РЎЗИЕВ - uzgeo.uzuzgeo.uz/hujjat/maqola/b253c4a5-271d-42c1-b39b-4efa29c72a4a.pdf ·...

387

Upload: others

Post on 02-Mar-2020

179 views

Category:

Documents


5 download

TRANSCRIPT

  • 1

    РЎЗИЕВ АБДИМЎМИН НОРМУРОДОВИЧ

    География фанлари доктори,

    профессор.

    (1936-2001)

    Қололмас жаҳон ичра мангу киши,

    Фақат қолгусидир яхши номи, қилган иши.

  • 2

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

    ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ЎЗБЕКИСТОН ГЕОГРАФИЯ ЖАМИЯТИ

    ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

    “ЎЗБЕКИСТОНДА ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБ

    МУАММОЛАРИ”

    РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

    МАТЕРИАЛЛАРИ

    Термиз, 2016 йил 15-декабр.

    Термиз 2016 й

  • 3

    Мазкур тўпламда ҳозирги замон географик тадқиқотлари доирасидаги

    мавжуд муаммоларга бағишланган мақола ва тезислар ўрин олган. Шунингдек,

    география фани ва қадриятлар, табиий география ва атроф-муҳитни муҳофаза

    қилиш муаммолари, иқтисодий - ижтимоий география, геосиѐсат ва

    демографиянинг долзарб муаммолари, гидрология, гидрометеорология,

    геодезия ва картография, география таълими методикаси, топонимика, тарихий

    география ва ўлкашунослик масалалари қамраб олинган.

    Конференция материалларидан географ, демограф, иқтисодчи, эколог,

    геодезия ва картография соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, талабалар,

    магистрантлар ва илмий изланувчи тадқиқотчилар ҳамда олий таълим

    муассасалари, ўрта махсус таълим ўқув юртларининг мазкур соҳа вакиллари

    фойдаланишлари мумкин.

    Масъул муҳаррирлар: г.ф.н.А.Сатторов

    доц.Қ.Алланов

    доц.Ҳ.Абдуназаров

    ўқит.Б.Абдумўминов

    Таҳрир ҳайъати: г.ф.н.М.Эрдонов

    қ/х.ф.н.К.Таджиев

    к.ўқит.М.Умарова

    ўқит.А.Чориев

    ўқит.О.Абдуллаев

    ўқит.З.Холматов

    ўқит.Н.Эсанов

    ўқит.Қ.Тўраев

    Тўпламдаги мақолалар мазмуни ва

    маълумотларнинг тўғрилигига муаллифлар

    жавобгардир.

    Термиз давлат университети, 2016 йил.

  • 4

    СЎЗ БОШИ

    Мустақиллик йилларида республикамиз иқтисодий-ижтимоий ҳаѐтида рўй бераѐтган

    туб янгиланишлар замирида миллий ўзликни англаш, бой илмий тарихий меросимизни

    қайтадан тиклаш, миллий қадриятларимизни келажак авлодларга етказиш каби умуминсоний

    фазилатлар ѐтади.

    Маълумки, жамият ва фан тараққиѐти ҳамда равнақи ҳамма вақт билимдон, донишманд

    олимлар ва уларнинг баракали ижод маҳсулига таянади. Олим ижодкорлар ўзларининг

    сермашаққат ҳаѐти давомида фан учун қимматли янгиликларни яратади. Улар ҳаѐти

    давомида тинмай изланишлар олиб бориб илм-фан чўққисини забт этишдек машаққатли

    йўлни босиб ўтиб, келажак авлодлар учун ўзидан кейин бой илмий мерос қолдириб,

    инсонлар тафаккурида яхши ном ва хотира қолдиради. Зеро, инсон хотираси абадийдир.

    Ана шундай инсонлардан бири, Сурхон элининг асл фарзанди, география фанининг

    жонкуяр тарғиботчиси, серқирра ижод соҳиби Рўзиев Абдимўмин Нормуродович номини

    ѐдга олиш, у кишининг география фани тараққиѐтига қўшган хизматларини, хусусан бой

    илмий меросини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир.

    Олим ўзининг кўп йиллик ижодий меҳнат самараси бўлган тадқиқот ишларида қишлоқ

    хўжалик корхонаси билан саноат корхонасининг узвий ҳамкорлиги ва технологик

    алоқасининг агросаноат интеграцияси асосида ташкил қилинишига доир изланишлари

    натижасида фан ва амалиѐт учун жуда зарур бўлган ғоялар илгари сурилди ва илмий

    жиҳатдан асослаб берилди.

    Республикамиз ва жанубий Ўзбекистонда хусусан Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ

    вилоятларида география фанининг ривожланишига катта хисса қўшган забардаст,

    маърифатпарвар олим Рўзиев Абдимўмин Нормуродович таваллудининг 80 – йиллигига

    бағишлаб ўтказилаѐтган бугунги анжуманда устознинг яшаб ўтган сермаҳсул баракали

    ижодини ўрганиш ва ѐшларга ибрат намунаси сифатида кўрсатиш ва тарғиб қилиш, у

    кишининг хотирасини ѐдга олиш шогирдларининг асосий бурчи бўлмоғи керак.

    Профессор А.Н.Рўзиев таваллудининг 80-йиллигига бағишланган мазкур конференция

    илмий тўпламида олимнинг ҳаѐти ва ижодига, ҳамда география фанининг долзарб

    муаммоларига бағишланган илмий мақолалар ўрин олган.

    Термиз давлат университетида бўлиб ўтаѐтган ―Ўзбекистонда география фанининг

    долзарб муаммолари‖ мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўз олдига катта мақсадларни

    қўйган. Берилаѐтган материаллар долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти юқори эканлиги

    билан алоҳида ажралиб туради. Мен ўйлайманки, муҳокама қилинаѐтган ҳар бир мавзу

    географиянинг замонавий фундаментал фан эканлигини исботлаб беради. Мана шу йўлда

    анжуман иштирокчиларига сиҳат-саломатлик ва илмий педагогик ишларида улкан

    муваффақиятлар тилаб қоламан.

    Термиз давлат университети

    ректори, профессор М.Э.Ҳайдаров

  • 5

  • 6

    I ШЎЪБА. ГЕОГРАФИЯ ФАНИ ВА ҚАДРИЯТЛАР

    ЗАБАРДАСТ ОЛИМ ҲАҚИДА СЎЗ

    Қурбонов К., Ҳакимов Қ.М., Тошбоев З.М.

    Жиззах давлат педагогика институти

    Ўтганларни хотирлаш ва қадрлаш ҳамда уларнинг илм-фан соҳасида қилган хизматларига

    муносиб баҳо бериш халқимизнинг азалий, ибратли қадриятларидан ҳисобланади. Агар республика

    география мактаби тарихига назар солсак, ўз билимлари, ақл-заковатлари ва ѐзган асарлари билан

    тарих зарварақларидан жой олган олимлар кўплаб топилади. Ана шундай олий таълим ва география

    фани равнақига муносиб ҳисса қўшган забардаст олим, моҳир педагоглардан бири география фанлари

    доктори, профессор Абдумўмин Нормуродович Рўзиев эди. Ҳар қачон профессор А.Н.Рўзиевнинг

    номини тилга олганда нафақат республикамиз, балки қўшни Ўрта Осиѐда мамлакатларида ҳам

    кўпларга таниқли ва ўз мактабига эга бўлган йирик олим сиймоси намоѐн бўлади.

    2006 йили апрел ойида Термиз шаҳрида профессор А.Рўзиев таваллудининг 70 йиллигига

    бағишланган республика илмий-амалий конференциянинг илмий мақолалар тўпламига сўз боши

    ѐзган Термиз давлат университети проректори А.Қосимов шундай ѐзган эди: ―... география

    кафедрасида бўйлари узун, сочлари оппоқ, ҳамиша дўппи кийиб юрадиган, юзларидан нур ѐғилиб

    турувчи бир зот бор эдилар. Бу зоти бобарокатни бир кўрган, суҳбатида бўлган, маърузаларини

    тинглаган инсон у зотдан ажралишни истамасди. Бу улуғ инсон Абдумўмин Нормуродович Рўзиев

    эди. У киши илмда ҳам, ҳаѐтда ҳам бошқаларга ўрнак бўлиб келдилар‖.

    Профессор Абдумўмин Рўзиевнинг илмий ва ижодий ҳаѐт йўли билан танишар экансиз, у киши

    ҳақиқатдан ҳам фаолият кўлами кенг олим, педагог ва моҳир мутахассис бўлганлигига тўла ишонч

    ҳосил қиласиз. Олимнинг илмий ишлари, хусусан Жанубий Ўзбекистон табиати, аҳолиси ва

    хўжалигининг географик жиҳатларини ўрганишда қилган хизматларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон

    География жамияти раиси профессор А.С.Солиев шундай ѐзган эди: ―Абдумўмин Нормуродович

    Рўзиев Жанубий Ўзбекистон, жумладан Сурхондарѐ вилояти иқтисодий географиясига оид

    муаммоларни тадқиқ этишда, шубҳасиз, катта ҳисса қўшган забардаст олим ҳисобланади.

    У айниқса қишлоқ хўжалиги, агросаноат мажмуасининг минтақавий муаммоларини чуқур

    таҳлил ва тадқиқ қилган. А.Н.Рўзиевнинг илмий тадқиқотлари назарий жиҳатдан ҳудудий тизим

    методологиясига асосланганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Домланинг етиштирган шогирдлари

    ва у кишининг номидаги кафедра аъзоларининг илмий салоҳияти юксалишида, ўйлаймизки, Сурхон

    воҳаси географлари, А.Н.Рўзиев асос солган илмий мактаб келажакда жуда катта ишларни

    бошқаришга қодир‖. Дарҳақиқат, бу олий даргоҳ бағридан етишиб чиққан кўплаб етук географ

    мутахассислар, домланинг шогирдлари университет довруғини янада ошириб келмоқдалар.

    Профессор А.Н.Рўзиев бутун илмий фаолиятини география фанига, айниқса унинг муҳим

    соҳаларидан бири бўлган иқтисодий географияга бағишлади. У киши Сурхондарѐ вилояти қишлоқ

    хўжалиги ва агросаноат мажмуаси муаммоларини ўрганишга ўз умрини бағишлаган таниқли олим

    эди десак муболаға бўлмайди. Серқирра олимнинг кўплаб дарсликлари, ўқув қўлланмалари,

    монографиялари ва 150 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалари чоп этилган. Масалан,

    ―Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш асослари‖ дарслиги (1990 й.), ―Сурхондарѐ вилояти‖ (1996 й.),

    ―Сурхондарѐ вилояти сув омборлари ва агросаноат мажмуини ривожлантириш масалалари‖ (1997 й.),

    ―Марказий Осиѐ давлатлари иқтисодий-ижтимоий географияси‖ (2000 й.), ―Ўзбекистон иқтисодий

    географияси‖ (2001 й.) каби ўқув қўлланмалари нашр қилинган.

    Таниқли олимнинг илмий мактаби ҳақида сўз юритганда фақат юқорида тилга олинган

    тадқиқот йўналиши камлик қилади. Устоз тарбиясини олган кўплаб шогирдлари иқтисодий ва

    ижтимоий йўналишларда тадқиқот олиб бормоқдалар ва бу тадқиқотлар вилоят ва республика

    ҳаѐтининг турли жабҳаларини қамраб олган. Шуниси аниқки, зукко олимнинг иқтисодий ва

    ижтимоий география соҳасида эришган натижалари бугун ҳам, халқимизни фаровон яшаши учун

    хизмат қилмоқда.

    Домла шогирдларига нисбатан ўта талабчан ва меҳрибон бўлган. Шунинг учун, ҳар бир

    шогирдини ўзининг фарзанди каби ардоқлаган, уларга тўғри йўл кўрсатган, зарур бўлганда ҳимоя

    қилган, ҳар тамонлама ишларини тез ижобий ҳал бўлиши учун кўмаклашган. Шогирдларининг

    гапларига қараганда, домла жуда ҳожатбарор инсон бўлганлар, бирор масалада ѐрдам ѐки маслаҳат

    сўраб келган одамни ноумид қилмаган, аксинча зарур ишини ташлаб бўлса ҳам, ўша одамни оғирини

    енгил қилишга астойдил ҳаракат қилган. Профессор А.Н.Рўзиевнинг илмий кенгашлар, республика

    илмий-амалий конференцияларида билдирган залворли фикрларини ўқиган киши кўз олдида, зукко

    олим билан бирга ўта камтарин, зиѐли ва маданиятли инсон қиѐфаси гавдаланади.

  • 7

    Устознинг ибратли ҳаѐт йўллари, илмий-педагогик фаолиятлари ҳақида бир-икки мақола билан

    чекланиб бўлмайди албатта. Ҳали у киши тўғрисида, ҳамкасблари, шогирдлари, издошлари

    томонидан кўплаб китоблар ѐзилиши аниқ. Жиззах давлат педагогика институти географлари

    профессор А.Рўзиевнинг илмий меросини кенг жамоатчилик томонидан чуқур ўрганиш, тарғибот ва

    ташвиқот қилишни зарур деб ҳисоблайди. Бундай шарафли ва устоз руҳини шод қиладиган савобли

    ишларни бажаришда, Термиз давлат университети География кафедраси жамоасига, устоз издошлари

    ва шогирдларига омад тилаймиз.

    ЮКСАК ТАФАККУР СОҲИБИ ВА МЕҲРИБОН УСТОЗ

    Алланов Қ.А.

    Термиз давлат университети

    Географлар бошқа фан вакилларидан қатор хусусиятлари билан ажралиб турмоқлари лозим.

    Шубҳасиз, география фани мутахассиси бағрикенг ва тафаккури кўп қиррали, илмий мушоҳадали,

    Ватан ва миллий қадриятларга содиқ, кишилар хурсандчилиги ва ташвишларига бефарқ

    қарамайдиган, юксак инсоний фазилатларга ҳамда бой маънавият эгаси бўлиши лозим. Мана шундай

    юксак географик тафаккур ва маънавият соҳиби, ҳамда меҳрибон устоз, география фанлари доктори,

    профессор Абдимўмин Нормуродович Рўзиевдир.

    Абдимўмин Нормуродович Рўзиев нафақат Сурхондарѐ географларининг балки

    мамлакатимиз географларининг фахри бўлган, кўп йиллар Термиз давлат университетида меҳнат

    қилган, у кишининг фақат илмий ва педагогик фаолияти билангина фахрланиб қолмай, балки

    устознинг ҳар бир суҳбати ҳамда берган маслаҳатларидан ҳам жуда мамнун бўлар эдик. У киши

    вақтнинг қадрига етадиган, инсоннинг ҳурматини жойига қўядиган, инсон қадрини яхши биладиган

    буюк устозлардан бири эди.

    Инсоннинг зебу-зийнати унинг ҳалол-поклиги, меҳнатсеварлиги, эл-юрт учун жонини фидо

    қилишлигида намоѐн бўлади. Шундай экан, яхши фазилатли кишиларни халқимиз ардоқлайди, унга

    ҳурмат эҳтиром кўрсатади. Аммо бу шону-шарафга, дуо-таҳсинларга ҳамма ҳам сазовор

    бўлавермайди. Абдимўмин Нормуродович Рўзиевни ана шундай худо севган, бандаси эъзозлаган

    комил инсон сифатида тилга олар эканмиз, у кишининг тўғри сўзлиги, эзгу мақсад сари дадил

    интилиши, одамлар ўртасига эзгулик уруғини сочиб юришидаги хислатлари бирма-бир кўз

    олдимиздан ўтади.

    Абдимўмин Нормуродович талабаларга ўтган маъруза, амалий машғулотлардагина эмас,

    мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари жамоалари, дала меҳнаткашлари, саноат

    корхоналари ходимлари ўртасида олиб борган маънавий-маърифий ишларида ҳар бир фуқаронинг

    билимли, ҳунарли, меҳнаткаш буюк инсон бўлишини даъват қилар эди. Шунинг учун ҳам А.Н.Рўзиев

    юзлаб-минглаб ватанпарвар шогирдлар тайѐрлашга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшди. Шу маънода

    Термиз давлат университетини битириб, халқ таълимининг турли соҳаларида фаолият кўрсатаѐтган

    кўплаб шогирдлари устозни эслаб тилга оладилар, устознинг охирати обод бўлсин дейдилар.

    Ватанимиз мустақиллигининг илк йилларида тарбия масаласи янада долзарб бўлиб қолган

    эди, ҳозир ҳам шундай. Чунки Ватанимизнинг айрим ѐшлари бегона, зарарли ѐт ғоялар, мафкуралар

    таъсирига тушиб қолдилар. Шу маънода Абдулла Авлоний ―Тарбия биз учун ѐ ҳаѐт – ѐ мамот, ѐ

    нажот – ѐ ҳалокат, ѐ саодат – ѐ фалокат масаласидир‖ деганда юз чандон ҳақ эди. Таназзулга учраган

    собиқ иттифоқ мафкурасидан кейин миллатни, айниқса, ѐшларни тарбиялаш муҳим масалага

    айланди. Шу нуқтаи назардан устоз А.Н.Рўзиев дарс ўтиш жараѐнида тарбия ишига алоҳида эътибор

    қаратар эдилар.

    Устознинг энг ажойиб фазилатларидан яна бири ҳаѐтда тўхтаб қолмаслик, олдинга интилиш,

    имкон даражасида мавжуд муаммони ҳал қилишга ҳисса қўшиш ҳисобланар эди.

    Табиат кимгадир ҳусну-латофат, кимгадир ақл-заковат, яна бировга илму ҳунарни ато этади.

    Профессор А.Н.Рўзиев ана шундай фазилатларга эга бўлган, эл юрт учун, халқ манфаатлари учун

    хизмат қилиб эътибор топган, умрини баркамол авлод таълим тарбиясига бағишлаган камтар,

    саҳоватпеша инсон, салоҳиятли олим, кўпни кўрган тажрибали раҳбар, моҳир педагог, катта-ю -

    кичикка бирдек самимий муомалада бўладиган хушчақчақ инсон эди.

    Абдимўмин Нормуродович менинг илмий тадқиқот ишларимга бевосита раҳбарлик қилган,

    яъни менга илмнинг нозик қирраларини ўргатган устоздир. Устоз диѐнат, инсоф, ҳалоллик,

    софдиллик каби энг юксак хислатларни ўзида мужассамлаштирган эдилар, биз, шогирдларига ҳам бу

    каби хислатларга амал қилишни уқтирар эди.

    Устоз, ―Виждон кшининг ўз ҳатти-харакати, қилмиши, юриш-туриши, одамлар, жамоатчилик

    олдидаги маъсулият туйғусидир, педагогик фаолиятда эса ўқитувчининг виждони таълим-тарбия

    жараѐнида аҳлоқий йўл-йўриқларни ва касбий бурчни қандай бажараѐтганини назорат қилувчи

  • 8

    маънавий кучдир. Ўқитувчи фаолиятида, аҳлоқида виждон ўз-ўзини назорат қилиш воситасидир‖,

    деб шогирдларига уқтирар эди.

    Абдимўмин Нормуродович лаганбардорлик, тилѐғламачилик, ѐлғончилик каби

    найрангбозликларни жинидан ҳам ѐмон кўрар, кишиларнинг ғийбат қилувчиларидан, иғво

    тарқатувчиларидан нафратланар эдилар. Ҳалол, софдил, ишчан бўлганликларидан проректор, декан,

    кафедра мудири лавозимларида кўп йиллар фаолият кўрсатган. Шу пайтларда ҳам домла доимо

    адолат мезонига амал қилган, адолатли киши эса албатта яхши ҳулқли одам хисобланади. Бундай

    инсон ўзига раво кўрмаган бирор ишни бошқага ҳам раво кўрмайди албатта.

    Одамнинг ўсишида, улғайишида, ютуқларга эришишида ота-онанинг, қариндош-уруғларнинг,

    маҳалла куйнинг хизматларини инкор этмаган ҳолда ―Устоз отангдан улуғ‖ деган хикматда одамнинг

    инсон бўлишида устознинг роли беқиѐс эканлиги қайд қилинганлигини унутмаслик керак.

    Кишиларнинг тақдири, келажаги кўп жиҳатдан саҳоватли инсонларнинг беғараз ѐрдамлари,

    ғамхўрликлари ва қўллаб-қувватлашларига боғлиқ бўлар экан. Ҳаѐтнинг барча паст-баландликларида

    менга мараҳамат кўрсатган устозлар, дўст-биродарларнинг яхшиликларини асло унута олмайман.

    Лекин менинг фан номзоди бўлишимда, фан соҳасида оқ-қорани таниб, озми-кўпми

    мувофаққиятларга эришишимда саҳоватнинг етти дарвозасини очиб, устозлик қилган география

    фанлари доктори, профессор Абдимўмин Нормуродович Рўзиевнинг сиймолари олдида ҳамиша

    бурчдорман, қарздорман.

    А.Н.Рўзиев мазмунли илмий-педагогик фаолиятлари давомида Жанубий Ўзбекистонда

    география фанини ривожлантириб, пойдеворини мустаҳкамлаб, кўп сонли шогирдлар қалбида ўчмас,

    чуқур из қолдирдилар. Илоҳим устознинг жойлари жаннатдан, руҳлари шод ва охиратлари обод

    бўлсин.

    АБДИМЎМИН РЎЗИЕВНИНГ ЁРҚИН ХОТИРАСИ ҲАҚИДА

    Проф.Саидов М.

    Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, азиз талабалар, бугун география соҳасида нафақат

    республикамизда, балки мустақил давлатлар ҳамдўстлигида таниқли олим, дўстимиз Абдимўмин

    Рўзиев хотирасига бағишланган илмий-назарий конференция ўтказилаѐтган экан, фурсатдан

    фойдаланиб, ушбу анжуман ташкилотчиларига, Термиз давлат университети ректоратига, шахсан

    ректор Мамат Эшқулович Ҳайдаровга, Табииѐт-география факультети деканатига, география

    кафедраси ўқитувчиларига ва домланинг фарзандларига ўз минатдорчилигимни билдираман.

    Мен Абдимўмин Рўзиев билан 1957 йил ѐзида Тошкентда танишганман. Шу пайт у Тошкент

    давлат университети 2 курсида ўқир эди, мен Тошкент қишлоқ хўжалик институти 2 курсида ўқир

    эдим. Шўрчи районидан Тошкент олий ўқув юртларида ўқиѐтган студентларнинг учрашуви бўлиб,

    бир-биримиз билан танишиб, сўнгра ўзаро учрашувлар, мулоқатлар давом этган.

    Иккимиз ҳам 1960 йили ўқишни тугатиб ҳархил жойларда ишладик. У Ўзбекистон Фанлар

    Академияси география илмий-татқиқот бўлимида ишлаб, 1963 йили Қарши давлат педагогика

    институтига ишга ўтиб кетди, мен эса ўша йили тошкентга кундузги аспирантурага ўқишга бордим.

    Абдимўмин Рўзиев 1978 йили Қаршидан Термиз давлат педагогика институтига ишга келди.

    Мен 1969 йилдан буѐн ишлаѐтган эдим. У институтига келиши биланоқ илмий салоҳияти туфайли

    илмий ишлар проректори лавозимига қўйилди.

    Шундан сўнг дўстлик ришталари янада ривожланиб кетди, буюк инсон Қурбонтурди Жумаев

    ҳам бирга бўлиб бир-биримизникига бориш келишни, ѐзги таътил пайтларида фарзандларимизни

    олишиб, оилавий бўлишиб вилоятимизнинг дам олиш масканларига боришни йўлга қўйдик.

    Яқинлигимиз туфайли Қурбонтурди Жумаев билан бирга домланинг фарзандлари Алишер,

    Ойбекларнинг оила қуриши юзасидан Узун, Қумқўрғон туманларига бориб келганмиз.

    Абдимўмин Рўзиев ҳақида яна гапирадиган бўлсам у очиқ, хушфел, ғайратли, тўғри сўзли,

    қатьиятли инсон бўлиб, жамоа ўртасида обрўси баланд эди, энг муҳими у фан фидойиси эди, у ўзини

    фанга бағишлади, илмий ишлар проректори даврида илм-фан сезиларли ривожланди, дисертация

    ишларига эьтибор кучайди, фан номзодлари кўпайди.

    Такидлаш лозимки, Абдимўмин Рўзиев собиқ иттифоқ ва республикамизнинг география бўйича

    етук олимлари билан узвий боғланиб иш олиб борар эди. Шуни эьтиборга олиб Республика Олий ва

    ўрта махсус таьлим вазирлигининг қарори билан узоқ йил давомида Республика Олий ўқув юртлари

    талабаларининг география фани бўйича олимпиадалари Термиз давлат университетида ўтказиб

    келинди. Абдимўмин Рўзиев усталик билан ҳар олимпиада ўтказилганда ундан фойдаланиб

    Республика илмий-назарий конференцияларни ўтказиб олар эди. Бу конференциялар тўпламларида

    Термиз давлат университети профессор-ўқитувчиларининг юзлаб илмий мақолалари чоп этилар эди.

    Ушбу конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишда география кафедраси ўқитувчилари бош-қош

  • 9

    бўлиб туришар эди. Шу сабабли кафедра ўқитувчиларининг тажрибаси ортиб, улар ўқув-илмий

    жиҳатдан тобландилар, натижада кафедрада ўзаро ҳурмат, аҳиллик, берилган топшириқларга

    маьсулият билан қараш каби ижодий муҳит шаклланди.

    Абдимўмин Рўзиевнинг яна бир шижоатини айтсам. У тиниб тинчимаслиги, вилоятимиз

    ҳаѐтига жонкуярлиги туфайли 1975-1980 йиллар ўрталарида Сурхондарѐ вилоти марказини

    Термиздан Қумқўрғонга кўчириш афзалликларини социал-иқтосодий жиҳатдан исботлаб

    Республикамиз ҳукуматига тақдим этган. Ушбу проект Республикамизда ва Москвада тасдиқланиб,

    ишлар бошланай деганда чет мамлакатларда Термизни бошқа жойга кўчириб ҳарбий шаҳарга

    айлантирмоқчи деган шов-шувлар пайдо бўлгани сабабли ушбу проект амалга ошмай қолди.

    Абдимўмин Рўзиевнинг 1987 йили Ленинград давлат университетида докторлик

    диссертациясини ҳимоя қилишида мен қатнашганман. Мен Москва давлат педагогика

    университетида 4 ойлик малака оширишда эдим , биз телефон орқали гаплашиб турар эдик.

    Абдимўмин Рўзиев менга Бутуниттифоқ география комитети раиси С.Копенев дисертация

    ишимга тақриз тайѐрлаган, тақриз уйида, уни олиб келсангиз деб унинг уй адресини ҳам айтиб

    тушинтирди. Мен малака ошириш раҳбаридан бир ҳафтага рухсат сўраб тақризни олиб бордим.

    Ҳимояда турмуш ўртоғи Шодмоной, фарзандлари Машҳура, Алишер иштирок этдик.

    Ҳимоя 16 ноябрьда бўлиб ўтди, 20 га яқин илмий кенгаш аьзолари қатнашдилар. Абдимўмин

    Рўзиевга сўз берилди, у 30 минутда ҳимояни якунлади, унга 10 га яқин саволлар берилди, барча

    саволларга у аниқ ва батафсил жавоблар қилди, илмий кенгаш аьзоларидан 5 киши ҳимоя бўйича

    сўзга чиқиб, дисертация иши, ҳимояси ва саволларга жавобига юқори бахо беришиб, унга география

    фанлари доктори илмий даражасини беришни тавсия этдилар, ҳимоя 3 соатга яқин давом этди.

    Шундай қилиб Ленинград давлат университети илмий кенгаши 100 % овоз билан Абдимўмин

    Рўзиевга география фанлари доктори илмий даражасини беришга қарор қилди.

    Абдимўмин Рўзиев ўзидан бой мерос қолдириб кетди. Унинг фарзандлари халқ хўжалигининг

    турли соҳаларида ўз ўринларини топиб фидокорона меҳнат қилишмоқдалар, шогирдлари ана шундай

    анжуманлар ўтказиб устозига содиқ эканликларини исботлаб келмоқдалар. Мен шундай буюк инсон

    билан 24 йил бирга ѐнма-ѐн бўлиб ишлаганимдан фахрланаман.

    Сўзимни якунлаб, барчангизга соғу-саломатлик, ишларингизга улкан муваффақиятлар

    тилайман. Сўз берганингиз ва эьтиборингиз учун рахмат.

    АБДИМЎМИН РЎЗИЕВ - ТЕРМИЗ ГЕОГРАФИЯ МАКТАБИ АСОСЧИСИ

    Сафаров У.Ҳ.

    Низомий номидаги ТДПУ

    Донишмандлик ҳазинасида ѐки фалсафада инсон комоли, шахснинг жамият тараққиѐтидаги

    ўрни унинг туб ўзгаришларининг келиб чиқишига туртки бўлиши, баъзан асосий ўрин тўтиши

    таъкидланади. Биз эътироф этмоқчи бўлган инсон ҳам ўзининг бутун умрини илм-фаннинг янади

    юксалиши, ўзи севган география фанининг ривожи, таълим тизимини етук мутахассислар билан

    таъминлашга қаратган устоз-олим, география фанлари доктори, профессор Абдимўмин

    Нормуродович Рўзиев домладир(Худойим раҳматига олгани рост бўлсин).

    Ҳақиқатдан ҳам устоз А.Н.Рўзиев ТошДУ (Ҳозирги ЎзМУ)да таълим олиб юрган кезлариданоқ

    география фанига бўлган қизиқишлари жуда юқори бўлганлиги кўплаб суҳбатлар чоғида гуруҳдош

    олим-дўстлари ( профессор Р.Раҳимбеков, доцент К.Қурбонов) томонидан такрор- такрор тилга

    олинганлигига гувоҳ бўлганмиз. Кейинчалик Ўз ФА ―География‖ бўлими тизимида,

    ҚарДПИ(Ҳозирги ҚарДУ), сўнгида ТерДПИ (Ҳозирги ТерДУ) да кичик илмий ходим, ўқитувчи,

    катта ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири, университетда илмий ишлар бўйича проректор

    лавозимларида катта ғайрат билан меҳнат қилганликларини ҳамкасблари, хусусан, б.ф.д., профессор

    Ш.Хуррамов, б.ф.н., доцент Р.Муҳаммаджонова ва бошқалардан кўп эшитганимиз домлага бўлган

    меҳримизни янада оширган.

    Ўзим таълим олган доргоҳда (СамДУ ―География‖ факультети) талабаликнинг сўнги йили,

    яъни 1985 йилда ―Сурхондарѐ вилоятида субтропик ва цитрус ўсимликларнинг етиштирилиши ва

    ривожланиши‖ мавзусидаги диплом ишимни ѐзаѐтганимда илк бор устознинг ―Сурхондарѐнинг

    суптропик ўлкаси‖, ―Сурхон-Шеробод қишлоқ хўжалиги‖ каби илмий рисолаларидан асосий манба

    сифатида кенг фойдаланганман. Тақдир тақазоси билан 1987 йил сентябрь ойининг дастлабки

    кунларида ТерДПИда илк бор ―География‖ таълим йўналиши очилганлигини эшитиб, домла

    Абдимўмин Рўзиев билан учрашишимга тўғри келган, анча савол-жавоблар ва узоқ суҳбатдан сўнг

    менга ўқитувчи бўлиб иш фаолиятимни бошлашимга розилик бердилар.

    А.Рўзиев домланинг шахсий ташаббуслари билан уша даврда вилоят умумий ўрта

    мактабларида география фани ўқитувчиларига бўлган талабнинг ҳолати таҳлил қилиниб, вилоят

  • 10

    бўйича 200 дан кўпроқ умумий ўрта мактабларда ушбу фан ўқитувчилари етишмаслиги аниқланган.

    Шундан кейин янги география йўналишини очишда институт раҳбарияти (ректор, академик

    Н.Й.Тўраев), вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ҳамда юқори мўтасадди саъй-ҳаракатлари ила

    ―География-биология‖ бўлими очилган. Бу ҳаракатлар уша давр учун жуда катта жасорат бўлиб, унга

    бош бўлган забардаст инсон А.Рўзиев бўлганликлари айни ҳақиқат.

    Янги йўналишнинг ўқув моддий техника таъминоти (географик карталар, глобуслар ва бошқа

    жиҳозлар), ўқув-методик қўлланмалар, дарслик ва бошқа ўқув адабиѐтлар баъзасини яратиши ҳамда

    мустаҳкамланиши кўп елиб-югуришлар ва машаққатли меҳнат натижасида юзага келганлиги сир

    эмас. Дастлабки икки ўқув йилида кафедрада домламиз бошчилигида катта ўқитувчилар:

    Х.Шосаидов (охиратлари обод бўлсин), М.Н.Эрдонов, У.Ҳ.Сафаров, кейинчалик Қ.А.Аллановлар иш

    фаолиятимизни бирга олиб бордик. Домла А.Рўзиевнинг ижодий меҳнат фаолиятлари уша даврда

    асосан тўрт йўналишни қамроб олган эди:

    - биринчи йўналиш - талабаларга аудиторияда сифатли ва самарали тарзда илмий манбаларга

    таяниб, назарий ва амалий билимлар бериш, уларга география фани оламидаги ҳодиса ва

    қонуниятларнинг моҳиятини ўргатиш;

    - иккинчи йўналиш - дарсдан ташқари бўладиган географик тадбирларга, яъни географик

    тўгаракларга жалб этиш, ҳар ойда бир марта чоп этиладиган деворий газеталар, талабаларнинг

    илмий-назарий семинарлари ва конфренцияларини ташкил этиш ва ўтказиш;

    - учинчи йўналиш – талабаларни ѐзги дала (ўлка бўйлаб) ва ишлаб чиқариш (вилоят ҳудудидан

    ташқаридаги) амалиѐтларга олиб бориш ва баъзида табиат масканларига мавсумий экосайр-саѐҳатни

    ташкил этиш;

    - тўртинчиси йўналиш - бу энг асосийси бўлиб, кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий

    салоҳиятини ошириш, кафедрага иқтидорли ѐшларни ишга жалб этиш, барчаларини илмий тадқиқот

    ишлари билан шўғилланишларига даъват этиш, қолаверса уларга зарур шарт-шароитлар яратиш,

    кўмак бериш эди. Ушбу масала ҳам қийинчилик билан бўлсада ўз ечимни топди. Дастлаб устоз

    А.Н.Рўзиев ўзлари 1987 йилда Ленинград (Санкт-Петербург) университети қошидаги илмий

    Кенгашда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилдилар, кейин профессорлик

    унвонига эга бўлинди. Шу билан Термиз география мактаби шакллана бошлади. Хусусан,

    Х.Шосаидовга домланинг ўзлари илмий раҳбар бўлдилар. М.Эрдоновга Ленинград (Санкт-

    Петербург) университети аҳолишунос олими О.П.Литовка, менга Низомий номидаги ТДПИ

    профессори, услубиѐтчи олим О.А.Мўминов илмий раҳбарликка тавсия қилиниб, амалий ѐрдам

    берилди. Бизларнинг илмий ишларимиз ўз измига тушгандан сўнг Қ.Аллановга ҳам домланинг

    ўзлари номзодлик илмий иши мавзусини тавсия этдилар.

    Устоз, география фанлари доктори, профессор А.Н.Рўзиевнинг амалий кўмаклари, ҳар

    биримизга ижод учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги маҳсули сифатида қисқа вақт ичида

    тўртталамиз ҳам (Х.Шосаидов, М.Эрдонов, У.Сафаров, Қ.Алланов) номзодлик диссертациясини

    ҳимоя қилиб, кафедранинг илмий салоҳиятини кўтарилишига баҳоли қудрат ҳисса қўшдик.

    Юқорида айтганимиздек Термиз география мактабининг вужудга келиши ва илмий

    салоҳитини оширишда домла тиним билмай фаолият юритдилар. Ҳатто бир неча бор ТошДУ

    (Ҳозирги ЎзМУ)нинг профессорлари, география фанлари докторлари: З.М.Акрамов ва

    Р.Раҳимбековлар ТерДУга география фанининг долзарб масалалари бўйича талабаларга маърузалар

    ўқиш учун жалб қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ―Таълим

    Маркази‖ қошидаги география илмий –услубий Кенгашининг (устоз узоқ йиллар Кенгаш раиси

    бўлган) сайѐр йиғилишларининг кўпларини устознинг ташаббуслари билан Термиз шаҳри

    (ТерДПИ)да ўтказилганлиги ѐки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Республика олий ўқув

    юртлари аро ҳар йили ўтказиладиган ―География‖ фани бўйича олимпиадасининг 10 йилдан кўпроқ

    вақт мобайнида ТерДУ (Термиз география мактаби)да ўтказилганлиги ҳам биз таъриф келтираѐтган

    фалсафий шахснинг хизматлари маҳсулидир, деб айтишга асос бўлади.

    Устоз А.Н.Рўзиевнинг ташаббуслари билан ТерДУда ―География‖ йўналишида

    аспирантуранинг очилиши, унда таълим олган аспирантларнинг география фанининг тегишли

    соҳасини чуқур ўрганиши, натижада домлага илк шогирд бўлиб, илм-фан сирларини эгаллаган:

    Х.Абдуназаров, А.Сатторовлар ҳам номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиб, ўзлари таълим олган

    даргоҳда кетма-кет ―География‖ кафедрасини бошқариб, устозлари бошлаган шонли йўлни

    касбдошлари, илм-фан давонидан ошиб ўтишга ҳаракат қилаѐтган катта ўқитувчилар: М.Ҳ.Умарова,

    А.Чориев, З.Холматов, О.Абдуллаевлар билан бирга давом эттирмоқдалар.

    Бугунги кунда устоз А.Н.Рўзиевдан таълим олган географлар орасида кўплаб фан номзодлари,

    хизмат кўрсатган ўқитувчилар, халқ таълими аълочилари, йил ўқитувчиси кўриги танлови ғолиблари

    ва хукуматимизнинг нуфузли орден ва медаллари соҳиблари вилоятда , ҳатто мамлакатимизнинг

    барча ҳудудларида таълим тизими ва жамоат ишларида меҳнат қилишмоқда.

  • 11

    Устоз А.Н.Рўзиев ўзларининг 40 йиллик меҳнат фаолиятлари давомида самарали меҳнат

    фаолиятини олиб бориб, 400 га яқин илмий ишларни чоп эттирганликлари, улардан 20 дан ортиғи

    монография ва илмий рисолалар, 10 дан ортиғи дарслик ва ўқув қўлланмалари эканлигини

    касбдошларимиз яхши билишадилар.

    Мулоҳаза ўрнида устознинг инсон сифатида жуда содда, оддий, ишонувчан, очиқ кунгил шахс

    бўлганлигини таъкидлаган ҳолда, у кишининг ҳаѐтда барча шогирдларига, оилалари (хусусан,

    турмуш ўртоқлари, ҳожи Она Шодмоной Тилавовна-устоз доима опага шундай муражаат қилар

    эдилар) ва фарзандлари (уларнинг барчалари олий маълумотли, ҳатто улар орасидан етук олимлар

    ҳам етишиб чиқди), суюкли набиралари(Фарҳоджон-у, Бахтиѐрбек,.....)га жуда меҳрибон

    бўлганликларини сўз билан ифодалаш мушкил. Айниқса, устоз ташаббуслари билан ўз

    хонадонларида ѐки табиат бағрида ташкил қилинган оилавий тадбирларга кафедранинг барча

    профессор-ўқитувчиларини доимо таклиф этиб, ―Тошкентча бирга-бир (бир килограм гуруч, бир

    килограм сабзига бир килограм гўшт) ош‖ ни ўз қўллари билан тайѐрлашлари, яхши кайфиятда дам

    олишликлари у инсоннинг ўта етуклик-донолик даражасидан далолат бериб турар эди.

    Биз шогирдлар ва устоз издошлари шундай буюк инсон билан ѐнма-ѐн тарзда 15 йилдан кўпроқ

    илмий-педагогик фаолиятимиз давомида бирга бўлдик ва бу давр ичида устоздан кўп илм сирларини,

    ижод қилиш кўникмаларини эгаллашни ҳамда ҳаѐтий зарур тажрибаларни ўрганганимиздан

    фаҳрланамиз. Термиз география мактаби асосчиси, г.ф.д., профессор А.Н.Рўзиев устозимизнинг

    руҳлари шод бўлишини ҳамда фарзандлари, биз шогирдлари ва издошларига доимо мададкор

    бўлишини сўраб қоламиз.

    СЕРҚИРРА ИЖОД СОҲИБИ

    Абдуназаров Ҳ.М., Сатторов А.У., Умарова М.Ҳ.

    Термиз давлат университети

    Одатда ўз умрини илм-фанга бахшида этган олимлар ҳаѐти давомида машаққатли ҳаѐт йўлини

    босиб ўтиб, баракали ижод қилиб, мазмунли ҳаѐт кечиради. Уларнинг ҳаѐти давомида эришган

    ютуқлари илму-фан йўлида олиб борган тадқиқот натижалари ва ѐзиб қолдирган илмий асарлари

    жамият тараққиѐтини белгилаб берувчи омил бўлиб хизмат қилади. Олим кишилар ўз меҳнатларини

    камтарона баҳолайдилар. Камтарлик, фақирона ҳаѐт кечириш, илм-фан йўлида тинмай меҳнат қилиш

    улар ҳаѐтининг мазмунини ташкил этади.

    Ана шундай устозлардан бири Сурхон воҳасининг асл фарзанди, фан фидойиси, бағрикенг

    инсон марҳум устозимиз Абдимўмин ака Рўзиев ҳисобланади. Устоз Абдимўмин Рўзиев ўз ҳаѐти

    давомида республикамизда география фани ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келган, баракали ижод

    қилган олимлардан бири эди. У кишининг ҳаѐти ва ижоди бевосита Ўзбекистон, қолаверса жанубий

    Ўзбекистон, хусусан, Сурхон воҳасида география фани тараққиѐти билан чамбарчас боғлиқдир.

    А.Н.Рўзиев 1936 йил Сурхондарѐ вилояти Шўрчи туманидаги Сайрак қишлоғида хизматчи оиласида

    туғилди. У 1954 йилда Денов шаҳридаги Охунбобоев номли ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб,

    1954-1955 йилларда Шўрчи туманидаги Э.Тельман номли ўрта мактабда бошланғич синф ўқитувчиси

    лавозимида меҳнат фаолиятини бошлади. Устознинг ўқувчилик йилларидан география фанига бўлган

    қизиқиши у кишини Ўрта Осиѐ давлат университетининг география факультети томонига етаклади.

    А.Н.Рўзиев ушбу даргоҳни аъло баҳоларга тугаллади ва университет йўлланмаси билан 1960-1963

    йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг география бўлимида кичик илмий

    ходим бўлиб ишлай бошлади. Устоз фанлар академиясида меҳнат қилиш давомида иқтисодий

    география фанининг муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги географияси бўйича

    тадқиқот ишларини олиб бориб, мазкур соҳанинг етакчи олимлари А.Н.Ракитников, К.И.Иванов,

    З.М.Акрамовларнинг илмий ишларини чуқур ўрганди. 1960 йилларда республика минтақаларини

    тадқиқ этиш бўйича ташкил этилган экспедициялар олим ижодида янги даврни бошлаб берди. У

    киши география бўлими томонидан 1961-1962 йилларда Самарқанд, 1963 йилларда Фарғона, 1958 ва

    1965 йилларда Сурхондарѐ вилоятига уюштирилган экспедицияларда фаол иштирок этиб

    мамлакатимизнинг мазкур минтақалари бўйича бой илмий материаллар тўплади. Кейинчалик олим

    ѐзган асарларида ушбу экспедиция материалларидан кенг фойдаланди.

    А. Рўзиев география фанлари доктори, профессор З.М. Акрамовнинг илмий раҳбарлигида

    1967 йилда ―Сурхон-Шеробод водийсида қишлоқ хўжалигининг жойлашиш ва ривожланиш

    муаммолари‖ мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. У киши 1963

    йилдан 1978 йилгача Ҳ. Олимжон номидаги Қарши давлат педагогика институтида самарали фаолият

    юритиб, жумладан, география кафедрасида катта ўқитувчи (1963), доцент (1971), кафедра мудири

    (1975) лавозимларида ишлаб талабаларга иқтисодий география, саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб

    чиқариш асослари курсларидан маърузалар ўқиди.

  • 12

    А.Н. Рўзиев 1978 йилдан 2001 йил 31 октябрь, яъни умрининг сўнгги кунигача Термиз давлат

    университети (олдинги академик М.Т. Ойбек номидаги Термиз давлат педагогика институти)да

    доцент (1978-1986 йилгача), илмий ишлар проректори (1980-1983йиллар), география кафедраси

    мудири, профессор (1987 йилдан), Иқтисод – география факультети декани (1993 йилдан)

    лавозимларида самарали меҳнат қилиб келган.

    Олим 1987 йилда Ленинград Давлат Университетининг Илмий кенгашида ―Ўзбекистон

    агросаноат комплексининг ҳудудий системалари ва уни такомиллаштириш йўллари‖ мавзуида

    докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. У ўзининг 20 йиллик ижодий меҳнати самараси бўлган

    ушбу ишида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини агросаноат интеграцияси негизида

    ривожлантиришнинг ҳудудий системаларини кашф этди. Докторлик ишида қишлоқ хўжалик

    корхонаси билан саноат корхонасининг узвий ҳамкорлиги – технологик алоқасининг агросаноат

    интеграцияси асосида ташкил қилиниши ҳақида фан ва амалиѐт учун жуда зарур бўлган ғоялар

    илгари сурилди ва илмий жиҳатдан асослаб берилди.

    А.Н. Рўзиев серқирра ижод билан шуғулланиб, марказий матбуотда, турли хил нуфузли

    нашриѐтларда агросаноат комплексининг муаммоли масалаларига оид 200 дан ортиқ илмий мақола,

    асар, дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратди. Шунингдек, олим республикамизнинг вақтли

    матбуотида география ва иқтисодиѐтнинг долзарб муаммоларига бағишланган 160 дан ортиқ мақола

    чоп этди. А.Н.Рўзиевнинг бевосита раҳбарлигида 5 нафар фан номзодлари тайѐрланди, 15 нафар

    докторлик диссертацияларига маслаҳатчи, ҳамда 100 дан ортиқ докторлик ва номзодлик

    диссертацияларига расмий тақриз ѐзган. Олимнинг айрим илмий мақолалари хорижий тилларга

    таржима қилиниб, кенг география жамоатчилигининг таҳсинига сазовор бўлган, режалаштириш

    ташкилотлари томонидан инобатга олинган. Жумладан, унинг Катта Совет энциклопедияси (3-

    нашри)нинг 25 томида чоп қилинган ―Сурхондарѐ вилояти‖ мақоласи инглиз, француз, немис ва

    бошқа ўнлаб тилларга таржима қилинди.

    Ўтган асрнинг 70-80 йилларида олим баракали ижод қилди. Ушбу йилларда А.Н.Рўзиев

    Москва Давлат Университетининг профессори К.И.Иванов билан ҳамкорликда ижод қилди. 1975

    йилда К.И.Ивановнинг Москвада ―Мысль‖ нашриѐтида ―Территориальные системы общественного

    производства‖ монографияси чоп қилинди. Мазкур монографиядан А.Н.Рўзиевнинг узумчилик,

    пиллачилик ва пахтачиликнинг ҳудудий системасига оид учта мақоласи ўрин олган эди. Бу асар эса

    1977 йилда Д.А.Анучин номидаги мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, А.Н.Рўзиев Ўзбекистонда

    агросаноат комплексини илмий асосда ривожлантириш масаласи устида катта тадқиқот ишларини

    олиб борган (1973-1985 йилларда) Собиқ Иттифоқ Давлат режалаштириш дастурига киритди ва уни

    ҳаѐтга тадбиқ қилишга кўмаклашди.

    1990 йилларнинг боши, хусусан мустақиллик йилларида олим ижодида янги давр бошланди.

    У кишининг республика илмий журналларида, география жамияти съезди ва илмий амалий

    конференциялар, шунингдек, вилоят даврий нашрларида мунтазам равишда география фанининг

    долзарб муаммолари ва вилоят иқтисодиѐтини ривожлантиришга бағишланган мақолалари чоп

    этилди. Жумладан, 1990 йил Гулистон журналининг 12- сонида ―Термизми, Қумқўрғонми?‖,1991 йил

    Фан ва турмуш журналининг 8-сонида ―Капитализмдан ҳар қанча ўрганса арзийди‖, 1991 йил 19

    декабрь ―Сурхон тонги‖ газетасидаги ―Қуѐш яхши кўрган юрт‖, 1996 йилда Фан ва турмуш

    журналида ―Қут-барака элтувчи излар‖ номли мақоласи, 2001 йил Фан ва турмуш журналидаги

    ―Замин ва истиқбол‖, шунингдек, 2001 йилда ўтказилган Ўзбекистон география жамиятининг

    съездида ―Тоғ дастури давр тақозоси‖ номли мақолалари шулар жумласидандир.

    А.Н.Рўзиев ўз меҳнат фаолияти давомида талабаларга қизиқарли маърузаларни ўқиш билан

    биргаликда, олий ўқув юрти талабалари учун бир қанча дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий

    қўлланмалар ѐзган, жумладан олимнинг ―Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш асослари‖ дарслиги 1990

    йил ―Ўқитувчи‖ нашриѐтида 1996 йилда ―Жайхун‖ нашриѐтида ―Сурхондарѐ вилояти‖, 1997 йилда

    ―Тошкент‖ нашриѐтида ―Сурхондарѐ вилояти сув омборлари ва агросаноат мажмуини

    ривожлантириш мажмуини ривожлантириш масалалари‖, 2000 йилда ―Марказий Осиѐдавлатлари

    иқтисодий ва ижтимоий географияси‖, 2001 йил ―Шарқ‖ нашриѐтида ―Ўзбекистон иқтисодий

    географияси‖ ўқув қўлланмалари чоп этилиб, кенг китобхонларга етказилган. У киши фақат ѐшларга

    таълим тарбия бериш, етук малакали кадрлар тайѐрлаш, илм-фан йўлида тинимсиз ижод қилиш билан

    машғул бўлиб қолмасдан, республика география жамоатчилиги ўртасида ҳам каттагина ишларни

    амалга оширди. Унинг ташаббуси билан 1971 йилда Ўзбекистон, Собиқ Иттифоқ География

    жамиятининг Қарши бўлими, 1989 йилда Термиз бўлими очилди ва А.Н.Рўзиев ушбу бўлимларнинг

    биринчи раиси бўлди. Олим Ўзбекистон География жамияти Илмий Кенгашининг аъзоси,

    Республика география жамияти барча съездлари, Собиқ Иттифоқ География жамияти VI (Тбилиси),

    VII (Фрунзе), IX (Қозон) съездларининг ҳамда Жаҳон географлари XXII Конгрессининг

    қатнашчисидир.

  • 13

    А.Н.Рўзиев 25 йил давомида Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги қошидаги ўқув-методик

    кенгаши (ЎМК) аъзо, 1990 йилдан бошлаб эса ушбу кенгаш раиси этиб тайинланди, шунингдек, олим

    вазирлик қошида Олий ва ўрта мактаблар учун ѐзиладиган дарсликларни таҳлил қиладиган танлов

    комиссиясига ҳам раис сифатида фаолият юритди.

    Абдимўмин ака табиатан қаттиқўл ва талабчан инсон бўлса-да, талаба ва ѐшларнинг чинакам

    меҳрибон ва бағрикенг устози ҳам эди.

    Устоз А.Н.Рўзиев ҳақиқий табиат шайдоси бўлиб, ўқув дала амалиѐтими ѐки ишлаб чиқариш

    амалиѐти бўладими қўлида доим фотоаппарат бўлиб диққатга сазовор объектларни суратга олиш ва

    шогирдлар даврасида расмга тушишни хуш кўрар, ҳамда ―географ- яхши фотограф ҳам бўлиши керак

    ‖ уқтирар эдилар.

    Биз А.Н.Рўзиевнинг жаҳонгашта, тарғиботчи ва ташкилотчилик хислатларини ҳам айтиб

    ўтишни жоиз деб ўйлаймиз. Устоз ҳаѐти давомида кўп юртларни кезган. Дарҳақиқат, у киши Собиқ

    Иттифоқнинг турли регионларида (Россия Федерацияси, Болтиқбўйи ва Кавказорти мамлакатлари,

    Украина, Белоруссия) талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиѐтларига раҳбарлик қилган. А.Н.Рўзиев

    1974 йилда Франция, 1990 йилда Шимолий Европа (Дания, Буюк Британия) ва Скандинавия

    (Финландия, Швеция) мамлакатларида бўлиб қайтди.

    Абдимўмин ака ўз саѐҳати таасуротларини ―Фан ва турмуш‖ журналида ―Капитализмдан ҳар

    қанча ўрганса арзийди‖ мақоласида ѐритди. У киши талабаларга дарс ўтиш жараѐнида ҳам бориб

    кўрган юртлари ҳақида тўлқинланиб сўзлаб, бу борада ―Ўзбек Магеллани‖ номини олган профессор

    Ҳ.Ҳасановнинг саѐҳатлари ҳақида тўлқинланиб гапириб берар эди. Устоз география фанидаги буюк

    сиймолар: Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Н.Н.Баранский, Н.Н.Колосовский,

    Ю.Г.Саушкин, А.Н.Ракитников, К.И.Иванов, Ҳ.Ҳ.Ҳасанов, З.М.Акрамов каби олимларнинг фан

    ривожи йўлидаги хизматларини фахр билан тилга олиши биз шогирдлар учун ибрат эди.

    Абдимўмин ака география кафедрасига раҳбарлик қилган йиллари кафедра ҳар томонлама

    республика миқѐсида ўз мавқеига эга эди. 1991 йилдан то 2004 йиллар (1991-1998 йилларда табиий

    география, 1998-2005 йилларда иқтисодий ва ижтимоий география ва иқтисодий билим асослари)

    мобайнида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг буйруғига мувофиқ олий ўқув юртлари

    ўртасида ―Талаба ва фан-техника тараққиѐти‖ мавзусидаги география фани бўйича ўтказиладиган

    фан олимпиадасининг Республика босқичи Термиз давлат университетида ўтказилди. Ушбу фан

    олимпиадалари юқори савияда ўтказилди.

    Профессор А.Н.Рўзиев ташкил этилган фан олимпиадасининг ташаббускори ҳамда

    ташкилотчиси бўлиб, ушбу нуфузли тадбирга 11 йил бошчилик қилди.Университетимизда 14 йил

    давомида ўтказилган фан олимпиадаси барча географ олимлар, ўқитувчилар ва талаба ѐшларни

    бирлаштирди ва аҳилликка чорлади. Ҳар йили олимпиада якунида ташкил этилган экскурсиялар

    вақтида вилоятнинг йирик иншоотлари: Хўжаикон туз кони, Учқизил ва Жанубий Сурхон сув

    омборлари, Ўзбекистон ва қўшни Афғонистон давлатини бир-бири билан боғлаб турадиган Амударѐ

    устида қурилган ―Дўстлик‖ кўприги, шунингдек, Термиз шаҳри ва унинг атрофида жойлашган

    тарихий обидалар, музейлар ва ҳайвонот боғи каби диққатга сазовор жойлар олимпиада

    иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.

    Абдимўмин Нормуродович Рўзиев 2001 йил 31 октябрь санасида, айни илмий ижод

    комиллиги чўққисига етган бир пайтда оламдан бевақт кўз юмди. Устознинг босиб ўтган илмий-

    педагогик фаолияти ва география фанидаги эришган ютуқлари ѐш авлодга таълим-тарбия беришда

    ибрат намунаси бўлиб хизмат қилади.

    Илоҳим, устознинг жойлари жаннат, руҳлари шод ва охиратлари обод бўлсин.

    ЗУККО ДОНИШМАНД ВА ЮКСАК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАРГА ЭГА БЎЛГАН

    ОЛИМ ЭДИ.

    Абдуназаров Ҳ.М., Сатторов А.У., Турдиева Г.

    Термиз давлат университети

    Илм фан олами тараққиѐтида шундай кишилар бўладики гўѐ улар жамият ва илм фан равнақи

    учун туғилганидек ҳаѐтининг мазмун моҳиятини илм фансиз тасаввур эта олмайдиган фидойи

    ҳақиқий олим ва инсон сифатида баракали меҳнат қилиб умрини фан ривожига бағишлайди. Бундай

    илм фан кишилари илм фан соҳасида улкан ютуқларга эришиб ўзининг илмий йўналишида мактаб

    яратиб, жамият ва илм фаннинг узлуксиз ривожланиб боришига катта ҳисса қўшади. Ана шундай

    кишилардан бири Ўзбекистон Миллий Университетида иқтисодий ва ижтимоий география

    кафедрасини чорак аср давомида бошқарган устозимиз география фанлари доктори профессор

    Абдусами Солиев эди.

  • 14

    Устоз профессор А. Солиев ҳақида гап кетганда кўз олдимизга ўз умрини илм фан равнақига

    хусусан география фани ривожланишига бағишланган фидойи билимдон заҳматкаш ҳамда

    ѐшларнинг меҳрибон устози каби инсоний хислатларини ўзида мужассамлаштирган етук олим

    гавдаланади. А.Солиев 1943-йилнинг 3-февралида Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Исфара

    туманидаги Кўлкент қишлоғида таваллуд топган. 1957-йилда ўз қишлоғидаги саккиз йиллик

    мактабни тугатиб дастлаб Конибодом сўнг Панжакент шаҳарларида педагогика билим юртларида

    таҳсил олиб бошланғич синфлар ўқитувчиси мутаххассислигига эга бўлди.Ўзининг илмий педагогик

    фаолиятини 1961-йилда Душанбе шаҳри яқинидаги мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1962-1964

    йилларда А.Солиев ҳарбий хизматга чақирилади ва ҳарбий хизматни аъло даражада тугатиб, 1964-

    йилда ўша даврдаги Тошкент Давлат (ҳозирги Ўзбекистон Миллий) университетига география

    факультетига ҳужжат топшириб кириш имтиҳонларини мувоффаққиятли топшириб биринчи босқич

    талабаси бўлди. 1969- йилда университетни имтиѐзли диплом билан тугатиб, иқтидорли ѐш

    мутахассисни бир йўла учта илмий педагогик муассаса Ангрен ва Хўжанд пеадгогика институтлари

    ҳамда Ўзбекистон фанлар Академиясининг География бўлимига ишга таклиф қилишди. Аммо ЎзМу

    география факультетининг ўша вақтдаги декани профессор Ҳ.Ҳасановнинг тавсияси билан

    университетга аспирантурага ўқишга қабул қилинди. Аспирантура даврида география фанлари

    номзоди Т. Раимов раҳбарлигида шаҳарлар географияси бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориб 1973-

    йилда муддатидан олдин Тожикистон шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланиши мавзусидаги

    номзодлик диссертациясини мувоффаққиятли ҳимоя қилди.

    Аспирантурани тугатгач ѐш олим 1973-1974 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси

    қошидаги ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш кенгашида кичик илмий ходим лавозимида фаолият

    олиб борди. Ёш олим ушбу даргоҳда Ўзбекистон шаҳарларининг ривожланиш муаммолари билан

    шуғулланиб бу борада академик С.Зиѐдуллаев, К. Бедринцев, К. Лапкинлардан илм сирларини

    ўрганди.

    1974- йилда А.Солиев яна ўзи таҳсил олган ЎзМУнинг география факультетига иқтисодий география

    кафедрасида дастлаб катта ўқитувчи 1979-йилдан бошлаб эса доцент лавозимларида фаолият олиб

    борди. 1984 йилда А.Солиев География факультети Иқтисодий география кафедраси мудири

    лавозимига тайинланиб, олим ушбу вазифага 26 йилдан ортиқ яъни 2010 йилгача фаолият олиб

    борди.

    ХХ асрнинг 70-йиллари иккинчи ва 80–йиллари биринчи ярмида тинимсиз олиб борган илмий

    изланишларини умумлаштириб 1986-йилда Москва шаҳрида фанлар академиясининг География

    институтида ―Ўрта Осиѐ аҳолисининг жойлашиш омиллари ва қонуниятлари‖ мавзусидаги докторлик

    диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 1989-йилда олимга профессор унвони берилди.

    Профессор А.Солиев ижодининг муҳим қирралари хусусида гап кетганда авваламбор олим

    география фанининг ривожланиши ва тараққиѐтини тадқиқ этишда воқеа ҳодисалардан тўғри

    хулосалар чиқариб, келажакни кўра оладиган ва теран фикрлай оладиган ҳамда хулоса ва тавсиялар

    ишлаб чиқа оладиган тиниб тинчимас олим эканлигини биламиз.

    Устоз домла чорак асрдан ортиқ вақт давомида, яъни 1984-йилдан 2010-йилгача Ўзбекистон

    Миллий Университетнинг Ижтимоий география ва минтақавий иқтисодиѐт кафедрасининг мудири

    лавозимида самарали меҳнат қилди. Ушбу йилларда у кишининг раҳбарлигида кафедра ҳар

    томонлама ривожлантирилди. Жумладан, кафедрада домла раҳбарлигида кўплаб ѐшлар илмий

    тадқиқот ишларини олиб бориб, номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишди.

    Айниқса олимнинг илмий ижоди республикамиз мустақиллиги йилларида янада ҳар томонлама

    ривожланди. Бу вақтга келиб республикамизда таълим тўғрисидаги қонунининг ҳамда кадрлар

    тайѐрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши олий таълим тизими соҳаси олдига маъсулиятли

    вазифаларни қўйди. Бу борада республикамизда иқтисодий-ижтимоий география фанидан илмий

    тадқиқот ишларини ривожлантириш ҳисобига илмий педогогик кадрлар салоҳиятини ошириш,

    таълим жараѐнида ўқув услубий ишларни яхшилаш муаммолари турар эди.

    Профессор А.Солиев ушбу йилларда иқтисодий география ва минтақавий иқтисодиѐт

    фанларининг назарий ва амалий масалалари, иқтисодий районлаштириш ва минтақавий сиѐсат,

    аҳоли, саноат, шаҳарлар географияси ва урбанизация муаммоларини илмий жиҳатдан ҳар томонлама

    чуқур тадқиқ этиб, фаннинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшмоқда. А.Солиев республикамизда

    биринчи бўлиб иқтисодий ва ижтимоий географиянинг ноанъанавий йўналишлари социал,

    жиноятчилик, тарихий, фан ва илмий тадқиқот, тиббиѐт, туризм географияси каби соҳаларда илмий

    ишлар яратиб, айнан ана шу йўналишлар бўйича кўпгина ѐшлар профессор А.Солиев раҳбарлигида

    номзодлик ва докторлик диссертацияларини мувофаққиятли ҳимоя қилишди. Шуни алоҳида қайд

    этиш керакки, республикамизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олий таълим

    муассасаларининг илмий педогогик кадрлар салоҳиятини оширишда А.Солиевнинг хизматлари

  • 15

    каттадир. Домла кўпгина ѐшлар илмий-тадқиқот ишларига илмий раҳбарлик қилиб, ўзининг

    иқтисодий-ижтимоий география фани йўналиши бўйича илмий мактабни ҳам яратди.

    Профессор А.Солиев илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш билан бирга олий таълим

    тизимида география фанини ўқитишнинг самарадорлигини оширишда ҳам самарали хизмат қилиб

    келмоқда. Домланинг ҳозирги кунгача