ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ...

900
www.ziyouz.com кутубхонаси 1 ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ К ҲАРФИ «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти ТОШКЕНТ Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа, танишиб чиқиш мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади. К ўзбек кирилл алифбосининг ўн иккинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, жаранг- сиз, портловчи ундош товуши. Сўз боши (кўл, кўз), ўртаси (тулки, укки) ва охири (тилак, билак)да келиши мумкин. Баъзи сўзлар охирида келиб, эгалик қўшимчаси олганда жаранглилашади ва г товушига айланади (юрак+им юрагим; тилак+и тилаги). Шаҳар шеваларида, баъзи ҳолларда, к товуши й талаффуз этила- ди (юрак юрай, этак этай), ўғуз гуруҳига оид шеваларда сўз бошида жа- ранглилашиб г товушини беради (кел гел, кўрдимгўрдим). Унлилар орасида жуфт хoлда ҳам (мас, икки) келиши мум- кин. Авесто, Урхун-Енисей, суғд, туркий (уйғур) ёзувларида, шунингдек, араб, лотин алифбоси асосидаги ёзувда ўзига хос кўринишга эга. Булар жадвалда кел- тирилди. КАБАЛАКА (Кабала, Кабалак) — кад. шаҳар, Кавказ Албаниясининг пой- тахти (6-а.гача). Йирик савдо маркази (15-а.гача). Сафавийлар томонидан вай- рон қилинган (16-а.). К. ҳақидаги илк маълумотлар Плиний ва Птолемей асар- ларида, шунингдек, кад. грузин ва араб манбаларида учрайди. Чухур-Кабали қишлоғи (Озарбайжон) ёнида К. арки ха- робалари сакланган бўлиб, у 25 га майд. ни эгаллайди. Арқдан шарқрокда ибодат- хона ва шаҳристон (50 га дан зиёд) жой- лашган. 1926, 1944—45 й.ларда археоло- гик казиш ишлари олиб борилган. КАБАНАТУАН Филиппиндаги шаҳар, Лусон о.да. Нуэва-Эсиха провин- циясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 218 минг киши (2000). Мамлакатнинг муҳим шоличилик р-ни маркази. Озиқ- овқат саноати корхоналари бор. КАБАРДА-БАЛКАРИЯ, Кабар-

Upload: others

Post on 05-Jul-2020

24 views

Category:

Documents


1 download

TRANSCRIPT

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 1

    ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

    ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

    КҲАРФИ

    «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»Давлат илмий нашриёти

    ТОШКЕНТ

    Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа, танишиб чиқиш мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадда фойдаланиш (сотиш,

    кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.

    К — ўзбек кирилл алифбосининг ўн иккинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, жаранг-сиз, портловчи ундош товуши. Сўз боши (кўл, кўз), ўртаси (тулки, укки) ва охири (тилак, билак)да келиши мумкин. Баъзи сўзлар охирида келиб, эгалик қўшимчаси олганда жаранглилашади ва г товушига айланади (юрак+им — юрагим; тилак+и — тилаги). Шаҳар шеваларида, баъзи ҳолларда, к товуши й талаффуз этила-ди (юрак — юрай, этак — этай), ўғуз гуруҳига оид шеваларда сўз бошида жа-ранглилашиб г товушини беради (кел — гел, кўрдим— гўрдим). Унлилар орасида жуфт хoлда ҳам (мас, икки) келиши мум-кин. Авесто, Урхун-Енисей, суғд, туркий (уйғур) ёзувларида, шунингдек, араб, лотин алифбоси асосидаги ёзувда ўзига хос кўринишга эга. Булар жадвалда кел-тирилди.

    КАБАЛАКА (Кабала, Кабалак) —

    кад. шаҳар, Кавказ Албаниясининг пой-тахти (6-а.гача). Йирик савдо маркази (15-а.гача). Сафавийлар томонидан вай-рон қилинган (16-а.). К. ҳақидаги илк маълумотлар Плиний ва Птолемей асар-ларида, шунингдек, кад. грузин ва араб манбаларида учрайди. Чухур-Кабали қишлоғи (Озарбайжон) ёнида К. арки ха-робалари сакланган бўлиб, у 25 га майд.ни эгаллайди. Арқдан шарқрокда ибодат-хона ва шаҳристон (50 га дан зиёд) жой-лашган. 1926, 1944—45 й.ларда археоло-гик казиш ишлари олиб борилган.

    КАБАНАТУАН — Филиппиндаги шаҳар, Лусон о.да. Нуэва-Эсиха провин-циясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 218 минг киши (2000). Мамлакатнинг муҳим шоличилик р-ни маркази. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор.

    КАБАРДА-БАЛКАРИЯ, Кабар-

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 2

    да -Балкария Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Майд. 12,5 минг км2. Аҳолиси 786,3 минг киши(1999). Пойтахти — Наль-чик ш. Маъмурий жиҳатдан 9 ту-ман, 7 шаҳар, 7 шаҳарчага бўлинади.Давлат тузуми. К.-Б. — республика. Давлат бошлиғи — президент. Қонун чиқарувчи олий орган — республика Кенгаши ва Вакиллар Кенгаши (пар-ламент). Ижроия ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.

    Табиати. К.-Б. Катта Кавказнинг шим. ён бағрида ва унга ёндош Кабарда текис-лигида жойлашган. Унинг энг баланд тоғ чўққилари (Эльбрус 5642 м, Дихтов 5203 м, Шхара 5068 м) республиканинг жан.-ғарби ва жан.да. Ер юзаси шим.-шарққа томон пастлаб боради. Тог тизмалари, жарлик, булоқ, кўллар кўп.

    Қазилма бойликлари: молибден, воль-фрам, полиметалл рудалари, олтин, тошкўмир, минерал қурилиш материал-лари. Шифобахш булоқлар бор.Иқлими мўътадил континентал, тоғларда баландлик минтақаси қонуниятига бўйсунади. Кабарда текислигида ўртача т-ра янв.да — 4°, июлда 23°. Йиллик ёғин 500 мм дан 2000 мм гача. Тоғларда янв.-фев.нинг ўртача т-раси — 12° гача ва июль-авг.ники 4° дан пастроқ. Безенги, Дихсу ва б. музликлар бор. Йирик дарё-лари: Терек, Малка, Баксан ва б. Улар баҳорда серсув. Кабарда текислиги қора, ўтлоқи-қора, республика шим.-шарқи — кора-каштан тупроқли. Ўрмонларда қора қайин, граб, эман, қайин, қандағоч, қарағай ва б. ўсади.Тоғларда силовсин, тоғ ва ўрмон сувсари, қўнғир айиқ, тўнғиз, буғу, тоғ эчкиси, тур; қушлардан қирғовул, чил, каклик, бедана, баланд тоғларда улар (тоғ курка-си), кур учрайди. К.-Б. қўриқхонаси ва Эльбрус табиий миллий боги ташкил э т и л г а н .Аҳолиси. Туб аҳолиси — кабардинлар ва болқорлар; руслар, украинлар, осетинлар ва б. ҳам яшайди. Расмий тили — кабар-да, болқор, рус тиллари. Кабардин ва

    болқорлар — мусулмон суннийлар. Аҳолисининг 67% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Нальчик, Прохлад-ний, Баксан.Тарихи. К.-Б. ҳудудида мезолит ва неолит даврларига оид ёдгорликлар топилган. Кабардинларнинг аждодлари — адиге-лар (синд, меот, зих, керкет қабилалари) Азов ва Кора денгиз соқилларида яша-ган. Мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида синдлар ягона давлатга бирлашди. Кей-инчалик улар Боспор подшоҳлигига қўшилди. 4-а.да хун (гунн) ларнинг бо-стириб келиши натижасида адиге (ади-гей)ларнинг ривожланган хўжалиги ва маданияти тушкунликка учради. Шим. Кавказ ва алан қабилаларининг болгар-лар ва қипчоқлар б-н аралашуви натижа-сида болқор халқи вужудга келди.13-а. бошларида мўғуллар бостириб кел-гач, болқорлар тоғларга кўчиб кетишга мажбур бўлишди. Мўғуллар маҳаллий аҳолидан кўп кишини қириб юборди. 13—14-а.ларда адигеларнинг бир қисми кабардинлар деб атала бошлади. 17-а.да Кабарда Катта Кабарда ва Кичик Кабар-дага бўлинди. 1557 й. Кабардани Россия босиб олди. 1774 й. Кабарда Россиянинг ажралмас кисми деб эълон қилинди. 1827 й. Россияга Балкария ҳам қўшиб олинди.1918 й. 21 мартда Шўро ҳокимияти эълон қилинди. 1920 й. март охиригача фуқаролар уруши давом этди. 1921 й.1 сент.да РСФСР таркибида Кабарда мух-тор вилояти, 1922 й. 16 янв.да бир-лашган Кабарда-Балкария мухтор вилояти тузил-ди. 1936 й. 5 дек.да К.-Б. Мухтор Респу-бликаси деб аталди. К.-Б. 1942 й. окт.да немислар томонидан босиб олинди. 1943 й. янв.да озод этилди. 1944 й.да болқорлар 2-жаҳон уруши даврида немис босқинчиларига ён босди деган туҳмат б-н зўрлаб Ўрта Осиё ва Қозоғистонга кўчирилди. К.-Б. мухтор республикаси Кабарда мухтор республикаси деб атала бошлади. 1957 й. болқор халқининг мил-лий мухторияти тикланди ва Кабарда мухтор республикаси яна К.-Б. Мухтор Республикасига айлантирилди. 1991 й.

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 3

    янв.да К.-Б. Олий Кенгаши давлат суве-ренитети ҳақида декларация қабул қилди, 1992 й. фев. дан К.-Б. Республикаси деб атала бошлади.Хўжалиги. К.-Б. — индустриал-аграр ре-спублика. Саноати кўп тармоқли. Оғир саноатида машинасозлик ва металлсоз-лик тармоклари, айниқса электротехника асбоб-ускуналари, автоматлаштириш во-ситалари, ёғочсозлик станоклари, авто-мобиль эҳтиёт қисмлари и.ч. муҳим ўрин тутади. Вольфрам-молибден конлари не-гизида рангли металлургия саноати бар-по этилди. Гидрометаллургия з-ди мав-жуд, кимё саноати ривожланган. Енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари, асо-сан, Нальчикда жойлашган. Бинокорлик ашёлари и.ч. бирлашмаси йиғма темир-бетон маҳсулотлар, қурилишбоп керами-ка, деворбоп материаллар ишлаб чиқаради. Консерва ва вино з-длари ҳам бор. Бак-Чегем дараси.сан ГЭС электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг атиги 7% ни крндиради. К.-Б.да йилига 200 млн. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади.Қишлоқ хўжалиги дон ва техника экин-лари етиштириш ва чорвачиликка ихти-сослашган. Дашт ерларда кузги буғдой, маккажўхори, кунгабоқар, тариқетиштирилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик, токчилик ривожланган. Суғориладиган ерларда ҳам деҳқончилик б-н шуғулланадилар. Сут ва гўшт-сут чорвачилигига, майин жун олинадиган қўй ва эчкилар боқишга асосий эътибор берилади. Зотдор йилқичилик ривожлан-ган (машҳур кабарда от зотлари). Асала-ричилик ва пиллачилик ҳам мавжуд.Республиканинг шим.дан Нальчик ва Тирниаузга нефть ва газ қувурлари ўтган. Автомобиль йўллари уз. — 3851 км, те-мир йўллар уз. — 133 км. Автомобиль йўллари Нальчик ш.ни Пятигорск ва Вла-дикавказ ш.лари б-н боғлайди. Нальчик ш.да аэропорт бор. Республикада тоғ чанги сайёҳлиги ривожланган.Маорифи, маданий-маърифий ва ил-мий муассасалари. 20-а.нинг 90-й.лари

    ўрталарида К.-Б.даги 249 кундузги уму-мий таълим мактабида 131 минг, 10 ўрта махсус ўқув юртида 8,8 минг ўқувчи, 3 олий ўқув юртида 12,8 минг та-лаба таъ-лим олди. К.-Б.да Тарих, филол. ва иқтисодиёт и.т. ин-ти, Баланд тоғ геофи-зика ин-ти, лойиҳа ин-ти, К.-Б. қишлоқ хўжалик тажриба ст-яси ва б. илмий му-ассасалар ҳамда лойиҳа ташкилотлари бор. 230 оммавий кутубхона, 256 мадани-ят уйи, 3 театр, ўлкашунослик музейи, тасвирий санъат музейи мавжуд.Адабиёти. Кабардин ва болкрр ада-биёт-лари фольклор (қўшиқ, эртак, афсоналар, қаҳрамонлик эпоси «Нартлар» ва б.) за-минида вужудга келди. 19-а.даёқ кабар-дин шоири ва филологи Ш.Б.Ноғмов (1794—1844) кабардин-черкас алифбоси ва грамматикасини, «Адихей халқи тари-хи» асарини яратди. Адиблардан С. Қози-Гирей, С. Хон-Гирей асарлари шухрат қозонди. Маърифатпарвар Крзи Отажу-кин биринчи бўлиб кабардин-черкас ти-лида китоб нашр этган (1864). Кабардада Б.М.Пачев, Балкарияда К.Б.Мечиев ўзлари яратган алифбода дастлабки асар-ларини ёздилар.20-а.нинг 20—30-й.ларида К.-Б. адабиё-тида болқор С. Шохмурзаев ва К.Б.Мечиев, кабардин А.П.Кешоков ва Б.М.Пачевлар эрксеварлик руҳида асар-лар ёзишди. Али Шогенцуков кабардин-лар ўтмиши ҳақида ҳикоя қилувчи «Кам-бот ва Ляца» шеърий романива жўшқин шеърлари б-н кабардин ада-биётига кириб келди. Ўтмишдаги ижти-моий муносабатлар, хотин-қизларнинг қисмати, халқларнинг ўз ҳуқукларини таний бошлаши 30-й.лар драматургияси ва насрида ўз аксини топди. Ж. Налоев, С. Кожаев, М. Афаунов ва б. ёзувчилар асарларида ижобий қаҳрамон қилиб за-мондошлар олинди.2-жаҳон уруши йилларида душманни ен-гишга ундовчи шеърлар, очерклар, ҳикоялар тўпламлари, «Менинг Вата-ним» (Али Шогенцуков), «Ота» (А.П.Кешоков) қиссалари чоп этилди. Фронт матбуотида А.П.Кешоков, Қ.

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 4

    Қулиевнинг жанговар шеърлари мунта-зам чиқиб турди. Фашизм б-н курашда кўпгина истеъдодли ёзувчилар қаҳрамонларча ҳалок бўлдилар.Урушдан кейин шоирлардан А.П.Кешоковнинг «Отлиқнинг йўли», «Ёшлик ери» ва б., К- Қулиевнинг «Тоғлар», «Нон ва атиргул» каби асарла-ри шуҳрат қозонди. Кейинги йилларда йирик насрий асарлар яратилди. А. Шор-тановнинг «Тоғликлар» романи, А. Ке-шоковнинг дилогияси, А. Налоев, С. Кушхов, Ж. Залихонов, О. Этезов, 3. Ак-сиров, П. Мисаков ва б. адибларнинг асарлари нашр этилди. А. Кешоков ва Қ. Қулиевнинг энг яхши асарлари узбек ти-лига таржима қилинган.Меъморлиги ва тасвирий санъати. К.-Б. ҳудудида неолит ва илк жез даврига оид четан уй қолдиқлари, керамика, металл-дан ясалган безаклар топилган. Турли даврларда қурилган қўрғонлар, мақбаралар, қад. қишлоқ ва шахар қолдиклари, баланд тоғли жойларда ўрта асрларга оид қалъалар мажмуи (ТотурҚалъа), ҳашаматли миноралар (Абай минораси, 16— 17-а.лар) ва ҳ.к. са-кланган. 14—19-а.ларга оид мақбара-сағаналар кўп учрайди. Улар тўртбурчакли, томи икки томонга нишаб ёки айлана ва серқирра, баъзан конусси-мон бўлган.Кейинги йилларда Нальчик ш. қайта қурилиб, боғ шаҳарга айлантирилди. Ҳукумат уйи, мусиқали драма театри, Ўлкашунослик музейи, санаторийлар, дам олиш уйлари, меҳмонхона бинолари қ у р и л д и .К.-Б.да ёғоч, тош ва суяк ўймакорлиги, гиламдўзлик ривожланган. Бош кийим-лар, ёқа қайтармалари ва аёллар кўйлагининг енглари зар ип ва тасмалар б-н безатилади. Эчки ва қўй жунидан турли буюмлар тўқилади. Бол-қорларда гул солиб намат (кигиз) босиш, кабар-динларда геометрик шакллар б-н безаб бўйра тўқиш авж олган.20-а.нинг 2-ярмида рассомлик санъати ривож топди. Н. Н. Гусаченко, М. А.Ван-

    нах, М. Аскаров, В. Темирканов ва б. рас-сомлар манзара картиналари, Н.Н.Гусаченко, Н.М.Третьяков, Н.П. Та-тарченко ва б. портрет ҳамда сюжетли картиналар, X. Кримшамхалов, М. Тха-кумашев ҳайкалтарошлик устида самара-ли ишладилар.Мусиқасида халқ қушиқ ва рақс жанрла-ри салмокли ўрин тутади. Кабардин ва болқор халқ чолғулари ичида торли асбо-блардан шикэ-пшинэ, жияқобуз ва б., пуфлама асбоблардан накирэ, сирина, бжэмий, сибизға кабилар, урма асбоблар-дан пхъачич, қарс ва ҳ.к. бор. Султонбек Абаев, Козим Мечиев, Бекмурза Пачев ва б. К.-Б.нинг машҳур қўшиқчилари, халқ мусиқачилари ва ашулачи-достончилари-дир. Композиторлардан М. Балов, X. Карданов, В. Малов, Н. Осмоновлар машхур. «Мадина» миллий операси, «Ля-люца», «Даханаго» миллий балетлари ва б. яратилган. Симфоник мусиқа ҳам ри-в о ж л а н г а н .К.-Б.да мусиқали театр, филармония, ра-дио ва телевидение хори, «Кабардинка» халқ рақс ансамбли, мусиқа билим юрти, болалар мусиқа мактаблари, ёшлар теа-три, театр-студия, драма театри, миллий труппалар бор

    КАБАРДИНЛАР (ўзларини адигелар деб атайдилар) — халқ. РФ таркибидаги Кабарда-Балкария Республикасида (364 минг киши), Краснодар, Ставрополь ўлкаларида ҳамда Шим. Осетияда ҳам яшайди. РФда умумий сони 386 минг киши (1990-й.лар ўрталари). Кабардин-черкас тилида сўзлашадилар. Диндорла-ри, асосан, сунний мусулмонлар, право-славлар ҳам бор.

    КАБАЧКА, қовоқча (Cucurbita pepo var. giraumontia) — қаттиқ пўстли қовоклар гуруҳига мансуб сабзавот эки-ни. Бир йиллик, бир уйлик, палакпояси қисқа ўсимлик. Греция ва Италия К.лари турлари бор. Меваси шакли узунчоқ, цилиндрсимон, оғирлиги 350—400 г., сирти силлиқ, туей оч яшил, тоза пиш-

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 5

    ганда новвотранг. Меваси 40—45 кунда етилади. Таркибида (%) қуруқ модда — 4,9, шу жумладан, қанд — 2,55, оқсил — 0,55, ёғ — 0,13, кальций, фосфор ва клечатка бор. 2—4 кунлик ёш меваси сиркалаш учун,етилган мевалари пазан-дачиликда ва консерва саноатида иш-латилади, йирик мевалари янгилигида чорва молларига берилади (1 кг =0,07 озуқа бирлиги) ва силос қилинади. Табо-батда унинг гули кайнатилиб, суви яра-ларни муолажа қилишда қўлланилади. Ўзбекистонда Грек 110 нави экилади. Уруғлари тупроқ ҳарорати 12—15° га етганда 5—7 см чуқурликда экилади. 1 га майдонга ўртача 2,5 кг уруғлик сарфланади. Эрта ҳосил етиштириш учун кўчатини тувакларда ўстириб, қорасовуклардан кейин 20—25 кунли-гида очиқ майдонларга экиш мумкин.Ботир Азимов.

    КАБВЕ (1967 й.гача Брокен-Хилл) — Замбиядаги шақар. Марказий про-винциянинг маъмурий маркази. Аҳолиси 170 минг кишидан зиёд (1990-й.лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Қўрғошин, pyx, ванадий олинади ва эри-тилади. Қ.х. маҳсулотларини қайта иш-лаш маркази (маккажўхори, тамаки, гўшт чорвачилиги). Шаҳар 1902 й.да полиме-талл рудалар конининг ишга туширили-ши муносабати б-н қурила бошлаган. К.даги конлардан бирида қад. одамнинг калла суяги топилган (1921).

    КАБЕЛЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ - теле-визион кўрсатувнинг хусусий тизими; бунда телевизион сигналлар фойдалани-ладиган антеннага бевосита уланадиган юқори частотали кабель бўйича узатила-ди ва бу сигналларни оддий телевизор-лар қабул қилади. Кўпинча (айниқса, ти-жорат мақсадларида), К.т. кўрсатувлари шундай кодлаб қўйиладики, уларни қабул қилиш учун қўшимча декодлов-чи қурилма ўрнатишга тўғри келади. Бу қурилмани айни телевизион канал эгаси ҳисобланган фирма ўрнатади. К.т.

    кўрсатувлари вақт ва ҳудуд жиҳатдан че-кланган бўлади.

    КАБЕЛЬ (голландча kabel — арқон, трос) — герметик ҳимояланган қобиқ ичига жойлаштирилган бир ёки бир неча изоляцияланган симлардан иборат материал. Куч, алоқа ва радиочастота К.лари, назорат (текшириш), ўлчаш К.и. ва б. хиллари бор. Булардан ташқари, газ ва мой тўлдирилган К. ҳам бўлади. К. кўпинча мис ёки алюминийдан, камдан-кам пўлат-мис ва пўлат-алюминийдан тайёрланади. Вазифасига кўра, бир ёки кўп симли, дойра ва шаклдор бўлади. Изоляциялашда махсус қоғоз, резина, пластмасса ва б. ишлатилади. Симларни нам ва кимёвий моддалар таъсиридан ҳимоя қилувчи қобиқ қўрғошин, алю-миний, пластмасса ёки резинадан тай-ёрланади. К.ни механик таъсирлар, кор-розиялардан сақлаш учун уларга пўлат ленталар ёки сим (зир\) лар ўралади ва уларнинг устидан пластмасса ёки қоғоз лента, жут ва битумлар қопланади.Куч К.и б-н электр энергияси узати-лади ва тақсимланади; 1, 2, 3 (кўп тарқалгани) ва 4 симли бўлади. Бундай К. нинг ток ўтказадиган симлари мис ёки алюминийдан тайёрланиб, сирти мойканифол модда ёки минерал мой шимдирилган К. қоғози, резина ёхуд пластмасса б-н қопланади. Одатда, куч К.ининг қобиғи қўрғошин, алюминий ёки пластмассадан кoпланади, қобиқусти эса К. ипи ва металл зирҳ б-н ўралади. Ҳаракатланувчи объектлар (пармалаш машинаси, экскаватор, кўтаргичлар) га электр энергия келтириладиган К. эгилувчан қобиқлар б-н қопланади.Алоқа К.и симли алоқада ишлатилади. Тузилишига кўра, симметрик ва коакси-ал К., частоталар спектри бўйича паст частотали (10 кГц) ва юқори частотали (10 кГц дан юкрри) хилларга бўлинади. Булардан ташқари, вдаҳарлараро алоқа К.и ва маҳаллий (шаҳар ва қишлоқ ичи-даги ст-ядан бошқариладиган, шахта ичида ва б.), ер ости (зовурга ёки К. ка-

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 6

    нализацияси иншоотига ётқизиладиган), хаводан таянчлар орқали ва сув остидан (даре, денгиз ва океан тубларига жой-лаштириб) ўтказиладиган хиллари бор. Алоқа К.и телефон ва телеграф алоқада, телевидение ва б.да қўлланилади.Радиочастота К.и б-н радио ва видеосиг-наллар узатилади. Радиочастотали коак-сиал К., радиочастотали симметрик К., спирал К. (спиралсимон ички утказгичли коаксиал) хилларга булинади. Радиоча-стота К.и орқали узатиладиган сигнал ча-стоталари ЮкГц дан ЮгГц гача боради. Радиочастота К.и радиотехник ва элек-трон аппаратураларнинг элементларини узаро туташтиришда, бу аппаратуралар-ни узатувчи ва қабул қилувчи антенна-ларга улашда қўлланилади.

    КАБЕЛЬ САНОАТИ — қ. Электро-техника саноати.

    КАБИР (тахм. 1440—тахм. 1518) — ҳинд шоири. Ижоди ҳинд тилидя бўлиб, 80га яқин асар яратган (уларнинг аксари-ят қисми сикхларнинг муқаддас китоби «Азалий китоб»га киритилган). К. Бха-тининг, худо олдида ҳамма баробар, де-ган диний таълимоти тарғиботчиларидан бири. Ижоди диний ислоҳотчилик ҳаракати — бхакти б-н чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳинд адабиёти тарихида янги босқични бошлаб берган. Унинг ижоди-да ҳиндулик ва ислом дини, ҳинд, форс мумтоз бадиий анъаналари уйғунлашиб кетган. Жамоатнинг табақаларга бўлинишига қарши чиққан.

    КАБИРА (араб. — катта, йирик) — исломда энг катта ва оғир гуноҳ. К.нинг энг биринчиси ва Аллоҳ томонидан кечи-рилмайдигани — куфр (Аллоҳни инкор этиш) ва ширк (Аллоҳга бирор нарсани тенг қилиш)дир. К.нинг турлари кўп. Мас, ота-онани норози қилиш, бировнинг жонига ноҳақ қасд қилиш, сеҳр-жоду б-н шуғулланиш, ёлғон гувоҳлик бериш, туҳмат қилиш, зинокорлик, ўғрилик, судхўрлик, фарз ибодатларни бажармас-

    лик, ҳаром қилинган нарсаларни истеъ-мол этиш ва ҳ.к. Ширк ва куфрдан бошқа гуноҳлар қиёмат куни Аллоҳ томонидан кечирилиши ёки улар учун маълум ме-ъёрда жазо берилиши мумкин. Сунний-ҳанафийлик ақидасига кўра, куфр ва ширкдан бошқа ҳар қандай гуноҳ қилган мўмин-мусулмон киши кофир бўлиб қолмайди, балки гуноҳкор ҳисобланади.

    КАБИСА ЙИЛ (араб. — тўлиқ) — оддий йилдан бир кун (фев. ойи-да) ортиқ бўлган календарь йил. Бунда 4 га қолдиқсиз бўлинадиган йил К.й. дир (фақат иккита ноль б-н тугаб, 400га бўлинмайдиган йил бундан мустасно. Mac, 1700, 1800, 1900, 2100 йиллар К.й. эмас).Қад. Эронда йил 365 кунли (12 ой 30 кундан ва яна қўшимча 5 кун) бўлиб, ҳар 120 йилда битта қўшимча ой киритилган. Умар Хайём календарида ҳар 33 йилнинг 8 йили (4, 8, 12, 16, 20, 24, 28 ва 33-йил-лари) К. й. ҳисобланади. Бунда ҳар 4500 йилда бир суткага тенг хато йиғилади. Бу эса ҳозир қўлланиладиган Григорий ка-лендаридан ҳам аниқроқ(қ. Календарь).

    КАБОБ — гўшт, жигар, буйрак, дум-ба, чарви ва б. масалликлардан чўғда пишириб тайёрланадиган таом. Сих К., титрама К., қозон К., парранда К., қийма К., тандир К., помидор К., думбул К., чарви К., лўла К. ва б. турлари бор. Сих К. — қўй гўштининг лаҳм ҳамда дум-ба қисмларидан олиб, ҳар бири 10— 12 г келадиган лўнда-лўнда бўлакларга бўлинади, унга майда тўғралган пиёз, туз, қалампир (мурч), кашнич уруғи, зира, узум сиркаси (анор ёки лимон суви) аралаштирилади. Масаллиқ сирланган ёки чинни идишга солиниб, бир неча соат (4 соатдан 24 соатгача) салқин жой-да сақланади. Сўнгра гўшт сихга 5—6 бўлакдан қилиб ўтказилади (сихнинг учида ёғ бўлиши керак). Сихлар кўрада тошкўмир ёки писта кўмир чўғида пиши-рилади. К.нинг бир томони қизариб пиш-гандан сўнг иккинчи томонини ағдариш керак. 1 кг гўштга 2—3 бош пиёз, 1 чой

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 7

    қошиқца туз, 4 ош қошиқда узум сирка-си (ёки бир дона лимон); зиравор таъб-га кўра керак бўлади. Қийма К. — гўшт қиймалагичдан 2 марта, пиёз бир марта ўтказилгач, қийма тайёрланади. Қиймага тухум чақилиб қалампир, туз аралаш-тирилади. Сўнг қиймадан 50—60 г ке-ладиган кифталар ясалади ва узунасига сихга ўтказилади. Кифта устига ун се-пиб юқорида айтилгандек чўғда пиши-рилади. 1 кг гўштга 3 бош пиёз, 1 дона тухум, 3—4 қошиқ ун; зираворлар керак бўлади. Думбул К. — маккажўхорининг думбул сўтасидан тайёрланади. Тозалан-ган сўта 3—4 см дан қилиб кесилади ва намакобга 2—3 соат солиб қўйилади. Сўнг 2—3 донадан қилиб сихга ўтказилади ва лахча чўғда пиширилади.К. Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ, Кав-каз халқларининг севимли та-оми ҳисобланади. К.ни аслида чорвадор халклар ижод этган.Ад.: Махмудов К., Узбек таомлари, Т., 19

    КАБО-ВЕРДЕ (Саво Verde), Ка-бо-Верде Республикаси (Republica de Cabo Verde) — Атлантика океани-да, Ғарбий Африка соҳили яқинидаги Яшил Бурун о.ларида жойлашган дав-лат. 10 та йирик ва 5 та майда оролни ўз ичига олади. Майд. 4,033 минг км2. Аҳолиси 405 минг киши (2001). Маъ-мурий жиҳатдан 14 туман (conselho)ra бўлинади. Пойтахти — Прая ш.Давлат тузуми. К.-В. — республика. Амалдаги конституцияси 1992 й. да қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (2001 й.дан П. В. Пиреш). У умумий, тўғри ва яширин овоз бериш йўли б-н 5 Й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи олий органи — умумий сайлов йўли б-н 5 й. муддатга сайланадиган Миллий ас-самблея (бир палатали парламент). Иж-роия ҳокимиятни президент ва бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.Табиати. Ороллар, асосан, вулканлар-дан ҳосил бўлган. Қирғоқлари тик ва қояли; қулай табиий гаванлари кам. Рельефи — асосан, тоғли. Энг баланд

    чўққиси 2829 м (Фогу о.да). Иқлими — тропик, пассат. Ўртача ойлик т-ра 22°— 27°. Йиллик ёғин 100 — 250 мм. Бот-бот қурғоқчилик бўлиб туради. Дарёлари кам. Ўсимлиги чўл ва чала чўлга хос. Ҳайвонот турлари оз. Денгиз қушлари кўп. Қирғоқ атрофи сувлари балиққа бой. Фосфорит, бинокорлик ма-териаллари, жумладан, гипс конлари бор.Аҳолисининг 62% мулатлар, 35% афри-каликлар (фульбе, баланте, манжаклар); шаҳар аҳолиси 30%. Расмий тили — пор-тугал тили. Аҳолининг 98% — католиклар.Тарихи. К.-В. жойлашган Яшил Бурун о.ларини Португалия экспедициялари 1456 ва 1460 й.лар орасида кашф эт-ган. Ўша пайтгача бу ерда одам яша-маган. Африкадан қуллар, Португали-ядан деҳқонлар кўчириб келтирилди. 1495 й. Португалия мустамлакаси деб эълон қилинди. 15—16-а. ларда бу ху-дуд Африканинг Гвинея соқили ёнида-ги қул савдоси марказларидан бирига айланди. Қул савдоси таназзулга уч-раши б-н (1876 и. тамоман ман этил-ди) бу ердан АҚШ ва б. мамлакатлар-га кўчиб кетиш оммавий тус олди.2-жаҳон уруши (1939—45)дан кейин Португалия ва унинг иттифоқдошлари К.-В. нинг порт ва аэродромларидан Гвинея-Бисау, Ангола ва Мозамбикда-ги миллий озодлик кучларига қарши курашда оралиқ база сифатида фойда-ланди. 1951 й.да Португалиянинг «ден-гиз ортидаги вилояти» мақомини олди.50-й.лардан К.-В. да миллий озодлик ҳаракати кучайди. Бу ҳаракат Пор-тугалия мустамлакаси Гвинея-Бисау халқларининг озодлик кураши б-н чам-барчас боғлиқ бўлди. Бу курашга Гвинея ва К.-В. мустақиллиги африкаликлар пар-тияси (ПАИГК, 1956 й. ташкил топган) раҳбарлик қилди. 1972 й. да Португалия К.-В.га «маҳаллий мухторият» ҳуқуқини берди. 1974 й. 24 апр.да Португалиядаги фашизм режими ағдариб ташлангач, ПА-ИГК б-н Португалия муваққат ҳукумати ўртасида К.-В. га 1975 и. 5 июлдан мустақиллик берилиши ҳақида битим

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 8

    имзоланди. 1974 й. дек. охирида ўтиш даври ҳукумати тузилди. 1975 й. 30 июн-да Халқ миллий мажлисига биринчи сай-лов ўтказилди. К.-В. ўша йили июлда Аф-рика Бирлиги Ташкилотига, сент.да БМТ га қабул қилинди. 1975 й. охирига келиб, К.-В. 60 давлат б-н дипломатия муноса-батлари ўрнатди. 1986 й. 6 фев.гача мам-лакатнинг номи португалчадан таржима қилиниб, Яшил Бурун о.лари деб атаб ке-линди. К.-В. 1992 й. 16 янв.да ЎзР суве-ренитетини тан олган. Миллий байрами — 5 июль — Мустақиллик куни (1975).Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. К.-В. мустақиллиги африкаликлар пар-тияси (ПАИКВ), 1956 й. да тузилган; 1981 й.дан ҳоз. номда; Демократия учун ҳаракат, 1990 й.да асос солинган. К.-В. меҳнаткашлари миллий бирлашмаси — касаба маркази, 1978 и. да ташкил топтан.Хўжалиги. Иқтисодий жиҳатдан заиф аграр мамлакат. Хўжалигининг асосини қ.х. ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда қ.х.нинг улуши 11%, саноатнинг улуши 10%. Иқтисодий фаол аҳолининг 80% қ.х.да банд. Тез-тез бўлиб турадиган қурғоқчилик қ.х.га катта зарар етказа-ди. Аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эх-тиёжларини қопламайди. Мустақиллик эълон қилингач, мустамлакачилик оқибатларини тугатиш чоралари кўрилди; миллий тараққиёт жамғараси тузилди, қ.х.ни ривожлантириш фавқулодда дасту-ри ишлаб чиқилди, кооперациянинг тур-ли шаклларини ривожлантиришга, сано-ат корхоналари барпо этишга киришилди.Қишлоқ хўжалиги. Аҳолининг анъа-навий машғулотлари — деҳқончилик ва балиқчилик. Ички эҳтиёж учун маккажўхори, картошка, дуккакли дон экинлари, маниок, нўхат, қизил қалампир, помидор экилади. Экспорт учун какао, банан, шакарқамиш, ер ёнғоқ, тамаки, канакунжут, индиго етиштирилади. Чор-вачилигида қорамол, эчки, қўй боқилади. Балиқ ва денгиз жониворлари овланади.Саноати денгиз махсулотларини қайта ишлаш, туз қазиб олиш ва б. корхона-лардан иборат. Спирт (шакарқамишдан),

    совун, ўсимлик мойи ва цемент ишлаб чикарадиган корхоналари бор. Экспорт учун туз ва пуццолан қазиб олинади. Ҳунармандчилик ривожланган. Т.й. йўқ. Автомобиль йўлларининг уз. 5,6 минг км. Йилига ўртача 36 млн. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий порти — Минделу (Сан-Висенти о.да). Сал о.да йирик аэродром бор. Асосан, Португа-лия, Нидерландия, Испания, Франция б-н савдо қилади. Четга балиқ, банан, қанд-шакар, туз сотади. Четдан озиқ-овқат, машина-ускуналар, нефть маҳсулотлари келтиради. Пул бирлиги — К.-В. эскудоси.Халқ таълими. 1960-й.ларнинг охирида аҳолининг 90% дан кўпроғи саводсиз бўлган. Мактаб тизими Португалия таъ-сирида шаклланди. Мактабларда таъ-лим португал тилида олиб борилади. Мустақилликка эришилгандан кейин (1975), 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган бола-лар учун бепул мажбурий таълим жо-рий этилди. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 4 й., ўрта мактабда 5 й. қилиб белгиланди. Ўрта мактаб икки босқич: 2 й. лик тайёрлов синфлари ва 3 й.лик катта ўрта мактаб (лицей) дан иборат бўлди. 1980-й.ларнинг бошидан мак-таб тизими янгидан тузилди. Мактабда ўқиш муддати 11 й., 6 й. асосий мак-табда, 3 й. тўлиқсиз ўрта мактабда ва 2 й. тўлиқ ўрта мактабда ўқилади. Тўлиқ ўрта мактабда гуманитар, табиий-ил-мий, техника бўлимлари бор. Мамла-катда 3 пед. билим юрти ва индустриал мактаб ишлайди. Олий ўқув юрти йўқ.Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. К.-В.да бир қанча газ. ва жур». нашр этилади. Асосийлари: «Болетин информативу» («Информа-цион бюллетень», ҳафтанома, 1976 й. дан), «Болетин офисиал да Република ди Кабо-Верде» («Кабо-Верде Респу-бликаси расмий бюллетени», ҳукумат ҳафтаномаси), «Вож ди пову» («Халқ овози», ҳукуматнинг португал ти-лида чиқадиган ҳафталик газ., 1975 й.дан),«Раизеш» («Илдизлар», португал тилида ҳар чоракда чиқадиган адабий

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 9

    жур., 1977 й.дан), «Трибуна» («Минбар», ҳафтада 2 марта чиқадиган газ., 1984 й. дан), «Унидади и лута» («Бирлик ва ку-раш», ойлик жур., 1976 й.дан). Кабопресс агентлиги хукумат ахборот агентлиги-дир. К.-В. радиотелевидениеси ҳукумат ихтиёрида. «Сан-Висенти овози» хуку-мат радиост-яси 1975 й. ташкил этилган.Адабиёти португал ва креол тиллари-да. Маҳаллий креол тилида бой оғзаки адабиёт шаклланган. Халқ шеърий ва қўшиқ ижодиётининг шаклларидан бири — морнлар (муҳаббат ва айрилиқ ҳақидаги мунгли қўшиқлар) айниқса кенг тарқалган. Бу мавзулар К.-В. адабиётида анъанага айланди. Э. Тавариш, П. Кардо-зу ва б. шу жанрда ижод килдилар. Жор-жи Барбоза маданий-маърифий ва адабий жур.лар ташкилотчиларидан бири бўлди. О. Алкантар «Шикиньо» ва М. Лопиш «Шарқий шамол фош этади» романла-рида ижтимоий мотивлар, биринчи мар-та ижтимоий тенгсизлик мавзуи каламга олинди. А. Фонсека шеърларида порту-гал «мустамлака жаннати»ни фош этди. Шоир Кабвердиано Дамбара креол тили-да ижод қилиб, халқларнинг мустақиллик учун курашини куйлади. А. А. Гонсал-вишнинг қиссалари, М. Феррейранинг романлари 60—70-й.ларда К.-В. адабиё-тида салмоқли асарлар бўлди. 80—90-й. лар адабиётида эскиликни инкор этиш ва бузиш б-н чекланмай, янгилик яратишга интилиш тамойиллари бўртиб кўринди. Роману ди Мелунинг португал ва креол тилларида нашр этилган «Қопқора» ро-мани бунга мисол бўла олади.

    КАБРАЛ (Cabral) Педру Алвариш (1460—1526) — португалиялик денгизчи сайёҳ. 1500 й.да қирол Мануэл 1 томони-дан Васко да Гама маршрути бўйича сав-до мақсадларида Ҳиндистонга борадиган флотилияга қўмондон қилиб тайинлан-ди. Яшил Бурун о.ларидан жан.га йўл олган кемалар ғарбга қараб йўналишини ўзгартирди ва 1500 й. 22 апр.да 17° ж.к.да орол деб ишонган ҳолда янги ерни кашф қилди ва уни Вера-Круш Ери деб

    номлади (ўша йили у Санта-Круш деб қайта номланди, бир неча йилдан кейин эса Бразилия — Brasil деган норасмий ном асосий ном бўлиб қолди). Сўнгра К. шарққа — Яхши Умид бурнига то-мон йўл олди ва 1500 й. сентябрь ойида Ҳиндистоннинг Каликут ш.га етиб бор-ди. Маҳаллий аҳолининг португаллар б-н савдо қилишдан бош тортганликла-ри учун келгиндилар шаҳарни вайрон қилишди. Қўшни Кочин ва Кананнур порт шаҳарлари б-н португаллар учун фойдали шартномалар тузиб, 1501 й. да у ердан чиқиб кетди

    КАБРИОЛЕТ (франц. cabriolet) —1) енгил автомобилнинг усти ташлаб-йиғиб қўйиладиган кузови. 2 ён эшикли К.-купе ва 4 ён эшикли К.-седан фарқланади. Бундай кузовли автомобиллар иссиқ иқлимли жойларда ишлатилади; 2) бир от қўшиладиган 2 ғилдиракли енгил арава.

    КАБУ-БРАНКУ (португалча Cabo Вгапсо — оқ бурун) — Бразилиянинг шарқидаги бурун. Жан. Америка матери-гининг энг шарқий нуқтаси (34°46’ ғ.у. ва 7°09’ ж.к.).

    КАБУДАНЖАКЕТ — илк ўрта асрлардаги (5—12-а. лар) Самарқанд рустокларидан бири ва унинг маркази. Самарқанддан 2 фарсах (14—15 км) масо-фада жойлашган. Жоме масжиди бўлган. Ўрта аср манбаларида К.да Баркат ва Вадар ш.лари қаторида қайд этилган. Кабул қишлоғи «Бобурнома» да ҳам уч-райди. Археологларнинг фикрича, К. ҳоз. Қўрғонтепа ш. харобаси ўрнида бўлган. Мил. 4—5-а.лар даги сиёсий воқеалар таъсири остида Қовунчи маданиятига мансуб қавмлар Сирдарё бўйларидан За-рафшон водийсига кўчиб келганлар ва кичик мустақил мулклар барпо этганлар. Улар Самарканд рустокларида 9—12.а. ларда суғорма деҳқончилик асосида шаҳарсозлик ва қишлоқ маданиятини юксалишида муҳим ўрин тутган.

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 10

    КАБУДБАРИ (форс.-тож. кабуд — кўк ва бар — мева, ҳосил) — Ўрта Осиё хонликларида беда, маккажўхори, қўқонжўхори, ловия, мош ва шун-га ўхшаш экинлардан олинган солиқ. Ҳосилнинг учдан бир қисми ҳажмида бўлган.

    «КАБУЛ ТЕКСТАЙЛЗ» - Жан. Ко-реядаги корпорация. Ака-ука ишбилар-монлар Ча-Ка ва Ча-Ол томонидан 1950 й. да ташкил қилинган. Пахта толасидан калава ип, дағал ип, газлама, сатин, чит матолар ишлаб чиқаради. Бош идораси Сеул ш.да. «К.т.»нинг хорижда 6 та ва-колатхонаси (АҚШ, Германия, Хитой, Шри Ланка, Гонгконг, Ўзбекистонда), Кореяда 3 та корхонаси, хорижда 10 та қўшма корхонаси бор. АҚШда 1 (Лос-Анжелесда), Хитойда 4, Тожикистонда 1 (Хўжанд ш.да) ва Ўзбекистонда 3 (Тош-кент, Тўйтепа, Фарғона ш.ларида) қўшма корхона ташкил қилинган (2002). Жан. Кореядаги 3 та корхонасида ип йиги-риш, тўқимачилик, газламага гул босиш жараёнлари бажарилади, ялпи қуввати 300 минг урчуқдан иборат. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми йилига тахм. 200 млн. АҚШ долларини, ҳар бир корхонада ходимлар сони 2000—2500 нафарни ташкил қилади. Ўзбекистонда қўшма корхоналарни ташкил қилиш учун Тўйтепадаги «Кабул-Тўйтепа ЛТД» қўшма корхонага (1996 й.да ишга ту-ширилган) 107 млн., Тошкент (Кўкча)даги «Кабул-Ўзбек» қўшма корхона-га (1999 й.) 114,9 млн., Фарғонадаги «Кабул-Фарғона» қўшма корхонага (2001Й.) 115,0 млн. АКЩ доллари мик-дорида инвестиция киритилган. Тошкент, Тўйтепа, Фарғонадаги корхоналарида ип йигирув ва тўқимачилик ф-калари таш-кил қилинган бўлиб, Тўйтепада 101760 урчуқ, Тошкентда 115576 та, Фарғонада 110 мингдан ортиқ урчуқ ўрнатилган. Тўқув фабрикаларида «Пиканос» ру-сумли дастгоҳлардан Тўйтепада 34 та, Тошкентда 84 та, «Ваматекс» русумли дастгоҳдан фақат Тўйтепадаги корхонада

    96 та ўрнатилган. Барча қўшма корхона-ларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар: пахта толасидан йигирилган ип, спан-декс б-н йигирилган ип (10-номердан 40-номергача), дағал ип газлама (100 г/м — 400 г/м гача), дағал ип газла-ма спандекс б-н (100г/м—400г/м гача).Тўйтепадаги корхона йилига 21600 т, Тошкент ва Фарғона корхоналар 26500 т дан калава ип ишлаб чиқаради. Дағал ип газлама ишлаб чиқариш бўйича йил-лик қувватлар Тўйтепада 14 млн., Тош-кент ва Фарғонадаги корхоналарнинг ҳар бирида 9,0 млн.м ни ташкил килади.Ўзбекистонда 3 қўшма корхона бўйича бир йилда сотиладиган маҳсулот ҳажми 150 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Ўзбекистонда қурилган корхо-наларда кейинчалик матоларга гул бо-сиш ва тайёр кийим маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган.Садир Салимов.

    КАБУТАР — осмоннинг Жан. ярим шаридаги юлдуз туркуми. Катта ит, Қуён, Эридан, Рассом, Кема қуйруғи юлдуз туркумлари орасида жоилашган. Ўрта Осиёнинг жан. кенгликларида куз ва қишда кўринади.

    КАБУТАРЛАР — қ. Каптарлар.

    КАВАБАТА Ясунари (1899.11.6, Оса-ка ш. — 1972.16.4, Дзуси) — япон ёзувчи-си. Япон санъат акад. аъзоси (1953). 20-й.ларда янги сенсуалистларнинг модерни-стик гуруҳига яқинлашган. Биринчи аса-ри — «Идзунлик ўйинчи» (1926)да бола-лик хотиралари лирик ҳикоя қилинган. К.нинг ўзига хос бадиий услуби шоирона ҳис-туйғулардан иборат «Қорли ўлка» (1937) қиссасида намоён бўлган. Санъат даражасига кўтарилган қад. урф-одатлар — чой б-н боғлиқ удум «Минг қанотли турна» (1951) қиссасининг асосий мав-зуини ташкил этади. «Тоғлар ноласи» (1953), «Эски пойтахт» (1961) романлари ички лиризм б-н суғорилган, «Уйқудаги нозанинлар» (1961) қиссаси ёлғиз қолган

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 11

    кекса инсон ҳаёти ҳақида. К. бир қатор эсселар («Гўзалликнинг яратилиши ва мавжудлиги» ва б.) муаллифи. «Уйқудаги нозанинлар» қиссаси ўзбек тилига тар-жима қилинган (2001 й., таржимон Учқун Назаров). Нобель мукофоти лау-реати (1968).

    КАВАЛЕР (франц. cavalier, айнан — чавандоз) —1) ўрта асрларда диний-рицарлик ордени аъзоси, рицарь; Ита-лия ва Испанияда дворянлар унвони;2) орден б-н мукофотланган киши;3) йигитча, хуштор.

    КАВАЛЕРИЯ (франц. cavaleria) — отлиқ аскарлар, суворийлар. Қуруқликдаги қўшин тури. Қадимда ва ўрта асрларда қўшиннинг асосий тури ҳисобланган. 19-а. ўрталарида ҳарбий техниканинг ривожланиши натижаси-да К.нинг аҳамияти пасайган. 20-а.нинг 50-й.ларида тугатилган (яна қ. Отлиқ аскарлар).

    КАВАЛЬЕРИ (Cavalieri) Бонавенту-ра (1598, Милан — 1647.30.11, Болонья) — италиялик математик. 1629 й.дан Боло-нья ун-тида мат. кафедрасини бошқарган. «Геометрия» асарида юза ва ҳажмларни аниқлашнинг янги усули («бўлинмаслар усули»)ни ишлаб чиққан (1635). К.да ясси фигураларнинг параллел ватарлари ёки фазовий фигураларнинг параллел кесимлари бўлинмас ҳисобланади. К. бу фигуралар учун бўлинмас йиғиндилар тушунчасини киритган. К. ишлари чек-сиз кичик миқдорларни ҳисоблашнинг шаклланишида катта роль ўйнаган.

    КАВАЛЬЕРИ ПРИНЦИПИ - те-кисликдаги фигуралар юзини, фазодаги жисмлар ҳажмини ўлчашга зид прин-цип. Унга кўра: 1) иккита ясси фигура параллел тўғри чизиқлар б-н кесишганда бир-бирига тенг ватарлар ҳосил бўлса, бу икки фигуранинг юзи ўзаро тенг бўлади; 2) фазодаги икки жисм параллел текисли-клар б-н кесишганда юзлари бир-бирига

    тенг кесим (фигура)лар ҳосил бўлса, бу икки жисмнинг ҳажми ўзаро тенг бўлади. Бу принцип аслида теорема бўлиб, уни Галилейнинг шогирди итальян матема-тиги Б. Кавальери исботлаган. К.п. юнон математикларига маълум бўлиб, уни ис-ботсиз қабул қилган ҳолда кўллаганлар.

    КАВАРДОН — қад. шаҳар харобаси (мил.1 —13-а. боши) Тошкент ш.дан 25 км шаркда, Чирчиқнинг чап қирғоғидаги қад. ўзани соҳилидаги (ҳоз. Қорасув ва Ҳамдам канали ёқалари) ҳоз. Кавардон қишлоғи майдонида, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари чегарасида жой-лашган. Шаҳарнинг умумий майд. 75 га тенг бўлиб, шаҳристон ва аркдан таш-кил топган. Шаҳарни бир неча дарвоза-лари бўлиб, улар орқали йўналган кенг кўчалар марказга олиб борган. Араб та-рихчиларидан Истахрий, Муқаддасий (9—10-а.лар) асарларида бу шаҳар «Ка-брана», «Кабарна» деб тилга олинган. Ёдгорлик харобалари илк бор 1972 й. Ҳамдам каналини таъмирлаш ишлари вақтида Ю. Ф. Буряков раҳбарлигидаги Чоч-Илоқ отряди томонидан аниклан-ган. 1973 й.дан танаффуслар б-н архео-логик қазишма ишлари олиб борилган. 2001 й.дан эса Ў. Исломов бошчилиги-даги Паркент отряди қазишма ишлари-ни давом эттирмоқда. Қазишмалар на-тижасида шаҳар аркининг (ҳоз. унинг харобалари Хонтепа деб аталади) шим.даги пастки маданий қатламлардан Бур-ганли маданиятита оид (мил. ав. 8—7-а.лар) ертўла, ўчоқ харобалари, уй-рўзғор идишлари (кўза, товоқ, қозон каби) пар-чалари топилган. Кейинги қатламлардан олинган маълумотлар бу ёдгорликка қандайдир сабабларга кўра, узоқ муд-датли танаффусдан кейинги ҳаёт мил. 1—2-а.лардан бошланганлигидан дало-лат беради. Шаҳар арки тўғри тўртбурчак (60х50х14 м) шаклда, маданий қатлами 8 м га яқин, шим. ва жан. томондан дарво-залари бўлган. Қазишма натижасида пах-са ва хом ғиштдан қурилган бир нечта хо-нали ибодатхона бўлганлиги аниқланди.

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 12

    Ибодатхонанинг бир катта зали мар-казида оташгоҳ қолдиқлари топилди. 3—4-а.ларга оид бу ибодатхона харобага учрагач, унинг ўрнида кейинги асрлар-да янги ибодатхона қурилган ва у ҳам кучли ёнғин натижасида вайрон бўлгач, унинг ўрнида 8 та тўғри тўртбурчак хо-налардан иборат бўлган новус қурилган. 5—6-а.ларда шаҳар мавқеи пасайган. Шаҳар майдонида бу даврларда турли кўринишлардаги новуслар (оташпараст-ларнинг қад. мақбаралари), кенотафлар пайдо бўлган. Улар ичида, арк хароба-ларида кўп хонали новус ўзига хосдир. Уни бўйи 19 м, эни 17,5 м бўлиб, ташқи деворларининг қалинлиги 3 м, ички де-ворлари 1,5 м дан бўлган. Барча қурилган бу хилхоналар пахса, хом ғиштдан иш-ланган бўлиб, ғиштлар устига турли белгилар бармоқ ёрдамида чизилган. 7—8-а. бошларида шаҳар Чоч вилояти-даги йирик шаҳарлар қаторидан жой ол-ган, танга пуллар зарб қилина бошлаган, шундай ноёб мис тангаларнинг бирини (айланаси 20 мм, оғирлиги 1,6 г) олди томонида тож кийган ҳоким, уни айла-наси бўйлаб 15 ҳарфдан иборат бўлган «Кавирад Кабарна ҳокими» деган жумла суғд ёзувида битилган. К.да кулолчилик соҳасида юқори ютуқларга эришилган-лигидан ва бу мақсулотга бўлган талаб-ни ички ва ташқи савдода ўсиб борган-лигидан далолат беради. К. 13-а. бошида мўғуллар томонидан вайрон қилинган.Ўткир Алимов, Кобил Алимов.

    КАВАСАКИ — Япониядаги шаҳар. Хонсю о.да. Канагава префектурасида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1995). Токио ва Йокохама ш.лари б-н Канто индустри-ал р-ни марказини ташкил этади. Токио қўлтиғидаги денгиз порти (йиллик юк ортиб тушириш 80 млн. т). Япониянинг энг катта кемасозлик ва кема таъмирлаш маркази. Машинасозлик (электроника, телекоммуникация ускуналари, вакуум приборлари), қора ва рангли металлур-гия, автомобилсозлик, оғир энергетика машинасозлиги, енгил ва озиқ-овқат са-

    ноатлари корхоналари, нефть-кимё к-ти, этилен з-длари, иссиқлик электр ст-яси бор. Цемент, ўтга чидамли материаллар, атом саноати учун ускуналар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

    КАВАТИНА (итал.) -1) 18-а.да опера ва ораторияда яккахон ижро-сига мўлжалланган қисқа лирик ашу-ла. Шаклининг оддийлиги ва куй-нинг қўшиқсимонлиги б-н ариядан фарк, қилади (мас, А. Козловскийнинг «Улуғбек» операсидаги Хитой элчиси К.си); 2) 19-а.нинг 1-ярмида бош роль ижрочиси — яккахоннинг саҳнага чиқиш арияси (М. Глинканинг «Руслан ва Люд-мила» операсидаги Людмила К.си); 3) баъзида шаклан кичик, куйчан чолғу пье-са.

    КАВЕНДИШ (Cavendish) Ген-ри (1731.10.10, Ницца — 1810.24.2, Лондон) — инглиз физиги ва ки-мёгари. Лондон Қироллик жами-яти аъзоси (1760 й.дан). Кембриж ун-тини тугатган (1753). Ҳаётининг кўп қисмини танҳоликда ўтказиб, бу-тун фаолиятини фанга бағишлаган.Ишлари газлар кимёси, электр, ама-лий физикага оид. Водород газини тоза кўринишда олган (1766), ҳаводаги кис-лород микдорини (1781) ва сувнинг кимёвий таркибини аниқлаган (1784) ҳамда сунъий йўл б-н сув олиш мум-кинлигини кўрсатган. Электр зарядлар-нинг ўзаро таъсирини ўрганиб, Кулон қонунинц аввалдан айтиб берган (1771).К. фанга электр сиғими тушунчаси-ни киритган. Конденсатор сиғимита муҳитнинг таъсир этишини кашф қилган, бир неча моддаларнинг диэлектрик синг-дирувчанлигини аниқлаган. Гравитацион доимийни, Ер массасини ва унинг ўртача зичлигини аниқлаган (1798). 1881 й.да Кембриж ун-ти қошидаги физика лабо-раторияси К. номига қўйилган. Кейин-чалик бу лаб. физика, биол. ва б. фанлар тадқиқотлари бўйича жаҳоннинг етакчи и. т. марказига айланди.

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 13

    КАВЕНДИШ ТАЖРИБАСИ - Ер-нинг гравитацион тортишиш доимийси уни аниқлаш тажрибаси. Бу тажриба-ни 1798 й.да биринчи бўлиб Г. Кавен-диш ўтказган. К. т.да массалари аниқ ўлчанган, бир-бирига тенг, горизонтал стерженга маҳкамланган ва кварц ипга осилган қўрғошин шарчалардан иборат қурилмадан фойдаланилган. Ҳар бири-нинг массаси М бўлган иккита қўрғошин шарча т массали шарчалар яқинига кел-тирилади. К. т.да т = 730 г = 0,73 кг; М = 158 кг. М ва т орасидаги гравитацион тортишиш стерженни айланишга мажбур қилади ва кварц ип буралади. Ипнинг бу-ралиш моментидан тортишиш кучи ва т б-н М массалар орасидаги масофа аниқ ўлчаб олинади. Натижада у формула-дан Ернинг гравитацион доимийси то-пилади. К. т. бир неча марта қайтарилиб, у = 6,685-10-« см3/гх2 эканлиги маълум бўлди. Бу тажрибага асосланиб Ер ва д» 2. б. сайёралар массаси аниқланади.

    КАВЕРНА (лот. caverna — ғор, бўшлиқ)— одам ва ҳайвонлар ички аъ-золари (ўпка, жигар, буйрак, суяклар) тўқимасининг зарарланиб, ириши на-тижасида ҳосил бўлган ковак (бўшлиқ). К., кўпинча, кавернали сил, йирингли яллиғланиш ва ҳ.к. да пайдо бўлиб, пато-логик жараён ҳамда турли асоратларнинг авж олишига олиб келади. К. нинг диа-метри ҳар хил; ўпканинг бир бўлагини ёки бутунлай ҳаммасини эгаллаб олиши мумкин.

    КАВИР — Ўрта Осиё жан. ва Эрон-даги шўрхок чўллар. Рельефнинг ботиқ шаклларида бўлади. Жой номлари тарки-бида ҳам учрайди: Дашти Кавир (яна қ. Шўрхоклар).

    КАВИТАЦИЯ (лот. cavitas — бўшлиқ)— суюқлик ичида газ, буғ ёки уларнинг аралашмаси б-н тўлган бўшлиқ (кавитация пуфакчалари) ҳосил бўлиш

    ҳодисаси. Тез оқаётган суюкликда бо-симнинг маълум критик қийматгача ка-майиши (гидродинамик К.) натижасида ёки суюқликда акустик тўлқинларнинг ўтиши (акустик К.) натижасида содир бўлади. Суюқликдаги газ ва буг пуфак-чалари чексиз ортиб боради ва катта «кавитация пуфакчалари»га айлана-ди. Пуфакчалар суюқликда газ эриши туфайли ҳосил бўлиб, босим критик босимдан юқори босим соҳасигача ет-ганда камая боради ва йўқолади. Нати-жада суюқлик айланиб ўтаётган жисм яқинида пуфакчалар б-н тўлган чегара — «кавитация зонаси» ҳосил бўлади. Зона чегарасида пуфакчалар жуда тез камайиб боради ва гидравлик зарба ву-жудга келади. Бундай зарбаларнинг қўшилиши натижасида ҳамма вакт К. б-н бирга ғувуллаётган овоз чиқади.К. гидроиншоотлар ва қурилмалар, сув турбиналари, суюклик насослари, тур-бовинтлар, баланд учадиган самолёт-ларнинг суюқ тизимлари ва б.га зарарли таъсир кўрсатади, ф.и.к. ни камайтиради, иншоотларни портлатиб юбориши ҳам мумкин. К.ни йўқотиш учун суюқлик ҳаракати секинлаштирилади, гидроста-тик босим оширилади.

    КАВКАБИЙ Нажмиддин Бухорий (? Бухоро — 1532, Эрон) — мусиқашунос, шоир, бастакор. Мусиқа илми ва ама-лиётининг турли масалаларига дойр илмий рисолалар ёзган. Форобий, Са-фиуддин Урмавий, Омулий, Абдулқодир Мароғий ва Хўжа Юсуф Бурҳон Ан-дижоний асарларига таянган ҳолда Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб, ўз назарий қарашларини замонасининг мусиқа амалиётига яқинлаштиришга интилган. Форс тилидаги «Рисолаимусиқий»да илми мусиқий, ўн икки мақом тизимига оид назарий тушунча-лар бериб, турли зарб-усулларнинг но-мини келтириб таърифлаган, куйнинг амалиётидаги хиллари ҳақида маълумот берган. К. мақомларни кеча-кундузнинг қайси соатларида ижро этилиши ва ҳар

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 14

    хил руҳий ҳолатдаги кишиларга таъси-ри масалаларини баён этган. Ўз рисола-сида турли мусиқа асбоблари, куйлар ва мақомларнинг пайдо бўлиши ҳақида аф-соналар, ғазаллар келтириб, умуман, қад. Шарқ мусиқий эстетикаси анъаналарини давом эттирган. Ҳасан хожа Нисорий ва Дарвишали Чангий маълумотига кўра, К. куллиёт, қавл, амал, савт, нақш, рехта ва б. шаклларда мусиқа асарлари яратиб, мақомларга мос ғазаллар ҳам битган. Шеърларида ислом ва мусика мавзуига янгилик олиб кириб, мусиқанинг илоҳий кучини тараннум этган. Алишер Наво-ий К.га истеъдодли ёш шоир сифатида эътибор берган. Рисоланинг нусхалари Санкт-Петербург, Душанба, Тошкентда-ги шарқшунослик ин-тларида сақланади.

    КАВКАЗ — Қора, Азов ва Каспий денгизлари орасидаги ҳудуд (номининг келиб чиқиши ҳозирча аниқланмаган; эҳтимол у Қора денгиз жан. соҳилида қад. яшаган «кавказ» халқининг номи-дан бўлса керак, деб тахмин қилинади; К. атамаси дастлаб мил.ав. 479 й.да юнон драматурги Эсхилнинг «Занжир-банд Прометей» трагедиясида қайд этил-ган). Шим.да Кума-Манич ботиғидан жан.да табиий географик ва геологик жиҳатдан шартли равишда Закавказье республикаларининг Туркия ва Эрон б-н бўлган давлат чегараларигача чўзилган. Майд. 500 минг км2. Шимолий Кав-каз ва Закавказьега бўлинади. Улар ўртасидаги чегара Катта Кавказнинг Бош (ёки Сувайирғич) тизмасидан ўтади.Рельефи, асосан, тоғлардан иборат. Тамань я.о.дан Апшерон я.о. гача Катта Кавказ тоғлари чўзилган. Бу тоғларнинг шим. этакларидан Кума-Манич ботиғигача бўлган ҳудуд Кавка-золди дейилади. Катта Кавказдан жан.да Колхида ва Кура-Араке пасттекисли-клари бор. К.нинг жан.-шарқида бурма-ли Толиш тоғлари (бал. 2477 м гача) ва Ленкоран пасттекислиги жойлашган. К. жанубининг ўрта ва ғарбий қисмларини Закавказье тоғлиги эгаллаган.

    К. Ўрта денгиз геосинклиналь минтақасига киради. Орографиясида Кавказолди ёш платформаси (плитаси), Катта К. мегантиклинорийси, Риони-Ку-ра тоғ оралиғи букилмалари зонаси ва Кичик К. мегантиклинорийси ажралиб туради. Кавказолди плитаси шим.-ғарбий қисмининг замини токембрий Украина кристалли массивининг ер тагидаги жан.-шарқий давоми. Кавказолдининг қолган қисми ўрта палеозой бурмали заминига мансуб. Кавказолди чўкинди жинслар қоплами миоценгача тўплана борган. Миоцен охирида Ставрополь қирлари кўтарилиб, Азов-Кубань ботиғини Те-рек-Кума ботиғидан ажратиб қўйган. Плиоцен охирида Терек ва Сунжа тизма-ларининг антиклиналь зоналари пайдо бўлган. Катта К. марказий қисмининг шим. ён бағри Кавказолди плитасининг чеккаси бўлиб, бу ерда янги тектоник ҳаракатлар бўлиб туради. Жануброқда Ён тизманинг интенсив герцин бурмала-ниш зонаси Пшекиш-Тирниауз ёриклари зонасидан ажралган. Янада жануброкда, бош тизма зонасида герцин метаморфик мажмуаси кўтарилган. Риони-Кура тоғ оралиғи букилмалари зонаси ва Кичик К. мегантиклинорийсининг заминини юқори токембрий — қуйи кембрий ме-таморфик мажмуаси ташкил қилган.К. ҳар хил фойдали казилмаларга бой. Бош тизма ва Катта К.нинг жан. ён бағрида, Кичик К.да рангли металл кон-лари, Шим. Осетия-Алания, Грузияда қўрғошин ва рух, Кабарда-Балкария ва Зангезур (Арманистон)да мис ва молиб-ден, Озарбайжонда темир рудаси, алу-нит, Ткибули, Ткварчелида тошкўмир, Чиатурада марганец конлари бор. Озар-байжон, Чеченистон-Ичкерия, Ингушия, Доғистон республикалари, Краснодар ва Ставрополь ўлкаларида нефть қазиб оли-нади. К. турли хил минерал сув, бинокор-лик материаллари ва б. минералларга бой.К. мўътадил ва субтропик иқлим минтақаси чегарасида. Янв.нинг ўртача т-раси Кавказолдида —2, —5°, Ғарбий Закавказье (Колхида пасттекислиги)да

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 15

    4,5—6°, Шарқий Закавказье (Кура-Аракс ва Ленкоран пасттекислиги)да 1—3,3°. Июлнинг ўртача т-раси ғарбида 23—24°, шарқида 25—29°. Йиллик ёғин шарқида 200—400 мм, ғарбида 1200—1800 мм. Ғарбий ва Марказий К. ён бағирларига 2500 мм дан 4000 мм гача ёғин тушади.Катта К.да музлик кўп. Умумий сони 2200 дан зиёд, майд. 1428 км2. К. да-рёлари Каспий (Кура ва ирмоғи Аракс, Сулак, Терек, Кума), Кора денгиз (Ри-они, Ингури ва б.) ва Азов денгизлари (Кубань) ҳавзаларига мансуб. К. дарё-ларида кўплаб ГЭС қурилган (Курада Мингечаур ва Земо-Авчала ГЭСлар, Катта К. дарёларида Храми, Риони ва б. ГЭСлар). Энг йирик кўли — Севан.Кавказолдининг текислик ландшафтла-ри мўътадил минтақага, Закавказье эса субтропик минтақага киради. Ғарбий ва Ўрта Кавказолдининг ландшафтлари даштдан иборат. Ставрополь кирлари-нинг баландроқ қисмлари, Минеральние Води атрофлари, Сунжа тизмасининг ғарбий қисмлари ва Катта К. нинг кия те-кисликларини ўрмонли дашт эгаллаган. Шарқий Кавказолдида оч тусли каштан тупроқлардаги шувоқли чала чўл лан-шафти зонал ландшафтдир. Кура-Аракс пасттекислигининг чала чўлларида онда-сонда шўрхок чўлдар ҳам учрайди. Кол-хида ва Ленкоран пасттекисликларида нам субтропик ландшафтлари тарқалган. Катта К. жан. ён бағрининг қуйи қисми, Кичик К. нинг шим. ён бағри ва Толиш тоғларида субтропик ўрмон ландшафтла-ри бор. К. тоғларида тоғ-ўрмон ландшафт-лари ҳукмрон. Шаркай К. (Доғистон) ва, қисман, Марказий К., Арманистон тоғлигининг лава платолари ва текисли-кларида тоғ-дашт ландшафтлари учрай-ди. Катта К. нинг энг баланд чўққиларида гляциалнивал ландшафтлари тарқалган.К.да Кавказ, Теберда, Рица, Дили-жон ва б. қўриқхоналар бор. К.да Россия Феде-рацияси худудининг бир қисми, Озарбай-жон, Арманистон, Грузия, Туркиянинг шарқий ва Эроннинг шим.-ғарбий қисми жойлашган. К.да йирик курорт р-нлари,

    Кавказ Минерал Сувлари, Қора денгиз бўйи курортлари, туризм ва альпинизм марказлари бор.

    КАВКАЗ МИНЕРАЛ СУВЛАРИ -Кавказ тоғларининг ён бағирлари ва РФнинг Ставрополь ўлкасида жойлаш-ган бальнеологик курортлар р-ни (1803 й. вужудга келган). Иқлими мўътадил тоғ-дашт иқлими. Ҳавонинг ўртача т-раси 7,8° дан 8,6° гача. Йиллик ёғин 600 мм. Бу ҳудудда турли-туман ва серсув минерал булоқ кўп. Машҳур Пятигорск, Кисло-водск, Ессентуки, Железноводск курорт-лари Катта Кавказнинг шим. тоғ олдида ва кисман Ставрополь қирларига туташ-ган платода жойлашган. Плато оҳактош, қумтош ва б. чўкинди жинслардан тузил-ган моноклиндан иборат бўлиб, уни маг-малар ёриб чиққан. Магмалар гумбазси-мон тоғ (лакколит)лар — Бештов, Мошиқ, Темиртов ва б. ни ҳосил қилган. Тоғ тиз-маларида палеозой токембрийнинг мета-морфлашган сланецлари очилиб қолган. Чўкинди жинслар йирик артезиан сувли ён бағирни ҳосил қилган. Сув, асосан, энг қад. метаморфик жинсларнинг ер юзаси-га чиқиб қолган жойларида тўпланган. Асосий сувли қатламлар — титан-ва-ланжин, аптальб, юқори бўр, кисман юра ва палеоген ётқизиқларига мансуб. Минерал сувлар мезокайнозой чўкинди ҳосилаларининг анча чуқурликда ётув-чи бўлакларга ажралган зоналарида ва тектоник бузилишлар ҳамда интрузия-ларнинг чўкинди жинслар б-н туташган жойларида тўпланган. Булар ион тарки-бининг минераллашуви ва т-раси турли-ча бўлган карбонат ангидридли, камроқ ҳолларда водород сульфидли ва радонли сувлардир. Булардан ташқари, минерал таркиби турли-туман бўлган булоқ ҳам кўп. Нарзан типли булоқлар Кисловодск, Эльбрус тоғи ён бағри, Тоғли Осетия ва б., азотли, гидрокарбонатли булоқлар Олга, Геленжик, Новороссийскда, кар-бонатли нордон сувлар Боржоми, Дили-жон, Жермук, Иссиқсув, Жулфа, Арзнида жойлашган. Барча курортлар учун шифо-

  • www.ziyouz.com кутубхонаси 16

    бахш балчиқ Там