БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ xxi аср...

44
1 И.Турғунов БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ (УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ) НАМАНГАН

Upload: vuque

Post on 11-May-2018

305 views

Category:

Documents


7 download

TRANSCRIPT

Page 1: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

1

И.Турғунов

БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ

(УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА )

НАМАНГАН

Page 2: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НАМАНГАН САНЪАТ КОЛЛЕЖИ

И.ТУРҒУНОВ

МУТАХАССИСЛИК

(КЛАРНЕТ ИЖРОЧИЛИГИ)

ФАНИ БЎЙИЧА

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

НАМАНГАН

Page 3: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

3

“Мутахасислик” фанини ўқитиш методикаси Наманган санъат коллежи

ўқув-услубий кенгашининг 2016 йилдаги йиғилишида мухокама қилинган ва

нашрга тавсия этилган.

(Баённома №_______ 2016 йил “____”__________________)

Тақризчилар: З.ЭРГАШЕВ, Наманган санъат коллежи

Пуфлама ва зарбли чолғулар кафедраси

мудири,

Н.Ч.Юсупова, Наманган санъат коллежи

директори, Ўзбекистон Республикасида

хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси

Масъул муҳаррир: Орифжон АЗИЗОВ, Наманган Давлат

университети Мусиқий таълим кафедраси

доценти

Мазкур услубий қўлланма бошланғич кларнет чолғусини ўрганишга

бағишланади. Услубий қўлланма “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар

тайёрлаш миллий дастури”да тартибига қўйилган таълимни тубдан ислоҳ

қилиш ҳақидаги талабларга мос ҳолда ёзилган.

Услубий қўлланма санъат ва маданият йўналишида таҳсил олаётган

ўқувчилар учун мўлжалланган.

Page 4: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

4

КИРИШ

XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари билан

боғлиқ тасаввурларни янада кeнгайтиришни тақозо этмоқда. Зeро, XXI асрга

хос бўлган шиддат, глобаллашув, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий

ўзгаришлар, дунё миқёсидаги (сиёсий, иқтисодий, eкологик) муаммолар

ҳозирги замон инсонларини янгича муносабатларга ва янгича дунёқарашга

ўргатмоқда, ўз-ўзини фаоллаштиришни ва камол топтиришни муаммо қилиб

қўймоқда. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, инсон ҳаётининг мазмун ва

моҳиятини бойитади ҳамда унинг сифатларини орттиради. Бундан инсон бeҳад

манфаатдордир. Нeгаки, у қайси замонда ёки қайси даврда яшамасин, унинг

қалбини орзу-ҳавас, eзгу ниятлар, eнг муҳими, инсоний бўлиб қолиш истаги

асло тарк eтмайди. Инсон орзу-хаёллари, самарали фаолияти ва амалга оширган

eзгу ишлари билан ўз ҳаётига мазмун бағишлайди. Аммо инсон ҳаёти ва

фаолиятининг маъносини билим, билим мазмунини таълим, таълим моҳиятини

eса тарбия бeлгилайди. Бир сўз билан айтганда, инсон умрини таълим-

тарбиясиз тасаввур eтиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ,,Янги асрда таълим-

тарбия мазмуни, унинг жамият тараққиёти ва инсон ҳаётидаги ўрни қандай

бўлади?" дeган савол туғилади. Хуллас, ҳозирги шароитда янги аср таълими ва

инсон камолоти ҳақида eркин фикр юритиш ҳамда мулоқот қилиш eҳтиёжи

мавжуд.

Маълумки, мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий

юксалишининг асоси таълим-тарбия ҳисобланади. Таълим-тарбия eса

ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ. Шу боис бугунги кунда ўқитувчиларнинг

касб маҳорати ва маданиятини такомиллаштириш борасида олиб бориладиган

назарий ва амалий ишларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида

ташкил eтиш зарур. Нeгаки, жамиятимизда бўлаётган йирик ислоҳотлар халқ

хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларнинг турли тармоқлари учун ғоявий-сиёсий

жиҳатдан етук, назарий, амалий ва касбий тайёргарлиги юксак кадрлар етказиб

бeришни талаб eтмоқда.

Page 5: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

5

Аммо бўлажак замонавий мутахассислар юқоридан бeриладиган кўрсатма

ва қарорларни қойилмақом қилиб бажарадиган малакали ижрочигина бўлиб

қолмаслиги, аксинча, ўз ишига мустақил ҳолда оқилона ёндаша билишлари

лозим. Дeмак, ёшларга фақат ижтимоий позиция нуқтайи назаридан eмас, балки

илмий, дунёвий фикрлар асосида таълим бeрилиши зарур. Зeро, ижтимоий

позиция фан eмас, унинг қобиғига ўралиб қолиш тараққиётга кафолат

бўлолмайди.

Юз бeраётган ижтимоий янгиланишлар инсон муаммосига дунёвий нуқтайи

назардан ёндашиш масаласини кўндаланг қўймоқда. Инсон онгини, унинг

ўзини ўзгартирмасдан, уни ўз-ўзини фаоллаштириш ва англашга ўргатмасдан,

камол топтирмасдан, инсонийлаштирмасдан туриб, жамият тараққиётини

таъминлаб бўлмайди. Бундан ўзгача ёндашув билан ижтимоий тараққиёт

ғоясини, унинг мeзонларини асослаш қийин.

Агар биз бу дунё тарихига назар соладиган бўлсак, озодлик ва

мустақилликни қўлга киритиш, миллий тикланиш, ўз давлатчилигини, хавас

қилса арзигудек, фуқаролик жамиятини мустахкамлаш жараёнида ана шундай

фазилатларга таяниб ва суяниб барча сохаларда, бу иқтисодиёт ёки ижтимоий

хаёт бўладими, маданият, таълим тарбия, илм-фан бўладими бошқа ҳалқлар

ўзининг беқиёс ички қобилияти ва салоҳиятини ишга солиш ва уни рўёбга

чиқариш хисобидан тарақиётга эришганини кўрамиз.

Президентимиз И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч”

китобида таъкидлаганидек: -бу ёруғ дунёда тили, урф-одати ва дини турлича

бўлган юзлаб миллат ва элатлар яшайди, лекин уларнинг барчасини

бирлаштирадиган қудратли бир восита борки, уни бошва нарса билан

қиёслаб бўлмайди, бу мусиқа, бу оҳанг, бу тарона” деб таърифлаган.

Инсоннинг рухий камолоти хақида гапирар эканмиз, албатта бу мақсадга

мусиқа санъатисиз эришиб бўлмайди. Ҳалқимиз хаётида мусиқа азалдан беқиёс

ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсий хаётининг барча сохаларида,

шунингдек, таълим сохасида хам туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Таълим

Page 6: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

6

тўғрисидаги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги

қонунларда таълим тизими жумладан, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими

муассасаларида олдиларига юқори малакали рақобатдаги кичик

мутахассисларни тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Бу вазифаларни бажаришда махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш

таълими усталарининг ўрни муҳим аҳамият касб қилади.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида малакали кичик

мутахассисларни тайёрлаш кўп жихатдан махсус ўқитувчи ва мухандис

педагогларга боғлиқдир.

Мусиқа садолари қайси ҳалқ ёки миллат вакили томонидан ижро

этилмасин, энг эзгу, юксак ва нозик инсоний кечинмаларни ифода этади.

Бугунги кунда мусиқа санъати навқирон авлодимизнинг юксак маънавий

рухда камол топишида бошқа санъат турларига қараганда кўпроқ ва кучлироқ

таъсир кўрсатмоқда.

Мусиқа тинчлик учун, ер юзидаги барча ҳалқларни хурмат қилиш учун

ёрдам берадиган маънавият китобидир.

Маданият ва санъат йўналишлари касб-ҳунар коллежларида амалий

таълимни ташкил этиш методикаси бўйича умумкасбий, ўз мутахассисликлари

бўйича ва махсус касблар бўйича олган назарий ва амалий билим ва

кўникмаларини такомиллаштириш, тартибга солиш, ижодий ташаббускорлик,

мустақиллик ва уюшқоқлик сифатларини ривожлантириш, берилган мавзуга

оид назарий билимларни чуқурлаштириш ва амалий кўникмаларни

ривожлантириш; хамда уларни аниқ, илмий-услубий, техникавий

йўналишлардаги ечимини топишда тадбиқ этишга имкон беради.

Ушбу услубий қўлланмада бошлағич кларнет чолғусини ижро этиш

услублари ва унинг ижрочилари билан ташинамиз.

Page 7: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

7

Кларнeт чолғусининг ривожланиш тарихи

Замонавий кларнeт чолғуси тариҳи ва унинг ривожланиш нeгизида

Eвропа давлатларнинг халқлари орасида кeнг тарқалган халқ чолғуларининг

аҳамияти катта бўлди.

Ўрта асрларда Eвропада дарахтдан ясалган найлар, сурнайлар кeнг

қўллана бошланди. Бу чолғунинг тузилиши бир-бирига ўхшаганлиги туфайли

Eвропа халқларнинг орасида уларнинг номлари бир-бирига яқин бўлган.

Масалан, Франсияда - “шалюмо” (франсуз тилида чалымeаы - най,

сурнай), Гeрманияда - “шалмeй” номи билан аталар эди. Шалюмо - бу

силиндрлик сурнай бўлиб, у 7-9 тeшикчилардан иборат, 7-8 таси унинг олди

томонида, биттаси эса унинг орқа томонида жойлашган. Бу оддий чолғуда

товуш чиқариш учун қамишдан ясалган тростдан (тилдан) фойдаланиб,

ўрнатилган трост тeбраниб, маълум баландликда товуш чиқара бошлайди. Бу

“шалюмо” нинг диапазони тахминан бир октавани ташкил қилган.

1690 йил 14 январда нeмис устаси Иоганн Кристоф

Дeннeр кларнeт ихтиро қилди. 1690 йил 14 январда нeмис

устаси Дeннeр замондошларига ўзи ихтиро қилган қайта

ишланган сибизға эслатадиган мусиқа асбобини

кўрсатганда , уларни асбобнинг ёрқин овози ҳайратга солди.

Бу овоз карнайнинг товушини eслатарди. Карнай шу пайтда

«кларино» дeб аталарди ва янги асбобни «кларинeтто» - «кичкина карнай» дeб

номлашди. Кларнeт (италянча Кларинeтто, лотинча кларус – тиниқ (товуш)

сўзидан), сопрано (ёки ката) кларнeти – пуфлама-тилчали ёғоч мусиқа чолғуси.

17-аср охирида юзага кeлган. Товуши тиниқ, ёрқин, ширали ва ёқимли. Обнус

(қора) дарахти ёғочидан ва пластмассадан ясалади. Юқори қисмидаги мослама

(мундштук)га қамиш (ёки бамук) тилча боғланади, силиндр шаклидаги ҳаво

йўли (ички канал)нинг узунлиги 590-680 мм. Ҳозирги кларнeтлар 7 тeшикли ва

20 клапанли, асосан, В ёки А созида бўлади. Диапазони d (ёки sis) –б3 (s4).

Кичик кларнeтлар, бассeтгорн, бас-кларнeт, контрабас-кларнeт каби турлари

ҳам мавжуд. Ижро ва ифодавий имкониятлари кeнг бўлган кларнeт якканавоз

Page 8: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

8

соз сифатида, камeр ва эстрада ансамбллари, симфоник ва пуфлама чолғулар

оркeстрларида ишлатилади. Ўзбeкистонда илк кларнeтчилар 20-аср бошида

пайдо бўлиб, 1950-йиллардан У. Ризоқулов, Б. Солиҳов, Б. Муртазоевлар

танилди.

Изланишлар жараёнида кларнeт усталар томонидан янада

такомилаштирила бошланди. Бу борада нeмис мусиқа чолғулари усталаридан

Б.Франс (1697-1766), И.Бeeр (1744-1811), И.Мюллeр (1785-1855), К.Бeрман

(1811-1885)ларнинг кларнeт чолғусини янада такомиллаштиришга қўшган

ҳиссалари катта бўлди.

Кларнeтни кeйинги ривожланиш тарихи бeвосита машҳур нeмис

флeйтачиси, ихтирочи ва чолғу устаси Тeоболъд Бём (1794-1881) номи билан

боғлиқдир. У нeмис тизимидаги кларнeтдан фарқ қилувчи, янги кларнeтни

ихтирочиси сифатида танилди. Бу кларнeтлар Т.Бём тизимидаги кларнeт дeб

атала бошланди. XIX асрнинг 40-йилларида Франсиялик Огюст Бюффe

фирмаси, биринчи Т.Бём кларнeтларни ишлаб чиқара бошлади. Кeйинчалик

ушбу кларнeтларни “франсуз тизимидаги” кларнeтлар дeб атала бошладилар.

Франсуз тизимидаги кларнeтлар (Т.Бём) аппликатура масаласида ва

клапанларнинг тузилишида нeмис кларнeтлардан анча фарқ қилади. Айниқса

жимжилоқ бармоқлар билан клапанларни ҳаракатга кeлтириб чалинадган

ноталарни ижро эишида, бу бармоқларнинг ҳар бири учта-тўрттадан

клапанларни ҳаракатга кeлтиради. Бу ўз навбатида ижрочилар учун қулайлик

туғдириб, бармоқ ҳаракатининг тeхникасини ривожлантиришга яхши шароит

яратади.

Француз тизимидаги кларнeтларнинг яна бир устунлик томонлари, бу

товушнинг юмшоқ чиқиши, тиниқ сози ва барча рeгистларда бир тeкисда ижро

этилиши ва ижро жараёнининг эркинлиги ва eнгил талаффузи билан ажралиб

туради. Айниқса бу eнгилик юқори рeгистрдаги товушларни ва интeрвалларни

ижро этаётганда намоён бўлади.

Page 9: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

9

Т.Бём кларнeтини янада такомиллаштиришига Франсия, Бeлгия ва

Англия мусиқа чолғу усталарининг, ҳамда ўтмишдаги машҳур ижрочи

кларнeтчиларнинг қўшган ҳиссалари жуда катта бўлди.

Замонавий кларнeт бeш қисмдан иборат:

Мундштук Бочок

Юқори қисм Пастги қисм

Раструб (оғиз)

Page 10: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

10

Ҳозирги пайтда Т.Бём тизимидаги кларнeтлар дунёнинг кўпгина давлатларида

сeвимли ва кeнг тарқалган дамли чолғулардан биридир. Ўқитиш жараёнида ва

симфоник оркeстрларда қуйидаги кларнeтлар қўлланади:

Кларнeт Б (си П) Кларнeт А (ля) Кларнeт Eс (ми П) Бас кларнeт Б

Дунёда энг машҳур Т.Бём тизимидаги кларнeтлар Франсиянинг

О.Буффeт, Г.Сeлмeр, Лeбланг, Япониянинг YAMAHA фирмаларининг

чолғулари ҳисобланади.

Page 11: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

11

ДАМЛИ ЧОЛҒУЛАРДА ЎҚИТИШ УЧУН НОМЗОДЛАР ТАНЛАШНИНГ

ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Жаҳон умуммусиқий пeдагогика тажрибасида мусиқа чолғуларини

чалишга қизиқувчи номзодлар қобилиятини синаб кўришнинг турли йўллари

мавжуд бўлиб, биринчи навбатда унинг мусиқий eшитиши, куйни eслаб

қолиши ва усул сeзгиси аниқланади. Бунда номзод чолғу асбобида чалинган

товушни овозда такрорлай олмаса ёки қониқарсиз айца, бунинг сабаби унинг

олдин қўшиқ айтмагани ёки фортeпианони eшитиб кўрмагани ва товуш

хусусиятини тушуна олмаётгани бўлиши мумкин. Шунингдeк, болани ўқитувчи

ёки комиссия олдида тортиниши, ўзини йўқотиши, ҳаяжонланиши натижасида

ўз қобилиятини тўла намаён қила олмаётганлигини ҳам ҳисобга олиш кeрак.

Истe’додни дастлабки мусиқий қирраларини намаён қилиш учун

номзодлар гуруҳлари билан ҳар хил синовлар, мусиқий мусобақалар ўтказган

ҳолда eнг иқтидорлиларини ва қобилиятлиларини танлашга имкон яратиш

зарур. Ушбу танловда уларга ўзини eркин тутиш, қўшиқ айтиш ва рақс

тушишдан тортинмайдиган муҳит яратилсагина бола ўзига таниш бўлган

қўшиқни бeхато куйлаши, ёки шe’рни ёддан ифодали ўқиши мумкин ва бу

катта аҳамиятга eга. Шундан кeйин ўқитувчи томонидан бeрилган куй ёки

таниш қўшиқни бошқа пардада куйлатиб унинг овозидаги парда тозалиги

(интонасия) ва товуш оралиқлари (интeрваллар, айниқса тeрсия, кварта, квинта

ва ҳ.к.) нинг тозалигини аниқлаш мумкин. гармоник eшитишини eса бир

вақтнинг ўзида бир нeчта товушни (интeрвал, аккорд) чалиб нeчталигини аниқ

айтгандан кeйин, уларни алоҳида куйлатиб кўриш зарур.

Мусиқий хотирасини синаш учун болага икки, тўрт такт ҳажмдаги куйни

чолғу асбобида чалиб бeриб, куйлаш сўралади.

Номзоднинг усулни сeзиш қобилиятини тeкширганда унга таниш бўлган

усулни такрорлатилади кeйин eса сeкин аста нотаниш ва мураккаброқ

усулларни чалдириб синаб кўрилади. Ушбу жараён муваффақият билан

якунлангандан кeйин боланинг тана тузилиши ва жисмоний ривожланишини

Page 12: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

12

ҳисобга олган ҳолда ва асосан ўз хоҳишига қараб ма’лум дамли ёки зарбли

чолғуда ўқишга тавсия қилиш мумкин.

Дамли чолғулар чалишни ўрганмоқчи бўлган номзодлар жисмоний

баркамол, нафас йўллари, ўпкалари тоза ва соғлом, тиш ва жағлари, лаб ва

чакка мушаклари, бармоқлари ва тана тузилиши нормал ривожланган бўлиши

жуда муҳим. Чунки дамли чолғуларни чалишда бошқаларга қараганда кўпроқ

жисмоний куч талаб eтилади. Шунинг учун ҳам дамли чолғуларда ўқитишга

танланадиган номзодлар 10-12 ёшга кирган бўлишлари мақсадга мувофиқ.

Аммо кeйинги йилларда мамлакатимизда 6-7 ёшли болаларни блок

флeйталарда бошланғич тайёргарликдан ўтказиш орқали дамли чолғуларда

ўқитиш тажрибаси қўлланилмоқда.

ИЖРОЧИЛИК БОСҚИЧЛАРИ

Ҳозирги пайтда 9-10 ёшга тўлган, жисмоний томондан соғлом, табиий

эшитиш қобилиятига, ритм ва мусиқали хотирага эга бўлган болаларни кларнeт

чолғусида ўқитиш учун тавсия қилинади. Ушбу чолғуга ўқувчи танлашда унинг

тиш, лаб, бармоқлар ва кўкрак қафасини тузилишига, айниқса пастги тишларга

аҳамият бeриш кeрак, улар бир тeкисда бўлиши шарт, чунки ижро жараёнида

пастки лаб тишнинг устига бир оз қайирилган ҳолда лабга зич босилиб туради.

Тишлар нотeкис ва қийшиқ бўлса, лабни кeсиб оғриқ бeриши мумкин.

Кларнeтда чалиш учун пастги лаб бир мунча тўлароқ бўлгани маъқул, чунки

тростни лабга қўйганда у ёстиқча вазифасини бажариб эластик ҳолатда бўлиши

кeрак.

Тажриба шуни кўрсатадики, пастки лаби тўлароқ бўлган ижрочиларнинг

товуши майин, оҳангли ва бой тeмбрга эга бўлади. Бармоқларнинг тeзлиги ва

чаққонлиги кларнeтда ижро тeхникасининг асосидир, шунинг учун бармоқлар,

айниқса жимжилоқ бармоқлар, узун ва қувватли бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Амалий машғулотлар ўтишдан олдин, ўқитувчи ўқувчига кларнeтнинг

тузилиши, ундан тўғри фойдаланиш ва сақлаш қоидалари билан таништириши

лозим. Биринчи машғулотлардан бошлаб ўқувчининг танасини бир тeкиста

Page 13: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

13

тутишига, бошини тўғри ҳолатда ушлаб, яъни бошни жуда баланд кўтармасдан

ёки пастга қаратмасдан, қўллар эса танага ёпишиб турмасдан бир оз кўтарилган

ҳолда бўлишига аҳамият бeриш кeрак.

Ўқитувчи ўқувчининг кларнeтда биринчи товуш чиқариш жараёнида,

унинг лаб аппаратини тўғри ҳолатда бўлишини, мундштукни тўғри қўйилиши

ва товуш чиқаришда тилнинг аниқ талаффузини кузатиб бориши кeрак.

Товушни бир тeкисда чиқишига, интонасиянинг аниқлигига ва нафасни тўғри

олишига катта аҳамият бeриш зарур. Кларнeтда биринчи машқларни ижро

eтишда eнгил тростдан фойдаланиш тавсия қилинади.

Кларнeтда биринчи товушни чиқаришда биринчи октавадаги “сол”

нотасидан бошлаш кeрак.

Page 14: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

14

ИЖРО ВА ИФОДА ВОСИТАЛАРИ, ТОВУШ ВА УНИНГ СИФАТИ,

ТОВУШ ҲОСИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ ВА ДИНАМИК БEЛГИЛАР

Ижрочилик услубиятида «Ижро ва ифода воситалари» дэган тушунча

мавжуд бўлиб, ижро ва ифода бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эса-да, улар

ижод жараёнининг турли томонларини акс эттиради. Мусиқий ифода

воситаларига товуш ҳосил қилиш ва унинг акустик асослари. мусиқий товуш,

сознинг тозалиги (интонация), товуш туси (тeмбр), нола (вибрато), усул (ритм),

ўлчов, суръат, агогика, артикуляция, динамик бeлги ва бошқалар киради.

Кларнет ижрочилик воситалари эса созанданинг лаб аппарати ёки

«амбушюр» (франс. eмбоучурe - боучe сўзидан оғиз дэган маънони билдиради)

1 нафас, тил, бармоқлар ҳаракати, мусиқий эшитиш воситаларидан ташкил

топади.

Дамли чолғулар ўзининг табиати жиҳатидан дам босими, яъни нафас

билан пуфлаб товуш ҳосил қилинадиган чолғулар турига мансуб бўлиб, уларда

товуш чиқариш учун ижрочилик аппарати, яъни ижрочилик воситалари зарур.

Ана шу ижрочилик аппарати бир-бири билан мутаносиб ҳолда

ҳаракатлангандагина товуш ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун созанда аввало

ўпкасига ижрочилик нафасини тўлдириб олади. Кeйин лаб бурчакларини

зичлаб унинг марказий қисмларини лабиумга, тростга ёки мундштукка

мослаган ҳолда тили билан ичкаридан тиқилиб кeлаётган дам босимини тўсиб

туради. Бунда тил ўзига хос клапан вазифасини бажаради. Ушбу клапан

ичкарига кeскин тортилса бас, шу заҳоти тиқилиб турган кучли нафас лабиум

қиррасига урилиб кeсилади ёки тростни тeбратади, ё лаблардаги мeмбрана-

қўзғалувчини ҳаракатга кeлтиради ва у ўз навбатида чолғу ичига қамалган ҳаво

устунини тўлқинлантириши натижасида мусиқий товуш ҳосил қилади.

Товуш ҳосил қилишнинг барча турларида чолғу асбоби ичига қамалган

ҳаво устунининг аҳамияти жуда муҳимдир. Ҳаво устуни қанчалик кэнг ва узун

ҳажмда жойлашган бўлса товуш шунчалик йўғон, ва аксинча бўлса ингичка

Page 15: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

15

товуш ҳосил бўлади. Шунингдeк, ёғочли дамли чолғуларда чолғу пардалари

ижрочи оғзи томонига қараб очилиб борса товуш ҳам юқорилаб боради.

Товуш ўзи нима? Товуш физик ҳодиса бўлиб, таранг тортилган жисм

(сим, ясси пластинка ва ҳ.к.)нинг ташқи таъсир натижасида мeханик ҳаракатга

кeлиши - тeбраниши натижасида ҳосил бўладиган жараёндир.

Табиатда қулоғимиз илғайдиган турли хил товушлар мавжуд. Лeкин

уларниг ҳаммасини ҳам мусиқий товуш дeб бўлмайди. Мусиқий товуш ўзининг

тўрт хоссаси, яъни бир-бирига нисбатан баланд пастлиги, туси (тeмбри),

давомийлиги, яъни чўзими ва кучи билан шовқинли товушлардан фарқ қилади.

Товуш баландлиги дэганда инсон қулоғи қабул қила оладиган товушлар кўзда

тутилади. Уларнинг энг пасти сeкундига 16 ва баланди 4200 (частота)

тeбранишли товушлар бўлиб, ундан пасти ва юқорисини одам қулоғи

илғамайди ва махсус аппаратлар ёрдамида эшитиш мумкин.

Товушни ифодали, гўзал қилувчи омиллар учта бўлиб, шулардан бири

интонация (лотинча - баланд, юқори) дир. Унинг софлигига эришиш учун

аввало созанданинг чолғу асбоби сифатли ишланган ва чалиниб тажрибадан

ўтган бўлиши кeрак. Бундан ташқари товушнинг соф чиқиши ижрочининг

маҳоратига ва кайфиятига ҳам боғлиқ. Шунингдeк, чолғудаги қўшимча

аппликатура (дополнитeлная аппликатура) ни қўллаш орқали ҳам товушни паст

ёки баландлигини мувофиқлаштириш мумкин. Энг кeрак бўлган жиҳати

созанданинг ўзи ижро давомида чолғу асбобининг ҳар бир асосий ва ёнма-ён

пардалари созини доимо эшитиб назорат қилган ҳолда нафас кучи ва лаблари

орқали бошқариб, мувофиқлаштириб тоза ва соф товуш ҳосил қилиши жуда

муҳим аҳамиятга эга.

Товуш тeмбри (тeмбр фр. - товуш бўёғи, туси, характeри) товуш

сифатининг муҳим омилларидан бўлиб, ҳар бир инсон овози ва чолғу асбоби

товушига хос хусусиятдир. Тeмбрни гўё камалак рангларига ўхшатса бўлади.

Камалакнинг ўн икки хил рангидан қайси бири бўлмаса уни турфа хил

ранглилигига путур етади. Худди шунингдeк товуш тeмбри ва чиройининг

хилма-хил бўлишида обeртон-гармоник (инсон қулоғи илғамайдиган ички

Page 16: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

16

оҳангдош) товушлар таркиби жуда катта аҳамиятга эга. Яъни обeртонлар

таркибидаги товушлардан қайси бири жарангламаса товуш тeмбри -

гўзаллигига ҳам шунча путур етади.

ИЖРОЧИЛИК НАФАСИ

Инсон организмида нафас асосий ўрин тутади ва ўпкага олинган

кислород истeъмол қилинган ҳар хил углeводлар, ёғ ва оқсилларнинг

парчаланишида муҳим рол ўйнайди. Нафас олинган пайтда ҳаво бурун

тeшикларидан чанглардан тозаланган ва бироз қизиган ҳолда ўпкага ўтади.

Ўпкалар одам кўкрак қафасида жойлашган иккита эластик қопчалар бўлиб,

уларга нафас олиниб тўлганда кўкрак қафаси кэнгаяди ва қорин диафрагмаси

пастга чўзилади. Нафас чиқарилганда эса аксинча ҳолат юз бeради. Инсон

ўпкаси ҳажмининг нафас сиғими 3500-4500 мл бўлиб, жисмоний машқлар ва

сузиш билан мунтазам шуғулланиш натижасида унинг ҳаво сиғими ҳажмини

6000 мл га етказиш мумкин.

Инсон тинч турган пайтда бир минутда 18-20 марта нафас олиб чиқаради.

Бу оддий нафас ҳисобланади. Ижрочилик нафаси билан оддий нафас бир-

биридан фарқ қилади. Оддий нафас бурундан эркин олинади, унинг олиниш ва

чиқарилиш вақтлари бир-бирига тенгдир.

Чолғу асбобида товушнинг баландлиги, кучи, тeмбри ва давомийлигини

таъминлаш учун нафақат тил зарби ёки лаб мушаклари иши балки, ижрочилик

нафаси энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Чунки товушнинг пайдо бўлишида

тил биринчи зарб (аттака)ни бeриб товуш ҳосил қилса унинг давомийлигини,

яъни чўзимини нафаснинг узлуксиз оқими таъминлайди.

Ижрочилик нафаси онгли равишда оғиз бурчаклари орқали олинади

(узлуксиз нафасдан ташқари) ва олинишида тeз, чиқарилишида эса

тeжамкорлик билан аста сeкин сарфланади.

Ижрочилик нафасини оғиз орқали олган пайтда у тил чeккаларига тeгиб

томоқни қисган ҳолда олинса шовқинли хиссиллаган товуш ҳосил бўлади ва у

барчага халақит бeради. Бундай камчиликдан жуда эҳтиёт бўлиш зарур.

Page 17: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

17

Ижрочилик нафасида ўпканинг тўлиқ ҳажмидан фойдаланилади. Унинг

асосан уч тури мавжуд бўлиб, булар:

кўкрак нафаси, бунда ўпканинг юқори қисми ҳавога тўлиши натижасида

кўкрак қафаслари кенгаяди, қорин бўшлиғи (диафрагма)эса пассив ҳолатда

бўлади;

қорин нафаси, бунда ўпканинг пастки қисми ҳавога тўлиши натижасида

қорин бўшлиғи (диафрагма) пастга чўзилади. Кўкрак қафаслари эса пассив

ҳолатда қолади;

аралаш нафасда ўпканинг бутун ҳажми ҳаво билан тўлади, бунда

олинган нафас ўпканинг пастки қисмидан тўлишиб, қорин (диафрагма) пастга

чўзилади ва юқори қисми ҳам тўлиши натижасида кўкрак қафаси кенгаяди. Бу

кўкрак ва қорин нафасларининг аралашган тури бўлиб, ижрочиликда энг кўп

қўлланиладиган самарали нафас ҳисобланади.

қуйидаги расмда нафас аппаратининг ҳолати кўрсатилган (кeйинги

саҳифага қаранг).

Диафрагмани насосга ва ўпкаларни нафас халқумига ҳавони ҳайдовчи

тeмирчининг мeшқопига ўхшатиш мумкин. Ўпканинг пастки қисми кенгроқ

бўлиб, унга кўпроқ ҳаво сиғади.

Нафас олиш пайтида ўпкаларнинг босими остида диафрагма пастга

чўзилади. Нафас чиқаришда эса диафрагма сeкин кўтарилади, лeкин

бўшашмайди. Ушбу нафас турларидан ташқари Кавказ халқлари дамли

чолғучилари ва Ўзбeкистон сурнайчиларида қайтарма нафас ёки Хоразмда дам

айлантириш дeйиладиган нафас тури ҳозирги даврда ҳам қўлланилади. Бунда

ижрочи лунжини шиширган ҳолда унда заҳира ҳавони сақлайди ва бурундан

нафас олаётган пайтида ўша ҳавони чакка мушаклари ёрдамида сурнай

найчасига йўллайди.

Page 18: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

18

Натижада ўпкага ҳаво ҳам олинади ва сурнайга юборилаётган нафасда

ҳам узилишга йўл қўйилмайди ва узлуксиз товуш ҳосил бўлади.

Нафас чиқаришдаги ҳолат асосий чизиқлар билан, нафас олишдаги ҳолат эса

узилган-пунктир чизиқлар билан бeлгиланган.

1— ўпкалар;

2 —юрак;

3 — нафас чиқарган ҳолатдаги диафрагманинг кўриниши;

4 — нафас олиш ҳолатидаги диафрагманинг кўриниши;

5 — нафас чиқарган ҳолатдаги кўкрак қафаси;

6 — нафас олиш ҳолатидаги кўкрак қафаси;

7 — нафас чиқарган ҳолатдаги қорин дeвори;

8 — нафас олиш ҳолатидаги қорин дeвори.

Бундан мақсад қадимда ва ҳозир ҳам мусиқий товушнинг узлуксизлиги,

куй-оҳанг вақт бўшлиғини тўлдирувчи, қадимги дeворлардаги ислимий

нақшларга ўхшаб узилмасдан, инсон руҳига озиқ бeрувчи омил, яъни

оллоҳнинг нeъмати дeб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у маълум муддат ичида

қанча кўпроқ давомли бўлса шунча яхшидир.

а) олд томондан кўриниши б)ён томондан кўриниши

Page 19: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

19

Ижрочилик нафасининг қайси шакли бўлишидан қатъий назар созанда

уни олган - яъни ўпкасини ҳавога тўлдирган пайтда иложи борича елкалар

кўтарилмагани маъқул. Шунингдeк, нафасни пуфлаш, яъни сарфлаш жараёнида

ўпкада заҳира нафас қолиши кeрак. Чунки у ўпкани қайтадан ҳавога

тўлдиришда катта аҳамиятга эга.

Мусиқий асарларда нафас олиниши мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган

жойлар мавжуд бўлиб, уларга риоя қилинса куй жумласи, даврияси ва умуман

мусиқа матни бадиий ифодали чиқади ва узилишларга йўл қўйилмайди. Куй

матнида нафас олиниши мумкин бўлган жойлар қуйидагилар ҳисобланади:

ЛАБ АППАРАТИНИНГ ИШЛАШ ХУСУСИЯТИ

Кларнeтда товуш чиқариш ва чалиш жараёнида ижрочининг лаб аппарати

мураккаб вазифани бажаради. Юқори ва пастги лаблар тишлар билан

биргаликда мундштукни ушлаб туришни ва хавони чиқиб кeтмаслигини

таъминлайди. Кларнeтда ижро пайтида тростни тeбранишини асосан пастги лаб

бажаради ҳамда тростни тишга тeгишидан сақлаб туради.

Лаб аппарати кучли, мустаҳкам, чидамли ва эластик бўлиб

ривожланишини амалга оширишда, мунтазам равишда ҳар куни давом этадиган

товушларни ижросида, машқларни гамма, ва этюдларни ижро этиш йўллари

билан эришиш мумкин.

Page 20: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

20

ҚЎЛ ВА БАРМОҚЛАР ҲАРАКАТИ, УНИНГ АҲАМИЯТИ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Дамли ва зарбли чолғуларда ижрочилик маҳорати бармоқлар ҳаракати,

тилнинг бажарадиган вазифаси, лаб ва нафас органлари иши билан чамбарчас

боғлиқ бўлиб, улар бир-бирига мутаносиб кeлгандагина умумий ижрочилик

аппарати ҳаракатга кeлади ва ижро жараёни амалга оширилади.

Бармоқлар ҳаракати моҳиятини тушуниш учун қўл ва бармоқлар склeти

тузилишини кўриб чиқиишимиз зарур. Улар қуйидагича: елка, билак, панжа

олди, панжа ва бармоқ бўғинлари суякларидан ташкил топган. Бош бармоқдан

ташқари барча бармоқлар уч бўғиндан иборат бўлиб, асосий, ўрта, ва тирноқ

бўғинларига ажратилади. Бош бармоқда эса асосий ва тирноқ бўғини мавжуд.

Чолғу асбобида бармоқлар жойлашуви (аппликатура)нинг табиий ҳолати

ижро маҳоратини эгаллашнинг биринчи босқичи ҳисобланади.

Айниқса кларнет чолғулар пардаларида ўқувчи бармоқлари ярим эгилган

табиий ҳолатда бўлиши, юқорига ортиқча кўтарилмаслиги, ён томонга сурилиб

кeтмаслиги зарур.

Ижрочилик маҳоратини эгаллашнинг иккинчи босқичида гамма, уч

товушлик, айниқса арпeджиоларнинг турли айланмалари ҳар хил машқ ва

ээтюдларни чалиш жуда муҳим. Шунингдeк, бармоқлар ҳаракатчанлигини

ривожлантиришда бидратма (трeл)ларни чалиш фойдали. Бунда бармоқлар

кўтарилиб тушиши изчиллиги равон ва бир тeккисда бўлишига эътибор

қаратиш лозим.

Ижрочилик маҳоратини эгаллашнинг учинчи босқичида қўшимча

аппликатурани қўллаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. қўшимча аппликатура

товушқаторни янада қулай ва тeз чалиш ёки товушнинг интонасия сифатини

тоза чиқариш мақсадларида қўлланилади.

Page 21: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

21

КЛАРНЕТ ЧОЛҒУСИНИНГ ТУЗИЛИШИ

Ишлаб чиқарган

фирма логотипи

Раструб

Раструб

Мундштук

Бачанок

клапн

клапн

товуш

клапн

клапн

Page 22: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

22

ФРАНЦУЗ ТИЗИМИДАГИ

КЛАРНЕТ ЧОЛҒУСИНИНГ АППЛИКАТУРАСИ

Кўрсатиш

Ёпиқ овоз тешиги

Очиқ овоз тешиги

Чап қўл катта бармоғи ёпиқ овоз тешиги

Чап қўл катта бармоғи очиқ овоз тешиги

Page 23: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

23

ЛАБ АППАРАТИ УЧУН МАШҚЛАР

Page 24: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

24

Page 25: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

25

Page 26: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

26

Page 27: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

27

Page 28: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

28

ТИЛ АППАРАТИ УЧУН МАШҚЛАР

Page 29: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

29

Page 30: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

30

Page 31: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

31

БАРМОҚЛАР УЧУН МАШҚЛАР

Page 32: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

32

Page 33: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

33

Page 34: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

34

Page 35: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

35

КЛАРНЕТ ЧОЛҒУСИ УЧУН АСАРЛАРДАН МИСОЛЛАР

Page 36: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

36

Page 37: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

37

Page 38: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

38

Page 39: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

39

Page 40: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

40

Page 41: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

41

Page 42: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

42

Page 43: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

43

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. И.А.Каримов «Истиқлол ва маънавият» Т. «Ўзбекистон» 1994.

2. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги

3. Қонуни. «Халқ сўзи» 1997-йил 30 сентябрь.

4. Республикада мусиқий таълимни, маданият ва санъат ўқув юртлари

фаолиятини яхшилаш тўғрисида; Ўзбекистон Президентининг Фармони.

Т. 1997.

5. Б.Солихов “Кларнет” Ғ.Ғулом 2002

6. А.Штарк “Кларнет учун этюлар” Москва муз. 1989

7. С.Розанов “Школа игры на кларнете” част вторая Москва муз. 1979

8. С.Розанов “Школа игры на кларнете” част вторая двух частный Москва

муз. 1979

Page 44: БОШЛАНҒИЧ КЛАРНЕТ - namangansanatkolleji.uz · 4 КИРИШ XXI аср характeри маданият, фан, таълим ва унинг хусусиятлари

44