mustalahul-hadis (ibn usaymin)

67
Мусталаҳул-ҳадис Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал- , Усаймин Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига о ! лсин مس ب له ال ن م ح ر ل ا م ي ح ر ل ا مد ح ل ا له، ل مده، ح ن ه، ن ي ع ت س ب وره، ف غ ت س ب و وب ت) ن و ه، ن ل- ا وذ غ ن و له ال ب ن مور ر5 ش ا ن س ف ن: ا ن م و اب: ن سي ا، ن ل ما ع: ا ن مده ه ي له ال لا ف ل ض م له، ن م و ل ل ض ي لا ف هاذي له، هد5 ش: وا ن: ا لا له- ا لا- ا له ال وحده لاO ك ري5 ش له، هد5 ش: وا ن: اً مدا ح م ده ن ع ما: وله. ا س ور عد ن: Дарҳақиқат Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоят ва ҳақ дин билан бу динни барча динлар устидан ғолиб қилиши учун юборди ҳамда одамларга нозил қилинган нарсани , тушунтиришлари учун ва шу билан улар фикр юритиб ҳидоят ( ) - тўғри йўл га юриб нажот топсинлар деб ул зотга Китоб - . Қуръон ва Ҳикмат Суннатни туширди Китоб ва Суннат бандалари устида Аллоҳнинг ҳужжати барпо . бўладиган икки асосдир Бу иккисининг устига эътиқод ва амалдаги ижобий ва манфий ҳукмлар қурилади 1 . Қуръонни далил қилувчи фақатгина бир турдаги назарга , муҳтож у ҳам бўлса Қуръон матнидаги ҳукмга бўлган . ( далолатга назар солишдир У Қуръоннинг санади бизгача ) ровийлар орқали етиб келиш йўли га назар солишга муҳтож , , эмас чунки Қуръоннинг лафзи ҳам маъноси ҳам қатъий равишда мутавотир 2 йўл билан : " , собит бўлган Дарҳақиқат Биз 1 Таржимон изоҳи: яъни ҳукмларнинг собит бўлиши ва ҳукмларнинг бекорга чиқарилиши ёки . йўқ бўлиши 2 Таржимон изо : . ҳи мутавотир истилоҳи ҳақида сўз қуйида боради

Upload: odil-gaipnazarov

Post on 17-Nov-2014

225 views

Category:

Documents


14 download

DESCRIPTION

Bu sheyx Uthaymin janoblari tomonidan hadis ilmi haqida yozilgan kitobdir. Bu kitobdan hadislar haqida to'liq ma'lumotlarni o'rganishingiz mumkin.

TRANSCRIPT

Page 1: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Мусталаҳул-ҳадис

Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ

Ал-Усаймин, Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин!

الرحيم الرحمن الله بسم

شرور من بالله ونعوذ إليه، ونتوب ونستغفره، ونستعينه، نحمده، لله، الحمد هادي فال يضلل ومن له، مضل فال الله يهده من أعمالنا، سيئات ومن أنفسنا

N أن وأشهد له، شريك ال وحده الله إال إله ال أن وأشهد له، عبده محمدا: بعد ورسوله. أما

Дарҳақиқат Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоят ва ҳақ дин билан бу динни барча динлар устидан ғолиб қилиши учун юборди ҳамда одамларга нозил қилинган нарсани тушунтиришлари учун ва шу билан улар фикр юритиб, ҳидоят (тўғри йўл)га юриб нажот топсинлар деб ул зотга Китоб - Қуръон ва Ҳикмат - Суннатни туширди.

Китоб ва Суннат бандалари устида Аллоҳнинг ҳужжати барпо бўладиган икки асосдир. Бу иккисининг устига эътиқод ва амалдаги ижобий ва манфий ҳукмлар қурилади1.

Қуръонни далил қилувчи фақатгина бир турдаги назарга муҳтож, у ҳам бўлса Қуръон матнидаги ҳукмга бўлган далолатга назар солишдир. У Қуръоннинг санади (бизгача ровийлар орқали етиб келиш йўли)га назар солишга муҳтож эмас, чунки Қуръоннинг лафзи ҳам, маъноси ҳам қатъий равишда мутавотир2 йўл билан собит бўлган: "Дарҳақиқат, Биз Зикр (Қуръон)ни нозил қилдик ва Биз уни сақлагувчимиз" (Ҳижр-9).

1 Таржимон изоҳи: яъни ҳукмларнинг собит бўлиши ва ҳукмларнинг бекорга чиқарилиши ёки йўқ бўлиши.2 Таржимон изоҳи: мутавотир истилоҳи ҳақида сўз қуйида боради.

Page 2: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Суннатни далил қилиб келтирувчи эса икки хил назарга муҳтож:

Биринчиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўша Суннат собит бўлганлигига назар солиш, чунки ул зотга нисбат берилаётган ҳар бир нарса ҳам саҳиҳ эмас. Иккинчиси, Суннат матнидаги ҳукмга бўлган далолатга назар солиш. Биринчи назар сабабли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилаётган нарсанинг қабул бўладиганини рад қилинадиганидан ажратувчи қоидаларга эҳтиёж пайдо бўлди. Уламолар, Аллоҳ уларни раҳм қилсин, бу (қоидалар)ни барпо қилиб уларни "Мусталаҳул-ҳадис" деб номлашди. Биз ушбу фаннинг муҳим (нуқталар)ини ўз ичига оладиган ўртача китоб туздик ва уни икки қисмга бўлдик.

Мен Аллоҳдан амалимизни Ўзининг Юзи учун холис, ризолигига мувофиқ, бандаларига фойдали қилишини сўрайман, У Жаввад (Саҳоватли), Карим (Олийжаноб)дир.

Муаллиф.

Биринчи қисм

Мусталаҳул-ҳадис деб ровий (ривоят қилувчи)ларнинг ва ривоят қилинаётган нарсанинг мақбул ёки мардуд бўлган ҳол-аҳволини ўрганадиган илмга айтилади.

Унинг фойдаси: ровий ва ривоят қилинган нарсанинг мақбул ёки мардуд эканлигини билиш.

Ҳадис – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилаётган сўз, иш, тақрир3 ёки сифат.

Хабар – ҳадис маъносида бўлиб, юқоридаги таърифдан билинади. Баъзилар айтдики, хабар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва бошқаларга нисбат бериладиган нарса. Шунда у ҳадисдан кўра умумийроқ ва кенгқамровли маънога эга бўлади.

Асар – саҳобий ёки тобеъинга нисбат бериладиган нарса. Баъзан эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам нисбат берилади ва қайд қилиниб: "пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган асарда" деб айтилади.

Қудсий ҳадис – пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари Таолодан ривоят қилган нарса. Яна " раббоний ҳадис" ва " илоҳий ҳадис" дейилади.

3 Таржимон изоҳи: Тақрир - бир ишни кўриб, эшитиб ёки билиб туриб уни инкор қилмаслик.

Page 3: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Бунинг мисоли: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари Таолодан ривоят қилиб айганлари: "(Аллоҳ) айтди: "Мен бандамнинг Мен ҳақимда бўлган гумонида бўламан ва Мени эслаётганида у билан бирга бўламан. Агар у Мени ўзи (ёки ичида) эсласа, Мен уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир гуруҳ (жамоат) ичида эсласа, Мен уни ундан ҳам яхшироқ гуруҳ (жамоат)да эслайман4".

Қудсий ҳадиснинг мартабаси Қуръон ва набавий ҳадис ўртасидадир. Қуръони Карим Аллоҳ Таолога лафз жиҳатидан ҳам, маъно жиҳатидан ҳам мансуб. Набавий ҳадис эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга лафз ва маъно жиҳатидан тегишли5. Қудсий ҳадис эса Аллоҳ Таолога маъно жиҳатидан нисбат берилади, лафзан эмас. Шунинг учун унинг лафзи ибодат сифатида ўқил(иб тиловат қилин)майди, намозда ўқилмайди, у билан таҳаддий6 ҳосил бўлмайди, у Қуръонга ўхшаб мутавотир даражада етиб келмаган (нақл қилинмаган), балки унинг ичида саҳиҳи, заифи ва тўқилгани ҳам бор.

Хабарларнинг бизга етиб келиш йўллари эътибори билан бўлган турлари:

Хабарларнинг бизга етиб келгиш йўллари эътибори билан улар икки турга бўлинади: оҳад ва мутавотир.

Биринчиси – мутавотир: одатда ёлғонга келишиб олиш мумкин бўлмаган бир гуруҳ ҳис қилинадиган нарсани ривоят қилган хабар7.

4 Таржимон изоҳи: бу ҳадисни Имом Муслим "Саҳиҳ"ида (№2675) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Имом Нававийнинг шарҳида айтиладики, бу ерда Аллоҳнинг жамоат ичида бандани эслаши фаришталар ичида эслашидир. Банданинг Аллоҳ ҳақидаги гумонидан мурод эса, банданинг Роббисидан бўлган умидидир. Аллоҳнинг бандаси билан бирга бўлиши эса, зоти билан бирга бўлиши эмас, балки Ўз илми ва қудрати билан бирга бўлишидир, яъни Аллоҳнинг бандани билиши, унга қодир бўлиши ва мўминларга ёрдам бериши.5 Таржимон изоҳи: лекин шундай таърифга қарамай, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дин борасидаги сўзлари Аллоҳдан бўлган ваҳий ҳисобланади. Аллоҳ Таоло "Нажм" сурасининг 3-4-оятларида: "У (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳавои нафси билан гапирмайди. Бу (сўзлари) ваҳийдан бошқа нарса эмас". Шунинг учун баъзи уламолар, уларнинг ичида Ибн Ҳазм, "Ҳижр" сурасининг юқорида келтирилган 9-оятида Аллоҳ сақлайдиган "Зикр"дан мурод Қуръон ва Суннат дейишди. Тафсилот учун Ибн Ҳазмнинг "Иҳком" китоби (1/95)га қаранг.6 Таржимон изоҳи. Яъни, Қуръони Каримда ундаги сурага ўхшаш сурани келтириш ҳақида махлуқларга хитоб – мусобақага чақириқ бор. Буни махлуқлар ҳеч қачон қила олмаслиги ҳам Қуръонда айтилган. Ана шундай сифатга "таҳаддий" дейилади. 7 Таржимон изоҳи. Маҳмуд Таҳҳон "Мусталаҳул-ҳадис" китобида "ҳис қилинадиган ҳолат"ни тушунтиришича: "Эшитдик", "кўрдик", "ушладик" деган иборалар билан ривоят қилинган хабарга ҳис қилинадиган ҳолат деб айтилади. Агар бу хабар фикр, хулосалар бўлса, масалан, дунёнинг яралиши ҳақидаги киши (ровий)нинг ўй-фикрлари бўлса, унда бу ҳис қилинадиган

Page 4: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Мутавотир икки қисмга бўлинади: 1. лафзий ва маънавий мутавотир 2. Фақат маънавий мутавотир.

Лафзий ва маънавий мутавотир хабарда ровийлар унинг лафзига ҳам, маъносига ҳам иттифоқ қилишган.

Масалан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари: "Ким менинг номимдан атайин ёлғон айтса, жойини дўзахдан эгалласин". Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан буни олтмишдан кўп саҳобий ривоят қилган. Уларнинг ичида жаннат билан хушхабар қилинган ўнта саҳобий ("ашараи мубашшара") бор. Ана шу саҳобалардан бу ҳадисни жуда кўп халқ ривоят қилган.

Маънавий мутавотир: ровийларнинг унинг маъносига тўлиқ иттифоқ қилишган, лекин ҳар бир ҳадис алоҳида хос лафз билан келган. Бунинг мисоли: шафоат, махсига масх тортиш ҳақидаги ҳадислар. Баъзиларда (мутавотир хабарлар ҳақида шеър бор):

�َذ�ب� م�ن� حديُث� تواتر� مما َك

��ن�ى و�م�ن N لله� ب �س�ْب� بيتا واح�ت

ف�اع�ٌة� ورؤيٌة� �ح�وُض� ش� وال

�ن� و�م�س�ُح� �ع�ُض� و�هَذى ُخ�ف�ي ب

Мутавотир ушбу икки қисмлари билан:

1. нақл қилинган зотдан саҳиҳ ҳолда етиб келганлиги ҳақида қатъий илмни ҳосил қилади;

2. унга амал қилишни тақозо қилади – у хабар бўлса, уни тасдиқлаш лозим, у талаб бўлса, уни ҳаётда татбиқ қилиш лозим.

Иккинчиси - Оҳад. Мутавотир бўлмаган бошқа хабарлар оҳад ҳисобланади. Уларнинг етиб келиш йўллари эътибори билан улар уч қисмга бўлинади: машҳур, азиз, ғариб.

1. Машҳур: уч ва ундан кўп киши ривоят қилиб мутавотир даражасига етмаган хабар8.

ҳолатга кирмайди. 8 Таржимон изоҳи. Ушбу ўринда шуни айтиш керакки, бошқа муҳаддислар хабарнинг ҳар бир поғонасида тўрт ва ундан кўп ровий бўлишини, мутавотирнинг шарти деб ҳисоблашган. Бошқалар эса ўн ва ундан кўп ровий бўлишини шарт қилишган. Яъни, ушбу чегарага нисбатан машҳур хабарларнинг сони ошиши ёки камайиши мумкин. Муаллиф, Аллоҳ у кишини

Page 5: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Унинг мисоли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари: "Мусулмон шундай кишики, унинг тилидан ва қўлидан мусулмонлар саломат қолади".

2. Азиз: фақат икки киши ривоят қилган хабар.

Унинг мисоли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари: "Сизлардан ҳеч бирингиз токи мен унга боласи, ота (онаси) ва барча одамлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча (комил равишда) иймонли бўла олмайди".

3. Ғариб: фақат бир киши ривоят қилган хабар.

Унинг мисоли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари: "Амаллар фақат ниятга қараб эътиборга олинади. Ҳар бир кишига у ният қилган нарсаси бўлади…". Бу ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан бошқа ҳеч ким ривоят қилмаган. Умардан эса фақат Алқама ибн Ваққос ривоят қилган. Алқамадан фақат Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймий ривоят қилган. Муҳаммад (ибн Иброҳим ат-Таймий)дан эса фақат Яҳё ибн Саъд ал-Ансорий ривоят қилган. Буларнинг барчаси (Умардан кейин) – тобеъинлар. Кейин Яҳёдан уни кўп халқ ривоят қилган.

Оҳад хабар даражаси бўйича беш қисмга бўлинади:

Саҳиҳ лизатиҳи, саҳиҳ лиғойриҳи, ҳасан лизатиҳи, ҳасан лиғойриҳи, заиф.

1. Саҳиҳ лизатиҳи (ўз-ўзидан саҳиҳ) – одил, хотираси комил киши узлуксиз санад билан шозлик (ундан кўпроқ ва ундан ишончлироқ бўлган ровийларга хилофлик)сиз ва ёмон иллатсиз ривоят қилган хабар. Унга мисол бўлиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларини келтирсак бўлади: "Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (динни тушунадиган) қилиб қўяди". Бухорий ва Муслим ривояти.

Ҳадиснинг саҳиҳлигини уч хил йўл билан билса бўлади:

1. У ҳадисларни "саҳиҳ" дейишига суяниладиган мусанниф (хабарлар тўпламини йиғувчи)нинг тўпламида келса, ва бу тўпламда ушбу мусанниф саҳиҳ хабарларни ўзига лозим қилган бўлса. Масалан, Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ"лари.

раҳм қилсин, бу китобларида иккинчи фикрни қўллаганлари кўриняпти.

Page 6: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

2. "Саҳиҳ" дейишига суяниладиган имом "саҳиҳ" деб очиқ айтса, агар бу имом ҳадислар даражасига енгилқараш ("тасаҳҳул") билан танилмаган бўлса9.

3. Ровийлар ва хабарлар келтирилган йўлга назар солиш. Агар ушбу назар солиш натижасида саҳиҳлик шартлари комил бўлса, "саҳиҳ" деб ҳукм қилинади.

2. Саҳиҳ лиғойриҳи (бошқа ҳабарлар натижасида саҳиҳ бўлган) – бир неча йўл билан келган ҳасан лизатиҳи (ўз-ўзидан ҳасан) бўлган хабар10.

Масалан, Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қўшин жиҳозлашга буюрганларида туялар етмай қолди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Бизга то келажакда келадиган садақа (закот)даги урғочи туялар эвазига туялар сотиб ол" дедилар. (Абдуллоҳ ибн Амр) икки ва уч туя эвазига бир туя олди". Буни (Имом) Аҳмад Муҳаммад ибн Исҳоқдан ривоят қилди, Байҳақий эса Амр ибн Шуъайб орқали ривоят қилди. Бу икки йўлнинг ҳар бири ўз-ўзидан ҳасандир, Уларнинг жами эса ҳадисни саҳиҳ лиғойриҳига айлантиради11.

Саҳиҳ лиғойриҳи деб номланишига сабаб, алоҳида йўлга назар солинса, саҳиҳлик даражасигача етмайди. Агар уларнинг жамига назар солинса, кучайиб, (саҳиҳ даражасигача) етади.

9 Таржимон изоҳи: Масалан, Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма, Ҳоким, Термизий, Суютийларда тасаҳҳул бор.10 Таржимон изоҳи: "бир неча йўл"дан мурод иккита ва ундан кўп йўл (санад). Буни муаллиф қуйида мисол билан келтирадилар.11 Таржимон изоҳи: Бу ерда фазилатли шайҳ, раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад ибн Исҳоқнинг ривоятини ўзи якка ҳолда ҳасан дедилар. Лекин бунга мулоҳаза бор. Муҳаммад ибн Исҳоқ мудаллис, яъни санадни яшириб алмаштирган кишилардан бўлиб, унинг "фалончидан" – "ъан фулан" деб ривоят қилган ҳадислари заиф ҳисобланади. Агар мудаллис ҳадисни эшитганини очиқ-ойдин баён қилса, унда ҳадиси қабул қилинади. Мана шу Аҳмаднинг ривоятида эса Муҳаммад ибн Исҳоқ "Абу Суфёндан" деб ривоят қилган. Бу мазкур ривоятнинг биринчи иллати. Иккинчи ва учинчи иллатлари – Муслим ибн Джубайр ва Амр ибн Харишнинг мажҳул (таниқли бўлмаган) ровий эканликлари, бу ҳақда Заҳабий айтган. Яна бир иллат – санадда чалкашлик (изтироб) бор: бир ривоятда "Абу Суфёндан, у Муслим ибн Джубайрдан, у Амр ибн Харишдан" деб келган. Бошқа ривоятда эса "Муслим ибн Джубайрдан, у Абу Суфёндан, у Амр ибн Харишдан" деб келган. Шунинг учун Ибн ал-Қаттон: "Бу ҳадис заиф, санади чалкаш (музтариб)" деган. Ибн Абу Ҳотим "Илал"да (1/390) бунинг иллатлари ҳақида сўз юритиб раддияга ўрин қолдирмади. Шунинг учун Муҳаммад ибн Исҳоқнинг ривояти заиф, Амр ибн Шуъайбники эса ҳасан бўлгани учун улар иккови саҳиҳ лиғойриҳи даражасигача кўтарилмайди. Чунки кўтарилишлари учун иккаласи ҳам ҳасан лизатиҳи бўлиши керак эди. Балки бу ҳадис ҳасанлигича қолаверади.

Page 7: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

2. Ҳасан лизатиҳи (ўз-ўзидан ҳасан): одил, хотираси енгилроқ киши узлуксиз санад билан шозлик ва ёмон иллатлардан холи равишда ривоят қилган хабар. Бу ва саҳиҳ лизатиҳи орасида фарқ фақат шуки, саҳиҳда комил хотира шарт қилинади, бу ҳасан (лизатиҳи)да эса – (ровийнинг хотираси) ундан пастроқ бўлади.

Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари: "Намознинг калити – поклик. Ундаги (сўзлаш, ейиш, ичиш каби) амалларни ҳаром қиладиган нарса – такбир. Ундаги (сўзлаш, ейиш, ичиш каби) амалларни ҳалол қиладиган нарса – салом бериш". Ибн Салоҳнинг айтишича, агар Абу Довуднинг ёлғиз ўзи бир ҳадисни ривоят қилса, унинг ҳасан эканлигини эҳтимол қилиш мумкин.

4. Ҳасан лиғойриҳи (бошқа хабарлар сабабли ҳасан): бир неча бир-бирини кучайтирувчи йўллар билан келган заиф ҳабар, агар унинг санадида ёлғончи (каззоб) ва ёлғонда гумон қилинган киши (муттаҳам бил-кизб) бўлмаса12.

Масалан, Умар бин ал-Ҳаттоб розияллоҳу анаҳунинг ҳадиси. У киши айтдилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини дуода кўтарсалар, юзларига суртмагунларича қўлларини туширмасдилар". Буни Термизий келтириб, (Ибн Ҳажар) "Булуғул-Маром"да: "Уни қўллаб-қувватловчи бошқа саҳобийдан ҳадис Абу Довуд ва бошқаларда бор. Уларнинг жами ҳадиснинг ҳасан эканлигини тақозо қилади" деди13.

12 Таржимон изоҳи: бунга яна шуни қўшиб қўйиш керакки, ҳадис жуда заиф бўлмасликнинг шартларидан – унинг санадида фосиқ, ёки кўп хато қилган, ёки ҳадисларни ривоят қилишда бепарволик қилган, ёки ривоятда қўпол хато қилган, ёки ишончли ровийларга тескари хабарларни ривоят қилган кишилар бўлмаслиги керак. Бу айтиб ўтилган ҳолларда ҳадис мункар бўлади. Маҳмуд Таҳҳон ва бошқаларнинг "Мусталаҳ" китобларига қаранг.13 Таржимон изоҳи: Бу ерда ушбу ҳадисни ҳасан лиғойриҳи даражасигача кўтаришда фазилатли шайх Ибн Ҳажарга эргашдилар, Аллоҳ уларни раҳм қилсин. Лекин бу икки ҳадис жуда заиф бўлиб, ҳасан лиғойриҳи даражасигача етиш шартларига мувофиқ эмас. Биринчи ҳадисни Термизий (№3386) ривоят қилиб: "Бу ғариб ҳадис, уни фақат Ҳаммод ибн Ийсо ривоятидан биламиз. Фақат у шу ҳадисни ривоят қилган. Унинг ҳадислари оз, у ҳақда одамлар гапиришган (ёки: ундан одамлар ривоят қилишган)" деди. Ибн Ҳажарнинг ўзи "Тақриб"да Ҳаммод ибн Ийсони заиф деган. Абу Довуд (Ҳаммод ибн Ийсо ҳақида): "Заиф, мункар ҳадисларни ривоят қилган" деган. Ҳоким ва Наққош: "Ибн Журайж ва Жаъфар Содиқдан тўқилган ҳадисларни ривоят қилган" дейишган. Ибн Ҳиббон ҳам у ҳақда шунга ўхшаш сўзларни айтган. Абу Ҳотим уни заиф деган. Дорақутний уни заиф деган. Ибн Маин уни "солиҳ киши" деган. Ибн Маин ровийларга жуда қаттиқ қарагани учун, заиф ровийлар ундан жуда эҳтиёт бўлишган. Шунинг учун агар ёлғиз Ибн Маин ровийни заиф демаган бўлса, лекин бошқалар заиф дейишган бўлса, унинг сўзига қаралмайди. Ҳоким ўзининг тасаҳҳули билан "Мустадрак"да (1/536) уни саҳиҳ демай сукут сақлаб кетган. Заҳабий ҳам унга эргашиб шу ишни қилган. Бунинг мункар эканлигида шак-шубҳа йўқ, чунки дуода қўл кўтариш ишончли ровийлар орқали мутавотир маънавий даражада собит бўлган, лекин уларда юзни суртиш йўқ. Заиф ровийнинг

Page 8: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

У ҳасан лиғойриҳи деб номланишига сабаб - ҳар бир йўл (санад)га алоҳида назар солинса, ҳасан даражасигача етмайди. Аммо жами йўлларига қаралса, бир-бирларини қувватлаб (ҳасан) даражасигача етади.

5. Заиф: саҳиҳ ва ҳасан шартларидан холи бўлган хабар. Мисоли: "Одамлардан ёмон гумон билан сақланинглар".

Ҳадис заиф бўлишининг эҳтимолларидан: агар (қуйидаги муҳаддислар) ёлғиз ўзлари ривоят қилган бўлишса – Уқайлий, ёки Ибн Адий, ёки ал-Хотиб ал-Бағдодий, ёки Ибн Асокир "Тарих" китобида, ёки ад-Дайламий "Муснадул-

ишончли ровийларга хилоф ривояти мункар ҳисобланади, бу эса жуда заиф ҳадис ҳисобланади ва ҳасан лиғойриҳи даражасигача кўтарилмайди. Абу Довуд (№1492) Ибн Луҳайъадан, у Ҳафс ибн Ҳошим ибн Утба ибн Абу Ваққосдан, у Соиб ибн Йазиддан, у отасидан ривоят қилган шунга ўхшаш ҳадис ҳам заиф. Ҳафс ибн Ҳошим мажҳул ровий. Ибн Луҳайъа эса заиф. Яна бир ҳадисни Ибн Аббосдан Абу Довуд ривоят қилган. У ҳам мункардир. Унинг лафзи: "Деворларни (ҳар хил нарсалар билан) ёпманглар. Ким биродарининг китоби (хати)га унинг изнисиз назар солса, фақат дўзах ўтига назар солган бўлади. Аллоҳдан кафтларнинг ичи билан (дуо қилиб) сўранглар, кафтларнинг усти билан сўраманглар. (Дуодан) фориғ бўлсангизлар, (кафтлар) билан юзларингизни суртингизлар". Ибн Аббоснинг ушбу ҳадиси Муҳаммад ибн Каъб орқали ривоят қилиниб унинг санадида Солиҳ ибн Ҳассон бор (Ҳокимнинг китобида "Ҳаййон" дейилган, бу ҳатодир). Бухорий уни мункар ровий деган. Насоий: "Унинг ҳадиси матрук" деган. Ибн Ҳиббон: "Ашулачи аёллар ва (мусиқа) эшитиш соҳиби бўлган ва ишончли ровийлардан тўқима ҳадисларни ривоят қилган" деган. Абу Довуд айтди: "Бу ҳадис бошқача лафз билан Муҳаммад ибн Каъбдан ривоят қилинди. Буларнинг барчаси жуда заиф ("ваҳ")дир. Бу йўл (санад) уларнинг энг яхшиси, (лекин) у ҳам у заиф". Абу Довуд шу жуда заиф санадларнинг "энг яхшиси, лекин у ҳам заиф" деган санадида Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Айман бор. Уни Абу Довуднинг ўзи заиф деган. Яна бу санадда Муҳаммад ибн Каъбдан олдин исми айтилмаган ровий бор. Эҳтимол, у Ибн Ҳассондир ёки Ибн Маймундир. Ибн Ҳассон ҳақида юқорида айтилди, Ибн Маймуннинг ҳолати эса унга яқин. Ибн Абу Ҳотим "Илал"да (2/351): "Отам (Абу Ҳотим)дан бу ҳақда сўрагандим, у: "Бу мункар ҳадис" деди. Муҳаммад ибн Каъбдан Ибн Аббоснинг бу ҳадисини яна Ийсо ибн Маймун ривоят қилган. Буни Ибн Наср келтирган. Лекин Ийсо ибн Маймуннинг ҳолати Ибн Ҳассонга яқин. Ибн Ҳиббон у ҳақда: "Ҳадисларни ривоят қилган, уларнинг барчаси тўқима" деган. Насоий: "Ишончли эмас" деган. Ҳоким (4/270)да Муҳаммад ибн Муовиядан, у Мусодиф ибн Зийод ал-Маданийдан, у Муҳаммад ибн Каъбдан Ибн Аббоснинг бу ҳадисини ривоят қилди. Заҳабий унга раддия бериб бу ҳадисни ботилга чиқарди, чунки Дорақутний Ибн Муовияни ёлғончига чиқарди. Байҳақий "Сунанул-Кубро"да (2/212): "Дуони тугатганда юзни қўллар билан суртишга келсак, ўтмишдошлар (саҳобалар, тобеъинлар ва тобаа тобеъинлар)дан қунут дуосида уни ҳеч ким сақлаб (ёдлаб) қўймаган, гарчи намоздан ташқаридаги дуода баъзилардан ривоят қилинган бўлинса ҳам. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда бир ҳадис ривоят қилинган, унда заифлик бор". Демак, ҳеч бўлмаганда иккита жуда заиф бўлмаган ҳадис бўлганида эди, уларни ҳасан лиғойриҳи даражасигача кўтарса бўларди. Бизнинг бу ҳадисларимизда бу нарса йўқ. Юзга дуодан сўнг масх тортишни Имом Молик инкор қилган, Суфён ёқтирмаган, Аҳмад эса бу ҳақда ҳеч нарса эшитмаган. Нававий "Мажмуъ"да Ибн Абдуссаломга эргашиб, юзга дуодан сўнг масх тортишни мустаҳаб эмас деган. Ва айтдики: "Буни фақат жоҳиллар қилади".

Page 9: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

фирдавс"да, ёки ат-Термизий ал-Ҳаким – "Сунан" соҳиби (Абу Ийсо ат-Термизий) эмас - "Навадирул-усул"да, ёки ал-Ҳоким ва Ибн ал-Жаруд "Тарих" китобларида.

Заиф бўлмаган оҳад ҳадис:

1. "Зонн", яъни бирон кишидан нақл қилинган хабар унга нисбат берилиши ишончга яқин эканлигини ифода этади. Бу (ишонч) юқорида айтилган (оҳад ҳадисларнинг) даражаларига нисбатан ўзгариб, баъзан бунга ҳолатлар ва асослар далолат қилса (қатъий) илмни ифода этади.

2. Унга амал қилишни тақозо қилади: агар у хабар бўлса, тасдиқ қилишни, агар у талаб бўлса, уни ҳаётга татбиқ қилишни тақозо қилади14.

14 Таржимон изоҳи: яъни, Ибнул-Усаймийн бу ерда усул илмидаги ҳақиқат-илмга яқин бўлган нарсани ифодаловчи "зонн" иборасини ишлатсалар ҳам, уни тасдиқлаш, яъни эътиқодга олиш ва амал қилишни тақозо қилади деяптилар. Бундан ташқари, оҳад ҳадис мутлақо "зонн" эмас, балки баъзан қатъий илмни ифода этишини айтяптилар. Масалан, Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ"ларидаги танқид қилинмаган ҳадислари қатъий, назарий илмни ифода этади, зонни эмас. Бу ҳақда Имом Ибн Салоҳ "Улумул-ҳадис"да (28-29с.) жазм қилган. Уни Ҳофиз Ибн Касир "Мухтасарул-улумил-ҳадис" китобида қўллаб-қувватлади. Ундан олдин бу ҳақда шайхул-ислом Ибн Таймия ва Ибнул-Қоййим ал-Жавзий "Мухтасарус-соваиқ" (2/383)да айтишган. Баъзи кишилар усулчиларнинг ушбу "зонн" иборасини нотўғри тушуниб: "зонни ифода этувчи оҳад ҳадис ақида олинмайди, лекин унга амал қилинади" дейишади. Лекин саҳобалар, тобеъинлар, тобаа тобеъинлар ва дин имомларидан буни ҳеч ким айтмаган. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини таълим учун юборардилар, худди Али, Муоз, Абу Мусо ал-Ашъарийни Яманга алоҳида юборганлари каби. Улар мутавотир бўлмаган эди, лекин улар динни, жумладан ақидани таълим беришди. Бунга кўплаб далиллар бор. "Ҳужурот" сурасининг 6-оятида Аллоҳ Таоло: "Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга бир фосиқ хабар билан келса, уни аниқлаштиринглар" деган. Бир қироатда: "Тасаббатуу" – "Аниқлигини исботланглар" деган. Демак, бир одил киши келса, унинг хабарини аниқлаштириш вожиб бўлмай, у олинади. Ибнул-Қоййим "Иъламул-муваққиъин" (2/394)да айтадиларки: "Бу (оят) шунга далолат қиладики, бир кишининг хабари қатъий қабул қилинади ва уни исбот қилишга ҳожат йўқ. Агар унинг хабари илни ифода этмаганида, илм ҳосил бўлгунича уни исботлашга буйруқ бўлган бўларди". Аллоҳ Таоло "Тавба" сурасининг 122-оятида шундай деган: "Мўминларнинг барчасига (Аллоҳнинг) йўлига чиқишлари лозим эмас. Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифани динни ўрганиш учун ва одамлар қайтиб келганларида уларни огоҳлантириш учун юборсалар бўлмайдими?" Бу ерда Аллоҳ динни - бунинг ичига ақида ҳам, ҳукмлар ҳам киради - ўрганиш учун бир тоифани юборишни айтди. Араб тилида "тоифа" деб бир ва ундан кўп кишига айтилади. Имом Бухорий "Саҳиҳ"и (8/132)да бир кишининг хабари ҳақида боб қўйиб юқорида оятни келтирадилар-да, кейин шундай дейдилар: "Бир киши "тоифа" деб номланади. Чунки Аллоҳ Таоло: "Агар мўминлардан икки тоифа урушиб қолса" деган. Агар икки киши урушиб қолса, шу оятнинг ичига киради. Ва яна Аллоҳ Таоло: "Агар сизларга фосиқ хабар билан келса, уни аниқлаштиринглар" деган". Имом Бухорий сўзлари тугади. Яна Аллоҳ Таоло: "Илминг бўлмаган нарсага эргашма" деди. Саҳобалар давридан бошлаб мусулмонлар оҳад хабарга - у ҳукмларда бўладими, ақидада бўладими – унга эргашиб келишни, уни исботлашни тўхтатмаган. Агар бу оҳад хабар

Page 10: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Аммо заиф ҳадис зонни ҳам, илмни ҳам ифодаламайди. Уни далил деб эътиборга олиш мумкин эмас. Уни заифлигини баён қилмасдан зикр қилиш жоиз эмас. Фақатгина, яхши ишларга тарғиб қилиш ва ёмон ишлардан қўрқитиш (тарҳиб) учун эслатса бўлади. Бир гуруҳ (уламолар) уни (тарғиб ва тарҳиб учун ишлатишга мумкин деб) уч шарт қўйишган:

1. Жуда заиф бўлмаслиги керак.

2. Тарғиб ва тарҳиб учун ишлатиладиган амалнинг асли (шариатда) бўлиши керак.

3. Бу заиф ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар деб эътиқод қилмаслик керак.

Ана шуларга биноан тарғибда заиф ҳадисни зикр қилишнинг фойдаси савоб умидида нафсни тарғиб қилинган амалга қизиқтиришдир. Агар савоб ҳосил бўлмаса ҳам, бу (тарғиб қилинаётган) ибодатда тиришишдан унга зарар бўлмайди ва у мазкур ишларни қоим қилгани учун аслий савобдан маҳрум бўлмайди.

Юқоридагиларга биноан заиф ҳадисни нафсни (азоб ёки лаънат кабилар билан) қўрқитилган ишдан уқубатга тушиб қолиш хавфи сабабли нафратлантириш учун эслатиш фойдаси бор. Агар у ушбу ишдан четланса, унга зиён ҳам, айтилган уқубат ҳам етмайди15.

илмни ифода этмаганида, улар илми бўлмаган нарсага эргашган бўлишарди. Шунинг учун оҳад хабарни қабул қилишда ҳукмлар билан ақидани ажратиш – динга кирган фалсафа. Бундай ажратишнинг ўзи ақида ҳисобланади. Шу ақидани исбот қилиш учун улар қатъий илмни ифода этувчи мутавотир хабар келтирсинлар-чи! Қаердан ҳам келтиришарди! Аллоҳ Таоло мушрикларни "фақат зоннга эргашишади" деб қоралагани эса, шак-шубҳа маъносидаги зонн, усулчилар ишлатадиган "ҳақиқатга яқин бўлган зонн" эмас. Чунки Қуръонда зонн икки хил маънода: илм ва шак-шубҳа маъноларида келган. Илм маъносидаги зоннга мисол: "Улар роббиларига йўлиқишларини ва Унга қайтишларини билишади" ("аллазийна йазуннууна аннаҳум мулаақуу роббиҳим ва аннаҳум илайҳи рожиъуун", Бақара-46). Бу ҳақда қуйироқда яна айтиб ўтамиз, иншааллоҳ.15 Таржимон изоҳи: фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳ заиф ҳадисни фазилатли ишлар (фазоилул аъмол)да ишлатишда бир гуруҳ уламолар юқорида келтирилган шартлар билан рухсат бергани ҳақида айтганлари ҳақдир. Шунинг учун Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг "заиф ҳадисга уламолар иттифоқи билан фазоилул-аъмолда амал қилинади" деган сўзлари билан хатога йўлиқмаслигимиз керак. Чунки заиф ҳадисни аҳкомда ҳам, фазоилда ҳам мутлақо олмайдиган уламолар бўлган ва ҳозирда ҳам мавжуд. Ибн Саййид ан-Нос "Айун ал-Асар" китобида бундай олимлар ичида Яҳё ибн Маинни, "Фатҳ ал-Мағиб"да эса Абу Бакр ибнул-Арабийни санаган. Аллома Жамолиддин Қосимий "Қоваидут-таҳдис фи мусталаҳил-ҳадис" китобида айтадилар: "Бухорий ва Муслимнинг тутган йўли ҳам шу эканлиги кўринади. Бунга Бухорийнинг "Саҳиҳ"идаги шартлари ва Имом Муслимнинг заифлиги иттифоқ қилинган ровийларни камситишлари далолат қилади. Бу ҳақда юқорида айтиб ўтдик. Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳнинг мазҳаблари ҳам шу, "Ал-

Page 11: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Саҳиҳ лизатиҳининг таърифига шарҳ

Юқорида айтилдики, саҳиҳ лизатиҳи – одил, хотираси комил киши узлуксиз (муттасил) санад билан шозлик ва ёмон иллатдан холи равишда ривоят қилган хабардир.

Адолат – динда ва мурувватда тўғри бўлишдир. Динда тўғри бўлиш – вожибларни адо қилиш ва фисққа олиб келадиган ҳаром нарсалардан сақланиш. Мурувватда тўғри бўлиш – одамлар мақтайдиган одоб-аҳлоқни қилиб, одамлар қоралайдиган ишларни тарк қилиш.

Ровийнинг одиллигини Молик, Аҳмад, Бухорий ва бошқалар каби машҳур имомларнинг ундан (ҳадис) олишларидан ҳамда бу масалада эътиборли шахсларнинг сўзларидан билса бўлади.

Комил хотира ("тамомуз-зобт") – эшитган ёки кўрган нарсани қабул қилганидек қўшмасдан ва камайтирмасдан ривоят қилиш. Лекин енгил хатолар зарар қилмайди, чунки бундай (кичик хато)лардан ҳеч ким холи эмас.

Ровийнинг хотираси ишончли ва хофиз ровийларга кўпинча бўлса ҳам мувофиқ ривоят қилишидан ҳамда бу борада сўзи эътиборли кишининг сўзи билан билинади.

Санаднинг узлуксизлиги (муттасиллиги) – ҳар бир ровий кимдан хабарни ривоят қилган бўлса, шу киши билан тўғридан-тўғри ёки ҳукман йўлиқиши.

милал ван-наҳл"да айтгани каби. Унинг ўша китобидаги сўзига мурожаат қилинг. "Муҳалло"да ҳам худди шундай (деган). Бунга яна Ҳофиз Ибн Ҳажар "Ражабнинг фазилати ҳақида келтирилган нарсаларнинг ажабланарли эканлигини баён қилиш" китобида зикр қилган шартларни қўшса бўлади". Заиф ҳадисларни фазоилул-аъмолга олмасликни танлаган уламоларнинг йўли ҳақлигига қуйидагилар далолат қилади. Биринчидан, заиф ҳадис, уламоларнинг иттифоқи билан (шак маъносидаги) зонндан бошқа нарсани ифода этмайди. Зонн (шак) билан амал қилиш эса жоиз эмас. Аллоҳ Таоло "Нажм" сурасининг 28-оятида: "Ин йаттабиъууна иллаз-зонна ва инназ-зонна ла йуғнии минал-ҳаққи шайъан" ("Улар фақат шак-шубҳага эргашишади. Шак-шубҳа эса ҳақнинг ўрнини ҳечам боса олмайди") деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Шубҳа-гумонлардан сақланинглар, чунки шубҳа-гумон сўзларнинг энг ёлғонидир". Иккинчидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биз саҳиҳлигини билган ривоятларнинг бошқасидан узоқ бўлишимизга буюриб айтдиларки: "Мендан билган нарсаларингдан бошқа ҳадисларни айтишдан қўрқинглар". Маълумки, ҳадисни ривоят қилиш ундаги собит бўлган нарсага амал қилишнинг воситаси холос. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни ул зотдан собит бўлмаган нарсани ривоят қилишдан қайтарган бўлсалар, унга амал қилишдан қайтаришлари бундан ҳам авлороқдир. Бу эса равшан-аёндир. Учинчидан, ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган нарсалар собит бўлмаган нарсаларга кифоя қилади.

Page 12: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Тўғридан-тўғри йўлиқиш (мубошара) – ровий кимдан ривоят қилган бўлса, шунга йўлиқиб ундан (хабарни) эшитиши, ёки уни кўриши ва: "Менга фалончи айтди", ёки "мен фалончидан эшитдим", ёки "мен уни кўрдим" ва шунга ўхшаш сўзларни айтиши.

Ҳукман йўлиқиши – бир замонда яшаган кишидан эшитганлик ва кўрганлик эҳтимоли бор сўзлар билан ривоят қилиши, масалан, "фалончи айтди", ёки "фалончидан" ("ъан фулан"), ёки "фалончи қилди" ва шунга ўхшаш сўзлар.

Бир замонда яшаши билан бирга учрашув бўлганлигининг исбот бўлиши шарт қилинадими ёки бундай учрашувнинг имкони бўлиши ўзи кифоями?

Бу ҳақда икки фикр бор. Биринчисини Бухорийники, иккинчиси Муслимники. Нававий Муслимнинг фикри ҳақида шундай дедилар: "Тадқиқотчи олимлар буни инкор қилишди. Лекин Муслимнинг ўз "Саҳиҳ"ида бу фикр билан иш тутганлиги ҳақида (бундай инкор қилувчи) ҳукм чиқармаймиз, чунки у киши (бир ҳадиснинг) бир неча санадларини жамлагани учун ўзи жоиз деб билган ҳукмдан узрли бўлиб чиқади16. Аллоҳ яхшироқ билгувчидир".

Бу ихтилофнинг ўрни ровий мудаллис бўлмаган ҳолатга тегишли. Аммо ровий мудаллис бўлса, эшитганлигини ёки кўрганлигини очиқ-ойдин айтмагунича унинг ривояти ҳақида муттасил деб ҳукм чиқарилмайди.

Санаднинг муттасиллиги икки йўл билан билинади.

Биринчиси, "марвий анҳу" (ундан ривоят қилинган шахс) ровийнинг тамйиз ёшига17 етишидан олдин ўлганлигини билиш билан.

Иккинчиси, ровийнинг ўзи ёки ҳадис имомларидан бири ушбу ровий "марвий анҳу" билан боғланмаганлигини, ёки ундан ўша ривоятни эшитмаганлигини, ёки ундан кўрмаганлигин айтиши билан.

Шозлик – ишончли ("сиқот") ровийнинг адолати жиҳатидан, ёки хотирасининг комиллиги жиҳатидан, ёки ундан сони кўпроқ бўлгани жиҳатидан, ёки ундан ривоят қилинган шахс билан кўпроқ бирга бўлгани жиҳатидан ёки шунга ўхшаш

16 Таржимон изоҳи: Яъни, бир санадда учрашмаганлик эҳтимоли бўлган ровийларнинг ривояти ўша ҳадиснинг бошқа санадлари билан қувватланади.17 Таржимони изоҳи: Тамйиз– чақириқ (хитоб)ни тушуниб унга тўғри жавоб бериш. Қуйида бу ҳақда яна батафсилроқ келтирилади, иншааллоҳ.

Page 13: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

жиҳатлардан ундан устунроқ бўлган ровийларга хилоф ривоят қилиши.

Масалан, Абдуллоҳ ибн Зайд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларини сифатлаган ҳадисида: ул зот бошларига (қўлларини ювганларидан сўнг) ортиб қолган сувдан ташқари (яна сув олиб – қўлларини хўллаб) бошларига масҳ тортганларини айтади. Муслим мазкур ҳадисни ушбу лафз билан Ибн Ваҳб орқали ривоят қилади. Байҳақий эса Ибн Ваҳб орқали "қулоқларига масҳ тортиш учун бошларига масҳ тортишга олинган сувдан бошқа сув олганларини" ривоят қилади. Байҳақийнинг ривояти шоз, чунки Ибн Ваҳбдан ривоят қилган унинг ровийси ишончли ("сиқот"), лекин ўзидан кўпроқ бўлган ровийларга хилоф ривоят қилган. Чунки бир гуруҳ ровийлар Ибн Ваҳбдан Муслимнинг ривоятидаги лафз билан ривоят қилишди. Шунга биноан Байҳақийнинг ривояти, гарчи унинг ровийлари ишончли бўлса ҳам шозликдан саломат бўлмагани учун саҳиҳ бўлмай қолади.

Ёмон (камситувчи) иллат. Ҳадисни қабул қилишда камчилик (иллат) ҳадисда изланиш билан равшан бўлади: унинг санади узилган ёки мавқуф18 бўлиб чиқади, ёки ровий фосиқ бўлиб чиқади, ёки унинг хотираси ёмонлиги аён бўлади, ёки у бидъатчи эканлиги равшан бўлади, ҳадис эса унинг бидъатини қувватлайди, ва шунга ўхшаш сабаблар. Ушбу ҳолда ҳадисга нисбатан саҳиҳ деб ҳукм қилинмайди, чунки у ёмон иллатдан саломат эмас19.

Бунинг мисоли, Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ҳайзли аёл ҳам, жанобат ҳолатидаги киши ҳам Қуръондан ҳеч нарса ўқимайди". Буни Термизий ривоят қилиб: "Биз буни фақатгина Исмоил ибн Ийош Мусо ибн Утбадан ривоят қилганини биламиз…" дедилар.

Санаднинг кўриниши саҳиҳ, лекин унинг иллати шуки, Исмоил (ибн Ийош)нинг ҳижозликлардан бўлган ривояти заифдир. Бу ривоят эса шу турдандир. Шунга биноан у ёмон иллатдан саломат бўлмагани учун саҳиҳ эмас.

Агар иллат ёмон бўлмаса, унда ҳадиснинг саҳиҳ ёки ҳасан бўлишига монеълик бўлмайди.

18 Таржимон изоҳи: Мавқуф истилоҳи саҳобийнинг сўзига ишлатилади, қуйида бунинг тафсилоти келтирилади, иншааллоҳ.19 Таржимон изоҳи: Маҳмуд Таҳҳон ўзининг "мусталаҳул-ҳадис" китобида бундай иллат очиқ-ойдин эмас, балки яширин бўлади деган. Ибнул-Усаймин раҳимаҳуллоҳ ҳам "баҳс-изланишдан сўнг билинади" деяптилар.

Page 14: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Масалан, Абу Аййуб ал-Ансорийнинг ҳадисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким Рамазон рўзасини тутса, кейин унга Шаввол ойидан олти кун (рўзасини) эргаштирса, бир йил рўза тутгани каби бўлади". Буни Муслим Саъд ибн Саъид орқали ривоят қилган. Ҳадисни шу сабабли иллатли дейишган, чунки Имом Аҳмад уни заиф деган. Лекин бу иллат ёмон эмас, чунки баъзи имомлар уни ишончли дейишган. Бундан ташқари ушбу ровийдан бошқаси ҳам шу ҳадисни "мутобаъа" сифатида (Абу Аййубдан) ривоят қилган20. Муслимнинг бу ҳадисни "Саҳиҳ"ида келтириши, унинг наздида бу ҳадис саҳиҳ эканлиги ва бу иллат ёмон эмаслигига далолат қилади.

Бир ҳадиснинг ўзида саҳиҳ ва ҳасан деган сифатнинг жамланиши

Юқорида айтиб ўтилдики, саҳиҳ ҳадис ҳасан билан алоҳида қисм ҳисобланиб, улар ҳар хилдир. Лекин баъзан бир ҳадис "саҳиҳ ҳасан" деб сифатлангани бизга учрайди. Бу икки турли сифатлар орасида қандай мувофиқлаштирсак бўлади?

Айтамизки, агар бу ҳадиснинг икки йўли бўлса, бу ("саҳиҳ-ҳасан") дейишнинг маъноси: бир йўли саҳиҳ, иккинчиси эса ҳасандир. Уларни икки йўл эътибори билан жамлашган.

Агар ҳадиснинг йўли битта бўлса, бу ("саҳаҳ-ҳасан")нинг маъноси ушбу ҳадис саҳиҳ даражасигача етдими ёки у ҳасан даражасидами деган иккиланиш мавжудлигидир.

Узилган санад (мунқотеъ)

Мунқотеъ – санади узлуксиз бўлмаган ривоят. Юқорида айтилдики, саҳиҳ ва ҳасан ҳадисларнинг шартларидан бири санад муттасил бўлишидир.

Мунқотеъ тўрт қисмга бўлинади: мурсал, муаллақ, муъзол, мунқотеъ.

1. Мурсал – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис эшитмаган саҳобий ёки тобеъин ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ривоятни нисбат берса.

2. Муаллақ – санаднинг боши туширилган ривоят.

Баъзан муаллақ деб барча санад туширилган ривоятга айтилади. Масалан, Бухорийнинг сўзлари каби: "Пайғамбар

20 Таржимон изоҳи: бир саҳобийдан бўлган бир ҳадиснинг санади ўша саҳобийнинг ўзидан бўлган бошқа санад билан кучайиши "мутобаъа" деб номланади. Агар бу ҳадисни бошқа саҳобийдан келган ҳадис кучайтирса, у кучайтирувчи ҳадис "шоҳид" дейилади.

Page 15: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча ҳолатда зикр қилардилар". Аммо мусаннифлар, масалан "Умда" соҳиби, санадсиз аслга нисбат бериб ривоят келтиришса, то у нисбат бераётган аслга қаралмагунча, унга муаллақ деб ҳукм чиқарилмайди. Чунки нақл қилувчи санад боғланган киши эмас, бу бир бўлакдир. Бўлакнинг ҳукми эса аслнинг ҳукми каби бўлади21.

3. Муъзол – санадидан кетма-кет иккита ёки ундан кўп ровий туширилган ривоят.

4. Мунқотеъ – санадидан битта ёки кетма-кет бўлмаган ҳолда иккита ва ундан кўп ровий туширилган ривоят.

Баъзан санади узлуксиз бўлмаган ҳар қандай ривоятга мунқотеъ дейилади. Мазкур ҳолда у барча тўрт қисмдаги ривоятларни ўз ичига олади.

Масалан, Бухорий ривоят қилиб айтдилар: "Бизга ал-Ҳумайдий Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр айтиб берди, у айтди: "Бизга Суфён айтиб берди, у айтди: "Бизга Яҳё ибн Саъид ал-Ансорий айтиб берди, у айтди: "Менга Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймий хабар бердики, у Алқама ибн Ваққос ал-Лайсийдан қуйидагиларни айтаётганини эшитди: "Мен Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳу минбарда шундай айтганини эшитдим: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтаётганларини эшитдим: "Амаллар фақат ниятга қараб эътиборга олинади …".

Агар ушбу санаддан Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳу туширилса, ривоят мурсал деб номланади.

Агар ал-Ҳумайдий туширилса, муаллақ деб номланади.

Агар Суфён ва Яҳё ибн Саъид туширилса, муъзол деб номланади.

Суфённинг бир ўзи ёки у ат-Таймий билан бирга туширилса, мунқотеъ деб номланади.

Мунқотеънинг ҳукми

Мунқотеъ санадли ривоятнинг барча қисмлари туширилган ровий ким эканлиги номаълум бўлгани учун рад қилинади. Фақатгина қуйидагилар бундан мустасно:

21 Таржимон изоҳи: бу ерда санадни ўзидан бошлаб келтирадиган кишидан бошқалар назарда тутилади. Масалан, "Умда"нинг соҳиби ўз китобида ривоятларни ҳадисларнинг санадини ўзидан бошлаб келтирадиган бошқа муҳаддислардан, масалан, Бухорий, Муслим ва бошқалардан келтиришади.

Page 16: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

1. Саҳобийнинг мурсали.

2. Катта тобеъиннинг мурсали бошқа мурсал ривоят билан, ёки саҳобийнинг амали билан, ёки қиёс билан кучайтирилса, кўпчилик илм аҳли наздида (юқоридаги рад қилинишдан мустасно бўлади).

3. Муаллақ, агар жазм (қатъийлик) билан Бухорийнинг "Саҳиҳ"и каби саҳиҳлик лозим қилинган китобда келса.

4. Агар бошқа йўл билан узлуксиз (муттасил) равишда келса, унда қабул қилиниш шартлари комил бўлади.

Тадлис. Тадлисда ҳадис шундай санад билан келтириладики, у асл ҳолатидан кўра аълороқ деган тушунча-фикр пайдо бўлади. Тадлис икки қисмга бўлинади: иснод тадлиси ва шайхлар тадлиси.

Иснод тадлиси: ровий учрашган кишидан эшитилмаган сўзини ёки кўрилмаган ишини шундай лафз билан ривоят қилинадики, "бу ровий уни эшитган ёки кўрган" деган фикр пайдо бўлади. Масалан, "айтди", ёки "қилди", ёки "фалончидан", ёки "фалончи айтди", ёки "фалончи қилди" ва шунга ўхшаш иборалар.

Шайхлар тадлиси: ровий шайхини22 машҳур бўлмаган ном ёки сифат билан номлайди ва сифатлайди. Шунда "бу ровийнинг ушбу шайхи бошқа киши" деган тушунча пайдо бўлади. Бу тадлис ровийнинг шайхи ундан кичикроқ бўлгани сабабли қилинади, чунки бу ровий ўзидан кичик кишидан ривоят қилаётганини кўрсатишни хуш кўрмайди. Ёки бўлмаса одамлар унинг шайхлари кўп деб ўйлашлари учун бу тадлисни қилади. Ёки бўлмаса яна бошқа мақсад учун қилади.

Мудаллислар кўп бўлиб, уларнинг ичида заифлари ҳам бор, ишончлилари ҳам бор. (Ишончлилари): Ал-Ҳасан ал-Басрий, Ҳумайд ат-Товийл, Сулаймон ибн Меҳрон ал-Аъмош, Муҳаммад ибн Исҳоқ, ал-Валид ибн Муслим. Ҳофиз (Ибн Ҳажар) уларни беш гуруҳга бўлган:

1. Мудаллис деб нодир (жуда кам) ҳолда сифатланган, масалан, Яҳё ибн Саъид.

2. Имомлар унинг тадлисини эҳтимол қилишган ва "Саҳиҳ" тўпламларида унинг ривоятларини келтиришган. Бунинг сабаби шуки, бундай киши имом бўлиб, унинг тадлиси

22 Таржимон изоҳи: бу ерда шайхдан мурод – ундан ривоят олинган киши – "марвий анҳу".

Page 17: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

(барча) ривоятларига нисбатан оз бўлган. Бу тоифага Суфён ас-Саврий киради. Ёки бўлмаса бундай киши фақат ишончли ровийдан тадлис қилган, масалан, Суфён ибн Уйайна23.

3. Тадлиси кўпинча ишончли ровийлардан бўлган, масалан, Абу аз-Зубайр ал-Маккий.

4. Тадлиси кўпинча заиф ва мажҳул (нотаниш) ровийлардан бўлган, масалан, Бақиййа ибн ал-Валид.

5. Унга (тадлисдан) яна бошқа сабаб билан заифлик қўшилади, масалан, Абдуллоҳ ибн Луҳайъа.

Мудаллиснинг ҳадиси мақбул эмас, фақатгина агар у ишончли бўлса ва "марвий анҳу" (унга ривоят қилган киши)дан ривоятини тўғридан-тўғри олганини очиқ-ойдин айтган бўлса: "Мен фалончининг бундай деётганини эшитдим", ёки "бундай қилаётганини кўрдим", ёки "фалончи менга айтиб берди" (бундан мустасно бўлади). Лекин Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ"ларида тадлис лафзи билан ишончли мудаллислардан ривоят келса, мақбул бўлади. Имомлар бу икки тўпламда келган (шундай) ривоятларни тафсилотсиз қабул қилишган24.

23 Таржимон изоҳи. "Маърифатул-улум ал-ҳадис" (130-с.)да бунинг мисоли келади. Ҳоким бир ҳадисни келтириб Али ибн Ҳашромгача санадни келтиради. Али ибн Ҳашром айтди: "Бизга Ибн Уйайна айтди: "Аз-Зуҳрийдан". Ундан сўрашди: "Сен буни аз-Зуҳрийдан эшитдингми?" (Ибн Уйайна): "Йўқ, ундан ҳам эмас, у (аз-Зуҳрий)дан эшитган одамдан ҳам эмас. Буни менга Абдурраззоқ айтиб берди, у Маъмардан эшитди, Маъмур аз-Зуҳрийдан эшитди". Бу ерда Ибн Уйайна иккита ишончли ровий: Абдурраззоқ ва Маъмарни санаддан тушириб кетди. 24 Таржимон изоҳи: Баъзилар Муслим "Саҳиҳ"идаги мудаллис "фалончидан" деб эшитганини ёки кўрганини очиқ-айтмаган ривоятларини, агар бошқа йўллар ёки бошқа ҳадислар билан кучайтирилмаса, ёки унинг ушбу ҳадисни аниқ эшитгани тасдиқланмаса, қабул қилишмаган. Масалан, 908-ҳадисда Ибн Аббосдан кун тутилгандаги ("кусуф") намозда саккизта руку билан тўртта сажда ҳақида ривоят бор. Лекин Ибн Ҳиббон уни "Саҳиҳ"ида саҳиҳ эмас, чунки Ҳабиб ибн Абу Собит ишончли бўлса ҳам Товусдан ҳадислар эшитмаган, деган. Бу камчилик ҳақида Байҳақий ҳам айтган. Муслимдаги доимий тиши чиқмаган ҳайвонни қурбонлик қилмаслик ҳақидаги 1963-рақамли Жобирнинг ҳадиси ҳам Абу аз-Зубайр ал-Маккийдан "ъанъана" билан ("фалончидан", яъни "Жобирдан") деб келган. Шунинг учун бу ҳадисни баъзи муҳаддислар, улар ичида Ибн Ҳазм ҳам бор, заиф дейишган. Бу олимлар фақат ал-Лайс ибн Саъд "Абу аз-Зубайр Жобирдан" деган санадни қабул қилишган, чунки ал-Лайс ибн Саъд Абу аз-Зубайрдан фақат очиқ-ойдин эшитганини ифодалаган ривоятларини оларди. Бу ҳақда Заҳабий Абу аз-Зубайрнинг таржимаи ҳолида айтган. Чунки ал-Лайс ибн Саъднинг айтишича, Абу аз-Зубайр унга қайси ҳадисларни Жобирдан эшитганини ўзи айтган. Заҳабий ҳам шу гапларни ёзиб бундай (ал-Лайс ибн Саъддан орқали бўлмаган Абу аз-Зубайрнинг "Жобирдан" деган) санадга шубҳа билдирган. Бу фикр, яъни мудаллиснинг "ъанъана" ривоятларини тафсилот билангина қабул қилиш - ҳақиқатга яқинроқ, валлоҳу аълам.

Page 18: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Музтариб (чалкаш). Ровийлар ривоятнинг санадини ёки матнини ҳар хил айтганида уларни жамлаш ҳам, биронтасини устунроқ-тўғрироқ деб билиш ("таржиҳ") ҳам қийин бўлса, бу ривоят музтариб ҳисобланади.

Бунинг мисоли. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Сизнинг сочингиз оқарганини кўряпман" дедилар. Шунда (пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Менинг сочимни Ҳуд (сураси) ва унга ўхшаш (суралар) оқартирди". Бу ҳақда ўн хил ривоят келган: мавсул (узлуксиз) ривоят, мурсал ривоят, Абу Бакр санади билан, Оиша санади билан, Саъд санади билан ва бошқа ихтилофлар келганки, уларни жамлаш ёки биронтасини устунроқ-тўғрироқ деб билиш имкони йўқ25.

Агар жамлаш имкони бўлса, жамлаш вожиб бўлиб, изтироб (чалкашлик) йўққа чиқарилади.

25 Таржимон изоҳи: Фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳнинг бу сўзларига мулоҳаза бор. Чунки ушбу ҳадиснинг баъзи ривоятларини саҳиҳ деб топган муҳаддислар бўлган. Термизий (2/225), Ибн Саъд "Тобақот"да (1/435), Абу Нуъайм "Ҳилйа"да (4/350), ал-Ҳоким (2/344), аз-Зиё "Муҳтарот"да (66/75/1) Шайбондан, у Абу Исҳоқдан, у Икримадан, у Ибн Аббосдан ривоят қилди, Ибн Аббос айтди: "Абу Бакр айтди: ..." ва ҳадис матнини келтириб у ерда қўшимчаси бор: "Ҳуд", "Воқеа", "Мурсалот", "Амма ятасаалуун", "Изаш-шамсу куввирот" суралари". Термизий уни ҳасан ғариб деган. Ал-Ҳоким эса (2/476)да "Абу ал-Аҳвасдан, у Абу Исҳоқдан" деб санаднинг қолган қисмини юқорида зикр қилинганидек келтириб: "Бухорий шартига кўра саҳиҳ" деган. Заҳабий ҳам унинг бу сўзларини тасдиқлаган. Ибн Саъд яна Шайбондан ташқари Исроил орқали бир санадни келтиради. Шайбон билан Абу ал-Аҳвас ишончли ровийлар бўлиб, уларнинг бу ривояти қабул қилинади. Саҳл ибн Саъднинг марфуъ ривоятини Ибн Саъд келтиради, унинг санадида Саъид ибн Салом ал-Аттор исмли ёлғончи (каззоб) бор. Абу Нуъаймнинг Абу Исҳоқдан, у Масруқдан, у Абу Бакрдан бўлган (мурсал) ривоятини Абу Бакр аш-Шофеъий "Фавоид" (1/28)да мавсул (уланган) ҳолда келтирган: Ҳишом ибн Аммордан: "Бизга Абу Муовия айтиб берди, у Закариё ибн Абу Зоидадан ..." деб санадни давом эттирган. Унинг ровийларини Албоний "Саҳиҳа" №955да ишончли деган. Ал-Хотиб "Тариху Бағдод"да (3/145) Муҳаммад ибн Сийриндан, у Имрон ибн Ҳусайндан марфуъ ҳолда келтирган. Албоний унинг иснодини "Саҳиҳа" №955да ҳасан деган. Абу аш-Шайх "Аҳодис" (13/1)да Саъддан келтирган ривояти Жаббора ибн Муғлис ал-Ҳаммомий исмли заиф ровий бор. Ибн Саъд (1/435)да Муҳаммад ибн Исмоил ибн Абу Фудайкдан, у Али ибн Алидан, у Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у отасидан қилган ривоятидаги Али ибн Абу Али Қурашийни Ибн Адий: "Мажҳул, ҳадислари мункар" деган. Шу ривоятда "Сочимни "Ҳуд" сураси ва мендан олдинги умматлар билан қилинган (азоблар) оқартирди" деган қўшимча бор. Яна Ибн Саъд "Тобақот"да (1/435) ва Ибн Наср "Қиёмул-лайл"да (58с.) Абу Сохрдан, унга Йазид ар-Руқаший айтиб берган, у айтди: "Анас айтди" деб Абу Бакр, Умар ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам орасида бўлган воқеани зикр қилиб, ушбу ҳадисни келтиради, лекин у ерда "Ҳуд" сурасига "Воқеа", "Қориа", "Саала саил", Изаш-шамсу куввирот", "Ал-Ҳаққоҳ" суралари қўшилган. Йазид ибн Абон ар-Руқашийни Ибн Ҳажар "Таыриб"да заиф деган. Демак, ушбу ривоятлардан баъзиларини заиф деб ажратса бўлар экан, ҳадис изтиробдан халос бўлади.

Page 19: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Бунинг мисоли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул-вадоъда қайси ибодатга эҳром бойлаганликлари ҳақида турли ривоятлар келган. Баъзиларида ёлғиз ҳаж (ифрод)га дейилган, айримларида таматтуъга26 дейилган, яна бошқаларида ҳаж-қирон27 дейилган. Шайхул-Ислом Ибн Таймия айтдилар: "Бу ривоятлар орасида қарама-қаршилик йўқ. Чунки ул зот қирон (ҳаж)нинг фойдаси (таматтуъси) билан фойдаландилар (таматтуъ қилдилар), ёлғиз (ифрод) ҳажнинг амалларини қилдилар, умра ва ҳаж ибодатларини бирга (қирон) қилдилар. Икки ибодатни жамлаганлари эътибори билан қирон ҳажини қилдилар. Икки тавоф ва икки саъйни қисқартирганлари эътибори билан ёлғиз ҳаж (ифрод) қилдилар, икки сафардан бирини тарк қилиб фойдаланганликлари (мутаматтиъун) эътибори билан таматтуъ қилдилар (фойдаландилар)28.

Агар бир ривоятни устунроқ деб билиш имкони бўлса, бири танланиб, изтироб яна йўққа чиқади.

Бунга мисол. Барира розияллоҳу анҳонинг ҳадисидаги ихтилоф. У озод қилинганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга эри билан бирга қолиш ёки ажрашиш ихтиёрини бердилар. Унинг эри озод бўлганми, қул бўлганми?

Ал-Асвад Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, у озод бўлган. Урва ибн аз-Зубайр ва ал-Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишларича, у қул бўлган. Бу икки ровийнинг ривояти ал-Асваднинг ривоятидан устунроқ деб билинди, чунки бу иккиси Оиша онамизга яқинроқ: Оиша розияллоҳу анҳо Урванинг холаси ва ал-Қосимнинг аммаси бўлганлар. Ал-Асвад эса Оиша розияллоҳу анҳога ажнабий (бегона) бўлган. Бунинг устига унинг ривоятида санад узилиши (инқитоъ) бор29.

26 Таржимон изоҳи: Таматтуъ ҳажида киши умрага эҳром бойлаб, умрани адо этиб, эҳромдан чиқиб, кейин ҳажга эҳром бойлаб ҳажни бажаради.27 Таржимон изоҳи: ҳаж-қирон – ҳаж билан умрани биргаликда адо этиш.28 Таржимон изоҳи: яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қирон ҳажини қилдилар. Бу ҳақда Ибн Таймиянинг шогирди Ибнул-Қоййим ал-Жавзий раҳимаҳумаллоҳ ҳам "Абу Довуд Сунан"ига ёзган таълиқотида айтганлар.29 Таржимон изоҳи: Бу узилиш (инқитоънинг) маъноси қуйидагича. Оиша онамиз ҳадисининг Ал-Асваддан бўлган Бухорийнинг ривоятида Бариранинг эри озод бўлганлиги Ал-Асваднинг сўзи ("мудрож") эди, Оиша онамизники эмас. Шунинг учун Ал-Асваднинг сўзи Урва ва Ал-Қосимнинг ривоятларидаги Оиша онамизнинг сўзларига тескари бўлиб туришга арзимайди, чунки Ал-Асвад Бариранинг эрини кўрмаган. Қўшимча равишда шуни ҳам айтсак бўладики, Ал-Қосим ибн Муҳаммаддан унинг ўғли Абдурраҳмон ибн ал-Қосим ва Усома ибн Зайд (ал-Лайсий) муҳоқама қилинаётган ҳадисни ривоят қилишди. Усома ибн Зайд (ал-Лайсий)нинг ривоятида қул дейилган (гарчи Усома ибн Зайд ал-Лайсий ҳақида баъзи бир гаплар бўлса ҳам). Абдурраҳмон ибн ал-Қосимдан Шуъба, Симак ибн Ҳарб ва Ҳишом ибн Урва ривоят

Page 20: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Музтариб ривоят заиф бўлиб, ҳужжатга ярамайди, чунки ундаги чалкашлик (изтироб) ровийларнинг (бу ҳадисни) яхши ёдламаганлигидан далолат қилади. Лекин чалкашлик ҳадиснинг асл-асосига тегишли бўлмаса, бу зарар қилмайди.

Бунинг мисоли. Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳунинг ҳадисида у Ҳайбар куни маржонни ўн икки динорга сотиб олгани ҳақида ва унинг ичида тилла билан қимматбаҳо тош бўлганлиги ҳақида турли ривоятлар келган. У айтди: "Мен уни ажратганимда қарасам, унинг баҳоси ўн икки динордан кўп экан. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтсам, ул зот: "У ажратилмагунича сотилмайди" дедилар. Баъзи ривоятларда буни Фазола сотиб олган эди. Бошқасида биров уни сотиш (сотиб олиш) ҳақида сўраган. Айрим ривоятларида у тилла ва маржон эди дейилган. Яна баъзиларида тилла ва қимматбаҳо тош дейилган. Баъзиларида маржон тиллага осилган эди, дейилган. Айримларида ўн икки динор дейилган. Баъзиларида тўққиз динор, бошқасида еттита динор, дейилган.

Ҳофиз Ибн Ҳажар айтди: "Бу (ҳадиснинг) заифлигини лозим қилмайди, балки далил манбаи (мақсади) маҳфуз30 бўлиб, унда ихтилоф йўқ, у бўлса ҳам (тилласи, кумуши, тоши) ажратилмаган нарсани (масалан, тақинчоқни) сотишдан қайтариш. Аммо бу нарсанинг жинси, ёки баҳоси ушбу ҳолда бунга тааллуқли бўлмай, чалкашлик (бор деб ҳукм чиқариш)ни лозим қилмайди" (Ибн Ҳажар сўзлари тугади).

қилишган. Иккита ишончли ровий Симак ибн Ҳарб ва Ҳишом ибн Урванинг Абдурраҳмон ибн ал-Қосимдан бўлган ривоятларида Бариранинг эри қул бўлган дейилган. Шуъбанинг Абдурраҳмон ибн ал-Қосимдан бўлган бир ривоятида озод, бир ривоятида қул, бир ривоятида Абдурраҳмон ибн ал-Қосим олдин озод деб, кейин Шуъбанинг Бариранинг эри ҳақидаги саволига: "Билмайман" деган. Шунинг учун Шуъбанинг бу ривояти иккита ишончли ровий Симак ва Ҳишом қарама-қаршисида шоз бўлади. Иккинчидан, бу иккисининг ривоятида Абдурраҳмон шак-шубҳа қилмаган,балки қуллигини аниқ айтган. Учинчидан, бу Урванинг ривоятига мувофиқ. Тўртинчидан, бундан ташқари Бухорий ва бошқаларнинг ҳадисида Ибн Аббос Бариранинг эри қул бўлганлигини айтган. Яъни бу бошқа ҳадис бўлиб, Оиша онамизнинг ҳадисидаги кўпчилик ривоят қилган "қул" лафзига шоҳид бўлади (бир саҳобийдан бўлган ҳадисни бошқа бир саҳобийдан бўлган ҳадис кучайтирса, унга "шоҳид" дейилади. Агар бир саҳобийнинг ҳадисидаги бир санадини ўша саҳобийнинг ҳадисидаги бошқа санади кучайтирса, у "мутобаъа" дейилади). Бунга яна бир шоҳид, Ибн Умарнинг Бариранинг эри қул бўлганлиги ҳақидаги сўзи (Байҳақий, 7/222). Лекин унинг санадида хотираси ёмон ровий бор. Ибн Умарнинг аёли Сафия бинт Убайдуллоҳ ҳам "у қул эди" деб айтган (Байҳақий, 7/222), бошқа ривоятда (Ибн Саъд, 9/361) "у озод эди" деган, лекин у тобеъин аёл эди ва Бариранинг эрини кўрмаган, яъни бу мурсал хабар бўлади. Эҳтимол, Сафия бу сўзни эри Ибн Умардан олган. Валлоҳу аълам.30 Таржимон изоҳи: шоз ривоятнинг қарама-қаршисида турган кўпчиликнинг ёки ишончлироқ ровийларнинг ривоятлари "маҳфуз" дейилади.

Page 21: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Шунга ўхшаб агар ровийнинг шахси ҳақида иттифоқ бўлса, унинг исми, ёки кунйаси, ёки шунга ўхшаш нарса ҳақидаги ихтилоф чалкашлик (деб ҳукм чиқариш)ни лозим қилмайди. Бундай нарсалар саҳиҳ ҳадисларда кўп учрайди.

Матндаги идрож

Ровийлардан бири ҳадисга ўз cўзини (ўзининг сўзи эканлигини) тушунтирмасдан киритиши. Бу сўз ёки бир сўзнинг изоҳи бўлади, ёки ҳукм чиқариш ("истинбот") учун бўлади, ёки (ҳадисдаги) ҳикматни тушунтириш учун бўлади.

Идрож ҳадиснинг бошида, ўртасида ва охирида бўлади.

Бошидаги идрожга мисол. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: "Таҳоратни мукаммал олинглар: тўпиқларга оловдан вайл бўлсин!" "Таҳоратни мукаммал олинглар" сўзи Абу Ҳурайранинг сўзидан идрож. Буни Бухорий ривояти баён қилди, унда айтиладики (Абу Ҳурайра) айтдилар: "Таҳоратни мукаммал олинглар, чунки Абул-Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Тўпиқларга оловдан вайл бўлсин".

Ўртадаги идрожга мисол. Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий бошланганлиги ҳақидаги ҳадисда айтиладики: "Ул зот Ҳиро тоғининг ғорида холи қолиб таҳаннус – бу ибодат - билан бир неча кеча давомида машғул бўлардилар". "Бу ибодат" сўзи Зуҳрийнинг сўзидан идрож. Буни Бухорийнинг (Зуҳрий) орқали келган ривояти баён қилди: "Ул зот Ҳиро тоғининг ғорини лозим тутиб таҳаннус – (Зуҳрий): "Таҳаннус – ибодат" деди – билан бир неча кеча давомида машғул бўлардилар".

Охиридаги идрожга мисол. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг умматим Қиёмат кунида таҳорат излари сабабли: "Ғурр ва муҳажжиллар31" деб чақирилади". Сизлардан кимки ғуррни узайтирмоқчи бўлса, шуни қилсин".

" Сизлардан кимки ғуррни узайтирмоқчи бўлса, шуни қилсин" сўзлари Абу Ҳурайрнинг сўзларидан идрождир. Бу ҳақда фақат Нуъайм ибн ал-Мужмир Абу Ҳурайрадан ривоят қилди. (Аҳмаднинг) "Муснад"ида ундан келтириладики: "Мен билмайман, "сизлардан кимки ..." сўзлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлариданми, ёки Абу Ҳурайранинг сўзлариданми!" Ҳофизлардан бир нечаси буни идрож эканлигини баён қилишган. Шайхул-ислом Ибн

31 Таржимон изоҳи: "ғурр" деб отларнинг пешонасидаги оқ доғ-қашқасига айтилади. "Таҳжил" эса отларнинг туёқларидаги оқ айланаларга айтилади. Яъни, таҳорат сабабли мусулмонлар баданидаги шу ўринлар Қиёмат куни ярқираб туради.

Page 22: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Таймия айтдилар: "Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлиши мумкин эмас"32.

Қачон идрож мавжуд деб ҳукм қилинади

Идрож деб ҳукм чиқарилиш фақат далил билан бўлади. Бу ёки ровийнинг сўзидан билинади, ёки эътиборли имомларнинг сўзидан билинади. Ёки киритилган сўз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлиши мумкин бўлмаганлигидан билинади.

Ҳадисда зиёда-қўшимча:

бу ровийларнинг бири ҳадисда бўлмаган нарсани ҳадисга қўшишидир.

Зиёда икки қисмга бўлинади. Биринчиси идрож бўлиб, ровий ҳадисдан деб эмас, балки ўзидан деб қўшимча қилади. Юқорида бу ҳақда қачон ҳукм қилиниши айтилди. Иккинчиси, ровийларнинг баъзиси уни ҳадисдан деб келтиради.

Агар бу қўшимча ишончли ровийдан бўлмаса, унда қабул қилинмайди, чунки у ёлғиз ривоят қилган нарсанинг ўзи мақбул эмас. Энди у бошқаларга қўшимча қилса, уни рад қилиш бундан-да авлороқ бўлади. Агар ишончли бўлиб, ўзидан кўпроқ ёки ўзидан ишончлироқ ровийларнинг ривоятларига тескари бўлса, қабул қилинмайди, чунки бу ҳолда у шоз бўлади.

Бунинг мисоли. Молик "Муватто"да ривоят қилади: "Ибн Умар розияллоҳу анҳумо намозга кирганларида қўлларини елкалари баробарида кўтарардилар. Бошларини рукудан кўтарганларида эса икки (қўллари)ни бундан (елкадан) пастроқ кўтарардилар". Абу Довуд: "Менинг билишимча Моликдан бошқа ҳеч ким "икки қўлларини (елкадан) пастроқ кўтарардилар" деб ривоят қилмади", деди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан марфуъ - Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган - саҳиҳ ҳадис борки, ул зот намозни бошлаганларида, рукуга кетганларида, рукудан кўтарилганларида қўлларини елкалари баробарича кўтарардилар ва бу ерда (қўл кўтариш миқдори) фарқ қилинмаган.

32 Таржимон изоҳи: Ибн Таймия сўзларининг давоми: "Чунки ғурр қўлда бўлиши мумкин эмас, балки фақат юзда бўлади. Бу ғуррни узайтириш ҳам мумкин эмас. Агар шу ғурр бошга ўтиб кетса, у ғурр дейилмайди" ("Эъламул-муваққиъин" 6/316).

Page 23: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Агар қўшимча бошқаларнинг ривоятига тескари бўлмаса, унда қабул қилинади, чунки у қўшимча илм бўлади.

Бунинг мисоли. Умар розияллоҳу анҳунинг ҳадисида у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтаётганларини эшитдилар: "Сизлардан кимки таҳорат олиб, уни комил қилса ёки маромига етказса, кейин: "Ашҳаду анлаа илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва росуулуҳуу" деса, унга жаннатнинг саккизта дарвозаси албатта очилиб, хоҳлаганидан киради".

Муслим бу ҳадисни ривоят қилиб, унинг бир санадида "иллаллоҳу"дан кейин қўшимча бор: "Ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳуу".

Ҳадисни қисқартириш (мухтасар) қилиш:

бу ровий ёки нақл қилувчи томонидан ундан бирон нарсани тушириб кетишидир.

Бундай мухтасар қилишни беш шартсиз қилиш мумкин эмас.

Биринчиси, ҳадиснинг маъносига, масалан, истисно, ғоя, ҳол, шарт ва шунга ўхшаш нарсаларга зиён етказмаслик.

Бунинг мисоли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари: "Олтинни олтинга фақат тенгма тенг сотинглар (алмаштиринглар)".

"Меваларни пишиши бошланмагунича сотманглар".

"Икки кишининг устидан ғазабланган ҳолда ҳечам ҳукм чиқармаслик керак".

"Ҳа, агар у аёл сув (суюқлик)ни кўрса", бу сўзларни ул зот Умму Сулаймнинг: "Аёл киши эҳтилом бўлса (шаҳват тушини кўрса) ғусл қилиш лозимми?" деган саволига жавобан айтдилар.

"Сизлардан ҳеч ким: "Аллоҳим, агар хоҳласанг, мени кечир" демасин".

"Мабрур (яхши) ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир".

(Ана шу юқоридаги ҳадислардан) қуйидагиларни лафзларни тушириш мумкин эмас:

Page 24: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

"Фақат тенгма тенг", "пишиши бошланмагунича", "ғазабнок ҳолда", "агар сувни кўрса", "агар хоҳласанг", "мабрур". Чунки бу нарсаларни тушириш ҳадиснинг маъносини бузиб қўяди.

Иккинчиси, ҳадис нима сабабдан (нима мақсадда) келган бўлса, шуни тушириш мумкин эмас.

Масалан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисида бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрайди: "Биз денгизда кемага миниб ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар шу сув билан таҳорат олсак, ташналикда қоламиз. Денгиз суви билан таҳорат олсак бўладими?" Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Унинг суви пок (ва пок қилувчи), ўлимтиги эса ҳалол".

"Унинг суви пок" сўзларини тушириш мумкин эмас, чунки бу ҳадис шу сабабдан келган, у ҳадиснинг мақсади бўлади.

Учинчиси, ҳадис ибодатни сўз ёки амал билан сифатлаб берувчи бўлмаслиги керак.

Масалан, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳадисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар сизлардан бирингиз намозда ўтирса, бундай десин: "Аттаҳияту лиллаҳи вассолавату ват-тоййибат. Ассаламу алайка аййуҳан-набиййу вароҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ассаламу алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳийн. Ашҳаду анла илааҳа илаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу".

Бу ҳадисдан бирон нарсани тушириш мумкин эмас, чунки шариатда келган (ибодат) сифати бузилади. Фақатгина бирон нарса туширилганлигига ишора қилиб туширса бўлади.

Тўртинчиси, токи сезмаган ҳолда Бирон нарсани тушириб маънони бузмаслик учун лафз далолат қиладиган нарсани билиш ҳамда қайси нарса маънони бузишини ва қайсиси бузмаслигини билиш керак.

Бешинчиси, ровий (камчиликда) гумон қилинган бўлмаслиги лозим, чунки агар лафзни қисқартирса, хотираси ёмон деб гумон қилинади, ёки лафзни мукаммал қилса, буни қўшимча-зиёда деб гумон қилинади. Бундай ҳолда лафзни қисқартириш уни қабул қилишда тараддуд-иккиланишга олиб келиб, шу билан ҳадис заифга чиқарилади.

Page 25: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Бундай шартлар девон қилинган (тартибланиб ёзилган) маълум бўлган китоблардан бошқа ўринларга тегишли33. Чунки шундай (китоб)ларга мурожаат қилиб тараддудни йўққа чиқариш мумкин. Агар шу шартлар мукаммал бўлса, ҳадисни қисқартирса буўлади. Хусусан уни бўлакларга бўлиб ҳар бир бўлакни ўз ўрнида ҳужжат сифатида келтириш учун қисқартирса бўлади. Бу ишни кўпгина муҳаддис ва фуқаҳолар қилишган.

Ҳадис қисқартирилганлигини: "ва ҳадиснинг охиригача", "ва шундай қилиб ҳадисни (давомигача) зикр қилди" ва шунга ўхшаш сўзлар билан ишора қилиш авлороқ бўлади.

Ҳадиснинг маъносини зикр қилиш:

Яъни ҳадисни ривоят қилинган лафздан бошқа лафз билан нақл қилиш.

Бу ишни учта шарт билангина қилиш жоиз бўлади:

1. Ҳадиснинг маъносини луғавий жиҳатдан ва "марвий анҳу" (ривоят нисбат берилган шахс)нинг мақсади жиҳатидан билувчи бўлмоқ.

2. Бундай қилишга зарурат, (масалан) ровий лафзини унутиб маъносини эсида сақлаб қолган бўлиши лозим. Агар лафзини эсида сақлаб қолган бўлса, уни ўзгартириши жоиз эмас. Фақатгина хитоб қилинаётган кишига (ривоят) луғатини тушунтириш учун ҳожат бўлса, шунда жоиз бўлади.

3. Ибодат сифатида ишлатиладиган лафз бўлмаслиги лозим, масалан, зикрлар ва ҳоказо.

Агар (ушбу шартлар билан) ҳадиснинг маъносини ривоят қилса, ҳадиснинг охирида: "ёки айтгани каби", "ёки шунга ўхшаш" ва шу каби сўзлар билан бундай қилганига ишора қилиш лозим бўлади. Худди Анас розияллоҳу анҳунинг масжидда бавл қилган (кичик ҳожатини чиқарган) аъробий қиссаси ҳақидаги ҳадисда айтилганидек: "У айтди: "Кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб айтдилар: "Дарҳақиқат, бу масжидларда бавл ва ифлослик (ёки нажосат) каби нарсалар бўлиши тўғри келмайди. Улар фақат Қудратли ва Буюк Аллоҳни эслаш, намоз ўқиш, Қуръон ўқиш учундир" ёки ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби".

Ёки Муовия ибн Ҳакамнинг ҳадиси каби – у намозда билмасдан гапириб юборган эди: "Албатта бу намозда

33 Таржимон изоҳи: яъни бундай китобларга тегишли эмас.

Page 26: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

инсоннинг сўзи бўлиши ярамайди. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон ўқиш(дан иборат)дир" ёки ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганари каби".

Мавзуъ (тўқима):

Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон бўлган ҳадисдир.

Унинг ҳукми: у рад қилинади ва ундан огоҳлантириш мақсадида унинг тўқилганлигини баён қилмасдан уни зикр қилиш жоиз эмас. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалам айтдиларки: "Ким ёлғонлигини билиб туриб мендан бир ҳадис айтса, у ёлғончиларнинг биридир". Муслим ривоят қилган.

Мавзуъ ҳадис қуйидагиларги нарсалардан билинади:

1. Уни тўқиган кишининг ўзи иқрор бўлишидан.

2. Ҳадиснинг ақлга хилоф бўлиши, масалан: иккита зид нарсани жамлаши, ёки мумкин бўлмаган нарсанинг мавжуд эканлигини исбот қилиши, мавжуд бўлиши вожиб бўлган нарсани йўққа чиқариши ва шунга ўхшаш нарсалардан.

3. Динда маълум бўлган нарсаларга тескари бўлишидан, масалан Исломнинг рукнларидан бир рукнини соқит қилиши (тушириши, бекор қилиши), ёки рибо ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳалол қилиши, ёки Қиёмат соатининг вақтини белгилаши, ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг пайғамбар юборилишини жоиз қилиши ва шунга ўхшаш нарсалардан билиш мумкин.

Мавзуъ ҳадислар кўп. Улардан:

1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳақидаги ҳадислар.

2. Ражаб ойининг фазилатлари ва бу ойдаги намознинг имтиёзлари ҳақидаги ҳадислар.

3. Мусо алайҳиссаломнинг соҳиби бўлмиш Хизрнинг ҳаёти, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келгани ва ул зотнинг дафнларида ҳозир бўлганлиги ҳақидаги ҳадислар.

4. Турли мавзулардаги ҳадислар. Уларнинг ичида қуйидагиларни зикр қиламиз:

Page 27: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

"Арабларни уч нарса учун яхши кўринглар: мен араб бўлганим учун, Қуръон арабий бўлгани учун, жаннат аҳлининг тили арабий бўлгани учун".

"Умматим ихтилофи раҳматдир"34.

"Дунёинг учун абадий яшаганинг каби ишлагин. Охиратинг учун ўлиминг эртага бўлгани каби амал қилгин"35.

"Дунёни яхши кўриш ҳар бир хатонинг бошидир".

"Ватанни севмоқ иймондандир".

"Исмларнинг яхшиси мақталадиган (ёки мақтайдиган) ва ибодат қилинадиганидир"36.

"(Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) савдо ва шартдан қайтардилар"37.

"Сизларнинг рўза тутган кунларингиз, қурбонлик кунларингиздир"38.

Кўпгина аҳли ҳадислар Суннатни ҳимоя қилиш ва умматни огоҳлантириш учун мавзуъ ҳадисларни баён қилиб китоблар ёзишди. Шуларнинг ичида қуйидагилар бор:

34 Таржимон изоҳи: бу ботил ҳадис мавзуъ, яъни санади ва матни тўқилган ҳам эмас, балки унинг асли йўқ, яъни санади ҳам йўқ. Бу ҳақда аллома Субкий раҳимаҳуллоҳ айтди: "Мен бунинг саҳиҳ ҳам, заиф ҳам, мавзуъ санадини ҳам топмадим". Мана бундай ҳадис эса: "Асҳобларим ихтилофи раҳматдир" жуда заифдир. 35 Таржимон изоҳи: бу ҳадиснинг ҳам марфуъ ҳолда асли йўқ. Буни муҳаддис аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ "Заифа" китобининг 8-рақами остида келтирган.36 Таржимон изоҳи: "Бу ҳадиснинг лафзи бундай: Аллоҳга маҳбуб исмлар: ибодат қилинадиган ва ҳамд айтиладиганидир". Суютий ("Кашфул-хафа" 1/390, 51) ва бошқалар айтгани каби бунинг асли йўқ. Мунзирий раҳимаҳуллоҳ "Тарғиб"да Муслим (6/169), Абу Довуд (2/308) ва Термизий (4/29)даги: "Аллоҳга энг суюмли исмлар: Абдуллоҳ ва Абдурраҳмон" ҳадисини юқорида кўрсатилган асли йўқ ҳадиснинг лафзи билан янглишиб келтириб қўйган.37 Таржимон изоҳи: бу ҳадис жуда заифдир, чунки унинг санадида Абдуллоҳ ибн Айуб ибн Зазон аз-Зорир бор. Дорақутний уни матрук деган. Бу Ибн Зазоннинг ушбу санаддаги шайхи Зуҳлий эса мажҳул ровий. Ибн Ҳажар "Булуғул-маром"да ва Нававий бу ҳадисни ғариб дейишди. Яна бир йўл орқали келган бу ҳадисда хотираси заиф ровий бор. У юқоридаги ҳадисни кучайтирмайди, чунки юқоридагиси жуда заиф. Ҳадиснинг асли: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савдода икки шарт қўйишдан қайтардилар". Буни "Сунан" соҳиблари, Таҳовий ва бошқалар ривоят қилишган. 38 Таржимон изоҳи: "Кашфул-хофа"да (2/540) айтилишича, Аҳмад, Заркаший ва Суютий "бу ҳадиснинг асли йўқ" дейишди.

Page 28: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

1. "Мавзуъатул-кубро", Имом Абдурраҳмон ибн ал-Жавзий, 597 ҳ.й. вафот этган, лекин у мавзуъ ҳадисларни кенг қамраб олмаган ва унинг ичида мавзуъ бўлмаган ҳадислар ҳам бор39.

2. "Ал-фаваидул-мажмуъа фил-аҳадисил-мавзуъа", Имом Шавконий, 1250 ҳ.й.да вафот этган. Унда мавзуъ бўлмаган нарсаларни ичига киритиш каби енгилқараш бор.

3. "Танзиҳуш-шариъатил-марфуъа ан аҳадисиш-шаниъатил-мавзуъа", Ибн Арроқ (Ал-Киноний), 963 ҳ.й.да вафот этган. Бу китоб ушбу мавзуда энг кўп жамловчи китоблардан бири.

Ҳадис тўқувчилари кўп, уларнинг машҳур бўлган катталари:

Исҳоқ ибн Нажиҳ ал-Мултий, Маъмун ибн Аҳмад ал-Ҳаравий, Муҳаммад ибн ас-Соиб ал-Калбий, Муғира ибн Саъид ал-Куфий, Муқотил ибн Сулаймон, ал-Воқидий ибн Абу Яҳё.

Улар турли синфларга бўлиниб, уларнинг ичида:

Биринчиси, мусулмонлар ақидасининг бузилишини хоҳлайдиган, Исломни хунук кўрсатмоқчи бўлган, унинг ҳукмларини ўзгартиришни ирода қилган зиндиқлар (динсизлар). Масалан, Муҳаммад ибн Саъид ал-Маслуб. Уни Абу Жаъфар ал-Мансур40 қатл қилган. Бу киши Анасдан марфуъ (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган) ҳадисни тўқиган: "Мен пайғамбарларнинг охириман. Мендан кейин пайғамбар йўқ, фақат Аллоҳ хоҳласагина (пайғамбар бўлади)".

Бунинг яна мисоли Абдулкарим ибн Абу ал-Авжа. Уни аббосий амирларидан бири Басрада қатл қилган. У қатл қилинишига қадам қўяётганида шундай деган: "Дарҳақиқат, мен сизлар ичингизга тўрт минг ҳадис тўқидим. Уларнинг ичида ҳалол ҳаром қилинди, ҳаром эса ҳалол қилинди".

Баъзилар айтдики, зиндиқлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ўн тўрт минг ҳадис тўқишган.

Иккинчиси, халифалар ва амирлар олдида лаганбардорлик қилганлар. Масалан, Ғиёс ибн Иброҳим (исмли киши) ал-

39 Таржимон изоҳи: Яъни Ибнул-Жавзий раҳимаҳуллоҳ мутасаҳҳилларнинг тескариси - муташаддидлардан бўлганлар, яъни ҳадиснинг сиҳатига қаттиқ шартлар қўйганлар. Бу кишини ундан кейин яшаган Ибнул-Қоййим ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ билан адаштириб қўймаслик керак.40 Таржимон изоҳи: иккинчи аббосий халифа, 754-775 милодий йилларда ҳукмронлик қилган.

Page 29: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Маҳдийнинг41 олдига кирганида (ал-Маҳдий) каптарлар билан ўйнаётган эди. Шунда унга: "Амирул-мўмининга ҳадис айтиб бер" дейишди. Шунда (Ғиёс) санадни айтиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиб берди: "Ул зот айтдилар: "Мусобақани фақат туяларда, ёки тўёқлилар (отлар)да, ёки ўқ отишда, ёки қанотли (каптар)ларда қилиш мумкин"42. Шунда Ал-Маҳдий: "Мен сабабли шу (ҳадис тўқилиши) содир бўлди!" деб каптарларни тарк қилиб уларни сўйиб юборишга буюрди.

Учинчиси, оммага ғароиб тарғиб қилувчи ёки қўрқитувчи нарсаларни зикр қилиб уларга яқин бўлишни хоҳлайдиганлар, ёки улардан мол-дунё ёки обрў топиш мақсадида бўлган одамлар. Бунинг мисоли, масжид ва мажлисларда айтиб берилиб одамларни ғароиблиги билан ҳайратга соладиган қиссалар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Яҳё ибн Маиндан нақл қилиндики, уларнинг иккови Расофа масжидида намоз ўқишган экан. Шунда бу қиссани айтиб берувчи ўрнидан туриб айтди: "Бизга Аҳмад ибн Ҳанбал ва Яҳё ибн Маин сўзлаб берди", кейин у санадни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламгача айтиб бериб, ул зот шундай айтган эканлар: "Ким "ла илаҳа иллаллоҳ" деса, Аллоҳ ҳар бир сўздан тумшуғи тилладан, пати эса маржондан бўлган қушни яратади..." деб узун қиссани зикр қилди. Қиссасини айтиб бериб совға-мукофотини олгач, Яҳё унга қўли билан ишора қилди. У эса мукофот оламан деган гумонда (Яҳё)нинг олдига келди. Яҳё унга: "Сенга ким бу ҳадисни айтиб берди?" деб сўради. У: "Аҳмад ибн Ҳанбал ва Яҳё ибн Маин!" деди. Шунда (Яҳё): "Мен Яҳё ибн Маинман, бу эса – Аҳмад ибн Ҳанбал" деди. Биз ҳеч қачон буни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан эшитмаганмиз!" деди. Қиссани айтиб берувчи: "Мен Яҳё ибн Маин аҳмоқ эканлигини доим эшитардим. Лекин бунинг ҳақ эканлигини ҳозиргина билдим. Гўё сизларнинг икковингиздан бошқа Яҳё ибн Маин билан Аҳмад ибн Ҳанбал бўлмаганидек! Дарҳақиқат, мен ўн еттита Аҳмад ибн Ҳанбал ва Яҳё ибн Маиндан (ҳадис) ёздим" деди. Шунда Аҳмад

41 Таржимон изоҳи: бу 775-785 милодий йилларда ҳукмронлик қилган учинчи аббосий халифа Муҳаммад ал-Маҳдий бўлса керак.42 Таржимон изоҳи: Бу ҳадисни "қанотлилар (каптарлар)" деган лафзсиз Абу Ҳурайрадан Термизий, Абу Довуд, Насоий ривоят қилишган. Бу киши амирга лаганбардорлик қилиш мақсадида "қанотлилар" сўзини қўшиб қўйган. "Қанотлилар" лафзисиз келган ҳадисни Ибн ал-Қаттон, Ибн Дақиқ ал-Ийд ва Албоний саҳиҳ дейишган. Имом Санъоний "Субулус-салом" (4/71)да айтдиларки: "Бу ҳадис мусобақада имомга ўхшаш (бошқа шахс) мукофот тайинлаши жоизлигига далил бўлади ва бунда ихтилоф йўқ. Агар мукофот мусобақа қилувчиларнинг бири томонидан бўлса, унда бу қимор бўлиб қолиб ҳалол бўлмайди".

Page 30: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

унинг енгини юзига қўйиб: "Уни тек қўй" деди. У бу икковининг устидан масхара қилганидек турганича қолди.

Тўртинчиси, динда қаттиқ тиришган кишилар бўлиб, Исломнинг фазилатларига олиб борувчи, дунёдан юз ўгириш борасида ва шунга ўхшаш ҳадисларни тўқишган. Уларнинг мақсади одамлар динга юзланиб дунёдан юз ўгиришлари эди. Буларнинг мисоли, Марвнинг ٍқозиси бўлган Абу Исмат Нуҳ ибн Абу Марям. У Қуръоннинг бирма-бир суралари ҳақида ҳадис тўқиб айтди: "Қарасамки, одамлар Қуръондан юз ўгиришиб Абу Ҳанифа фиқҳи ва Ибн Исҳоқнинг ғазотлар (ҳақидаги тарих китоб)и билан машғул бўлиб қолишди". Яъни, (шундан сўнг) бу ҳадисларни тўқиди.

Бешинчиси, мазҳабга, ёки тариқатга, ёки бир шаҳарга, ёки кетидан эргашиладиган бир кишига, ёки қабилага мутаасиб (ҳаддан ташқари берилиб кетган)лар. Улар ўзлари эргашадиган нарсанинг фазилатлари ва уларга бўлган мақтовлари ҳақида ҳадислар тўқишган. Масалан, Майсара ибн Абд Роббиҳи деган киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан етмишта ҳадис тўқиганини ўзи тан олган.

Жарҳ ва таъдил

Жарҳ - ровийнинг ривоятини рад қилишни лозим қиладиган нарса билан уни зикр қилиш: уни рад қилинадиган сифат билан сифатлаш, ёки қабул қилинадиган сифатни инкор қилиш. Масалан, "у каззоб", ёки "фосиқ", ёки "заиф", ёки "ишончли эмас", ёки "унга эътибор берилмайди", ёки "унинг ҳадис ёзилмайди" дейиш.

Жарҳ икки қисмга бўлинади: мутлақ ва муқаййад.

1. Мутлоқ: ровийни жарҳ билан бирон бир қайдсиз зикр қилиш. Бу ҳамма ҳолатда камситувчи ҳисобланади.

2. Муқаййад: ровийни бирон бир муайян нарсага, масалан, шайхга, тоифага ва шунга ўхшаш нарсага нисбатан жарҳ билан зикр қилиш. Бу жарҳ ўша муайян нарсага нисбатан камситувчи бўлади, бошқага нисбатан эмас.

Масалан, Ибн Ҳажарнинг "Тақриб"даги Муслимнинг ровийси бўлмиш Зайд ибн ал-Ҳаббоб ҳақида: "содуқ, Саврий ҳадисларида хато қилади" деган сўзлари. Бу ровий Саврий ҳадисларида заиф бўлади, бошқасида эмас.

"Хулоса" соҳибининг Исмоил ибн Ийош ҳақидаги сўзлари: "Аҳмад, Ибн Маин ва Бухорий уни Шом аҳли (ҳадисларида)

Page 31: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

ишончли дейишган, ҳижозликлар(нинг ҳадислари)да эса заиф дейишган". Шунда бу ровий ҳижозликларнинг ҳадисларида заиф бўлиб, шомликларнинг ҳадисларида заиф бўлмайди.

Шунга ўхшаб агар: "У (Аллоҳнинг) сифатларидаги ҳадисларда заиф" дейилса, у фақат (Аллоҳнинг) сифатлари ҳақидаги ҳадисларда заиф бўлади.

Лекин агар жарҳни муқаййад қилишдан мақсад ўша муқаййад нарсада шу ровий ишончли деган даъвони рад этиш бўлса, унда бу ровий бундан бошқа нарсада ҳам заиф бўлишига монеълик йўқ.

Жарҳнинг даражалари:

* Энг олийси: жарҳнинг чўққисига етганига далолат қилади, масалан, "одамларнинг энг ёлғончиси", ёки "ёлғоннинг устуни".

* Кейингиси муболағага далолат қилади, масалан: "каззоб", "ҳадис тўқувчи", "дажжол".

* Энг енгили, масалан: "лаййин" (ривоят қилишда юмшоқлиги бор), "хотираси ёмон", "у ҳақда баъзи гаплар бор".

Мана шу даражаларнинг орасида эса маълум даражалар бор.

Жарҳни қабул қилишда бешта шарт бор:

1. (Жарҳ) одил киши томонидан айтилган бўлиши лозим, фосиқнинг жарҳи қабул қилинмайди.

2. Диққат-эътиборли кишидан бўлиши лозим, ғофил киши томонидан қабул қилинмайди.

3. Жарҳнинг сабабларини билувчи кишидан бўлиши лозим, камчилик (камситувчи нарса)ларни билмайдиган кишидан қабул бўлмайди.

4. Жарҳнинг сабабини баён қилиш лозим. Номаълум (ноаниқ, баён қилинмаган) жарҳ, масалан "заиф" ёки "ҳадиси рад қилинади" деган сўз билан чекланиш, то унинг сабаби баён қилинмагунича қабул қилинмайди. Чунки баъзан жарҳни тақозо қилмайдиган сабаблар билан жарҳ қилинади. Бу машҳур фикр. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса номаълум (ноаниқ) жарҳни танлаган. Фақат одиллиги билан маълум

Page 32: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

бўлган одамлар ҳақидаги жарҳни унинг сабабисиз қабул қилмасди. Бу – кучлироқ фикр, айниқса, жарҳ қилувчи бу иш (жарҳ)нинг имомларидан бўлса.

5. Одиллиги кўпчилик томонидан маълум бўлган ва имомлиги машҳур бўлган кишиларга нисбатан бўлмаслиги лозим, масалан, Нофиъ, Шуъба, Молик, Бухорий. Ана шуларга ва буларга ўхшаганларга нисбатан жарҳ қабул бўлмайди43.

Таъдил (одил ҳисоблаш) - ровийни унинг ривоятини қабул қилишни тақозо қиладиган нарса билан зикр қилиш: мақбул сифат билан зикр қилиш, ёки рад қилинадиган сифатни йўққа чиқариш. Масалан: "Ишончли" ("сиқот"), "ишончга лойиқ" ("сабт"), ёки "ҳеч қиси йўқ" ("ла баъси биҳи"), ёки: "ҳадислари рад қилинмайди".

Таъдил икки қисмга бўлинади: мутлақ ва муқаййад.

1. Мутлоқ: ровийни қайдсиз равишдаги таъдил билан зикр қилиш. Шунда у ҳар қандай ҳолда ишончли деб ҳисоблашга ўтади.

2. Муқаййад: ровийни бирон бир муайян нарсага - шайхга, тоифага ва шунга ўхшаш нарсага нисбатан таъдил билан зикр қилиш. Бу ҳолда уни ўша муайян нарсага нисбатан ишончли деб ҳисоблаш бўлади, бошқа нарсага нисбатан эмас.

Масалан: "Аз-Зуҳрий ҳадисларида ишончли", ёки "ҳижозликлардан бўлган ҳадисда ишончли" дейиш. Бу ҳолда у ишончли деб ҳисобланганларнинг ҳадисидан бошқада ишончли деб ҳисобланмайди. Лекин (бундай муаййад таъдилдан) мақсад ўша (муайян нарса)га нисбатан заифга чиқариш даъвосини рад этиш бўлса, унда булардан бошқасида ишончли бўлишга монеълик бўлмайди.

Таъдилнинг даражалари:

* Энг олийси: чўққига етишга далолат қилади, масалан, "Инсонларнинг энг ишончлиси", "(ҳадисни) собит қилишда унда тўхталади (бундан у ёғига ҳеч ким йўқ)".

43 Таржимон изоҳи: фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳ бу ерда одиллигига нисбатан жарҳни назарда тутяптилар, шекилли. Чунки баъзан ишончли ровийлар ва имомлардан тадлис содир бўлган, бу ҳақда юқорида келтирилди, ёки унинг хотираси заиф бўлган, ёки умрининг охирида хотирасида ҳадислар чалкашиб кетган. Бу ҳақда мисолларни машҳур муҳаддислар, масалан, Бухорий, Муслим, Насоий, Ибн Адий ва бошқалар келтиришган.

Page 33: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

* Кейингиси бир ёки икки сифат билан таъкидланган бўлади, масалан: "сиқоту сиқот" ("олий даражада ишончли"), ёки "сиқоту сабт" ("ишончли, ишончга лойиқ") ёки шунга ўхшаш.

* Энг пасти: энг енгил жарҳга яқин эканлигини билдиради, масалан, "солиҳ", ёки "муқориб" ("яқинлашган"), ёки "ҳадислари ривоят қилинади" ёки шунга ўхшаш.

Мана буларнинг орасида маълум даражалар бор.

Таъдилнинг қабул бўлишида тўрт шарт бор:

1. Одил кишидан бўлиши лозим, фосиқнинг таъдили қабул қилинмайди.

2. Диққат-эътиборли кишидан бўлиши лозим, ҳолатнинг зоҳирига алданадиган ғофил кишидан қабул бўлмайди.

3. Таъдил сабабларини биладиган кишидан бўлиши лозим. Қабул қилиш ва рад қилишнинг сифатларини билмайдиган кишидан қабул бўлмайди.

4. Ривоятлари рад қилиниш лозим бўлган машҳур шахслар ҳақида қабул бўлмайди: ёлғончи, ёки очиқ-ойдин фосиқ ёки булардан бошқалари.

Жарҳ ва таъдилнинг бир-бирларига тескари келиб қолишлари:

ровийни унинг ривоятини рад қилишни ҳам, қабул қилишни ҳам лозим қиладиган нарсалар билан зикр қилиш. Масалан, баъзи олимлар у ҳақда: "Ишончли" деса, айримлари: "заиф" дейишлари.

Бундай қарама-қаршилик тўрт ҳолда бўлади:

1. Иккаласи ҳам номаълум (ноаниқ) бўлишлари, яъни жарҳ ва таъдил сабаблари баён қилинмаган бўлиши. Агар биз ноаниқ жарҳни қабул қилмаслик фикрини ушлаган бўлсак, унда таъдил олиниб, бу ҳолда ҳеч қандай қарама-қаршилик мавжуд бўлмайди. Агар биз кучлироқ фикрни - ноаниқ жарҳни қабул қилишни ушлайдиган бўлсак, унда қарама-қаршилик ҳосил бўлиб, уларнинг кучлироғидан олинади: ёки (жарҳ ёки таъдилни) айтган кишининг одилроғидан, ёки ўша шахсни кўпроқ билувчи кишининг сўзи олинади, ёки жарҳ ва таъдилнинг сабабларини билувчироқ кишининг сўзи олинади, ёки кўпроқ кишиларнинг сўзи олинади.

Page 34: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

2. Жарҳ ва таъдилнинг сабаблари баён қилинган ҳолат. Шунда жарҳ олинади, чунки уни айтган кишида қўшимча илм бўлади. Фақатгина таъдил соҳиби: "Мен биламанки, уни жарҳ қилишнинг сабаби йўқ бўлиб кетган" деса, унда таъдил олинади, чунки уни айтган кишида қўшимча илм бўлади.

3. Таъдил ноаниқ, жарҳ эса баён қилинган ҳолат. Шунда жарҳ олинади, чунки уни айтган кишида қўшимча илм бўлади.

4. Жарҳ ноаниқ, таъдил эса баён қилинган ҳолат. Шунда таъдил олинади, чунки у устунроқ бўлади.

Бу ерда "Мусталаҳ"нинг биринчи қисми тугади.

الله وصلى األوقات، وتطيْب الصالحات تتم بنعمته الَذي لله والحمد يوم إلى بإحسان تبعهم ومن وأصحابه آله وعلى محمد نبينا على وسلمالدين.

الرحيم الرحمن الله بسم

Иккинчи қисмХабарнинг кимга нисбат берилгани эътибори билан бўлган қисмлариХабар кимга нисбат берилгани эътибори билан уч қисмга бўлинади: марфуъ, мавқуф, мақтуъ.Марфуъ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган хабар.У икки қисмга бўлинади: "марфуъ сариҳан" (очиқ-ойдин марфуъ) ва "марфуъ ҳукман" (марфуъ ҳукмида бўлувчи). 1. Марфуъ сариҳан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига нисбат берилаётган сўз, ёки феъл, ёки тақрир, ёки хулқдаги ёки хилқатдаги сифат.Сўзга мисол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари: "Ким бизнинг иш (дин)имизда бўлмаган нарсани қилса, у рад қилинади". Феълга мисол: Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кирганларида биринчи бўлиб мисвок (ишлатиш)дан бошлардилар.Тақрирга мисол: Чўридан: "Аллоҳ қаерда" деб сўраганларида, у (чўри): "Осмонда" деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни тасдиқладилар44.

44 Таржимон изоҳи: Муслим (№537) ва бошқалар ривоят қилган ушбу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шу саволдан сўнг: "Мен кимман?" дедилар. Чўри: "Сен Аллоҳнинг элчисисан" деб жавоб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг хожаси бўлмиш Муовия ибн ал-Ҳакам Ас-Суламийга: "Уни озод қил, у мўминадир" дедилар.

Page 35: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Шундай қилиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билиб инкор қилмаган ҳар бир сўз ёки феъл тақрирдан ҳисобланмиш "марфуъ сариҳан" бўлади.Хулқларидаги сифатдан мисол: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг саҳоватлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси бўлганлар. Бирон нарса сўралса, ҳеч қачон йўқ демаганлар. Доим хушчақчақ, хулқлари юмшоқ, кўнгилчан эдилар. Иккита ишда ихтиёрли бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, енгилроғини танлардилар. Агар (гуноҳ) бўлса, ундан энг узоқ одам бўлардилар".Хилқатларидаги сифатдан мисол: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларнинг ўртанчаси бўлганлар: узун ҳам, паст ҳам эмасдилар. Елкалари кенг эди. Чакка (қулоқ олди)ларидаги сочлари қулоқларининг юмшоқларигача етарди. Баъзан елкаларигача етарди. Соқоллари чиройли бўлиб, ичида бир неча оқарган туклар бор эди".Марфуъ ҳукман: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган ҳукмида бўлган хабар. Унинг бир неча тури бор:1. Саҳобийнинг сўзи, агар фикр-ижтиҳод, ёки тафсир бўлмаса, ва бу саҳобий исроилиёт (хабарлари)дан45 олиши билан танилган бўлмаса. Масалан, Қиёмат аломатлари, Қиёмат ҳолатлари ёки жазо-мукофотлар ҳақидаги хабар бўлса.Агар ижтиҳоддан бўлса, унда (бу хабар) мавқуф бўлади. Агар тафсир бўлса, унда аслида бу ўзига нисбат берилади. Тафсир мавқуф бўлади46.45 Таржимон изоҳи: исроилиёт – аҳли китоб (яҳудий ва насронийларнинг) хабарлари. Уларнинг ичида мақбуллари бор, бу хабарларни шариатимиз (Қуръон ёки Суннат орқали) тасдиқлаган. Уларнинг ичида шариатимиз томонидан рад қилинганлари бор. Ана шу икки турдаги исроилиётнинг яна учинчи тури ҳам борки, у рад ҳам қилинмаган, тасдиқ ҳам қилинмаган. Уларни биз тасдиқламаймиз ҳам, рад ҳам қилмаймиз. Буларнинг кўпида динга ҳам, дунёга ҳам фойдаси йўқ. Булар сабабидан аҳли китоб уламолари кўп ихтилоф қилишган. Масалан, ғор эгаларининг исмлари, улар итининг ранги, уларнинг сони, Мусонинг ҳассаси қайси дарахтдан ясалганлиги, Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломга тирилтириб берган қушларнинг номи, "Бақара" сурасидаги Бани Исроилдан ўлдирилган киши сигирнинг қайси бўлаги билан урилганлиги, Ҳорут ва Морут гуноҳ қилишгани ҳақидаги қисса ва ҳоказо. Ибн Касир "Тафсир"ининг муқаддимасига қаранг.46 Таржимон изоҳи: Фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳ бу ерда Ибн Салоҳга мувофиқ фикр айтганлар. Ибн Салоҳ "Муқаддимаси"да айтишича, саҳобий тафсири оят нозил бўлиши сабабини тушунтирса ёки бирон нарсани Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берса, шунда ҳукман марфуъ бўлади, бошқа ҳолда мавқуф бўлади. Лекин фазилатли шайх бошқа китоблари бўлмиш "Рисола"да қуйидагиларни айтганлар: "Саҳобийнинг тафсири ҳужжатдир. Балки баъзи уламолар айтганки: "У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан марфуъ ҳукмида бўлади". Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ "Тафсир"ларининг муқаддимасида ўз райи (фикри) билан Қуръонни тафсир қилиш ҳаромлигини айтиб, бунга саҳобалар (Абу Бакр, Умар, Жундаб ибн Абдуллоҳ, Ибн Аббос) ва тобеъинларнинг сўзларини далил сифатида келтирганлар. Шунинг учун саҳобий ўз райи-ижтиҳоди билан Қуръон ҳақида гапиришдан қўрқарди ва Қуръон ҳақида фақат билган нарсасини гапирарди. Демак, саҳобийнинг тафсири ҳукман марфуъ бўлади деган фикр тўғрироқ бўлса керак. Аллоҳ билгувчироқ.

Page 36: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Агар хабарни айтган киши исроилиётдан олиш билан танилган бўлса, бу хабар исроилиётданми, ёки марфуъми деган иккиланиш-шак мавжуд бўлгани учун, у ҳақда ҳукм чиқарилмайди.(Уламолар) айтишганки, "Абодила": Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр, Абдуллоҳ ибн Умар ибн ал-Ҳаттоб, Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос Бани Исроилнинг олимларидан хабарлар олишган: Каъб ал-Ахбордан ёки бошқасидан47.2. Саҳобийнинг феъли, агар у ижтиҳод-рай билан бўлиши мумкин бўлмаса. Бунга Али розияллоҳу анҳунинг қуёш тутилганида ҳар ракаатда иккитадан кўп руку қилиб намоз ўқиганларини мисол қилиб келтиришади48.3. Саҳобий бирон бир нарсани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларига нисбат берса-ю, ул зот шуни билганларини зикр қилмаса. Масалан, Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг сўзлари: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида биз Мадинада бўла туриб отни сўйиб уни едик". 4. Саҳобий бир нарса ҳақида гапириб уни "суннат" деса. Масалан, Ибн Масъуд роизяллоҳу анҳунинг сўзлари:

47 Таржимон изоҳи: Каъб ал-Ахбор ва Абдуллоҳ ибн Салом илгари яҳудий динида бўлиб, кейин исломни қабул қилишган.48 Таржимон изоҳи: Имом Суютий "Тадрибур-ровий" (1/191)да шу хабарни Шофеъийдан санадсиз келтиради. Маҳмуд Таҳҳон "Мусталаҳ"ида ҳам буни санадсиз келтиради. Лекин Оиша онамиздан ва Ибн Аббосдан саҳиҳ ҳадисларда (Муслим ва бошқалар) келишича кун тутилгандаги намоз икки ракаат бўлиб унда тўрт руку ва тўрт сажда бўлади, яъни ҳар бир ракаатда иккитадан руку, ундан кўп эмас. Ибн Абдулбарр айтадиларки: "Бу икки ҳадис (яъни Оиша ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумларнинг ҳадислари) ушбу масалада ривоят қилинган ҳадислардан энг саҳиҳи". Ибн Абдулбаррнинг бу сўзларни Саййид Собиқ "Фиқҳус-сунна"да (213-с.) келтирди. "Туҳфатул-Аҳвазий"да Муборакфурий Ибн Абдулбаррнинг шунга ўхшаш сўзларини келтирадилар: "Бу (хабарлар) ушбу масаладаги энг саҳиҳидир. Қолган хилоф ривоятлар эса иллатли заифдир". Абдурраҳмон Муборакфурий ўша ерда яна айтадилар: "Ҳофиз Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди: "Тўғриси шуки, ул зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ракаатда) фақат иккита руку қилганлар ва кун тутилгандаги намозни фақат бир марта ўғиллари Иброҳим вафот этганида ўқиганлар. Буни Шофеъий баён қилган, бу Бухорийнинг фикри ва Аҳмад ибн Ҳанбалдан бўлган бир ривоятдаги фикридир". Имом Термизий "Сунан"ларида (№560) кун тутилгандаги намозда тўрт руку ва тўрт сажда Шофеъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг фикри эканлигини айтадилар. Шофеъий агар Алидан юқоридаги хабарни ривоят қилган бўлсалар, ўзлари бу хабарга амал қилмаганликлари ҳам бу хабарнинг саҳиҳлигига шубҳа уйғотади. Демак, Али розияллоҳу анҳунинг бу феъллари (ҳар ракаатда иккитадан кўпроқ руку қилиш) юқоридаги ўзидан кўра саҳиҳроқ хабарларга хилоф бўляпти. Алидан кун тутилгандаги намоз ҳақида Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам санадини келтириб ривоят қиладилар (№1215). Унга таълиқ ёзган Шуъайб Арнаут: "Бунинг исноди заиф" деган. Алидан бу ривоятни Ҳанаш ибн ал-Муътамир Киноний ривоят қилган. Уни Абу Довуд ва Ажлий "ишончли" дейишган, Абу Зуръа ар-Розий "солиҳ" деган, Бухорий: "Унинг ҳадислари ҳақида ҳар хил гаплар гапиришади" деган. Али ибн ал-Мадиний: "Мен уни билмайман" деган, яъни унинг наздида мажҳул ровий. Насоий: "Кучли эмас" деган. Али розияллоҳу анҳунинг заиф санадли ҳадиси ўзидан саҳиҳроқ бўлган Оиша ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумларнинг икки ҳадисига тескари келгани учун у қолдирилади.

Page 37: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

"Ташаҳҳудни хуфёна (ичида) ўқиш суннатдандир", яъни намозда. Агар шундай сўзни тобеъин айтса, баъзилар "марфуъ", баъзилар "мавқуф" дейишди. Масалан, Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуднинг сўзи каби: "Имомнинг икки ҳайитда иккита хутба қилиб орасини ўтириш билан бўлиш суннатдир".5. Саҳобийнинг: "Бизга буюрилди", ёки "биз қайтарилдик", ёки "одамлар буюрилди" ёки шунга ўхшаш сўзлари. Масалан, Умму Атиййа розияллоҳу анҳо айтдилар: "Бизга ёш қизларни иккала ҳайитга олиб чиқиш буюрилганди". Яна унинг сўзлари: "Жанозага эргашишдан қайтарилдик, лекин бу қаттиқ (қайтариқ) эмасди". Анас розияллоҳу анҳунинг сўзлари: "Бизларга қирқ кундан оширмасдан мўйлабни қисқартириш, тирноқларни қирқиш, қўлтиқ остидаги тукларни юлиш ва киндик остидаги тукларни олиш буюрилди". 6. Саҳобий бирон нарса устидан маъсият деб ҳукм чиқарса. Масалан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу азондан сўнг масжиддан чиққан киши ҳақида айтган сўзлари: "Бу киши Абул-Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осийлик қилди". Шунга ўхшаб, агар саҳобий бир нарса ҳақида тоат деб ҳукм чиқарса, (шунда ҳам марфуъ ҳукман бўлади). Чунки бир нарсанинг маъсият ёки тоат бўлиши фақат Шориънинг49 ҳужжати билан бўлади. Шунинг учун саҳобий бу ҳақда илми бўлгани учунгина қатъий ҳукм чиқарган бўлади.7. Саҳобий ҳақида (ровийларнинг) сўзлари: у ҳадис ёки ривоятни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламгача кўтарди, ул зотга нисбат берди (рафъ қилди – "рофаъа ал-ҳадис"). Масалан, Саъид ибн Жубайрнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бўлган сўзи: "Шифо уч нарсада: асал хўпламида, қон чиқарувчининг пичоғида ва ўт (олов) билан куйдиришда. (Лекин) мен умматимни ўт (олов) билан куйдиришдан қайтараман", ва у ҳадисни рафъ қилди (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берди)". Саъид ибн ал-Мусаййабнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бўлган сўзи: "Беш нарса фитратдир" ёки: "Беш нарса фитратдандир: хатна қилиш, киндик остидаги тукларни олиш, қўлтиқ остидаги тукларни юлиш, тирноқларни қирқиш ва мўйлабни қисқартириш". Шунга ўхшаб, агар саҳобий ҳақида: "Ҳадисни нақл қилди" ("йаъсуру ал-ҳадис"), "ҳадисни нисбат берди" ("йунаммиҳи"), "унга етиб борди" ("йаблуғу биҳи") ва шунга ўхшаш сўзлар айтилса. Бундай иборалар "марфуъ сариҳан" ҳукмида бўлади. Гарчи улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга очиқ-ойдин нисбат бериш бўлмасада, шу ҳақда хабар беради.

Мавқуф: саҳобийга нисбат берилиб, унга марфуъ ҳукми собит бўлмаган хабар.

49 Таржимон изоҳи: Шориъ – шариатни туширувчи Зот.

Page 38: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Бунинг мисоли, Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг сўзлари: "Исломни уч нарса бузади: олимнинг хатоси, мунофиқнинг Қуръон устида тортишуви ва адаштирувчи имомларнинг ҳукми". Мақтуъ: тобеъин ва ундан кейинги кишиларга нисбат берилган хабар.Бунинг мисоли, Ибн Сийриннинг сўзлари: "Бу илм диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қарангизлар". Моликнинг сўзлари: "Сенга ошкора қилиш ярашмайдиган ишни махфий бўлганда ҳам тарк қилгин".

Саҳобий: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мўмин бўла туриб учрашган ёки кўрган ва шу (мўмин бўлган) ҳолда вафот этган киши.

Бу таърифга муртад бўлиб (диндан қайтиб) сўнгра исломга қайтган киши ҳам киради, масалан, ал-Ашъас ибн Қайс. Бу киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг диндан қайтган. Уни асир қилиб Абу Бакрга олиб келишганида у тавба қилган. Абу Бакр розияллоҳу анҳу унинг тавбасини қабул қилган.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари даврида у кишига иймон келтирган, лекин ул зот билан кўришмаган киши бу таърифга кирмайди. Масалан, (Ҳабашистон подшоси) Нажжоший. Кимки муртад бўлиб шу муртадлик ҳолида ўлган бўлса, у ҳам бу таърифга кирмайди. Масалан, Абдуллоҳ ибн Хотал (Макка) фатҳи куни қатл қилинган. Рабиъа ибн Умаййа ибн Холаф Умар замонларида муртад бўлиб, муртадлик ҳолида ўлган.

Саҳобаларнинг сони кўп. Уларнинг сонини қатъий чеклаб бўлмайди, лекин тахминий маънода айтиладики: уларнинг сони бир юз ўн тўрт мингга етган.

Саҳобаларнинг ҳоли: саҳобаларнинг ҳаммаси ишончли, адолат соҳибларидир. Улардан бир кишининг хабари қабул қилинади, гарчи (бу саҳобий) мажҳул (исми ёки шахси номаълум) бўлса ҳам. Шунинг учун айтиладики: "Саҳобийнинг мажҳуллиги зарар қилмайди".

Биз саҳобийнинг ҳолига берган сифатга далил шуки, Аллоҳ уларни ва Ўз элчисини кўпгина (Қуръон) матнларида мақтади. Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан бирининг Исломга кирганини билсалар, хабарини қабул қилганлар ва унинг ҳолини сўрамасдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадики, у киши айтдилар: "Бир аъробий келиб: "Мен янги ойни кўрдим", деди, яъни Рамазонни. Ул зот: "Аллоҳдан бошқа ибодатга лойиқ Зот йўқ деб гувоҳлик берасанми?" деб сўрадилар. У: "Ҳа" деди. Ул зот: "Муҳаммад –

Page 39: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Аллоҳнинг элчиси" деб гувоҳлик берасанми?" деб сўрадилар. У: "Ҳа", деди. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Эй Билол, одамларга эълон қил – эртага рўза тутишсин". Бешовлон (Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа) ривоят қилиб, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ дейишган50.Энг охирги вафот этган саҳобий:Омир ибн Восила ал-Лайсий Маккада 110-ҳижрий йилда вафот этганлар. Бу киши Маккада вафот этган охирги (саҳобий) эдилар. Мадинада охирги вафот этган саҳобий: Маҳмуд ибн ар-Робиъ ал-Ансорий ал-Хазражий. Бу киши 99-ҳижрий йилда вафот этганлар.Шомда Димашқ шаҳрида охирги вафот этган (саҳобий): Восила ибн ал-Асқоъ ал-Лайсий. Бу киши 86-ҳижрий санада вафот этганлар. Ҳимсда охирги вафот этган (саҳобий): Абдуллоҳ ибн Буср ал-Мозиний. Бу киши 96-ҳижрий йилда вафот этганлар.Басрада охирги вафот этган (саҳобий): Анас ибн Молик ал-Ансорий ал-Хазражий. Бу киши 93-ҳижрий йилда вафот этганлар. Кўфада охирги вафот этган (саҳобий): Абдуллоҳ ибн Абу Авфа ал-Асламий. Бу киши 87-ҳижрий йилда вафот этганлар.

50 Таржимон изоҳи: Бу ҳадисни Аҳмадга нисбат беришда фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳ Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг "Булуғул-маром"даги сўзларига эргашганларга ўхшайди. Чунки "Булуғул-маром"га таҳқиқ ёзган Сумайр Заҳирий: "Мен буни (Аҳмаднинг) "Муснад"ида топмадим" деди. Иккинчидан, бу ҳадисни Симак ибн Ҳарб Икримадан, у эса Ибн Аббосдан ривоят қилишган. Симакдан буни бир гал мавсул (санади уланган) ҳолда, бир марта мурсал ҳолда ривоят қилишди, яъни бу ерда изтироб бор. Бир гуруҳ муҳаддислар уни мурсал деб тан олишган. Термизий: "Ибн Аббоснинг ҳадисида ихтилоф бор. Суфён ас-Саврий ва бошқалар Симакдан, у эса Икримадан, у эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан мурсал ҳолда ривоят қилган. Кўпчилик Симакнинг соҳиблари (буни) Симакдан – Икримадан - Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан мурсал ҳолда ривоят қилган" дедилар. Ал-Фазл ибн Мусо Суфёндан – Симакдан – Икримадан – Ибн Аббосдан - Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан мавсул ҳолда ривоят қилганини Насоий, Дорақутний ва Ҳоким келтиришди. Лекин унга бир гуруҳ ровийлар хилоф қилишди - уларнинг ичида Абдуллоҳ ибн Муборак бор – улар Суфёндан мурсал ҳолда ривоят қилишди. Зайлаий "Насбур-роя" (2/443)да Насоийдан нақл қилдилар: "Бу (мурсал бўлиши) ҳаққа яқинроқ, чунки Симак ўргатарди ва ўзи ҳам ўзлаштирарди. Ибн Муборак эса Суфён ҳадисларида ал-Фазлдан кўра ишончлироқ". Шунга ўхшаш гап Мунзирийнинг "Мухтасарус-сунан"ида (3/228)да бор. Лекин бу ҳадиснинг заифлиги билан Ибнул-Усаймин келтирган сўзлар нотўғри бўлмайди, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобийдан хабарни қабул қилганлари ҳақида кўпгина бошқа мисоллар бор. Ҳатто Муслим (№2942) ва бошқалар �Фотима бинт Қайс, Абу Ҳурайра, Жобир, Оиша розияллоҳу анҳумлардан Дажжол ҳақида ривоят қилишган мутавотир ҳадисда Тамим ад-Дарий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бир ўзи келиб, Исломни қабул қилгач Исломга киришидан олдин кўрган воқеасини айтиб беради ва ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга бу воқеа ҳақида хабар берадилар.

Page 40: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Мисрда охирги вафот этган (саҳобий): Абдуллоҳ ибн ал-Ҳорис ибн Жузъа аз-Зубайдий. Бу киши 89-ҳижрий йилда вафот этганлар.

110-ҳижрий йилдан кейин улардан ҳеч ким қолмади. Бунга далил бўлиб Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг сўзлари бўлади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг охирида бизга намоз ўқиб бердилар. Салом бергач ўрниларидан туриб айтдилар: "Бу кечангизни кўряпсизларми? Бундан юз йилдан сўнг бугун ер юзида бўлганлардан ҳеч ким қолмайди"51. Муттафақун алайҳи52. Бу (воқеа) вафотларидан бир ой олдин бўлган. Бу ҳақда Муслим Жобир ҳадисида ривоят қилади.

Охирги вафот этган саҳобийни билишда иккита фойда бор:1. Кимнинг ўлими бу чегара (110-ҳижрий йил)дан сўнг бўлса, унинг саҳобийлик даъвоси қабул қилинмайди.2. Кимки ушбу чегара (110-ҳижрий йил)гача тамйиз ёшига53 етмаган бўлса, унинг саҳобийдан бўлган ҳадиси мунқотеъ (узилган) бўлади.

Кўп ҳадис ривоят қилганлар:Саҳобалардан кўп ҳадис айтиб, улардан кўп ҳадис олинганлари бор. Ҳадислари мингдан ошганлари:

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу. Ундан 5374та ҳадис ривоят қилинган.2. Абдуллоҳ ибн Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳумо, ундан 2630та ҳадис ривоят қилинган.3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу. Ундан 2286та ҳадис ривоят қилинган.4. Оиша розияллоҳу анҳо. Ундан 2210та ҳадис ривоят қилинган.5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо. Ундан 1660та ҳадис ривоят қилинган.6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо. Ундан 1540та ҳадис ривоят қилинган.7. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу. Ундан 1170та ҳадис ривоят қилинган.Улардан кўп ҳадис ривоят қилингани улар бошқалардан кўра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўпроқ ҳадис

51 Таржимон изоҳ: Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ушбу ҳадис давомида ўша авлод вафот этиши назарда тутилганини тушунтирдилар.52 Таржимон изоҳи: Бухорий ва Муслим иттифоқ қилиб "Саҳиҳ"ларида келтиришган ҳадисга "муттафақун алайҳи" дейилади.53 Таржимон изоҳи: "тамйиз" ёши, боланинг ақли кириб, атроф-муҳитни таниб идрок қиладиган ёш. Нававий, Ибн Ҳажар ва бошқалар тўрт ёшли боланинг хабарини қабул қилиш мумкинлигини айтишган. Бухорий (№3720) ва Муслим (№2416) Ибн Зубайрдан ривоят қилган ҳадисда у ёш болалигида отаси Зубайрга уни кўрганини айтиб беради. Бу воқеа - Ҳандақ ғазотида бўлганида, Абдуллоҳ ибн Зубайр тўрт ёшга тўлган эди. Бухорий ва Муслим ҳам тўрт ёшли Ибн Зубайрнинг бу хабарини қабул қилишиб ўз "Саҳиҳ"ларида келтиришган.

Page 41: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

олишганини лозим қилмайди. Чунки саҳобий кам ҳадис ривоят қилишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: эрта вафот этиши, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳу каби; ёки бундан кўра муҳимроқ ишлар билан банд бўлиши, Усмон розияллоҳу анҳу каби. Ёки ушбу сабабларнинг иккаласи ҳам жам бўлиши мумкин. Абу Бакр розияллоҳу анҳу каби. Бу зот ҳам эрта вафот этганлар, ҳам халифалик билан машғул бўлганлар. Ёки яна бошқа сабаб бўлиши мумкин.

Мухозрам: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳаётлари вақтида иймон келтирган, лекин ул зот билан учрашмаган киши.Мухозрамлар саҳобалар ва тобеъинлар орасидаги мустақил табақа ҳисобланади. Баъзилар: "Улар катта тобеъинлар" дейишди. Баъзи уламолар уларнинг сонини қирқта шахсгача етказишган. Уларнинг ичида:Ал-Аҳнаф ибн Қайс, ал-Асвад ибн Йазид, Саъд ибн Ийос, Абдуллоҳ ибн Аким, Амр ибн Маймун, Абу Муслим ал-Ховланий, Ҳабашистон подшоси ан-Нажжоший.

Мухозрамнинг ҳадиси тобеъиннинг мурсалидан ҳисобланиб мунқотеъ бўлади. Унинг қабул қилинишида ҳам тобеъин мурсалининг қабул қилиниши каби ихтилоф бор.

Тобеъин: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган ҳолда саҳобий билан учрашиб шу ҳолда вафот этган киши.

Тобеъинлар сони кўп бўлиб, уларни чегаралаш имкони йўқ. Улар уч табақадир: катта, кичик ва уларнинг орасидаги (ўрта табақа).

Катта (тобеъинлар): кўпроқ ривоятлари саҳобалардан бўлган, масалан, Саъид ибн ал-Мусаййаб, Урва ибн аз-Зубайр, Алқама ибн Қайс.

Кичик (тобеъинлар): кўпроқ ривоятлари тобеъинлардан бўлган ва саҳобаларнинг оз сони билан учрашганлар, масалан, Иброҳим ан-Нахаъий, Абу аз-Зинад, Яҳё ибн Саъид.

Ўрта (тобеъинлар): кўпроқ ривоятлари саҳобалардан ва катта тобеъинлардан бўлган, масалан, Ҳасан ал-Басрий, Муҳаммад ибн Сийрин, Мужоҳид, Икрима, Қатода, аш-Шаъбий, аз-Зуҳрий, Ато, Умар ибн Абдулазиз, Салим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн ал-Ҳаттоб.

Иснод: яна "санад" ҳам дейилади, ҳадисни бизга етказаган (нақл қилган) ровийлардир.

Page 42: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Масалан, Бухорийнинг сўзлари: "Бизга Абдуллоҳ ибн Юсуф айтиб берди: "Бизга Молик Ибн Шиҳобдан, у эса Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан хабар қилди: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Бир-бирларингизни ёмон кўрманглар, бир-бирларингизга ҳасад қилманглар, бир-бирларингиздан юз ўгирманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, (бир-бирларингизга) биродар бўлинглар. Мусулмонга ўз биродаридан уч кундан ортиқ ўзини олиб қочиб юриш ҳалол эмас".Бу ерда иснод: Абдуллоҳ ибн Юсуф, Молик, Ибн Шиҳоб, Анас ибн Молик.

Иснод икки қисмга бўлинади: олий ва нозил (тушувчи, камаювчи).

Олий: саҳиҳга энг яқин. Нозил эса бунинг аксидир.

Олийлик икки турга бўлинади: сифатда олийлик ва сонда олийлик.

1. Сифатда олийлик: ровийларнинг хотирада ёки адолатда бошқа исноднинг ровийларидан кучлироқ бўлишлари.2. Сонда олийлик: ровийларнинг сони иснодда бошқа иснодга нисбатан оз бўлиши.

Ровийларнинг сони оз бўлиши олийлик бўлишига бирдан-бир сабаб: воситалар озайса, хатонинг эҳтимоли озаяди ва саҳиҳ бўлишга яқинроқ бўлади.

Нузул (тушишлик, камайиш) олийликнинг муқобилида бўлади. У ҳам икки турга бўлинади: сифат нузули ва сон нузули.

1. Сифат нузули: ровийлар хотира ёки адолатда бошқа исноднинг ровийларига нисбатан заифроқ бўлиши.

2. Сон нузули: бир иснодда ровийларнинг сони бошқа исноддаги ровийлар сонига нисбатан кўпайиши.

Баъзан икки тур – сифат ва сон олийлиги бир иснодда жам бўлиб, бу иснод сифат ва сон жиҳатдан олий бўлади.

Баъзан бири бўлиб, бошқаси бўлмайди, шунда иснод сифат жиҳатдан олий бўлиб, сон жиҳатдан нозил бўлади. Ёки бунинг акси. Олийлик ва нузулни билишнинг фойдаси: қарама-қаршилик пайдо бўлганида олийга устунлик беришдир.

Иснодларнинг энг саҳиҳи:Ҳақиқат шуки, муайян иснодга "иснодларнинг энг саҳиҳи" деган ҳукм чиқарилмайди, балки унга шу ҳукмни саҳобийга

Page 43: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

нисбатан, ёки шаҳарга нисбатан, ёки мавзуга нисбатан чиқариб айтиладики: Абу Бакрнинг энг саҳиҳ исноди, Ҳижоз аҳлининг энг саҳиҳ исноди, Аллоҳнинг Дунё осмонига тушиши ҳақидаги ҳадиснинг энг саҳиҳ исноди. Саҳобаларга нисбатан энг саҳиҳ иснодни зикр қилишган. Улардан:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳугача бўлган энг саҳиҳ иснод: аз-Зуҳрий - Саъид ибн ал-Мусаййабдан - Абу Ҳурайрадан.

Абдуллоҳ ибн Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳумогача бўлган энг саҳиҳ иснод: Молик – Нофиъ – Ибн Умардан.

Анас ибн Моликгача бўлган энг саҳиҳ иснод: Молик - аз-Зуҳрийдан – Анасдан.

Оиша розияллоҳу анҳогача бўлган энг саҳиҳ иснод: Ҳишом ибн Урва – отаси (Урва ибн аз-Зубайр)дан – Оишадан.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумогача бўлган энг саҳиҳ иснод: аз-Зуҳрий – Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан – Ибн Аббосдан.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумогача бўлган энг саҳиҳ иснод: Суфён ибн Уйайна – Амр ибн Динордан – Жобирдан.

Амр ибн Шуъайбнинг отаси Шуъайбдан – Шуъайб эса ўз бобоси Абдуллоҳ ибн Амр иб ал-Осдан бўлган иснодга келсак, баъзилар уни энг саҳиҳ иснодлардан деб ҳисоблашди. Айримлар эса бунга раддия беришди, чунки Шуъайб бобосигача (умри) етмаган (ёки учрашмаган), шунинг учун у мунқотеъ (узилган) бўлади, дейишди. Лекин устунроқ фикр шуки, бу (иснод) саҳиҳ ва мақбулдир. Бухорий дедилар: "Аҳмад ибн Ҳанбал, Али ибн ал-Мадиний, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Убайд ва омма асҳобларимиз Амр ибн Шуъайб отасидан – у эса бобосидан бўлган ҳадисни ҳужжатга қабул қилишганини кўрдим. Уни бирон бир мусулмон тарк қилмаган". Бухорий айтдилар: "Улардан кейинги одамлар ким?" Шуъайб бобосига етмаган деган раддиянинг ўзи рад қилинади, чунки Шуъайбнинг бобосидан ҳадис эшитгани собит бўлган. Шунда бу ерда инқитоъ (узилиш) бўлмайди. Шайхул-ислом Ибн Таймия айтди: "Ислом имомлари ва кўпчилик уламолар Амр ибн Шуъайб ҳадисини ҳужжат қилиб олишган, агар унгача бўлган нақл саҳиҳ бўлса".

Мусалсал: ровий ёки ривоятга тааллуқли бўлган бир нарсада ровийларнинг иттифоқ қилишларидир.Ровийга тааллуқли бўлган нарсага мисол, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ҳадиси. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "Эй Муоз, дарҳақиқат, мен сени яхши кўраман. Мен сенга васият қиламан: ҳар намоздан сўнг: "Аллоҳумма

Page 44: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

аъиннии ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатика" дейишни қўйма". (Бу ҳадисни ўзидан кейинги кишига) ривоят қилган (санаддаги) ҳар бир киши унга: "Дарҳақиқат, мен ҳам сени яхши кўраман, "Аллоҳумма ..." (ва ҳадиснинг давоми келади) деб айт" деганини зикр қилишган.

Ривоятга тааллуқли бўлган нарсага мисол, Бухорийнинг "Саҳиҳ"идаги сўзлари: "Бизга Амр ибн Ҳафс айтиб берди: "Бизга отам айтиб берди: "Бизга ал-Аъмош айтиб берди: "Бизга Зайд ибн Ваҳб айтиб берди: "Бизга Абдуллоҳ (яъни Ибн Масъуд) айтиб берди: "Бизга Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам айтиб бердилар, ул зот ростгўй, сўзлари тасдиқлангандир: "Дарҳақиқат, сизлардан (ҳар) бирингизнинг хилқати онасининг қорнида қирқ кунда нутфа шаклида жам бўлади. Кейин лахта қон ...", ҳадис давом этади. Ровийларнинг иттифоқи билан (бу ривоят) тўхтовсиз равишда бир сийғада келган: "Бизга айтиб берди".

Агар тўхтовсиз равишда: "фалончидан, у эса фалончидан" деб келса ҳам, шунга мисол бўлади. Ёки бўлмаса, бу шайхидан эшитган биринчи ёки охирги ҳадис бўлиб тўхтовсиз равишда (ривоятда шундай) келса ҳам бунга мисол бўлади.

Мусалсалнинг фойдаси: ровийларнинг бир-бирларидан ҳадис олишдаги хотирасини ва уларнинг ҳар бири ўзидан олдинги ровийга эргашишдаги диққат-эътиборини баён қилишдир.

Таҳаммул (ҳадисни олиш) ва уни ривоят қилиш

Таҳаммул: киши томонидан ҳадисни унга айтиб берган кишидан олиш.

Бунинг учта шарти бор:1. Тамйиз – чақириқ (хитоб)ни тушуниш ва унга тўғри жавоб бериш. Кўпинча етти ёшга тўлганда бўлади. Кичиклиги сабабли тамйизи йўқ одамга ҳадисни олиш дуруст эмас. Шунга ўхшаб, агар қарилиги сабабли ёки бошқа сабаб билан тамйизини йўқотган бўлса, унинг ҳадис олиши дуруст бўлмайди. 2. Ақл – мажнун ёки ақлдан озган кишига ҳадис олиш дуруст эмас.3. Монеъликдан холи (саломат) бўлиш. Мудроқ босиш, ёки қаттиқ шовқин, ёки кўп машғул бўлиш билан ҳадис олиш дуруст бўлмайди.

Ҳадис олишнинг кўп турлари бор. Шулардан:

Page 45: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

1. Шайхнинг сўзларидан эшитиш. Бунинг энг катта даражаси имлодир (сўзма-сўз ёздириш, диктант). 2. Шайхга ўқиб бериш. Бу "арз" деб номланади.3. "Ижозат" – шайхнинг ундан ҳадисларни ривоят қилишга изн бериши. Бу оғзаки изн бўладими ёки ёзма равишда бўлади – барибир.Ижозат билан ривоят қилиш кўпчилик уламолар наздида бунга ҳожат бўлгани учун дурустдир. Бунинг дурустлигига уч шарт бор:

Биринчиси, ижозат берилаётган нарса маълум бўлиши. Бу ёки муайян бўлади, масалан: "Мен сенга мендан "Саҳиҳул-Бухорий"ни ривоят қилишга ижозат бердим". Ёки умумий бўлади: "Сенга мендан менинг барча ривоятларимни ривоят қилишингга ижозат бераман". Шунда ундан ривоят бўлгани собит бўлган ҳар бир нарсани айтиб бериш ушбу умумий ижозатга биноан дуруст бўлади. Агар ижозат берилаётган нарса номаълум бўлса, уни ривоят қилиш дуруст бўлмайди. Масалан: "Мен сенга "Саҳиҳул-Бухорий"нинг баъзисини", ёки "мендан ривоят қилинган баъзи нарсаларни" деса, дуруст бўлмайди, чунки ижозат берилган нарса номалум бўлиб қолади.

Иккинчиси, ижозат берилган киши мавжуд бўлиши лозим, мавжуд бўлмаган кишига берилган ижозат (бирон кишига) боғланган ҳолда ҳам, мустақил ҳолда ҳам дуруст эмас. Агар: "Менга ва сендан туғиладиган одамга ижозат бердим", ёки "фалончидан туғиладиган одамга ижозат бердим" деса, ижозат дуруст бўлмайди.

Учинчиси, ижозат берилган кишининг шахси ёки сифати муайян бўлиши лозим. Масалан: "Мен сенга ва фалончига мендан ривоят қилинган нарсаларни ривоят қилишга ижозат бердим", ёки: "Ҳадис илми бўйича менинг талабаларимга мендан бўлган ривоятларни ривоят қилишга ижозат бердим". Агар ижозат оммавий бўлса, дуруст бўлмайди. Масалан: "Барча мусулмонларга мендан ривоят қилишга ижозат бердим" дейиш.Баъзилар: "Мавжуд бўлмаган ва муайян бўлмаган шахсга берилган ижозат жоиз" дейишди. Аллоҳ билгувчироқ.

Ҳадис ривоят қилиш: уни бошқа кишига етказиш.Ҳадис эшитилгани каби, ҳатто сийғасида ҳам ўзгартирилмасдан ривоят қилиниш лозим: "Ҳаддасани" ("менга сўзлаб берди")ни, "ахбарони" ("менга хабар қилди") ёки "самиъту" ("мен эшитдим")га ўзгартирмаслик лозим. Чунки буларнинг маънолари истилоҳда турлидир. Имом Аҳмаддан нақл қилинадики, у киши айтдилар: "Шайхнинг сўзларида: "ҳаддасани", "ҳаддасанаа" ("бизларга сўзлаб берди"), "самиъту", "ахбаронаа", лафзига эргашгин ва уни бузмагин".

Page 46: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Ривоят қилмоқнинг мақбул бўлиш шартлари:

1. Ақл. Мажнундан, ақли озган, қарилиги ёки бошқа сабаб билан тамйизи йўқолган кишидан қабул қилинмайди. 2. Балоғатга етиш. Кичикдан қабул қилинмайди. Баъзилар: "Ишончли ёш боладан мақбул" дейишди.3. Ислом. Кофирдан қабул қилинмайди, гарчи мусулмон бўлган ҳолда у (ҳадис)ни олган бўлса ҳам. 4. Одиллик. Фосиқдан қабул қилинмайди, гарчи у (ҳадис)ни қабул қилганида одил бўлган бўлса ҳам.5. Монеъликлардан саломат бўлиш: мудроқ босганда ёки фикрни бирон ташвиш машғул қилиб қўйганида дуруст эмас.

Ривоят қилиш сийғалари (шакллари):Бу ҳадисни ривоят қилишда ишлатиладиган (сўз)лар. Улар бир неча даражада бўлади:

1. "Самиъту", "ҳаддасании" – бир киши шайхдан эшитса. Агар у билан бошқа биров бўлса: "самиънаа", "ҳаддасанаа" дейди.2. "Қороъту алайҳи" ("мен унга ўқиб бердим"), "ахбаронии қироатан алайҳи" ("унга ривоят ўқилганида менга хабар қилди") – агар шайхга (шайхдан эшитган ривоятни) ўқиб берса.3. "Қуриъа алайҳи ва анаа асмаъу" ("унга ўқилганида мен эшитдим"), "қороънаа алайҳи, ахбаронаа" ("биз унга ўқиб бердик, у эса бизга хабар қилди") – агар шайхга (ривоят бошқа биров томонидан) ўқиб берилганида у эшитиб турган бўлса.4. "Ахбаронии ижазатан" ("менга ижозат бериб хабар қилди"), "ҳаддасании ижазатан" ("менга ижозат бериб сўзлаб берди"), "анбаании" ("менга билдирди"), "ъан фулан" ("фалончидан") – агар ижозат билан ундан ривоят қилса.

Бу (сийғалар) мутааххиринлар (кейинги даврлар уламолари) наздидадир. Аммо қадимгилар эса "ҳаддасании", "ахбаронии" ва "анбаании"ни бир маънода кўришарди. Бу сийғада ҳадисни шайхдан эшитган киши ривоят қиларди. Қолган сийғаларга келсак, ҳадисни олиш ("таҳаммул") турларига бу сийғалар билан киришмаганимиз учун биз уларни қолдирдик.

Ҳадисни ёзиш ("китобат"):Ҳадисни ёзиш орқали нақл қилиш.

Унинг ҳукми: аслидан у ҳалолдир, чунки у бир воситадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Амрга ўзларидан эшитган нарсаларни ёзишга изн берганлар. Бу ҳақда Аҳмад ҳасан санад билан ривоят қилган. Агар бундан шаръий тақиқ хавфи бўлса, у ман қилинади. Муслим ва Аҳмад ривоят қилган – лафз Аҳмадники - ҳадисдаги Пайғамбар соллаллоҳу

Page 47: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

алайҳи васалламнинг: "Мендан Қуръондан бошқа бирон нарсани ёзмангизлар. Мендан кимда-ким Қуръондан бошқа нарсани ёзган бўлса, уни ўчириб ташласин" деган тақиқлари ҳам шундай тушунилади.

Агар Суннатни ёдлаб қолиш ва шариатни етказиш шунга тақалиб (боғланиб) қолган бўлса, унда (ҳадисларни) ёзиш вожиб бўлиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ Азза ва Жалла(нинг йўли)га чақириб ва Унинг шариатини етказиб одамларга ҳадисларини ёздиришлари ҳам шундай тушунилади. "Саҳиҳайн"да54 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга (Макка) фатҳи куни хутба қўидилар. Абу Шоҳ исмли яманлик киши туриб: "Менга ёзиб беринглар, эй Аллоҳнинг элчиси!" деди. Шунда (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Абу Шоҳга ёзиб беринглар", дедилар, яъни у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган хутбани.

Ёзишнинг сифати: ҳадисни ёзганда диққат-эътибор қаратиш лозим. Чунки бу уни нақл қилишнинг иккитадан битта воситасидир. Шунинг учун уни талаффуз нақлидаги каби диққат вожиб бўлади.

Ёзиш икки сифатли: вожиб ва мустаҳсан (яхши, мустаҳаб) бўлади.

Вожиб: ҳадисни тушунарли, очиқ-ойдин хат билан қийинчиликсиз ва тушунмовчиликсиз ёзиш.

Мустаҳсан - қуйидагиларга риоя қилиш:1. Аллоҳнинг исми зикр қилинганида "Таоло" ("Энг олий"), ёки "Азза ва Жалла" ("Қудратли ва Буюк"), ёки "Субҳанаҳу" ("Айбу нуқсондан Пок") ва бошқа мақтов сўзлари билан рамз (қисқартириш) қилмасдан очиқ-ойдин ёзиш.* Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганида "соллаллоҳу алайҳи васаллам", ёки "алайҳис-солату вассалам" деб қисқартирмасдан очиқ-ойдин ёзиш. Ал-Ироқий "Шарҳ ал-Алфия" номли мусталаҳул-ҳадис китобида айтди: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни хатда рамз қилиб икки харф ёки шунга ўхшаб қисқартириш макруҳ бўлади". У яна айтди: "Салавотнинг ёки саломнинг бирини тушириб биттаси билан кифояланиш макруҳ бўлади"55.* Агар саҳобийнинг исми зикр қилинса, "розияллоҳу анҳу" деб ёзиш ва саҳобалардан бирини муайян мақтов ёки дуо билан хослаб шу саҳобийнинг зикрида доимий шиор қилиб қўймаслик. 54 Таржимон изоҳи: "Саҳиҳайн" – икки "Саҳиҳ", яъни Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ"лари.55 Таржимон изоҳи: Яъни "алайҳиссалот" ёки "алайҳиссалом" демасдан, "соллаллоҳу алайҳи васаллам" ёки "алайҳис-салоту вассалам" дейиш.

Page 48: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Масалан, рофизийларнинг Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳақида: "алайҳис-салом", ёки "каррамаллоҳу важҳаҳу" дейишлари каби. Ҳофиз Ибн Касир: "Бу улуғлаш ва ҳурмат қилишга киради. Икки шайх, яъни Абу Бакр ва Умар ҳамда мўминларнинг амири Усмон у кишидан кўра бу (улуғлаш)га авлороқ".56

Аммо Али розияллоҳу анҳуни бошқалардан ташқари "алайҳис-салоту вассалам" дейиш ман қилинади, айниқса бу шиор қилиниб, унинг исми бундан холи бўлмаса, унда буни тарк қилиш таъйин бўлади. Бу ҳақда Ибнул-Қоййим "Жалаул-ифҳам" номли китобда айтган.

* Тобеъин ва ундан кейинги дуога ҳақли бўлган кишининг исми зикр қилинса, "раҳимаҳуллоҳ" деб ёзиш.2. Бошқа нарса билан аралашиб, унга ўхшаб кетмаслик учун ҳадис матнини ажратиб унга ишора қилиш: қавс () ичида, ёки квадрат қавс ичида, ёки иккита думалоқ (юлдузча) шакл ** ичида, ёки шунга ўхшаган рамз билан. 3. Хатони тузатишдаги матбаа қоидаларига риоя қилиш:* Тушиб қолган (сўз, харф) иккита ён томон, ёки тепага, ёки пастга қўйиб, унинг (туриши керак бўлган) ўрнига ишора қилиб таъйин қилиш.* Ортиқча (қўшимча, зиёда) сўзлар бир чизиқ билан биринчи сўздан бошлаб охирги сўзгача унинг остидаги нарса ўқувчига кўринмай қоладиган ҳолда (даражада) бўлмаслиги учун ўчирилади. Агар қўшимча кўп бўлса, унинг биринчи сўзидан олдин "лаа" ("йўқ") сўзи, охирги сўздан кейин эса "илаа" ("гача") ёзилиб, бу икки (сўз) сатрдан сал тепароқ қўйилади. * Агар қўшимча бир сўзнинг такрор келишидан иборат бўлса, унинг охиригиси ўчирилади. Лекин агар иккинчи (такрорланган) сўз ўзидан кейинги сўзга боғлиқ бўлса, унда биринчи такрорланган сўз ўчирилади. Масалан, "абд" сўзи "Абдуллоҳ" сўзида икки марта келса, ёки "имруун" сўзи "имруун муъминун" сўзида такрор келса. Шунда биринчиси ўчирилади. 4. Икки сўз орасини икки сатрга ажратишдан бузуқ (бузилган) маъно тушунилса, улар икки сатрга ажратилмайди. Масалан, Али розияллоҳу анҳунинг сўзлари: "Буширо қотилу ибн Сафия бин-наар" ("Ибн Сафия, яъни аз-Зубайр ибн Аввомнинг қотили дўзах билан башорат қилинди"). "Буширо қотилу"ни бир сатрда, "Ибн Сафия фин-наар"ни бошқа сатрга қўйилмайди57.5. Муҳаддисларнинг орасида машҳур бўлган рамзлардан бошқасидан узоқ бўлинади. Уларнинг ичида қуйидгилари бор:* "санаа", ёки "наа", ёки "дасанаа" "ҳаддасанаа"ни англатиб, "ҳаддасанаа" деб ўқилади.

56 Таржимон изоҳи: Албоний бу масалани тушунтириб айтадики, Али розияллоҳу анҳу "каррамаллоҳу важҳаҳу" дейишга худди қолган хулофои рошидинлар каби лойиқдирлар, лекин бир саҳобийни бошқалардан буни хос қилиб ажратиш шиалар киритган бидъатдир, бу мумкин эмас.57 Таржимон изоҳи: Шунда маъно бузилади: "Қотил башорат қилинди" ва "Ибн Сафия дўзахда" деган маъно чиқиб қолади.

Page 49: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

* "анаа", ёки "арнаа", ёки "абнаа" "ахбаронаа"ни англатиб, "ахбаронаа" деб ўқилади.* "қоф" ҳарфи "қола"ни анлатиб, "қола" деб ўқилади. Кўпчилик "қола"ни рамзсиз тушириб кетади. Лекин ўқилганда уни нутқ (талаффуз) қилиб ўқиш керак.Масалан, Бухорийнинг сўзлари: "Бизга Абу Маъмар сўзлаб берди: "Бизга Абдулворис сўзлаб берди: "Язид айтди: "Менга Муторриф ибн Абдуллоҳ Имрондан сўзлаб берди: "У айтди: "Мен сўрадим: "Эй Аллоҳнинг росули, (унда) нима учун амал қилувчилар амал қилади?" Ул зот айтдилар: "Ҳар ким нима учун яратилган бўлса, шунга муяссар бўлади".

"Қола" ("айтди") сўзи ровийлар орасидан туширилган, лекин ўқилганда у талаффуз қилинади ва бу мисолда: "Бухорий айтди: "Бизга Абу Маъмар сўзлаб берди: "У айтди: "Бизга Абдулворис сўзлаб берди: "У айтди: "Язид айтди: "Менга Муторриф сўзлаб берди ..." ҳадис охиригача. * Агар ҳадиснинг бирдан кўп исноди бўлса, (ح) "ҳа" рамзи бир исноддан иккинчисига ўтишнинг рамзи бўлади. Бу (бошқа иснодга) ўтиш исноднинг охирида бўладими, бир иснодни айтиб турган пайтда бўладими, фарқи йўқ (шу рамз ишлатилаверади), ва унинг сурати талаффуз қилиниб: "ҳаа" дейилади.Исноднинг охиридаги ўтишга мисол:Бухорийнинг сўзлари: "Бизга Яъқуб ибн Иброҳим сўзлаб берди: "У айтди: "Бизга Ибн Улайя Абдулазиз ибн Суҳайбдан сўзлаб берди: "У эса Анасдан, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ("ҳаа") ва бизга Адам сўзлаб берди: "У айтди: "Бизга Шуъба Қатодадан сўзлаб берди, у эса Анасдан, у айтди: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан ҳеч ким мен унга ота-(она)сидан, фарзандидан ва барча одамлардан суюмлироқ бўлмагунимча (комил) иймон келтирган бўлмайди".

Иснод давомида (ичида) бошқа иснодга ўтишнинг мисоли:Муслимнинг сўзлари: "Бизга Қутайба ибн Саъид сўзлаб берди: "У айтди: "Бизга Лайс сўзлаб берди ("ҳаа") ва бизга Муҳаммад ибн Рамҳ сўзлаб берди: "Бизга Лайс Нофиъдан сўзлаб берди, у эса Ибн Умардан, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан, ул зот айтдилар: "Огоҳ бўлингизлар, ҳар бирингиз бошлиқдирсиз, ва ҳар бирингиз бошқараётган нарсангиз ҳақида сўраласизлар (масъулсизлар). Одамларнинг устидаги амир бошлиқдир ва у бошқарувидаги нарса ҳақида масъулдир. Эр киши уйидаги аҳли устидан бошлиқдир ва у улар ҳақида масъулдир. Аёл киши эрининг уйига ва фарзандларига бошлиқдир ва у улар ҳақида масъулдир. Қул ҳожасининг мол-мулкига бошлиқдир ва у бу ҳақда масъулдир. Огоҳ бўлингизлар, ҳар бирингиз бошлиқдирсиз ва ҳар бирингиз бошқарувидаги нарса ҳақида масъулдирсиз".

Page 50: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Ҳадисни девонлаштириш (китобларга жойлаб, тартиблаш)Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва тўрт хулафои рошидларнинг замонларида ҳадислар улардан кейин девонлашгани каби тартибланмаган эди. Байҳақий "Мадхал"да Урва ибн аз-Зубайрдан ривоят қилади, Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳу суннатларни ёздиришни хоҳлаб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари билан бу ҳақда маслаҳатлашдилар. Улар Умарга суннатларни ёздиришга маслаҳат беришди. Умар Аллоҳдан бу ҳақда бир ой давомида истихора қила бошлади (яхшилик сўраб юрди). Бир куни Аллоҳ (Умар)га азм-қарор берганида, у киши айтдилар: "Мен суннатларни ёздиришни хоҳлагандим-у, (лекин) бир қавмни эсладим. Улар сизлардан олдин ўтиб китоблар ёзишди ва шу китобларга берилиб, Аллоҳнинг Китобини тарк қилишди. Мен Аллоҳнинг Китобига ҳеч қачон бирон нарсани чалкаштирмайман".

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ халифалиги бўлганида, бу киши ҳадисларнинг зое бўлиб кетишидан қўрқиб Мадинадаги қозиси Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазмга хат ёздилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини қараб ёзгин. Мен илмнинг йўқолиб, уламоларнинг йўқ бўлиб кетишидан қўрқаман. Фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини қабул қилгин. Илмни ёйинглар ва мажлислар уюштиринглар, токи билмаган одам билиб олсин. Чунки илм сирли бўлиб қолмагунича ҳалок бўлиб (йўқолиб) кетмайди".Яна у киши (турли) дунё чеккаларига бу ҳақда хат ёздилар, сўнг бу (ҳадислар)ни Муҳаммад ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийга девонлаштиришга буюрдилар. Ҳадисларни биринчи бўлиб мўминлар амири Умар ибн Абдулазизнинг буйруғи билан тасниф (тартибли тўплам) қилган киши Муҳаммад ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий бўлди, Аллоҳ уларнинг икковини раҳматига олсин! Бу юзинчи ҳижрий йилнинг бошида эди. Кейин одамлар бунга эргашиб, уларнинг ҳадисларни тасниф қилишдаги йўл (услуб)лари турли бўлди.

Ҳадисларни тасниф қилиш йўллари

Ҳадисларни тасниф қилиш йўллари икки хилдир:

А. Асл таснифиБу услубда ҳадис мусаннифдан бошлаб исноднинг чўққисигача келтирилади. Унинг ҳам бир неча услуби бор. Шулардан:

1. Жузъ (алоҳида китоб)лар бўйича тасниф - илм бобларидан ҳар бирига хос, мустақил жузъ қилинади: намоз бобига хос

Page 51: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

жузъ, закот бобида хос жузъ ва ҳоказо. Бу аз-Зуҳрий ва унинг замонидагиларнинг услуби дейишган58.2. Боблар бўйича тасниф – бир жузъ (китоб)да бирдан кўп боб қилиб уларни фиқҳ ёки бошқа илм бобларининг тартиби каби мавзуларга қараб тартиблаш. Бунинг мисоли: Бухорий, Муслим ва "Сунан" соҳибларининг услуби.3. Санадларга кўра тасниф – ҳар бир саҳобийнинг ҳадисларини бир ўринда қилиш. Шунда Абу Бакр муснадида Абу Бакрдан қилинган барча ривоятлар келтирилади. Умарнинг муснадига Умардан қилинган барча ривоятлар қўйилади ва ҳоказо. Бунинг мисоли Аҳмад ўз "Муснад"ида тутган йўли.Б. Бўлаклар (фуруъ) таснифиБунинг мусаннифлари аслдан олиб уни иснодсиз кўчириб аслга нисбат беришади. Унинг ҳам бир неча услуби бор:1. Боблар бўйича тасниф, бунинг мисоли: Ибн Ҳажар ал-Асқалонийнинг "Булуғул-маром", Абдулғани ал-Мақсудийнинг "Умдатул-аҳком" китоблари.2. Ҳарфлар бўйича тартибланган тасниф. Бунинг мисоли: Суютийнинг "ал-Жомиъус-соғир" ва бошқа китоблар. Бу икки турнинг аҳли ҳадислар ҳосилга ва ҳақиқатга етишишга яқинроқ деб билган бошқа кўп услублари бор.

Олтита она китобБундай сифатлаш қуйидаги асл (асос)ларга ишлатилади:1. "Саҳиҳул-Бухорий" 2. "Саҳиҳул-Муслим" 3. Насоий "Сунан"и 4. Абу Довуд "Сунан"и 5. Термизий "Сунан"и 6. Ибн Можа "Сунан"и.

1. "Саҳиҳул-Бухорий":Бу китобни муаллиф "ал-Жомиъус-саҳиҳ" деб номлаганлар ва олтиюз мингта ҳадисдан (танлаб) чиқарганлар. Бухорий, Аллоҳ у кишини раҳм қилсин, бу китобни тўғрилаш, яхшилаш ва сиҳатга риоя қилиш йўлида меҳнат қилдилар, ҳатто ғусл қилиб икки ракаат намоз ўқиб Аллоҳдан истихора қилмагунларича (яхшилик сўрамагунларича) бирон ҳадис ичига киритмадилар. Ичига Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақат саҳиҳ, муттасил, ровийлари одил ва хотираси яхши бўлган санадни киритдилар. Бу китобни ўн олти йилда тугатдилар. Кейин Бухорий уни Имом Аҳмад, Яҳё ибн Маин, Али ибнал-Мадиний ва бошқаларга кўрсатдилар. Улар бу китобни яхши деб айтиб, унинг саҳиҳлигига гувоҳлик беришди. Уни ҳамма асрларда уламолар қабул қилишган. Ҳофиз Заҳабий: "Бу Ислом китобларининг Аллоҳ Таолонинг Китобидан кейин энг машҳури, буюги ва афзалидир", деганлар. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг таҳрири бўйича такрорларганлар ҳисоби билан ҳадислар сони 7397та, такрорланганларнинг ҳисобисиз 2602та.

58 Таржимон изоҳи: Имом Бухорий "Жузъул-қироа холфал-имам" ("Имомнинг орқасида қироат қилиш жузъи")ни ёзганлар.

Page 52: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Бухорий:Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғира ибн Бардзабаҳ ал-Жуъфий – уларнинг мавлоси (озод қилинган қули) – аслида ал-Форсий. Бу киши Бухорода 194-ҳижрий йилнинг Шаввол ойида туғилиб, онасининг уйида етим бўлиб ўсдилар. 210-йилда ҳадислар талабида йўлга чиқиб шаҳарма-шаҳар кўчиб ҳадисларни излаб юрдилар. Ҳижозда олти йил яшадилар, Шом, Миср, Жазира, Басра, Кўфа ва Бағдодга кирдилар. Бу кишининг хотираси, Аллоҳ уни раҳм қилсин, чўққига етган эди: китобга бир қарашда уни ёдлаб олардилар, дейишади. Бул зот зоҳид ва тақводор бўлиб, султон ва амирлардан узоқ бўлганлар ҳамда шижоатли ва сахий эдилар. У кишини ўз асрида ва ундан кейин уламолар мақташди. Имом Аҳмад айтдилар: "Бунга ўхшаганни Хуросон чиқармаган". Ибн Хузайма: "Осмон остида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийдан кўра кўпроқ билувчи ва кўпроқ ёдлаган киши йўқ". Бу киши фиқҳда мужтаҳид бўлганлар ва бу кишида ҳадисдан истинбот (фикр-хулоса, ижтиҳод) чиқаришда ажойиб диққат бор эди. Бунга Бухорийнинг "Саҳиҳ"идаги бобларнинг номи гувоҳлик беради. Бухорий раҳимаҳуллоҳ Самарқанддан икки фарсах нарида жойлашган Хартанг шаҳрида Рамазон ҳайити кечаси 256-ҳижрий йилда олтмиш икки ёшларига ун уч кун етмаганида вафот этдилар. Ўз китобларида кўп илм қолдириб кетдилар. Аллоҳ у кишини раҳматига олиб, мусулмонлар номидан яхши мукофотласин!

2. "Саҳиҳул-Муслим":Бу машҳур китобни Муслим ибн ал-Ҳажжож раҳимаҳуллоҳ тузиб унда ўз наздларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ бўлган ҳадисларни жамлаганлар. Нававий: "Бу китобда (Муслим) эҳтиёткорликда, усталикда, тақвода, маърифатда етук услубни қўлладилар. Бунга асрлар давомида фақат оз шахслар етишади" деганлар.Муслим бир-бирига муносиб ҳадисларни бир ўринда жамлаб ҳадиснинг йўллари ва лафзларини бобларга тартибланган ҳолда келтирганлар. Лекин бу киши китобнинг ҳажми зиёда бўлмаслиги учун ёки бошқа сабабдан боблар номини келтирмаганлар.Бу китоб шарҳловчиларидан бир гуруҳи унга бобларнинг номларини кўйган. Бу номларнинг энг яхшиси Нававий раҳимаҳуллоҳникидир.Ҳадисларнинг такрорлари билан сони 7275та, такрорсиз эса 4000га яқин. Кўпчилик ёки барча уламолар бу китоб саҳиҳлик бўйича "Саҳиҳул-Бухорий"дан кейин иккинчи ўринда эканлигига иттифоқ қилишган. Иккала китобни солиштиришда шундай дейилди:

Page 53: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Одамлар олдимда Бухорий ва Муслим ҳақида тортишди,"Бу иккисининг қай бири олдинроқ" дейишди,Мен айтдимки: Бухорий саҳиҳликда юқоридир,Муслим эса китоб тузишда чиройлидир.

Муслим:Абул-Ҳусайн Муслим ибн ал-Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Нийсобурий Нийсобур (Нишопур) шаҳрида 204-ҳижрий йилда туғилиб ҳадис талабида (турли) шаҳарларга кўчиб юрганлар. Ҳижоз, Шом, Ироқ, Мисрга сафар қилганлар. Бухорий Нийсобурга келганларида Муслим бу шаҳарда қолиб у кишининг илмига назар солдилар ва ул зотнинг қадамларидан эргашдилар. Бу кишини ҳадис аҳли ва бошқалардан иборат кўпгина уламолар мақташган.Муслим Нийсобурда 261-ҳижрий йилда эллик етти ёшларида вафот этдилар. Муслим ортларидан ўз китобларида кўп илм қолдириб кетдилар. Аллоҳ у кишини раҳм қилиб мусулмонлар номидан яхши мукофотласин!

Иккита фойда:Биринчи фойда:Икки "Саҳиҳ" китоб – "Саҳиҳул-Бухорий" ва "Саҳиҳул-Муслим" Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ бўлган барча нарсани ўз ичига қамраб олмаган. Балки бошқа (ҳадис тўплам)ларида улар иккови ривоят қилмаган саҳиҳ ҳадислар бор. Нававий: "Бухорий ва Муслим фақатгина саҳиҳ ҳадислардан бир тўплам қилишни мақсад қилишган. Худди фиқҳ бўйича мусанниф масалаларнинг бир тўпламини йиғиб барча масалаларни ўз ичига чегаралаб олмагани каби. Лекин агар уларнинг иккаласи ёки икковидан бири тарк қилган ҳадис ташқи кўринишда саҳиҳ бўлиб унинг асоси бу бобга тегишли бўлса ва улар бу ҳадисга ўхшаш ёки унинг ўрнини босадиган бир ҳадис келтиришмаган бўлса (қандай хулосага келинади?). Унда (Бухорий ва Муслим) ҳолатларининг зоҳири шуки, улар бу ҳадисни ривоят қиладиган тақдирда бу ҳадиснинг иллатини кўришган, ёки эҳтимол уни унутишган, ёки (китоб) катталашиб кетишидан хавотир қилишган, ёки улардан бошқаси бунинг ўрнини босади деб ўйлашган, ёки бундан бошқа сабаб бўлган" деганлар.

Иккинчи фойда: Уламолар иттифоқ қилишганки, "Саҳиҳул-Бухорий" ва "Саҳиҳул-Муслим"нинг муттасил ҳолда иккаласи келтирган ривоятлари ҳадис таснифотларининг энг саҳиҳидир. Шайхул-ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Улар иккови бир ҳадисга иттифоқ қилишган (бирга келтиришган) бўлса, бу ҳадис

Page 54: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

албатта саҳиҳ бўлади, бунга шак-шубҳа йўқ". Бу киши яна айтдилар: "Аҳли ҳадислар ("Саҳиҳайн") матнларининг кўпини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни айтганлар деб қатъий илм деб ҳисоблашади".

Баъзи ҳофизлар "Саҳиҳайн" соҳибларининг икки юз ўнта ҳадисини танқид қилиб уларни иккови (ўзларига "Саҳиҳайн"да) лозим қилган даражасидан туширишди. (Бухорий ва Муслим) шулардан 32та ҳадисни бирга келтиришди, Бухорий етмиш саккизтасини ёлғиз ўзлари ривоят қилганлар, Муслим эса юзтасини ўзлари ривоят қилганлар.

Шайхул-ислом Ибн Таймия айтдилар: "Бухорий саҳиҳ деган ҳадисларни (баъзилар "саҳиҳ эмас" деб) инкор қилишди. Буларнинг кўпчилигида Бухорий тортишувда устунроқ келдилар. Лекин Муслимнинг ишида ундай эмас. Бу киши келтирган ҳадисларда тортишилди ва ҳақиқат у киши билан тортишган томондадир, масалан: "Аллоҳ ерни шанба куни яратди" ва "кун тутилгандаги намоз(нинг ҳар ракаати)да уч ва тўрт руку" деган ҳадисларда"59. Бухорий ва Муслим(нинг ҳадислари) танқид қилинган сўзларга икки хил: умумий ва тафсилий жавоб берилди.

1. Умумий (мужмал) жавоб. Ибн Ҳажар ал-Асқалоний "Фатҳул-Борий" муқаддимасида: "Бухорий, кейин эса Муслимнинг ўз асрларида ва улардан кейинги асрларда бу фаннинг имомлари ичида саҳиҳ ва иллатли (ҳадислар)ни билишда пешқадам эканлигида шак-шубҳа йўқ. Уларни танқид қилганнинг сўзига эътибор берилган тақдирда ҳам, бу сўз (Бухорий ва Муслим) саҳиҳ деган

59 Таржимон изоҳи: юқорида Али розияллоҳу анҳунинг кусуф (кун тутилгандаги) намознинг ҳар ракаатида икки рукуъдан кўп қилганлари ҳақидаги ривоят борасида сўз борганда бу ривоятлар саҳиҳ ривоятларга зид келадиган заиф ва шоз эканлиги баён қилинди. "Аллоҳ ерни шанба куни яратди. Якшанба куни эса унда тоғлар яратди. Дарахтларни душанба куни яратди. Меҳнат қуролларини (яъни уларнинг хом-ашёси бўлган ер ости қазилма-заҳираларни) сешанба куни яратди. Нурни чоршанба куни яратди. (Ерда) ҳайвонларни пайшанба куни таратди. Одамни эса жума куни асрдан кейин охирги яратилган махлуқ қилиб яратди: жума кунининг аср ва тун орасидаги охирги соатда (яратди)" деган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисига (№2789) келсак, у саҳиҳ бўлиб иккита йўл билан келган: Исмоил ибн Умайя ва ал-Ҳажжож ибн Муҳаммаддан. Буларнинг иккови Аййуб ибн Холиддан ривоят қилган. Исмоил ибн Умайя Ибн Ҳажар "Тақриб"да айтганларидек "сиқот сабт". Шунинг учун Исмоил ибн Умайя ривоят қилган санадни: "Баъзилар буни: "Исмоил ибн Умайя (матрук бўлган) Иброҳим ибн Абу Яҳёдан, у эса Аййуб ибн Холиддан олган" деб айтишган" деган даъво билан рад қилишган. Бу рад этилади. Чунки Исмоил ибн Умайя сиқот сабт. Унинг бу ривоятидан кўра "баъзилар" деб номланган номаълум кишининг ривоятини устун қўйишга нима асос бор? Бунинг устига ал-Ҳажжож ибн Муҳаммаддан иккинчи йўл ҳам бор. Аййуб ибн Холидни "лаййин" (Ҳофиз ибн Ҳажар "Тақриб"да шундай деганлар) деб уни рад қилиш эса нотўғридир, чунки уни "лаййин" деб Аздийдан бошқа ҳеч ким айтмаган. Аздийнинг ўзи муҳаддислар наздида "лаййин"дир. "Бу ривоят Қуръонга зид келади" деган даъвога ҳам жавоб берилган.

Page 55: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

сўзга тескари бўлади. Улар икковининг сўзлари бошқалардан ушбу масалада устунлигида шак-шубҳа йўқ. Шундай қилиб умумий тарзда эътироз даф қилинади".

2. Муфассал жавоб эса: Ибн Ҳажар ўша муқаддимасида "Саҳиҳул-Бухорий"даги ҳар бир ҳадис ҳақида тафсилий жавоб бердилар. Ар-Рошид ал-Аттор Муслимдаги ҳадисларга айтилган танқидга китоб ёзиб ҳар бир ҳадисга жавоб бериб чиққанлар. Ал-Ироқий "Шарҳ ал-алфия" мусталаҳул-ҳадис китобида айтдилар: "Бу киши (ар-Рошид ал-Аттор) "Саҳиҳайн"даги заифга чиқарилган ҳадислар(ни ҳимоя қилиб улар)га жавоб тарзида ёлғиз ўзи китоб ёзди. Ким бу масалада қўшимча (маълумот)ни истаса, ўшанга мурожаат қилсин, унда фойдалар ва муҳим нарсалар бор".

3. Насоий "Сунан"иАн-Насоий раҳимаҳуллоҳ "Ас-Сунан ал-Кубро" китобини ёзиб унда саҳиҳ ва иллатли ҳадисларни тўпладилар. Кейин уни қисқартирилган ҳолда "Ас-Сунан ас-Суғро" китобида келтириб, уни "Ал-Мужтаба" деб номладилар. Бу китобда Насоий ўз наздларида саҳиҳ ҳадисларни тўпладилар. "Насоий ривоят қилган" дейилганда ана шу китоб ("Сунан сўғро") назарда тутилади.

"Ал-Мужтаба" сунанлар ичида заиф ҳадислари ва жарҳ қилинган ровийлари энг кам бўлган китобдир. Унинг даражаси "Саҳиҳайн"дан кейин туради. У ровийлар жиҳатидан Абу Довуд ва Термизий "Сунан"ларидан олдин туради, чунки муаллиф ровийларни текширишда қаттиқ бўлганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Абу Довуд ва Термизий ривоятларини келтирган қанчадан-қанча ровийлар борки, Насоий уларнинг ҳадисларини келтиришдан узоқ бўлган. Балки "Саҳиҳайн"даги бир гуруҳ ровийларнинг ҳадисларини (Насоий) келтиришдан сақланган".

Умуман олганда, Насоийнинг "ал-Мужтаба"даги шарти "Саҳиҳайн"даги шартлардан кейин туради.

Ан-Насоий:Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Шуъайб ибн ибн Али ан-Насоий. Насавий ҳам дейишади. Бу кишининг нисбалари Хуросондаги машҳур Насо (Насаа) шаҳридан олинган. Насоий 215-йилда Насода туғилганлар. Сўнгра ҳадис талабида сафарга чиқдилар ва Ҳижоз, Хуросон, Шом, Жазира ва бошқа ерларнинг аҳлидан ҳадис эшитдилар. Мисрда кўп турдилар, у ерда таснифотлари кўп тарқалди. Кейин Димашққа йўл олдилар ва у ерда имтиҳон-фитнага йўлиқиб 303-йилда Фаластиндаги Рамла шаҳрида саксон саккиз ёшда вафот этдилар.

Page 56: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Ўзларидан кейин бу киши ҳадис ва (ҳадислар) иллат(и) борасида кўп таснифотларни қолдирдилар. Аллоҳ у кишини раҳм қилиб мусулмонлар номидан яхши мукофотласин!

4. Абу Довуд "Сунан"иБу китобдаги ҳадислар сони 4800та етади. Муаллиф уларни беш юз мингта ҳадисдан танлаб олдилар ва бу китобда аҳком ҳадислари билан чекландилар. У киши: "Мен бу ерда саҳиҳ (ҳадислар)ни ва уларга ўхшаш ва яқин (ҳадислар)ни зикр қилдим. Китобимда жуда заиф бўлган нарсаларни мен баён қилдим. Бу китобда матрук ровийдан бирон ҳадис йўқ. Мен у ҳақда ҳеч нарса зикр қилмаган бўлсам, у солиҳ (яхши ҳадис)дир. Буларнинг баъзилари баъзисидан саҳиҳроқ. "Сунан" китобига мен қўйган ҳадисларнинг кўпи машҳурдир" дедилар.

Суютий айтдилар: "Эҳтимол, "солиҳ"дан мурод эътибор жиҳатдан солиҳ, ҳужжатга олиш жиҳатидан эмас. Шундай қилиб бу заифларни ҳам ўз ичига олади. Лекин Ибн Касирнинг айтишича (Абу Довуд)дан шундай нарса ривоят қилинади: "Мен сукут сақлаган нарса ҳасандир". Агар бу сўз саҳиҳ бўлса, унда ишкал (қийинчилик) йўқ". Яъни "солиҳ"дан мурод ҳужжатга келтириш солиҳ (яхши) экан (деб тушунамиз) ва шунда қийинчилик йўқолади. Ибн Салоҳ айтди: "Шунга биноан, агар унинг китобида мутлақ (баёнсиз) равишда зикр қилиниб, "Саҳиҳайн"нинг биронтасида бўлмаса, ва ҳеч ким унинг саҳиҳлиги ҳақида айтмаган бўлса, биламизки, бу Абу Довуднинг наздида ҳасан ҳадислардандир". Ибн Манда айтди: "Агар Абу Довуд бу боб (масала)да бошқа ҳадис топмаса, заиф иснод(ли ҳадис)ни ҳам келтирарди. Чунки унинг наздида кишиларнинг фикридан кўра бу (заиф ҳадис) кучлироқ бўлган".

Абу Довуд "Сунан"и фуқаҳолар орасида машҳур бўлган, чунки у аҳком ҳадисларини жамлаган. Унинг муаллифи бу китобни Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга кўрсатганларини айтганлар. (Аҳмад) уни гўзал ва яхши деб билганлар. Ибнул-Қоййим "Таҳзиб"ларининг муқаддимасида унга етук мақтовлар айтганлар.

Абу Довуд:

Сулаймон ибн ал-Ашъас ибн Исҳоқ ал-Аздий ас-Сижжистоний Сижжистонда 202-йилда туғилганлар. Бу киши ҳадис талабида сафар қилиб Ироқ, Шом, Миср, Хуросон аҳлидан ҳадислар ёзиб олганлар, Аҳмад ибн Ҳанбал ҳамда Бухорий ва Муслимнинг бошқа шайхларидан ҳадис олганлар.

Page 57: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Уламолар у кишини мақтаб комил хотира, ўткир фаҳм ва тақво билан сифатлашган. Бу киши Басрада 275-йилда етмиш уч ёшда вафот этдилар. Абу Довуд ўзларидан сўнг китобларида кўп илм қолдириб кетдилар. Аллоҳ у кишини раҳматига олиб мусулмонлар номидан яхши мукофотласин!

5. Термизий "Сунан"иБу китоб яна "Жомиъут-Тирмизий" деган ном билан машҳур бўлган. Термизий раҳимаҳуллоҳ уни фиқҳ боблари бўйича ёзиб, ичида саҳиҳ, ҳасан ва заифлар ҳадисларни келтириб ўз ўрнида ҳар бир ҳадиснинг даражасини ва заифлик сабабини баён қилганлар. Саҳобалар ва улардан бошқа илм аҳлидан ким бу ҳадисга амал қилганлигига эътибор берганлар. Охирида уни "иллатлар" мавзусидаги китоб қилиб унда муҳим фойдаларни жамлаганлар.

(Термизий) айтдилар: "Бу китобда бўлган ҳамма ҳадислар амал қилинадиган ҳадислардир. Фақат иккита ҳадисдан ташқари у (ҳадислар)ни баъзи олимлар олишган. (Бу икки ҳадис:) Ибн Аббоснинг ҳадиси: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада пешин ва аср ҳамда шом ва хуфтонни хавф ва сафарда бўлмаган ҳолда жамлаб ўқидилар"60. (Иккинчи ҳадис:) Агар (маст қилувчи ичимлик) ичса, дарра уринглар. Агар яна қайтарса, тўртинчисида уни қатл қилинглар"61.

Бу китобда бошқа китобларда бўлмаган фиқҳий ва ҳадисий фойдалар келган. Муаллиф бу китобини Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон олимларига кўрсатганларида уни яхши деб баҳолашган.

Ибн Ражаб айтдилар: "Билгин, Термизий ўз китобида саҳиҳ, ҳасан ва ғариб ҳадисларни келтирган. У келтирган

60 Таржимон изоҳи: бу ҳадисни баъзилар амалга олишган. Муслимда (№705) бу ҳадис "хавф ва ёмғир бўлмаганда" деган лафз билан келган. Нававийнинг "Саҳиҳул-Муслим" шарҳида айтишларича, Аҳмад, Қози Ҳусайн, Ҳаттобий, Мутавалли, Руяний буни касаллик ва бошқа узрларда жам қилиш деб тушунишган. Нававий яна айтдиларки, бир гуруҳ имомлар ҳожат бўлганда одат қилмасдан сафарда бўлмаган ҳолда бу намозларни жам қилишни жоиз деб билишган. Бу Ибн Сийрин, Ашҳоб, Қаффол Шоший, бир гуруҳ муҳаддислар, Ибнул-Мунзир фикридир. Ибн Таймия ошпазлар ва нонвойларга мулкига зиён етиш хавфи бўлса, намозларни жамлаш мумкинлиги ҳақида ҳанбалийларнинг фикрларини келтирганлар. Баъзилар буни қаттиқ совуқ (қор) бўлганда Аллоҳдан қўрққан ҳолда ва вазиятни тўғри идроқ қилиб тушунган ҳолда жамоат учун намозларни жам қилиш мумкин дейишган.61 Термизий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни (№1444) мансуҳ эканлиги ҳақида сўзларни келтирганлар. Абу Довуд бундай фикрни Зуҳрий раҳимаҳумаллоҳдан келтирганлар. Лекин Аллома Аҳмад Шокир Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларига ёзган баҳсларида (№6197) буни мансуҳ дейиш қуруқ даъво деганлар.

Page 58: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

ғарибларнинг баъзилари мункар, айниқса фазоил (фазилатли амаллар)да, лекин у кўпинча буни баён қилган. Бу киши (китобида) ёлғонда гумон қилинган, бу гумонда (муҳаддислар) иттифоқ қилган кишидан ёлғиз санад билан ҳадис келтирганини билмайман. Тўғри, хотираси заиф ва кўпроқ ҳадислари заиф бўлган кишилардан ҳадис келтирган, лекин буни кўпинча баён қилиб у ҳақда сукут сақламаган".

Ат-Термизий:Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Сура ас-Суламий ат-Термизий Жайҳун тарафидаги Термиз шаҳрида 209-йилда туғилганлар. Бу киши шаҳарларни кезиб Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон аҳлидан ҳадисларни эшитганлар.

Олимлар унинг имом ва буюк эканлигига иттифоқ қилишган. Ҳатто Бухорий, гарчи унинг шайхи бўлган бўлсалар ҳам, унга суянганлар ва ундан (илм) олганлар.

Термизий Термиз шаҳрида 279-ҳижрий йилда етмиш ёшда вафот этдилар. Бу зот ҳадислар иллати ва бошқа масалада фойдали бўлган кўп таснифотлар қилганлар, Аллоҳ у кишини раҳматига олиб мусулмонлар номидан яхши мукофотласин!

6. Ибн Можа "Сунан"и:Бунинг муаллифи китобида бобларга бўлиб тартиблаган ҳадисларнинг сони 4341га етади. Кейинги давр уламолари орасида машҳур бўлгани каби бу китоб ҳадис асослари бўлмиш "Олтита она китоб"дан олтинчисидир. Фақат бу китоб "Сунан"лар: Насоий, Абу Довуд, Термизий "Сунан"лари ичида энг кичик мартабада туради. Ҳатто машҳур бўлган фикр бўйича (Ибн Можа) ёлғиз ўзлари келтирган ҳадис кўпинча заиф бўлади. Лекин Ҳофиз Ибн Ҳажар ал-Асқалоний айтдиларки: "Бу менинг тадқиқотимга кўра мутлақ эмас. Аммо умуман олганда ичида мункар ҳадислар ҳам бор. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз". Заҳабий бундай дедилар: "Ичида мункарлар бор ва озгина мавзуъ ҳадислар ҳам бор". Суютий айтдиларки: "Бу киши ёлғонда гумон қилинган ва ҳадисларни ўғирлаган ровийлардан ёлғиз ўзлари ҳадис келтирдилар. Ўша ҳадисларнинг баъзилари фақат ўшандай одамлар томонидан (ривоятидан) маълум".

Бу киши кўпчилик ҳадисларини олтита китобнинг барчаси билан ёки баъзилари билан шерик ҳолда келтирганлар. Ёлғиз ҳолда келтирганлари эса 1339та ҳадис бўлади. Буни Устоз Муҳаммад Фуад Абдулбоқий раҳимаҳуллоҳ текшириб чиққанлар.

Page 59: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Ибн Можа:Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Можа (сукунли "ҳ" билан, баъзилар "та" билан дейишди) ар-Рибъий – уларнинг мавлоси – ал-Қазвиний.Бу киши Қазвинда (ажамий Ироқдан) 209-ҳижрий йилда туғилганлар. Ҳадис талабидаРай, Басра, Кўфа, Бағдод, шом, Миср, Ҳижозга сафар қилганлар ва улар аҳлининг кўпидан (илм) олдилар.

Ибн Можа 273-ҳижрий йилда олтмиш тўрт ёшда вафот этдилар. Бу киши бир қатор фойдали таснифотларни қолдирдилар, Аллоҳ у кишини раҳм қилиб мусулмонлар номидан яхши мукофотласин!

Имом Аҳмад "Муснад"иМуҳаддислар муснадларни "Саҳиҳайн" ва "Сунан"лардан кейин учинчи ўринга қўйишади. Муснадларнинг энг қадрли ва энг фойдалиси "Имом Аҳмад Муснади"дир. Қадимда ва яқинда ҳам муҳаддислар унинг суннат китобларининг энг кўп тўпланганлиги, энг кўп ўзига қамраб олганлиги, мусулмон киши дини ва дунёсида унга муҳтож бўлганлигига гувоҳлик беришган. Ибн Касир айтдилар: "Аҳмад "Муснад"ининг кўплигида ва матн келишининг гўзаллигида тенги йўқдир". Ҳанбал айтди: "Отам мени, Солиҳ ва Абдуллоҳни йиғиб бизга "Муснад"ларини ўқиб бердилар. Биздан бошқа киши уни эшитмади. Кейин айтдиларки: "Бу китобни мен еттиюз эллик мингтадан кўп ҳадисдан йиғиб олдим. Мусулмонлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайси ҳадисида ихтилоф қилишган бўлса, унга мурожаат қилинглар. Агар бу (китоб)нинг ичида уни топсангизлар (яхши), бўлмаса, у ҳужжат эмас". Лекин Заҳабий айтдиларки: "Бу сўз (Аҳмаддан) кўпинча бўладиган ҳолатларга айтилган (ҳаммасига эмас). Чунки бизда "Саҳиҳайн", "Сунан"лар ва жузъларда учрайдиган кучли ҳадислар борки, улар бу "Муснад"да мавжуд эмас".

(Аҳмад ибн Ҳанбал)нинг ўғли Абдуллоҳ унга отасидан ривоят бўлмаган қўшимчаларни қўшди, у "Завоид Абдуллоҳ" ("Абдуллоҳ қўшимчалари") деб танилган. Абу Бакр ал-Қотиъий – бу киши Абдуллоҳдан, у эса отасидан ривоят қиларди – Абдуллоҳ ва унинг отаси (Аҳмад ибн Ҳанбал)дан бўлмаган бошқа қўшимчаларни қўшди.

"Муснад"нинг ҳадислари такрорланганлари билан 40000га етади, такрорланганлари туширилганида 30000га етади.

Page 60: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

(Аҳмад) "Муснад"ининг ҳадислари ҳақида уламолар фикрлари:(Аҳмад) "Муснад"и ҳақида уламолар уч хил фикр айтган:1. Ундаги барча ҳадислар ҳужжатдир.2. Унинг ичида саҳиҳ, заиф ва мавзуъ (тўқима) ҳадислар бор.

Ибн ал-Жавзий "Мавзуъат"ида йигирма тўққизта ҳадисни бу ("Муснад")дан зикр қилди. Ал-Ироқий бунга яна тўққизта ҳадисни қўшиб бир жузъда тўплади.

3. Унинг ичида саҳиҳи ва ҳасанга яқин бўлган заифи ҳам бор, лекин мавзуъ ҳадислари йўқ. Бу фикрни шайхул-Ислом Ибн Таймия, Заҳабий, Ҳофиз Ибн Ҳажар ва Суютий қўллашган. Шайхул-ислом айтдилар: "Аҳмаднинг "Муснад"идаги шарти Абу Довуднинг "Сунан"идаги шартидан кўра кучлироқ. Абу Довуд баъзан шундай ровийлардан ривоят қилганки, улардан Аҳмад "Муснад"ида юз ўгирган эди. Аҳмад ўз "Муснад"ида ўзининг наздида ёлғон билан танилган ровийлардан ҳадис ривоят қилмасликни шарт қилган, гарчи бунинг ичида заифлари бўлса ҳам. Кейин унга ўғли Абдуллоҳ ва Абу Бакр ал-Қотиъий қўшимчалар қилди, улар ("Муснад")га қўшилди. Уларнинг ичида кўпгина мавзуъ ҳадислар бор. Илми йўқ киши бу Аҳмаднинг "Муснад"идаги ривояти деб гумон қилди".

Шайхул-ислом раҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан шу нарса аён бўладики, ушбу уч фикрни ўзаро мувофиқлаштирса бўлади. "Унинг ичида саҳиҳи ва заифи бор" деганларнинг сўзи унинг барчаси ҳужжат эканини йўққа чиқармайди. Чунки заиф ҳасан лиғойриҳига айланса, ҳужжат бўлади. "Ичида мавзуълари бор" деганлар(нинг сўзи) эса Абдуллоҳ ва Абу Бакр ал-Қотиъийнинг қўшимчалари билан тушунилади.

Ҳофиз Ибн Ҳажар бир китоб ёзиб уни: "Ал-Қовлул-мусаддад физ-забби анил-муснад" ("Муснадни ҳимоялаш борасида тўғриланган сўз") ва унда ал-Ироқий мавзуъ деб ҳукм қилган ҳадисларни зикр қилганлар. Яна унга Ибн ал-Жавзий зикр қилган ҳадислардан ўн бештасини келтириб уларга бирма-бир жавоб бериб чиқдилар. Суютий эса (Ибн Ҳажарга) эргашиб Ибн ал-Жавзий зикр қилган ва (Ибн Ҳажар) қолдириб кетган ўн тўрт ҳадисни "Аз-Зайлул-мумаҳҳад" деб номлаган бир жузъда келтирди. Уламолар бу "Муснад"га тегишли мухтасар қилувчи (қисқартирувчи), шарҳ қилувчи, тафсир қилувчи, тартибловчи таснифлар ёзишди. Уларнинг энг гўзали: "Ал-Фатҳур-Раббоний литартиби муснадил-имам Аҳмад ибн Ҳанбал аш-Шайбоний". Уни Соатий номи билан машҳур бўлган Аҳмад ибн Абдурраҳмон ал-Банно ёзган. Бу киши уни етти қисмга бўлган: биринчи қисм - тавҳид ва дин усули (асоси, ақидаси), охириги қисм – Қиёмат ва охират ҳолатлари, ҳамда бобларга чиройли равишда тартиблаган.

Page 61: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

(Сўнгра) буни комил ҳолатга келтириб унга шарҳ ёзган ва уни: "Булуғул-амааний мин асрорил-фатҳир-раббаний" деб номлаган. Бу исм номланган нарсага мутобиқ (мувофиқ)дир, чунки у ҳадисий ва фиқҳий жиҳатлардан жуда фойдалидир. Бутун оламларнинг роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Аҳмад ибн Ҳанбал:Имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал аш-Шайбоний ал-Марвазий, кейин ал-Бағдодий. Бу киши 164-ҳижрий йилда туғилганлар. Сўнгра Бағдодга эмизикли бола бўлганида олиб кетилганлар. Баъзилар у киши Бағдодда туғилган дейишди. Аҳмад ибн Ҳанбал етим бўлиб ўсиб, шаҳарлар ва дунёни ҳадис талабида кезганлар ва ҳадисларни ўз замонасининг шайхларидан Ҳижоз, Ироқ, Шом, Яманда эшитганлар. Бу киши Суннат ва фиқҳга жуда катта эътибор берганлар, ҳатто аҳли ҳадислар у кишини ўз имоми ва фақиҳи деб санашган.

Аҳмад ибн Ҳанбал ўз замони ва кейинги замон уламолари мақташган. Шофеъий айтдилар: "Мен Ироқдан йўлга чиқдим ва Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра яхшироқ, илмлироқ, тақводорроқ ва Аллоҳдан қўрқадиганроқ кишини кўрмадим". Исҳоқ ибн Роҳавайҳ айтдилар: "Аҳмад Аллоҳ билан Унинг ердаги бандалари орасидаги ҳужжатдир". Ибнул-Мадиний айтганларки: "Албатта Аллоҳ бу динни Абу Бакр ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Ридда куни62, Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ билан эса Миҳна куни63 қувватлади". Заҳабий: "Фиқҳ, ҳадис, ихлос, тақвода имомлик бу кишида ниҳоя (чўққи)га етган. Бу киши сиқот, ҳужжат, имом эканлигига ижмоъ қилишган".

Аҳмад ибн Ҳанбал Бағдодда 241-ҳижрий йилда етмиш етти ёшда вафот этганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбал умматга кўп илм ва тўғри манҳаж (услуб) қолдириб кетганлар. Аллоҳ у кишини раҳматига олиб мусулмонлар номидан яхши мукофотлар берсин!

Олим ва илм ўрганувчининг одоблариИлмнинг фойдаси ва самарасидан билганига амал қилишдир. Кимки билганига амал қилмаса, унинг илми унга мусибат (ёмон оқибат) ва Қиёмат куни унга қарши ҳужжат бўлади. Худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам

62 Таржимон изоҳи: Ридда куни баъзи араб қабилалари диндан қайтган эди.63 Таржимон изоҳи: Мўтазилийлардан таъсирларган баъзи халифалар имтиҳон уюштириб ва куч ишлатиб олимларни "Қуръон – махлуқ" деган мўтазилий ақидага кўндирмоқчи бўлишган. Ўша оғир кунларда Аҳмад ибн Ҳанбал қамоққа ташлансалар ҳам ақидаларини ўзгартиришдан бош тортдилар ва охири аҳли суннат ақидаси ғолиб бўлди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Page 62: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

айтганлари каби: "Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир". Ҳар бир олим ва илм ўрганувчининг риоя қилиши керак бўлган одоблари бор. Бунинг баъзиларида иккаласи муштарак, баъзилари иккаласидан бирига хосдир.

Муштарак одоблардан:1. Илм ўрганиш ва ўргатишдан, Унинг шариатини ёдлаш (риоя қилиш, сақлаш)дан ва нашр қилишдан, Унинг шариатига нисбатан (ўзининг) ва умматнинг жаҳолатини кўтаришдан Аллоҳга яқинлашиш нияти билан ниятни холис қилиш. Кимки илм ўрганишдан дунёдан бирон нарсани ният қилса, ўзини азоб-уқубатга кўндаланг қилган бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган ҳадисда ул зот айтдилар: "Кимки Аллоҳнинг Юзи исталадиган илмни фақат дунё матосига етишиш учун ўрганган бўлса, Қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам сезмайди". Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан).Яна ул зотдан ривоят қилинадики: "Кимки олимлар билан мусобақалашиш, ёки аҳмоқлар билан тортишиш, ёки одамларнинг юзларини ўзига қаратиш учун илм талаб қилса, Аллоҳ уни дўзахга киритади", Термизий ривоят қилганлар64.

2. Илмига амал қилиш. Кимки илмига амал қилса, Аллоҳ унга билмаган илмини мерос қилиб беради. Аллоҳ таоло айтади: "Ҳидоят йўлига юрганларга (Аллоҳ) ҳидоятини зиёда қилиб тақволарини беради" (Муҳаммад-17).Кимки илмига амал қилишни тарк қилса, Аллоҳ илмини йўқ қилиб юборишига яқин қолади. Аллоҳ Таоло айтади: "Улар аҳдларини бузганлари учун Биз уларни лаънатлаб қалбларини қаттиқ қилиб қўйдик. Улар сўзларни ўзгартириб, уларнинг ўринларини алмаштиришади. Улар (Биз) ўргатган нарсадан насибани унутишди" (Моида-13). 3. Фазилатли ахлоқлардан бўлмиш виқор (жиддийлик, оғир-босиқлик), истараси иссиқ бўлиш, хушмуомала, яхшилик қилиш ва озорларга сабр қилиш ва шариат ҳамда соғлом урф мақтаган бошқа хулқлар билан хулқланиш. 4. Паст ахлоқлардан бўлмиш фаҳш, сўкиш, озор, қаттиқлик, нутқдаги ва ташқи кўринишдаги қораланган енгилтаклик ва шариат ҳамда соғлом урф қоралаган бошқа хулқлардан четда бўлиш.

Муаллим (илм ўргатувчи)га хос бўлган одоблардан:1. Барча воситалар билан илмни нашр қилишга бўлган иштиёқ. Илмни уни талаб қилганга хурсандчилик (ёки тезлик) ҳамда бағрикенглик билан бериш. Аллоҳ унга илм ва

64 Таржимон изоҳи: Термизий №2654, "Саҳиҳ жомиъус-соғир" №6383, "Саҳиҳ ат-тарғиб ват-тарҳиб" №106.

Page 63: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

нур неъматларини берганлигидан ва ундан илмни мерос қилиб олаётганга енгил бўлаётганидан қувониш. Одамлар унинг тушунтиришига муҳтож бўлганида ва ундан тўғриликни истаб савол берганида илмни яширишдан жуда ва жуда ҳазир бўлиш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган ҳадисда ул зот айтдилар: "Ким билган илми ҳақида сўралганида уни яширса, Қиёмат куни дўзах ўтидан бўлган юган билан жиловланади". Аҳмад, Абу Довуд ва Термизийнинг (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан) ривояти. 2. Сабрлиларнинг ажрига етишиш учун илм ўрганувчиларнинг озорлари ва унга нисбатан ёмон муомалаларига сабр қилмоқ ва уларни одамлардан бўлган озорларини кўтариш ва сабр қилишга ўргатмоқ. Лекин шу билан бирга уларнинг дилларидаги (ўзига нисбатан) ҳайбатни йўқотиб қўйиб уларни таълимидаги меҳнатини зое қилмаслик учун уларни кузатиб, тўғри йўлга йўналтириб, улар ёмон иш қилганларида уларга ҳикмат билан танбеҳ бериб туриш керак.3. Талабалар олдида дин ва хулқда керакли даражада бўлиш, чунки муаллим шогирди учун энг катта намунадир. У (шогирд) муаллимнинг дини ва ахлоқи акс этадиган ойнадир. 4. Шогирдларга илмни етказишда энг яқин йўлни танлаш ва бунга тўсқинлик қиладиган нарсаларни ман қилиш. Ибораларни баён қилиш ва ҳужжат (ишора, аломат)ларни изоҳлаш. Уларни бошқаришга имконият бўлиши, унинг сўзини тинглашлари ва йўлларига ижобат қилишлари учун уларнинг қалбларига муҳаббатни солиш.

Илм ўрганувчига хос бўлган одоблардан:1. Илмга етишишга жаҳд-меҳнатини баҳш қилиш, чунки

илмга тананинг роҳати билан етишилмайди, ҳамда илмга олиб борувчи барча йўлларга киришиш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида: "Кимки илм талабида йўл олса, Аллоҳ унга шу билан жаннат йўлини осон қилиб қўяди". Муслим ривояти.

2. Дини ва дунёсида муҳтож бўлган илмда энг муҳимдан бошлаб муҳимликда даражама-даражали бўлиш. Чунки бу ҳикматдандир. "Кимга ҳикмат берилган бўлса, дарҳақиқат, кўп яхшилик берилгандир" (Бақара-269).

3. Илм талабида тавозуъли (камтарли) бўлиш, яъни топилган фойда сабабли бирон шахс устидан кибрли бўлмаслик. Чунки илмга тавозуъли бўлиш кўтарилишдир, унинг талабида хокисор бўлиш иззатдир. Қанчадан қанча шахслар борки, умуман олганда уларнинг илми сендан камроқ, лекин уларда бирон бир масалада сенда йўқ бўлмаган илми бор.

4. Муаллимни унга лойиқ равишда ҳурмат ва эҳтиром қилиш. Чунки холис муаллим ота ўрнида бўлади. У

Page 64: Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

жонини ва қалбини илм ва иймон билан озиқлантиради. Илм ўрганувчи муаллимини ҳаддан ошмасдан ва камчиликка йўл қўймасдан ҳурмат-эҳтиром қилиши унинг ҳақидандир. Мусобақага чақириш ва кибрланиш учун эмас, балки изланиш (мақсадида) ва тўғриликни сўраш (мақсадида) унга савол бериш. Муаллимдан баъзан пайдо бўладиган жафо, қўполлик ва урушишни ўзига қабул қилиб олмаслик лозим. Чунки айрим ҳолда у ташқи сабабдан таъсирланади. Шунинг учун ундан (ўша ташқи сабаблар келган пайтда) хотиржамлик ва тинчлик пайтида олгани каби қабул қилмаслик лозим.

5. Ўрганган нарсасини дилига ёки ёзувига эслаш, ёдлаш ва сақлаб қолишга бўлган қизиқиш. Чунки инсон унутишга нишон бўлади. Агар у бундай (ёдлаш)га қизиқмаса, ўрганган нарсани унутади ва илми ундан зое бўлади. Дарҳақиқат, айтилганки:

Илм овдир, Ёзиш эса жиловдир.Овланган нарсангни ишончли арқон ила боғла(ш ақлликдир). Овланган оҳуни халойиқ орасида бўш қолдириш аҳмоқликдир.

Ёзилган нарсаларни йўқолишдан сақлаш ва уларни офатлардан эҳтиёт қилишга эътибор бериш лозим, чунки улар унинг ҳаётидаги заҳирадир ва ҳожат пайтидаги мурожаат манбасидир.

Шу ерда "Мусталаҳул-ҳадис" китобининг иккинчи қисми тугади ва шу билан бу китоб муаллиф Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймийн қўли билан 1396-ҳижрий йилнинг 16-Робиъ ал-Охирнинг пайшанба кунида тамом бўлди.

محمد نبينا على وسلم الله وصلى الصالحات، تتم بنعمته الَذي لله والحمدالدين. يوم إلى بإحسان لهم والتابعين وأصحابه آله وعلى