир киши илму ҳунарни ахтарур,Парвариш этган ақлни илм ила бардошидур.

Улфатинг ҳар ҳолатингда ҳикмат аҳли бўлса гар,Лутфи эҳсони сўзи, боққанда кўзи қошидур.

Хушнудо, ақлинг билан фикрингни ўстир доимо,Ҳар фазилат боғига бошловчи ул иш бошидур.

1967

Одам ўз фазлини ҳар бир хислатидан кўрсатур,Феъли атворида фош кибру ҳавоси бўлмаса.

Дардман, изҳор қил, дардинг давоси топилур,Суди йўқ панду насиҳатнинг гадоси бўлмаса.

Хушнудо, дил баҳридан сўз дурларин оламга сочмайди,Яшнамас орзу-умидинг халқ дуоси бўлмаса.

1968

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 26: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

26 T S R Q U

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

– Каштачилик момола-римиздан мерос. Нина би-лан матога нақшми, гулми тикишнинг ажойиб завқ-шавқи бор...Унсин опа:– Тикишни онамиздан

ўрганганмиз. Раҳматли ҳунарманд аёл эдилар. Мароқ билан кашта, дўппи тикардилар. Мактабдан келибоқ ёнларига ўтириб, ишларига ёрдамлашар-дик. Кашта, дўппи, ним-ча, жойпўш (кўрпа-тўшак устига ёпинчиқ) шапиш (бош кийими) кабиларни тикар эдик.

– Кашта тикишнинг қандай усуллари бор?Унсин опа:– Чизма, йўрма, бос-

ма ва санама каби усулла-ри бор. Санама қадимий ус-луб. Нақшлар санаб тикил-гани боис шундай дейила-ди. “Шопқилич”, “Шопар-чин”, “Офтобпараст” каби қадимий санама нусхалар ҳалиям қўлланилади. Уларни асраб, келажакка етказишга ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз.

“Тўпчинни”, “Каттагул”, “Бодом”, “Анор”, “Бодринг” каби нусхалар чизиб тикил-гани боис чизма усул дей-илади. Буларнинг айрим-лари янги нусхалар. Ироқи

“Bazar-art – 2011” кўргазмасида халқ бадиий ҳунармандлиги ва амалий санъат намуналарини то-моша қилдик, ҳунармандлар билан суҳбатлашдик. Шаҳрисабзлик опа-сингил Унсин ва Сабоҳат Норбо-боевалар тиккан кашталар бизни қизиқтирди.

МОМОЛАРДАН МЕРОСйўналиши анча машҳур. Унда йўрма ва босма чок қўлланилади. Ироқи каш-таларни асосан босма чок-да тикамиз. Унда катта-кат-та нақшларни ҳам қўллаш мумкин. Йўрма чок кам ти-килади. Чунки унга бигиз ишлатилади. Ироқи чок-ни чизма усулда ҳам ти-кяпмиз. Шаҳрисабз, Китоб

ироқиси бошқа жойларни-кидан нақш ва гуллари би-лан фарқланади.Сабоҳат опа:– Каштачиликда ран-

глар муҳим. Момоларимиз кўпроқ ёрқин ранглар иш-латишган. Биз ҳам асосан уларнинг йўлидан борамиз. Баъзан анъанадан бироз че-киниб фақат оқ ва қора ипа-клардан фойдаландик, оч рангларда безак бердик. Ҳаммаси ўзига хос чиройли. Ипак ранглари ёнғоқ бар-

ги ва пўчоғи, пиёз пўсти, анор пўчоғи, тут барги ка-

би табиий маҳсулотлардан тайёрланади.

– Замон ўзгаргани сари, талаб ҳам шунга яраша бўлади...Унсин опа:– Тўғри, ишларимиз-

нинг тури, қамрови кенга-йиб боряпти. Нимча, кўй-лак, ёпинчиқлар, ёстиқ ва лўлаболиш жилдлари, кат-та ва кичик ўриндиқлар учун кўрпачалар билан бир-га, сумка, уяли телефон ғилофлари, атир, тақинчоқ соладиган қопча, чойнак ёпқич, ҳатто шиппак ҳам ти-камиз. Кундан-кунга одам-ларнинг миллий кийим ва буюмларга қизиқиши ортиб бораётганидан хурсандмиз. Кўча-кўйда, байрамларда кашта безакли либос кийган аёл-қизларимизни кўп учра-тяпмиз.

– Бу ҳунарни ўзингиз қизларингизга ўргатасизми?Унсин опа:– Тўртта ўғлим бор. Келин-

ларимга ҳам ўргатиш нияти-даман. Мана, синглим, жиян-ларим ёнимда. Устоз-шогирд йўли билан ёшларни жалб қилганмиз. Ҳовлимиздаги ки-чиккина устахонада ўн киши ишлайди.Ҳунарни пухта эгалла-

ганларга буюртма иш бера-миз. Уйида, болаларининг

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 27: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 27

ёнида меҳнат қилиб, пул то-пишади.

– Шаҳрисабзда эр-йи-гитлар шаҳрисабзча – ироқи дўппи кийишади. Бундай дўппилар ҳар бир хонадонда бор дейишади...Сабоҳат опа:– Бизда бўлажак келин ку-

ёв учун ўз қўли билан дўппи тикади. Кўп қизлар дўппи, сўзана, жойнамоз, ёстиқ жил-ди ҳам тикишади. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар уйдан каштачилик намуналари топилади.

– Кўргазма ҳақида нима дейсиз?Унсин опа:– Қадриятларимизни

ёш лар онгига сингдириш, халқ ҳунармандлигининг гўзал турлари – каштачи-лик, дўппидўзликка ёшларда қизиқиш, ҳавас уйғотишда, истеъдодлиларни юзага чиқаришда бу кўргазма кат-та имконият бўлди. Бошқа вилоятлар каштачилари би-лан танишдик, тажриба ал-машдик. Кўп хорижликлар келишди. Амалий санъатимиз уларни шунча қизиқтиради деб ўйламаган эдим. Чет эл-лардан ҳам буюртма олдик, маҳсулотларимиз жаҳонга чиқишидан жуда хурсандмиз.Суҳбатдошлар билан

хайрлашар эканман, ранг-баранг нақшлар, гуллар кўз ўнгимда муҳрланиб қолди.Болалигим манзаралари –

қуёш нурлари тўкилиб тур-ган айвонда сўзана тика-ётган онам меҳри, бўғотда мусичаларнинг “ку-ку”лаши кўнгил таассуротларимга жўр эди...

Зебунисо ҲУСАЙН суҳбатлашди.

Насиҳат

ҚАТТИҚ КЎЗ, ТОШ ҚАЛБДАН АСРАСИНЙиғлаб юпанган инсоннинг юзига ҳеч эътибор бер-

ганмисиз? Унинг юзи кулгидан тўхтаганникидан кўра тиниқроқ бўлади. Нега? Чунки йиғлаш қалбга фойда бера-ди, уни юмшатади. Йиғласак, кўзларимизга зарарми? Агар шундай бўлса, беҳуда кулгидан қалбларимиз қорайгандан кўра, йиғлаб қалб кўзларимиз ёришсин... Йиғлаш қалб тилида гапиришдир. Йиғлаган қалбга Аллоҳ таоло меҳмон бўлади. Йиғидан таскин олишимиз балки шундандир.Келинг, қалбимизга холис боқайлик. Шунда йиғлашга

арзийдиган ҳолда эканимизни янада яхшироқ тушун-ган ва ўзимизни йиғидан тўхтата олмаган бўлармидик. Тўлиқ бажармаётган ҳақларимиз устида йиғлайлик. Дун-ёвий ҳасратлар билан эгилиб туришимизни намоз деб атаётганимизга, турли неъматларни ризқ қилиб берган Аллоҳ таолонинг омонатларига хиёнатимиз учун, бутун гуноҳларимиз авф қилиниши фурсатини ғафлат қучоғида ўтказаётганимиз учун йиғлайлик. Ҳар куни гувоҳи бўлаётганимиз воқеа-ҳодисалардан ибрат олмаймиз. Хо-лис муносабат билдиришга келганда туяқуш каби боши-мизни беркитиб, ўзгармайдиган ҳақиқат – охират соатини ўзимиздан, қалбимиздан узоқ тутаётганимизга йиғлайлик. Ҳавойи нафсимизнинг хоҳишлари йўлида чопқиллашдан тийилмаймиз. Дуо қиламиз... “Ижобат бўлмади” дея ҳасрат чекамиз. Шукрсизлигимиз учун йиғлайлик.Баъзи ишлар гуноҳлигини билиб-билмай, елкага ор-

тиб, тавбасиз яшаётганимиз, Қуръонга амал қилмай, суннатга орқа ўгираётганимиз, ҳатто пайғамбарлар ҳам уммат бўлишни орзу қиладиган кунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоатларидан бенасиб қолиш хавфини ҳис этмаётганимиз учун йиғлайлик.Олов ўтни еб тугатганидек, яхшиликларимизни еб ту-

гатадиган ғийбатдан қутула олмаймиз. Берувчи ва Олув-чи аниқлигини билган ҳолда, ҳасратимиз кундан-кун-га ошиб боради. Муҳташамлик остида яшаб, ўзимизни улуғ ҳис этамиз. Яхши кунда унутиб, ёмон кунда эслай-диганимиз Аллоҳ таолонинг марҳамати учун йиғлайлик.Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва

саллам) Аллоҳ учун йиғлаган кўзларга дўзах ўти ҳаром деганлар. “Ёш оқмайдиган кўздан асрагин, Аллоҳ!” деб нола қилганлар. Бугун биз ҳеч қурса, беҳуда кулишдан тўхтасак, яхши бўларди...

Қизларгул ШАПИЕВА,Тошкент Ислом институти

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 28: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

28 T S R Q U

Огоҳлик

Албатта, бу ҳаракатлар маблағсиз, сиёсий қувватлаш ва ахборот кўмагисиз амалга ошмайди. Йирик миссионерлик ташкилотлари ва геосиёсий доиралар бу ҳаракат учун катта пул тикишди. Чунки улар кўзлаган натижалари тез орада сарф-харажатларини бир неча ўн, юз, ҳатто минг баробар қоплаб ке-тишига ишонарди.Миссионерлар маккорона услублар-

дан фойдаланиб, асосан яширинча иш олиб боришди. Улар диёримизга тил, компютер ўргатиш, ҳар хил соҳалар бўйича малакали мутахассислар тай-ёрлаш каби турли-туман ўқув мар-казлари ташкил этувчи ёки ҳар хил йўналишларда хайрия ишлари олиб бо-рувчи нодавлат ташкилотлари қиёфасида кириб келишди. Узоқ йиллик сиқув ости-да яшаган, илмга чанқоқ одамлар, таби-ий, бундай ўқув марказларига мурожа-ат қилишга шошдилар. Лекин ўқиш жа-раёнида “ўқитувчи”ларнинг қиёфалари тезда маълум бўлиб қолди.Миссонерлар қимматбаҳо қоғозларда

жозибали кўринишда нашр этилган китобларини , варақа (буклет)лари-ни бозорлар, касалхона, сиҳатгоҳлар

МИССИОНЕРЛАРНИНГ АСЛ ҚИЁФАСИ

ва айрим ишхоналарда бемалол те-кинга тарқатишга эришишди. Афсу-ски, баъзилар турли сабаблар билан улар тузоғига илинди. Улар кўзлаган асосий мақсад ҳам динсиз бир мил-латни динга киритиш эмас, балки ай-нан мусулмон фарзандларини Ислом динидан чиқаришдир. Уларга бизни христиан қилишдан ҳам кўра ислом-дан чиқариш, воз кечтириш, шу би-лан динимизга заррача бўлса-да, зиён етказиш муҳимроқ эди. Чунки даъват қилаётган “дин” (секта)лари ботил эка-нини, Ислом билан ҳеч бир жиҳатдан беллаша олмаслигини ўзлари ҳам жу-да яхши билишади. Ташвиқ китобча-ларида кўпинча Қуръони карим оят-ларини ҳам келтириб , мақсадлари йўлида хизмат қилдирмоқчи бўлади. Гўё самимий ниятда эканликлари-ни, ҳалолликларини кўрсатиш учун китоб ларида Инжилнинг муомалада-ги нусхалари сохталаштирилганли-гини ҳам айтиб қўядилар. Бу ҳол, ал-батта, уларнинг иккиюзламачилиги-ни кўрсатади. Қуръоннинг уч-тўрт оя-тини бўлса ҳам ҳақ деб билишса, не-га тўлалигича Исломни қабул қила

Советлар империяси қулаб, иттифоқдош респу-бликалар рўпара келган энг катта хатарлардан бири халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юрт-ларга ёпирилиб келиши бўлди. Улар Ўзбекистонда ҳам қисқа муддатда ўз тармоқларини вужудга келтириш-ди. Мустақиллигимизнинг илк йиллари демократия ниқоби остида, расмий ташкилот сифатида жойлар-да ўнлаб ибодатхоналарини қуриб, юртимизни келгу-сида ҳар жиҳатдан нотинч қилишга қаратилган қора ишларини бошлашди.

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 29: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 29

қолишмайди ёки унга ҳужум қилишдан ўзларини ти йишмайди?! Ҳолбуки, улар Қуръонни инкор этадилар. Унда не-га Қуръонга суянадилар, деган савол туғилади ва бунга жавоб битта – бу уларнинг қилмишлари макрдан бошқа нарса эмаслиги, яъни, зоҳирий амал-лари билан асл мақсадлари бир эмас-лигига далолат. Миссионерлар инсонлар ахлоқини ях-

шилаш билан шуғулланишмайди. Ак-синча, хулқни бузадиган ишларни ёйи-шади. Ҳар хил ўйинлар, “дискотека”лар ташкил қилиб, ресторанлар очиб, “тунги кўнгилхушлик”лар уюштиришади.Уларнинг бу тадбирлардан кўзлаган

мақсадлари нима? Асосий масала айни шу нуқтада мужассам. Бу ерда мақсад-ғоя фақат ва фақат сиёсийдир! Бугунча шунчаки беғуборгина хархаша ёки де-мократиянинг оддий бир тақозоси бўлиб кўринаётган ҳаракатларининг тагида эртанги кунга мўлжалланган жуда кат-та сиёсий найранглар ётибди. Бу най-ранглар ортида қандай қора мақсадлар яширинган?Минг йил наридан аждодлари мусул-

мон бўлиб келган, бугунги авлоди ҳам бутун ҳаёти давомида шу эътиқодга их-

лос қўйган, урф-одати, маънавий тари-хи бир хил халқимизнинг юрагини пар-чалаш, заифлаштириш, пароканда қилиш ва турли-туман сиёсий ва иқтисодий бо-симлар билан ўз ҳолимизча яшашга йўл қўймаслик. Мамлакатни доимий низо майдонига айлантириб, уни ҳал қилишда ўзларига муҳтож қилиб қўйиш. Мана улар кўзлаган асл мақсад!Секта даъватчиларининг ортларида

туриб, уларни маблағлар билан таъмин-лаётганлар, ахборот ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганлар бу диёрларни маданий ва маънавий ис-тило қилиш ва бу ерларда ўзларини бе-гонасиратмасдан, мустаҳкам ўрнашиб олиш учун ўз тузоқларига илинганлар-дан фойдаланади. Бунга тарих ва таж-риба гувоҳ.Асл мақсадлари баъзи ҳудудларга

алоҳи да аҳамият бериб, у ерларда ўзларига эргашганлар сонини кўпайтириб, ке-лажакда гўё уларнинг хоҳиш-иродаси ва кайфиятлари сифатида бузғунчилик ғалаёнларини чиқариш ва оқибатда мам-лакатни парчалаб ташлаш. Бунга тарихдан мисоллар жуда кўп,

масалан, ўттиз йиллар бурун миссионер-лар Шарқий Тимор ўлкаси аҳолисини “христиан”лаштира бошлаган эдилар. Ҳозирда, улар ўша ерда чиқарган тўполон-га жавобан, бутун Ғарб олами оёққа турди ва Шарқий Тиморни Индонезиядан ажра-тиб олди.Миссионерларнинг бундай “жонкуяр-

ликлари, ғамхўрликлари” ортида “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Виждон эркинлигини таъминлаш” каби сиртдан чиройли кўринувчи шиорлар ва ҳоказо ҳийлалар яширинган.Миссионерларнинг тузоғига тушиб

қолиш осон, аммо улардан халос бўлиш жуда қийин. Бугунги ғоялар кураши дав-рида доимо ҳушёр бўлиш замоннинг та-лабидир.

Раҳимберди РАҲМОНОВ,Тошкент шаҳри “Холид ибн Валид”

жоме масжиди имом-хатиби

Огоҳлик

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 30: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

30 T S R Q U

Масжидларимиз

Оҳангарон – пойтахт вилоятининг йирик туман-ларидан бири. Ҳудуди Тош-кент – Фарғона йўлидан бошланиб, шарқда Наман-ган вилоятига бориб қада-лади. Қамчиқ довонига кетишда Оҳангарон ту -мани га кирилгач, беш ча -қиримча юрилгач, ўнг томонда Қизилтоғ йўли келади. Шу ерда Гулобод деган қишлоқ бор. Бу ерлар илгари Қорақир деб аталар-ди. Қишлоққа кираверишда уч қаватли касб-ҳунар коллежи қад рослаган.

Гулободдаги жоме масжидга “Қурайш” деб ном берилган. У бир вақтлар Қаторовул қишлоғида эди, советлар даврида биноси-дан турли мақсадда фойдаланилгани боис нураб, харобага айланди.

Истиқлолнинг биринчи йили юрти-мизнинг жуда кўп жойларида бўлганидек, ушбу хонақоҳ ҳам қайта таъмирланиб, жоме масжид сифатида рўйхатга олинди. Мас-жид атрофдаги ўнта қишлоқ аҳлига хизмат қилар эди. Одамлар бир неча йил бу ерда жума намозини ўқишди. Аммо тоғли ҳудуд қишлоқлари бир-биридан узоқ бўлгани, мас-

жид чеккада жойлашгани сабаб қор-ёмғирли кунлар-да намозхонларнинг келиб-кетиши қийин бўларди. Маҳаллий халқ бир тан, бир жон бўлиб “Қурайш” масжидини қулайроқ жой-га кўчириш ҳаракатига тушди.

1998 йили қишлоқ-дошлар ғайрати ва сахо-вати билан Гулободда муҳташам масжид қуриб битказилди. Уни тиклаш-

да ҳудуд иқлим шароити ҳисобга олин-ди. Замонавий таҳоратхона, имом-хатиб хонаси, хуллас, ибодат қилиш учун барча қулайликлар яратилди. Диний-маърифий китоблар кутубхонаси ташкил этилди.

Янги қурилган масжидга Имом Бухорий номида-ги Тошкент Ис -лом институти-ни битирган Фаз-лиддин Мусақов имом-хатиб бўлди. У ёш бўлишига қарамай, тезда халқнинг назари-га тушди. Одамларнинг яхши-ёмон кунла-рида елкадош бўлди. Маънавий-маърифий тадбирларда, жойлардаги учрашувларда фаол қатнашиб келади.

Шу йил баҳорда “Қурайш” жоме масжи-ди янада обод қилинди. Ҳовлисига мева-ли, манзарали дарахт ниҳоллари ва гуллар экилди.

Эрназар ТОПИЛОВ

“ҚУРАЙШ” ЖОМЕ МАСЖИДИ

д

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 31: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

2011 5 31

Машҳур аёллар

Соҳибқирон Сaрoймулкxoнимга ни коҳлангач, “Кўрaгoн”, яъни “ку-ёв” ун вo ни ни олади. Хoн aвлoдигa мaнсуб Сaрoймулкxoним ҳaрaмдaги мaликaлaрдaн улуғрoғи ҳисoблaниб, “Кaттa xoним” ёxуд “Бибиxoним” деб аталган. Бундaй эъзoзгa aқл-зaкoвaти, дид-фaрoсaти, тадбиркорлиги боис ҳам лойиқ топилган. Тaриxий мaнбaлaрда ёзили-шича, ҳусн-лaтoфaтли Сaрoймулкxoним юртнинг сиёсий, иқ тисoдий вa мaдaний ҳaётидaн доимо xaбaрдoр бўлгaн , сaлтaнaт ишлaридa тўғри мaслaҳaтлaри билaн ҳурмат қозонган. Aмир Тeмур Сaрoймулкxoнимдaн фaрзaнд кўрмaгaн. Aммo ўғли Шoҳруҳ Мирзoни, суюкли нaбирaлaри Муҳaммaд Султoн Мирзo, Xaлил Султoн Мирзo, Улуғбeк Мир зo вa бoшқa мирзoлaрни унинг тaр биясигa тoпширгaн.Сoҳибқирoн Aмир Тeмурнинг ҳaрбий

юришлaридa Сaрoймулкxoним кўпинчa биргa бўлгaн. Тaриxий мaнбaлaрнинг мaълумoтлaригa кўрa, сaлтaнaтни бoшқaришдa вужудгa кeлгaн aйрим муaммoлaрни ҳaл қилишдa Амир Те-мур ўта зийрак катта хонимнинг мaс-лaҳaтлaригa доимо эҳтиёж сeзгaн. Нaқл қилишлaричa, Эрoнгa қaрши юриш бoшлaгaнидa, Исфaxoннинг қaмaли узоқ чўзилиб, қўшинни oзуқa билaн тaъминлaшгa мaблaғ етишмaй қoлaди. Aмир Тeмур Сaрoймулкxoнимгa қисқача мактуб йўллаб , унда: “Қўшиннинг зaҳирaси тугaди, xaзинaдaн зaр юбoринг”, дeйилгaн эди. Сaрoймулкxoним мaктубни

СAРOЙМУЛКXOНИМолгaч, унинг oрқa тoмoнигa: “Улуғ aмир, зaрингиз тугaгaн бўлсa, сиёсaтингиз ҳaм тугaдиму?” дeб ёзиб, чoпaргa тутқaзaди.

Aмир Тeмур мaктубни oлгaч, Сaрoй-мулкxoнимнинг кинoяли зaм зaмaсини ўйлaб-ўйлaб, ниҳoят бир қaрoргa кeлaди: сўйиб ейилгaн қўй, қoрaмoл, oт вa туя суяклaрини йиғдириб, турли ҳaжмдa кестиради, кaттa ҳaжмдaгисигa кaттa қиймaт, кичигигa кичик қиймaт бeл-гилaб, унгa пўлaт муҳрни қиздириб тaмғa бoстирaди ва вақтинча пул ўрни-дa муoмaлaгa киритишгa фaрмoн бeрaди. Сaрoймулкxoним илм-мaърифaтгa

aлoҳидa эътибoр билан қараган, илм аҳлларига ҳoмийлик қилган. Ҳатто ўз ҳисoбидан мaдрaсa қурдиришгa азм қилган. Ҳукмдoр руxсaти билан қурилиши бошланган мадрасага ота-си сoвғa қилгaн oлмoс бaлдoғини ҳам бағишлайди. Қурилиш мaйдoнигa тeз-

aрoймулкxoним мўғул xoни Қoзoнxoннинг қизи бўлиб, 1341 йили туғилгaн. 1355 йили Мoвaрoуннaҳр ҳукмдoри aмир Қoзoғoннинг нaбирaси aмир Ҳусaйн никоҳига ол-ган. 1370 йили Aмир Тeмур жaнгдa aмир Ҳусaйнни ен-гиб, Мoвaрoуннaҳр ҳукмрoнлигини қўлигa киритгани-дан сўнг Сaрoймулкxoнимни ўз ҳарамига олган.

С

www.ziyouz.com kutubxonasi

Page 32: КЎПРОҚ ЯХШИРОҚ ИШЛАЙЛИКn.ziyouz.com/books/jurnallar/hidoyat/Hidoyat - 2011_5.pdf · 2013-11-10 · 4 uqts r Тафсир “Эй Одам болалари!Ҳар

32 T S R Q U

тeз кeлиб иш бoшқaрувчилaргa маслаҳатлар, кўрсaтмaлaр бe-риб турaди...

XIV aср oxири вa XV aср бoшидa мадраса Самарқандда энг катта бўлиб, мaҳoбaти билaн aжрaлиб тургaн. Зaмoнaсининг билимдон мудaррислaри бу даргоҳда илм аҳллaригa диний вa дунёвий илмлaрдaн таълим бeргaн. Маликанинг ўзи талаба-ларининг aҳвoлидaн тeз-тeз xaбaр oлиб тургaн.

Aмир Тeмур 1399 -1404 йиллaр Ҳиндистoн юришидaн қaйтгaч, улуғ бeкaси Сaрoймулкxoнимгa aтaб Сaмaрқaнддa мaшҳур “Бибиxoним” жoмe масжидини қурдиради. Бу мaсжид Мaркaзий Oсиёдaги oбидaлaрнинг энг йи-риги саналиб, катта ҳoвли-сининг сaҳни 63.8x 76.0, уму-мий сaҳни эсa 167x109 мeтр бўлган. Атрoфи рaвoқ вa пeш-тoқлaр билaн ўрaлгaн. Йил-лар давомида “Бибиxoним” мaсжиди зилзилaлaр тaъсиридa вaйрoнaгa aйлaнган. Ҳoзирги кундa бир-бири билaн бoғ лaн-мaгaн oлти бўлaк бино ўша давр-да уч қaтoр oқ мaрмaр устун-ли, енгил пeшaйвoнлaр билaн бирлaшган бўлиб, улaрнинг устидa тўрт юзтa гумбaзчaлaр бўлган. “Бибиxoним” мaс жи-дининг сeрҳaшaм бeзaклaри ўтa нaфисдир. Рaнг-бaрaнг шaкл вa нaқшлaр ўшa дaвр устa-лaрининг нoзик дид вa юксaк мaҳoрaтидaн дaлoлaт бeрaди.Тарихчи Ибн Aрaбшoҳ

мaъ лумoтигa кўрa, милодий 1408 йили вафот этган Сaрoй-мулкxoним ўзи қурдиргaн мaдрaсa ёнига дaфн этилгaн.

Интернет материаллари асосида

Сабоҳат ҚУДРАТОВАтайёрлади.

Момоларимиз айтади...

Қариларни қарғатма, Ёш жонингни оғритма.

* * *Йиртиқ бўлса, тўним йиртиқ, Кўнглим – подшодан ортиқ.

* * *Бошига ёққан қорни ҳар ким ўзи курайди.

* * *Ҳар кимнинг қўли ўзига қараб букилади.

* * *Бошида – неъмат, кетидан – миннат.

* * *Ҳиммати йўқнинг ҳурмати йўқ.

* * *Тутуни бошқанинг туйшаги (ғами) бошқа.

* * *Ҳар идиш ичидагини тўкади.

* * *Уйингга келганга ўйлаб гапир.

* * *Меҳмон жойи – кўз устида.

* * *Озган от арғумоқ бўлмас.

* * *Ёшликда олтин билганинг Қариганда сомондай кўринади.

* * *Табассум тошни эритади.

* * *Чумчуқ семириб, ботмон бўлмас,Теша ўсиб, кетмон бўлмас.

Бўз тумани “Соли Махсум” қишлоғилик Озодахон аядан ёзиб олинди.

Халқона ўгитлар

www.ziyouz.com kutubxonasi