№40 2014 йил октябрь

16
The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 20 октябрь, № 40 www.vatandosh.uz Пенсильвания штатида “Ватандош“ шўъбаси очилди Хаста тил — 2-бет Ўзбек тили муаммолари — 12-бет 4-бет Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna Реклама: (212) 372-3050 Сайлов — 2014: ОВОЗ БЕРАСИЗМИ? 5-бет Тил ойлиги — 5-бет

Upload: vatandosh

Post on 05-Apr-2016

320 views

Category:

Documents


1 download

DESCRIPTION

 

TRANSCRIPT

Page 1: №40 2014 йил октябрь

The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 20 октябрь, № 40

ATANDOSHVwww.vatandosh.comwww.vatandosh.uz

Пенсильвания штатида “Ватандош“ шўъбаси очилдиХаста тил — 2-бет

Ўзбек тили муаммолари — 12-бет

4-бет

Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna Реклама: (212) 372-3050

Сайлов — 2014:

ОВОЗ БЕРАСИЗМИ? 5-бет

Тил ойлиги — 5-бет

Page 2: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH2 № 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Интернетда ўзбекчани саводли ёзадиган одамни кўрсам, қувониб кетаман. Худди йўқотган нарсамни топгандек.

Нега энди ўзбек тилида беха-то ёзадиган одам ё журналист ёки филолог бўлиши керак? Нега бошқа касб эгалари (олим маълу-мот соҳиблари!) ўзбек тилида бир қоғоз нарсани ғиж-ғиж хатосиз ёза олмайди? Домламиз бизга, бир бет ёзувда еттита хато чиқса, “икки” қўйилади, дерди. Бу қоидага рио-яга қиладиган бўлсак, “икки” эмас, “бир” оладиганлар кўпроқ чиқса ке-рак, деб қўрқаман.

Бир эмас, икки эмас, нақд ўн бир йил (ҳозир ўн икки йил) она ти-лимизни ўргандик-а?! Қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, олий ўқув юртларига киришда, албатта, ўзбек тилидан имтиҳон топширамиз. Ҳатто ўрис мактабларида, ўрис миллатидагиларга ҳам ўзбек тили ўргатилади. Бошқа қайси фан ёки тилни бунча кўп ўқиймиз? Синфдан синфга, сўнг олий ўқув юртига, ун-дан кейин эса катта ҳаётга ўтаётган чаласавод кадрлар нега шу пайт-гача ўзбек тили имтиҳонларидан йиқилмаган?

Демак, муаммонинг боши му-

аллимларда. Таълим берувчи-ларнинг ўзи таълимга муҳтож. Ўқитувчиларни етиштириш би-лан шуғулланувчи педагогика олийгоҳлари муаллимларини қайта ўқитиш керак.

Ё адабий тилимиз оғзаки тилдан узоқлашиб кетдими, деб ўйлайман баъзан. Бу ўйда катта ҳақиқат бор-лигига кейинги пайтда кўп амин бўляпман.

Китоб ва ойномалардан тортиб, радио ва ойнаижаҳонгача, тилимиз-да сунъийлик сезилади. Ўзимизни сўз билимдони қилиб кўрсатишга уринсак керак, сўзларнинг ўта ба-диийсини, жумлаларнинг эса му-раккабини танлаймиз. Гўзаллик – соддаликда, деган содда қоидани унутганмиз. Демак, халқнинг са-водсизлашиб боришида маънога эмас, сўз ўйинига кўп этибор бера-ётган биз журналисту ёзувчилар-нинг айби катта.

Ёзувчиларни, имло талабини қўя турайлик. Оғзаки тилимизчи? Қай биримиз соф ўзбек тилида равон гапираман, дея мақтана оламиз? Тўлиқ она тилида гапиришни қасд қилса, миясига айрим сўзларнинг аввал русчаси ёки инглизчаси (АҚШдагилар учун!) келмайдиган

миллатдошимиз борми? Йўқ, де-сам ёлғончи бўлмасам керак.

Бунақада тилимиз ўлмайдими? Ўлик тиллардан бирига айлан-майдими? Афсуски, бу кетишда ўлиши аниқ, ўлик тилга айланиши шубҳасиз. Ўзи ўлмасдан олдин тили ўлганлар озми?! Хорижда улғаяётган фарзандларимизни га-пирмаса ҳам бўлади. Уларни (де-ярли) бой бериб бўлдик.

Тилни унутмаслик ҳақида нега бунча қайғуряпмиз? Глобал дунёда тор доирадан чиқиб, барча халқлар тили ва маданиятини ўзлаштирсак, нима қилибди, деб эътироз билди-рувчиларга айтадиган гапим шу:

Сиз глобал биродарлик сифа-тида кўраётган бу дунёда аслида кучсиз маданиятлар кучли мада-ниятларга ем бўлмоқда. Ўз ма-даниятингиз, тилингизни унутиб, атрофингиздагилардан бирига айланишга розимисиз, демак, сиз таслим бўлдингиз. Бориб-бориб, Ўзбекистоннинг, ўзбек маданияти ва урф-одатларининг сизга зарра-ча қизиғи қолмайди. Фарзандла-рингизга ўтганда эса, сўнгги риш-та ҳам узилади. Чунки хорижда туғилган ўғлингиз ёки қизингиз учун океанортидаги Ўзбекистон дея ата-лувчи масканнинг курорт жойдан бошқа ўзига жалб қилувчи қандай жозибаси бўлиши мумкин? Тилин-гизни, динингизни ва аслингизни унутган бўлса?!

Сиз шунга розимисиз, Ватан-дош?

Беҳзод МАМАДИЕВ,“Vatandosh” газетаси бош

муҳаррири

Vol. 40 Monday, October 20, 2014

Publisher: Farhod Sulton

Editor-in-Chief:Behzod Mamadiev

Managing Editor:Shohruh Kenjaev

Deputy Editors: Murod Gafurov

Nilufar Salimova

Board Members: Jo’ra Bo’tako’z

Narhudja SadikovHikmat Sulton

Abdulmalik Ahmedov Farog’at Zokirova Dilshod Zokirov

Asqar UbaydullaevMansur Jumaev

Partner Organization:Vatandosh

Uzbek-American Federation

Editorial and Executive office:

2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235

Phone: 212-372-3050Web: www.vatandosh.uz

Email: [email protected]

All materials in this newspaper have been

copyrighted and are the exclusive property of

Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the

due consent of the publisher.

The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the

editors’ point of view. We are not responsible for content of advertisements

and products and establishments advertised in

Vatandosh.

МУҲАРРИР МИНБАРИ

ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА:Биз билан ижодий

ҳамкорлик қилишни ис-тайсизми? «Vatandosh»боп мақола ва асарларингиз борми?

Ижодий ишларин-гизни ҳамда ҳамкорлик бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни [email protected] орқали биз-га йўлланг.

TO ADVERTISE IN“VATANDOSH”,PLEASE CALL:

(212) 372-3050

“ВАТАНДОШ”ГА ОБУНА БЎЛИНГГазетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин!

www.vatandosh.uz/obuna

Она тилимиз хаста одамга ўхшайди. Ёки номи улуғ, супраси қуруқ одамга.

Бу ўзбегим ўзбекка нарса сотса, эълонни ўрисча ёзади. Ўзбекистондаги рус мактабига қатнаган икки ўзбек ўзаро аж-набий тилда гаплашади. Ваҳоланки, ота-онаси ўзбек. Ўзбеклар орасида туғилиб ўсган. Руслар юртига, эҳтимол, умрида ҳали қадам қўймагандир...

Уларни қўя турайлик. Ўзимизнинг жайдари ўзбеклар-чи?

Ўзбек, ўзлик ва ХАСТА ТИЛ

Page 3: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH 3№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ЯНГИЛИКЛАР

Пахта толасини сотиш бўйича 1 миллиард долларлик битим

имзоланди

Тошкент шаҳрида 13-14 октябрь кунлари бўлиб ўтган ярмаркада 580 минг тонна Ўзбекистон пахта тола-сини сотиб олиш, мамлакатимиз-да ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича эса бир миллиард АҚШ долла-ридан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди.

Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди. Пах-та ярмаркасида қарийб 50 мамла-катдан мингдан ортиқ ишбилармон доира вакиллари, экспертлар ва му-тахассислар қатнашган.

Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси прогнозларига кўра, Ўзбекистон 2014/2015 йилларда пах-та экспортини 2013/2014 йилдагига қараганда 15 фоизга камайтиради. Ўзбек пахтасининг 39 фоизи Бангла-дешга, 25 фоизи Хитойга, 7 фоизи Жанубий Кореяга экспорт қилинади.

“Ўзбекенгилсаноат” давлат ак-циядорлик компанияси маълумот-ларига кўра, 2014 — 2020 йиллар-да республика текстиль саноатини модернизация қилишга 1 миллиард доллар йўналтирилади. Янги қабул қилинган дастурга биноан, 2020 йил-га бориб мамлакат пахта толасини қайта ишлаш 44 фоиздан 70 фоиз-га чиқарилади. Натижада текстиль маҳсулотлари экспорти 800 миллион доллардан 1,5 миллиард долларга етказилади.

Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон ҳар йили 3,5 миллион тонна атрофида пахта хомашёси, 1-1,2 миллион тонна пахта толаси етиштиради..

“Airbus Group” вертолёт етказиб бериш бўйича

шартномани бажара олмади

Германия ҳукумати Airbus Group компаниясининг Ўзбекистонга беш-та ҳарбий вертолёт етказиб беришга доир битимини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агент-лиги ўз манбасига таяниб хабар

тарқатди.Airbus Group компанияси 2014 йил

охирига қадар Ўзбекистон қуролли кучларига 5 та EC645 T2 русумида-ги кўпмўлжалли ҳарбий вертолёт етказиб беришни режалаштирган. Хабарда айтилишича, Германия ҳукумати вертолётни йиғиш учун ке-рак бўладиган эҳтиёт қисмлар экс-портини тўхтатиб қўйган. Шунинг учун ҳам лойиҳани амалга ошириш имкони бўлмаган.

Хабарда Германия ҳукуматининг ушбу қарори сабаблари келтирилма-ган.

Ўзбекистон интернет нашрлари-нинг ёзишича, Airbus компаниясининг вертолёт ишлаб чиқарувчи Франция бўлими Ўзбекистонга Cougar русу-мидаги 6 та транспорт вертолётини, 10 та Fennec енгил вертолётларини етказиб бера олмаган. Airbus Group бош директори Том Эндерснинг айти-шича, ушбу вертолётлар учун эҳтиёт қисмларнинг бир қисми Германия-да ишлаб чиқарилади. Мамлакат ҳукумати ушбу эҳтиёт қисмларнинг экспортини маъқулламаган. Натижа-да ушбу вертолёт русумлари бўйича буюртмалар бажарилмасдан қолган. Хабарларда қайд этилишича, шартно-манинг умумий қиймати 180 миллион долларга тенг бўлган.

Сиёсий экспертларнинг фикри-ча, ушбу шартнома ижроси тўхтаб қолиши ҳеч қандай сиёсий мазмунга эга эмас. Яъни битимнинг тўхталиши Ўзбекистонга бўлган муносабатни ан-глатмайди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14-15 октябрь кунлари Ўзбекистон Респу-бликаси ташқи ишлар вазири Абду-лазиз Комилов Германияда сиёсий музокаралар олиб борди.

“Toyoko-inn” ҳамёнбоп меҳмонхоналар тармоғи барпо этилиши мумкин

Ўзбекистонда Япониянинг “Toyoko-inn” арзон меҳмонхоналар тармоғини барпо этиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон оммавий ахборот во-ситаларининг хабар қилишича, “Ўзбектуризм” миллий компанияси то-монидан бу борада музокаралар олиб бориляпти.

Хабарларда айтилишича, Ўзбекистон меҳмонхона тармоғига чет эл инвестицияларини жалб этиши зарур. Ҳозир республикада сайёҳлик мавсуми авжига чиққан пайтда чет эл-лик меҳмонлар туриши мумкин бўлган ҳамёнбоп ва сифатли меҳмонхоналар ва хостеллар тармоғи мавжуд эмас.

Шу муносабат билан хорижлик ҳамкорлар, хусусан, “Toyoko-inn” меҳмонхоналар тармоғи билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Ҳозирги пайтда мамлакатда 50 мингдан зиёд ўринга эга бўлган 500 дан ортиқ меҳмонхона, мотель ва кемпинглар сайёҳларга халқаро стан-дартлар бўйича хизмат кўрсатмоқда.

Голливудда Амир Темур ҳақида фильм суратга

олинади

Голливудда Амир Темур ҳақида жангари фильм ишлаш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақида “Подробно” ахборот агентлиги Россия оммавий ахборот воситаларига таяниб ха-бар тарқатди. Хабарда айтилишича, фильм россиялик ва америкалик ин-весторлар томонидан молиялаштири-лади.

Ушбу фильм ҳақида россиялик тадбиркор Андрей Поклонский маъ-лум қилган. “Биз ҳозирда Амир Те-мур каби тарихий шахс ҳақида кенг миқёсли фильмни тайёрлаяпмиз. Голливуд ижодкорлари сценарийси асосида суратга олиниши кутилаётган мазкур фильм одамларни ўзига жалб қиладиган сюжетга бой бўлади, кучли характер эгаларини кўрсатиб беради, жиддий драматизмни тасвирлайди”, — деди у.

Хабарда айтилишича, Амир Темур ролига ҳозирча Ҳью Жекман номзоди кўриб чиқилмоқда. Фильмни америка-лик режиссёр суратга олади. Ҳозирда ушбу номзод қидирилмоқда.

Фильмни суратга олишга голливуд-лик продьюсер Ральф Уинтер (“Икс одамлар”, “Маймун одамлар”, “Фанта-стик тўртлик”) қизиқиш билдирган.

Хабарда қайд этилишича, филь-мда Амир Темурнинг туғилиши ва етук саркарда бўлиб камол топиши ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмнинг асосий воқеалари Темурнинг рус ери-га бостириб бориши ҳақида бўлади.

Айрим манбаларга кўра, фильмда Амир Темурнинг Русь заминини вай-рон қилмаслиги сабаблари ҳақида сўз боради. Фильм қачон суратга олини-ши ва унга қанча маблағ сарфланиши хусусида ҳеч қандай ахборот йўқ.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” қўшимча ҳақ

жорий қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” мил-лий авиакомпанияси 2014 йилнинг 1 октябридан йўловчиларнинг юкини ташиш қоидаларига ўзгартишлар киритди. Бу ҳақида миллий авиаком-пания сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, ушбу са-надан эътиборан теле-, видео- ва радиоқурилмалар рўйхатга олинган ҳамда қиймати (нархи) кўрсатилган ҳолда ташилади. Айни вақтда, йўловчидан қурилманинг кўрсатилган қийматидан 10 фоиз миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Агар йўловчи юкни расмийлаш-тириш жараёнида юқорида қайд этилган қурилмаларнинг нархини кўрсатмасдан, рўйхатга олишдан ва тегишли тўловларни тўлашдан бош тортса, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ушбу юкнинг бутунлиги учун жавоб-гарликни ўз бўйнига олмайди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўз ах-боротида ушбу янгилик нима сабаб-дан қабул қилингани, шунингдек, 1 ок-тябрдан жорий этилган ушбу янгилик оммага нима учун 5 октябрда эълон қилинганига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 1 октя-бридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиация-си ҳаво кемалари йўловчиларининг, пассажир аъзоларининг қўл юклари-да олиб ўтилаётган радио, аудио-ви-деотехника, ноутбуклар, планшет ва мобиль телефонлар авиахавфсизлик бўйича текширувдан ўтказилишини маълум қилган эди.

Россиянинг “РБК” телеканали Ўзбекистон

кабель телевидениесидан “ўчирилди”

Ўзбекистондаги кабель телеви-дениесининг абонентлик пакетидан Россиянинг иқтисодий мавзуларни ёритиб борадигани “РБК” телеканали чиқариб ташланган.

Podrobno ахборот агентлигининг хабар беришича, Turon Telecom про-вайдери вакили ушбу ҳолат профи-лактика ишлари билан боғлиқлиги ва вақтинча кузатилаётганини маълум қилган. “Ҳамкор ТВ” кабель телеви-дениеси вакили ҳам “РБК” техник са-бабларга кўра амалдаги пакетларда йўқлигини қайд эган. Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат бутун Ўзбекистон бўйича кузатилаётир.

Хабарда қайд этилишича, Россия телеканали фақатгина кабель теле-видениесида йўқолиб қолган, холос. Рақамли телевидениеда бу борада муаммолар йўқ.

«Vatandosh»

Page 4: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH4 № 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Унда, аввало, шу йилнинг 21 де-кабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловда Америкада истиқомат қилаётган ватандошла-римиз иштирокини таъминлаш, шу-нингдек, ватандошлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, консуллик хизмати фаолияти бўйича савол-жа-воблар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчи-си Бахтиёр Ғуломов Ўзбекистон сай-лов қонунчилигига киритилган сўнгги

ўзгаришлар, парламент сайловла-рининг мамлакат ижтимоий-сиёсий аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Маса-лан, сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган ёки бир хил депутатлик ўрнини қўлга киритган сиёсий парти-ялар Бош вазир номзодини таклиф қилиши мумкин. Айни пайтда Бош ва-зирга ишончсизлик вотуми — лавози-мидан озод қилиш таклифи ҳам илга-ри сурилиши мумкин.

Бахтиёр Ғуломов парламент сай-ловларида фаол қатнашишга чақирди. Шуни айтиш керакки, сиёсий партия-лар сайловга 45 кун қолгунга қадар ўз

номзодларини тақдим қилиши лозим.Учрашувда билдирилган фик-

рлар, саволлардан келиб чиқиб, эл-чихона ва консуллик ходимлари шу йилнинг ноябрь ойида Нью-Йоркда ўзбекистонликлар билан учрашув ўтказилиши мумкинлигини маълум

қилишди.Тадбир сўнгида ўзбек миллий та-

омларидан тортилди. “Ватандош” жа-моаси бундай мулоқотлар бардавом бўлишига умид билдириб, элчихонага ташаккур билдиради.

Элчи ватандошлар билан мулоқот қилди

Америкада ўзбеклар жамоа-си кенгайиб борар экан, жамият ҳаётида ватандошларнинг бир-бирларига ёрдам бериш бўйича эҳтиёжи ортиб бормоқда. Буни Пен-сильвания штатида ташкил этилган ватандошлар сайли мисолида ҳам кўриш мумкин.

200 нафарга яқин ҳамюртларимиз йиғилган мазкур сайилда ватандош-лар ўзаро фикр алмашишди, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз-ни асраб-авайлаш, ўзбеклар жамо-атчилигининг ўзаро ҳамкорлигини ку-чайтириш каби масалалар муҳокама қилинди. Дастурхонга ош, шашлик сингари миллий таомлар тортилди, ёш болалар учун миллий ўйинлар ташкил қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида Пен-сильвания штатидаги ватандошлар “Ватандош” Ўзбек — Америка жамия-тининг шўъбасини очиш таклифи би-лан чиқди.

“Ватандош” Ўзбек — Америка жа-мияти кенгашининг бир қатор аъзола-

ри тадбирда қатнашиб, жамиятнинг аҳамияти, уни қандай ташкил этиш керак, эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар ҳақида фикр ал-машди.

Тадбирда жамиятнинг очилиши ҳақидаги фикр ва режалар яхши қабул қилинди.

Яқин кунларда “Ватандош” Ўзбек — Америка жамиятининг Пенсильва-ния шўъбаси ижро кенгаши тузила-ди, уларнинг алоҳида банк ҳисоблари бўлади.

Шуни қайд этиш керакки, “Ватан-дош” федерация шаклида ташкил қилинганининг мақсади ҳам Америка-нинг турли штатларидаги ватандош-ларимиз билан фаол иш олиб бориш, фаолиятимизни у ерларда ҳам изчил давом эттиришдир.

Шу ўринда жамиятимиз Лутфулла Саъдуллаев, Акмал Холбоев ва тад-бирни уюштиришда бош-қош бўлган бошқа ватандошларимизга ташаккур билдиради.

Пенсильвания штатида “Ватандош“ шўъбаси

очилди

Шу йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Ҳозирги кунда сайлов участкаларини ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, сайловлар учун Ўзбекистон Респу-бликасининг хорижий давлатлар-даги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва-зирлигининг тақдимномаси билан тузилади.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчи-хонасида ташкил этилган тадбир-

да қайд этилишича, Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида сайлов участкалари ташкил қилинади. Сўнгги маълумотларга кўра, улар Вашингтондаги элчихона ва Нью-Йоркдаги бош консулхона ҳудудида ташкил қилинади. Мар-казий сайлов комиссиясининг маъ-лум қилишича, ушбу сайлов участ-калари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги яқинидаги сайлов окру-глари таркибига киради.

Тадбирда мазкур сайлов участ-калари фаолияти ҳақида, умуман, чет элда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг сай-лов ҳуқуқларини рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШда Ўзбекистон парламенти сайлови учун иккита сайлов участкаси ташкил

қилинади

Ўзбекистон Республикасининг Вашингтондаги элчихонасида Жаҳон банки, “Америка овози” телерадиокомпанияси ўзбек хизмати, “Ватандош” жамоаси, шунингдек, АҚШ бизнес тузилмаларида ишла-ётган ҳамюртларимиз билан учрашув ташкил қилинди.

Page 5: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH 5№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ

Ўзбекистонда шу йилнинг 21 де-кабрь куни парламент сайловлари бўлади. Чет элда юрган фуқаролар ҳам овоз беришлари мумкин. Лекин бунинг учун улар консуллик ёки эл-чихонага боришлари керак. Узоқдан туриб овоз бериш имконияти мавжуд эмас.

Бугун хорижда яшаётган ҳар бир ўзбекистонликка қуйидаги саволла-рим бор:

Сайлов сиз учун қанчалик муҳим? Овоз бермоқчимисиз? Номзодларни биласизми? Бил-

сангиз, улар қандай ваъдалар бермоқда?

Чет элда ишлаб, ватанидаги оиласини боқаётган миллионлаб ўзбекистонликлар ҳақида улар ни-малар дейишаяпти? Бу борада оғиз очаётганлар борми ўзи?

Партиялар ва уларнинг платфор-малари ҳақида нима биласиз?

Олий Мажлис ишини кузатасиз-ми?

Ўзбекистонда қонунчилар фаоли-ятини қандай баҳолайсиз?

Узоққа бормайлик, сўнгги йиллар-даги қонунчилик ҳақида қандай фик-рдасиз?

Сенат нима билан шуғулланади, биласизми?

Қонунчилик палатасида қанча аъзо бор ва улар қандай сайланади?

Ҳозир сиз яшаётган давлатда Ўзбекистон элчихонаси ёки консул-лиги борми?

У eрга ҳеч борганмисиз? Сизга қандай муамола қилишган? Ишингиз битганми?

Ўзбекистоннинг чет элдаги фуқароси сифатида консулликда доимий ёки вақтинча рўйхатда тури-шингиз мумкин. Буни биласизми?

Ҳамма нарса, барибир, давлатга, унинг

тизимларига ва ўз овозингизга нисбатан

ишончга бориб тақалади, шундай эмасми?

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчи-хонасига кўра, Вашингтон ва Нью-Йоркдаги консулликлар сайлов округи вазифасини бажаради ва Ўзбекистонда расман тан олинган партияларнинг ҳар биридан битта-дан номзод кўрсатилади. Номзод-ларнинг кимлиги ҳали аниқ эмас.

Партиялар чет элдаги ўзбекистонликлар овозини олиш

учун тарғибот ишлари олиб бориши-ни тасаввур қилиш қийин. Ё шундай ҳаракат борми?

Фуқаро нима учун овоз бери-шим керак деб ўйлаши табиий. Ўзбекистонда яшамаётган бўлсам, қолаверса, ҳозирги депутатлар ўзи нимани қотираяпти?

Ўзбекистонликларнинг дарди, фикр-қарашларидан келиб чиққан ҳолда, масалан, Флорида ёки бошқа бирор штатда яшаётган юртдошнинг Вашингтон ёки Нью-Йоркка келиб, Олий Мажлисга мана бу одам сайла-нишини хоҳлайман, деб овоз бериб кетишини тасаввур қилиш қийин. Ё борми шундай ниятда юрганлар? Узоқ-яқин штатлардан келиб консул-ликда ишини битира олмай хуноб бўлиб кетаётганлар кўплигини эса биламиз.

Яқинда элчихонада кечган давра

суҳбатида Вашингтон ва Нью-Йоркда яшаб-ишлайдиган ёшлар консул ва бошқа дипломатларни саволлар-га кўмиб ташлади. Консул Сиро-жиддин Яхшиликовнинг айтишича, ҳужжатлар, хусусан, паспорт алмаш-тириш билан боғлиқ жараён осонла-шиб бормоқда ва кўп ишни интернет ва электрон почта орқали битириш бўлади.

Бирор ҳужжат учун мурожаат қилаётган одам, аввало, сайтга ки-риб, нима зарурлигини билиб олсин ва консулликка тайёр ҳолда келсин, дейди у. Узоқ жойдан «ишим бир кун-да битар» деб таваккал қилиб келиш ақлдан эмас.

Гапнинг пўскалласи - биометрик паспорт олишнинг энг маъқул йўли ҳамон ватанга бориб келишдир. Кон-сулхона орқали олиш учун аввал доимий яшаш жойингизни чет элга кўчиришингиз керак. Ана ундан кей-ингина янги паспорт учун ҳужжат топ-шира оласиз.

Сайлов ва сизнинг овозингизга қайтадиган бўлсак, дипломатлар-нинг тушунтиришича, элчихонанинг вазифаси - чет элда юрган фуқаро овоз бермоқчи бўлса, шароит яра-тиб бериш. Овоз бериш ёки бер-маслик эса фуқарога ҳавола. Сай-ловда қатнашмаслик жиноят эмас, қатнашиш - ҳуқуқ ва бурч. Ҳуқуқдан фойдаланиш ва бурчни адо этиш - ўзимизнинг ишимиз. Фойда ва зара-рини эса бутун жамият кўради.

Навбаҳор ИМАМОВА,журналист

Ўзбекистонда сайлов яқинлашмоқда:

Овоз берасизми?

“Ватандош” жамияти ўзбек тили ойлигини ўтказиш ташаббуси билан чиқди

Маълумки, сўнгги йилларда чет элга кўчиб ке-таётган ўзбекистонликларнинг сони изчил ортиб бормоқда. Ўзга мамлакатларда узоқ муддат яша-ётган ватандошларимиз орасида эса хорижий тилни ўрганиш эвазига ўз она тилини унутиб бо-раётганлар, афсуски, учраб турибди. Бу миллат ва ватан ўртасидаги риштанинг узилишига олиб келади. Миллий урф-одатларимиз, маънавияти-мизнинг йўқолишига, ўзликнинг бой берилишига сабаб бўлади.

Шу боис бундай салбий тенденциянинг олди-ни олиш мақсадида АҚШдаги “Ватандош” Ўзбек-Америка жамияти хорижда истиқомат қилувчи ватандошларимизни ва ўзбек тилида иш юри-тувчи нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ах-борот воситаларини интернет орқали оммавий “Ўзбек тили ойлиги”ни ўтказишга чақиради.

Жамият вакилларига кўра, ҳар йилнинг ок-тябр ойини ушбу ҳаракатга қўшилувчи барча

томонлар ўз сайтлари ёки тадбир-маросимлари орқали “Ўзбек тили ойлиги” бошланганини эъ-лон қилса ва тилнинг аҳамияти, ўзбек адабиёти, тил муаммолари ва уларни бартараф этиш каби мавзуларда қатор мақолалар, интервьюлар, дав-ра суҳбатлари ва бошқа турдаги ахборот мате-риаллари тайёрлаб, ўқувчиларга етказиши керак бўлади.

Жамият ушбу ҳаракатга қўшилиш истагида бўлганларни ва уни қўллаб-қувватлайдиганларни, биринчи навбатда, ушбу ойликнинг мукаммал режасини тузиб чиқишга таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси-нинг Давлат тили ҳақида”ги Қонун 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган.

Ушбу ташаббус бўйича фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингиз билан сайтимиз, фейсбукдаги саҳифамиз орқали қатнашишингиз мумкин.

Page 6: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH6 № 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Маълумки, Россия оммавий ахбо-рот воситаларида “Газпром” компа-нияси яқин вақтлар ичида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Туркма-нистон ва Ўзбекистондан табиий газ харид қилишни тўлиқ тўхтатиши мум-кинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

“Газпром” компаниясининг ташқи иқтисодий фаолият департаменти бошлиғи Павел Одеровнинг айтиши-ча, қаердаки газ харидини оптимал-лаштириш имкони бўлса, ушбу чорага қўл урилади. Қаердаки шартномавий мажбуриятлар бўлса, компания ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади.

Компания Ўзбекистон ва Тур-кманистондан газ харид қилишни тўхтатишни режалаштирмоқда. Аммо буни амалга ошириш учун ҳукуматлараро имзоланган шартно-маларни бекор қилиш керак бўлади. Павел Одеровнинг айтишича, ҳозирги кунда ушбу шартномаларни бекор қилиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. “Газпром”нинг исми ошкор қилмаган вакили қайд эти-шича, Марказий Осиё гази жуда қимматлашиб кетди.

“Газпром” 2013 йилда Туркмани-стон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озар-бойжондан 30 миллиард метр куб газ харид қилган. Бунда ҳар 1000 метр куб газнинг нархи ўртача 275,8 дол-ларга айланган. Компания ўтган йили 478,4 миллиард куб метр газ қазиб олган. Жорий йилда бу кўрсаткич 15,4 миллиард метр кубга камайиши мум-кинлиги айтилмоқда.

“Газпром” компанияси бош дирек-тори Алексей Миллернинг айтиши-ча, Марказий Осиё газини етказиб беришда ҳар йили узилишлар бўлиб туради. “Шуни олдиндан аниқ айтиш мумкинки, ушбу ҳудуд газ етказиб бе-рувчиларидан келаётган қишда ўнлаб миллион метр куб газни ола олмай-миз”, — деди у.

Илгари Марказий Осиё гази Укра-

инага йўналтирилган. Ҳозирги кунда эса ушбу мамлакатга газ етказиб бе-риш тўхтаб турибди. Марказий Осиё гази, шунингдек, Россиянинг жанубий ҳудудлари таъминотига ҳам ишла-тилади. Миллернинг айтишича, “Газ-пром” Марказий Осиё газини Россия газига алмаштириш бўйича барча чо-раларни кўрмоқда. Бу, айниқса, Укра-инадаги воқеалар натижасида янада жадаллашди.

“Роснефть” компанияси вице-пре-зиденти Влада Русакованинг айти-шича, Россияда газ керагидан ортиқ қазиб олинмоқда. Газ бозорида Россиянинг гази етарли даражада. Шундай бўлса-да, Марказий Осиё гази реэкспорт қилинмоқда, давлат божи олинамяпти. Ваҳоланки, бунинг ўрнини Россия гази бемалол эгаллай олади. Марказий Осиё гази учун янги бозор — Хитой бор.

“Сколково” бизнес-мактаби энерге-тика маркази экспертларининг ҳисоб-китоб қилишича, Марказий Осиёнинг реэкспорт қилиниши ҳисобига Россия бюджети 3,5 миллиард доллар маблағ олмайди.

Экспертларнинг фикрича, “Газ-пром” Марказий Осиё газини да-ромадли бўлгани учун эмас, балки минтақада монопол мавқени сақлаб қолиш учун харид қилган. Чунки

Марказий Осиё, айниқса, Туркмани-стон газининг Европа ёки Хитойга тўғридан-тўғри қилиши нафақат ком-паниянинг, балки Путиннинг геоси-ёсий мақсадларига таҳдид солади. Негаки, бунгача Туркманистон гази-га Европа Иттифоқи катта қизиқиш билдириб келади. “Жанубий йўлак”, “Транс Каспий” газ қувур лойиҳалари шулар жумласидандир. Аммо Тур-кманистон 2009 йилда Хитойга газ экспорт қилишни бошлади. Натижада Россияга экспорт 4 баравар қисқарди, газ нархи арзонлашди.

Россия миллий энергия хавфсиз-лиги фонди директори ўринбосари Алексей Гривачга кўра, “Газпром” Ўзбекистон ва Туркманистондан газ харид қилишни тўхтатади. Ўзбекистон газини харид қилиш бўйича битим 2015 йилда тугайди, шунгача ҳам томонлар розилиги билан газ экс-порти йилдан-йилга камайтириб борилмоқда. Ўзбекистонда газнинг асосий қисмини “Лукойл” компания-си қазиб олмоқда ва бу газнинг катта қисми Хитойга экспорт қилинади.

Ўзбекистон ҳукумати ҳақиқатда ҳам Россияга табиий газ етказиб бе-ришни камайтираётганини маълум қилган. Бунда Хитойга газ экспорти ҳажми оширилади. “РИА Новости” ахборот агентлигининг Ўзбекистон

ҳукуматидаги манбасига таяниб маъ-лум қилишича, 2021 йилга бориб Ўзбекистоннинг асосий газ экспорт йўналиши Хитой бўлади.

2015 йилда Чин мамлакатига 10 миллиард куб метр газ экспорт қилинади. Маълумот учун айтиш ке-ракки, 2013 йилда бу кўрсаткич 6 мил-лиард куб метрни ташкил қилган эди. Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, бугунги бозор ҳақиқатлари, қолаверса, Россияда талабнинг сусайишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон икки йил аввал газ экспортини диверси-фикация қилиш чораларини кўрган эди. Унинг ҳисоб-китоб қилишича, сўнгги 5-6 йил учун Ўзбекистоннинг газ экспорт салоҳияти 15-16 мил-лиард куб метрдан ошмайди. Шу-нинг учун асосий газ импорт қилувчи мамлакатнинг ўзгариши жуда катта таъсир кўрсатмайди. Умуман, Мар-казий Осиё — Хитой газ қувурининг тўртта тармоғи қурилгач, мазкур газ қувурининг ўтказиш қуввати йилига 55 миллиард куб метрга етади.

Ўзбекистон 2013 йилда 13 мил-лиард куб метр газ экспорт қилган. Шуни айтиш керакки, мамлакатда йилига 63-65 миллиард куб метр газ қазиб олинади. Унинг тахминан 50 миллиард куб метри ички истеъмолга йўналтирилади. “Газпром”га эса 2013 йилда 7,5 миллиард куб метр, 2012 йилда эса 8,7 миллиард куб метр газ етказиб берилган.

Айрим экспертларнинг фикрича, “Газпром”нинг Ўзбекистон газ бозори-дан тўлиқ чиқиб кетиши Қирғизистон учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки иккитомонлама мажбу-риятларнинг бўлмаслиги музокара-лар жараёнини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда “Газ-пром” фақатгина Қозоғистон орқали Қирғизистон жанубий вилоятлари газ таъминотини йўлга қўйиши мумкин.

Мурод ҒОФУРОВ

ТАҲЛИЛ

“Газпром” Ўзбекистондан газ харид қилишни нега тўхтатмоқда?

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг компьютерлашган тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, мазкур тизим видеокузатув камералари, диспетчер маркази ва патрул машина-лари каби учта бўғиндан иборат.

RedPen сайтининг ёзишича, камералар аввал Тошкентда, сўнг Самарқандда, ундан кейин эса бу-тун республика бўйлаб ўрнатилади. Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигининг компьютерлашган тизими Швейцариянинг АGТ International корпора-цияси техникалари асосида йўлга қўйилади. Хабар-да айтилишича, лойиҳанинг қиймати 30 миллион долларга тенг бўлиб, 2015 йилнинг охирига қадар якунланиши кутилмоқда.

Пойтахтда жорий қилинаётган йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизимининг диспетчер-

лик маркази Тошкентдаги Глинка кўчасидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги шаҳар бошқармасининг собиқ биносида жойлашади.

Диспетчерлик марказида камералар ва патруль хизматини боғлаб турувчи, махсус ўқитилган мута-хассислар фаолият кўрсатади. Компьютерлардаги маълумотлар узоқ вақт давомида сақланади

Сайтда қайд этилишича, Тошкентдаги 120 та чорраҳага камера ўрнатиш ва бунинг учун 1200 та камера сотиб олиш кўзда тутилган. Аммо яқинда камера билан жиҳозланадиган чорраҳалар сони 160 тагача кўпайтирилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқаган турли хабар-ларга кўра, сўнгги пайтларда пойтахт чорраҳаларида тегишли ишлар олиб борилмоқда. Камералар ва диспетчерлик маркази ўртасида алоқа ўрнатиш

учун “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси то-монидан алоқа линиялари тортилмоқда.

Хабарда айтилишича, пойтахтдаги видеокузатув камералари автомобиль тезлигини аниқлаш (авто-радар), автомобилнинг давлат рўйхат рақамини таниб олиш ҳамда светофорнинг қизил чироғи ён-ган пайтда автомобилнинг тўхтамай ўтиб кетишини аниқлашдан иборат учта асосий вазифани бажара-ди.

Чорраҳаларда, шунингдек, Trigger System ти-зими ўрнатилади. Мазкур тизим махсус лазер қурилмаси бўлиб, светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда автомобиль тўхташ чизиғини кесиб ўтса, камерага бу ҳақида хабар юборади. Камера эса автомобилни суратга олади, сўнгра ҳайдовчига қоидабузарлик учун жарима солинади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг компьютерлашган тизими жорий қилинмоқда

Page 7: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH 7№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жум-ладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV» дасту-ри орқали 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил мобай-нидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади. Визага муро-жаат этувчилар компьютер орқали амалга ошири-ладиган тасо-дифий танлов лотереяси ёр-дамида сарала-нади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожа-ат этиш жараё-нининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.

Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov саҳифаси орқали топширилиши шарт. DV Лотерея-сига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди. Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кут-маслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги Интернет саҳифаси ишининг секинлашу-вига олиб келиши мумкин.

2015 йил 5 майдан бошлаб, қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат Департаментининг Интернет саҳифасида иммигра-цион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланма-ганликлари ҳақида маълумотларни билиб олишла-ри мумкин.

DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлмоғи керак.

DV Лотереясида ютгандан сўнг, виза олиш учун ушбу асосий ҳужжатлар талаб қилинади: био-метрик паспорт, виза аризаси, муайян клиникада тасдиқланган тиббиёт варақаси, жиноятчилик билан боғлиқ бўлмаган фаолият ҳақидаги сўров, маълумо-ти ҳақидаги ҳужжат. Виза ҳаражатлари учун ҳар бир кишига 330$ дан ҳақ олинади.

Гарчи кўплаб компаниялар «Турли Миллат Ва-киллари учун Иммиграцион Визалар» лотереясига ариза топшириш бўйича ўз хизматларини таклиф этсалар ҳам, уларнинг хизматларидан фойдаланиш шахснинг лотереяда ғолиб бўлиш эҳтимоллигини ҳеч қайси йўл билан оширмайди. DV Лотереясида ғолиб бўлган шахс АҚШ Элчихонаси ёки Консуллик Бўлимига ўз виза суҳбати учун келгунига қадар, АҚШ Давлат Департаменти мазкур дастур бўйича ҳеч қандай тўловлар олмайди.

Қўшимча маълумотларни АҚШ элчихонаси ҳамда travel.state.gov сайтидан ўзбек тилида оли-шингиз мумкин. DV Лотереясида ҳақидаги ўзбекча видеоролик ҳам элчихонанинг Youtube саҳифасига жойланди.

Ўзбекистондан 2007 йили 910 киши Грин Кард асосида виза олган бўлса, бу рақам 2008 йили 2100 га, 2009 йили 2200 га, 2010 йили 3200 га, 2011 йили 3079 га етган. 2012 3079 та виза берилган бўлса, 2013 йили 3200 га яқин киши Грин кард билан виза

олган. Ўзбекистон 2011 йили DV Лотереясида энг кўп ютганлар сони бўйича 7-ўринда бўлган бўлса, 2012-2013 йилги дастурда 5-ўринни, 2014 йили 8-ўринни эгаллаган. 2015 йилги DV Лотереяси натижаларига кўра, ўзбекистонликлар Камерун (5000 ютуқ), Ли-берия (5000), Миср (4988), Эфиопия (4988), Эрон (4992), Непал (4991), Конго демократик республика-си (4943), Украина (4679) дан сўнг 4368 нафар ютуқ билан сўнг 9-ўринни эгаллашди.

15 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги эл-чихонасида журналистлар учун ўтказилган на-

вбатдаги Пресс-гапда Консуллик бўлими бошлиғи Райан Хейли Грин Кард лотереяси ҳақида журналистлар-нинг саволларига жа-воб берди.

— Турли Миллатга Мансуб Иммигрант-лар Визасининг тўлови қанча?

— Ёшидан қатъий назар АҚШга DV лотереяси орқали кетадиган ҳар бир киши учун тўлов 330$ ни ташкил этади. Масалан, бир киши DV лотереясини ютиб оиласи билан АҚШга кетмоқчи. У аёли ва бо-лалари учун ҳам алоҳида 330$ дан тўлайди. Икки йил олдин бу тўлов 819$ эди.

— Ариза тўлдирувчининг ўзи айни пайтда бошқа давлатда бўлса, у DV лотереясига топшира олади-ми?

— Ҳа, албатта. Бу ерда муҳими ариза топши-раётган шахснинг Ўзбекистонда туғилганлигидир. Қайси давлатнинг фуқароси эканлиги аҳамиятсиз. Ҳатто у ҳозир АҚШда бўлса ҳам агар DV лоте-реясини ютса, ўша ердан туриб, ўз статусини ўзгартириши мумкин. Шунингдек, бошқа давлатлар-да яшаётган ўзбекистонликлар ўша ердаги консул-лик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

— 2015 йилги DV лотереясига ариза топширган ва ютганлар ҳақида статистик маълумот мавжудми?

— 2015 йилги DV лотереясига бутун дунёдан 9 388 986 киши (оила аъзолари билан 14 397 781 киши) ариза топширган. Улардан 125 000 нафари-га ютуқ чиққан. Ўзбекистондан эса 4368 киши DV лотереяси ғолибига айланган. Айтиш мумкинки, ғолибларнинг ҳаммасига ҳам виза берилмайди. Дунё бўйича йилига 50000 кишигагига Турли Мил-латга Мансуб Иммигрантлар Визаси берилади.

— Бу йил Ўзбекистондан DV лотереяси ютганлар сони аввалги йилларга нисбатан кам экан. Бунга са-баб нима? Қизиқишнинг камайганлигими ёки бошқа муайян сабаблар мавжудми?

— Тақсимлашнинг амалга оширилиши сифа-ти ва бу рақамларнинг нега бундай танланганлиги ҳақида маълумотимиз йўқ. Тақсимлашнинг регион-лар бўйича ва бошқа йўналишларда қоидалари ва қонуни мавжуд. Бизнинг асосий вазифамиз танлан-ганларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва улар талаб даражасига бўлса, визани тақдим этишдан иборат.

— Грин Кард лотереяси ўйналадиган ойда бир қанча фирмалар аризани тўлдириш бўйича ўз хиз-матларини таклиф этадилар. Бунақа рекламалар-ни ҳар бир бекатда учратиш мумкин. Консуллик кўпчиликка қулайлик яратиш мақсадида аризачи-ларга кўмак марказини очса бўлмайдими?

— АҚШ давлат департаменти DV лотереяси-ни ҳар бир иштирокчи ўзи тўлдиришини, учинчи шахсларга ишонмасликни ҳамда тўлдирилганлиги ҳақидаги рақамни сақлаб қўшишни тавсия этади. Фирибгарларнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун

аризачилар ўз маълумотларини бошқаларга тақдим этмасликлари керак. Афсуски, АҚШ давлат департаменти АҚШ элчихонаси ташқарисида тижорий ва бошқа фаолиятлар билан шуғулланиши мумкин эмас. Биз барча ишончли маълумотларни элчихона сайтида эълон қилганмиз. Мурожаат этувчиларнинг саволларига ҳам жавоб берамиз.

— Ўзбекистонликлар учун DV лотереяси лимити тўлиб қолмоқда, энди Ўзбекистон

учун ушбу дастурда жой ажратилмайди, деган миш-мишлар юрибди. Бу қанчалик асосли?

— Ўзбекистон учун ушбу дастурда жой ажратилмаcлиги ҳақида маълумот йўқ. Одатда сўнгги 5 йил ичида АҚШга келган иммиг¬рантлар сони 50000 дан ошган давлатлар учун Грин Кард ажратилмайди. Сўнгги беш ичида АҚШга келган ўзбекистонлик иммигрантлар сони 50000 дан ошган эмас.

— Фуқаро “Грин Карта”га топширган ҳолида бошқа ноиммиграцион визаларга топшириши мум-кинми? ¬Унинг “Грин Карта” ўйнагани бошқа виза-ларга тўсқинлик қиладими?

— Бу саволни кўпчиликдан эшитишга тўғри ке-лади. DV лотереясида иштирок этиш фуқаронинг бошқа ноиммиграцион визалар олишига тўсқинлик қилмайди. Агар ариза топширув¬чининг ишончли ва ҳақиқий асослари бўлса, унга ноиммиг¬рацион виза берилади.

Давронбек Тожиалиев тайёрлади.

АҚШ Давлат Департаменти 2016 йил «Тур-ли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Ви-залар – DV» (Грин Кард) Лотереясига рўйхатга олиш даври 2014 йил 1 октябрдан 2014 йил 3 ноябр Тошкент вақти билан соат 22:00 гача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди.

Ўзбекистондан “Грин карта“ ғолиблари 5000 га яқин

Марғилонлик машҳур ошпаз, ўзбек таомларини тайёрлаш бўйича МДҲда номи танилган Ҳаким Ғаниев Беларусь пойтахти Минск шаҳрида дунёдаги энг катта лағмонни тайёрламоқчи. Бунинг учун 150 килограмм гўшт ва сабзавот маҳсулотлари ҳамда бир километр лағмон хамирини ишлатмоқчи.

Ушбу лағмонни Гиннеснинг халқаро рекордлар китобига киритиш учун “Интеррекорд” рекордларни рўйхатга олиш халқаро агентлиги вакиллари таклиф қилинган.

Минскда, шунингдек, лағмонни тез тановул қилиш бўйича ҳам чемпионат ўтказилади.

Ҳаким Ғаниев Марғилонда таваллуд топган бўлиб, Россиянинг қатор теле-каналлари бошловчиси ҳисобланади.

Марғилонлик ошпаз Гиннеснинг

рекордлар китобига кирмоқчи

Page 8: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH8 № 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Page 9: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH 9№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Touro College is an equal opportunity institution

• Business Management and Administration • Information Technology • Human Services • Psychology • Education • Biology • Social Sciences • Paralegal Studies• Digital Multimedia Design • Liberal Arts and Sciences • and more

Other PrOfessiOnal OPPOrtunities• Pre-Law • Pre-Medical • Pre-Dental

www.touro.edu/nyscas

INFORMATION SESSIONS:

inteGrateD hOnOrs traCKsUndergraduate/Osteopathic MedicineUndergraduate/Pharmacy

scan here

assOCiate’s anD BaChelOr’s DeGrees

N Y S C A SA Division of Touro College

New York School of Career and Applied Studies

College with a personal touch

Manhattan: 27-33 West 23rd Street, Admissions OfficeWednesdays, 12 noon-5 pm

Brooklyn: 1870 Stillwell Avenue, Admissions OfficeWednesdays, 11 am-7 pm

BROOKLYN: 718.265.6534 x1002 Bensonhurst, Brighton Beach, Flatbush, Kings Highway, Starrett City

MANHATTAN: 212.463.0400 x5500QUEENS: 718.520.5107 x102 Forest Hills

• Zamonaviy kompyuter labaratoriylar• Ingliz tili kurslari• Kunduzgi va kechki darslar• Xalqaro talabalarni qabul qilamiz • Moliyaviy yordam Transfer students welcome!

Hurmatli do’stlar! Agar siz Amerikada o’qib, diplom olmoqchi bo’lsangiz va buning uchun sizda ingliz tili va matematikada yetarli bilim bo’lmasa, hech xavotir olmang, biz sizga albatta yordam beramiz. Touro College tayyorlov kurslari joriy qildi. Unda siz o’qishga kirish uchun yetarli ma’lumotni olib,orzuingizga erishishingiz mumkin. Darslar qulaylik uchun kechki soatga mo’ljallangan. Vaqtni yo’qotmang.Quyidagi telefon orqali bizga qo’ng’iroq qiling. 718.336.6471 x30119 Kristina

Page 10: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH10 № 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

“VATANDOSH”ГА ОБУНА БЎЛИНГ

1901 Emmons Ave (Cherry Hill)203 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 252 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 277 Brighton Beach Ave (Pharmacy)274 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 424 Brighton Beach Ave (L&S Pharmacy) 511 Brighton Beach Ave (Pharmacy)602 Brighton Beach Ave (Apteka)1129 Brighton Beach Ave (Seabreeze Pharmacy)608 Sheepshead Bay (Net Cost Market)191 Neptune Ave (Lemborg Pharmacy)373 Neptune Ave (S&K Pharmacy)2910 Brighton 8 St (Discount Phone Cards)2914 Coney Island Ave (Produktovaya Baza )1324 Sheepshead Bay Rd (Monica Pharmacy)2610 E 14 St (European Delikatessen)2651 E 14 St (Dialise Center)2617 E 16 St (Z Drugs)1627 Jerome Ave (Friendly Food)1653 Sheepshead Bay Rd (Pharmacy)2570 E 17 St (Pharmacy)2807 Ocean Ave (Fast Pharmacy)2749 Ocean Ave (Golden Fish)1917 Ocean Ave (Medical Office)1929 Kings Hwy (Ocean Pharmacy)1909 Kings Hwy (Pharmacy)1811 Kings Hwy (Pharmacy)1425 Kings Hwy (Pharmacy)1416 Kings Hwy (Sankt Peterburg)

1671 E 13 St (Pharmacy)445 Kings Hwy 2nd Floor (Dr. Shulman)1141 Brighton Beach Ave (Café Kashkar)287 Brighton Beach Avenue (Vintage Food Corp)301 Brighton Beach Avenue (Brighton Fabrics & Variety)3144 Atlantic Ave (Mobilia Furniture And Carpet)2689 Coney Island Ave (Oasis Café)35 Neptune Ave (1001 Nights Restaurant)414 Ditmas Ave (Afsona Restaurant)2487 Coney Island Ave (Living Way School)1053 Bighton Beach Ave (Fuat Hair Salon)837 Ave Z (Fast Professional Taxes)407 Ditmas Ave (Madina R Inc)2818 Coney Island Ave (Nargis Café)141 Neptune Ave (Atlantic Export)5911 8 th Ave (United American Muslim Association)1901 Emmons Ave (Masal Café)3911 13th Ave (Uzbekistan Restaurant)21 Church Ave (Masjid Nurul Islam)922 Pennsylvania Ave1120 Flatland Ave945 E108th St915 E107th St2126 Knapp St3031 Ave V3495 Nostrand Ave3610 Nostrand Ave87 West End St (Apteka)122 West End St (Medical Office)3065 Brighton 14th St (Optical)124 Brighton 11th St (Apteka)

1630 E15th St (Medical Office)1841 Coney Island Ave (Apteka)533 E 7th St (Apteka)511 Cortleyou Rd (Apteka)4125 18th Ave (Apteka)128 Ditmas Ave (Apteka)531 Church Ave (Apteka)4514 F. Hamilton Ave (Apteka)2315 65th St (Apteka)1930 Ave M (Apteka)201 Kings Highway (Medical Office)2046 Bath Ave (Apteka)9517 Ave J (Medical Office)2269 Ocean Ave (Medical Office)1401 Ave U (Apteka)1301 Ave U (Apteka)3093 Ocean Ave (Day Care)2753 Coney Island Ave (Medical Office)6202 16th Ave (Day Care)7819 18th Ave (Medical Office)9407 5th Ave (Apteka)6324 4th Ave (Apteka)615 Ave C (Day Care)1100 Coney Island Ave (Apteka)1403 Foster Ave (Apteka)500 Foster Ave (Store)

35-62 76 (Fantasiya Food)44-14 Kissena Blvd (Kaspiy)138-03 Queens Blvd (Beriozka)120-08 Queens Blvd (Tom’s Newsstand)103-27 Queens Blvd (Kosher Palace)102-03 Queens Blvd (Beriozka 2)97-15 Queens Blvd (Howard News)62-22 Woodhaven Blvd (Pharmacy Pivn W per)91-06 63 Dr (Ural W)93-07 63 Dr (Olgar)94-09 63 Dr (Moskva)97-28 63 Dr (Tadjikistan)98-51 63 Dr (Albert Station)63-24 99 St (Eden)65-47 99 St (Kosher Store)99-08 63 Rd (Micheal Inter Deli)63-46 108 St (Gastronom)64-16 108 St (M and M International)64-51 108 St (Berezka 1)63-29 108 St (Candy Land)96-22 Queens Blvd (Rego Park Minimarket)81-52 Lefferts Blvd (Romashka)118-29 Metropolitan Ave (Russian Store)

6th Ave and 47th St (Grocery Store)3th Ave and 34th St (Grocery Store)

QUEENS

“Vatandosh”га обуна бўлинг!Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин.

Обуна бўлиш йўллари:

*Обуна дунёнинг барча давлатлари учун очиқ.

Сайт орқали: www.vatandosh.uz/obuna | Телефон: 212-372-3050

“Vatandosh“ газетасини Нью-Йоркнинг қуйидаги манзилларидан бепул олишингиз мумкин

MANHATTAN

BROOKLYN

Page 11: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH 11№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Эътиборли жиҳати, улар-да пиширилаётган ўзбек миллий таомлари нафақат ҳамюртларимиз учун манзур бўлмоқда, балки америкали-кларнинг ҳам эътирофига сазо-вор бўлмоқда.

А м е р и к а л и к л а р д а Ўзбекистон мазали таомлар мамлакати, деган тасаввур пай-до бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Нью-Йоркдаги ана шундай эътироф ва эътибор-га тушган ресторанларимиз-дан бири — “Лаззат” ресто-ранидир. Рестораннинг кенг қамровли таомномаси сабаб-ли доимий хўрандалар сони тобора кўпайиб бормоқда. Кўпчиликнинг фикрича, маз-кур ресторанда миллий таом-лар худди Ўзбекистондагидек тайёрланмоқда.

Айниқса, ўзбек таомларининг пошшоси — палов мазаси билан нью-йоркликлар ва ватандошлари-миз эътирофига сазовор бўлди. Ресторан эгаси Абдумалик ака Аҳмедов яқинда Ўшдан девзи-ра гуруч келтириб, Америкадан дўмбали қўйларга буюртма бе-риб, чойхона палов тайёрлашни ўзлаштирди.

Шуни айтиш керакки, 1 ки-лограмм қўй ёғига бўлган ошга 8 киши бемалол тўяди. Унинг нархи атиги 100 долларга тенг. Бу Нью-Йорк нархлари нуқтаи назаридан анча арзондир.

Бугунги кунда “Лаззат” ре-сторани ватандошларимиздан турли тадбирларни ўтказишга буюртмалар қабул қилади. Сиз ақиқа, никоҳ тўйи, туғилган кун, маърака, диний тадбирлар ва

бошқа тадбирларни ресторанда ўтказишингиз мумкин.

Шунингдек, ресторан кате-ринг (ресторан ходимлари уй-ингизга ёки ишхонангизга бо-риб, ўша ерда таом тарқатади) хизматини ҳам таклиф қилади.

Ресторан ҳалол ва та-биий тоза маҳсулотлардан таом тайёрлайди. Алкоголь маҳсулотлари сотилмайди. Нархлари сизга маъқул келади.

Рестораннинг Facebook’даги саҳифаси: www.facebook.com/LazzatRestaurant

Рестораннинг сайти: www.lazzatny.com

Манзил:Lazzat Restaurant1969 Bath Ave, Brooklyn, NY

11214Телефон: (718) 676-4800

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти давомида жуда кўп нарсаларни ўрганини айтиб ўтди. “Ўзбекистондаги вақтим, ўтган кунларим менга қувонч бағишлайди. Бу Ўзбекистонда ҳаво яхшилиги, илиқ ва қуёшли эканлигидан эмас. Гарчи амери-калик ва Америкадан бўлсам ҳам бу ер менинг уйим. Мен бу ерда нафақат билим олдим, балки ҳиссиётга эга бўлдим”, деди у Марказий Осиё янгиликлар хизматига берган интервьюсида.

Дипломат, айниқса, ўзбекистонликларни алоҳида эъти-роф этган. “Булар афсонавий дара-жада меҳмондўст бўлиб қолмасдан, хорижликларга нисбатан ўзгача муноса-батда бўлишади. Ўзбекистонликлар очиқ чеҳрали одамлар”, — деди у.

Элчи ҳар куни бу ердагилар ҳаёти ҳақида ниманидир ўрганишини, ҳис қилишини айтиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, гарчи унинг ватани узоқда бўлса-да, Элчининг бир қисми до-имо Ўзбекистон билан боғлиқ бўлиб қолаверади. “Бу мен учун улкан қувонч, улкан соғинч. Чунки бу ерда бўлмаган пайтларим ўзбек мусиқаси, таомлари ва одамларини соғинаман”, — деди у.

Жорж Крол ўзбек мусиқасига ишқи туш-ганлигини айтди. “Мен ўзбек мусиқасидан катта баҳра оламан, уни доим эшитаман. Ҳатто Америкада юрганимда ҳам уни хаё-лимдан чиқариб ташлай олмайман. Само-лётда учаётганимда, АҚШда юрганимда бошимда фақат ўзбек мусиқаси янграб ту-раверади. Баъзан турмуш ўртоғим ҳайрон қолади: “Нега фақат шу қўшиқни эшита-сан?”, деб сўрайди”, — деди у.

Элчининг айтишича, Ўзбекистонни тил-га олганда хаёлида ипак, табиат гўзаллиги ва ош ва албатта, Андижон полькаси ўтишини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Жорж Крол ўз элчилик фаолиятини Қозоғистонда давом эттира-ди.

Жорж Крол: Ўзбекистонни

соғинаман

Хабарда айтилишича, 32 ёшли ёзувчининг «Балтика-9» деб номланган илк китобига ўзбекистонликлар ҳаёти, тур-муш тарзи ва одатлари ҳақидаги ҳикоялар ва қиссаларни кири-тилган.

Китоб қаҳрамонлари оддий ўзбеклар, қишлоқ одамлари бўлиб, улар корейс адабиёти-

да ҳали кузатилмаган услубда тасвирланганлиги алоҳида қайд этилмоқда.

Шунингдек, ёзувчи нафақат халқаро экологик муаммо деб қаралаётган Орол муаммо-си ҳақида ҳам фикр юритар-кан, «Гилам» номли ҳикоясида муаммони ёритишга ҳаракат қилган.

Ўзбекистонликлар ҳақида ҳикоя қилувчи корейс тилидаги илк қисса ва ҳикоялар тўплами бўлган «Балтика-9» китоби Жанубий Кореянинг нуфузли Munhakkwa Jisong нашриёти томонидан чоп этилди ва Жа-нубий Кореядаги барча китоб дўконларида сотилмоқда.

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар ҳақида “китоб

чоп қилинди

Бир муддат Ўзбекистонда корейс тилидан ўқитувчилик қилиб қайтган Жа-нубий Кореянинг ёш ёзувчиларидан бири Ли Ун Сон ўзининг дастлабки китобини эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Маълумки сўнгги йилларда Амери-када ўзбекистонликлар томонидан жуда кўплаб миллий тамаддихона ва ресторанлар очилмоқда. Хусусан, кейинги 4-5 йил ичида Нью-Йоркнинг Бруклин, Квинс шаҳарларида йигир-мага яқин катта-кичик ресторанлар очилгани фикримизнинг далилидир.

“Лаззат” — лаззатли ўзбек миллий таомлари маркази

Page 12: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH12 № 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ТИЛ ВА МИЛЛАТ

Бир маҳаллар Владимир Ильич Ленин «Рус тилини тозалаш тўғрисида» деган мақоласида бундай деб ёзган эди: «Недосчётый» ёки «не-достатки» ёки «пробели», деб айтиш мумкин бўлгани ҳолда, «дефекты» дейишнинг нима ҳожати бор?.. Чет эл сўзларининг ўринсиз яшлатилишига қарши кураш эълон қилиш вақти кел-мадимикан?»

Таажжубки, доҳийнинг ёнишла-рига қарамай, бу сўз рус луғатида мустаҳкам ўрнашиб олди. Таажжубки, бу сўз рус тили орқали бошқа тиллар-га ўрмалаб кирди ва… ўзбек луғатида ҳам пайдо бўлди! Яна ажабланарлиси шундаки, Ильич «дефект»нинг учта русча муқобилини келтирган бўлса, биз бунинг ўзбекча олтита нусхасини келтирамиз: Айби, нуқсони, иллати, қусури, камчилиги, етишмовчилиги. Матн талабига кўра, фаросатли ин-сон истаганини ишлатавериши мум-кин. Бироқ «Русча-ўзбекча луғат»да (1983 йил, 1-жилд) «дефект» деган сўз қаршисига яна «дефект», деб ёзилади. Кейин ёнига (ўзбекнинг ўзи ҳам тушунсин дебми!..) камчилик, нуқсон, иллат, деб тиркалади. Хўш, шу ўринда ҳалиги олтита муқобил сўз ёзиб қўйилса, кифоя қилмасмиди?!

Ўзбек халқи, умуман, Ўрта Осиё халқлари қадимдан зуллисонайн, яъни, икки тиллидир. Ҳатто, тарихи-мизнинг муайян босқичларини эслаб, уч тилли бўлган десак янглишмай-миз. Мен, турк тили — ҳарбий тил, форс тили — шеърий тил, араб тили — илмий тил бўлиб «қонунлашган» даврларни назарда тутяпман. Асли туркий бўла туриб форс тилида ғоят латиф ва мукаммал мерос қолдирган шоирларни ёд этинг; араб тилида ўлмас ёдгор қолдирган Ал Хоразмий, ал Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби Ўрта Осиёнинг улуғ алломаларини эсланг. Ажабки, шу икки тиллилик ҳодисаси туфай-ли, бугун баъзи олимларимиз ик-киюзламалик қиладилар, муқаддас бирлигимизга раҳна солгувчи майда зиддиятларга борадилар. «Фалон-чи бизники, фалончи сизники», деб беҳуда қизишадилар. Аввало, муай-ян миллий тилда мерос қолдирган улуғлар барча миллатлар учун ардоқлидир. Қолаверса, миллатлар тарихида из қолдирган буюк шахс ха-зинасини қайси халқ кўпроқ қадрласа, ўқиб-ўрганса, у – ўшаникидир.

Бизнинг она тилимизга қадим-

қадимдан, турли тажовуз ва тазйиқлар бўлгани зиёли элга маъ-лум. Шарҳлашнинг ҳожати йўқ, халқ тарихи – тил тарихи ҳамдир. Бизнинг тилимиз аҳмонийлар сулоласи даври-ни бошдан кечирди, юнон босқинидан омон қолди, турли таъсирлардан фориғ қололмаса-да, араб босқинига дош берди. Бугун мустаҳкам шўролар қалъасида ҳам она тилимизнинг шукуҳини, эрк ва парвозини кўрмоқ хар бир маърифатли қалбнинг орзу-идир.

Тафаккур эгалари бугунги кун-да кўп тилликни ёқламоқдалар, она тилимизни тоза сақлаш зарурлиги-ни уқтирган ҳолда, рус тилини ҳам мукаммал ўрганиш лозимлигини айтмоқдалар. Бу – тарих тақозоси, давр ва тараққиёт талаби. Албатта, қанча кўп тилни билсак дунё билан шунча яқин мулоқотда буламиз. Шу билан бирга ақлан эътироф этмоқ керакки, рус тили мамлакатдаги дард-дош ва ғоядош миллатлар билан, жаҳоннинг кўпгина халқлари билан бизни боғлаб турган мустаҳкам роби-тадир.

Бир тилни оёқости қилиш эвазига иккинчи тилни улуғлаш, ёки бир тилни улуғлаш учун иккинчи тилни оёқости қилиш – сиёсий жоҳиллик, социали-стик жамиятнинг туб асосларига ёт иш. Турғунлик даврларида баъзан шундай раҳбарлар ва «олимлар» етишдиларки, улар мартаба ва ун-вонга эришмоқ учун ўз она тилларини ерга урдилар, она тилларини ерга ур-ган сари ўзлари кўкка кўтарилдилар. Ўтган йиллар мобайнида тилимизга тазйиқлар ҳам бўлдики, бу матбуоти-миз тилидан, турли адабиётларимиз тилидан ва бу ҳужжатларнинг сўз бойлигини муқовалар орасига йиға олмаган луғатларимиз аҳволидан аён кўринади. Тил мустақиллиги, эрки ва тозалигига дахл қилган бундай тирғалишларни дафъатан пайқаш ва пайқаганда, дафъатан айтиш қийин эди.

Сўз хазинасининг ошиб бориши, луғат таркибининг бойиб бориши аслида ижобий ҳодисадир. Бироқ у қандай сўзлар ҳисобига бойимоқда? Чет сўзларнинг ҳаммасини ҳам луғатга тиқиштиравериш шартми? Та-рихий жараённи қалқон қилиб ёхуд шу жараёндан усталик билан файдала-ниб, баъзи кишилар она тилимиз то-залигига путур етказмаяптиларми?!.. Бу муаммо устида фикр юритишдан

аввал, мен тил бузилишининг икки хил сабабннн таъкидлаб ўтмоқчиман. Биринчи сабаб: Чет сўзлар ўринли-ўринсиз ишлатилмоқда, баъзан беҳад кўпайиб, марказдан йироқдаги меҳнаткаш халқнинг оғзаки нутқини ҳам бузмоқда. Иккинчи сабаб: Ўзбек тилининг қадимий сарфу нахви, яъни грамматикаси қонун-қоидаларига ҳурматсизлик қилинмоқда, бу тилдаги сўзлар Оврупо тиллари сарфу нахви қолипига солиниб, қўпол равишда бу-зилиб, баён этилмоқда.

Мақола бошида ўз она тили тоза-лиги учун қайғурган В.И.Лениннинг биргина чет сўзга муносабатини, бу сўзнинг бугунги ғолибона «юриши»ни баён этдим. Энди «Ўзбек тилининг имло луғати» даги ушбу сўзларга эъ-тибор беринг: ибер, иезут (лар), ие-зуитлик, иероглиф, изобаза, изобар-(лар), изобутилен, изогамия, изоглосс, изогонал, изограф, изография, изо-клин, изоклинал, изолятор, изоля-цион, изоляционизм, изоляционист, имажинизм, имитация, иммансен, иммерсия, иммигрант, иммунизация, императив, имперфект, импотенция, импульверизация, инвазия, инвали-кация, инвектива, инвентаризация, инверсия, инвестиция, ингалация, ин-гредиент, индетериминизм, индосса-мент ва ҳоказо ва ҳоказо!

Хуллас, биргина «И» ҳарфининг ўзи билан бошлангувчи уч юз ўттиздан ортиқ (!) сўз «Ўзбек тилининг имло луғати»да отасининг чорбоғида юрган-дек яйраб юрибди! Хўп, имло луғатида айб кам дейлик. Чунки луғатчилар, биз аллақачон кириб қолган сўзларнинг қандай ёзилишини кўрсатдик, холос, дейишлари мумкин. Энди «Ўзбек ти-лининг изоҳли луғати»га бир назар ташлайлик. Унда ўзбекча деб тақдим қилиниб, изоҳланган сўзлар мана мундай қаторлашиб келади: Плани-ровка, плацкарта, плебисцит, плевра, плеврит, плеяда, плантус, плита, под-вал, подполье, подручка, пневматика, пневмококк, пневмония, погром, пода-гра, подстанция, полигон, полисеман-тик, политеизм, полка, полоса, понтон, почин, право… ва ҳоказо ва ҳоказо! Бундай сўзларни жамлаб, «Четдан кирган сўзларнинг имло луғати» ёки «Четдан кирган сўзларнинг изоҳли луғати», деб чиқармоқ тўғрироқ бўлур эди. Шунча сўз ёнига суқилиб кирса ҳам, ўзбек сўзларнинг миқ этмай чи-дашига қаранг! Ҳа, дўстлар, сўз ин-сонсиз ўлик нарсадир. Сўзнинг ория-

ти — инсонда! Ақл-идрокли, дунёнинг келар-кетарини теран англаган зотлар товуш чиқармоғи, сўз ҳуқуқини — ўз ҳуқуқини ҳимоя қилмоғи лозим!..

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни яратган муҳтарам зотлар ҳам: «Биз тилимизга кириб қолган сўзларни изоҳладик», деб елка қисишлари мум-кин. Энди «Русча-ўзбекча луғат»га нигоҳ ташлаймиз. Унда «Двужиль-ний» деган сўз икки проводли (?) деб ўгирилади, кейин икки симли, деб тушунтирилади. «Арфа» сўзи эски луғатда аввал ўзбекчада ҳам «арфа» деб берилиб, ёнига «чилтор» деб ёзиб қўйилган. Кейин бунинг қандай мусиқа асбоби эканлиги изоҳланган. Янги луғатда эса ўша «чилтор» ҳам йўқ! Абдулла Ориповнинг гўзал сатри-ни эсланг:

Чилтор симларидай таралар ёмғир…

Ана энди «чилтор»нинг ўрнига «арфа»ни қўйиб, ўқиб кўринг!.. Буткул бошқа миллат шоирининг мисрасига айланиб кетмадими?! Бу мисра бошқа тилга таржима қилинганда, марҳамат, «арфа» деб олаверсинлар, Мана, «Д» харфи билан бошланувчи (янги луғат) баъзи сўзларни кўринг:

Дактилология — дактилология; бармоқ тили…

Дальномер — дальномер; масофа ўлчагич…

Датчик — датчик (қабул қилувчи ва узатувчи қурилма)

Дача — дача (…боғҳовли)Демарш — демарш; намойишко-

рона дипломатик ҳаракат, мурожаат…Демилитаризация — демалита-

ризация; қуролсизлантириш, қуролли куч ва ҳарбий саноатдан муҳрум этиш.

Деншик — деншик; навкар…Детерминант—детерминист, де-

терминизм тарафдори.Детонатор — детонатор; портлагич

модда…Детрит — детрит (чечак эми)Дефицит — 1. дефицит; зарар,

зиён; 2. етишмаслик, танқислик, кам-чилик, камёблик. 3. етишмаидиган (камчил, камёб) нарса… — ва ҳоказо.

Кўриниб турибдики, русчада қандай бўлса, ўзбек луғатига ҳам шун-дайлигича кўчган кўпгина сўзларнинг ёнига гоҳ унинг изоҳи, гоҳо бизга за-рур бўлган айнан таржимаси ёзиб қўйилган. Демак, бошқа сўзларнинг ҳам таржимасини топиш ва уни халққа бемалол тақдим этиш мумкин! Хўш, йўқса, луғат деб, нимага айтила-

Қуйидаги мақолани ўзбек тилининг жонкуяри, таниқли шоир Мирзо Кен-жабек ўтган асрнинг 80-йил-лари охирида қоралаган. Давр эски, аммо унда она тилимиз муаммоларига оид билдирилган фикрлар худ-ди бугунги кунимиз ҳақида айтилгандек...

Орадан чорак аср ўтди. Мамлакатимиз мустақил бўлди. Аммо тилимиз ҳануз ҳақиқий эркинликдан баҳра олгани йўқ, афсуски...

Page 13: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH 13№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ТИЛ ВА МИЛЛАТ

ди ўзи? Бунинг нимаси русча-ўзбекча луғат бўлди энди? Бу тарозининг икки палласига ҳам тош қўйгандай гап-ку? Ахир, бир палласига тош вазнига тенг маҳсулот қўйилмайдими?!

Шубҳасиз, тилимизга кирган минглаб чет сўзлари орасида фан-техника тараққиёти тақозосига кўра, оғринмай ишлатишимиз лозим бўлган сўзлар бор ва бунга ҳеч ким монелик ҳам қилмайди. Иккинчидан, бизга, ўзгартирилмай, айнан тақдим этил-ган кўплаб сўзлар, атамаларнинг муқобили она тилимизда мавжуд. Уларни меҳнат қилиб топиш, қидириш, керак бўлса, муқобил сўз яратиш тажрибасидан қўрқмай фойдаланиш лозим. Улуғ мамлакатимизда барча соҳаларда инқилобий жараён, қайта қуриш борар экан, биз толмас луғатчи алломаларимизнинг оғир, лекин ша-рафли меҳнатини қадрлаб, уларга қуллуқ қилиб, чин эҳтиромимизни изҳор этиб, қанчалик машшаққатли, қанчалик қийин бўлмасин, барибир, бугунги талаб-эҳтиёж асосида бар-ча луғатларимизни қайтадан яратиш зарур, деб ўйлайман. Бунингсиз ма-даний жабҳамизда чинакам қайта қуришга эришмоғимиз мушкул. Бу хайрли ишга тил илмини яхши била-диган фаросатли, ориятли ёзувчилар ҳам, тилшунос бўлмаган бошқа зиёли алломалар ҳам жалб этилмоғи керак. Акс ҳолда, биз хориждаги мафкура-вий мухолифларимизнинг «мажбурий руслаштириш сиёсати» деган таъ-наларига имкон бериб қўяверамиз. Ҳолбуки, бу сўзларнинг кўпи аслида русча ҳам эмас, рус тили орқали ўтган чет эл сўзларидир, холос!

В. И. Лениннинг «Миллий масала тўғрисида танқидий мулоҳазалар» мақоласидаги ушбу сўзларни ёдга олинг: «Кимки миллатларнинг ва тил-ларнинг тенг ҳуқуқлилигини эътироф этмаса ва ҳимоя қилмаса, ҳар қандай миллий зулмга ёки ҳуқуқсизликка қарши курашмаса, ундай киши марк-сист эмас, ундай киши ҳатто демо-крат ҳам эмас. Бу шубҳасиз». Тил-ни яшнатиб турувчи, унга кўрк ва шукуҳ бахш этгувчи кишилар аввало халқнинг зиёли вакилларидир. Бу-лар кимлар? Булар — ёзувчилар, барча соҳа олимлари, таржимонла-ри, матбуот ходимлари, ноширлар, муҳаррирлар, ўқитувчилар, хуллас, олий маълумотли одамлар. Тилни тил қиладиган ҳам — шулар, қаро ер қиладиган ҳам шулар. Гарчанд Ле-ниннинг бояги мақоласи инқилобдан бурунги ҳолатни ифода қилса-да, аммо миллатлар ва тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги гап ҳамма замонларда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмайдиган абадий ҳикматдир.

Тилимиз қонун-қоидаларининг то-бора бузилиб бораётганига асосий сабабчилар — радио ва ойнаижаҳон, рўзномаю ойномаларимиз. Яна мудҳишроқ хизмат қилаётгани — таржима матоҳлари. Химия, физи-ка, геометрия, биология, алгебра, СССР тарихи каби деярли барча мактаб дарсликлари жуда ғализ тар-жима этилган. Уларда ўзбек тили қоидаларига оддий ҳурмат ҳам йўқ. Фикрлар эркин, равон, тоза тилда баён этилмаган. Чет сўзлар тазйиқи сези-либ туради. Бу қўлланмалардаги ай-

рим матнларни мактаб ўқувчисигина эмас, зиёли одам ҳам зўрға тушунади.

Техника зўр шитоб билан тараққий этган сари, турли халқларнинг тилла-рини турфа атамалар (яъни термин-лар) таъқиб этаётир. Бу, бир жиҳатдан табиий жараён. Бироқ, ҳар ҳолда, ортиқ атамабозликка чек қўймоқ, ўша атамаларнинг иккинчи тилда-ги муқобилини топишга интилмоқ, матннинг халққа тушунарли бўлиш йўлларини изламоқ лозим. Бундай сўз босқинини оқлаб бўлмайди. Буни сўз босқинчилиги дебгина баҳолаш мумкин. Қейинги пайтларда кўпгина фанлар ва соҳаларнинг атамалар луғати кўпайиб бораётгани шу сўз босқинчилигининг далилидир. Афсу-ски, ўша луғатларнинг барчаси ҳам чинакам таржима луғатлари эмас, ак-синча; сўзлар бир тилда қандай бўлса, иккинчи тилга ҳам шундайлигича кўчган, кейинидан мазмуни изоҳланган холос. Атама деганини ай-нан олавериш керак, деган қонун йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Асли лотинча бўлган «термин»нинг ҳам «атама» деган аниқ муқобили мав-жуд.

1979 йили «Ўқитувчи» на-шриётида «Ўрта асрлар тарихидан изоҳли луғат» чиқарилган. Бундай тарих луғатларини кўпайтирмоқ за-рур, ниҳоятда зарур! Лекин биз айт-ган луғат, асосан, Оврупо тарихи-

га боғланиб қолган. Қадимий Ўрта Осиё тарихининг мукаммал изоҳли луғатини тузмоқ зарурлиги ватандош алломаларимизнинг эсига қачон ке-ларкин?!

«Радио тили»нинг сунъийлашиб, ғариблашиб бораётгани тўғрисида устоз Абдулла Қаҳҳор бундан йи-гирма йиллар аввал бонг урган эди-лар. Таассуфки, ўтган йигирма йил-лар ичида «радио тили» ўзгармади ва агар ўзгарган бўлса, фақат ёмон томонга ўзгарди. Ҳозирги кунда меҳнаткаш аҳолининг кўзи ҳам, қулоғи ҳам — асосан ойнаи жаҳонда. Меҳнаткашларимизнинг тил ва фикр қашшоқлигини бошдан кечираётган-лари ойнаи жаҳондаги нутқларидан маълум. Улар ҳамон мухбир, хо-димлар ўргатган ёки ёзиб берган ғоят сийқа, сунъий, ғариб гапларни қийналиб, ўнғайсизланиб такрорлай-дилар. Бу ҳол, айниқса, «Ахборот» кўрсатувларида яққол кўринади. Устоз Эркин Воҳидов ёзганидек, улар учун «темирга гапириш» қийин, албатта. Лекин ўшалар билан ҳам жуда табиий, самимий суҳбатлар қуриш мумкин. Раҳбарларнинг йўл-йўриқлари, нутқларининг руҳи

ишимиз ва сўзимиз моҳиятида бўлмоғи лозим. «Ахборот»чилар эса меҳнаткашалардан нутқларига тур-ли қайдлар, кўчирмалар билан зеб-зийнат беришни талаб этадилар. Га-пирган ва гапиртирган киши (мухбир) уялмайди, бироқ эшитган ва кўрган киши уялиб, қийналиб кетади! Чунки, сунъийлик ҳаддан ошади.

1987 йилнинг бошларида ойнаижаҳон орқали, Тошкент ви-лоятидаги туманлардан бири тўғрисида кўрсатув берилди. Туман ижроқўмининг раиси ишбилармон, куюнчак, халқпарвар бир одам си-фатида, кишида илиқ таассурот қолдиради. Лекин, водариғ, унинг де-ярли ҳар жумласида «даже», «почти», «вобше», «настроение», «условие»

сингари биттадан, баъзан иккита-дан сўз учрайди. Бу икки тилга ҳам ҳурматсизлик эмасми? Ўз ишини бил-ган раҳбар — яхши, лекин ўз она ти-

лини билган ва ҳурмат қилган раҳбар — янада яхшироқдир.

Футбол шарҳловчимиз Ахбор Имомхўжаев баъзан русча шарҳни ўзича ўзлаштириб, «тўп йўқотилди», «тўп билан фалончиев», «тўп Фалон-чиев томонидан дарвозага киритил-ди», каби кўриниши ўзбекча, лекин тузилиши русча бўлган гап ва ибора-ларни қўллайди. Аввало шуни айтиб ўтайинки, Ахбор ака яхши шарҳловчи сифатида, футбол ихлосмандлари орасида эҳтиром қозонган одам. У ки-шининг юртимиз спорти аҳволига кую-ниши, қайғуриши кўпчиликка маълум. Демак, баъзи нуқсонларини айтмоқ жоиз. Қаранг, «тўп йўқотилди», «тўпни йўқотиб қўйди», дегани кулгили эмас-ми?

«Фалончи тўпни олдириб қўйди», деб оддийгина айтиш мумкин-ку. «Фалончи тўп билан» ёки «тўп би-лан Фалончиев» деб, жингалак қилиб ўтирмасдан, «тўп Фалончиевда», деб айтса бўлаверади. «Фалончи то-монидан киритилди» ёки «тепилди» деб гапни бурашнинг нима зарурати бор? «Тўпни Фалончи уриб кирит-ди» ёки «Фалончи тепиб беради» деса табиийроқ эмасми? Муҳтарам

шарҳловчимиз уйларига қовун-тарвуз сотиб олиб бордилар, дейлик. Фар-зандлари: «Булар дадам томонидан олиб келинди», демайдилар, шекил-ли. «Буларни дадам олиб келдилар», дейишади. Ортиқ қийналиб, «кито-бий» қилишга уриниб, гапни сунъий-лаштиришнинг ҳожати йўқ. Бой ва гўзал тилимиз ҳар қандай ҳолатни эр-кин ва равон ифодалаш имконига эга.

Яна бир шарҳловчимиз бор (исми ёдимда йўқ). Унинг тили «жари-ма» деган сўзга ҳам айланмайди. «Штраф (?) тўпи» дейди у киши! Те-шик қулоқдан кирган гап суяксиз тил-га тушиб, айланаверади кейин! Неча минглаб футбол ишқибозларининг кўзи тўпда бўлгани билан, қулоғи гап-да бўлади, ахир. Буларнинг нутқида

гоҳо «Пахтакор билан Помир ўртасида матч» (?), «Ўйин старт олади» (?), учрашув арбитри (?) сингари тушуниксиз сўз, ғализ иборалар учрайди. Тилни бузиш аҳлоқсизлик ёки жикоят эканлиги-ни шарҳловчиларимиз ҳис этмайдилар. Улар ўз тилини — ўз эли-ни қанчалик ҳурмат қилсалар, шунчалик из-зат топадилар.

Кейинги пайтларда баъзи рўзномаларимиз бирмунча жонланиб қолди. Бу жонланиш, афсуски, тил ва сўз шукуҳидан эмас, янгича ўзгаришлар туфайли со-

дир бўлмоқда. Рўзномаларимиз тили эса ҳамон ўша-ўша. Турғунлик даврла-рида қандай олақуроқ, сийқа ва ғариб бўлса, ҳозир ҳам деярли ўшандай. Айниқса, таржима матоҳлари, баъзан расмий хабарлар ва дунё воқеалари ахбори, гоҳо раҳбарларнинг нутқи таржималари ҳануз соф, табиий ўзбекчалаштириб берилаётгани йўқ.

Ўзбек тилида «ел» билан «ёл», «ер» билан «ёр» сўзлари ўртасида от билан туяча фарқ бор; эски имло-да ҳам, янги имлода ҳам «ё» билан «е» бошқа-бошқа ёзилади. Рус тили-да эса «е» ёзилиб, «ё» ўқилаверади. Масалан, Грачев, марсельеза, шофер ва бошқалар. Бизнинг матбуотда эса Горбачёвнинг фамилиясини ҳам рус-чага тақлидан Горбачев деб ёзишади. Ўзбек тилида бу жиддий имловий хато ҳисобланади. Бу нуқсонни тузатмоқ зарур!

Тилимизнинг ғаройиб бир қоришмага айланиб боришида «Ўзбекистон физкультурачиси» рўзномаси жуда мудҳиш хизмат қилмоқда. Ҳалиги шарҳловчилар нутқида учраган «матч бўлади», «старт олади», «учрашув арбитри», «ўз активига ёзиб қўйди (?)» каби сўз ва ибораларни «ҳужжатлаштириб» эл орасига тарқатаётган, икки тилга ҳам бирдай беписандлик қилаётган ана шу рўзномадир. Унинг ходимлари ва таржимонлари нима деб алжираёт-ганларини баъзан ўзлари ҳам билма-салар керак. Ҳолбуки, «матч бўлади» деган биргина иборанинг тилимизда «мусобақалашади», «беллашади»,

(Давоми 15-бетда)

Тилимиз қонун-қоидаларининг тобора бузилиб бо-раётганига асосий сабабчилар — радио ва ойнаижаҳон, рўзномаю ойномаларимиз.

Page 14: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH14 № 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

ХАТОЛАР… ХАТОЛАР… ХАТОЛАР

Аслида адолат билан иш кўрадиган эркаклар икки, борингки, уч-тўрт хо-тин билан бахтли-саодатли, тотув ва фароғатли ҳаёт кечиришлари мумкин эди. Биринчи хотиннинг руҳий азобла-ри камроқ, иккинчисининг эрдан ажраб қолиш таҳликалари сустроқ кечиши ҳам мумкин эди. Аммо бу «учлик»нинг ҳар бири бир нечтадан хатога йўл қўйгани учун оила тотувлиги ва хотиржамли-гига жиддий путур етади. Бу хатолар нималардан иборат? Келинг, буларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқайлик:

ЭРНИНГ ХАТОЛАРИ

Эр иккинчи хотинга уйланди, деб тасаввур қилайлик. Табиийки, янги хо-тин билан учрашувлари эр ўрганиб, кўникиб, ҳатто сал меъдасига тегиб қолган биринчи хотин билан муноса-батларига нисбатан хийла жозибали, қизиқарли, «муҳаббатга тўлароқ» кеча-ди. Эркаклар одатда завқ-шавқли, лаз-зат-оромга ўч бўлишгани учун иккинчи хотинга кўпроқ эътибор қаратиб, унга янада кўпроқ ёқишга уринишади. Бу-нинг устига иккинчиси биринчи хотинга нисбатан ёшроқ ва ҳуснлироқ бўлиши мумкин. «Янги кўза, суви тоза», деган-ларидай, эркаклар бу йўлда янги завжа-ларининг эҳтиёжлари, «эркалик»лари билан ҳисоблаша бошлашади. Шу мақсадда турли баҳоналар билан «янги ёр» ҳузурида тез-тез, узоқроқ туриш-га, унинг айтганларини иложи борича муҳайё қилишга, унга биринчи хотини устидан “шикоятлар” қилишга, унга пул-бойликни кўпроқ сарфлашга ҳаракат қилишади.

Бу ҳолат албатта унинг биринчи ои-ласи қулоғига етиб боради. Бормаган тақдирда ҳам «бир мақтаниб олиш» ёки «биринчи хотиннинг танобини тортиб қўйиш» мақсадида иккинчи хотиннинг ўзи етказади. Шунда биринчи хотин ўзини хўрланган, камситилган ҳис эта-ди. Эрининг қўли қисқалигида рўзғорни бут қилиш учун ўзининг қанчалар елиб-югургани, не-не тадбир ва ҳаракатлар қилгани, турмуш машаққатларига «ғиринг» демай чидагани, энди оғзи ошга етганида бахтига шерик чиқиб қолгани ҳақидаги фикрлар миясини кемира бошлайди. Алам устида, раш-ки исёнга кириб, «хиёнаткор» эрдан, «ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир» кундошдан ўч олиш, уларнинг ҳаётини заҳарга айлантириш режала-рини туза бошлайди… Бу эса эрларга ниҳоятда қимматга тушиши мумкин. Эрларнинг яна бир хатоси шундаки, иккинчисига уйлангани заҳоти бу ҳақда биринчи аёлига ётиғи билан тушунти-риш, мураккаб йўлга қадам қўйишига нималар сабаб бўлганини изоҳлаш, бу ҳаракати исломий талабларга мос эка-нини айтишни эплай олмай қолишади. Бунинг ўрнига биринчи хотинлари

ҳозир жангга киришадигандай дарров «тукларини ҳурпайтириб», ҳужумга ўтишни бошлашади. Бу кайфият шунча йил аҳил-тотув яшаб келган хотинига ҳам «кўчади» ва катта можаро бошла-ниб кетади. Ахир бир вақтлар ўзингиз севиб уйланган, «кўз очиб кўрган» хотинингизнинг туйғуларига бефарқ бўлмаслик, унга ҳаммасини очиқчасига айтиш, ўзни эркакларга хос мардона тутиш ўрнига ўзингизга душман ясаш, бутун ором-фароғатингиздан кечиб, у билан олишиб юриш шартми? Иккин-чисига уйланганини биринчи хотинидан яшириш билан муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Исломий ахлоқ ҳам бундай оила қуришни маъқулламайди. Қилмишини яшириб, бир умр виждон азобида қийналгандан кўра, бўлган иш-

ларни биринчи хотинга билдириш, бу шунчаки кўнгил хуши учун эмаслиги, балки зарурий эҳтиёждан ёки маъна-вий ҳолатлардан келиб чиқиб, Парвар-дигор розилиги йўлида қилинганини тушунтириш, ҳатто бу ҳақда у билан маслаҳатлашиш ҳам зарур. Аммо кўпгина эрлар ўз тинчлари ва оромла-рини ўйлаб, иккинчи хотинлари бор-лигини биринчисидан шунчаки яши-риб қўяқолишади. Бунинг қанчалар қимматга тушиши, орада қанчалаб ёлғонлар урчиши, сирлар фош бўлганидаги кўргиликлар ҳақида гапир-май қўяқолайлик. Баъзи эркаклар ик-кинчи завжалари ҳақидаги маълумотни биринчисига етказиш билан кифоялан-май, икки кундошни кўпроқ бир жойда учраштиришга, сафарларга бирга олиб боришга, кўнгилочар тадбирларга бир-га боришга кўндиришга уринишади. Улар иккинчи хотинидан дунёга келган фарзандларини биринчи уйидаги ўғил-қизлар билан яқинлаштириш пайидан бўлишади. Уларнинг бу интилишларини тушунса бўлади, сабаби, улар ҳар икки хонадон фарзандларининг аҳил-тотув ўсишларини исташади. Аммо бу иш кўпинча улар кутган мевани бермайди. Икки кундошнинг фарзандлари онала-ри таъсирида бир-бирларига пинҳона душманлик қилишдан асло тап тортиш-майди. Бу ҳолатнинг ҳам хатарли то-монлари кўп: ҳар гал яраси янгиланган, рашки янгидан исёнга кирган бирин-чи хотин бу ҳолатдан ўзини ниҳоятда камситилган ҳис этади, кўз очиб кўрган эрининг аллақаёқдаги “бегона” бир аёл-

га қилаётган муносабатлари ғашига те-гади, гоҳо рашки ғолиблик қилиб, катта можароларни бошлаб юборади. Ҳатто суйган эридан талоғини сўрашгача ҳам бориши мумкин.

«Иккинчиси»га уйланган эркакдан ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини мард тутиши, софдил, ростгўй бўлиши, ҳар икки хотинига баравар адолатда, чи-ройли муносабатда бўлиши талаб эти-лади. Агар биринчи хотини ўта рашкли бўлган ёки иккинчиси биринчисига нис-батан бутун «артиллерия»сини ишга солиб ҳужум бошлаган ҳоллардагина муроса учун эрнинг бироз ёлғонлашига ижозат берса бўлади. Ишлар пишиб, «нозик масала» қатъий қарорга айлан-ганида эрлар айниқса «дипломатия»ни ўрнига қўйишлари лозим. Аммо жуда

кўп эркаклар бундай ҳолларда аёллар макрига учиб ёки ўзларининг ношуд-ликлари туфайли ҳар икки аёллари-нинг бир-бирига аёвсиз душман бўлиб қолишига томошабин бўлиб қолишади. Хотинлар ўртасидаги рашкни ҳали ҳеч ким батамом енга олган эмас. Кундош-ларнинг бир-бирига ортиқча рашки қалб қашшоқлигидан дарак беради ва ўта рашк қилиш муҳаббатни ўлдиради. Агар икки хотин ўртасидаги рашк олов-ланиб, алангаси унча-бунча одамни куйдирадиган ҳолга боришига оқил эр-каклар йўл қўймасликлари лозим. Улар хотинларидаги ўринсиз рашк балоси-ни пасайтириш учун Ислом динининг маънавий-ахлоқий тамойилларини, Қуръони карим ва Суннати набавийя келган қадрият ва ахлоқий низомларни хотинларига тушунтиришлари, уларни тарбиялашда бу усуллардан оқилона фойдаланишлари керак бўлади. Аммо эркакларимизнинг бу борадаги билим ва тажрибалари етарли бўлмагани учун кўп ҳолларда икки ёки уч хотиннинг ўзаро “рашк уруши”га шунчаки томоша-бин бўлиб қолишади ёки ўзлари бил-маган ҳолда аёллар рашкининг баттар кучайишига сабабчига айланишади. Кўпинча иккинчисига уйланган эрлар биринчи хотинларининг ҳозиргача се-зилмаган «камчиликлари»ни кўриб, уларни бўрттира бошлашади. «Нега ҳозиргача шу эпсиз, бефаросат, ла-пашанг аёл билан яшаб юрдим, кўр эканман, хотин дегани манавинақа бўларкан-ку» деган фикрларга бориб, «кўз очиб кўрган» хотинини йўқ камчи-

ликлар билан айблай бошлайди. Унинг бу муомаласи албатта самарасиз кет-майди. Биринчи хотин эрнинг катта душманига айланади. Хонадондаги бу адолатсизликни кўриб, болалар ҳам от-адан узоқлашишади, оталарининг “адо-латсизлик қилгани”дан ранжиб, онала-ри ёнига киришади, уни ҳимоя қилишга ўтишади. Бу катта «армия» қаршисида яккаланиб қолган эр иккинчисиникидан «паноҳ топиш»га ҳаракат қилади. Ва оқибатда мустаҳкам оила тотувлиги чок-чокидан сўкилиб кетади. Шунинг учун эрлар ана шу нотўғри ҳолатларнинг ривожланишига йўл қўймай, биринчиси билан муносабатларни бирор дақиқа ҳам ёмонлашувига йўл қўймасликлари,

бунда ғурурга кетмай, бироз «ён бе-риш» тадорикини кўришлари лозим. Эрнинг хатоларидан яна бири ҳар икки оилада тенгҳуқуқлилик, адолат, руҳий муҳит ўрнатишга эътиборсизликдир. Эр ҳар қанча адолатли бўламан дегани би-лан ҳар икки хотинга баравар одиллик билан муносабатда бўлишга ярамайди. Қуръони каримда ҳам “ҳар қанча иста-ганигизда ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қила олмайсизлар”, дейилган. Бу ҳақда машҳур бир латифа эсга ке-лади: «Икки хотинли эрнинг завжалари худди атай қилгандай бир кунда ва-фот этади. Эр улар ўртасида адолат қиламан, деб бир хил дафн маросими уюштирди. Икки тобутни бир эшикдан бараварига олиб чиқишнинг иложи йўқлигидан янги эшик ҳам қурдирди. Шунда ҳам адолат бузилди: иккинчи хо-тин янги эшикдан олиб чиқилгани ҳолда биринчиси эски эшикдан чиқарилди».

Эр хотинларнинг ҳаммасини ба-равар тутиши, бирини иккинчисидан устун ёки афзал кўрмаслиги, ҳатто бири касал ёки узрли бўлганида ҳам унинг навбатини инкор қилмаслиги ке-рак. Лекин жуда кўп эркаклар худди мана шу масалада «оқсаб» қолишади. Иккинчи хотинга уйланган эркаклар кўпинча нафақа борасида ҳам аёлла-рини баравар тутишмайди. Биринчи хотинга қимматроқ кийим ёки жиҳоз олиб беришса, иккинчисига арзонроғи харид қилинади ёхуд аксинча бўлади. Хотинларнинг бирига беш минг сўмлик кўйлак харид қилинса, иккинчисига ҳам шунча сўмлик кўйлак олиб бериш ке-рак, агар бир хили топилмаса, етмай қолган пул аёлнинг қўлига берилади. Яна эркаклар кўп ҳолларда билиб-билмай ёки хотинларининг биридан ўч олиш учун бир-бирига қайраш, би-ровини мақтаб, иккинчисини қоралаш ёки бирини кўкларга кўтариб, иккинчи-сини ерга уриш каби хатоларга ҳам йўл қўйишади. Бу ҳам асло оила муҳитини яхшилашга олиб бормайди, аксинча хотинлар орасида аҳилликнинг илди-зига болта уради, душманлик, ғараз ва ўринсиз рашкни кучайтириб юборади.

(Давоми. Боши ўтган сонда)

КЎНГИЛХУШЛИКМИ Ё КЎНГИЛ ҒАШЛИК? ёхуд кўпхотинлилик муаммоларига бир назар

(Давоми келгуси сонда.)

Аҳмад МУҲАММАД

Page 15: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH 15№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ТИЛ ВА МИЛЛАТ

«баслашади» ёки «баҳслашади», «учрашади», «тўқнашади», «юзла-шади», «тортишади», «куч синаша-ди», «майдонга тушади» каби ўнлаб муқобиллари бор. Йўқ, булар, спор-тнинг фавқулодда атамаларини била-миз, деб мақтанишлари шарт! Йўқса, ҳеч ким писанд қилмай қўяди.

1987 йилнинг 8 май, жума сони-даги «Сталинграддан Берлингача» деган мақоланинг жумлалари ғализ, сунъий, бураб-чирмаб тузилган. Шу сондаги «Юбиляр старт берди» де-ган мақола эса ундан баттарроқ. Сарлавҳага эътибор қилинг. Фақат, «берди»си ўзбекча. Умуман, «Юби-ляр старт берди» (?) нима дегани ўзи? Балки, тўй берди, элга ош берди, де-ганидир? Бу атамаларни тушунадиган бир ҳовуч ўзбек спортчиси ва бир нечта мухбир-дан бўлак, маз-кур рўзномани ўқийдиган халқ ҳам бор-ку, ахир! «Турнир қатнашчиларининг квали-фикация (?) состави» (?), «хотира турнирининг ўртача рейтинги (?) 2449 га тенг», «кескин тактик дуэл (?) бўлди» — бундай ибора ва жум-лалар рус тилида бир маъно англа-тар, лекин икки тилга нисбатан ҳам қўпол, одобсизларча муносабат да-лили бўлган бундай мақоладан ўзбек ўқувчиси нима баҳра топади?! «Тош-кент оқшоми» рўзномасининг баъзи хабар ва мақолалари ҳам тилга эъ-тиборсизлик намунасидир. 1987 йил-нинг 27 сентябрида чиққан сонидаги «Идеология активи учун» деган хабар қуруқ, тушунарсиз баён этилган. Ўрта Осиё халқлари «фаол» деган сўзни қадимдан ишлатиб келадилар. «Маф-кура», «ғоя» деган мавҳумлар ҳам бизга ёт эмас. Бироқ мен хабардаги сўзларгагина эътироз билдирмоқчи эмасман, балки олақуроқ сўзлар қурбони бўлган маъносига қайғураман. «Активи» деган сўз «фа-оли» деган аниқ таржимасидан бўлак, «фаол аъзолари» деган таржимаси ҳам бор. Энди сарлавҳани қандай тушунасиз? «Мафкурамизнинг фаол аъзолари учун» дебми ёки «Мафку-рамиз муваффақияти учун» дебми? Тағин, муайян бир муддат мобайни-даги кирим-чиқимлар якуний нисбати-нинг ютуқлар ёки моддий бойликлар ёзиладиган қисми ҳам «актив» дейи-ладики, спорт шарҳловчилари қолган икки маъносини унутиб, шу учинчи маънода қўллайдилар. Кўриниб ту-рибдики, ўзбек тилида тугал бир маъ-но англатмоғи учун «актив»ни тўғри ва тўлиқ таржима қилиб олишга маж-бурмиз. Юқорида айтилган мақолада ўз тилимизда мавжуд бўлган ва яшаб турган муқобилларини ишлатса, гўё обрўси тушиб қоладигандек, «пропа-гандистлар», «докладчилар», «про-паганда ва агитация бўлими», «секре-тарлари» деб ёзилади.

«Ўзбек тили ва адабиёти» ойно-маси она тилининг собит муҳофизи, эркин ва гўзал тилимизнинг наму-наси бўлмоғи лозим. Бироқ… ушбу сарлавҳани ўқинг: Метафорик (?) сме-мада (?) прагматик (?) сема (?).

Энди бой ва эркин тилимизнинг на-

мунасини кўрмоқ ниятида, мақолани ўқий бошлаймиз: «Атрибутив бирик-мага тенг сифат асосли компаратив конструкцияларнинг коммуникацияда асос, субъект ва формантлари эта-лонда имплицут ифодаланишга кўра метафора содир бўлар экан, шу им-плацитлик юзага келган ҳосила сме-мада прагматика юзага келади. Ле-кин бундай конструкцияларнинг ҳар қандайида ҳам эталон актуализатор бўлиб, қолган компонентлар унда им-плицит ифода топавермайди. Қолган компонентларнинг актуализатор эта-лонда имплицит ифода топиши учун маълум имконият бўлиши керак. Бу имконият субъект семантикаси ва унга қиёсланган эталон семантика-си билан боғлиқ ҳолда юзага чиқади. Қолган компонентларнинг эталонда имплицит ифодаланиши учун субъект

ва эталон семантикаси қуйидагича бўлади…» (Ўзбек тили ва адабиё-ти» ойномаси, 1984 йил, 4-сон; муаллиф Зоир Тоҳиров).

«Ўзбек тили ва ада-биёти» — мўътабар соҳанинг элчиси, идора-нинг маърифатли ваки-ли. Тасаввур қилинг, элчи бир юртдан иккинчи юрт-га борди ёки вакил бир ташкилотдан халқ ичига келди. Уларнинг гапини бошқалар ҳам сал-пал тушунишлари керакми, йўқми? Агар вазифаси шундоқ алжи-рашдан иборат бўлса, шубҳасиз, эл-чига ўлим бор, вакилнинг ўрни эса… нозик шифохонада!

Шахсга сиғиниш, турғунлик йилла-рида айрим ижтимоий адолатсизли-клар қаторида, тил эркига ҳам путур етган пайтлар бўлди. Зиёлиларимиз тил ҳуқуқи учун кураша олмас эди-лар, «миллатчи» деган мудҳиш айб-номадан қўрқар эдилар. Ўша йиллар-нинг салбий таъсири ҳамон сақланиб қолаётир. Нашриётларда ўзбекча китоблар чиқаришнинг икки-уч ҳисса камайиб кетгани, шеърий китоблар нусхаларининг кескин қисқаргани оқлаб бўлмас ҳолдир. Илмий асарлар русча ёзилмаса, ўтмайди; илмий ун-вон олиш учун ёшгина олим ўз она ти-лини четлаб ўтишига ёки ёнидан пул тўлаб, ёзганини таржима қилдириб, илмий ишини ёқлашга мажбур! Кинос-ценарийлар русча ёзилмаса, қабул қилинмайди. Баъзи ташкилотларда, норасмий тарзда бўлса-да, русча ариза ва илтимосномалар ёзиш та-лаб этилади. Расмийлаштириш — кадрлар бўлимида таржимаи ҳол ва бошқа маълумотлар фақат рус тили-да ёзилади.

Кишилар кўнглида, айниқса, халқнинг фикрловчи, зиёли вакиллари кўнглида рус тилига нисбатан ғашлик ҳиссини қўзғашнинг нима кераги бор? Уларни руҳий азобга қўйишнинг нима хосияти бор? Ахир, у қадимги машъ-

ум истибдод замонлари эдики, форс тили — шеърий тил, араб тили — ил-мий тил бўлиб, қонунсиз қонунлашган эди. Яна Ленинга мурожаат қиламиз. У ёзади:

«Тургенев, Толстой, Добролю-бов, Чернишевский тили — улуғ ва қудратли тил эканини сизлардан кўра яхшироқ биламиз… Биз фақат бирги-на нарсани: Мажбурийлик элементи бўлишини хоҳламаймиз. Биз жаннатга калтаклаб киргизишни хоҳламаймиз. Чунки «маданият» ҳақида сиз ҳар қанча чиройли гаплар гапирсангиз ҳам, мажбурий давлат тили мажбур қилишга, уриб ўргатишга олиб боради. Биз, улуғ ва қудратли рус тилини ҳеч бир кишининг калтак остида ўрганиши учун ҳожат йўқ, деб ўйлаймиз». Бу-гунги кунда бизнинг миллий сиёса-тимиз, тенглик, дўстлик, қардошлик

тўғрисидаги гўзал ва жўшқин шиор-ларимиз амалда яшамоғи, жамият эркинлиги бугунги инқилобий даврда тўла тикланмоғи лозим.

Устоз Абдулла Қаҳҳорнинг «Тил ҳақида нутқ»и, орадан йиллар ўтиб, «Ёшлик» ойномасининг 1987 йилги 9-сонида эълон қилинади. Мақоладаги ушбу ҳаққоний сўзларни эсга олайлик ва фикрлаб, она тили-мизнинг бугунги қисмати тўғрисида оқилона хулоса чиқарайлик: «Ўзбек тили барибир йўқолиб кетади, кон-ституциядан ўзбек тили ва давлат тили деган гапни чиқариб ташлаш керак», деган товушлар совет ки-шиларининг товуши эмас, импери-ализмнинг шалтақ пропагандасига озиқ берадиган иғвогарларнинг то-вушидир». Демак, конституциямиз-дан «давлат тили» деган нуқтанинг олиб ташланганлиги мухолифлари-мизнигина қувонтирган, уларнинг карнай-сурнайларига куч берган бўлиши шубҳасиз. Бу адолат қайта тикланмоғи зарур! «Социалистик» Ўзбекистон тарихига назар ташлаб, кўрган кунимиздан қаноатланмаймиз. Компартия раҳбарияти баъзи бир ха-толарни, И. В. Сталин шахси билан боғлиқ айрим ножўя қилмишларни танқид қилиб, кечириб бўлмас ҳол, деб баҳолади. XX асрнинг 29-йили-га қадар асосан икки имло тарихини бошдан кечирганлиги: Аввал араб алифбосидан лотин алифбосига,

кейин лотин алифбосидан янги рус алифбосига ўтганлиги, ўша йиллар-даги ижтимоий адолатсизликнинг бир кўринишидир. Бу ҳол худди халқни ўз тарихидан, маданий меросидан узиб қўйиш учун атай қилингандек нохуш таассурот уйғотади. Биз рус имлоси орқали дунё маданиятидан хабардор бўлдик, замонни танидик. Аммо эски имлони билгувчилар, маданий ме-росни ўрганувчилар тобора камайиб кетаётгани айни адолатсизлик эмас-ми? Бу хатони фақат хайрли ишлар билангина тугатиш мумкин. Менимча, Тошкент, Самарқанд давлат дорил-фунунлари ва жумҳуриятимиздаги барча педагогика институтларида «Эски ўзбек тили» («имлоси)» фа-культетлари очмоқ, ҳеч бўлмаганда, тил-адабиёт факультетлари қошида шундай бўлимлар ташкил этмоқ за-

рур. Бундай тадбир Халқ таълими ва-зирлигининг ленин-ча миллий сиёсатга, ижтимоий адолатга эҳтироми ифодаси бўларди. Шунингдек, ғоявий жиҳатдан ғоят ишончли бўлган «Ой-дин» рўзномасини фақат чет элда эмас, ж умҳуриятимизда ҳам тарқатмоқ ло-зим. Бундан халқлар дўстлиги, байналми-лалчилик ғояси, со-циалистик вақелик ҳеч қандай зарар кўрмайди. Олий ўқув юртларида «таҳрир илми»ни қатъий жо-рий қилмоқ зарур. Ўзбекистон ношир-лари, матбуот хо-

димлари ўртасида ҳақиқий жонкуяр муҳаррирлар жуда оз, афсус, жуда ҳам оз! Бир маҳаллар «Гулистон» ой-номаси мактабидан чиққан — Ваҳоб Рўзиматов бошлиқ таҳрирчилар, Маҳмуд Саъдий, Абдулла Шер, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Сулаймон Раҳмон, Аҳмад Аъзам кабилар тажри-басидан фойдаланмоқ лозим.

Яна бир муаммо: Ҳануз ўзбекча ёзув машинкалари чиқарилмайди. Кишилар ёнидан 60-70 сўм тўлаб, ўзбекчалаштириб оладилар. Бошқалар 230 сўмга оладиган машин-ка ўзбек учун 300 сўмга тушади. Ви-лоятларда эса бундай уста ҳам йўқ. Кўплаб ноҳия рўзномаси идоралари-да матн русча машинкада кўчирилиб, кейин «ў»га қалпоқ, «ғ»га белбоғ, «қ» ва «ҳ» га дум қўйиб чиқилади! Ўзбекистон Давлат нашр қўмитаси, Ёзувчилар ва журналистлар уюшма-лари машинка чиқарадиган заводлар-га буюртма бериб, бу муаммони ҳал қилишлари мумкин. Савдо ташкилот-лари ҳам бу хайрли ишдан ўзларини олиб қочмайдилар, деб ўйлаймиз.

Бундай тадбирлар кишилар-нинг ватан, халқ, жамият келажа-гига бўлган умид ва ишончларини мустаҳкамлайди. Қайта қуриш ва ош-коралик меваларини кўрмоқ ҳар бир виждонли кишининг орзу-истагидир.

“Фитна санъати” китобидан олинди.

(Давоми. Боши 12-бетда)

Тил эрки — эл эрки

Page 16: №40 2014 йил октябрь

VATANDOSH16 № 40, 20 октябрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Онажон!

Сиз ҳаётимиздаги энг қадрдон ва севимли инсонимизсиз. Биз учун Сизнинг таваллуд айёмингиз энг катта байрам. Шу куни Сиз дунёга келгансиз. Сиз бор экансиз, биз бормиз.

Сизга мустаҳкам соғлик тилаймиз. Чунки сизда бошқа ҳамма нарса бор: Фарзандларингиз, бахтингиз, гўзаллик ва бойлигингиз – оилангиз ва яқинларингиз.

Биз доим ёнингизда бўламиз. Сизни ҳар доим севамиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин. Аъло кайфият ва соғлик-саломатлик Сизни асло тарк этмасин.

Фарзандларингиздан

ТАБРИКЛАЙМИЗ