ТРОМБОЗ – thrombosis – свертывание - ивиш

18
ТРОМБОЗ – thrombosis свертывание - ивиш Тромбоз, бу – тирикликда юрак бўшлиқлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши. Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади. Тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат: 1) тромбоцитлар агглютинацияси, қондан тромбоцитлар эндотелийнинг шикастланган соҳасига адгезияланади ва дегрануляцияланиб, серотонин ва тромбопластин пайдо қилади; 2) фибриноген коагуляцияси ва фибрин пайдо бўлиши; 3) эритроцитлар агглютинацияси; 4) плазма оқсиллари преципитацияси.

Upload: colleen-wiggins

Post on 15-Mar-2016

81 views

Category:

Documents


0 download

DESCRIPTION

ТРОМБОЗ – thrombosis – свертывание - ивиш. Тромбоз, бу – тирикликда юрак бўшли қлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши. Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади. - PowerPoint PPT Presentation

TRANSCRIPT

Page 1: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

ТРОМБОЗ – thrombosis –свертывание - ивиш

• Тромбоз, бу – тирикликда юрак бўшлиқлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши.

• Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади.

• Тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат:

• 1) тромбоцитлар агглютинацияси, қондан тромбоцитлар эндотелийнинг шикастланган соҳасига адгезияланади ва дегрануляцияланиб, серотонин ва тромбопластин пайдо қилади;

• 2) фибриноген коагуляцияси ва фибрин пайдо бўлиши; • 3) эритроцитлар агглютинацияси; • 4) плазма оқсиллари преципитацияси.

Page 2: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

Тромбоз сабаблари маҳаллий ва умумий омилларнинг ўзаро боғланиб келишидан иборат.

Маҳаллий сабаблар: 1. Томир девори эндотелийсининг шикастланиши

(тошмали тиф, сил, захмдаги артериитлар, флебитлар; инфекцион-аллергик касалликлар; атеросклероз, ярали эндокардит).

2. Қон оқимининг секинлашиши (юрак-томир етишмаслик-ларидаги веноз димланишлар - веналарда тромбоз).

Умумий сабаб, 3) қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизимлари бошқарилишининг бузилиши (инфекциялар, интоксикациялар, аутоиммун касалликлар, лейкозлардаги коагулопатиялар).

ТРОМБОЗ сабаблари ва патогенези

Page 3: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

Тромб одатда томир деворига эндотелий шикастланган жойда ёпишган, юзаси нотекис, бурмаланган, қаттиқ, қонга нисбатан қуруқ. Унинг шакли ва ўлчамлари юрак бўшлиқлари ва йирик томирлар ичида пайдо бўлишига қараб ҳар хил.

Тромб таркиби ва ташқи кўринишига қараб: оқ, қизил, аралаш ва гиалинли фарқ қилинади.

Оқ тромб: тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан қон тез оқадиган артерияларда, секин пайдо бўлади.

Қизил тромб: тромбоцит ва фибриндан ташқари кўп миқдорда эритроцитлардан иборат ва қон секин оқадиган веналарда тез пайдо бўлади.

Гиалинли тромб: парчаланган эритроцит, тромбоцитлар ва преципитацияланган плазма оқсилларидан иборат бўлиб, гиалинни эслатади. МЦТда пайдо бўлади.

ТРОМБОЗ морфологияси

Page 4: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

Аралаш тромб, қат-қат тузилишли тромб ёки ола-була тромб ҳисобланади.

Аралаш тромбнинг: бошчаси (оқ тромб), танаси ( аралаш тромб) ва думи ( қизил тромб) фарқ қилинади. Бундай аралаш тромб кўпинча веналарда, аорта ва юрак аневризмларида пайдо бўлади.

Тромб томир бўшлиғида эгаллаган жойига қараб: деворолди ва обтурациялайдиган кўринишларда учрайди.

Майда веналарда пайдо бўлган тромб ўсиб катталашиб йирик веналарга тарқалади, буни прогрессияланувчи тромб дейилади.

Юрак бўшлиқларидаги тромб қон харакати таъсирида шарсимон кўринишга киради – шарсимон тромб.

ТРОМБОЗ морфологияси

Page 5: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Тромб ташқи кўриниши • Микро-тузилиши: 1.фибрин, 2.лейкоцитлар, 3.эритроцитлар

ТРОМБОЗ морфологияси

3

Page 6: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Деворолди тромб, митрал қопқоқча юзасида

• Шарсимон тромб, юрак бўшлиғида

ТРОМБОЗ морфологияси

Page 7: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

Макро-обтурацияловчи тромб, юракга кирувчи ковак венада

• Микро-обтурацияловчи тромб. 1.томир девори, 2.тромб

ТРОМБОЗ морфологияси

1

2

Page 8: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Тромбоз оқибатлари: яхши ва ёмон оқибатларга бўлинади.• Яхши оқибатлари: 1) асептик аутолиз; 2) тромб

канализацияси; 3) тромб васкуляризацияси.• Ёмон оқибатлари: 1) септик аутолиз, 2)тромбоэмболия; 3)

томирнинг обтурацияланиши.

• Тромбознинг аҳамияти: 1) яхши – қон кетишни тўхтадади, ёрилган томир ва юракни тампонадалайди.

• 2) ёмон – инфарк ва гангрена; бактериал эмболия ва сепсис; дарвоза венаси тромбози – портал гипертензия ва асцитга; буйрак венаси тромбози – нефротик синдромга; тромбофлебит ва флеботромбоз – ўпка артерияси тромбоэмболиясига олиб келади.

ТРОМБОЗ оқибатлари

Page 9: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Эмболия, бу – қон оқимига ёт таначаларнинг тушиши ва томирларга тиқилишидир.

• Эмболлар қон оқими бўйича 3 та йўналишда харакатланади:

• 1) Катта қон айланиш доираси веналаридан, ўнг бўлмача ва ўнг қоринча орқали кичик қон айланиш доираси томирларига келиб тиқилади.

• 2) Юрак чап қоринчаси, аорта ва йирик артериялардан, юрак, мия, буйрак, талоқ, ичак ва оёқлар томирларига келиб тиқилади.

• 3) Портал веналар тизимидан жигар дарвоза веналарига келиб тиқилади.

• 1) Ортоград; 2) Ретроград; 3) Парадоксал эмболия.

ЭМБОЛИЯ – em-ballein – томир ичига ташлаш

Page 10: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

Эмболия – эмбол таначалар табиатига қараб қуйидаги турларда учрайди.

1) Тромбоэмболия 2) Ёғ эмболияси 3) Хаво эмболияси 4) Газ эмболияси 5) Тўқима ёки ҳужайра эмболияси 6) Бактериал эмболия 7) Ёт жисмлар эмболияси 8) Қоғаноқ суви эмболияси

ЭМБОЛИЯ – турлари

Page 11: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Ўпка артерияси тромбоэмболияси (макро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

Page 12: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Ўпка артерияси тромбоэмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

Page 13: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Ёғли илик эмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

Page 14: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Ёғ эмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

Page 15: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Бактериал эмболия (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

Page 16: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Хавфли ўсма ҳужайра эмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

Page 17: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

• Ўпка артериясида қоғаноқ эмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

Page 18: ТРОМБОЗ –  thrombosis  – свертывание  -  ивиш

Рис.43.7а. Роговые чешуйки, обнаруженные в ветви легочной артерии, доказывают факт эмболии околоплодными водами.