2014 yil may 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари...

10
йил 25 апрел куни университетда битирувчи босқич 2014-йил 6-май куни Хотира ва қадрлашкуни муносабати билан Қибрай туманидаги Фахрийлар оромгоҳида Ўзбекистонда фахрийларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш Нуронийжамғармаси, “Камолотёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда Республика маънавият-тарғибот маркази билан биргаликда ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Икки авлод учрашувиномли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти Қибрай туманида истиқомат қилувчи уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, олимлар ва элимиз суйган санъаткорлар билан биргаликда тумандаги Камолотёшлар ижтимоий ҳаракати фаол ёшлари иштирок этишди. Учрашувда уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари ёшларга тилаклар билдиришди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан меҳнат фахрийларидан жавоблар олдилар. Тадбир сўнгида уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди. ЮРТ ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА Ошга марҳамат2 май куни Университетимиздаги Талабалар ошхонасидауниверситет Маънавият ва маърифат ҳамда иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими, “Камолотёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти, билан биргаликда университет факултетлари ўртасида Ошга марҳаматкўрик танлови бўлиб ўтди. Тадбирга талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар таклиф этилди. 1-ўрин соҳибиМева, сабзавотчилик ва узумчиликфакулътети 4- босқич талабаси Рахмонов Ботир, 2 ўрин соҳиби Фермер хўжалигини бошқаришфакулътети 4-босқич талабаси Юлдашев Хайриддин, 3-ўрин соҳибиҚишлоқ ҳўжалигини механизациялаштиришфакултети 2-босқич талабаси Ўроқов Бекзод бўлишди.Ғолиблар университет КамолотЁИҲ БТ томонидан диплом ҳамда эсдалик савғалари билан тақдирландилар. Умаралиева Муқаддас Комолот ЁИҲ БТ матбуот йўналиш сардори Зоотехнияфакулътети 3-босқич талабаси Хасанов Ровшан олган суратлар. 7 май Тошкент давлат аграр университети КамолотЁИҲ БТ ҳамда Тошкент вилояти Олтин меросжамғармаси билан биргаликдаКамолотЁИҲ БТ фаоллари ҳамда Муддатли харбий ҳизматни ўтаб, имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабалар билан биргаликда Қибрай туманидагиОйбекмаҳалласи яқинидаги қабристонни 9 май Хотира ва қадрлашкуни муносабати билан ободонлаштириш ,кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашдилар. . 2014 yil May 5 (731)

Upload: others

Post on 08-Sep-2019

8 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

йил 25 апрел куни университетда битирувчи босқич

2014-йил 6-май куни “Хотира ва қадрлаш”куни муносабати билан Қибрай туманидаги “Фахрийлар оромгоҳи”да Ўзбекистонда фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда Республика маънавият-тарғибот маркази билан биргаликда ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида “Икки авлод учрашуви” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти Қибрай

туманида истиқомат қилувчи уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, олимлар ва элимиз суйган санъаткорлар билан биргаликда тумандаги “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаол ёшлари иштирок этишди. Учрашувда уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари ёшларга тилаклар билдиришди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан меҳнат фахрийларидан жавоблар олдилар. Тадбир сўнгида уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

ЮРТ ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА

“Ошга марҳамат”

2 май куни Университетимиздаги “Талабалар ошхонасида” университет Маънавият ва маърифат ҳамда иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими, “Камолот” ёшлар

ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти, билан биргаликда университет факултетлари ўртасида “Ошга марҳамат” кўрик

танлови бўлиб ўтди. Тадбирга талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар таклиф этилди. 1-ўрин

соҳиби“Мева, сабзавотчилик ва узумчилик” факулътети 4-босқич талабаси Рахмонов Ботир, 2 ўрин соҳиби ” Фермер

хўжалигини бошқариш” факулътети 4-босқич талабаси Юлдашев Хайриддин, 3-ўрин соҳиби”Қишлоқ ҳўжалигини механизациялаштириш” факултети 2-босқич талабаси Ўроқов Бекзод бўлишди.Ғолиблар университет “Камолот” ЁИҲ БТ томонидан диплом ҳамда эсдалик савғалари билан тақдирландилар.

Умаралиева Муқаддас

Комолот ЁИҲ БТ матбуот йўналиш сардори “Зоотехния” факулътети 3-босқич талабаси Хасанов

Ровшан олган суратлар.

7 май Тошкент давлат аграр университети “Камолот” ЁИҲ БТ ҳамда Тошкент вилояти “Олтин мерос” жамғармаси билан биргаликда“Камолот” ЁИҲ БТ фаоллари ҳамда Муддатли харбий ҳизматни ўтаб, имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабалар билан биргаликда Қибрай туманидаги”Ойбек” маҳалласи яқинидаги қабристонни 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан ободонлаштириш ,кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашдилар.

.

2014 yil May 5 (731)

Page 2: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

     “ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЮКСАК МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ АСОСИЙ НЕГИЗИДИР”

2014 йил 3 май куни Тошкент давлат аграр университети билан Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани агроиқтисодиёт коллежи ҳамкорликда

“ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЮКСАК МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ АСОСИЙ НЕГИЗИДИР”мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда ТошДАУ академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори, доцент Д.У.Мамадияров, “Қишлоқ хўжалик

иқтисодиёти” кафедраси мудири доцент Х.Х.Саидакбаров, “Гуманитар фанлар” кафедраси доценти, Ҳ.Хушвақтов, “Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти”кафедрасидан коллежга масъул этиб бириктирилган ассистент С.А.Мустафаевлар,коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги 109-сонли буйруғи ва университет ректорининг 2011 йил 25 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги 1.9-2/ 122-сонли буйруғига кўра 2013-йил 8-ноябрда ҳамкорлик шартномаси тузилди. Шартномага кўра биргаликда қилинадиган ишлар режалаштирилган бўлиб, шу мақсадда семинар ташкил этилди.

Семинарда таълим босқичлари ўртасида интеграция жараёнларини ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари, таълим босқичларида инновацион технологиялардан фойдаланишнинг самарадорлилиги, олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда кадрлар малакасини ошириш ва кадрлар билан таъминлаш масалалари, узлуксиз таълимда ўқув ва ўқув-услубий, маънавий-маърифий ҳамкорликни кучайтиришнинг омиллари,таълим жарёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш масалалари,соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсати,касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш ва касбга йўналтириш масалаларида ҳамкорликни кучайтириш каби масалалар кўриб чиқилди. Семинарда университет профессор-ўқитувчилари билан касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларини ўқув ва ўқув услубий жиҳатдан,”Устоз ва шогирд” анъанаси асосида илмий ишларга жалб этиш, касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларини малакасини ошириш масаласи, коллеж ўқувчиларини ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини университетда ўтказишлари бўйича, университет АРМ дан коллеж ўқитувчи ва ўқувчиларининг фойдаланиш масалалари, ўқув адабиётлари билан таъминлашда университет томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Семинарда қатнашган ўқитувчилар ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Семинар якунида кўриб чиқилган масалалар бўйича керакли тавсиялар ишлаб чиқилди ва университет билан касб-ҳунар коллежи ўртасида

ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қарорлар қабул қилинди ва истиқболдаги режалар ишлаб чиқилди.

С.А.Мустафаев «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»

кафедраси ассистенти  

O

.

5 (731) MAY2014yil

Ўзбекистон миллий университетининг маданият саройида

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Солиқ билимдонлари” кўрик танлови ташкил этилди.

Ушбу кўрик -танлов Ўзбекистон Республикаси Давлатсолиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг 2013 йил 20 майдаги қарори ҳамда 2014 йил 29 апрелдаги йиғилиш баёнига мувофиқ ташкил этилмоқда.

“Солиқ билимдонлари” кўрик-танловининг ушбу йилги Республика босқичида ЎЗМУ, ТДИУ, ТДАУ, ТМИ, Солиқ академияси, ТТЙМИ, ТИМИ, ТТЕСИ каби

Талаба ёшларнинг солиқлар, ушбу соҳада олий таълим муассасаларининг жамоалари иштирок этишди. сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг моҳияти ҳақида талаба ёшларнинг интелектуал салоҳиятларини аниқлаш масадида ташкил этилаётган ушбу танловда университетимиз шарафини яқиндагина “Тафаккур синовлари” кўрик-танловида муваффақиятли тарзда иштирок этган “Агроислоҳотчи” жамоаси ҳимоя қилдилар.

Бевосита танлов ва ушбу танловда университетимиз шарафини ҳимоя қилган “Агроислоҳотчи” жамоасининг иштироки ҳақида тўхталадиган бўлсак,танлов “Таништирув”, “Биздан савол-сиздан жавоб”, “Уйга вазифа”, “Сардорлар беллашуви” ҳамда ““Камолот”ни куйлайман” номли шартлар асосида ташкил этилди. Таъсуротларга бой ва юқори савияда ташкил этилган ушбу кўрик-танловнинг дастлабки шартлариданоқ университетимиз ёшлари ўзларини ажойиб чиқишлари ва интелектуал зукколиклари биланпешқадам жамоалар сафида боришди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш ўринлики, ЎМУнинг маданият саройига жамоамиз аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрган 80 нафар университет талабаларидан иборат мухлислар,жамоамиз аъзоларини қизғин қўллаб-қувватлаб турдилар. Ана шундай хаяжонли тарзда ўтган танлов якунида эса университетимизнинг “Агроислоҳотчи” жамоаси “Солиқ билимдонлари-2014” кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли III ўрин сохибига айландилар. Шунингдек,танловда I ўринни Солиқ академияси, II ўринни эса Тошкент Молияинститути жамоалари эгаллашди.

Кўрик-танлов якунида ғолиб ва иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон “Камолот” ёшларижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг I, II ва III даражали дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Илёс Сафаров “Камолот” ЁИҲ фаоли

Page 3: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

Жорий йилнинг 21 май куни

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши бўлим мудири З.Саманова, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси Ш.Дурходжаевлар ҳамкорлигида,“Ватан ҳимоячилари ва тинчлик посбонларига юрт ишончи” шиори остида муддатли харбий хизмат талабалари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, 2013-2014 ўқув йили даврида Тошкент давлат аграр университети “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган 39 нафар талабаларга тантанали равишда моддий ёрдам тавсияномаси берилди.

Инсон азиз, хотираси ундан азиз

5(731 MAY 2014yil

Page 4: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

Халқимизда”Инсон азиз,хотираси ундан азиз”- деган гап бор. Чиндан хам, инсон хотираси азиз ва мўътабардир.

Мустақиллик йилларида мухтарам юртбошимиз ташаббуси билан кенг миқиёсида нишонланаётган “Хотира ва қадрлаш куни”нинг мазмун-моҳиятида ҳам ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган.

Бу сана урушларда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган осмонимиз мусаффолиги,юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эхтиром кўрсатиладиган эзгу маросимдир.

Мана шундай кунларда ҳар бир юртдошимизнинг кўнглидан бугун юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, фаровон ҳаётнинг оғир йўқотишлар ва машаққатлар эвазига эришилганлиги ўтади.

Тош ДАУ “Камолот” ЁИХ БТ сардорлари ва фаоллари томонидан хам ушбу кунга бағишлаб кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, байрам кунлари арафасида “Камолот” ЁИХ БТ сардорлари ва фаоллари томонидан тумандаги “Салар”қўрғони “Шахидлар хотираси” боғида ободонлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда 9-май куни ушбу боғда ташкил этилган маросимда иштирок этдилар.

Маросимда “Олтин меърос” халқаро жамғармаси Тошкент вилоят бўлими, кўплаб олимлар, Таш ГУ ижодий маркази, Сам ВИКС ногирон болалар маркази, турли ташкилот вакиллари ва махалла фаоллари иштирок этиб қатағон йилларида қурбон бўлган ватандошларимиз қабрига гуллар қўйилди. Уларнинг хотиралари ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди ва маросим иштирокчиларига ош тарқатилди. Тадбир давомида “Олтин меърос” халқаро жамғармаси Тошкент вилоят бўлими

раиси, Ўзбекистон Республикасининг “Фидокорона Хизматлари Учун”, Россия Федерациясининг “Ватанпарвар” ва яна бошқа қатор фахрли орден ва мукофотлар соҳиби З. Эгамбердиева томонидан маросим иштирокчиларига ушбу шахидлар хотираси боғининг ташкил этилиши тарихи, боғ ва шахидлар монументининг бунёд этилгунга қадар қаровсиз бир ташландиқ жой сифатида эътиборсиз ётганлиги,ҳамда 1999-2000 йилларда бу ерда олиб борилган бунёдкорлик ишларидан тортиб, боғнинг ҳозирги кунгача бўлган воқеалари хақида маълумот берилди.

Тадбирда Университет “Камолот” ЁИХ БТ фаоллари байрам кунига бағишланган ўз фикрларини билдирдилар.

Ушбу маросим, унда билдирилган фикрлар, олиб борилган ободончилик ишлари айтиш мумкинки, қатағон йилларида қурбон бўлган ватандошларимизга бугунги авлод вакилларининг чуқур ҳурмат ва эҳтиромининг бир кўринишидир. Тадбир давомида айтилганидек, бундай ободонлаштириш ишлари давом этаверади.

Илёс Сафаров,

Тош ДАУ Агрономия факултети 1-45 гуруҳ талабаси;

Абдумўмин Тангимуродов, Тош ДАУ Фермер хўжалигини бошқариш факултети

1-35 гуруҳ талабаси .

Китоб байрами

2014 йил 22 май куни университетда “Адабиётга эътибор- келажакка, маънавиятга эътибор” мавзусида Тошкент вилояти ҳокимлиги балан “Китоб байрами” тадбирлари ўтказилди. Университет ҳовлисида китоблар кўргазмалари ташкил этилди. Кичик мажлислар залида давра

суҳбати ўтказилиб, унда Маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари М.Назаров, Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти раиси, шоир М.Тоир, шоир Б.Эргашевлар иштирок этишди.

“Юксак маънавиятли авлод” фестивали Тошкент вилоят Маънавият ва маърифат марказида республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими,“Камолот” ЁИҲ , Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Юксак маънавиятли авлод” фестивали ўтказилди. Фестивалда вилоятдаги 14-ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ўғил-қизлар иштирок этди. Кўрик танловнинг вилоят босқичида 300 дан ортиқ истеъдодли ёшлар ўз ишлари билан қатнашдилар. Фестивалда университетимизнинг 5 нафар талабаси ҳам ўз ишлари билан қатнашдилар. “Агроиқтисодиёт” факулътети “Бухгалтерия ҳисоби” йўналиши 2 босқич талабаси Ботиров Жавлон “Энг янги тарих бимлимдони”,“Зоотехния” факулътети

“Зоотехния” йўналиши 3-босқич талабаси Жўраева Нодира “Энг иқтидорли ҳунарманд” наминациялари бўйича 1-ўринни эгаллашди. Фестивал ғолиблари вилоят хокимлиги ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши томонидан 1-даражали диплом ва эсдалик савғалари билан тақдирландилар ҳамда фестивалнинг республика босқичига йўлланма олдилар.

Умаралиева Муқаддас Комолот ЁИҲ БТ матбуот йўналиш сардори

“Зоотехния” факулътети 3-босқич талабаси Хасанов Ровшан олган суратлар

Page 5: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

Тошкент давлат аграр университетида “Одам савдоси ва ноқонуний миграцияни олдини олиш” мавзусида тадбир ўтказилди Бугунги кунда одам савдоси ва унга қарши кураш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.Бизнинг асримизга келиб одам савдоси глобал муаммога айланди ва у инсониятга қарши қаратилган энг мудҳиш жиноятлар сафидан жой олиб бораётганлиги ҳаммамизга маълум. Миллионлаб инсонларни ўз домига тортган бу қабиҳ жиноятга қарши бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида кураш олиб борилаётганлиги, ёшларимиз бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан, ҳар хил гуруҳлар ваъдаларига ишониб, одам савдосининг қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳамда бунинг олдини олиш,талабаларнинг огоҳлик ва хушёрликларини кучайтириш мақсадида университетимизда турли ҳил тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бўлим

бошлиғи Джалилов Азизбек Нурмагамедович, Фуқароларни чет элларда доимий ишга жойлаштириш бўйича Тошкент минтақавий бюроси бўлим бошлиғи ўринбосари Ахматов Азим Бахронқулович, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Абдувасиков Абдуазиз Абдулазизович, Маънавият ва маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари, ”Камолот” ЁИҲ БТ, Хотин-қизлар қўмитаси, барча факультет декан муовинлари ва талаба-ёшлар қатнашдилар.

Тадбир сўгида Тошкент минтақавий бюроси томонидан тайёрланган презентация материаллари, шунингдек Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда тайёрланган “Адашганлар қисмати” номли одам савдосига қарши курашиш масалаларига оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Умаралиева Муқаддас

Комолот ЁИҲ БТ матбуот йўналиш сардори.

“ТАФАККУР СИНОВЛАРИ”танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли Қарорининг 9-бандида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг қарорига мувофиқ ”Тафаккур синовлари” танловининг 2014 йил 18 апрель куни ТТЕСИда ўтказилган саралаш босқичида университетнинг “Агроислоҳотчи” гуруҳи 1-ўринни эгаллаб, танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритган эдилар.19 май куни ЎЗМУда ўтказилган ҳудудий босқичида Тошкент давлат юридик университетининг “Адолат”гуруҳи, Тошкент молия институтининг “Истиқлол фарзандлари” жамоалари билан беллашиб,3-ўринни эгаллади.

Умаралиева Муқаддас

4 (730) MAY 2014yil

Page 6: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

Комолот ЁИҲ БТ матбуот йўналиш сардори

Чаканда жийдадошлар оиласига (сем Лоховые-Elаeagnaceae) мансуб бў-либ,бу туркумнинг вакиллари кичик дарахт ёки бута ўсимлиги кўринишида,бўйи 4-6 м, диаметри 15-20 см келади. Туркумнинг битта тури жумрутсимон чаканда

(Hippophae rhamnoides L) МДҲ флорасида кенг тарқалган. Чаканда совуққа бардошли ўсимликдир, у-500С гача

совуққа чидайди. Унинг гул куртаклари -44,80 ҳароратгача, гуллари -20С ҳароратгача чидаши қайд этилган. 1978-1979 йилларда Россиянинг Нижный Новгород вилоятида 10 кун мобайнида -430С гача ҳарорат қайд этилган ва ушбу совуқлардан чаканда зарарланмасдан чиққан. Чаканданинг сибирь популяция совуқларига бардошли эканлиги билан ажралиб туради.Серҳосил, меваси тиконли бўлганлигидан паррандалар унга тегмайди. Шода-шода, ғуж-ғуж қизғиш мевалар ўсимликда узоқ сақланиб туради.

Мойи тери жароҳатларини тезроқ битишида ишлатилади. Чакандани баъзан махаллий ахоли чирқаноқ, дея атасалар, руслар облепиха, қозоқлар эса ширқаноқ дейишади.

Ёввойи ҳолда Афғонистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Туркияда ўсади. У Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона ва бошқа худудларда ҳам учрайди. Чаканда (облепиха) кишиларга қадимдан маълум. Бундан икки минг йил илгари ҳам кишилар бу ўсимлик мевасидан фойдаланишган. Уни бадавлат аёллар юз-

қўлларига суркашган. Сабаби, мева таркибидаги мой терини юмшатиб, ҳуснга ҳусн қўшади. Чаканда меваси таркибида тўқ қизил рангли мой, дармондорилар –С, В1, В2, Е, К, фолий кислотаси, каротин, глицеридлар пальмитин кислоталари мавжуд. Шу билан бирга, қанд, олма, лимон, кислоталари, крипток сантин, микроунсурлар сақлайди. Дармондори А- каротинга ниҳоятда бой, яъни қизил сабзига қараганда уч баробар кўп. Витамин А шиллиққаватни микроблар тушушидан асрайди. Чаканда баргида биофлавоноидлар (ўзига хос табиий антибиотиклар бўлиб, вирус ва инфекцияларнинг кушандаси хисобланади) жо бўлган.

Чаканда мураббосидан тумовда фойдаланилади. Халқ табобатида ларинит, бронхит, юқори нафас хасталикларида бактерицид омил сифатида қўлланилади.

Мевасидан фармацевтика саноатида “Чаканда мойи” (масло облепиха) номли доривор воситаси олинади. Бу тиббиётда битиши қийин бўлган яраларга, куйган ва совуқ урган терига, қизилўнгач, меъда ва ўн икки бармоқ касаллигига тавсия этилади. Чаканда меваси шарбати, спиртли тиндирмаси, сувли дамламаси, мойи турли хилдаги тери хасталиклари, авитаминоз (дармондори етишмовчилиги) да фойдаланилади. Нур билан озорланганда, қизилўнгач ракини (саратон) даволашда, тўқималарда жиддий ўзгаришлар содир бўлмаслиги учун гинекологияда яхши наф келтиради

Баргидан тайёрланган қайнатмадан бод касаллигига обзан (ванна) қилинади. Чаканда мойи (облепиховое масло) ва зайтун мойи (олевковое масло) тенг миқдордаги аралашмаси ошқозон-меъда ярасини даволашда қўлланилади.

Иномова Мунира

3-62 гуруҳ талабаси

4 (730) APREL 2014 yil

Page 7: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

Ягона ер солиғи-соддалаштирилган

солиққа тортиш тизимининг бир қисми ҳисобланиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланишга ёхуд ижарага берилган ер участкасининг норматив қийматидан ва белгиланган ягона ер солиғи ставкасидан келиб чиқиб, солиқ тўловчилар томонидан ҳисоблаб чиқарилади. Фойдаланишга ёхуд ижарага берилган ер участкасининг норматив қиймати – ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади. Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматларини белгилашда ҳар бир хўжа-ликнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, яъни экиладиган экин майдони, тупроқнинг сифати, етиштириладиган маҳсу-лот тури, суғориш тизимлари ҳисобга оли-ниши назарда тутилади

Ягона ер солиғи суммаси солиқ солинадиган базага қараб, ер участкаларининг норматив қиймати ва ягона ер солиғининг белгиланган ставкасидан ёки ер участка-ларининг майдонидан, ер участкаси жойлаш-ган ернинг сифат тавсифини назарда тутувчи тузатиш коэффициентини эътиборга олиб белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблайдилар.

Ягона ер солиғи тўловчилардан-фермер хўжаликларининг ҳозирги кунда мамлакат қишлоқ хўжалигидаги ўрни беқиёсдир. Ўтган 2013 йилда миришкор деҳқон ва фермерлари-мизнинг фидокорона меҳнати билан мисли кўрилмаган натижаларга эришилди–7 миллион 800 минг тонна ғалла, 8 миллион 400 минг тонна сабзавот етиштирилди. Мамла-катимизнинг улкан хирмонига 3 миллион 360 минг тоннадан ортиқ пахта хомашёси етказиб берилди. Фақат ўтган йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,8 фоизга, жумладан, деҳқончилик – 6,4 фоизга, чорвачилик – 7,4 фоизга ўсди.

Бу кўрсаткичлар албатта давлатимизда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган исло-ҳотлар натижасидир, солиқ сиёсати ҳам шулар жумласида. Республикамизда фаолият кўр-

сатаётган фермер хўжаликлари бугунги кунда асосан ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланадалар. Фермер хўжаликларини қўллаб қувватлаш мақсадида 2011-2013-йиллар давомида ягона ер солиғининг ставкаси 6 фоиз миқдорида белгиланиб, ўзгармасдан келмоқда. Бугунги кунда мазкур солиқни республика бўйича 70 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари тўлаб келмоқдалар. Солиқ кодексининг 367-моддасига мувофиқ янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларига давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан бошлаб икки йил муддатга ягона ер солиғи тўлашдан имтиёз берилган. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар-ягона ер солиғи тўловчиларга ушбу Кодекс 282-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ер солиғи бўйича бир қанча имтиёзлар ҳам татбиқ этилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида кўзда тутилган имтиёзлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг фармон ва қарорлари асосида ҳам имтиёзлар берилган. Жумаладан, қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланган чорвачиликни ривожлантириш, наслли мол-ларни кўпайтириш мақсадида 2008 йил 21 апрелда Президентимиз томонидан қабул қилинган «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорва-чилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-842-сон қарори билан фермер хўжаликлари ва чорвачилик фермалари-чорвачилик маҳсулотларини, жумладан, унинг қайта ишланган маҳсулотини сотиш тушумидан давлатнинг мақсадли жамғармалари ва Таълим ва тиббиёт муассаса-ларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига маж-бурий ажратмалар тўлашдан 2014 йилнинг 1 январигача озод қилинган бўлса, чорвачилик бўйича наслчилик фермер хўжаликлари 2014 йил 1 январига қадар барча солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларга ажрат-малар тўлашдан озод қилинган.

Мазкур имтиёзлар берилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида қоладиган маблағ эвазига янги техника ва технологияларни олиб келиш, шу билан бир қаторда четдан наслли моллар олиб келиш йўлга қўйилмоқда. Бу эса аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга юқори ҳисса қўшади.

Фермер хўжа-ликларига қўшимча имкониятлар яратиб бериш мақсадида, 2012 йилда Прези-дентимиз томонидан кўплаб фармон ва қарорлар имзоланди.

Ушбу фармон ва қарорлардан келиб чиқиб фермер хўжаликларига бир қанча имтиёзлар берилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомил-лаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4478-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга асосан: 1. Фермерлар кенгашларига фермер

хўжаликлари манфаатларини кўзлаб даъво аризаларини судга давлат божи тўламасдан шикоят қилиш;

2. Пахта терими ишларга жалб қилинган ишчиларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилиш;

3. Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган юридик шахсларнинг томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган ер участка-ларига ягона ер солиғи тўлашдан беш йил муддатга озод қилиниши белгиланди.

Бу, ўз навбатида қишлоқ хўжалиги корхоналари, хусусан фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳукуматимиз-нинг оқил сиёсатидан далолат беради.

ТошДАУ Феремер хўжалигини бошқариш

кафедраси ассистенти Ғайбуллаев Одил Бахриярович

FFFUUURRRSSSAAATTT--- BBBAAAXXXTTT KKKAAALLLIIITTTIII Fursat daryosi shiddat bilan oqmoqda, Uni oniy lahzaga

to'xtatmoq yoki shiddatini susaytirmoq nainki bir inson, balki butun bani-bashar ixtiyorida emas. Fursat daryosi tinim bilmay abadul-abad oqaveradi. Bizgacha ham shunday edi, bizdan so'ng ham shunday oqaveradi. Shoir aytganidek:

Esingdami sen tug’ilgan оn, Barcha handon edi,sen esa giryon. Shunday yashaginki,ketar chog’ingda, Barcha qolsin giryon,sen ketgil handon.

Vaqtning qadriga yetmoq, lahzalarimizni ilm nuri ila nurafshon etmoq, dillarda ezgulikning unib-o'sishiga imkon yaratmoq, atrofdagilarni anglab, tabiatu zamin tuxfalariga

minnaddorona yashamoq joiz.Zero, bularga erisha olsak,umrimiz mohiyatini anglab,hayotimiz yo'lini samarali bosib o'tib, o'zligimizni his etib, fursat daryosida o'z hayot kemamizga egalikni his etib yashaymiz.

Hayot go'zal. U bor fusunkor tabiati bilan,huzurbaxsh ne'mati bilan, ulug'vor hikmati bilan go'zal.

Go'zal hayotimizni ardoqlash esa o'z qo'limizda.

Qoraboyeva Donо 2-69 guruh talabasi

4 (730) APREL 2014 yil УНИВЕРСИТЕТ ҲАЁТИДАН

Page 8: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”
Page 9: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

ГГЕЕММООРРРРААГГИИКК ИИССИИТТММАА Ўткир юқумли касаллик бўлиб, уни вируслар юзага

келтиради. Вируслар майда қон томирлар–капиллярларни шикастлайди, оқибатда хужайра, тўқима ва тана аъзоларида қон айланиш жараёни, уларнинг озиқланиши ҳамда кислород билан таъминланиши ишдан чиқади. Тана аъзолари, айниқса, ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятининг бузилишини, инсон ҳаётини хавф остига қўяди.

Вируснинг асосий манбаи каналар ҳисобланади, улар вирусларни бутун умри давомида ташийди. Вояга етган вирусларнинг асосий “хўжайинлари” қишлоқ хўжалик ҳайвон-лари бўлса, ёш личинка давридаги“хўжайинлари” сичқон, каламуш, юмронқозиқ, типратикан, қуён ва бошқалар ҳисобланади.

КАСАЛЛИК ҚАНДАЙ ЮҚАДИ. Касаллик каналар чақиши ёки уларни қўл билан эзиб

ўлдириш орқали юқали. Каналар ҳайвонларда паразитлик қилиб яшайди. Ҳайвонлар бу касаллик билан оғримайди, бироқ уларнинг қонида вирус клиник белгиларсиз, яширин ҳолда кўпаяди, шунинг учун касаллик , одамга сўйилган уй ҳайвонларининг қони орқали ҳам юқиши мумкин. Вирус паст ҳароратга ўта чидамли, аммо юқори ҳароратда (қайнатилганда, қовурилганда) нобуд бўлади.

Касаллик мавсумий характерга эга бўлиб, май,август ойларида каналарнинг фаоллашиши ҳисобига кўпроқ кузатилади. Касалликка катталар ва болалар бирдай чалинадилар.

КАСАЛЛИКНИНГ КЕЧИШИ. Вирус организмга тушиши билан касалликнинг яшириш

даври бошланади. Бу давр бир неча соатдан 2-7 кунгача давом этади. Касаллик: тана ҳароратининг кўтарилиши (39-400С), баданнинг совқотиб, қалтираши, мушакларнинг оғриши, кўриш қобилиятининг бузилиши ва кўздаги қон томирларининг ёрилиши оқибатида кўзнинг қизариши, баданга майда қизил тошмалар тошиши, қон тупириш, қоринда оғриқ, баъзида эса қон қусиш, нажаснинг қорайиши, бурундан қон кетиш каби ҳолатлар билан намоён бўли-ши мумкин.

Юқоридаги ҳолатлар кузатилса, ЗУДЛИК БИЛАН ШИФОКОРГА МУРОЖААТ ЭТИШ ЗАРУР!

КАСАЛЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН: - уй ҳайвонларини боқиш, молхоналарни тозалашда махсус

кийим ва қўлқоплардан фойдаланинг; - уй ҳайвонларини каналарга мунтазам текшириб туринг; - молхоналарни каналарни кўпайишига қарши воситалар

ёрдамида зарарсизлантириб туринг; - каламуш, сичқонларнинг кўпайишига йўл қўйманг; - қўлингизда кичик жароҳатланган жой бўлса ҳам, хом гўшт-

ларни ушламанг; - гўшт майдаланган тахтакач, пичоқ ва идишларни яхшилаб

ювинг; Зинҳор каналарни қўл билан терманг ва эзиб ўлдирманг!

Г.Азимова “Педагогик- психология ва ўқитиш методикаси”кафедраси ассистенти

4 (730) APREL 2014 yil

ЭСЛАБ ҚЎЙСАНГ БАС Қалбингдаги дардга тушунмай зинҳор, Ишқни десанг ҳамки ўткинчи ҳавас. Сени жонидан ҳам азиз билгувчи, Бир қиз борлигини эслаб қўйсанг бас. Қалби ярим дея ўйлама асло, Дилдаги ҳасратим соғинчдир ҳолос. Олис бир юртларда интизор кутган, Севгилим бор дея эслаб қўйсанг бас. Умрим тугаса ҳам ушбу ҳаётда, Сенга бўлган севгим асло тугамас. Фақат бу дунёдан ишқни деб кетган, Бир ошиқ борлигин эслаб қўйсанг бас. Кўзимдаги ёш изтироб эмас, Соғинч тўла орзу, қувончдир ҳолос. Сенга ўтинчим ва бир илтимос, Ҳеч бўлмаса бир бор эслаб қўйсанг бас. Не-не париларга келганингда дуч, Вафодорим бор деб эслаб қўйсанг бас. Севги изҳор этиб қўймасалар ҳеч, Ўзим ёрим бор деб эслаб қўйсанг бас. Фақат мен учун азизим бир-бор, Сўзим эшитмоққа келсанг бўлгани. Сен учун ҳаттоки жонин берувчи, Бир инсон борлигин билсанг бўлгани.

МЕН НИМА ТОПДИМ? Мен нима олдиму, нима йўқотдим? Нимадан кечдиму, нимани топдим? Сиз деб айрилиқнинг азобин тотдим, Менга соғинчларни тақдим этган ёр! Мен нима кўрдиму, нимани билдим? Ёлғиз қайда юрдим, қайлардан келдим? Сиз деб, сизни дия қалбимни тилдим, Мени соғинчларга маҳкум этган ёр! Мен нима ютдиму, нима ютқаздим? Ҳижрон, соғинчларга бағрим тутқаздим. Билмам сизни нега олис кетқаздим? Мени висолидан маҳрум этган ёр!

Малоҳат Мухаммадиева

4-94 гуруҳ талабаси

ФАҚАТ МУҲАББАТ “Ишқ” ва “севги” деган сўзларТарифи йўқ сўзлар экан Ўрнашганда юрагингга Муҳаббатинг излар экан Айтавериб такрор дейди Севги бўлсин дилда фақат Қалб боғингни макон қилиб Олган ана шу муҳаббат Ҳадя этар инсонларга Орзу тўла ишқни фақат Номинг битар достонларга Фақат ана шу муҳаббат Тасодифан келсанг ҳам дуч Чиқолмайсан измидан ҳеч Бизни бирга этгувчи куч Фақат ана шу муҳаббат

СИЗ БИЛАН. Сиз билан бу ҳаёт бебаҳо! Ҳар гиёҳда аксингиз яшар. Қалбимизда унган муҳаббат, Ул сайёрнинг ишқига ўҳшар. Сиз билан бу тунлар ёғдули! Ойнинг заррин нурлари ҳам сиз. Соғинчлардан куйган бағримга, Фақат дийдор даво билсангиз.

ДАМ ОЛИШ САҲИФАСИ

Page 10: 2014 yil May 5 (731) 25 - agriculture.uz · Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, А.Абдувасиқов,“Камолот”

PAYTIDA NIMA QILISH KERAK?

Biz yashab turgan sayyoramizni qanchalik bilamiz? Uning sir- sinoatlarini-yu ,ofat talofatlarinining sababini aniqlashga odomzotning aql idroki yetmaydimi? Bu jumboqlar qaysi asrda o’z yechimiga ega bo’ladi? Mana shunday muammolardan biri tabiiy ofatlardir. Tabiiy ofatlar ichida eng daxshatlisi , tabiatga, jamiyatga va ekologiyaga egng ko’p zarar etkazuvchi bu zilziladir. Zilzila- yer ichki xarakatlari natijasida uning yuzasida paydo bo’ladigan tebranma xarakatdir. BIrgina Markaziy Osiyo hududida keyingi yuz yil ichida 30 ga yaqin yer silkinishi qayd qayd etilgan va unda yuz minglab insonlar hayotdan ko’z yumib, kata-katta shaharlarning vayronaga aylanganligi bizga tarixdan ma’lum.

Bo’lajak zilzilani oldindan aytib berish imkoni bo’lmaganidek, favqulotda vaziyatning oqibatlarini kamaytirish maqsadida, chora-tadbir meyyorlari ishlab chiqilmoqda. Jumladan, qurilish maydonlarining zilzilaga bardoshliligini aniqlash va ularni qurishda muhandislar bilan maslahatlashish inshootning mustahkamligini oshirishga yordam beradi. Yer silkinishi xavfi bo’lganda binodan chiqish, yoki uyingizda xavfsiz joylarni, xonaning asosiy devorlari kabilarni oldindan belgilab olish, oila azolaringiz, keksa va bolalaringiz xavfsizligini ta’minlab qo’ying. Uy jihozlarini mustahkamligiga,chiqish yo’llarini to’sib qo’ymasligiga etibor qaratish hamda tez alangalanuvchi va xavli suyuqliklar solingan idishlarni xafsiz joylarga qo’yish tavsiya etiladi. Bunda evakuatsiya sumkasi( shaxsini tasdiqlovchi xujjat, cho’ntak fanari, oziq-ovqat,dori-darmon va issiq kiyim-kechaklar)ni tayyorlab qo’yishni unutmang. Zilzila vaqtida esa qo’rquvga tushmasdan,osoyishtlik va xotirjamlik bilan harakat qiling. Chunki, boshqalarni ham sarosimaga tushurib qo’yishingiz mumkin. Xona ichida bo’lsangiz, 15-20 soniya ichida darhol uyni tark etib,elektr simlari, gaz quvurlari va baland imoratlar tagidan uzoqroq joyga o’ting. Agar chiqish imkoni bolmasa, xavsiz joylarda, stol va kravatlar tagiga,maktablarda esa, o’quvchilar partalar tagiga berkinishi mumkin. Agar yuqori qavatlarda bo’lsangiz zinxor pastga sakramang, binoga talofat yetmasa ham sizga zarar tegadi. Qishloq joylarida zilzila oqibatida yer ko’chkisi, sel kelishi havfi bor. Shuning uchun yuqoriga, tepaliklarga chiqib olishingiz tavsiya qilinadi. Molxonalar oldida turish ta’qiqlanadi. Chunki, jonivorlar xurkib ketib,oyoqlari ostida qolib ketishingiz mumkin. Zilziladan so’ng, binolarning xolatini kuzatib,jabrlanganlarga yordam berishni, birinchi tez tibbiy yordam ko’satishni, yong’in chiqqan joylarni imkon boricha o’chirishga,elektr toklari, suv va gaz tarmoqlarini tekshirib, zarur bo’lsa yordamingizni ayamang. Zilzilaning takrorlanishi borasida rasmiy axboratlarga tayaning, mish-mishlarga ishonib,gap tarqatmang, yashash joyingiz vayronaga aylangan bo’lsa, iloji borich vaziyatga qarab baholang. Yodingizda bo’lsin, zilzilani qayta silkinishi - aftershoklar bo’lishi mumkin. Ular bir necha daqiqa,soat yoki bir necha kundan keyin ro’y berishi mumkin. Demak, zilzila juda katta kuchga ega ekanligi bois, zilzilagacha, zilzila vaqtida va zilziladan so’ng xarakatlarni yetarli darajada o’zlashtirib olish bizning vazifamiz ekanligini unutmasligimiz darkor.

Yuldoshxonov Odilxon 2-82 gurux talabasi

4 (730) APREL 2014 yil

ZILZILA

«AGRONOM»

MUASSIS: Toshkent

Davlat agrar

universiteti

Toshkent viloyati Matbuot va axborot

boshqarmasi tomonidan

19.10.2010 y. №03-068 raqam bilan ro’yxatga

olingan

Muharrir: XOLIDA KARIMOVA

[email protected] Tahririyat manzili: Toshkent vil.

Qibray t. Universitet ko’chasi, 2 uy

Bosishga topshirilgan vaqt 25 aprel 2014 yil.