8 (794) avgust 2019 yil - agriculture · Семинар давомида анор...

8
КИТОБ – МОЗИЙ ДАРАКЧИСИ Китобни офтобга ўхшата- миз. Чунки, у инсон қалбига нур олиб киради. Китоб унга ошно бўлган одамларни камолотга етаклайди. Давлатимиз раҳбари- нинг 2017 йил 12 январда қабул қилинган “Китоб маҳсулот- ларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоласи ва китохонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш ва мамнуният билан кутиб олинди. Ушбу муҳим ҳужжат китоб, китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаѐтидаги ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларда муҳим аҳамият касб этади. - Китоб инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситадир, - дейди ѐш китобхон Муҳаммадқодир Раҳматуллаев. Бугунги кунда ѐшларнинг китобга қизиқиши кучайиб бораѐтгани жуда ҳам қувонарлидир. Келгусида соҳага илғор тажрибаларни жорий этиш, бадиий, маърифий, илмий- оммабоп, ѐшларнинг интеллек- туал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиѐтлар чоп этиш, кутубхона ва ахборот- ресурс марказларини китоблар билан таъминлаш, ҳудудларда ѐзувчи шоирлар иштирокида китоб байрами ва ярмар- каларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиѐтлари намуналарини тарғиб қилиш, турли танловлар ўтказилиши фаолиятимизни янги босқичга кўтариши шубхасиздир. Буюк рус шоири Александр Пушкин дуэлда яраланиб, вафот этар чоғида, унга: “Дўстларин- гиз билан ”, дейишади. Шунда у мўъжазгина китоб жавонига термулиб, “Хайр, менинг қадр- дон дўстларим!” дея жон берган экан. Хулоса қилиб айтганда, китоб билим манбаи, маънавият шарчашмасидир. У мозий даракчиси, бугуннинг тарбия- чиси ва муаллими, келажакнинг йўлбошчисидир. Оламда қанча аллома, донишманд, авлиѐю файласуфлар етишиб чиққан бўлса, улар бундай юксак мартабага китоб туфайли эришгандирлар. Madina Kenjeboyeva Qibray tumani. Jamoatchi muxbir. 8 (794) AVGUST 2019 YIL ,

Upload: others

Post on 09-Jul-2020

7 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: 8 (794) AVGUST 2019 YIL - agriculture · Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар иштирокчиларини

КИТОБ – МОЗИЙ

ДАРАКЧИСИ

Китобни офтобга ўхшата-

миз. Чунки, у инсон қалбига нур

олиб киради. Китоб унга ошно

бўлган одамларни камолотга

етаклайди. Давлатимиз раҳбари-

нинг 2017 йил 12 январда қабул

қилинган “Китоб маҳсулот-

ларини чоп этиш ва тарқатиш

тизимини ривожлантириш,

китоб мутоласи ва китохонлик

маданиятини ошириш ҳамда

тарғибот қилиш бўйича

комиссия тузиш тўғрисида”ги

фармойиши юртдошларимиз

томонидан катта қизиқиш ва

мамнуният билан кутиб олинди.

Ушбу муҳим ҳужжат китоб,

китобхонлик маданиятининг

жамият маънавий ҳаѐтидаги

ўрни ва ролини ошириш

борасидаги ишларда муҳим

аҳамият касб этади.

- Китоб инсонни маънавий

камолот сари етаклайдиган

бебаҳо воситадир, - дейди ѐш

китобхон Муҳаммадқодир

Раҳматуллаев. Бугунги кунда

ѐшларнинг китобга қизиқиши

кучайиб бораѐтгани жуда ҳам

қувонарлидир. Келгусида соҳага

илғор тажрибаларни жорий

этиш, бадиий, маърифий, илмий-

оммабоп, ѐшларнинг интеллек-

туал салоҳиятини оширишга

қаратилган адабиѐтлар чоп

этиш, кутубхона ва ахборот-

ресурс марказларини китоблар

билан таъминлаш, ҳудудларда

ѐзувчи шоирлар иштирокида

китоб байрами ва ярмар-

каларини ташкил этиш, аҳоли

ўртасида бадиий жиҳатдан

юксак миллий ва жаҳон мумтоз

адабиѐтлари намуналарини

тарғиб қилиш, турли танловлар

ўтказилиши фаолиятимизни

янги босқичга кўтариши

шубхасиздир.

Буюк рус шоири Александр

Пушкин дуэлда яраланиб, вафот

этар чоғида, унга: “Дўстларин-

гиз билан ”, дейишади. Шунда у

мўъжазгина китоб жавонига

термулиб, “Хайр, менинг қадр-

дон дўстларим!” дея жон берган

экан.

Хулоса қилиб айтганда,

китоб билим манбаи, маънавият

шарчашмасидир. У – мозий

даракчиси, бугуннинг тарбия-

чиси ва муаллими, келажакнинг

йўлбошчисидир. Оламда қанча

аллома, донишманд, авлиѐю

файласуфлар етишиб чиққан

бўлса, улар бундай юксак

мартабага китоб туфайли

эришгандирлар.

Madina Kenjeboyeva

Qibray tumani.

Jamoatchi muxbir.

№ 8 (794) AVGUST 2019 YIL

,

Page 2: 8 (794) AVGUST 2019 YIL - agriculture · Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар иштирокчиларини

Президент қарори: Тошкент давлат

аграр университети фаолияти янада

такомиллаштирилади

2019 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат аграр

университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон

қилинди. (http://uza.uz/oz/documents/toshkent-davlat-agrar-universiteti-faoliyatini-yanada-takomi-19-08-2019)

Қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, “ақлли қишлоқ

хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича

замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайѐрлаш ва бошқалар устувор йўналишлар этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда:

➡ 5411500 –Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини бакалавриат таълим

йўналишида таълимнинг кредит тизимини босқичма-босқич жорий этилади;

➡ университетнинг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинган иқтидорли талабалар учун

таълимнинг алоҳида дастурлари асосида ўқитиладиган махсус гуруҳлар ташкил этилади;

➡ хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида синовдан ўтган тажрибаларни

ўрганган ҳолда университетда раҳбар кадрлар ҳамда профессор-ўқитувчилар фаолияти

самарадорлигининг баҳолаш тизими жорий этилади.

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда

икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижаларининг қамраб олинишини таъминлаш мақсадида

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги магистратура мутахассисликлари ўқув жараѐнини январь ойидан

бошланади.

Бунда таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг

шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

19 август – Халқаро

инсонпарварлик ѐрдами куни

Бундан 15 йил муқаддам, яъни 2003 йил 19 август

куни БМТнинг Боғдоддаги бош қароргоҳи жойлашган

“Канал” меҳмонхонасига террорчи шахс томонидан

қилинган ҳужум оқибатида 23 одам, улар орасида

ташкилот бош котибининг Ироқдаги махсус вакили

Сержиу Виейра ди Меллу ҳалок бўлди.

Ушбу террор ҳаракати оқибатида 100 дан ортиқ одам

жароҳатланди. БМТ ҳалок бўлганлар хотираси ҳурмати

юзасидан 2008 йил 19 август санасини “ Халқаро инсонпарварлик ѐрдами куни” деб эълон қилди.

www.tdau.uz saytidan olindi.

YANGILIKLAR

8 (794)

Avgust 2019-yil

Page 3: 8 (794) AVGUST 2019 YIL - agriculture · Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар иштирокчиларини

Олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест

синовлари барча ҳудудларда тўлиқ якунланди

Ўтказилган тест синовларида жами 979 минг 436

нафар абитуриентдан 958 минг 195 нафари (97.8%)

иштирок этди (https://t.me/rasmiydtm/162):

✅ Сурхондарѐ вилоятида – 8 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 76 минг 186

нафаридан 74 минг 607 нафари тест синовларида

иштирок этди;

✅ Сирдарѐ вилоятида – 10 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 33 минг 758

нафаридан 31 минг 929 нафари тест синовларида

иштирок этди;

✅ Наманган вилоятида – 10 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 61 минг 451

нафаридан 59 минг 591 нафари тест синовларида

иштирок этди;

✅ Tошкент шаҳрида – 10 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 211 минг 93

нафаридан 209 минг 369 нафари тест синовларида

иштирок этди.

✅ Қашқадарѐ вилоятида – 12 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 87 минг 184

нафаридан 85 минг 222 нафари тест синовларида

иштирок этди.

✅ Навоий вилоятида – 13 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 39 минг 434

нафаридан 38 минг 781 нафари тест синовларида

иштирок этди.

✅ Фарғона вилоятида – 13 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 89 минг 875

нафаридан 87 минг 303 нафари тест синовларида

иштирок этди.

✅ Жиззах вилоятида – 13 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 55 минг 942

нафаридан 54 минг 545 нафари тест синовларида

иштирок этди.

✅ Aндижон вилоятида – 14 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 73 минг 713

нафаридан 71 минг 812 нафари тест синовларида

иштирок этди.

✅ Хоразм вилоятида – 14 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 55 минг 295

нафаридан 53 минг 685 нафари тест синовларида

иштирок этди.

✅ Самарқанд вилоятида – 14 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 96 минг 197

нафаридан 93 минг 800 нафари тест синовларида

иштирок этди.

✅ Қорақалпоғистон Республикасида – 14 август

куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 52

минг 292 нафаридан 51 минг 442 нафари тест

синовларида иштирок этди.

✅ Бухоро вилоятида – 15 август куни тест

синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 47 минг 049

нафаридан 46 минг 109 нафари тест синовларида

иштирок этди.

С Е М И Н А Р Бугун 15 август куни Тошкент давлат аграр университетининг кичик мажлислар хонасида университетнинг

барча кафедра мудирлари ва илмий-тадқиқот олиб бораѐтган профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар ва

мустақил изланувчилар учун “Тошкент давлат аграр университетининг маҳаллий ва халқаро рейтингини

оширишда илмий-тадқиқот фаолиятининг аҳамияти ва самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида семинар

ташкил этилди.

Семинарни таълим сифати ва назорати бўлими бошлиғи Б.Комилов очиб берар экан, Вазирлар Маҳкамаси

хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Олий таълим

муассасалари рейтинг натижалари бўйича Тошкент давлат аграр университети бир қатор критерийлар бўйича

юқори кўрсаткичлар кўрсата олганлиги боис, 12 поғонадан 6 поғонага кўтарилганлиги билан қутлади ва кейинги

ўқув йиллирида янада кўпроқ харакат қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Сўнгра Илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Т.Шамсиддинов, Агробитехнология кафедраси мудири

А.Хакимов ва Аҳборот теҳнологиялар раҳбари С.Расуловлар томонидан худудий, минтақавий ва халқаро илмий-

тадқиқот журналлари ва конференциялари хамда семинарлар, грант лойиҳаларига аъзо бўлиш, мақола чиқариш ва

тажриба алмашинув жараѐнлари бўйича университет ва тегишли вазирликлар томонидан жорий этилган

имкониятларнинг аҳамияти ва улардан самарали фойдаланиш йўллари борасидаги ўзларининг амалий

кўникмалари билан йиғилганлар билан фикр алмашдилар. www.agrar.uz saytidan olindi.

8 (794)

Avgust 2019-yil

YANGILIKLAR

Page 4: 8 (794) AVGUST 2019 YIL - agriculture · Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар иштирокчиларини

Oliy ta'lim muassasalariga o'qishga kirish uchun

o'tkaziladigan test sinovlari yakunlangan hududlar bo'yicha

ma'lumot

Respublika bo'yicha 5 ta hududda test sinovlari

yakunlandi:

1. Surxondaryo viloyati;

2. Namangan viloyati;

3. Sirdaryo viloyati;

4. Toshkent shahri;

5. Qashqadaryo viloyati.

✅ Surxondaryo viloyatida jami 76 186 nafar

abituriyent test sinovlarida ishtirok etishi belgilangan

edi. Shundan:

- 74 607 nafar abituriyent test sinovlarida ishtirok

etdi;

- 1 536 nafar abituriyent turli sabablarga koʻra test

sinovlariga kelmadi;

- 20 nafar abituriyent tartib-qoidalarni buzganligi

sababli hududga kirish joyida test sinovlaridan

chetlashtirildi;

- 23 nafar abituriyent test sinovlari vaqtida tartib-

qoidalarni buzganligi sababli test sinovlaridan

chetlashtirildi.

✅Surxondaryo viloyatida test sinovlari 8-avgust

kuni yakunlandi.

✅ Namangan viloyatida jami 61 451 nafar

abituriyent test sinovlarida ishtirok etishi belgilangan

edi. Shundan:

- 59 591 nafar abituriyent test sinovlarida ishtirok

etdi;

- 1 801 nafar abituriyent turli sabablarga koʻra test

sinovlariga kelmadi;

- 47 nafar abituriyent tartib-qoidalarni buzganligi

sababli hududga kirish joyida test sinovlaridan

chetlashtirildi;

- 12 nafar abituriyent test sinovlari vaqtida tartib-

qoidalarni buzganligi sababli test sinovlaridan

chetlashtirildi.

✅Namangan viloyatida test sinovlari 10-avgust kuni

yakunlandi.

✅ Sirdaryo viloyatida jami 33 758 nafar abituriyent

test sinovlarida ishtirok etishi belgilangan edi. Shundan:

- 33 051 nafar abituriyent test sinovlarida ishtirok

etdi;

- 687 nafar abituriyent turli sabablarga koʻra test

sinovlariga kelmadi;

- 2 nafar abituriyent tartib-qoidalarni buzganligi

sababli hududga kirish joyida test sinovlaridan

chetlashtirildi;

- 18 nafar abituriyent test sinovlari vaqtida tartib-

qoidalarni buzganligi sababli test sinovlaridan

chetlashtirildi.

✅Sirdaryo viloyatida test sinovlari 10-avgust kuni

yakunlandi.

✅ Toshkent shahrida jami 211 093 nafar abituriyent

test sinovlarida ishtirok etishi belgilangan edi. Shundan:

- 204 414 nafar abituriyent test sinovlarida ishtirok

etdi;

- 6 518 nafar abituriyent turli sabablarga koʻra test

sinovlariga kelmadi;

- 46 nafar abituriyent tartib-qoidalarni buzganligi

sababli hududga kirish joyida test sinovlaridan

chetlashtirildi;

- 115 nafar abituriyent test sinovlari vaqtida tartib-

qoidalarni buzganligi sababli test sinovlaridan

chetlashtirildi.

✅Toshkent shahrida test sinovlari 10-avgust kuni

yakunlandi.

✅ Qashqadaryo viloyatida jami 87 184 nafar

abituriyent test sinovlarida ishtirok etishi belgilangan

edi. Shundan:

- 85 222 nafar abituriyent test sinovlarida ishtirok

etdi;

- 1 858 nafar abituriyent turli sabablarga koʻra test

sinovlariga kelmadi;

- 44 nafar abituriyent tartib-qoidalarni buzganligi

sababli hududga kirish joyida test sinovlaridan

chetlashtirildi;

- 60 nafar abituriyent test sinovlari vaqtida tartib-

qoidalarni buzganligi sababli test sinovlaridan

chetlashtirildi.

✅Qashqadaryo viloyatida test sinovlari 12-avgust

kuni yakunlandi.

Qolgan hududlarda test sinovlari davom etmoqda.

Davlat test markazi barcha abituriyentlarga

muvaffaqiyat tilaydi!

www.tdau.uz saytidan olindi

MA'LUMOT

8 (794)

Avgust 2019-yil

Page 5: 8 (794) AVGUST 2019 YIL - agriculture · Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар иштирокчиларини

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари учун узлуксиз

малака ошириш тизими жорий этилди

2019 йил 27 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасалари раҳбар

ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида” ги ПФ-5789-

сонли фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўз тасарруфида

олий таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг 2019 йил 1 сентябрдан раҳбар ва

педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари

маъқулланди.

Янги тизимга кўра, раҳбар ва педагог

кадрларнинг узлуксиз малака ошириши:

- мутахассислик бўйича мустақил малака

ошириш;

- муқобил малака ошириш;

- таълим дастурлари асосида ихтисос-

лаштирилган қайта тайѐрлаш ва малака

ошириш муассасаларида бевосита ўқиш

шаклларини ўз ичига олади.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан

бошлаб:

➡ раҳбар ва педагог кадрларни қайта

тайѐрлаш ва малака ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий

давомийлиги 144 соат этиб белгиланди;

➡ раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида

профессор-ўқитувчиларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланадиган, камида 3 та штат бирлигидан иборат

таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;

➡ самарали дарс бераѐтган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиѐтчи мутахассисларга базавий

лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгилаш, соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан

жалб этилган малакали профессор-ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш ҳуқуқи берилди;

➡ пенсия ѐшидаги, уч ѐшга тўлмаган фарзанди бор аѐллар ҳамда ногиронлиги бўлган раҳбар ва

педагог кадрлар учун қайта тайѐрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиши масофавий шаклда ташкил

этилади;

➡ олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

минтақавий ва тармоқ марказлари тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимини

киритилди.

ХАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ЛОКОМОТИВИ Тошкент давлат аграр университети “Харакатлар стратегияси тараққиѐтимиз локомотиви” мавзусидаги

туристик ўқув семинарини Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида ўтказмоқда.

Ёшлар оромгоҳида ташкил этилган туристик ўқув семинарининг “Баркамол авлод тарбиясида-фан,таьлим ва

ишлаб чиқариш интеграция ва инновацион фаолиятнинг ўрни”, “Иш берувчи ва ходимларнинг меҳнати мухофаза

қилиш талабларига риоя этиш бўйича мажбуриятлари”, “Халқаро мехнат ташкилотининг Ўзбекистон

Республикаси томонидан ратификатция қилинган конвенциялари ва уларни касаба уюушмалари томонидан

қўллаш амалиѐти” мавзуларидаги семинарларда фаол иштирок этган ходимларга Ўзбекистон Республикаси

Агросаноат мажмуий ходимлари касабауюшмаси Кенгаши раиси томонидан совғалар ва сертификатлар тақдим

этилди. Toshkent davlat agrar universiteti ma’naviya bo’limi.

FARMON

8 (794)

Avgust 2019-yil

Page 6: 8 (794) AVGUST 2019 YIL - agriculture · Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар иштирокчиларини

SEMINAR-TRENNING

“Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” АVC лойиҳаси доирасида

семинар-треннинг ташкил этилди

АҚШнинг USAID халқаро ташкилотининг “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини

ривожлантириш” АVC лойиҳаси бўйича Сурхондарѐ вилоятининг Шеробод ва Ангор

туманларидаги “Боғи хаѐл” ва “Gold Agro Fresh” фермер хўжаликларига тегишли анор боғларида

ТДАУ Термиз филиали ўқитувчилари, Халқаро хамкорлик бўлими, вилоятдаги ташкилотга аъзо

фермер хўжаликлари мутахассис раҳбар аѐллари ҳамда филиал талабалари ҳамкорлигида

семинар-треннинг ташкил этилди.

Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар

иштирокчиларини қизиқтирган саволларга филиал прфессор-ўқитувчилари ва мутахассислар

томонидан тегишли тушунса ва тавсиялар берилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида аѐл фермерлар

ролини оишириш бўйича талаба-қизларга ҳам тавсиялар берилди.

Навоий вилоятида “Сайлов қонунчилиги ва сайловда замонавий ахборот

технологияларининг қўлланилиши” мавзусидаги семинар-тренинг

Жорий йилнинг 14-15 август кунлари Тошкент

давлат аграр университети ректори, академик

Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович Навоий

вилояти ҳудудларида участка сайлов комиссия

раислари учун ташкил этилаѐтган “Сайлов

қонунчилиги ва сайловда замонавий ахборот

технологияларининг қўлланилиши” мавзусидаги

семинар-тренинг жараѐнлари билан бориб

танишди хамда улар билан сухбат ўтказди.

Навоий вилояти, Навоий шаҳри ва Кармана

туманларда сайлов комиссиялари раислари учун

туман тренерларининг умумий сони 175 нафарни

ташкил этилган бўлиб, айни пайтда 2 та ҳудудда

ўқитиш жойлари ташкил этилган бўлиб, улардан

бири Навоий давлат кончилик институтида 4 та

тренинг ўтказиш хонаси ва сайѐр машғулотлар

(ролли ўйинлар) ўтказиш учун махсус хоналар

ажратилган. Иккинчиси эса Навоий вилояти,

Кармана туманидаги 25-сонли ихтисослаш-

тирилган мактаб-интернатида ташкиллаштирилган

бўлиб, у ерда ҳам 4 та тренинг ўтказиш хонаси ва

сайѐр машғулотлар (ролли ўйинлар) ўтказиш учун

махсус хоналар ажратилган.

Сухбат жараѐнида ўтказиладиган сайлов

жараѐнлари бўйича туман тренерларида

сайловларни тўғри ташкил этиш, сайловга оид

қонунчилик ва сайлов жараѐнида вужудга

келадиган турли масалалар тўғрисидаги билим ва

кўникмалар шакллантирилганлиги, сайлов

ташкилотчисининг участкаларни жиҳозлаш,

муддатидан олдин овоз бериш, натижаларни

аниқлаш ва эълон қилиш, такрорий овоз бериш,

такрорий сайлов ўтказиш, жавобгарликка оид

билим ва кўникмалари ривожлантириш, округ

ҳамда участка сайлов комиссияси аъзоларида

мулоқот самарадорлигини ўргатиш, сайѐр

машғулот ўтказиш, сайловни юқори савияда ва

халқаро талаблар даражасида ташкил этиш, сайлов

жараѐнидаги турли масалаларга қонуний, тезкор ва

сифатли ечим топа олиш бўйича билимлар

мустаҳкамлаб бориш ва кўникмалар

ривожлантириш бўйича суҳбат иштирокчилари

томонидан қатор савол ва таклифлар билдирилди.

Манба: www.agrar.uz

8 (794)

Avgust 2019-yil

Page 7: 8 (794) AVGUST 2019 YIL - agriculture · Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар иштирокчиларини

Тошкент давлат аграр университети касаба уюшмаси қўмитасининг ишлари намуна

сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раѐсатининг 2019 йил 26 июндаги 14-

10 “с” сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази НТМ да 2019

йилнинг 2-ярим йиллигида касаба уюшмалари кадрлари ва

фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида” ги қарорига асосан,

Жорий йилнинг 29 август куни малака оширув курслари

тингловчилари Тошкент давлат аграр университети касаба

уюшмаси қўмитасининг ишлари намуна сифатида

таништириш ва тажриба алмашинув тадбири ўтказиш

мақсадида ташриф буюрдилар.

Тадбир давомида Олий таълим Касаба уюшмалари

қўмиталари фаолиятига оид савол ва таклифлар тингланди.

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан

бошланади. Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади дея хабар бермоқда Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм

канали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни

нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни

белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш

тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йил 31

августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб

белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси

мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами

муносабати билан олий таълим муассасалари

жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш

мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019/2020

ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

Янги уйлар муборак бўлсин Азизлар!

“Меҳнат қилган элда азиз” деган нақлнинг исботи, энг улуғ, энг

азиз айѐм – мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами

шукуҳи кезиб юрган кунларда университетимизнинг “Қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш”

кафедраси ассистенти Нематов Нурилло Абдурахим ўғли оиласи ҳам

янги хонадонлик бўлди.

Нематов Нурилло Абдурахим ўғли оиласи ва фарзандалари

бугунги кундан жуда бахтиѐр ва қувончлари бир жаҳон.

Мустақиликимиз абадий бўлсин! РАЙИМБАЕВА НИЛУФАР.

Маънавият бўлими услубчиси

10 (736) OKTABR 2014 yil

YANGILIKLAR

8 (794)

Avgust 2019-yil

Page 8: 8 (794) AVGUST 2019 YIL - agriculture · Семинар давомида анор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича семинар иштирокчиларини

Ҳурматли фермерлар!

“Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси Европа Иттифоқи

ҳамкорлигида молиялаштирилиб, Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Франциянинг

қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорликни ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш

агентлиги (ADECIA), Италия чорвадорлари ассоциацияси (AIA) ва Болгария тадбиркорлик ва

ривожланиш маркази (CEED) томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт ва саноат вазирлиги

билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Шу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 26 август куни "Картошка етиштиришда

Франциянинг тажрибаси" мавзусида семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу тадбирда иштирок этиш учун Сизни лутфан таклиф қиламиз.

Манзил: Тошкент ш., Ёшлар Иттифоқи мажлислар зали, А.Навоий кўчаси, 11 (мўлжал: Ўрда).

Спикер ҳақида маълумот:

Michel MALET– Мишель Мале

Картошка етказиш бўйича инженер-агроном, фитопатолог. Жазоир, Андорра, Бельгия, Испания,

Италия, Мали, Марокко ва Узбекистонда лойиҳаларда иштирок этган. Картошкани етиштириш соҳасида

30 йилдан ортиқ тажрибага эга.

Семинар ўзбек тилида бўлиб ўтади ва якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилади.

Семинарда иштирок этиш БЕПУЛ ва регистрация бўйича.

Регистрациядан ўтиш учун телефон:

+998 90 948 36 12

Шошилинг! Жойлар чегараланган!

Август ойининг иккинчи якшанбаси -

Қурувчилар куни

Президентимиз Шавкат Мирзиѐевнинг 2017 йил 7 августдаги

“Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига

мувофиқ август ойининг иккинчи якшанбаси соҳа ходимлари куни этиб белгиланган.

Gazeta Toshkent viloyati

Matbuot va axborot

boshqarmasi tomonidan

19.10.2010 y.

№03-068 raqam

bilan ro‟yxatga olingan.

Muharrir: Musahhix:

D.I.ALIMKULOV F.ABDURAXIMOVA

Tahrir hay‟ati:

M.M.ADILOV, F.ASHUROVA,

Z.MUHIDOVA, M.MIRSULTONOV.

Bosishga

topshirilgan vaqt

28-avgust 2019-yil.

ISSN raqami 2181-7782.

E‟LON

«AGRONOM»

MUASSIS: Toshkent Davlat

agrar

universiteti.

O„zbekiston yoshlar

ittifoqi Universitet

Kengashi.

[email protected]

Tahririyat manzili: Toshkent vil.

Qibray t. Universitet ko‟chasi, 2 uy

Gazeta TDAU Tahririyat-nashriyot bo„limida

500 nusxada chop etildi.

8 (794)

Avgust 2019-yil